"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Ўзбек мардикори ҳаётидан
"Uzbekistanerk"дан олинди
Ахмад ҳожи Хоразмий 

Ўзбек мардикорининг ҳаётидан

Қатор китоблар ёзиб ихтиролар қилган ва Ўзбекистонда агрохимия соҳаси бўйича нафақа ёшига етмаган ягона профессор бўлишимга қарамай "Юқорининг топшириғи” деб мени аттестация баҳонасида ишдан бўшатишди.
 Адолат излаб бир неча ойлаб қилган ҳаракатларим "Онангни қози с....са додингни кимга айтасан” мақоли бўйича менинг бу борадаги саъий ҳаракатларим ҳеч қандай наф бермагани кутилмаган ҳолат эмас эди, аммо ойлаб ишсиз юришим натижасида иқтисодий ахволимиз пасайиб катта оила тирикчилиги оғирлаша бошлади.
Оила тебратишнинг мен учун ягона йўли мардикорлик эди. Кейинги йилларда Тошкентда мардикорлик қилиш ҳаммагада насиб қилаверадиган нарса бўлмай қолди. Вилоятлардан Тошкентга иш қидириб келган аёлу-эркаклар тўлиб-тошиб ётарди.
Бечораларнинг кўпчилиги ҳатто қорнининг тўяри учун ҳам ҳар қандай ифлос ва оғир ишларнида қилишга жон деб рози эдилар. Шу боис оёғим операциядан кейин тўла тузалмаган, ҳали ҳассани бутунлай ташламаган бўлсамда мардикорлик қилиш учун қўшнилардан йўл кира учун пул қарз олиб Россияга кетишга жазм қилдим.
2005 йил 8-апрель, жума куни барча иш кийиларимни сумкага жойлаб, № 5 Тошкент-Москва поездининг 15-(пласкарт) вагонига чиқиб ўз жойимни эгалладим. Пласкарт вагон арзонроқ (130 минг сўм) бўлганлиги учун бўлса керак вагонда бўш жой йўқ эди.
Йўловчиларнинг деярли барчаси 17-50 орасида бўлган мардикорлар эди, 60 ёшли мардикор ягона мен эдим.
Поезд Қозоғистон чегарасига яқинлашганда шундоғ ҳам тўла бўлган вагонга билети бўлмаган яна 50 га яқин мардикорлар миниб олишди. Натижада вагонда юришгада жой қолмади. Ҳақиқий тўс-тўполон Қозоғистон чегарасида бошланди.
Қозоғистон чегара ва таможний ходимлари биз бечора Ўзбекистонлик йўловчи-мардикорларни арзимаган нарсаларни бахона қилиб ҳақоратлашар, пулларимизни тортиб олишар, бермаганлардан ҳатто уриб ҳам олишарди. Ҳеч ким уларга дакки бера олмас, тўла равишда анархия ва қонунсизлик ҳукм сурарди. Бунда айниқса билетсиз чиққанларнинг ахволи янада оғир бўлди. Бу жараёнларни кўрган одам қозоқ билан ўзбекни бир туркий ҳалқ, қўшни-биродар эмас, азалий душман деб ишониши турган гап эди.
Ўзбек йўловчи мардикорлар учун бундай аҳвол Россия чегарасида ҳам такрорланди. Бироқ бу чегара хизмати ходимлари (руслар) қозоқларчалик қўрс ва инсофсиз эмасликлари кўриниб турарди. Тошкентдан Москвага боргунча 3 сутка давомида поезддаги турли хил текширувчи-таъмагирлар бир соат ҳам тўхтамади.
11-чи апрель соат 17 ларда поезд Москвадаги "Қозон” вокзалига бориб тўхтади. Ўзбекистонлик йўловчи-мардикорларни вокзалнинг милиция ва рэкетлари қатор қилиб қўйиб паспортларини (ҳатто пулларини ҳам) тортиб олишди. Бечоралардан биронтаси ҳам "ғиринг” дейиша олмасди. Қўлимизда халтаю турли хил сумкалар билан биз бечораларнинг туришимиз ГУТОП қилинаётган маҳбуслардан ҳеч ҳам фарқ қилмас эдик.
Бизларни шу ҳолатда телекамераларга туширишди ва буни 13-апрель эрталаб Москванинг 1-чи каналидан "Доброе утро” кўрсатувида "Чужие” (Бегоналар) рубрикаси остида кўрсатишди.
Бу кўрсатувда Россиянинг турли хил жойларида ишлаётган ўзбек мардикорларининг оғир ва аянчли яшаш ва иш шароитлари, ниҳоятда оғир ва ифлос ишларнида арзимаган пулга қилишлари, уларни маҳаллий ҳалқ "Чурки” деб камситишу-ҳақоратларига чидашга мажбур эканликларини ўзига хос аянчу қониқиш билан намойиш қилишди.
Бу мардикорларнинг кўпчилиги ўзларининг оила тирикчилиги учун бу даражада хору-зор бўлиб юришларига президеит бошлиқ ҳукумат ва унинг сиёсати айбдор эканлигини очиқ-ойдин айтиб уларни қағашар, бугунию эртаси хору-зор, келажаги қоронғу бўлган ўзбек (Ўзбекистонлик) бўлганларидан кўзларига ёш олишиб афсусланишарди.
"Ўзбекистон ҳалқининг сабр косаси тўлган, бу эса бошқариб бўлмайдиган нохушликлар келтириб чиқариши муқаррар эканлигини Ўзбекистон ҳукумати ҳисобга олмаяпти” деди телебошловчи. Шу боис бир ойга ҳам етмасдан Андижонда содир бўлган қонли воқеалар кўпчилик учун кутилмаган ҳолат эмасди. 
Александров шахридаги ишчилар клуби - 2005
Бир неча Тойтепалик мардикорлар билан Москвадан Владимир губернасининг Александров шаҳрига электричкада 2,5 соатда етиб бордик. Бу ерда уларнинг ҳамроҳлари ишлашар экан. Яшайдиган жойларимиз ташландиқ ва хароба уйнинг бир хонаси бўлиб, тагимиздаги тўшак ахлатга чиқариб ташланган латта-путтадан, ёстиқ эса оёқ кийимларимиз, кўрпамиз эса уст кийимимиздан иборат эди.

Ерда бир қарич қор бўлсада борган зоҳатиёқ ишга тушиб кетдик ва қаттиқ чарчаганимиздан ҳеч нарса емасдан ётиб қолдик. Бу ердаги магазинлар эрталаб соат 8 дан кейин очишлари боис эрталаб ҳам нонушта қилмасдан ишга кетишга тўғри келди. Ерда қор ва лой бўлсада очиқ шароитда бетон қуйиш, цемент билан суваш, лой ташиш юмушларини шу ишларнингда топилганига шукур қила-қила бажарардик.
Афсуски мардикорликдаги бу қувончим ҳам узоққа бормади. Зах ва совуқда кеча-кундуз оғир ишларни бажаришга операция бўлган оёғим бардош бера олмади, тиззам шишиб кетди. Бу ерда даволанишнинг на молиявий ва нада ташкилий имконияти бўлмагач зудлик билан поездга ўтириб, бир ҳафтача ишлаган иш ҳақимнида олаолмай Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлдим. Мақолдаги "Камбағални урма, сўкма, чопонини йирт” деганига ўхшаб мардикорликга кетиш учун қарз олган пулим ва унинг кун сайин ошиб бораётган пения(фоиз)си ич-ичимни кемирарди.
Александров шаҳридан "Қозон” вокзалига кун ботганда етиб келдим. Кассаларда бугунга билет йўқ, аллақачон сотиб бўлинган экан. Поезднинг жўнашига 3 соатларча вақт қолган. Тиззамдаги шиш борган сари каттайиб оғриқ зўраярди.
Нима қилишни билмай билетхонанинг бир чеккасида шом намозини ўқиб ҳам бўлгандим 25-26 ёшларидаги бир йигит келиб "Амаки намозхон кўринасиз, Тошкентга билет керак бўлса арзонроқ қилиб ёрдам берамиз” деб қолди. Талаффузидан Андижонлик эканини билиш қийин эмасди.
Паспортимни кўриб "Э, ҳали ҳожи ҳам экансиз, яхшиси сизни боссимиз – қори акамларга учратаман”, деб мени 30 ёшлардан ошган, кўзлари бежо, шпанасифат бир йигитнинг олдига олиб борди ва "Амаки Тошкентга кетмоқчи эканлар, намозхон ва ҳожи ҳам эканлар. Соф исломга ўтиш бўйича балки сизнинг тарбиянгизгада мухтождирлар” дедида ўзи ғойиб бўлди.
Қори (Қуръони каримни ёд биладиган) ларнинг кўпчилиги Фарғона водийсидан эканлигини билганимдан, турқи кўнглимга ёқмаган бўсада юрагимда бу йигитга ҳурмат уйғонди.
Сухбат асносида унинг Андижон ҳизбутчилари раҳбарларидан бири эканлиги, Лондондаги "Ҳизб-ут-таҳрир” ташкилоти билан доимий алоқада эканлиги, ҳизбутчилик фаолияти учун 2 марта қамалиб чиққанлиги, 3-чи марта узоқ муддатга қамалиш арафасида Москвага қочиб келгани, бу ерда ёшларни ва бошқа истак билдирганларни соф исломга (тўғрироғи ҳизбутчиликга) ўргатаётгани, исми Самаджон, яъни Аллоҳнинг "Самад” (Ҳожатбарор) сифати билан сифатланганлиги боис Аллоҳнинг ризоси йўлида ватандошларнинг ҳожатини чиқариб юргани кабилар маълум бўлди.
Ҳизбутчилар ҳақида кўп эшитганим, уларнинг Ўзбекистонда хафли ва долзарб муаммога айлангани, бироқ бирон марта ҳизбутчилар билан ҳамсуҳбат бўлмаганим боис бу йигитга қизиқишим янада ортди.
Самаджон деб мурожат қилишим унга ёқмади ва "Амаки, менга барча каттаю-кичик "Қори ака” деб мурожат қилади,сизгада шуни маслаҳат кўраман”, деди. Ўғлим тенги йигитга "ака” деб мурожат қилиш менга анча эриш туюлган бўлсада мен ҳам унга қори ака дейдиган бўлдим.
 Унинг билан мулоқат давомида Қуръондаги фақат 2-3 тагина кичик суралар ва 3-4 та оятларнигина ёд билиши, бироқ уларнингда маъносини билмаслиги бу "Қори” тўғрисидаги аввалги фикрларимни тўзғитиб юборди.
Менингда исломга ва Имом Бухорий, Ал-Хоразмий, Фироғий, Ал-Мотрудий, Навоий, Ал-Фаробий, Ибн Сино, Аз-Замахшарий, Беруний, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф каби алломоларга эътиқодим бениҳоя эканлиги, Нақшбандия тариқати муриди сифатида ибодатлар қилишимни, "Қуръони каримдан мухтасар сабоқлар”, "Ҳадиси шариф ўгитлари” каби рисолалар ёзганим, тасаввуф ва тариқат борасида ҳам қатор мақолалар эълон қилганимни айтиб балога қолдим.
Менинг шариату-тариқатдаги барча ибодату-риёзатларим соф ислом бўйича эмаслиги боис ботил эканлиги, чунки мен эътиқод қилган юқоридаги алломаларнинг барчаси тўғри ислом (йўл)да бўлмаганлиги, мен улуғ авлиёлар деб эътиқод қилган зотларнинг эса давомли ибодат ва риёзат таъсирида мияси айниганлар бўлгани, тўғри йўл(ислом)да фақат ҳизбутчилар экани ва бу Расулилоҳнинг "Исломдаги 73 фирқадан фақат биттаси тўғри йўлда, қолгани ботилдир” дегани билан собитдир, деганидан кейин унинг Қуръон ва ҳадисни ўзича тафсир қилиб фатво чиқаришидан ва айнан шундай жоҳиллар террорист бўлиб исломга путур етказаётганини билганим боис юрагим орқамга тортиб кетди.
"Энди ҳозирги лидерман деб юрганларни айтсак”, дея давом қилди "Қори" ака, Муҳаммад Солиҳ яхши шоир бўлгани билан диний томонидан камсавод. Акс ҳолда ҳақиқий ислом бизнинг йўлимиз эканлигини тушиниб бизга эргашган бўларди. Абдурахим Пўлатов дегани шаллақи - коммунист.
Қасамхўр Каримов дегани аферист ва ғирт кофир. Уни ўлдирган ғозий сифатида жаннатга бесўроқ киради. Шу боис биз бошчилигимизда бутун ислом аҳли унга қарши жиҳод эълон қилганмиз.
Биласиз-а, Қуръон тиловат қилишда ёки Аллоҳдан бирон нарса сўраб дуо қилишда "Аузибиллаҳи минаш-Шайтонир-рожийим, Бисмилаҳир-Роҳманир-Роҳийим” деб бошланади. Биз ислом аҳли анча йиллардан буён Қуръон тиловати ёки дуо қилишда "Аузибиллаҳи мина Ислом Карими-рожийим, Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийим” деб бошлаймиз. Шундай дуо қилиш лозимлигини бошқа ислом аҳлигада етказинг. Кўпнинг дуоси ижобат бўғусидир, дейилган. Қуръонда "Менга дуо қилинглар, сизларга ижобат қиламан” деган ваъдаси бор Аллоҳнинг. Шубҳасизки У ваъдасига вафо қигувчидар.
Қори аканинг бундай маъруза ва тавсияларидан кейин мен ундан ҳадиксираб қочишга бахона ва жой қидира бошладим. Яхшиямки шу пайтда Ўзбекистонга кетадиган поездга йўловчилар чиқариш бошланганини эълон қилиб қолди. У кичкина бир ишора қилганди, ёнига иккитаси югуриб келишди ва "Хизмат қори ака”, дейишди. Ўзбекистоннинг поездига билет қанча турар экан? деб сўради, ўзи билсада. Билет нархи палон сўм, харажати (шапкаси) билан палон сўмга тушади, дейишди улар.
Биз иймонли ва ҳожатбарор бўлганимиз учун, айниқса сиздай ҳожи ватандошлардан шапкасини олмаймиз. Фақат билетнинг пулини беринг, поездга ўтқазиб кузатиб қўямиз, деди. Мен хурсанд бўла-бўла айтган пулини бердим. Мени вагоннинг олдига олиб келди, проводник йигит "Хизмат қори ака” деб унга тавозе билан пешвоз чиқди. Амаки Тошкентга борарканлар, ҳожи ҳам эканлар. Яхши купедан жой бериб, чой-сувига қараб боринглар, деб топширди ва биз хайирлашдик.
Проводник (номи эсимда йўқ) Наманганлик бўлиб анча хушфел кўринди. Сухбат асносида унга "Жума Намангоний, Тохир Йўлдошлар юртидан экансизда” десам, амаки уларнинг номини таҳоратсиз тилга олиб бўлмайди, Сайфиллоҳ (Аллоҳнинг қиличи) рутбасидаги зот улар, деб дакки ҳам эшитдим.
Нафақат ҳожи ва шунингдек қори акамизнинг меҳмони ҳам экансиз, шунинг учун сиздан шапкасинида олсак бўлмас, фақат билетнинг нархини беринг, кейинги станциядан билет сотиб оламиз, деди. Бундан менинг капалагим учиб кетди ва "Қори акага берганман билетнинг пулини, Худо шоҳид”, дедим. У бўлса "Бу давлатнинг поезди, биз эса давлат ишидамиз. Сизни билетсиз олиб кета олмайман, соат сайин текширишади. Шу боис поезд тўхтаган заҳоти тушингда қори акангиздан билетни олиб келинг, деди жиддий оҳангда.
Мен ноилож билетнинг пулини бердим. Бир соат ҳам ўтмай ҳовлиқиб келдида "Станцияда билет сотмади, билетсиз кетадиган бўлдингиз. Текшириб келишаяпти, уларнинг оғзини ёпиш учун 10-15 минг бермасангиз поезддан тушириб юборишади”, деб пул олиб кетди. Ва шу тариқа Тошкентга боргунча текширувчиларга бериш учун деявериб билет учун олганидан ҳам кўпроқ пулимни олди.
Чимкентдан ўтиб Ўзбекистоннинг чегарасига яқинлашганда "Тошкентда қаттиқ текшираяпти экан, шу ердан таксида кетасизлар. Бу ердагилар ҳам ўзимизнинг жамоадан, барчаси ҳожатбарор одамлар, сизларни кутишаяпти” деб барча билетсизларни поезддан туширишди.
Поезд жўнар-жўнамас бир гала "Ҳожатбарор” қозоқ полициячию-рэкетчилар ёпирилиб келиб: "Қани билетинг, билетинг бўлмаса визангни кўрсат, у ҳам бўлмаса жарима тўла, акс ҳола шешенгди кўресен” дейишиб ёнимиздаги бор-йўқ пулимизнида тортиб олишди.
Агар палакнинг гардиши тескари айланиб шу("ҳожатбарор” ҳизбутчи)лар қудратга келиб қолса, шундоғ ҳам жабрдийда Ўзбекистон ҳалқи онасини уч қўғондан кўриб нафақат Советлар, ҳатто ҳозирги даврнида қўмсашлари турган гап, деган ҳаёл билан мардикорликга кетиш учун пенияга қарз олган пулларнида сарфлаб, пати юлинган товуқдай шип-шийдон ҳолда кириб келдим уйга.
Мардикорликга кетганлардан кўпларининг жасади келаётганидан хабардор оила аъзоларим ва яқинларим менинг тирик келганимдан бошлари осмонга етишди.

Ўзбек мардикори, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, Ўзбекистон Фанлар академияси ва Ал-Хоразмий мукофатлари лауреати, профессор Ахмад ҳожи Хоразмий
Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2010-04-24)
Просмотров: 1676 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0