Ахмад ҳожи Хоразмий
Таълим тизимидаги муаммолари ҳақида
Сентябрь ойида дунёнинг кўп мамлакатлари таълим тизимида янги ўқув йили бошланади. Бирнеча миллиард турли даражадаги илми толиблар ва бирнеча юз миллион устоз(домла)ларнинг қайноқ фаолияти бошланади.
Кўпгина мамлакатларда, шу жумладан бизнинг мамлакатимиз (Ўзбекистон)да ҳам ўқув йили байрам (билимлар куни) билан бошланади. Охирги пайтлар нафақат Ўзбекистонда, борингки, бутун Ўрта Осиёда таълим системасидаги муаммолар ичида энг ашаддийси бу Олий ва Ўрта махсус таълимидаги коррупция муаммоси эканлиги борасида барча хилдаги СМИларда ҳақли равишда бонг урилмоқда.
Кўп йиллар, қатор шаҳарлар ва мамлакатлар (Тошкент, Хоразм, Мозамбик, буюк Британия) университетларида домлалик қилганим сабаб, таълим системасидаги муаммолар ичида коррупция муаммоси энг хафлиси ва ашаддийси деб ҳисоблайман.
Айнан коррупция сабаб олим – устоз (домла)лар обрўси пасайиб, келажак авлод бўлмиш – талабаларимизнинг кўпчилиги камсавод бўлиб бормоқда. Авваламбор очиқ тан олиш керакки, талим системасида фаолият олиб бораётган домлаларнинг катта кўпчилиги юлғуч (таъмагир) десак, ҳеч кимни ажаблантирмаса керак.
Албатта, таълим системасидаги коррупциянинг объектив ва субъектив сабаблари бор. Қуйида шу сабабларни факт ва мулоҳазалар асосида кучимиз етганича очишга ҳаракат қиламиз.
Домла(олим)ларга бериладиган маош жуда кам. Бунинг устига Ўзбекистон домлаларининг илмий даража ва унвонлари учун оладиган пули Россия ва Қозоғистонлик ҳамкасбларига қараганда 2,5 – 3 марта кам. Масалан, менинг ўзим Тошкент Агротижорат коллежида декан ва 1 ставка пофессор (ўқитувчи) бўлиб ишлаб ойига ўртача 55 минг сўм (ҳозирги баҳода 25 доллар, ўша пайтдаги курс бўйича эса 30 доллардан кўпроқ) маош олардим.
Қиёслаш учун келтирадиган бўлсам, Ўзбекистонда кунига 10-12 соат тер тўкиб, бир ойда оладиган бу (25-30 доллар) пулни буюк Британия университетларида атига 15-20 минут ўқиган маърузам учун оламан.
Агрономия бўлими декани профессор А.Хоразмий (ўртада) ўз ҳамкасблари билан. Октябрь – 2005. Тошкент
Мавруди келганда айтай, Президент И.Каримов 1994 йили баланд трибунадан туриб: "Менинг мамлакатимда энг бадавлат (кўп маош оладиган) одам – бу олим бўлади. Академик бир ойлик маошига машина олиб минади”, деганди.
Кўп ўтмай Каримов имзоси билан: "Илм ва олимга эътиборсиз давлатнинг келажаги бўлмайди”, шиори (тўғрироғи бу шиор бошқа одам қаламига мансуб эди) пайдо бўлди ва кўпчилик ўқув юртлари ва илм масканларини безаб турди.
Бечора содда олим (академик)лар унинг бу ваъдаларига ишониб, иқтисод фанлари номзоди И.Каримовни Академия Уставига зид равишда академикликга сайлаб юборишди. Ва бу билан ўзларининг олим(академик)лик шаънига жиддий путур етказишди.
Ҳатто маккажўхори ва чўчқачиликнинг ривожига катта ҳисса қўшган, СССР раҳбари Н.С.Хрущевнинг ВАСХНИЛ аъзолигига (олимликка) қўйган номзодини чизиб (ўтказмай), ўз ҳаётларини хаф остига қўйиб бўлсада олим(академик), деган шарафли номнинг обрўсини сақлаб қолган эди Совет даври олимлари.
Шундан кейин биронта давлат раҳбари ёки катта мулозим олимликка даъво қилишга ботина олмаганди. Шундай илмий сиёсатни Ўзбекистон ВАКининг биринчи раиси академик Бек Тошмухаммедоа (Ойбекнинг ўғли) ҳам олиб борганди.
Шундан кейин академик Каримов сайловдан олдинги ўз ваъдасини 180 градус тескарисига бажарди. Яъни унинг мамлакатида энг камбағал (кам ойлик оладиган) ва эътибордан четдаги одам – бу олим ва ижодкор бўлиб қолди. Бундай ҳолат олим ва ижодкорларни коррупция(пора олиш)га қўл уришга мажбур қилаяпти.
Бу мақолани ўқиган муштарийда: "Ўзингиз тан олганингиздай таълим системасидаги мутлоқ кўпчилик домлалар у ёки бу даражада ёки шаклда пора олар экан. Бунинг устига жуда кам маош оларкансиз. Шу боис ўзингиз ҳам талабалардан унча-мунча олгандирсиз” деган савол туғилиши табий.
Йўқ, мен ҳеч қачон талаба ва аспирантлардан тамагирлик қилмаганман. Бу эса қуйидаги омиллар билан собит эди.
-Аввало бунга менинг виждоним йўл қўймаган.
-Қолаверса 3 йил чет эл (Африка)да ишлаганман. Кейин эса турли хил юқори лавозимларда фаолият кўрсатганман. Иқтисодий жиҳатдан ўзимга тўқлигим учун тамагирлик қилишга ҳожат ҳам бўлмаган, шукур.
-Иқтисодий жиҳатдан жуда қийналиб қолган пайтларимда профессор ёки декан бўлсамда ишдан кейин ва дам олиш кунлари ҳеч тортинмай мардикорлик қилганман. Буни эса кўпчилик, ҳатто айрим талабалар ҳам билишарди. Чунки коллежда декан пайтларимда ҳам тонг саҳарда юк тушириш (мардикорлик қилиш)га Ўрикзор бозорига ўз талабаларим билан бирга борган пайтларим ҳам бўлган.
Шу боисми, билмадим, мен қаерда фаолият кўрсатмай мендан таълим олган талабалар доим менга нисбатан ҳурматда бўлганлар.
"Балиқ бошидан сасийди”, деб бекорга айтишмаган. Таълим системасидаги бўлаётган коррупциянинг биринчи ташкилотчиси ва рағбатчиси шу соҳа раҳбарлари ва уларни назорат қиладиганлар, десак кўпам янглишмаган бўламиз. Чунки бундан уларнинг ўзлари ҳам у ёки бу даража ва шаклда манфаатдордирлар.
Айрим тушинмовчиликлар бўлмаслиги учун айтиб ўтмоқчиманки, домланинг талабалар орасидаги ва ўз раҳбарлари (каф.мудири, декан, проректор, ректор) олдидаги обрўси қуйидаги икки ҳолатга боғлиқ.
-Домла (ўқитувчи)нинг ўз предметини қанчалик чуқур билишига,
-Ва коррупцияга ботмаганлиги (талабалардан пора олмаслиги)га.
Ўз соҳасини яхши биладиган ва пора олмайдиган домлалар мутлоқ кўпчилик (хаммасининг эмас) талабаларнинг ва озчилик раҳбариятнинг эҳтиромида бўладилар. Менинг бу мулоҳазам ҳақиқатга қанчалик яқинлигини баҳолаш учун менинг 1991 – 1998 йилларда Урганч давлат университетида ва 1980-1981 ва 2002 – 2004 йилларда Тошкент Давлат аграр университетда ишлаган давримдаги айрим тафсилотларни айнан келтираман. Мулоҳазамни баҳолаш эса муҳтарам ўқувчининг ҳукмига ҳавола.
У ёки бу ўқув даргохига янги келган домланинг "баҳоси” биринчи семестрдаёқ маълум бўлади ва талабалар ва раҳбарият домла билан шунга қараб муомула қилади.
Мен кўпича магистрларга дарс берардим. Булар ичида Университет проректори профессор Бакриддин Зариповнинг ҳам қариндоши бор эди. Б.Зарипов билан 1972-1975 йилларда Академгородокда, бир бнода (лекин ҳар хил Институтда) илмий ходим бўлиб ишлардик. Пахта, сабзавот, мева теримига бирга чиқардик. Кейинчалик Б.Зарипов Узбекистон Миллий Университетда декан, проректор бўлиб ишлади. Ундан Президент Маҳкамасига кўтарилиб кетди ва Давлат маслаҳатчиси М.Умурзоқов билан қора рўйхатга тушди ва Москвага кетиб жон сақлаганди.
Билими анча паст бўлган бу магистр дарсларга кам келар, ўзини баланд тутар, айрим домлаларни писанд ҳам қилмасди. Имтиҳон пайтида Б.Зариповнинг ҳурмати учун унга "4” қўйдим. У бўлса: "Зачеткамни кўрмайсизми, ҳаммаси "5”, нимага паст баҳо қўйдингиз. Энди "5”ни уйимга бориб қўйиб берасиз, керак бўлса”, деганича ўдағайлаб чиқиб кетди.
Кўп ўтмай магистратура декани қўнғироқ қилиб: "Домла, бу йигит юқорига тааллуқли. Мана, янги ведомостни бериб юбораяпман. Баҳосини зудлик билан ўзгартириб беринг, шунда ўзингизга яхши бўлади”, деди. Магистрнинг ўдағайлаб кетгани, бунинг устига деканнинг бу гапи ўлганнинг устидан тепгандай бўлди.
"Ҳа, қўймас экансиз-а”, дегандай қилиб ведомостни "тўп” қилиб олдимга қўйди магистр. Мен ўзимни зўрға босиб: "Баҳони албатта ўзгартирамиз. Фақат билетни олиб саволларни ва ўз жавобларингни мана шу оқ қоғозларга ёзгин”, дедим.
Магистр билетни олдида саволларини ўқиб кўриб, ёқмади шекилли, уни қўйиб бошқа билетни олди. Мен эса унга имтиҳон билетини ҳар алмаштирганида баҳоси бир баллга камайишини эслатдим.
Билетдаги саволларни олдидаги қоғозга ёқмайгина ёзди. Кейин сумкасидан китобларни олиб жавобларини кўчиришга тутинди. Мен эса қатъий оҳангда: "Бу мумкин эмас!”, дедим ва олдидан ҳеч қаёққа жилмадим.
Билетдаги саволларнинг биринчисига, бир тоғдан, бир боғдан қилиб 3-4 жумла бир нарсалар ёзган бўлди. Қолган саволларига ҳеч нарса ёзаолмади ва буларни билмайман, деди. Мен эса: "Бунинг зарари йўқ. Расмият учун жавоб ёзиладиган жойига: "Билмайман”, деб ёзгин-да имзо қўйиб қоғозларингни менга бер”, дедим. У шундай қилди.
Зачеткасига ва ведомостга: "Баҳоси -1”, деб ёздим-да имзо қўйдим ва :"Манабулар (унинг жавоблари) имтиҳон топширганинг ҳақидаги ҳужжат, буларни сақлаб қўямиз. Билет бўйича жавобларинг қониқарсиз – яъни 2. Қайта билет олганинг учун бир балл қайтамиз. Ва шундай қилиб баҳонг -1. Манабулар (зачетка ва ведомост)ни деканинга топшир”, дедим-да магистр билан хайрлашдим.
Магистрнинг олган баҳоси ҳақидаги тафсилот университетга яшин тезлигида тарқалган. Айрим ҳамкасбларим: "Домла буни чатоқ қилибсиз, энди сизга қийин бўлади”, дейишса айримлари: "Жуда боплабсиз, таслим бўлманг энди”, дейишарди.
Мен деканатдан ёки ректоратдан чақириб қолади, деб кутиб юрдим. Икки кун ўтсада жим-жимтлик, ҳеч ким йўқламади.
Учунчи куни проректор Зарипов чақиртириб мени жуда хушмомуалик билан қарши олди. Университет қошида Республика қишлоқ хўжалик музейини ташкил қилаяпмиз. Шунга ташкилотчи ва принципал бир раҳбар керак. Сизнинг номзодингиз маъқул кўринди бизга, деди.
Мен бундай юксак ишонч учун миннатдорчилик билдириб чиқиб кетаётганимда тўхтатиб: "Ҳа, айтгандай, анаву магистрни боплабсиз. Деканларми, ким илтимос қилсада баҳо қўйманг. Магистрнинг ўзи ўқиб топширсин, акс ҳолда ҳайдаймиз уни”, деди қатъий оҳангда. Ва: ”У ярамаснинг ота-онаси, қариндошлари (яъни ўзи) яхши одамлар. Яхшилаб ўқиб борса сал ёрдам қиларсиз балки”, деди кўзларини мендан яшириб.
Магистр роса кечирим сўради, тер тўкиб ўқиди. Шундан кейин зўрға "3” олди. Ўша магистр: "Бу "3”, зачеткамдаги барча "5”лардан қимматлироқ мен учун”, деб юрар экан.
Дарслар тугаб имтихон бошланишдан олдин тегишли факултет декани қўлингизга имтихон ведомостини бераётиб: "Манабулар юқорининг одамлари, имтихонга келмайди, лекин юқори баҳо қўйилиши керак. Манабулар имтихонга келишади, лекин йиқилмасликлари керак”, деб ведомостга белгилаб беради. Белгиланганларнинг сони айрим пайтларда умумий имтихон топширувчиларнинг ярмига яқинлашиб қолади.
Профессор А. Хоразмий университет талабаларига Агрохимиядан маъруза ўқиш жараёнида. Тошкент - 2003
Деканлар бундай кўрсатмани катта кўпчилик домлаларга (пул оладиганларга) ҳукм сифатида, ҳатто ўдағайлаб айтади. Жуда кам сонли (пул олмайдиган) домлаларга эса илтимос сифатида, ҳатто ялиниб айтади. Бунда белгиланган (ўтадиган)лар сони ҳам жуда кам – 10-15 фоиздан ошмайди.
2004 йил ёзги семестрда касб-ҳунар педагогика факултети 2-курс талабаларига "Агрохимия” фанидан маърузаларим тугагандан кейин декан имтихон ведомостини бераётиб: "Жон домла, илтимос, ҳеч бўлмаса манашуларни ўтказиб беринг, бариси жуда юқориники”, деб бирнеча талабаларни белгилаб берди.
Бу талабаларнинг кўпчилиги лоқал бирон марта ҳам дарсга келмаганлар бўлиб, старостанинг айтишича айримлари деканга ва Университет раҳбариятидагиларга тегишли экан. Имтихонга келмасада "5” қўйилиши кераклари Президент махкамасида ишлайдиганларнинг кимларидир экан.
Имтихондан буларнинг биронтасинида ўтказмадим ва деканга ведомостни топшираётиб: "Имтихондан ўтмаганларнинг қандай даъвоси бўлса менга юбораверинг”, дедим. Декан эса астойдил куюнганича: "Э, домлажон-а, бу билан бирон нарсани ўзгартираолсангиз-ку яхши эди-я. Сиз имтихондан ўтказсангиз-да, ўтказмасангиз-да бу талабалар университетга келмай ўқиб, ҳатто қизил диплом ҳам олиб кетишади. Фақат ёмон кўринганингиз қолади, холос”, деди.
Шундан 3 ой ўтар-ўтмас, университет домлаларини аттестациядан ўтказиш бўйича Ҳукуматнинг 415-қарори чиқди. Агрохимия ва тупроқшунослик бўйича қатор илмий монографиялар, ўқув-методик қўлланмалар, ихтиролар муаллифи бўлишим ва мамлакатда агрохимия соҳаси бўйича нафақага ёшига етмаган ягона профессор бўлсамда, университетдаги 40 дан ортиқ профессордан биргина мени: "Аттестациядан ўтмади”, деган бахонада ишдан бўшатишди.
Кейин маълум бўлишича, Президент маҳкамаси ходимларига тегишли, дарсга ва имтихонга келмай бахо олиши керак бўлган талабалар университет проректори Лазиза Ғафурованинг одамлари экан. Аслида Ғафурова ҳам бу "ўз одамлари”ни бирон марта кўрмаган. Бу одамларни унинг Президент Маҳкамасида ишлайдиган эри, ўз ҳамкасбларидан йиғиб берган экан.
Барча мансабдор одамларнинг фарзандлари ҳам ўқимай битирадиганлардан эмас. Урганч университетида ишлаганимда, таниқли шоир ва ёзувчи, ўша даврда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси (Президент)нинг ўринбосари Эркин Самандар, йирик иқтисодчи олим, профессор Бахтиёр Рўзметов, Хоразмлик таниқли шоир ва таржимон Абдулҳаким Матназар, қўли енгил жаррох, деб танилган Нурилла Бекчонов, вилоятдаги таниқли кардиолог врач Ибодулла Абдуллаев, Ўзбекистон қаҳрамони Машариф Қувоқов каби таниқли шахсларнинг фарзандлари ҳам ўқиган менинг қўлимда. Улар бирон марта дарс қолдиришмас, курсдаги энг интизомли талабалардан ҳисобланишарди.
Педагогик фаолиятим даврида диққатга сазавор нарсалардан бири қуйидаги ҳодиса бўлган. Турли вилоятлардан келган 4-5 та магистрга дарс ўтардим. Булар ичида Тохир Тошхўжаев деган магистр сергаплиги ва ўзини анча баланд тутиши билан ажралиб турарди.
Кўп ўтмай бу магистр камгап бўлиб қоди ва мендан ҳадиксираётганини сезабошладим. Шу тариқа ойлар кетидан ойлар ўтди. Тохир мендан ҳадиксирамай қўйди, аксинча, аста-секин менга яқинлашиб, мен билан онда-сонда ҳазиллашадига ҳам бўлди. Шундай кунларнинг бирида: "Домла ёзган қизил китобингизни бизгада беринг, биз ҳам ўқиб кўрайлик”, деб қолди.
2001 йилда нашр қилинган қизғиш рангли "Илмга бахшида умр” номли меъмуаримнинг 1-томини кўпчилик: "Қизил китоб”, ҳам дейишарди. Мен бунга ҳайрон бўлиб: "Қизил китоб” ҳақида сен қаёқдан биласан?”, дедим. У китоб ҳақида адам айтиб берганлар, у киши Апарат(Президент Маҳкамаси)да ишлайдилар, деди. Энди мен ундан ҳадиксирай бошладим.
Масала бундай бўлган экан. Менинг 1-2 дарсимга келган магистр уйида адасига: "Бизни Агрохимиядан профессор Хоразмий, дегани ўқитаяпти, кучли домла экан”, деб қолибди. Бундан Президент Маҳкамасида, Хайриддин Султоновнинг муовини бўлиб ишлаётган адаси – таниқли журналист Ахмаджон Тошхўжаевнинг капалаги учиб кетган.
Ундан эҳтиёт бўлинглар. Ўзининг қизил китобида Оқсоқол(Президент)ни обориб-обкелган. Салгина бир нарсани сезсангизлар дарров хабар қилинглар. Ёки уни Университетдан йўқлаймиз, ёки сени бошқа ёққа ўтказиб юборамиз, деган экан.
Тохир Тошхўжаев магистратурани битиргандан кейин кафедрада аспирантурага қоладиган бўлди. Юқоридан дарров аспирантурага жой ҳам қилиб беришди. Фақат илмий раҳбар масаласини ҳал қилиш қолганди.
Тохир олдимга кириб дангалига кўчди. Домла, мен тезроқ номзод бўлишим керак. Ҳимоя қилган заҳотим адам Апаратга ишга жойлаштирмоқчи. Менга раҳбар бўлсангиз ва диссертацияни ёзиб берсангиз, деб илтимос қилмоқчи эдик. Хизмат ҳақингизни пул биланми, мансаб биланми, рози қиламиз, деб қолди.
Профессор А.Хоразмий университет магистрларига дарс ўтиш жараёнида. Тошкент-2004
Мен ўзимни зўрға босиб айтдимки, аввало мен аспирант олаолмайман, чунки ишларим жуда кўп, буни ўзинг ҳам яхши биласан. Қолаверса сен аспирантурада номигагина ўқиб, тадқиқотларингни мен қилиб, диссертациянгни мен ёзиб берадиган бўлсам, мен сенга расмий равишда илмий рахбар бўлмайман. Чунки сен ҳам: "Пирохуновнинг аспирантлари” типидаги олим бўласан ва рахбаринга обрў эмас, иснод келтирасан, дедим ва биз хайрлашдик.
Ўрни келганда "Пирохуновнинг аспирантлари типидаги олим”, тушинчасини очиқласак. Профессор Тешавой Пирохунов билан биз бир устоз (академик С.Н.Рижов)нинг шогирдлари бўлганмиз. У киши Ўзбекистондаги энг кучли агрохимиклардан бири эди. Кейинги пайтлар Агрaр университетнинг Агрохимия кафедрасига мудирлик қилганди.
Шу кафедрада эскидан ишлаётган доцент Бобоқул Ражабовнинг таъкидлашича, Пирохунов 60 дан ортиқ аспирант чиқарган. Қалами ўткир, бироқ кўнгли бўш одам бўлган. Илмга салохияти борми-йўқми, деб ўтирмай ким тўғри келса, ёки ким илтимос қилса раҳбар бўлаверган.
Натижада катта кўпчилик аспирантларининг диссертациясини бошдан-оёқ ўзи ёзиб берган. Бу эса уларнинг қоғозда олим, амалда эса золим (чала олим) бўлиб қолишларига сабаб бўлган. Шу сабаб қайси доцент (домла) чаласаводроқ бўлса: "Ҳа, Пирохуновнинг аспиранларидан кўринасан”, деган иборанинг пайдо бўлишига олиб келган. Ҳатто бу иборани Университет ректори Шайхов ҳам ишлатар экан.
Бобоқул Ражабовнинг айтишича профессор Пирохунов қалами ўткир ва илми кучли бўлгани билан талабаларга маъруза ўқий олмас экан. 90 минутлик маърузаси 15 минутда тугаб қолар, бунинг устига яхши нотиқ бўлмагани боис, талабалар "тушинмадик”, деб хархаша қилшар экан. Шу боис унинг дарсларини Б.Ражабов ва бошқа доцнетлар ўтар экан.
Ўзбекистондаги яна бир кучли олим ва ташкилотчи, профессор Тожиддин Зокиров хам маъруза ўқишдаги нотиқлик санътининг юқори эмаслиги учун университетни тарк қилиб Агрохимия ва Тупроқшунослик илмий-тадқиқот институтига ўтиб кетганди. Ва у ерда узоқ йиллар рахбар бўлиб фундаментал ишларни амалга оширганди.
Айтмоқчиманки, маъруза ўқиш ҳам катта бир санъат ҳисобланади. Расулуллох: "Кучли нотиқнинг нутқи (маърузаси)да сеҳр бўлади ва тингловчини сеҳрлаб (ўзига ром қилиб) қўяди”, деб бекорга айтмаганларига иймон келтирасан киши.
Менинг илмий рахбар бўлишдан бош тортганимни эшитган Тохирнинг отаси: "Ўзбекистондаги истаган бир катта олим сенга жон деб рахбар бўлади”, деб ўғлини юпатишга киришган. Эрка ўғил эса: "Сиз айтган катта олимларнинг кўпчилигида ўқиб кўрганман. Хоразмийдан бошқа рахбар бўладигагн бўлса аспирантурани ўқимайман”, деб туриб олган.
Орадан кўп ўтмай унивeрситет ректори Хасан Бўриев мени чақириб шу йигитга илмий рахбар бўлишимни илтимос қилди. Мен жуда бандлигимни рўкач қилмоқчи бўлдим. Ректор эса, керак бўлса дарсларингизни бошқалар ўтади. Сиз аспирант билан шуғулланасиз, деб гапни кесди.
Мен тўғрисини айтишга мажбур бўлдим. Менга амалдор oтасининг орқасидан ўқийдиган эмас, том маънода олим бўлишни орзу қилган аспирантга рахбарлик қилмоқчи эдим, дедим. Ректор эса: "Aспирант отаси билан олдингизга боради, шартларингизнинг барисига рози бўлсаларгина рахбар бўлинг”, деди.
Эртасига Президент Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, Ахмаджон Тошхўжаев ўз хизмат машинасида менинг олдимга келди. Президент Маҳкамасига қарашли машинанинг кутилмаганди университет ҳовлисида пайдо бўлиши университет раҳбарияти ва деканларнинг зир югириб қолишига сабаб бўлган.
Аспирантнинг отаси мен билан қуюқ сўрашиб бўлгандан кейин: "Ўғлимга оталик (Устозлик) қилишингизни илтимос қилиб келдим. Ўғлимнинг профессор Хоразмийнинг шогирди бўлишлиги биз учун катта шараф. Агар эскичасига айтадиган бўлсак, шу кундан бошлаб "ўғлимнинг суяги бизники, гўшти сизники”, деди. Мен унга устоз бўлишликга розилик бердим.
Бундан икки йил олдин ўғлига: "Қизил китобида Оқсоқол(Президент)га тил теккизган Хоразмийдан эҳтиёт бўлгин”, деган одамнинг ўзи ўша Хоразмийнинг олдига келиб ўғлига маънавий ота (устоз) бўлишини илтимос қилиб туриши, бу ҳам Аллоҳ қудратининг бир кўриниши эди...
Таълим системасидаги коррупция (талабалардан пора олиш)нинг илдизи узоқ йилларга бориб тақалади. Бироқ 40-50 йилларда бу иллат жуда кам бўлган. Сиртдан ўқийдиганлар ичида 1-2 та пора бериб ўқийдиганлар бўлган.
Доктор А.Хоразмий Мозамбик (Африка) талабалари билан амалий машғулот жараёнида. Мозамбик - 1983
60-70 йиллар(биз ўқиган даврлар)да пора оладиган домлалар саноқлигина бўларди ва уларнида узоқ ишлатишмас эди. 80-90 йилларга келиб бу "касал” анча ривожланди, сиртдан ўқийдиган талаба(заочник)лар учун 70-80 фоизга чиқди. Ва кундузи ўқийдиган талабалардан ҳам пора олиш удум бўлабошлади.
2000-2005 йилларга келиб пора оладиган домлалар салмоғи 90-95 фоизга етди, янглишмасам. Авваллари (биз ўқиган даврларда) пора оладиган домлалар жуда кам бўлганлиги боис, уларни "Белая ворона” (Оқ қарға), деб аташарди. Ҳозирга келиб бу (оқ қарға) термин пора олмайдиган домлаларга нисбатан қўлланиладиган бўлди. Ҳатто оқ қарға бўлмаслик яъни кўп қатори бўлиш учун ҳам пора олиб турадиган домлалар бўларди.
1995 йилда Урганч Давлат университетиджа профессор бўлиб ишлардим. 4-курс заочникларга биринчи дарсга кирган куним расмий равишда: -Мен имтихон учун пора олмайман.Бировларни ўртага қўйиб бахо оламан, деб ўйламанг ҳам. Дарсларга қатнашган ва сал ҳаракат қилган талабаларга баҳосини қўйиб бераман, деб эълон қилдим.
Курс старостаси менинг бу эълонимни: "Домланинг бу гапи мен пофессорман, поранинг озини олмайман, дегани”, деб шарҳлаган. Шу боис дарсдаги давомат ва имтихонга таёргарлик "Эски тос, эски хаммом” бўлди.
Имтихонга бир кун қолганда староста олдимга кириб: "Домла, бошқа имтихонлар учун 500-600 сўмдан йиғганмиз. Сизнинг имтихонингиз учун 1000 сўмдан йиғаяпмиз. Группадаги барча ўтиши керак”, деди буйруқ охангда.
Мен ўзимни зўрға босиб, дарс бошланишидаги имтихон учун пул олмаслигим ҳақидаги эълонимни эслатдим. Староста бўлса пинагинида бузмай: "Ҳамма домлалар ҳам бошида пул олмайман, дейишади. Ҳатто айримлари: "Порахўрлик шариатда – ҳаром, қонунда – жиноят. Ўлсамда пул олмайман, деб қасам ҳам ичишади ва айнан ўшалар ҳаммадан кўпроқ олади”, деди истеxзоли кулиб.
Мен унга: "Агар имтихон учун пул олиш ҳақида бир оғиз гапирсанг, бу университетда бошқа ўқимайсан. Тирговичинг ким бўлсада, онангни уч қўрғондан кўрсатаман сенинг”, дедим асабийлашиб. Тайёр пулни олмай эсингиз жойидами ўзи, деганича кабинетимдан ўқдай отилиб чиқиб кетди староста. Ва талабаларга: "Домла имтихон учун пул олмайман, деб мени ҳайдаб чиқарди. Домла шизофреник (жиннироқ) кўринади”, дебди.
Натижада имтихондан староста бошлиқ 90 фоизга яқинроқ талаба ўтаолмади. Бу эса: "Домла жуда пхини ёрганлардан экан. Мана энди йиқилганлардан икки баравар қилиб олади пулни”, деган миш-мишларни пайдо қилди. (Тўғрисини айтганда айрим домлалар шундай усулни қўллашарди).
Ҳамкасбларим ва бошқа илтимосчилар кўпайиб кетди, лекин биронтасининг илтимоси учун бахо қўймадим. Уларнинг айримлари аразлаб ҳам юришди.
Талабалар пул ва таниш-билиш билан ўтишларига кўзлари етмагач астойдил ўқишга киришдилар. Сессия давомида, кайта-қайта топшириб бўлсада деярли барчаси имтихондан ўтди. Бу эса бутун вилоятда: "Заочниклар пул бермай имтихондан ўтишганмиш”, деб ўзига яраша сенсация бўлганди.
Илтимосчилар ва "жигарлар” ҳақида. Имтихон бошланди, дегунча ҳамкасблар, танишлар ҳатто нотанишлар томонидан ҳам у ёки бу талабани ўтказиб бериш ҳақида илтимослар тушиши барчага аён. Ҳамкасбларим ва танишларим ўз қариндошларини ва танишларини илтимос қилишса ўтказиб берардим. Лекин "Жигарлари”ни (Жигар дегани – унинг пулини олиб, сиздан илтимос қилиб баҳо қўйдирадигани) илтимос қилишса ғашим келарди.
1980-1981 йилларда Ўзбекистон Фанлар Академиясида илмий ходим бўлиб ишлардим ва Тошкент қишлоқ хўжалик институти (ҳозирги Тошкент Давлат аграр университети)да ярим ставка доцент бўлиб ҳам ишлаганман.
Профессор А.Хоразмий Лондон университети талабаларига маъруза ўқиш жараёнида. Лондон - 2006
Имтихонлар бошлади, дегунча шу институтда ассицент бўли ишловчи ҳамшаҳар(земляк)им 4-5 Хоразмлик ва 2-3 та Тошкентлик талабаларнинг рўйхатини олиб келди ва: "Манабу Хоразмликлар қариндош ва танишлар бўлади. Тошкентликлар эса келинингизнинг яқинлари. Илтимос, буларнинг ўтказиб беринг”, деди. Мен уларни ўтказиб бердим.
Кейин эса турли вилоятлардан келган яна 10-15 тасининг рўйхатини олиб келди ва: "Булар жигарлар, бўлади (бу пайтда "жигар”нинг нималигини тушинмасдим), буларни ўтказиб бермасангиз оч ва яланғоч қоламиз”, деб ялина болади. "Мендан нима кетди”, деб буларнида ўтказиб бердим.
Эртасига билсам Хоразмлиги-ю, Тошкентлиги барчаси унинг "жигарлари” экан. Мен имтихон оладиган группам старостасини чақириб: "Академиядан келган домла жуда қаттиққўл, ҳатто Шайхов(ректор)нинг ҳам айтганини қилмайди. Бироқ у бизнинг ҳамшаҳар – укахон. Шу боис пулни фақат мен орқали олади”, деб жигарларидан, менинг номимни сотиб пул ундирар экан.
Мен бундан роса ғазабландим ва: "Мен кафедрада бўламан, илтимослари бўлса тез кафедрага келсин”, деб хабар юбордим. Ўзим эса старосталар ва кафедра домлалари билан уни кутиб ўтирдим. Кўп ўтмай тиржайганича илтимослар рўйхатини кўтариб кириб келди.
Мен унинг барча қилмишларини ҳамманинг олдида айтдим, старосталар тасдиқлашди. У бўлса тиз чўкиб кечирим сўради. Менинг номимни сотиб олган барча пулларини старосталарга, старосталар эса талабаларга қайтаришсаларгина кечиришимни, акс ҳолда бу фрибгарни ҳам, старосталарни ҳам қаматиб юборишимни айтдим.
Улар талабалардан олган пулларини зудлик билан эгаларига қайтаришга киришишиди. "Итнинг оғзига кирган суяк бутун чиқмас”, деганларидай бу фрибгар менинг номимни сотиб олган пулларнинг ярмидан сал кўпроғини қайтарган холос. Қолганини эса: "Бугун-эрта”, беб охирини йўққа чиқаришибди.
Айрим домлалар (ва деканлар ҳам) янги кирган студентларнинг ота-онаси, яқин қариндошлари мансабдорми, бадавлатми, талаба кимнинг "жигари” эканлигини билишга ошиқадилар. Кўпроқ пул ундириш мақсадида ота-онаси мансабдор ёки бадавлат бўлган талабаларни атайлаб имтихондан йиқитадилар.
1991 йили Хоразм Пед.институтида бир муддат декан ўринбосари ҳам бўлганман. Ўша даврда дўстим ва қўшним, колхозимизнинг раиси, Умид ака Бектурдиев уйга келиб, ўғли ботаникадан ўта олмаганини айтиб ёрдам сўради. Эртасига мен доцент Сўна Хўжаниёзовани деканатда учратиб шу талабага ёрдам қилишини сўрадим. У бўлса ҳамманинг олдида: "Нима, барча ёғли "жигар”ларни декан ва зам декан бўлишиб олиб, бизга фақат суякларими?”, деса бўладими. Шу-шу мен ҳатто ўз фарзандларимгада ёрдам сўраб илтимос қилмаганман.
Ўрни келганда айтай, ҳатто Урганч Давлат университетида Педагогика ва психология мутахасислиги бўйича 3-курс сиртдан ўқийдиган ўзимнинг катта қизим Нигора, биргина имтихондан қарз бўлгани (аслида қарз бўлмаган) учун курсида қолдириб юборишганида ҳам, катта лавозим (Вилоят ҳокимлиги)да ишлаётган бўлсамда ҳеч кимга илтимос қилмаганман.
Бу шундай бўлган эди. 1992 йилда Университет доцентлиги ва декан ўринбосарлигидан вилоят ҳокимлигига, маъсул вазифага ўтказишганди. Бу пайтлар катта қизим Нигора шу университетнинг 2-курс талабаси эди.
Ўзим билан бир кафедрада ишлайдиган Анажон исмли ўқитувчи менинг қизим ўқийдиган группадан ҳам ёппасига (шу жумладан менинг қизимдан ҳам) пул йиғган. Пул ҳар бир талабанинг зачеткасининг ичида бўлган. Домла (Анажон) қизимнинг зачеткасидаги пулни олган-у, зачеткага "4” қўйган. Ведомостга эса пул бермаганлар қаторида "2”, қўйган. Деканат эса ведомость асосида курсда қолдириш ҳақида буйруқ чиқариб юборган.
Бундан мен хабар топган бўлсамда Хоразмдаги ягона бўлмиш университетни шарманда қилмаслик учун "Қизим бир йил олдин бўлмаса, бир кейин битирар”, деб индамай қўяқолгандим.
Ярим йилдан кейин бундан вилоят ҳокими Маркс Жуманиёзов хабар топган ва ўша ўқитувчини қамаш, тайинланганига ҳали бир йил ҳам бўлмаган ректор Азим Саъдуллаевни эса ҳайдаш ҳақида кўрсатма берган.
Университет обрўсини сақлаб қолиш учун ўзим ҳокимдан илтимос қилиб бу шаштидан қайтардим уни. Ректор бир йилгача менинг юзимга қарай олмай юрди. "Туяни шамол учирса эчкини осмонда кўр”, дегандай ҳамкасбим Анажоннинг аҳволини сўраманг, энди.
Бир қараганда кафедра ўқитувчилари бир-бири билан иноқ кўринсада, кўпинча улар бир-бирини кўриша олмайди. Бир-бирининг "жигарлари”ни (ҳатто қариндошларини ҳам) атайлаб имтихондан йиқитишар, ҳатто отчисления қилидириб юборишарди ҳам. Шундай қилиб бечора бегунох талаба иккита домла орасидаги зиддиятнинг қурбонига айланарди.
Муштумзўр талабалар ҳақида. Таълим системасида, камдан-кам бўлсада домлани қўрқитиб баҳо олиш ҳолатлари ҳам учрайди. Шундай ҳолатга 2004 йили мен ҳам учрадим.
Касб-ҳунар педагогикаси мутахасисликларига дарс ўтганимда Миржалол исмли Тошкетлик бир олифта талаба, домла аудиторияга кирганда барча талабалар ўрнларидан туриб салом беришса у ўрнидан ҳам турмасди. Бунинг устига дарсга ҳоҳлаган пайтда кириб, ҳоҳлаган пайтида чиқиб кетарди.
Бу менинг асабимга тегабошлади ва мен унга қараб: "Миржалол, сен дарсда ўзингни шундай тутишда давом қиладиган бўлсанг, яхшиси менинг дарсимга кирма”, дедим. У бўлса: "Нима, бу аудиторияни сиз сотиб олганмисиз”, деди. Бунга барча талабалар кулиб юборишди. У билан мулоқатни давом қилдириш бефойдолигини тушиндим.
Деканга кириб: "Бу талабангизни одам қилиб беринг, ёда менинг дарсимга кирмасин. Акс ҳолда ректорга билдиришнома киритиб буларга дарс ўтмайман”, дедим. Шундан кейин бу талабани декан менинг дарсимга киритмади. Кейин билсам бу талаба ҳам юқориники экан. Чунки декан ўтиши керак, деб белгилаб берган рўйхатда унинг ҳам номи бор эди.
Имтихондан кўп(белгиланган)лар қатори у ҳам ўта олмади. Декан менинг олдимга келиб: "Домла, бу ота тарбиясини кўрмаган (отаси буларни ташлаб кетган экан) безорига баҳосини қўйиб қутилганингиз яхши эди. Унинг онаси аввал СНБда ишлаган, ҳозирда МинВУЗнинг кадрлар бўлимида ишлайди. Ўзидан катта акаси безорилиги учун қамоқда ўтирибди. Сизга бирон хаф туғдиришдан ҳам қайтмайди улар”, деди. Мен эса: "Хавотир олманг, бунақаларнинг кўпини кўрганман”, дедим.
Профессор А.Хоразмий турли йилларда ва жойлардаги спорт чиқиш -ларида. Чапдан ўнга: Мозамбикда-1983, Ўзбекистонда-1971, Ангилияда-2010.
Ўз билими билан, пул билан ёки таниш-билиш орқали имтихондан ўтишига кўзи етмаган Миржалол мени қўрқитиб баҳо олмоқчи бўлган. Менинг кабинетим 4-қаватда эди. Ишим кўплигидан ҳар куни 8-10 гача ўтирардим.
Имтихоннинг эртасига, кеч соат 8 яримларда ўзининг бесўнақай иккита ўртоғи билан кабинетимига кириб келишди. Учаласидан ҳам ароқнинг ҳиди анқиб турарди. Юзлари чандиқли, сигаретни тишлаб турган ўртоғи (Босс) менга бармоғини бигиз қилганича Миржалолга қараб: "Жалли, манашуми, сен айтган домла”, деди.
Тўғрисини айтганда мен бундай кутилмаган ҳолатдан анча довдираб қолгандим. Ўзимни булардан қўрқмаётгандай кўрсатишга ҳаракат қилиб, беписандлик билан: "Ўтиринглар йигитлар”, дедим. Улар ўтиришди.
-Сизларнинг режаларингиз хом ишланган. Менга бирон зиён етказиб, осонликча қутилаолмайсизлар. Бу ерга кирганингиздан пастдаги қоравулнинг ва комендантнинг хабари бор. Мастлигингизни сезишган бўлса милицияга хабар қилган бўлишлари ҳам мумкин, дедим.
Улар аввалги шаштидан анча тушишди. Сизга зиён етказишга эмас, сиз билан эркакчасига гаплашгани келдик, деди улар. Улар пасайган сари мен кучга минабошладим.
Эркакчасига кетадиган бўлсак, Миржалол кинг боксчасигами, боевой курашчасигами, олишиб кўрсин мен билан. Сизлар эса эркакчасига ҳакамлик қилинглар. Агар у ғолиб бўлса, айтган баҳосини қўйиб бераман, дедим.
Мен ўқитган кўп талабалар менинг китобларимдан менинг спортчи-полвон бўлганимни, айрим пайтлар тўполонни сотиб ҳам олганимни билишарди. Бунинг устига Миржалол мендан гавдалик ҳам эмасди. Шу сабаб бўлса керак ундан садо чиқмади.
"Ж
|