Ахмад хожи Хоразмий
Ал-Хоразмий ҳақида мухтасар
Абу Жаъфар (Абу Абдуллоҳ) Муҳаммад ибн Мусо Ал-Хоразмий-780 йилда Хоразм (Хива)да туғилиб 850 йилда Боғдодда вафот қилган. Фан тарихидаги илк буюк қомусий олим ҳисобланади.
Ал-Хоразмий ўзи билан кўпгина олим (шогирд) ларини олиб ўша даврда маданият ва фан маркази ҳисобланган Мерв (Туркманистон республикасининг Мари шахри) шахрига кўчиб боришади ва у ерда илм-фанда жаҳонга машхур бўлган кашфиётлар қилишган.
Боғдод ҳалифаси Ал-Маъмун Хоразмий бошлиқ олимлар (Ахмад Фарғоний, Хабаш Хасиб Марвазий, Абул Аббос Жавҳарий ва бошқалар)ни Боғдодга таклиф қилади. У ерда Хоразмий бошчилигида шарқнинг биринчи академияси-Байт ул-Ҳикма (Донолар уйи) ташкил қилинган ва унда жаҳонга машхур тадқиқот ва кашфиётлар қилинган.
Ал-Хоразмий фаннинг турли хил сохаларида тадқиқотлар олиб борган ва қатор асарлар ёзган. Лекин бизгача унинг 10 тача асари турли хил (тўлиқ, қисман, парча холида) кўринишда етиб келган.
«Алгебра» сўзи (атамаси) унинг «китоб мухтасар мин хисоб ал-жабр вал муқобала» (Ал-жабр вал муқобала хисоби ҳақида қисқача китоб) китобидан келиб чиққан. Бу асари 12-асрда лотинчага таржима қилинган ва номи қисқариб «Ал-жабра» (Инглизча) «Алгебра» (Русча) деб атала бошлаган ва фан номига айланган.
Кибернетика ва ахборотни қайта ишлашнинг асоси бўлган «Алгоритм» сўзи (атамаси) ҳам Ал-Хоразмий номидан келиб чиққан. Унинг «Зиж» асари астрономия ва тригонометриянинг асосини ташкил қилади.
«Яхудийлар тақвими ва байрамларини аниқлаш ҳақида рисола» китоби эса этногрофик асардир. «Сурат ул-Арз» (Ал-Хоразмий географияси) асари эса география фанининг асоси ҳисобланади.
«Китоб ат-Тарх» (Хоразмий тарихи) асарида Муҳаммад расулуллоҳ ҳаёти билан боғлиқ саналар, ислом тарихидаги мухобаралар ҳам баён қилинган.
1983 йилда Ал-Хоразмийнинг 1200 йиллиги муносабати билан Ҳалқаро илмий конференция Москва, Тошкент ва Хоразмда бўлиб ўтди. Шу муносабат билан унинг барча асарлари рус тилига, ҳамда танланган асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.
Муҳаммад Хоразмийдан бошлаб ҳозиргача 420 дан ортиқ "Хоразмий”, деб аталганлар маълум. Шулардан фақат 20 га яқинигина таниқли (олим, ёзувчи, шоир, давлат арбоби, сўфий, меъмор ва бошқалар) шахслар бўлишган.
Таниқли дин, илм-фан, ижод аҳлининг исмини қўйиш маъқул, ҳатто фойдали ҳисобланади. Исм (озроқ бўлсада) тағдирга таъсир қилади, деган ривоят "Исми жисмига монанд”, деган ҳалқ мақоли билан собитдир, десак кўпам хато бўлмаса керак.
Бутун бошли Марказий Осиёда "Муҳаммад” исмли биринчи инсон Муҳаммад ибн Мусо Ал-Хоразмий бўлган. Балки шунинг учун ҳам унга дунё фани тарихидаги биринчи буюк энциклопедист олим бўлиш насиб қилгандир. Юқоридаги фикримиз Расулиллоҳнинг: "Исмимни фарзандларингизга қўйинглар”, дегани билан собитдир, Валлоҳу аълам.
|