"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » "Муаллиф (Хоразмий) ҳақида"

Ахмад ҳожи Хасанович Хоразмий - таржимаи ҳоли, тегишли ҳужжатлар билан

Ахмад ҳожи  Хасанович  Хоразмий


 (Автобиографияси ва унга таллуқли айрим ҳужжатлар)

 1948 йил 20-мартда Ўзбекистон республикаси, Хоразм вилояти, Боғот тумани, Хўжалик қишлоғи, Туркманлик маҳалласида таваллуд топган(1-сурат).

Отаси - Хасан Абаев (1891-1998) Махтимқули (Фироғий) авлодига мансуб бўлиб, деҳқончилик билан шуғулланган.

Онаси – Тозагул Абдукарим қизи (1922-1993) Муҳаммад ал-Хоразмий авлодига мансуб бўлиб, уй бекаси бўлган.

Ахмад ҳожи Хоразмий Осиё (Ўзбекистон), Африка (Мозамбик), Европа(буюк Британия)да яшаган ва фаолият олиб борган.

1951-1953 - Абдулла қори узтозлигида Ислом дини (Қуръони карим)дан сабоқ олган.

1955 йилда "Ҳамза” номли бошланғич мактабга бориб, 1966 йилда "Янги қадам” номли ўрта мактабни битирган.

Меҳнат фаолиятини 13 ёшида (1961-1967) колхозчи сифатида бошлаган (3-сурат).

1967-1972 - Тошкент Давлат Университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университети)нинг биология-тупроқшунослик факултетида таҳсил олган. 1972 йили университетни "Агрохимия ва тупроқшунослик” мутахасислиги бўйича битирган (4-сурат).

1972-1984 - Ўзбекистон Фанлар Академияси Ботаника институти (ҳозирги НПО "Ботаника”)да илмий ходим, ёш олимлар Совети раиси, Илмий кенгаш аъзоси бўлиб фаолият олиб борган.

1979 - Академик С.Н.Рижов раҳбарлигида, 06.01.04 – "Агрохимия” мутахасислиги бўйича (рус тилида) "Ўзбекистон ярим чўл яйлов(фитоценоз)лари самарадорлигига минерал ўғитларнинг таъсири” мавзуси бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилга (6-сурат), кейинроқ  доцент илмий унвонини олган (7-сурат).

1978-1980 - Тошкент Марксизм-Ленинизм Университетида таҳсил олиб олий сиёсий маълумот олган (8-сурат).

1980-1981 - Тошкент қишлоқ хўжалик институтида (ўриндошлик бўйича), доцент мақомида "Кормопроизводства” фанидан дарс берган.

1981-1984 - Африкада илмий сафарда бўлиб Мозамбик ҳалқ республикасида Пахтачилик Илмий Марказини ташкил қилишда қатнашган ва инженер-агрохимик сифатида Марказнинг агрохимия ва ўғитлар бўлимини бошқарган.

1985-2002 - Хоразмда фаолият олиб борган:

1985-1986 - Вилоят зонал агрохимлаборотория (лойиҳа-қидирув станцияси)да агрохим-картограмма бўлими бошлиғи,

1986-1988 - Боғот район партия комитети қишлоқ хўжалик бўлими мудири,

1989-1991 - Мамлакатнинг йирик хўжаликларидан бири бўлган "Боғот” совхозининг директори,

1991 - Боғот район профсоюз комитети (ярим йил) раиси,

1991-1992 - Хоразм педагогика институтида доцент, декан муовини,

1992-1993 - Хоразм вилояти ҳокимлигида маъсул вазифада ишлаган (вилоят қишлоқ хўжалигини назорат қилган).

1993 - 06.01.04 – "Агрохимия” мутахасислиги бўйича (рус тилида) "Ҳар хил тупроқ-иқлим шароитларида табий озуқа(фитоценз)ларга ўғитлар қўллашнинг илмий асослари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган (9-сурат) ва 2003 йилда профессор илмий унвонини олган (11-сурат).

1993 - Ўз исми шарифини русча формадан туркий формага ўтказиш мақсадида Хасанов Ахмед Абаевичдан Хоразмий Ахмад ҳожи Хасанович қилиб ўзгартирган (2-сурат).

1993-1995 - Боғот районлараро МРПО "Ўзселхозхимия” бирлашмаси раиси,

1996-1997 - Ўзбекистон пахтачилик институти (СоюзНИХИ) Хоразм филиали директори,

1997 Апрел-май – Макка ва Мадина (Саудия арабстони)да ҳаж ибодатини бажарган ва Исломнинг "Ҳожи” фахрий унвонига мушарраф бўлган.

1993-1998 - Урганч Давлат Университетида (ўриндошлик бўйича) профессор,

1994-2002 - Хоразм вилоят фан ва техника маркази  директори.

Қатор йиллар район ва вилоят Советлари депутати сифатида фаолият олиб борган.

2002-2004 - Тошкент Давлат Агррар Университети "Агрохимия ва тупроқшунослик” кафедраси профессори,

2003-2004 - ТошДАУга қарашли қишлоқ хўжалик коллежида (ўриндошлик бўйича) профессор сифатида коллеж талабаларига дарс берган.

2005 - Тошкент Агро-тижорат коллежи бош методисти, агрономия бўлими (факултети) декани.

2006-2008 - Буюк Британиянинг Стокпорт  коллежи ESOL бўлими талабаси (13,15-суратлар),

2008-2009 – Стокпорт компутер ўрганиш маркази талабаси (14-сурат),

2009-2012 - Стопфорд очиқ ўрганиш Маркази FSE (Funktional Skills English) бўлими талабаси (16-сурат).

2006-2012 - Буюк Британия мактабларида кўнгилли (маош олмай ишлайдиган) ўқитувчи, қатор университетларида (уларнинг таклифларига биноан кўнгилли сифатида) "Агрохимиянинг талқини, ифодаси ва уни ўқитиш технологияси” ва "Агрохимикатларнинг экологик муаммолари” мавзуларида маърузалар ўқиган (Сурат-А).

Профессор А.Хоразмий кўп йиллар, бир вақтнинг ўзида 2-3 жойда (вилоят фан ва техника маркази директори, Университет профессори, Хоразм пахтачилик институти директори) ишлаган.

Илмий, ўқув, диний, адабий ва бошқа йўналишларда 30 га яқин рисолалар (18-Сурат), 200 га яқин мақолалар ёзган. Қатор ихтиро ва кашфиётлар қилган (Сурат-17).

Профессор А.Хоразмий раҳбарлигида қатор магистрлик, номзодлик, докторлик диссертациялари ёзилган.

А.Хоразмий  туркман, португал, рус, инглиз, ўзбек, татар ва бошқа тилларга дохил 10 дан ортиқ тилни билади.

Ахмад ҳожи Хоразмийнинг  Ўзбекистон табий фитоценозлари агрохимияси борасидаги тадқиқотлари ва асарлари  Ўзбекистон Фанлар Академияси мукофотига сазавор бўлган (5-сурат) ва  Ўзбекистон фанида янги йўналиш (фитоценозлар агрохимияси)га асос солган.

Мозамбик Пахтачилик  Илмий Марказида қилган тадқиқотлари ва "Мозамбик пахтачилигини ривожлантириш масалалари” номли китоби Мозамбик Ҳукумати мукофотига сазавор бўлган.

Агрохимикатларнинг экологик муаммолари борасидаги тадқиқотлари ва "Ўғитлар самарадорлигини оширишнинг илмий асослари” ўқув қўлланмаси Ал-Хоразмий мукофотига  сазавор бўлган (10-сурат).

А.Х.Хоразмийнинг 1996 йилда "Фан” нашриётида (рус тилида) чоп қилинган 42,7 босма табоқ ҳажмли "Ер шарининг турли хил тупроқ-иқлим шароитларида озуқа ўсимликларини озиқлантиришнинг илмий асослари”  монографияси Туркманистоннинг ҳалқаро Ал-Хоразмий мукофотига тавсия қилинган.

А.Хоразмий таниқли уламо Абдулла қори, буюк санъаткор Комилжон Отаниёзов, йирик олим - академик Сергей Рижов, машҳур ёзувчи, жамоат ва Давлат арбоби Чингиз Туркий (Айтматов), Бирлашган миллатлар ташкилоти қошидаги Жаҳон интелектуал мулк ташкилоти бош директори Арпад Богш каби буюк инсонлар дуосини олишга муяссар бўлган (Сурат-Б).

Ахмад ҳожи Хоразмий оилалик, 8 та фарзанди, қатор набира ва эваралари бор.

Спорт, деҳқончилик, санъат – унинг севимли машғулотларидир.

Ҳаёт лаззатларига қизиқмайди, лаззатни меҳнатдан, ижоддан ва ибодатдан олади.

Меҳнаткаш, ижодкор ва камтар одамларни ёқтиради. Ишёқмас, ароқхўр, банги ва ман-ман одамларни ёқтирмайди.

Ахмад ҳожи Хоразмий раҳимдил, саҳоватпеша, адолатпарвар, дилкаш ва ишонувчан одам, изланишдан ва ўрганишдан уялмайди.

А.Хоразмий ҳозирда оиласи билан буюк Британиянинг Стокпорт шаҳрида яшаб "Олимнинг қисмати” номли романи устида иш олиб бормоқда. Шу билан бирга чоп қилинган асарларини бир тизимга солиб, кўп томлик "Танланган асарлар”ини нашрга таёрлаш билан ҳам машғул.

Ахмад ҳожи Хоразмийнинг ҳаёт ва фаолияти турли тилларда ва қатор мамлакат СМИларида ҳамда унинг "Илмга бахшида умр” меъмуарида кенг ёритилган.

Автобиографияга тааллуқли айрим  ҳужжатлар


     

Категория: "Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" | Добавил: Horazmiy (2012-10-01)
Просмотров: 1590 | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0