"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Илму - фан

Профессор Ахмад ҳожи Хоразмий асарлари ва уларнинг мухтасар мазмуни

Хоразмий А.Х.

Профессор  Ахмад ҳожи Хоразмий асарлари

ва уларнинг мухтасар мазмуни (давоми -2)


The life dedicated for science (Memory, first volume)

Жизнь посвяшенной науке (Мемуар, первая книга)

Илмга бахшида умр (Мемуар, биринчи китоб).

"Хоразм” нашриёти. Урганч-2001. Ҳажми 26,2 босма табоқ. (Ўзбек тилида) 

Сурат-17.  Автобиографик мемуар

Ноширнинг сўзи билан айтганда бу (сурат-17)  китобда Хоразмлик таниқли олим Ахмад ҳожи Хоразмийнинг ярим асрлик ижоди ва фаолияти билан боғлиқ бўлган айрим лавҳалар тасвирланади. Эл-юрт, илм-фан учун қилган бунёдкорлик ишлари, ёзган илмий ва адабий асарлари ва уларнинг мвзмуни очиб берилган.

Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Китоб биология фанлари доктори, Ўзбекистон фан арбоби, профессор Ўринбой Хасанов ва тасаввуфшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Ориф Усмонлар ёзган муқаддима билан бошланади.

Муқаддима муаллифлари шундай ёзадилар: 

"Илмга бахшида умр” деб номланган ушбу илмий-адабий рисола Ахмад ҳожи Хоразмийнинг таржимаи ҳоли асосида дунёга  келган автобиографик асар десак хато бўлмас. 

Бу асар икки китобдан иборат. "Зохирий илмлар йўлида” деб номланадиган биринчи китоб асосан муаллифнинг 2001 йигачаги ярим асрлик ҳаёт фаолиятини, зохирий илмлар борасида қилган асосий ишларини ўз ичига олади.

Бу (биринчи) китоб икки қисмдан иборат бўлиб унинг "Ярим асрда” деб номланадиган ва 13 та бобни ўз ичига оладиган биринчи қисмида Ахмад ҳожи Хоразмийнинг туғилган ватани, аждодлари, мусақил ҳаёти, илм машаққатлари ва бошқалари аниқ ҳужжат ва далиллар асосида кўрсатиб берилади.

"Турли соҳаларда” деб аталадиган ва 7 та  бобни ўз ичига оладиган  иккинчи қисмдаги материаллар билан танишсангиз унинг илмдан бошқа ҳам турли хил соҳаларда ижод қилганига амин бўласиз. Ислом ва саҳоватлар йўлида қилган ишларини ўқигач, унга бўлган эътиқод ва эҳтиромингиз янада ошади.

Китобни ўқиш давомида унга эътибор қилсангиз, унда келтирилган далил ва турли хил ҳужжатлар муаллифнинг узоқ йиллардан буён бундай асар ёзишга таёргарлик кўриб келганлигидан далолат беради.

Китобни ёзиш давомида муаллиф ҳеч нарсани яширмасликка ва ҳеч (мардикорликка ўхшаган) нарсадан уялмасликка ҳаракат қилади. 

Давр сиёсати, айрим раҳбарларнинг истаги ва фикрига қарши бориши ва натижада жабр ҳам чекиши, бир қараганда ибратли ҳол бўлиб туюлмасада, унинг бу ҳаракатлари Ҳақ ва ҳалқ манфати йўлида қилингани учун, жасаротли ибрат дейишга арзийди. 

Шуниси диққатга сазаворки, Ахмад ҳожи Хоразмий қаерда, қайси соҳада ва қандай мансабда ишламасин, ўқиш, ўрганиш ва тадқиқот(илм)ни канда қилмайди. Бу эса унинг умри илмга бахшида, эканлигига исбот бўлаолади.

Бу китобнинг амалий тавсиялар, ҳаж зиёрати ҳақида, тариқатга қадам каби бўлимлари қўлланма бўлиб хизмат қилса, ватан, аждодлар ва устозлари ҳақидаги бўлимлари тарихга янги саҳифа бўлиб кирса ажаб эмас.

Бу китоб қўлёзмасини ўқиб чиққан турли соҳа намандаёларининг мулоҳазалари асосидаги хулосалар бу асарни ҳасад билан эмас, ҳавас билан ўқиш кераклигини кўрсатди. Ахмад ҳожи Хоразмийнинг ушбу китоби кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Китоб учун таъқиб

Юқорида келтирилган «Илмга бағшида умр» номли автобиографик (мемуар) асарим нашрдан чиққанидан кейин бу китоб ҳам "Вакил”га ўхшаб ўзига хос сенсация бўлди. 

Лекин кўп ўтмай Комил Нуржон бошлиқ бир гурух ғаламислар ташаббуси билан китоб қаттиқ таъқибга дучор бўлди. Улар тўқиган уйдирма бўйича гўёки бу китобда барча олиму-ёзувчи, ҳокиму-вазир, ҳатто мамлакат президенти ҳам танқид қилинган эмиш. Буни ўқиган китобхоннинг таассуроти ва фикри хафли томонга ўзгариши мумкинлиги учун бу китобларни зудлик билан йиғиб олиш, муаллифни ва китобнинг нашр қилиниши билан алақодор барча одамларни жавобгарликка тортиш лозим эмиш.

        Натижада вилоят ҳокимлигида комиссия тузилиб китобдаги ҳар бир боб, бўлим, ундаги факт, фикр ва мулоҳазалар чуқур текшира бошланган. Китоб нашри билан алоқодор бўлган ташкилоту-одамлар қаттиқ сиқувга олинган. 2001 йил феврал ойининг охирларида «Хоразм» нашриёти директори Ҳакимбой Нурметов уйга келиб: «Ахмаджон ака, бу китобнинг муаллифи сифатида аввало сиз, унинг нашр қилинишига алоқадор бўлган биз ҳам қамаладиган бўлаяпмиз. Агар сиз мардлик қилиб: «Нашриёт титули(рухсати)ни сохталаштириб (ёки ўғирлаб) олган эдим» деб сохта тушунча ёзиб берсангиз сизга 1-2 йил қўшиб берилиб, биз қамалмай қолар эканмиз”,  деган зоҳатиёқ мен ҳеч иккиланмасдан шундай сохта тушинчани ёзиб бердим.

Бундан биринчи хабар топган ўғлим Ойбек, турмуш ўртоғим Гулистонлар тинмай йиғлашар, мен эса уларни тўхтата (юпата) олмай юрагим қон бўлиб кетарди. Ва ниҳоят, аввало тепамизда буюк қудрат соҳиби бўлмиш Аллоҳнинг борлигини унутмаслик, ҳар бир нарса Унинг ҳоҳиш-иродаси билан бўлиши, агар менга хизматга-тухмат учун (ноҳақ) жабр кўриш қисмат қилинган бўлса унга рози бўлиб, яхши кунлар келишига умид қилиб яшаш лозимлигини тушинтиришга муваффақ бўлдим. Мен келгаунча кимнинг нима билан шуғулланиши, нималарга кўпроқ эътибор бериш кераклигини ва асосан тушкинликка берилмасдан Аллоҳга дуо қилиб яхши кунларга умид ва сабр билан яшаш кераклигини таъкидладим ва ўзим ҳам сочларимни олдириб тайёр турдим…

Бу китобни ҳар томонлама ўрганиб чуқур таҳлил қилиб чиққан комиссия бир овоздан китобда келтирилган барча факт, фикр ва мулоҳазалар далил ва ҳужжатларга асосланганлиги, фақат улар бадийлаштирилмасдан жуда очиқ ва кескин ёзилганлигини қайд қилган.

Сурат-18. Журналда эълон қилинган тақриз

Кўп ўтмай «Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги» журналининг 2001 йил 2-сонида биология фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор О.Х.Хасанов ва тасаввуфшунос олим профессор О.У.Усмоновнинг бу китобга расмий тақризи эълон қилинди (сурат-18). 

Унда китоб А.Хоразмийнинг таржимаи ҳоли асосида юзага келган автобиографик (мемуар) асар бўлиб унинг кўп бўлимлари китобхон учун қўлланма бўлиб хизмат қилса, айримлари тарихга янги саҳифа бўлиб кирса ажаб эмас. Давр сиёсати, айрим раҳбарларнинг истаги ва фикрига қарши бориши, натижада жабр ҳам чекиши бир қараганда ибратли ҳол бўлиб туюлмасада, муаллифнинг бу ҳаракатлари Ҳақ ва ҳалқ манфаати йўлида қилингани учун жасоратли ибрат дейишга арзийди. Лекин афсуски, бу китоб жуда кам нусхада босилибди. Агар тегишли ташкилот (раҳбар)лар бу китобнинг кўп нусхада қайта нашр этилишини ташкил этсалар кенг меҳнаткашлар оммаси учун ҳам зарур ва фойдали иш қилинган бўлур эди, деб таъкидланади.

Шунингдек бу китоб ҳақида «Қалб кўзи» (2001 феврал), «Даракчи» (18.10.2001), «Ўзбекистон овози» (5.97.2001), «Даракчи» (3.01.2002) каби мамлакатимизнинг қатор газета ва журналларда ҳам таниқли журналистлар томонидан ҳаяжонли ва илиқ сўзлар ёзилабошланди. Яқиндагина ғаламислар таъқибига учраган бу асар энди кўпчиликнинг севиб ўқийдиган китобига айланди


Concise lessons from the holy Koran

Краткие уроки от священного Корана

ҚУРЪОНИ КАРИМДАН  МУХТАСАР  САБОҚЛАР

Хоразм -2002. Ҳажми 56 бет. (ўзбек тилида, лотин ва крилл ҳарфларида нашр қилинган).

Сурат-19. Диний рисола

Ушбу рисола(сурат-19)да Қуръони каримнинг нузули, ёзилиши, тафсири ва ҳар бир сурасининг маъноси қисқа ва тушинарли қилиб баён қилинган. Ва шунингдек истимолда кўпроқ учрайдиган ҳамда ибодатларда кўпроқ ўқиладиган сура, оят ва дуоларнинг қисқача маъноси ҳам берилган.

Китоб Ислом ва Қуръони карим ихлосмандларига мўлжалланган.

Рисола муқаддима ва беш бобдан иборат бўлиб, ноширнинг сўзи билан якунланади.

"Қуръони карим, унинг нузули ва ёзилиши” деб номланадиган биринчи бобида Қуръон сўзининг маъноси, унинг нозил бўлиши, ёзилиши ва нашр қилиниш тарихи ҳақида сўз боради. 

"Қуръони карим тафсири” номли иккинчи бобида Қуръони каримнинг дастлабки муфассирлари, Қурони каримни тафсир қилишдаги Тафсир бил маъсур, Ат-тафсиру бир-рай, ва Тафсир-ул ишора каби йўналишлар ҳақида маълумотлар берилади. Шунингдек Ўрта Осиёдан чиққан асосий муфассирлар ва уларнинг китоблари ҳақида ҳам мухтасар баён қилинади.

"Қуръони карим сураларининг мухтасар баёни” деб номланган учунчи бобида Қуръони карим суръалари номининг маъноси, ундаги оятлар сони, сураларнинг қаерда (Маккадами, Мадинадами) нозил бўлгани, ҳар бир суранинг мақсади, унинг нозил бўлиш тарихи, ҳар бир суранинг мухтаар баёни келтирилади.

"Қуръони каримнинг асосий оятлари” номли тўртинчи бобда Қуръони каримнинг энг эътиборли сура ва оятлари ва уларнинг таржимаси берилади. 

"Намозларда ўқиладиган сано, саловот, сура, оят ва дуоларнинг мухтасар мазмуни” деб номланадиган бешинчи бобида ибодатларда тез-тез ишлатиладиган сура, оят ва дуоларнинг қисқача мазмуни баён қилинади. 


Moral admonition of the sacred Hadith

Нравоучения священного Хадиса

ҲАДИСИ  ШАРИФ  ЎГИТЛАРИ

Рисоланинг биринчи нашри 2002 йилда Хоразмда ва тўлдирилиб қайта ишланган иккинчи нашри 2007 йил Лондонда амалга оширилган. Ҳажми 102 бет. (ўзбек тилида, лотин ва крилл ҳарфларида нашр қилинган).

Сурат-20. Диний-энциклопедик

Ушбу (сурат-20) рисола қатор қомусий ва илмий манбалар ҳамда ўз тадқиқотларим асосида ёзилган ва унда ҳадиси шариф, тасаввуф ва тариқат ҳам қатор диний ва дунёвий билимлар мухтасар ва қизиқарли тарзда баён қилинган. 

Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Ушбу рисола муқаддима ва 12 боб (бўлим)дан иборат бўлиб ноширнинг сўзи билан ўз интиҳосига етади.

Рисоланинг муқаддимасида рисоланинг ёзилиш тарихи, унинг мақсади ва вазифалари баён қилинади.

"Ҳадис ва муҳаддислар ҳақида” деб номланадиган биринчи бобида "Ҳадис” ва "Суннат” нинг маъноси, саҳиҳи ситта, дастлабки муҳаддислар, имом Муҳаммад Бухорийнинг "Ал-Жомеъ са-Саҳиҳ”и ҳақида мухтасар баён қилинади.

"Ҳадиси шариф ўгитлари” аталмиш энг катта ва асосий бобда Имом Муҳаммад Бухорийнинг 4 томлик "Саҳиҳ”и даги 7275 та энг саҳиҳ ҳадисларидан шариатимиз аоси ва ўгит ҳисобланган асосий ҳадислар келтирилади.

"Аллоҳнинг исмлари ва уларнинг қисқача мазмуни” номли учунчи бобда Қуръони каримда зикр қилинган Аллоҳнинг 99 та исм(сифат)лари ва уларнинг маъноси баён қилинади.

"Пайғамбарлар ҳақида” деб номланадиган тўртинчи бобда Аллоҳнинг арабистон ярим оролида ўтган Одам алейҳиссаломдан Муҳаммад алейҳиссаломгача бўлган 30 га яқин пайғамбарлари ва улар ҳақида қисқача малумотлар берилади.

"Буюк сиймолар” номли бешинчи бобда антик даврининг файласуфлари бўлмиш Соқрат ва унинг Платон, Гиппократ, Аристотел каби шогирдлари, эрамиздаги Ал-Хоразмий, Ал-Фаробий, Ал-Беруний каби қомусий олимлар, Маркс ва Ленин каби сиёсатчилар ҳақида айтилади.

"Динлар ва уларнинг илоҳий китоблари, мазҳаб ва оқимлар” номли олтинчи бобда Мусовий  Исовий, Буддавий, Зардуштий ва Исломий динлар уларнинг китоблари, динлардаги оқим ва мазҳаблар ҳақида мухтасар ҳикоя қилинади.

"Қуръони каримнинг айрим эътиборли сура ва оятлари таржимаси” деб номланадиган еттинчи бобида ибодатларда кўпроқ ишлатиладиган сура, оят ва дуоларнинг ўзбек имлосида арабча айтилиши ва уларнинг таржимаси берилади. Шунингдек тегишли сура ва оятларнинг эъзозланиш сабаблари кўрсатилади.

"Дуо ҳақида” деб аталадиган саккизинчи бобида "Дуо” сўзининг маъноси, дуо қилиш одоблари, Дуои бузруг, Кимёий саодат, Қахри кул, Чил коф каби дуолар ва уларнинг фойдаси ҳақида ҳикоя қилинади.

"Тасаввуф ва тариқат ҳақида” деб номланадиган ва катта шов-шувга сабаб бўлаётган тўққизинчи бобда тасаввуф ва тариқатнинг моҳияти, мақсади ва вазифалари, тасаввуф ва тариқатларнинг буюк намаёндалари, Нақшбандия тариқатида ибодат қилиш қоидалари ҳақида сўзланади.

"Яратилиш ҳақида” номли ўнинчи бобда заминимизнинг яратилиши, инсониятнинг пайдо бўлиши, Ўғиз (туркий) ҳалқларининг, ўзбекларнинг ва туркманларнинг  келиб чиқиши ҳақида маълумотлар берилади. 

"Ҳар хил маълумотлар” деб аталадиган ўн биринчи бобда астрология, эра, шамсий ва ҳижрий-қамарий йиллар ҳақида тушунчалар баён қилинади.

"Диний ва дунёвий иборалар изохи” номли ўн иккинчи бобда сура, оят, чилёсин, ақида каби диний ва диалектика, коммунизм, капитализм, эволюция, этика,шах, амир, диктатор, президент, фашизм, червон, қадоқ ва бошқалар каби дунёвий иборалар изохи келтирилади. 

Китоб ноширнинг сўзи билан ўз хотимасини топади.


The Fate

Судьба

Қ И С М А Т

        Хоразм -2002. Ҳажми 176 бет. (ўзбек тилида)

Сурат-21. Тарихий-сатирик

Ушбу (сурат-21) китоб "Боғот садоси” газетаси бўлим мудири, Ўзбекистон журналистлар союзи аъзоси Шавкат Болтанинг ёзган муқаддимасидан бошланади. Муқаддима муаллифи бу китоб ҳақида қуйидагиларни ёзади: 

Қўлингиздаги "Қисмат” номли ушбу тарихий сатирик асар Хоразмлик таниқли ижодкор-олим Ахмад ҳожи Хоразмийнинг 12-китоби бўлиб ҳар қандай китобхоннинг юрагини ларзага солиш билан бирга мириқиб кулдиришига ишончимиз комил.

Ҳаж зиёратига боргани, пахта агротехникаси ва чигитни пленка остига экиш масаласида раҳбарлар фикрига зид бориши, аспирантларининг ҳимояси билан боғлиқ тафсилотлар, айниқса "Вакил” китобининг нашр қилиниши унинг маҳаллий раҳбарлар билан чиқиша олмай қолишига ва натижада ишлаб турган барча вазифалардан бўшатилишига сабаб бўлади.

 Ёрдам сўраб мамлакат Президентига ариза билан мурожат қилиши, 2001 йилда ўзига хос шов-шувга сабаб бўлган "Илмга бахшида умр” автобиографик (мемуар) асрининг нашр қилиниши Хоразмий билан кўпчилик раҳбарлар орасидаги муносабатнинг янада чигаллашувига олиб келди.

Илм-фан, ватан ва ҳалқ, Ислом ва эҳсон йўлида катта ишлар қилган бу олимнинг (айрим раҳбарларга) кераксиз бўлиб қолганлиги билан боғлиқ тафсилотлар юқорида тилга олинган "Илмга бахшида умр” китобида баён қилинган.

"Қисмат” деб аталган ушбу китоб унинг "Илмга бахшида умр” номли китобининг давоми десак хато бўлмас. 

А.Хоразмийнинг қариндошларига, қўшниларига ҳатто бегоналарга қилган яхшиликларию, бунинг эвазига улар(қариндош ва қўшнилари)дан қайтган "яхшиликлар” баён қилинади. 

Хоразмийнинг бу асари кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб , айниқса, ёшларни шукур ва сабр қилиб, умид билан яшашга ўргатади, деб ҳисоблаймиз. (Шавкат Болта, Хоразм-2002)

Китобнинг кириш қисмида китоб нима сабабдан "Қисмат” деб номланганлиги, Аллоҳнинг жаннат ва жаҳаннамни яратишининг боиси, Аллоҳ жаннатий ва дўзахий бўлиш имкониятини бандаларининг ўзига бериб қўйгани ҳақида ҳикоя қилинади.

"Хизматга туҳмат ҳам қисмат” номли биринчи бобда менинг "Озодлик” мухбирлари билан мулоқатим, "Илмга бахшида умр” китобимнинг таъқибга учраши, менинг ҳимоямга отланган Хоразм ҳалқининг президент И.Каримовга мурожати келтирилади.

"Қариндошлардан қайтган "яхшиликлар”, деб номланадиган иккинчи бобида айрим яқин қариндошларим ва уларнинг ҳаёт тарзи, уларга қилган беминнат хизматларим ва уларнинг айримларидан чеккан азиятларим ҳақида ҳикоя қилинади.

"Қўшнилар ҳақида ҳақиқат” номли учунчи бобда айрим қўшниларнинг хурмача қилиқлари, уларнинг кулгили саргузаштлари бадий бўёқларсиз ҳикоя қилинади.

"Тошкентдаги ҳаётдан лавҳалар” деб аталадиган тўртинчи бобда 1966 йилнинг охиридан Тошкентда истиқомат қилган даврларда бўлиб ўтган кулгили саргузаштлар ҳақида ҳикоя қилинади.

"Касалликлар билан курашиб” номли бешинчи бобда 1963 йилдан бошлаб қўлим ва оёғимда ўтказган қатор операциялар, малакасиз варачлар давоси натижасида  чеккан азиятларим  баён қилинади.

"Хулоса” қисмида китобнинг ёзилишига сабаб бўлган воқеалар, китобнинг мақсади ва ундан кутиладиган самара ҳақида тўхталади. Бу китобни ўқиган дўсту-биродарларнинг: "Ҳақ ва ҳалқ манфаатини кўзлаб аввал "Вакил” номли илмий-сатирик, бу ҳам етмаганидан "Илмга бахшида умр” номли китоб ёзиб кўпчилик ёшуллилар билан чап бўлдингиз. Натижада мана неча йиллардан буён ишсиз ҳам ўтирибсиз. 

Қисмат номли бу китобдаги яхши ният билан қилган самимий танқидларингизни қариндош ва қўшниларингиз тўғри қабул қилсаларку майли, акс ҳолда улар билан ҳам чап бўлиб қолсангиз ким билан борди-келди қиласиз?! деган саволларига мен шундай жавоб берганман:

-Китобнинг мақсади қариндош ва қўшнилардаги ярамас иллатларни танқид қилиш билан уларни ва китобхонларни шундай иллатлардан фориғ қилишдир. Китобнинг, унинг муаллифи сифатида менинг бу беғараз мақсадларимни тўғри тушунмасдан, ёки тушунишни истамай мендан юз ўгиришса, начора, бу ҳам Аллоҳнинг қисмати. 

Чунки амри маъруф (тушинтириш ва танқид) орқали одамларни, биринчи навбатда қариндош ва қўшниларни тўғри йўлга бошлаш ҳар бир зиёли мусулмон учун фарздир.


The system of application a fertilizer for agricultural plants

Система применения удобрений на сельскохозяйственных културах

ҚИШЛОҚ  ХЎЖАЛИК  ЭКИНЛАРИГА ЎҒИТ  ҚЎЛЛАШ  ТИЗИМИ

 Тошкент-2003. Ҳажми–2 босма табоқ. (Ўзбек тилида)

Сурат-22.  Ўқув қўлланма

Магистратура талабалари учун маъруза матнлари шаклида таёрланган ушбу "қишлоқ хўжалик экинларига ўғит қўллаш тизими” номли қўлланма (сурат-22) тасдиқланган намунавий дастур асосида ёзилган бўлиб, ушбу фанга доир асосий тушунчалар ва маълумотлар қисқа баён қилинган.

Бу фанни янада чуқурроқ ва мукаммалроқ эгаллаш учун тавсия қилинадиган адабиётлардан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Ушбу маъруза матнлари асосан касб-ҳунар педагогика йўналишларидаги магистрант ва аспирантларга мўлжалланган.

Қўлланма тавсия қилинадиган адабиётлар рўйхати билан бошланади ва ўз ичига 15 та мавзу(боб)ни  олади.

"Қишлоқ хўжалик экинларига ўғит қўллаш тизими” фанининг мақсади ва вазифалари” номли биринчи мавзуда  фанга кириш, унинг вазифалари, бошқа фанлар билан алоқаси баён қилинади.

"Экинларнинг ўғитларга бўлган талабини аниқлашнинг физиологик асослари” номли иккинчи мавзуда ўсимликларнинг озиқ элементларга бўлган талаби ва бу талабнинг ўсимлик ёшига қараб ўзгариши, тупроқ ҳайдалма қатламидаги озиқ элементлар миқдорини аниқлаш усуллари баён қилинади.

"Ўсимликлар томонидан тупроқлар таркибидаги озиқ элементларнинг ўзлаштирилиши” деб номланадиган учунчи мавзуда ўсимликларнинг озиқ элементларга қачон кўпроқ талабчан бўлиши, озиқ элементларнинг ўзлаштирилиш коэффициенти, ўғитларнинг кейинги таъсири каби масалалар кўрилади.

"Ўсимликлар томонидан ўғитлар таркибидаги озиқ элементларнинг ўзлаштирилиши” деб номланадиган тўртинчи мавзуда асосий ўғитлар таркибидаги озиқ элементларни қачон кўпроқ ўзлаштириши, ўсимлик фазаларига қараб озиқ элементларнинг ўзлаштириш хусусиятлари баён қилинади.

"Илдиз ва анғиз қолдиқларининг тупроқ озиқ режимига таъсири” номли бешинчи мавзуда илдиз ва анғиз қолдиқларининг минераллашиш жараёни, асосий илдиз ва анғиз қолдиқлари ва улар таркибидаги озиқ элементлар миқдори каби масалалар кўрилади.

"Озиқ моддаларнинг ҳосил билан олиб чиқиб кетилиши” деб аталадиган олтинчи бобда озиқ элементларнинг ўсимликлар ҳосили ва пояси билан олиб чиқиб кетилишининг турлари, биологик, хўжалик ва қолдиқ чиқим, тупроқдан олиб чиқиладиган озиқ элементларнинг миқдори каби масалалар баён қилинади.

"Озиқ моддалар ўзлаштирилишининг даврийлиги” номли еттинчи мавзуда критик ва максимал ўзлаштириладиган даврлар, ўсимликларнинг озиқланишидаги танглик даври ва уни бартараф қилиш йўллари ҳақида ҳикоя қилинади.

"Турли омилларнинг маҳаллий ва минерал ўғитлар самарадорлигига таъсири” деб аталадиган саккизинчи мавзуда ўғитлар самарадорлигининг тупроқ-иқлим шароитлари таъсирида ўзгариши, тупроқдаги микро ва макро организмлар фаолиятининг ўғитлар самарадорлигини оширишдаги роли, минерал ва маҳаллий ўғитларни биргаликда қўллаш каби муаммолар баён қилинади.

"Ўғит қўллашнинг турлари, усуллари, муддатлари ва техникаси” номли тўққизинчи мавзуда асосий ва қўшимча ўғитлаш, ўсимликни фазалари бўйича ўғитлашнинг аҳамияти, ўғитларнинг меъёри ва дозаси тушунчалари ҳақида маълумотлар берилади.

"Ўғит меъёрини дала тажрибаларининг натижалари ва агрохимиявий хаританомалар маълумотлари асосида белгилаш” деб номланадиган ўнинчи мавзуда дала тажрибаларидан олинадиган ҳосилдорлик билан ишлаб чиқариш шароитида олинадиган ҳосилдорлик орасидаги фарқнинг сабаблари, турли хил экинлар учун умумлаштирилган ўғит меъёрлари баён қилинади.

"Ўғит меъёрини баланс усулида аниқлаш” номли ўн биринчи мавзуда баланс усулининг ҳосилнинг шакилланиши учун сарфланадиган озиқ элементлар ҳамда тупроқ ва ўғит таркибидаги озиқ элементлар миқдорини таққосланганлигига асосланганлиги, баланс усули формуласи ҳақида айтилади.

"Асосий қишлоқ хўжалик экини бўлмиш пахтани ўғитлаш” деб аталадиган ўн иккинчи мавзуда бир тонна пахта хом ашёси ва унга монанд вегетатив массани тўплашга кетадиган асосий озиқ элементларнинг ўртача миқдори, ғўзага бериладиган азотли ўғитлар меъёри ва уни аниқлаш формуласи кўрсатилади.

"Минерал ўғитлар меъёрини аниқлашнинг уйғунлаштирилган усули” номли ўн учунчи мавзуда уйғунлаштирилган усулнинг моҳияти ва унинг бошқа усуллардан афзаллиги, уйғунлаштирилган усулда ўғит меъёрини аниқлаш формуласи ҳақида фикр юритилади.

"Донли экинларни ўғитлаш” номли ўн тўртинчи мавзуда мамлакатимизда экиладиган асосий донли экинлар ва уларга қўлланиладиган ўғитлар, кузги ва баҳорги донли экинларни ўғитлаш, дуккакли-донли экинларни ўғитлаш ҳақида тавсиялар берилади.

"Ўғитлардан олинадиган иқтисодий самара ва уни аниқлаш” деб аталадиган ўн бешинчи мавзу ўғитлар қўллашдан олинадиган даромад ва соф фойда, ўғитлар қўллаш рентабеллиги ва меҳнат унумдорлигининг ўзгариши каби масалаларга бағишланган.

Қўлланма мундарижа билан якунланади.


The soil of Antropogen                                                                              and the circulation a nutritious elements  in them

Антропогенные почвы и круговорот питательных элементов в них

АНТРОПОГЕН ТУПРОҚЛАР ВА УЛАРДА ОЗИҚ ЭЛЕМЕНТЛАНИНГ АЙЛАНИШИ

Тошкент-2003. Ҳажми–2 босма табоқ. (Ўзбек тилида)

Сурат-23.  Ўқув қўлланма

Магистратура талабалари учун маъруза матнлари шаклида таёрланган ушбу "Антропоген тупроқлар ва уларда озиқ элементларнинг айланиши” номли қўлланма (сурат-23) тасдиқланган намунавий дастур асосида ёзилган бўлиб, ушбу фанга доир асосий тушунчалар ва маълумотлар қисқа баён қилинган.

 Бу фанни янада чуқурроқ ва мукаммалроқ эгаллаш учун тавсия қилинадиган адабиётлардан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Ушбу маъруза матнлари асосан агрономия йўналишларидаги магистрант ва аспирантларга мўлжалланган.

Қўлланма тавсия қилинадиган мавзулар рўйхати билан бошланади ва ўз ичига 10 та мавзу(боб)ни  олади.

"Антропоген тупроқлар ва уларда озиқ элементларнинг айланиши фани ва у ҳақида асосий тушунчалар” номли биринчи мавзуда фаннинг мақсади унинг бошқа фанлар билан алоқаси, антропоген тупроқларда озиқ элементлар динамикаси ҳақида тушунчалар берилади.

"Антропоген тупроқларнинг ҳосил бўлиши ва уларнинг асосий морфологик белгилари” деб аталадиган иккинчи мавзуда инсон фаолияти жараёнида янги хил тупроқ – антропоген тупроқларнинг ҳосил бўлиши, уларнинг асосий морфологик белгилари, бу хил тупроқлар ҳайдов ва ҳайдов ости қатламларининг ўзига хос хусусиятлари кўрсатилади.

"Атропоген тупроқларнинг формуласи, механик таркиби ва унинг ҳақаро классификация (ФАО) бўйича номланиши” номли учунчи мавзуда антропоген тупроқлар механик таркиби, уларнинг СНГ (Качинский) ва ФАО бўйича номланишдаги фарқи, антропоген тупроқлар формуласи ва унинг таснифи баён қилинади.

"Ўзбекистоннинг асосий антропоген тупроқлари ва уларнинг бонитровкаси” деб номланадиган тўртинчи мавзуда Ўзбекистоннинг сувғориладиган ва сувғорилмайдиган  анропоген тупроқлари, уларнинг вертикал зоналар бўйича жойлашиши, агрохимиявий хусусиятлари ва бонитровкаси ҳақида кенг маълумотлар берилади.

"Антропоген тупроқлардаги асосий озиқ элементлари ва уларнинг манбалари” номли бешинчи мавзуда анропоген тупроқлар она жинси таркибидаги озиқ элементлар ва уларнинг миқдори, ундаги озиқ элементларнинг табий манбалари ҳақида сўз юритилади.

"Антропоген тупроқларга озиқ элементларнинг кириши ва уларнинг ўсимликлар томонидан олиб чиқиб кетилиши” номли олтинчи мавзуда ўсимликларни озиқлантириш учун антропоген тупроқларга инсон фаолияти орқали киритиладиган асосий азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар ва уларнинг ўсимликлар билан олиб чиқиб кетилиши ҳақида чуқур маълумотлар берилади.

"Антропоген тупроқларда азотнинг динамикаси ва айланиши” деб аталадиган еттинчи мавзуда антропоген тупроқларга атмосферадан тушадиган азотнинг турлари, дуккаклилар орқали тупроққа тушадиган азот ва тупроқдаги азотнинг йўқолиш турлари ҳақида баён қилинади.

"Ўсимликлар томонида антропоген тупроқлардаги озиқ элементларнинг ўзлаштирилиши” номли саккизинчи мавзуда турли хил ўсимликларнинг турли хил антропоген тупроқлардаги табий озиқ моддаларни ва ўғитлар таркибидаги озиқ элементларни ўзлаштириш хусусиятлари ҳақида сўз юритилади.

"Антропоген тупроқларга солинадиган асосий минерал ўғитлар ва уларни аралаштириш усули” деб аталадиган тўққизинчи мавзуда азотли, фосфорли ва калийли минерал ўғитларни бир-бири билан аралаштириш муддати ва хусусиятлари, бир-бири билан аралаштириш мумкин бўлмаган ўғитларнинг хусусиятлари ҳақида маълумотлар берилади.

"Антропоген тупроқларда деҳқончилик тизими ва деҳқончиликнинг илмий асослари” номли ўнинчи мавзуда антропоген тупроқларда деҳқончилик қилишнинг илмий асослари, лалмикор ва суғориладиган тупроқларда озиқ элементларнинг айланиши ва деҳқончилик тизими баён қилинади. 

  Ушбу қўлланма мундарижа билан ўз якунини топади.  


The system application a fertilizer in grain

Система применения удобрений в зерноводстве

ДОНЧИЛИКДА  ЎҒИТ  ҚЎЛЛАШ  ТИЗИМИ

Тошкент-2003. Ҳажми–1,5 босма табоқ. (Ўзбек тилида)

Сурат-24.  Ўқув қўлланма

Магистратура талабалари учун маъруза матнлари шаклида таёрланган ушбу "Дончиликда ўғит қўллаш тизими” номли қўлланма (сурат-24) тасдиқланган намунавий дастур асосида ёзилган бўлиб, ушбу фанга доир асосий тушунчалар ва маълумотлар қисқа баён қилинган.

 Бу фанни янада чуқурроқ ва мукаммалроқ эгаллаш учун тавсия қилинадиган  дабиётлардан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Ушбу маъруза матнлари асосан агрономия йўналишларидаги магистрант ва аспирантларга мўлжалланган.

Қўлланма тавсия қилинадиган мавзулар рўйхати билан бошланади ва ўз ичига 8 та мавзу(боб)ни  олади.

"Доннинг ҳалқ хўжалигидаги аҳамияти ва дончиликда ўғит қўллаш тизими фанининг мақсади ва вазифалари” номли биринчи мавзуда дон ва донли ўсиликлар, доннинг инсоният ҳаётидаги роли, бу фаннинг мақсади ва вазифалари баён қилинади.

"Ўзбекистонда экиладиган асосий донли экинлар, уларнинг ривожланиш босқичлари ва уларга таъсир қилувчи омиллар” деб аталадиган иккинчи мавзу мамлакатимизда экиладиган донли экинларнинг асосий турлари ва улар донининг химиявий таркиби, донли экинларнинг ривожланиш босқичлари ва уларга таъсир қилувчи омиллар ҳақида маълумотлар берилади.

"Кузги бошоқли дон экинлари, уларнинг ривожланиши, уларга ўғит қўллаш тизими” номли учунчи мавзуда бошоқли дон экинлари ва уларнинг биологик хусусиятлари, уларга ўғит қўллашнинг умумий масалалари ҳақида умумий тушунчалар берилади.

"Баҳорги бошоқли дон экинлари ва уларга ўғитлар қўллашнинг ўзига хос хсусиятлари” деб аталадиган тўртинчи мавзуда баҳорги буғдой ва уни ўғитлаш, арпа, сули, жавдар ва бошқа баҳорги дон экинларни ўғитлаш хусусиятлари баён қилинади.

"Тариқсимон донли экинлар, уларнинг асосий белгилари. Тариқ, шоли, маржумакни ўғитлашнинг ўзига хос хусусиятлари” деб аталадиган бешинчи мавзуда шолини, тариқ ва маржумакни ўғитлашнинг системаси баён қилинади.

"Маккажўхори ва оқ жўхорини минерал ва органик ўғитлар билан ўғитлаш системаси” номли олтинчи мавзуда  маккажўхори навларига боғлиқ равишда ўғитлар қўллаш сирлари, оқ жўхорини ўғитлашнинг ўзига хос хусусиятлари кўрсатилади.

"Дуккакли дон экинлари, уларнинг ҳалқ хўжалигидаги аҳамияти ва уларга ўғит қўллашнинг ўзига хос хусусиятлар” деб аталадиган еттинчи мавзуда бу экинлар озиқланишининг умумий масалалари, дуккакли дон экинларига бериладиган ўғитлар ҳақида сўз боради.

"Дончиликда қўлланиладиган ўғитларнинг қўшимча (устама) ҳосил билан қопланиши ва иқтисодий самарадорлиги”  номли саккизинчи мавзуда дончиликда қўлланиладиган ўғитларнинг агрономик самарадорлиги, дончиликда ўғит қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги баён қилинади.

Ушбу қўлланма мундарижа билан якунланади.


Characteristic of the soil and its importance                                     in application the fertilizer

Свойства почвы и их значении в применение удобрений

ТУПРОҚ ХОССАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЎҒИТ ҚЎЛЛАШДАГИ АҲАМИЯТИ

Тошкент-2004. Ҳажми-122 бет. (Ўзбек тилида, ўқув қўлланма)

Сурат-25.  Ўқув қўлланма

Ушбу ўқув қўлланма (сурат-25) 5А620102 "Агрохимия” ва 5А620105 "Тупроқшунослик” мутахасисликлардаги магистрлар учун мўлжалланган бўлиб, муаллиф томонидан ёзилган ва  Ўзбекистон Олий ва Ўрта махсус таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган янги намунавий дастур асосида ёзилган.

Қўлланмада мамлакатимиз тупроқларининг асосий хосса ва хусусиятлари, уларнинг минерал ва маҳаллий ўғитлар таъсирида ўзгариши, тупроққа турли хил агрохимикат (химиямий ўғит)лар киритилиши билан юзага келадиган экологик муаммолар ва уларни бартараф қилиш йўллари баён қилинади.

Шунингдек, қўлланмада ҳар хил тупроқлардаги ўтказилган тажрибалардан ва агрхимкартограммалардан олинган маълумотлар асосида бериладиган ўғит тури ва меъёрини ҳисоблаш, тупроққа ўғит солишнинг истиқболли технологияси ва ҳар бир кг солинган ўғитга олинадиган қўшимча ҳосилни аниқлаш каби оригинал услублар келтирилади. Шу боис қўлланмадан агрономия йўналишидаги бакалавр, магистр, аспирант ва тадқиқотчилар ҳам фойдаланиши мумкин.

Қўлланма ўз ичига кириш, 2 қисм, 14 боб, 3 расм, 19 та жадвални олади.

Қўлланманинг кириш қисмида ушбу қўлланманинг ёзилишига бўлган зарурат, унинг мақсади ва вазифалари баён қилиниб бу қўлланма магистрлар таёрлашдаги биринчи ўқув қўлланмаси эканлиги қайд қилинади.

Қўлланманинг биринчи қисми – назарий (маъруза) машғулотларга бағишланган бўлиб ўзида 10 та бобни бирлаштиради.

Биринчи боб "Фаннинг асосий вазифалари ва ўрганадиган муаммолари. Тупроқ таркиби ва хусусиятларининг ўғитлар таъсирида ўзгариши” деб номланади ва бу бобда бу фаннинг асосий вазифаси бўлмиш тупроққа киритиладиган турли хил ўғитлар таъсирида тупроқда борадиган физикавий, химиявий ва биологик жараёнларнинг ўзгариши, фаннинг ўрганадиган муаммолари. Тупроқ шакилланиш жараёнинг ўғитларнинг таъсири баён қилинади.

"Тупроқ морфологик белгилари ва уларнинг ўғитлар қўллаш билан боғлиқ ўзгариши” номли иккинчи бобда тупроқ генетик қатламлари ва уларнинг таснифи, тупроқнинг ранги, структураси, қўшилмалари ва ўғитлар таъсирида уларнинг ўзгариши баён қилинади.

Қўлланманинг учунчи боби "Тупроқнинг механик таркиби ва механик хоссалари, уларнинг минерал ва маҳаллий ўғитлар таъсирида ўзгариши” деб номланади ва бу бобда тупроқ механик таркибининг таснифи, классификацияси, тупроқнинг пластиклик, ёпишқоқлик, бўкиш (кўпчиш) хоссаси ва уларнинг ўғитлар таъсирида ўзгариши кўрсатилади.

"Тупоқ коллоидлари ва сингдириш қобилияти, унинг ўғитлар таъсирида ўзгариши” номли тўртинчи бобида тупроқ коллоидларининг хусусиятлари, сингдириш қобилияти ва унинг турлари, тупроқ сингдириш сиғимининг ўғитлар таъсирида ўзгариши баён қилинади.

"Тупроқ эритмаси, буферлиги ва реакциясининг ўғитлар қўллаш билан боғлиқ хусусиятлари” деб аталадиган бешинчи бобида тупроқ эритмасининг босими ва уни ўзгартирувчи факторлар, буферликка таъсир қилувчи омиллар ҳақида маълумотлар берилади.

Олтинчи боб "Тупроқ организмлари ва улар фаолиятида минерал ва маҳаллий ўғитларнинг роли” деб номланади ва унда бактериялар, актиномицидлар дохил тупроқ микроорганизмлари,  ёмғир чувалчанглари каби тупроқ макрорганизмлари ва уларнинг тупроқ унумдорлигини оширишдаги роли, тупроқ организмлари фаолиятида ўғитларнинг роли баён қилинади.

"Тупроқда биоген элементлар ва гумуснинг айланиши ва баланси” номли еттинчи бобда  тупоқ чириндиси ва биоген элементларнинг биологик, хўжалик ва ташқи хўжалик баланси ҳақида сўз юритилади.

"Тупроқ унумдорлигини оптимизациялашда ўғитларнинг роли” деб аталадиган саккизинчи бобида ўғитларни муттасил солинишининг тупроқ таркиби ва хусусиятларига таъсири, тупроқ унумдорлигини оптимизациялашда ўғитларнинг роли кўрсатилади.

Тўққизинчи боб "Ўзбекистоннинг асосий тупроқлари, уларнинг агрохимиявий тафсифи ва бу тупроқлар хоссаларининг ўғитлар таъсиридаги ўзгариши” деб номланади ва унда вертикал зоналар бўйича Ўзбекистон тупроқларининг классификацияси, вертикал зоналарнинг табий шароитлари, табий тупроқлар агрохимиявий таркиби, Ўзбекистон тупроқ ресурслари ҳақида баён қилинади.

"Тупроққа турли хил ўғит (агрохимикат)лар киритилиши билан юзага келадиган экологик муаммолар ва тупроқ экологиясини яхшилаш йўллари” номли ўнинчи бобда агрохимикатларнинг тупроқ экологиясига салбий таъсири, агрохимикатлар қўллашдан юзага келадиган салбий экологик ҳолатларни яхшилаш йўллари кўрсатилади.

Қўлланманинг иккинчи қисми – амалий машғулотларга бағишланган.  

Иккинчи қисмга қарашли биринчи боб "Тупроқ бонитетининг ўғитлар таъсирида ўзгаришини ҳисоблаш” деб номланади ва унда тупроқ бонитети ва ер кадастри, тупроқ бонитетининг ўғитлар таъсирида ўзгаришини ҳисоблаш усули кўрсатилади.

"Ўғитлар билан турли хил тупроқларда ўтказиладиган тажрибалар  ва улар натижаларини ҳисоблаш” номли ўн иккинчи бобида дала тажрибалари ва уларга қўйиладиган асосий талабалар, ишлаб чиқариш шароитида ўтказиладиган дала тажрибаларининг хусусиятлари, тупроқ, ўғит, ўсимлик, иқлим омилларининг диалектик боғланиши ҳақида баён қилинади.

"Турли хил тупроқларга солинган ҳар бир кг ўғитга олинадиган қўшимча маҳсулотни аниқлаш услуби” номли ўн учунчи бобда проф А.Хоразмий томонидан ихтиро қилинган бу услубнинг афзалликлари, унда келтирилган формулалардан фойдаланиш усуллари кўрсатилади.

Қўлланмадаги ўн тўртинчи боб "Турли хил ўғитларни ҳар хил тупроқларда дифференциал қўллаш режасини ишлаб чиқиш” деб номланади ва унда агрохимиявий картограммалар тузиш ва унга қўйиладиган асосий талаблар, солинадиган ўғитнинг самарали аралашмаси ва нисбатини аниқлаш, ўғитлар оптимал меъёрини ҳисоблаш усули кўрсатилади

"Тупроқ(ғўза)га ўғит солишнинг истиқболли технологияси” номли ўн бешинчи бобда  ғўзага ўғит солишнинг янги усулу, муддати ва техникаси кўрсатилади.

"Тупроқ хоссалари ва уларнинг ўғит қўллашдаги аҳамияти” фанидан тест саволларида  ҳар бир бобдаги ҳар бир мавзу бўйича саволлар қўйилган бўлиб ҳар бир саволга  А,Б,В,Г,Е пунктлари бўйича бешта жавоб ёзилган. Улардан фақат биттаси тўғри бўлиб имтихон пайтида талабадан уни тўғри топиш талаб қилинади.

Қўлланманинг "Адабиётлар” қисмида фойдаланилган ва талабалар фойдаланиши лозим бўлган асосий манбалар рўйхати берилган.

Қўлланма "Мундарижа” билан ўз якунига етади.

Бу қўлланма 2004 йилдан Ўзбекистоннинг тегишли мутахасисликдаги магистрлари ва аспирантлари учун қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда.

(Давоми кейинги - 3-сонида)

Категория: Илму - фан | Добавил: Horazmiy (2013-06-18)
Просмотров: 1784 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 6
    Гостей: 6
    Пользователей: 0