"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » "Муаллиф (Хоразмий) ҳақида"

Ахмад пахлавон қиссаси


"Uzbekistanerk"дан олинди
 
Тойир Учкун 
 
Ахмад паҳлавон қиссаси


Паҳлавонларга ҳалқимизнинг қизиқиши ва эътиқоди айрича эканлиги мозийдан маълум. Пахлавон сўзини эшитган ҳар қандай одамнинг кўз ўнгида етти мучаси соғ, кучи танасига сиғмаётган, девқомат бир сиймо гавдаланади. Кавказлик Элбрус паҳлавон, Қозоғистонлик Ҳожимуқон, Ўзбекистонлик Тўланбой Қурбонов каби паҳлавонлар ҳали ҳам ҳалқимиз ёдида.

Лекин ҳикоямиз қаҳрамони юқори ўрта бўйли (девқомат эмас), етти мучаси соғ бўлмаган, бироқ ўз даврида "Ахмад паҳлавон” деб ҳам танилган ва бу билан тиббиёт илми ва аҳлини лол қолдирган, ҳозирда истидодли ижодкор ва йирик олим профессор Ахмад ҳожи Хоразмий эканлиги кўпчиликни таажжубга солишига аминмиз.

Унинг спортга қизиқиши ирсият билан боғлиқ бўлиб, отасидан ўтган бўлса ажаб эмас. Отаси Хасан бобо номдор полвон бўлмаган бўлсада Хоразмда, Қарақалпоғистонда, Туркманистонда кўп йиллар катта тўйу-тадбирларда кураш тушиб байроқ (қўй) ҳам олиб юрган. Ахмаджоннинг ўзи, акаси Ўринбой ва укаси Шокиржонлар ҳам кураш тушганда ўз тенгқурларидан бирон марта йиқилмаган.

Ахмад ҳожи Хоразмийнинг паҳлавонликка қизиқиши уларнинг қишлоғига машҳур ўзбек паҳлавони Тўланбой Қурбоновнинг келиб чиқишлар қилганидан бошланади. Ўшанда (1962 йилда) 14 ёшли Ахмаджон Тўланбой паҳлавонга шогирд тушиш истагини билдиради. Ундаги паҳлавонликга бўлган иштиёқ ва қобилиятни кўрган Тўланбой Қурбонов унга ўзи ёзган "Паҳлавон бўлиш сирлари” номли китобчасини бериб, шу китоб асосида машқлар қилишни ва мактабни битиргандан кейин менинг олдимга Тошкентга боргин, деб адресинида беради.

У 1962 йил ёзидан паҳлавонликдаги устозининг тавсияси асосида тинимсиз машқлар қилабошлайди. 1963 йилнинг кузига келиб 15 ёшли Ахмаджон 2 пуд(32 кг)лик тошни бир қўлида 4-5 марта кўтарадиган бўлади. Тўйлардаги курашларда нафақат тенқурлари, ҳатто катталар ҳам у билан беллаша олмай қолишади. Афсуски унинг бу борадаги муваффақиатлари узоққа чўзилмайди, у 1963 йил 18 сентябрда ўнг қўлини синдиради...

Касалхонадан чиққан куниёқ оғир тошларни кўтариб машқ қилишга киришади ва ҳали тўла тузалмаган ўша қўли яна синади. Кўп ўтмай ўша қўлида суяк остемелити (емирилиши) бошланади. Шу тариқа бу қўли 3 йилда 6 марта операция қилинади, лекин тузалмайди.

Қизиғи шундаки, у касалхонада ётганда ҳам жисмоний машқ қилишдан тўхтамайди. Врачлар ўша қўлида 5 кг дан ортиқ юк кўтармаслигини тайинлаб уни 3-чи гурух ногиронлик нафақасига чиқаришади. Шундай бўлсада у оғир тошлар билан машқ қилишдан тўхтамайди. Бечора ногирон ўнг қўлининг эса унинг темир иродасига бўйсунишдан бошқа чораси қолмайди. 1967 йилга келиб ўша ногирон ўнг қўлида 2 эмас, 3 пуд(48 кг)лик тошни кўтарадиган бўлади.

1967 йили ёзда тупроқшунослик ва агрохимия мутахассислиги бўйича Ўрта Осий Давлат Университетига ўқишга кириш учун ҳужжат топширади. Лекин Университет тиббиёт комиссияси унинг 6 марта операция қилинавериб дабдалага ўхшаб кетган ўнг қўлини кўрган захотиёқ "Бу ногирон” деб уни комиссиядан ўтказишмайди.

Тиббиёт комиссияси қароридан норози бўлган Ахмаджон қабул комиссияси раиси, Университет ректори академик Саъди Сирожиддиновга ариза билан мурожат қилади. Ректор буйруғи асосида Университет тиббиёт комиссияси Университет қабул комиссияси маъсул котиби иштирогида уни қайтадан кўрикдан ўтказишга қарор қилади.

Тиббиёт комиссияси аъзоси, жаррох-травмотолог Галина Васильевна сўз олиб "Унинг танлаган мутахассислигида тупроқ билан боғлиқ дала ишлари бор. Унинг ногирон ўнг қўли ундай ишларни қилишга ярамайди” деб унинг 6 марта операция қилинавериб тешилмаган ва кесилмаган жойи қолмаган ўнг қўлини ялонғачлаб барчага кўрсатади. Комиссия аъзолари бир овоздан "Вой бўй!” деганларича врачнинг гапини маъқуллашади.

Шундоғ ҳам умидсизланиб қолган Ахмаджон сўз олиб "Мен доктор опанинг фикрига рози эмасман, бу қўлим ногирон эмас, аксинча бу қўлим 3 пудлик тошнида кўтара олади” деб ҳамманинг кинояли кулгисига қолади. Ва "Майли охирги илтимосим, доктор опа қўлини берсин, мен шу сизлар ногирон деган қўлим билан унинг қўлини қисай. Агар доктор менинг қисишимга чидаб берса мен сизларнинг қарорингизга розиман”, дейди.

Шунда Галина Васильевна беписандлик билан "Фуф, пожалуйста” деб қўлини беради. У докторнинг нозикгина қўлини ногирон қўлининг кафтига жойлаштириб, комиссия аъзоларига "Қисаверайми,” деган ишора билан юзланади. Комиссия аъзолари "Бошланг” деган ишорани беришади ва барча нафасини ютганича бу иккита қисадиган ва қисиладиган қўлларга тикилишади.

Бу дақиқаларда Ахмаджоннинг ҳаёт-мамоти ҳал бўлаётганидан бўлса керакки, унинг юрак уриши тезлашади, кўзлари хиёл каттайиб, чуқур нафас олаётиб "Ё Полвон Пир!” (13-асрда Хоразмда яшаган афсонавий паҳлавон ва жувонмардия тариқати сўфийси) деганича докторнинг қўлини шундай қисадики, Галина Васильевна "Мама а а!!!” деб чинқирганича тикка турган жойида сийиб юборади.
Кўришсаки докторнинг кўрсаткич бармоғи жойидан чиқиб қийшайиб қолган, кичкина бармоғи эса икки жойидан синиб кетган. Бу ҳақда Университет газетасида "Майиб (ногирон) қўлнинг қудрати” сарлавҳаси остида каттагина мақола ҳам босилади.

Шундай қилиб Ахмаджон Хоразмий Университет талабаси бўлади ва Тўланбой Қурбоновни Тошкентнинг "Чақар” махалласидан топиб олади. Ўзида шу маҳалладан уй (квартира) олиб устози раҳбарлигида машқларни давом қилдиради. Тўланбой Қурбоновнинг тўй ва тадбирлардаги чиқишларида иштирок қилади ва ўзи ҳам 2-3 та номерлар кўрсатиб ҳалқнинг олқишинида олабошлайди.
Ахмад пахлавон спорт чиқишларида
1969 йили Тўланбой Қурбонов вафот қилганидан кейин Ахмад паҳлавон ўз фаолиятини Университет оғир атлетика клубида давом қилдиради. 1971 йили Университет полвонлари терма командаси таркибида, разрядли спортчи сифатида Харков шахридаги мусобоқаларда иштирок қилиб фахрли ўринларнида олади.

Ўнг қўлида 5 кг дан ортиқ юкни кўтариш мумкин эмас, акс ҳолда қўлини ампутация қилиш (кесиб ташлаш) керак бўлади, деб уни ногиронга чиқарган врачларга, шу қўлида 5 эмас, 60-70 кг юкни кўтараётганига нима дейсизлар?! деган саволлар кўп бўлган. Шунда врачлар "Бирнеча марта синган ва 6 марта операция қилинган, суяк остемелити(емирилиши) давом қилаётган қўли билан оғир атлетика бўйича разрядли спортчи, таниқли паҳлавон бўлиш тиббиёт илмида назарий жиҳатдан мумкин бўлмаган нарса. Лекин буни профессор Хоразмийнинг темир иродаси ва тинимсиз меҳнати яратган ва фавқулотда кам учрайдиган мўъжиза дейишдан бошқа жавоб йўқ, дейишади.

Ахмад ҳожи Хоразмий катта олим, турли хил даражадаги раҳбар бўлиб, бола-чақали бўлганда ҳам машқ қилишдан тўхтамайди. Чет эл (Мозамбик ва Буюк Британия)да хизмат сафарида бўлган йилларида ҳам турли-туман полвонлик номерларини кўрсатиб маҳаллий (Африка ва Ангилия) ҳалқнингда олқишини кўп марта олган. Ўзбекистон ва Мозамбик (Африка)да кўплаган шогирд (полвон)лар етиштирган. У 60 ёшдан ошган бўлсада спортни, жисмоний меҳнатни канда қилмаётгани диққатга сазавордир.

"Спортдан ортдирган куч ва қувватим жисмоний оғир меҳнатларни қилишга, кези келганда безориларнинг додини беришга ҳам қўл келган”, дейди унинг ўзи.

Профессор Ахмад ҳожи Хоразмий (ёки Ахмад паҳлавон)нинг темир иродаси ва бу борадаги фаолияти спортчилар ва ёшлар учун ўрнак бўлади, деб ишонамиз.
 
Категория: "Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" | Добавил: Horazmiy (2010-04-21)
Просмотров: 1655 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0