"Uzbekistanerk"дан олинди
Ахмад ҳожи Хоразмий
Журналист сўзининг қудрати
Муҳаммад ал-Бухорий ҳазратларининг "Саҳиҳ”ида келтирилишича Муҳаммад алейҳиссалом: "Кучли нотиқ(ижодкор)нинг сўзида ҳам сеҳр (сеҳирли куч) бор” деб таъкидлаганлар. Мен ўз ҳаётим давомида Расулуллоҳ таъкидлаган бу сўзининг қанчалар ҳаққоний эканлигига кўп марта иймон келтирганман. Қуйида ўзим гувохи бўлган маҳаллий, марказий ва ҳалқаро миқёсдаги 3 та журналист сўзи (мақоласи)нинг кучи ҳақида ҳикоя қилмоқчиман. 1988 йилнинг ёзида Хоразм вилояти Боғот райком бюроси "Ғалаба” хўжалиги чорвачилик фермаси мудирини ҳўкиз сузиб майиб қилганлиги муносабати билан тегишли ташкилотларга (шулар қатори район газетасига ҳам) буни текшириш ва тегишли чора кўриш ҳақида қарор қабул қилди. Бюро қарори асосида район газетаси қишлоқ хўжалик бўлими мудири, таниқли журналист Шавкат Болта воқеа содир бўлган жойга бориб журналистик текширувини ўтказади. Текширув жараёнида молбоқарларнинг айби билан ҳўкиз сақланадиган қўра эшиги очиқ қолганлиги сабаб ҳўкиз чиқиб ем сақланадиган хонада нимадир қилиб юрган ферма мудирини сузгани билан бир қаторда партиянинг "Мажбурият – шарафдир!” кўрсатмаси асосида қўшиб ёзиш усули билан мажбуриятнида бажариш учун мол емининг сотиб юборилганлиги ҳам маълум бўлади. Булар асосида журналист район газетасида "Бебош ҳўкиз” номли сатирик фелетон элон қилади. Бунда журналист: "Оч қолган ҳўкиз бирон нарса ейиш илинжида ем сақланадиган омборга киради. Ферма мудири мажбуриятнида бажариш учун емнида сотиб юборганидан хабар топган ҳўкиз оч ўлгандан қассобнинг пичоғидан ўлганим афзал, деб ферма мудирини суза кетади” каби сўзларнида ёзган. Фелетон район бўйлаб шов-шувга айланади ва одамлар ферма мудирига "Бебош ҳўкиз” деб лақаб қўйишади. Бунга чидай олмаган мудир ҳали тўла тузалмаган бўсада журналист устидан шикоят қилиш учун райкомнинг биринчи котиби Р.Қутлимуратовнинг қабулига келади. Қабулхона котибаси Шакаржон дарғазаб ҳолда келган бу одамдан "Сизни ёшуллига қаердан, ким ва нимага келибди” деб айтай, деб сўрайди. Ферма мудири "Ғалаба хўжалигидан, Бебош ҳўкиз, сузгани келибди деб айтгин, ҳа худдий шундай деб айт!” дейди овозини баландлатиб. Котиба кириб унинг гапларини ёшуллига ўзгаришсиз етказади. Райком секретарининг эса капалаги учиб кетади ва "Ҳўкизни райкомга ким киритди, иккинчи қаватга чиқиб қабулхонага киргунича индамай ўтиравердингизларми, галварслар” деб бақириб беради. "Ҳўкиз”нинг ферма мудири эканлигини билгач редактор Р.Раззақовни жазолашга ваъда бериб уни юпатиб юборади. Шундан кейин "План-қонун!” асосидаги кўзбўямачиликлар давом қилган бўлсада Шавкат Болтанинг шарофатидан "Мажбурят-шарафдир!” шиори остидаги кўзбўямачиликга Боғот районида барҳам берилади. 1999 йилда Хоразм вилоятига ҳалқ ичида "Президентнинг тескаси” лақаби билан танилган Ислом Бобожонов ҳоким бўлиб келади ва вилоят ҳокимлиги шарқидан ўтадиган катта серқатнов йўлга ҳоким машинасига ҳурмат сифатида "Stop” белгисини ва бу белгининг обрўсини ошириш мақсадида битта милиционернида қўйдиради. Бечора ҳайдовчилар ўтганда ҳам, қайтганда ҳам бир тўхтаб ўтишга мажбур бўлишади ва ҳар тўхтаганда "Ҳа, эгангни еган ҳонқоли ҳоким” деб сўкиб ўтишади. 2001 йилда мамлакатнинг "Ҳуррият” газетасида Шавкат Болтанинг қаламига мансуб "Келинсалом ким учун керак?” мақоласи эълон қилинади. Бунда журналист бу белгининг мутлоқа асоссиз қўйилганлиги, бечора ҳайдовчилар эса бундан хуноб эканлигини таъкидлаб, мақолада нафақат ҳокимни ва шунингдек унинг ноқонуний топшириғини кўр-кўрона бажарган автомобил ва йўл назорати мутассадиларинида қаттиқ танқид қилади. Натижада бу ердаги белги мақола чиққан кунининг эртагасигаёқ олиб ташланади. Бу йўлдан ўтган ҳар бир ҳайдовчи шавкат Болта ҳаққига "Қўлинг дард кўрмасин” деб дуо қилиб ўтишади. Лекин шу билан бирга журналист тағдиридан хавотир олишиб "Илохим Шавкат Болтани ўз панохингда асрагин” деб ҳам дуо қилиб юришади. Ҳадисдаги Пайғамбаримизнинг "Кўпнинг дуоси ижобат бўғусидар” дегани асосида ҳалқнинг дуоихайирини олган журналистнинг эътибори йилдан-йилга ошаётган бўлса, ҳалқ дуоибатини олган "Ҳонқали ҳоким” Президентнинг арзандаси бўлишига қарамай "Қия” бўлиб кетади. Маълумки, Хоразмда айниқса фарз (келин) тўйлари бесаришта ва серчиқим бўлганлиги боис ҳалқнинг мутлоқ кўпчилик қисми узоқ йиллар давомида бундан азият чекарди. Бу борада ўтказилган қатор тадбирлар бу муаммо малакали одам томонидан атрофлича ўрганилмагани боис сезиларли самара бермади. Ва ниҳоят бу муаммони мамлакатнинг энг кучли журналистларидан бири деб танилган Рўзимбой Хасан атрофлича ва чуқур ўрганиб Ўзбекистоннинг марказий нашрларидан бўлмиш "Ўзбекистон овози” газетасида "Хоразмча тўй – кимга томоша, кимга ўй” номли катта мақола эълон қилади. Муаммо шу даражада асосли ва чуқур таҳлил қилинганки, мақолани ўқиган одам Рўзимбой Ҳасанни журналистгина эмас, социолог олим ҳам бўлса керак, деган фикрга бориши турган гап. Рўзимбой Ҳасаннинг бу мақоласи асосида "Хоразмда тўй-маъракаларни камчиқим ва тартибли ўтказиш ҳақида”ги вилоят ҳокимининг фармоиши эълон қилинади. Натижада Рўзимбой Ҳасан сал кам бир ярим миллионлик Хоразм ҳақининг дуоси билан бирга ҳар тўйда сарпосинида олаётган эмиш. 2007 йилнинг бошида жаҳоннинг энг йирик ва обрўли оммавий ахборот маркази ҳисобланмиш ВВСнинг интернет сайтида ВВС журналисти Паҳлавон Содиқнинг "Ўзбекистонда ўйинга тушадиган пайтларми?” номли катта таҳлилий мақоласи эълон қилинди ва бу мақола дунёнинг қатор мамлакатларида акс садо беради. Журналист Ўзбекистон Президентининг ҳар йили мамлакат ва ҳалқаро миқёсдаги катта тадбир ва тантаналарда "Хоразм лазгиси”га ўйинга тушиб кетишига эътибор қаратиб, Ўзбекистонда коррупция гуллаб яшнагани билан адолат ва инсон ҳуқуқларининг ахволи энг ачинарли холатда бўлса, ҳақ-ҳуқуқини талаб қилган ёшу-қари (Андижондаги каби) террорист сифатида сўроқсиз-судсиз отиб ташланса, миллионлаган ўзбеклар бир бурда нон топиб оиласини боқиш илинжида бошқа юртларда қул бўлиб юрса, "Поле чудес”да Ўзбекистонликман десангиз "Неча марта қамалгансан?” деб сўраса, қозоқ, туркман, рус каби қўшни ҳалқлар "Ўзбек” атамасини аллақачон "Мардикор-қул” атамаси билан алмаштирган бўлса, яқин ўтмишда "Бошда ўзбекча дўппим, ғоз юрарман гердайиб” деб юрган ўзбеклар, юқоридаги асослар боис бугун дўппи кийиб ўзбекман дейишга номус қилганидан кўзи сал қисиқлари қозоқ ёки корейсман, кўзи кўкроқ ёки афти маллароқлари ўрис ёки татарман, қолганлари эса туркман ёки тожикман деяётган бир пайти Ўзбекистон Президенти рақсга тушиб юрса, миллионлаган Ўзбекистон ҳалқи "Не умидлар билан сайлаган Президентимиз бизни шу даражадаги аянчли ахволга туширганига хурсанд бўлиб рақсга тушаяптими, демаётганмикан?!” деган муаммони кўтармоқчи бўлган. Буни Ўзбекистон Президенти "Дўст ачитиб гапирар” мақоли асосида тўғри (аслида эса "Қўлимга тушсанг Насимийга ўхшатиб тириклайин терингни шилардим-а” деб) қабул қилиб, қанча-қанча тадбиру-тантаналарда бирон марта Хоразм лазгиси у ёқда турсин ҳатто Андижон полкасигада ўйинга тушмади. Бироқ Президент Сўфий(Авлиё)лар томонидан : Ризо керак – тағдирига Шукур керак – бул кунига Сабр керак – қийинчиликга Умид керак – яхши кунга деб айтилган ўгитга амал қилиб яшаётган ва сабр косаси жуда катта бўлган ҳалқи борлигидан беадад шукурдамиш. Айтишларига қараганда Президент Каримов ВВС журналистининг бу машхур мақоласида кўтарилган муаммоларни тез вақтлар ичида ҳал қилиб Кел эй ҳалқим, сайр этайлик Ватанни Жаҳон кўрсин, бизнинг томошомизни деб лапар айтганича ўйинга тушишда бардавом бўлмоқчи эмиш. Шундай кунлар "Ўзбекистон келажаги буюк Давлат” деганга ўхшамай тезроқ келса эди, Паҳлавон Содиқ миллионлаган ўзбек ҳалқининг дуосини олиб жаннатий бўларди. Юқоридагиларнинг бариси журналист (ижодкор) сўзи (асари)нинг нақадар қудратли эканига далолатдир.
|