"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Телефондаги жанжал
Насиба Хоразмий
 Ушбу арзимас ҳикоям адабиётнинг мўътабар остонасига қўйилган илк қадам, деб ҳисобланса агар, адабиётдаги илк устозим – падари бузрикворим – профессор Ахмад ҳожи Хоразмийга чексиз миннатдорчилигимни билдираман. Муаллиф.  
 
Телефондаги  жанжал
("Хоразм ҳангомалари" туркумидан)
 2007 йил ёзда, 60 дан ошган қўшнимиз Жамила момо бизникига кириб Досов хўжалигида яшовчи кенжа қизи Юлдузга телефон қилди. Телефонда ўзбек, рус ва инглиз тилларида автоматик жавоб берувчи аёл(автоответчик)нинг: "Сиз телефон қилаётган абонент телефон ҳақини тўламагани учун ўчириб қўйилган”, деган овози келди.
 Телефонда жавоб берган аёлни тирик деган ҳаёлда: "Майли, қарз бўлса пулини эртагаёқ ўзим тўлайман, ҳозир сен телефонни улагин, мен гаплашиб олай қизим билан”, деди Жамила момо. Бу пайтда автоответчик абонентнинг телефони нима сабабдан ўчирилганини рус тилида айтабошлади.
Жамила момо асабийлашиб: "Мен русчани яхши билмайман, қизим. Сен телефонни улагин, қизим билан гаплашай, керак бўлса шу бугуноқ тўлайман, унинг қарзини”, деди. Энди автоответчик шу гапнинг ўзини инглиз тилида айтабошлади.
 Жамила момо тутоқиб: "Қизим, гапга тушинсанг-чи, русчага яхши тушинмайман, деб турсам умримда эшитмаган бир ёд тилда гапирганинг нимаси. Ўзимизнинг бинойидей (ўзбекча) тилимиз бор, ўшанда гапирсанг-чи, қизим”, деб бўлар-бўлмас телефон ўчиб қолди.
 Жамила момо менга қараб: "Аблах экан бу қиз, гапимиз тугамай телефон гўшагини қўйиб қўйди-я. Почта(талефон)даги бу қиз ишга янги келганга ўхшайди, бўлмаса мени танирди. Энди гапни ўзимни таништиришдан бошлайман”, деб қизининг номерини бошқадан терди.
 Яна ўша овоз: "Сиз телефон қилаётган абонент ...”, деб гап бошлаган захоти Жамила момо: "Қизим сен янги келганга ўхшайсан, мени танимадинг. Мен Хўжалик қишлоғидан Жамми жолотой бўламан. Телефонни улагин, қизимнинг қарзини бугуноқ..” деганида автоответчик шу сўзни рус тилида айтабошлади.
Жамила момо: "Э, тўхтасангчи, русча тушинмайман дедим-ку сенга, нима бало, ғалчамисан?”, деб турганида автоответчик инглизча гапирабошлади. Жамила момо менга қараб: "Бу қизнинг томи кетган кўринади, мана энди бошқа тилда гапирабошлади”, деди-да: "Тўхта, сенинг отинг ким ўзи?”, деганида телефон яна ўчиб қолди.
 "Ана, яна гўшакни ташлади. Ҳозир унинг оти кимлигини билиб устидан шикоят аризасини ёзаман, сен эса гувоҳ сифатида қўл қўясан. Кейин бу ахмоқ у ерда ишламайди, бошқа”, деди-да ўша номерга яна телефон қилди.
 Яна ўша автоответчик: "Сиз телефон қилаётган..”, деган захоти: "Тўхта, тўтига ўхшаб бир нарсани такрорлайверма. Сен менга отингни айт. И, русча гапраяпсанми яна. Ты плохой! Тушиндингми?! Ана, энди ёд бир тилда гапирабошлади. Ҳа, тилингни ит есин сен оталарингнинг оғзига палон қилайнинг”, деганича телефон гўшагини деворга қараб улоқтирди.
 Мен Мари(Туркманистон)даги қизим, Гавҳар билан гаплашганда кўп борганман, почта(переговорний пункт)га. Мен у қизларнинг қаерда ўтиришини яхши биламан. У аблах отини айтмагани билан овозини яхшилаб таниб олдим. Ҳозир бориб оғзининг ҳалол жойига палон қиламан унинг, деб ўрнидан турди.
Мен унга: "Қўшни, сизга гапирган автоответчик эди”, дедим кулгимни зўрға тийиб. Ҳа, сен уни танийсанми? Оти Аптатчикми? Фамилияси қанақа? деди. Мен кулгидан ўзимни тўхтата олмай икки қўлим билан оғзимни ушлаганча уйга кириб кетдим. Жамила момо бўлса дарғазаб ҳолда почтага йўл олди.
Почтага борасолиб, навбатгада қарамай переговорний пунктнинг даричасидан бошини тиқиб: "Чақиринглар ўша Аптатчик деган оғзингнинг тўрига палон қилайни. Мен унга ўзбек тили Давлат тили эканлигини тушинтириб, ўзбекча гапиришни ўргатиб қўяман”, деб тўполон қилабошлайди.
 Бу шовқинга Боғот тумани Почта хизмати бошлиғи Матқурвон ака ҳам келади. Шунда Жамила момо уларнинг Аптатчик деган ходими уни қизи билан гаплаштирмай, уни майна қилгани, шу боис унинг билан урушгани келганини айтади.
Почта бошлиғи унинг идорасида Аптатчик исмли ходим йўқлигини айтиб: "Овозини танийсизми, ўзингиз билан гаплашган аёлнинг”, деб сўрайди. Жамила момо: "Ҳа, овозини яхши танийман, бу(телефонистка)лар ичида йўқ у”, дейди.
Шунда бошлиқ, балки қабулхонадаги котиба билан гаплашдимикан, деган фикрда Жамила момони иккинчи қаватдаги ўз кабинетига бошлаб боради. Котибанинг овозини эшитган Жамила момо: "Йўқ, бу ҳам эмас, мен билан гаплашган қиз”, дейди.
 Шунда бошлиқ: "Қайси номерда гаплашди Аптатчик деган қиз сиз билан. Қани терингчи ўша номерни”, деб телефонни унга беришади. Жамила момо қизининг номерига телефон қилганида ҳалиги автоответчик: "Сиз телефон қилаётган абонент..”, деб бошлаган захоти телефон гўшагини бошлиққа бериб: "Мана, ўша Аптатчик деган ходимингиз. Уни ҳозироқ ишдан бўшатишингизни талаб қиламан. Акс ҳолда сизнинг устингиздан ҳам Президентгача шикоят қиламан”, дейди ғазаб билан Жамила момо.
 Почтадагиларнинг бариси бундан кулавериб думалаб қолишади ва бу ҳангома бутун район бўйлаб шов-шув бўлиб кетади.
 
Насиба Хоразмий.
 
 Буюк Британия, Стокпорт шаҳри.
 Август, 2010.
 
Horazmiy.ucoz.com
 
 Muvozanat.info
 
Yangidunyo.com
 
4 Responses to "Телефондаги жанжал”
 
Urgutlik Afandi says: August 21, 2010 at 11:51 pm
 Boshlanishi chakkimas. Otangiz etagini maxkam tuting, shunda kam bulmaysiz. Ko’proq hangomalardan o’qisangiz keyin qalamingiz o’tkirlashadi. Hozir hm… hech nima deyolmasdan turibman.
 
Afandi. Reply Uzbek says: August 22, 2010 at 12:14 am
Gap yo’q.Birinchi marotaba bo’sayam gap yo’q.
 
 Reply С.Р. says: August 22, 2010 at 6:42 pm
 Насиба қизга ижодий ок йўл!
Мавзуга боғлиқ бир латифа: Бир одамнинг таниши жуда кўп экан. Телефонда кўп гаплашишар экан. Учрашишганда, уйингизга телефон қилсам, ҳеч ким олмади деган гапларни кўп эшитар экан. Ва бир куни шу одам авто-ответчик сотиб олибди ва инструкцияси бўйича настройка қилиб, телефон линиясига улаб қўибди. Бир-икки кун ўтибди, ҳеч ким телефон қилмай қўйибди. Бу одам хайрон бўлиб, авто-ответчигим ишлаяптими, йўқми, бир текширай-чи, деб кўчага чиқиб уйига телефон қилган экан: Авто-ответчик дермиш:
- Э, харомилар, жонга тегишдинг-ку, ҳеч тинчитишмадинг-а! Хўш, нима гапинг бор, тварь, хозир битта чулдак чаламан, гапингни тезрок гапииир, деб бакирипти…
Омад тилаб,
 
 СР Reply Afandi says: August 23, 2010 at 7:01 am
Xangomangizga molodes.
Telefon degandek, Uyga ukamning mobile iga tel.qilsam boshqa birov javob berdi.
Men: Alo, Dilshod?
U:Yo’q, men Qobilman.
Men: Dilshod qani?
U: 1 soatlardan keyin tel.qiling, bo’ladi… 1 soatlardan keyin tel.qilsam ukam javob berdi. Men ham hazillashib, (ham jahlim chiqib.chunki mobile tel.birovga berib qoyilmaydi) Alo, Qobil, yaxshimisan….
Ukam: Qobilmas bu Dilshod bu..
Men: Iye, qaysi dilshod, QOBILNIKI EASMI BU TELEFON??
Ukam: Yo’q, men Dilshodman
Men: Ouu…. Qobilnikimasmi deyapman bu telefon?
Ukam: Momongniki…. Keyin yaxshilab tushuntirish ishlari olib borganimdan keyin ming pushaymon bolib, uzr so’radi….
Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2010-08-22)
Просмотров: 1467 | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0