"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Жаннатдан чиққан калтак ёхуд калтакхумор келинлар ҳақида


Ахмад ҳожи Хоразмий


Жаннатдан чиққан калтак

ёхуд

калтакхумор келинлар ҳақида

Ҳалқ орасида "Калтак жаннатдан чиққан”, деган ҳазиломуз мақол бор. Бу нақл гапга кирмайдиган инсон ва ҳайвонни бўйсундришдаги калтакнинг жазо сифатидаги ролини кўрсатиш учун пайдо бўлгандир балки.

Қуръони каримдаги: "Агар аёлларингиз қайсарлик (шаллақилик) қилиб гапингизга кирмаса уларни уринглар (Нисо сураси, 34 оят)” деган Аллоҳнинг кўрсатмаси бекорга нозил бўлмагани аниқ.

Манбаларда келтирилишича, буюк Хоразм давлатига қарашли Оролбўйи хонларидан бири – Бароқхоннинг Анбар исмли қизи тағдир тақозаси билан Яссавия тариқати шайхларидан бўлган Занги (Ойхўжа) отага турмушга чиқади.

Нақл қилинишича, Анбар она кунда-кунаро эрининг қўлига қамчи тутқазиб ўзини савалашни илтимос қилар экан. У ўзининг бу ҳаракатини: "Аёл киши эридан калтак еб турса гунохлари тўкилади. Эри эса савоб қозонади”, деб тушинтирар экан.

Анбар она ёш, жуда  кўркам ва аслзода бўлсада ёши катта, қора танли ва хунук кўринишли эри(Занги ота)ни нихоятда севиб ардоқлайди ва эрининг дуосини олиб валийлик мақомига эришади.

Сурат-1. Занги ота мақбараси

Анбар она Занги ота (Тошкент вилоятида) қабристонига дафн қилинган бўлиб. Устига гумбаз ўрнатилган. Мана, неча асрлардирки, Ўрта Осиё аёллари Анбар онани ўзига пир ҳисоблагани боис бу ердан зиёратчиларнинг кети узилмайди.

Энди мавзумиз бўйича ўз кўрган-кечирганларимни айтсам.

Қариндошимиз бўлмиш Сайитбой билан бир синфда ўқиганмиз. Мактабни битиргандан кейин унинг отаси – Оллаберган бобо ўз қўшниси Сопо бобонинг Гулсанам қизига ўғли учун совчиликка боради. Шунда Сопо бобо: "Қизимиз чиройли ва меҳнаткаш бўлгани билан ниҳоятда чорвойи (шаллақи). Куёвни қийнаб ташлайдими, деб қўқаман”, дейди.

Шунда Оллаберган бобо: "Бўлғуси куёвингиз (Сайитбой)нинг қўли таёқли. Калтак маймуннида одам (итоаткўр) қилади деганларидай, ўғлим уни мулла минган эшакдай қилади”, деб икаласи қуда бўлади.

1968 йилда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг 2-курс талабаси эдим. Бу пайтлари дўстим Сайитбой колхозда табелчи эди, рафиқаси Гулсанам ҳам унинг қўл остида ишларди. Мен каникулга келгандим. Сайитбойнинг бригадаси бизнинг уйимиз ёнидаги далада ишлаётган эди.

Мен нариги қишлоқдаги қариндошларимизни зиёрат қилишга шайландим. Дўстим Сайитбой мени кузатиб қўядиган бўлиб 10-15 қадамча юргандик рафиқаси Гулсанам: "Қаёққа бораяпсан, мени ташлаб?”, деганича унинг ёқасига ёпишиб шаллақилик қилабошлади.

Чой қайнатадиган чойгум билан хотинининг бошига бир туширганди, Гулсанам балчиқли ариққа йиқилиб хушидан кетиб қолди. Менинг капалагим учиб кетди ва: "Вой, уни ўлдириб қўйдинг-ку”, деганимча Гулсанамни ариқдан чиқаришга шайландим.

Эри бўлса: "Тегма, унга бало ҳам урмайди”, деб менинг қўлимдан тортди. Биз кетишда давом қилдик. 200 қадамча юрган эдик, ҳаммаёғи балчиққа беланган Гулсанам бизнинг орқамиздан етасолиб, шаллақилик қилганича эрининг ёқасига чанг солди.

Сайитбой унинг тумшуғига бир мушт туширганди у яна "Тўп” этиб йиқилиб йўлдаги тупроққа беланиб қолди. Бурнидан қон оқаётган бўлсада ҳамон хушсиз эди. Мен умуман довдираб қолдим ва: "Дўстим мени кузатмай қўяқол. Буни ўлдириб қўясан ва мени ҳам гувох сифатида судга чақиртириб овора қиласизлар”, деб ялиндим.

"Бундан хавотир олма, бизнинг ҳар кунги ҳаётимиз шу”, деб унамади Сайитбой ва биз йўлда давом қилдик. Яна 300-400 қадам юргандик ҳаммаёғи қон ва тупроққа беланган Гулсанам югура келиб эрининг ёқасига чанг солди. Сайитбой унинг тумшуғига бир туширганди, у яна йиқилиб тупроққа беланиб қолди.

Биз эса ҳеч нарса бўлмагандай йўлда давом қилдик. Менинг қулоғимга гап кирмасди. Бу келин ўлиб қолса нима бўлади, деган ҳаёллар чулғаб олганди миямни. Орқамга қараб-қараб қўярдим. Сайитбой бўлса: "Анчагача ўзига келмас, у ўзига келгунича биз муюлишдан ўтамиз”, деб мени тинчитарди.

600-700 қадамча юриб қарасак Гулсанам орқамиздан сўкинганича югуриб келаяпти. "Дўстим қочайлик, бошқа қишлоққа яқинлашиб қолдик. Акс ҳолда шарманда бўламиз”, дедим. Унгача Гулсанам етиб келиб эрининг ёқасига чанг солди. Сайитбой унинг жағига пастдан юқорига қараб бир урганди, Гулсанам накаут бўлиб тупроққа кўмилиб қолди.

Биз кетишда давом қилдик. Бир чақиримча юрган бўлсакда Гулсанамдан дарак бўлмади. Биз манзилга етиб келдик. Сайитбой орқасига қайтиб кетди...

Шундан кўп йиллар ўтди. Сайитбой бригадирликка кўтарилиб кетди. Мен аспирант бўлдим. 1978 йили фарзандлари ва рафиқаси Гулсанам билан бизники(Тошкент)га мехмонга келишди. Гулсанамнинг қайтмас шаллақилигидан асар ҳам йўқ эди, бироқ Сайитбойнинг қўли ҳамон таёқли эди.

Шунда мен Гулсанамга бундан ўн йил олдинги воқеани эслатиб: "Ноҳатки, ширин жонинга аччиқ калтакни сотиб олиш сенга ҳузур бағишласа?”, деб уни гапга солдим. Шунда Гулсанам буни қуйидагича ҳикоя қилиб берган:

-Ҳа, ёшлигимда калтакни соғинар эдим. Агар бир кун калтак емасам еган овқатимнинг таъми бўлмасди. Мени уравериш эримнинг жонига теккан кунлари мен шаллақилик қилиб уни ҳақорат қилабошлардим. Шундада урмаса юзини тимдалай бошлардим. Кейин уришга тушарди. Калтакдан тўйиб уйқуга кетардим.

Бора-бора калтакдан қўрқадиган бўлдим. Эрим сал қаттиғроқ гапирсада қалтираб тураман. Асаб касалидан азият чекабошладим. Жаҳли чиқиб турган бўлса ўзига келгунича кўзига кўринмай юраман. Ёшлигимда еган калтакларим эсимга тушса юрагим орқамга тортиб кетади.

Албатта, доимо асабий-стресс ҳолатда яшаш қўли таёқли Сайитбойгада ўз кучини кўрсатди. У ҳам асаб касалига чалинди, сал нарсага қизишиб кетадиган бўлди. Натижада 45 ёшларида паралиж бўлиб қолди ва 51 ёшида оламдан ўтди...

Қўшнилари, қариндошлари ва фарзандлари ҳар икки гапининг бирида Гулсанамга: " Сизнинг шаллақилигингиз унинг ҳаётдан эрта кўз юмишига сабаб бўлди”, деб унинг юзига солиб беришарди. Шу сабаб Гулсанамнинг ҳар бир куни виждон азобида ўтарди.

Мен бу ҳодисани  ақлимга сиғдира олмасдим. Буни реал ҳаётда фавқулотда кам учрайдиган ҳолат бўлса керак, деб ўйлардим.

Тасаввуфда шундай тушунча бор.  Билишнинг 3 та поғонаси бор: 1-Эшитиб билиш. Олов иссиқлигини бировдан эшитиб билиш. 2-Кўриб билиш. Оловнинг иссиқ эканлигини унда бирон нарсани ёқиб кўриш орқали билиш. 3-Ва ниҳоят ҳақиқий билиш – ўзинг оловда ёниб унинг иссиқлигини билиш.

Горилла лақабли қўшним ҳам Сайитбой ёнган ўтда ёнганидан кейингина бунга тушиниб етдим. Горилла лақабли қўли таёқли қўшним Маржина лақабли бир ёш қизга бир-бирини  севиб турмуш қуришди. Келин шаллақилик қилишдан, куёв эса уни калтаклашдан чарчамас эди.

 Дастлабки пайтлари қўшним хотинини қийқиртириб урабошласа мен чидай олмай, пахсасидан ошиб бўлсада уларни ажратиб қўярдим. Бунинг учун эса Маржинадан: "Мени бадхумор қолдирдингиз”, деб танбех ҳам эшитганман. Шу боис онда-сонда буларнинг жанжалини эшитиб қолсамда эшитмаганга оладиган бўлдим.

Шаллақи келинни уравериб Горилла куёвнинг қўллари чарчаб қоларди. Шу боис ёғочдан махсус калтак ясаб олади ва: "Эндику шаллақиликни бас қиларсан”, деб таёғини келинга кўрсатиб ҳам қўяди.

Маржинанининг шаллақилигини тўхтатиш учун ўша таёқ билан калтаклашга тушарди. Ҳалиги таёқлардан бирнечтаси синиб кетсада Маржина калтакдан тўймагунича шаллақилигин тўхтатамасди.

Бечора Горилла шаллақи хотинидан куйган бир дўстининг тавсияси билан правадалардан махсус қамчи ясаб олади. Шаллақи келин: "Сенинг салкам билакдай келадиган таёқларингдан қўрқмаган одам бармоқдайгина келадиган, ола-чипор қамчингдан қўрқар эканми?!”, шаллақилигини янада зиёда қилабошларди.

Горилла ўша қамчиси билан шаллақилик қилаётган Миржинани яхшилаб икки марта туширганди, келин оғриққа чидай олмай додлаганича иштонига сийиб юборади ва шаллақиликни шу зохатиёқ бас қилади. Эри эса қамчини сийпаб-ўпиб кўзга кўринадиган жойга илиб қўяди (2-сурат).

Маржина шаллақиликни бошлаган зохатиёқ эри қамчига ишора қилади. Бошқа шаҳарга борганларида ҳам қамчини ўзлари билан олиб юришади.

Сурат-2 Горилланинг қамчиси

Калтакнинг оғриғи сал пасайди дегунча калтакнинг хумори тутиб Маржина шаллақиликни бошлайди. Эри бўлса эринмасдан уни қамчилашга тушади. Калтак меъёрига етганда келин шаллақиликни тўхтатиб тавба қилишга тушади.

Ҳа деб уравериш ҳам одамнинг жонига тегиб кетар экан шекилли, Маржина қанчалик шаллақилик қилсада эри уришга шошилмасди. Шундай ҳолатларда бадхумор қолган Маржина эрининг ёқасидан бўғиб: "Сен ёлғончи ва иккиюзламачисан. Мени нимага буздинг?!”, деганича эрининг афти-башарасига тушира бошларди.

Жонидан ўтган куёв келинни қамчилашга киршарди. Калтакдан тўйган келин шаллақиликни тўхтатиб тавба қилишга ўтарди. Севган рафиқфасини калтаклаш осон эмас шекилли, бечора куёв мазаси қочиб ётиб қоларди. Шунда Маржина қўлини дуога очиб: " Худога шукур, мана нариёғлик ҳам бўлиб қолди”, дейиши унинг жиннилигидан ҳам далолат эди. Кўп ҳам ўтмай ҳеч нарса бўлмагандай: " Адажониси, мени уравериб чарчаб қолдингизми. Аччиққина асал чой қилиб берайми”, деганича унинг устида гирди-капалак бўлабошларди.

Гулсанамнинг шаллақилиги ўн йилга ҳам бормади, калтак устун келди. Маржинанинг шаллақилигига 15 йилдан ошган бўлсада ҳали-вери тўхташидан дарак йўқ. Иш қилиб Худойим буни уриб туршга куч-қувват берсинда, деб илтижо қиларди бечора куёв.

Горилла 70 га қараб, Маржина бўлса 50 га қараб кетди. Ҳозиргачада келин шаллақилик қилишдан, куёв эса уни калтаклашдан тўхтамади. Эрининг калтагини еган аёлнинг гунохлари тўкилиб, эрининг савоби кўпайиши рост бўлса буларнинг икаласида аллақачон жаннатий бўлгани турган гап.

Горилла лақабли қўшним ва дўстим Сайитбой ҳаётидаги бу ўхшашлик билан бирга булар ҳаёти орасида қуйидагича фарқлар ҳам бор эди:

Гулсанам шаллақилигини ҳамма ерда ва ҳамманинг одида қилаверарди. Маржина эса шаллақиликни фақат уйида қиларди. Ҳатто айримларини фарзандларигада билдирмасди. Шу боис уни ҳеч ким калтакхумор шаллақи, деб ўйламасди.

Бу муаммони чуқурроқ ўрганиб қарасам ҳаётда дўстим Сайтбой ва қўшним Гориллага ўхшаган оилалардан қанчадан қанчаси ажрашиб кетишган, яна қанчалари эрини қаматиб (ҳатто ўлдириб) юборган, калтак зарбидан қанча аёллар майиб бўлиб қолишган, ҳатто оламдан кўз юмишган. Бироқ ажрашиш ёки эрини қаматиш фикридан йироқ бўлган тоифадаги оилалар ҳам кам эмас экан.

Тадқиқотчи (олим) эканлигимми билмадим, мен учун жумбоқ бўлган бу ижтимоий муаммони ўрганиш мақсадида мен уларнинг кўплари билан ҳамсухбат бўлдим ва ҳаммаларига: "Жаҳаннамдан баттар бундай шароитда яшашдан мақсад нима. Нимага ажрашиб ўз бахтларингизни синаб кўрмайсизлар. Калтакхуморлигингизни ташлай олмас экансиз, бировларнинг ҳам бахтига зомин бўлмай, ўзингиз якка яшайверсангиз бўлмайдими”, деган саволлар билан мурожат қилдим.

Уларнинг жавобларини умумлаштрганда қуйидагича кўринишга келар экан:

1-    Улар бир-бирини яхши кўриши ва хотини қўли таёқли эридан бошқа билан яшашни тасаввур қилаолмаслиги,

2-    Фарзандларининг ва мол-мулкларининг тағдири,

3-    Одамларнинг гап-сўзлари ва ўзларининг обрўси,

4-    Ноумид шайтон дегандай (эрининг фикрича) калтакнинг шарофатидан бир куни ақли кириб қолар, ёки (хотинининг фикрича) калтакдан тўйиб ундан безор бўларман деган, умид.

Чуқур бўлмаган бу тадқиқотдан шундай хулоса қилиш мумкин: Калтакхумор шаллақи аёлларга инсоф ё-да қўли таёқли эркакларга куч-қувват тилаш билан бирга бу муаммони ҳал қилиш учун уни ўрганишда бардавом бўлиш лозим.

 

Профессор Ахмад ҳожи Хоразмий.

 

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2012-05-04)
Просмотров: 2511 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0