"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Илму - фан

Профессор Ахмад ҳожи Хоразмий асарлари ва уларнинг мухтасар мазмуни

Хоразмий А.Х.

Профессор  Ахмад ҳожи Хоразмий асарлари

ва уларнинг мухтасар мазмуни (давоми-3)



Characteristic of the soil and the bases applicaton the fertilizer

Свойства почвы и основы применения удобрений

ТУПРОҚ  ХОССАЛАРИ  ВА  ЎҒИТ  ҚЎЛЛАШ  АСОСЛАРИ

Тошкент-2004. Ҳажми-11,3 босма табоқ. (Ўзбек тилида, ўқув қўлланма)

Сурат-26.  Ўқув қўлланма

Қишлоқ хўжалик фанлари доктори, академик Ж.С.Сатторов маъсул муҳаррирлигида ва агрохимия кафедраси профессори А.Х.Хоразмий ва тупроқшунослик кафедраси доценти Х.Қ.Номозовлар томонидан  ёзилган.
 Ушбу ўқув қўлланма (сурат-26)  5А620102 "Агрохимия” ва 5А620105 "Тупроқшунослик” мутахасисликлардаги магистрлар учун мўлжалланган бўлиб, проф А.Х.Хоразмий  томонидан ёзилган ва  Ўзбекистон Олий ва Ўрта махсус таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган янги намунавий дастур асосида ёзилган.
Бунда Ўзбекистонимиз тупроқларининг асосий хосса ва хусусиятлари, уларнинг минерал ва маҳаллий ўғитлар таъсирида ўзгариши, тупроққа турли хил агрохимикат (химиямий ўғит)лар киритилиши билан юзага келадиган экологик муаммолар ва уларни бартараф қилиш йўллари баён қилинади.
Шунингдек, қўлланмада ҳар хил тупроқлардаги ўтказилган тажрибалардан ва агрхимкартограммалардан олинган маълумотлар асосида бериладиган ўғит тури ва меъёрини ҳисоблаш, тупроққа ўғит солишнинг истиқболли технологияси ва ҳар бир кг солинган ўғитга олинадиган қўшимча ҳосилни аниқлаш каби оригинал услублар ҳам келтирилади. Шу боис қўлланмадан агрономия йўналишидаги бакалавр, магистр, аспирант ва тадқиқотчилар ҳам фойдаланиши мумкин.
Қўлланма ўз ичига кириш, 2 қисм, 15 боб, тест саволлари, таянч иборалар, бинечта график, 26 та жадвални олади.
Шуни таъкидлаш керакки, ушбу қўлланмага "Тупроқ хоссалари ва уларнинг ўғит қўллашдаги аҳамияти” номли  қўлланманинг кўпчилик боблари қайта ишланган ва тўлдирилган шаклида киритилган. Ва шунингдек бу қўлланмага Ўзбекистон тупоқларининг ўрганилиш тарихи, тупроқлар эррозияси ва унга қарши кураш, тупроқ мелеорацияси, каби кўплаган янги бўлимлар киритилган.
 Лекин бу иккита қўлланма бир хил (5А620102-Агрохимия ва 5А620105) мутахасисликдаги магистрларга мўлжалланган бўлсада,  уларнинг ҳар бири тегишли (масалан: агрохимия, тупроқшунослик, агрономия, деҳқончилик ва бошқалар) мутахасисликдаги магистрларга мўлжалланган. Шу боис бу қўлланмада баён қилинадиган айрим бобларнинг номлари ўхшаш бўлсада уларнинг ҳажми ва мазмуни бир биридан фарқ қилади.
"Кириш” қисмида ушбу қўлланманинг аҳамияти, ёзилишидан мақсад, унинг вазифалари баён қилиниб, ушбу китоб Ўзбекистонда магистрлар таёрлаш учун ёзилган биринчи қўлланма эканлиги қайд қилинади.

Биринчи қисми – назарий (маъруза) машғулотларига бағишланган бўлиб ўзида 10 та бобни бирлаштиради ва унда асосан маъруза қилинадиган мавзулар рўйхати келтирилади. 
 "Фаннинг асосий вазифалари ва ўрганадиган муаммолари. Тупроқ таркиби, хосса  ва хусусиятларининг ўғитлар таъсирида ўзгариши” деб номланадиган бу биринчи бобда бу фаннинг асосий вазифаси бўлмиш тупроққа киритиладиган турли хил ўғитлар таъсирида тупроқда борадиган физикавий, химиявий ва биологик жараёнларнинг ўзгариши, фаннинг ўрганадиган муаммолари, турли олимлар талқинидаги агрохимиянинг ифодаси, тупроқ шакилланиш жараёнига ўғитларнинг таъсири баён қилинади.
"Тупроқ морфологик белгилари ва уларнинг ўғитлар қўллаш билан боғлиқ ўзгариши” номли иккинчи бобда тупроқ генетик қатламлари ва уларнинг таснифи, тупроқнинг ранги, структураси, қўшилмалари ва ўғитлар таъсирида уларнинг ўзгариши баён қилинади.
Қўлланманинг учунчи боби "Тупроқнинг механик таркиби ва механик хоссалари, уларнинг минерал ва маҳаллий ўғитлар таъсирида ўзгариши” деб номланади ва бу бобда тупроқ механик таркибининг таснифи, классификацияси, тупроқнинг пластиклик, ёпишқоқлик, бўкиш (кўпчиш) хоссаси ва уларнинг ўғитлар таъсирида ўзгариши кўрсатилади.
"Тупроқ коллоидлари ва сингдириш қобилияти, унинг ўғитлар таъсирида ўзгариши” номли тўртинчи бобида тупроқ коллоидларининг хусусиятлари, сингдириш қобилияти ва унинг турлари, тупроқ сингдириш сиғимининг ўғитлар таъсирида ўзгариши баён қилинади.
"Тупроқ эритмаси, буферлиги ва реакциясининг ўғитлар қўллаш билан боғлиқ хусусиятлари” деб аталадиган бешинчи бобида тупроқ эритмасининг босими ва уни ўзгартирувчи факторлар, буферликка таъсир қилувчи омиллар ҳақида маълумотлар берилади.
Олтинчи боб "Тупроқ организмлари ва улар фаолиятида минерал ва маҳаллий ўғитларнинг роли” деб номланади ва унда бактериялар, актиномицидлар дохил тупроқ микроорганизмлари,  ёмғир чувалчанглари каби тупроқ макрорганизмлари ва уларнинг тупроқ унумдорлигини оширишдаги роли, тупроқ организмлари фаолиятида ўғитларнинг роли баён қилинади.
"Тупроқда биоген элементлар ва гумуснинг айланиши ва баланси” номли еттинчи бобда  тупоқ чириндиси ва биоген элементларнинг биологик, хўжалик ва ташқи хўжалик баланси ҳақида сўз юритилади.
"Тупроқ унумдорлигини оптимизациялашда ўғитларнинг роли” деб аталадиган саккизинчи бобида ўғитлар муттасил солинишининг тупроқ таркиби ва хусусиятларига таъсири, тупроқ унумдорлигини оптимизациялашда ўғитларнинг роли кўрсатилади.
Тўққизинчи боб "Ўзбекистоннинг асосий тупроқлари, уларнинг агрохимиявий тафсифи ва бу тупроқлар хоссаларининг ўғитлар таъсиридаги ўзгариши” деб номланади ва унда Ўзбекистон тупроқларининг ўрганилиш тарихи, вертикал зоналар бўйича Ўзбекистон тупроқларининг классификацияси, вертикал зоналарнинг табий шароитлари, тупроқ ҳосил қилувчи асосий омиллар, тупроқ эррозияси ва мелеорацияси, табий тупроқлар агрохимиявий таркиби, Ўзбекистон тупроқ ресурслари ҳақида баён қилинади.
"Тупроққа турли хил ўғит (агрохимикат)лар киритилиши билан юзага келадиган экологик муаммолар ва тупроқ экологиясини яхшилаш йўллари” номли ўнинчи бобда агрохимикатларнинг тупроқ экологиясига салбий таъсири, агрохимикатлар қўллашдан юзага келадиган салбий экологик ҳолатларни яхшилаш йўллари кўрсатилади.

Ииккинчи қисм – амалий машғулотларга бағишланган ва бунда магистрлар билан олиб бориладиган асосий амалий машғулотлар мавзулари баён қилинган.
Иккинчи қисмга қарашли ўн биринчи боб "Тупроқ бонитетининг ўғитлар таъсирида ўзгаришини ҳисоблаш” деб номланади ва унда тупроқ бонитети ва ер кадастри, тупроқ бонитетининг ўғитлар таъсирида ўзгаришини ҳисоблаш усули кўрсатилади.
"Ўғитлар билан турли хил тупроқларда ўтказиладиган тажрибалар  ва улар натижаларини ҳисоблаш” номли ўн иккинчи бобида дала тажрибалари ва уларга қўйиладиган асосий талабалар, ишлаб чиқариш шароитида ўтказиладиган дала тажрибаларининг хусусиятлари, тупроқ, ўғит, ўсимлик, иқлим омилларининг диалектик боғланиши ҳақида баён қилинади.
"Турли хил тупроқларга солинган ҳар бир кг ўғитга олинадиган қўшимча маҳсулотни (ўғитларнинг қопланишини) аниқлашнинг А.Х.Хоразмий  услуби” номли ўн учунчи бобда проф А.Хоразмий томонидан ихтиро қилинган бу услубнинг афзалликлари, унда келтирилган формулалардан фойдаланиш усуллари кўрсатилади.
Қўлланмадаги ўн тўртинчи боб "Турли хил ўғитларни ҳар хил тупроқларда дифференциал қўллаш режасини ишлаб чиқиш” деб номланади ва унда агрохимиявий картограммалар тузиш ва унга қўйиладиган асосий талаблар, солинадиган ўғитнинг самарали аралашмаси ва нисбатини аниқлаш, ўғитлар оптимал меъёрини ҳисоблаш усули кўрсатилади
"Тупроқ(ғўза)га ўғит солишнинг истиқболли технологияси” номли ўн бешинчи бобда  ғўзага ўғит солишнинг янги ва самарали усулуби, муддати ва техникаси кўрсатилади.
"Тупроқ хоссалари ва ўғит қўллаш асослари” фанидан тест саволларида  ҳар бир бобдаги ҳар бир мавзу бўйича саволлар қўйилган бўлиб, ҳар бир саволга  А,Б,В,Г,Е пунктлари бўйича бешта жавоб ёзилган. Улардан фақат биттаси тўғри бўлиб имтихон пайтида талабадан уни тўғри топиш талаб қилинади.
"Таянч иборалар”да қўлланмада келтирилган асосий таянч иборалар ва уларнинг мазмуни баён қилинган.
Қўлланманинг "Адабиётлар” қисмида фойдаланилган ва талабалар фойдаланиши лозим бўлган асосий манбалар рўйхати берилган.
Қўлланма "Мундарижа” билан ўз якунига етади.

Бу ўқув қўлланма 2004 йилнинг охирида нашр қилинган ва менинг Ўзбекистонда нашр қилинган охирги китобим бўлиб 2005 йилдан Ўзбекистоннинг тегишли мутахасисликдаги магистрлари ва аспирантлари учун қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда.


The satires of Khorezm

Хорезмские сатиры

Х О Р А З М   Ҳ А Н Г О М А Л А Р И

Лондон – 2010. Ҳажми – 214 бет. (Ўзбек тилида, ҳажвиёт)

Сурат-27. Адабий-сатирик

"Хоразм ҳангомалри” номли ушбу китоб (сурат-27) асосан ҳажвий йўналишда бўлсада, унда айрим илмийлик ва тарихийлик ҳам йўқ эмас. Айрим ҳикоя(ҳангома)ларда тегишли даврлардаги тарихий ҳақиқатлар, тафсилотлар, географик жойларнинг ҳам тилга олиниши унинг қимматини янада оширади.
 Бу китобдаги қатор ҳикоя (ҳангома)лар рус, турк, инглиз ва бошқа тилларга ҳам таржима қилиниб, турли хил нашрларда чоп қилинган ва ўзининг кўплаган мухлисларини топган.

Бу китобдаги: "Лондон музейидаги накоут”, "Глупий вопрос”, "Бир ҳарф можороси” каби қатор ҳикоялар инглиз тилига таржима қилиниб, буюк Британиянинг ЭСОЛ (Хорижлик инглиз тилини ўрганувчилар) курси ўқув программасига киритилиб, услубий китобчада ҳам чоп қилинган.
Бу нашрга кирган ҳикояларнинг кўпчилиги аввалги (биринчи) нашрда ва қатор СМИларда ҳам эълон қилинди. Муштарийлар унга юқори баҳо бердилар ва ҳар бир янги ҳангомани интиқиб кутдилар. Айнан шу ҳолат қўлингиздаги қайта ишланган ва янги ҳикоялар билан тўлдирилган "Хоразм ҳангомалари” 2-чи нашрининг ёзилишига сабаб бўлди.
Ушбу китоб муаллифнинг кириш сўзи, 7 та боб, 200 га яқин ҳикоя(ҳангома)ларни ўз ичига олиб ноширнинг сўзи билан ўз якунига етади.
Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийим, билан бошланадиган ва "Муаллифдан” деб номланадиган муаллифнинг кириш сўзида китобнинг мақсади, вазифалари ва ҳикояларнинг ёзилиш тарихи баён қилинади.
"Хоразм ҳангомалари” деб номланадиган ва "Каскали қуда” номли ҳикоя билан бошланадиган бу биринчи ва энг катта боб ўзида салкам 50 та ҳикоя (ҳангома)ларни тутади. Бундаги ҳиколарнинг деярли барчаси Хоразда бўлиб ўтган тафсилатлар асосида ёзилган.
"Тошкент ҳодисотлари” номли иккинчи боб 24 та ҳикоядан иборат бўлиб бу боб 1966 йилда Тошкентга энди келиб бошимдан ўтказган саргузаштлар ҳикоя қилинадиган "Талабаликкачаги машаққатлар” номли ҳикоя билан бошланади. Бу бобдаги барча тафсилотлар бизнинг Тошкент шаҳрида яшаган (1966-2005) даврларни ўз ичига олган.
"Дўстлар ҳазили” номли учинчи боб  салкам 10 та ҳикояни ўз ичига олган бўлиб асосан Ўзбекистондаги дўстларнинг бир-бирига қилган ҳазиллари асосида ёзилган.
"Мардикорликда” номли тўртинчи боб 10 га яқин ҳикояларни ўз ичига олиб Ўзбекистон ва Россиядаги қилган мардикорлигим жараёнидаги тафсилотлар  баён қилинади.
"Хориж ҳангомалари” деб аталадиган бешинчи боб "Ёроғ(қурол)ли туркман” номли Туркияда бўлиб ўтган ҳикоя билан бошланади ва ўз ичига 10 та ҳикояни олади. Бу бобдаги ҳикоялар буюк Британия, Туркия, Туркманистон каби хориж мамлакатларда бўлиб ўтган тафсилотлар асосида ёзилган.
"Шогирдлар ижодидан” номли олтинчи бобдан 20 га яқин ҳикояларни ўз ичига олиб О.Хасан ва ўз оила аъзоларим томонидан менинг ижодим ва раҳбарлигим таъсирида ёзган ҳикояларни ўз ичига олган.
"Шингил (қисқа) ҳикоя(ҳангома)лар” деб номланадиган еттинчи боб, турли мамлакатларда бўлиб ўтган, асосан кичик-кичик 70 га яқин ҳикоя (ҳангома)лардан иборат.
Китоб "Ноширнинг сўзи” билан ўз хотимасини топади.


The life dedicated for science (Мемour, second volume)

Жизнь посвяшенной науке (Мемуар, вторая книга)

Илмга бахшида умр (Мемуар, иккинчи китоб)

Лондон – 2013. (Самиздат), Ҳажми – 15,4 босма табоқ. (Ўзбек тилида)

Сурат-27А. Мемуар (иккинчи китоб)

Китоб (сурат-27А), муаллифнинг кириш сўзи билан бошланади ва қуйидагича давом қилади:
       Бу (иккинчи) китоб  менинг 21-асрда, яъни, 2000 йилдан кейинги ҳаёт ва фаолиятимни ўз ичига олади ва у  менинг адолат учунги курашларим билан бошланади. "Илмга бахшида умр” номли мемуаримнинг биринчи китобига профессорлар О.Хасанов ва О.Усмонлар томонидан ёзилган муқаддимада "Иккинчи китоб "Ботиний илм излаб”, деб номланади ва унда 1998 йилдан кейинги Хоразмийнинг асосан ботиний илмлар билан боглиқ фаолияти акс этдирилади”, деб қайд қилинган. 
           Менинг ҳаёт ва фаолиятимдаги кутилмаган ўзгариш – 2005 йил ноябрдан мухожиротга юз тутганим боис, юқориги қайд ҳам бир оз ўзгарди: Диний-тасаввуфий (ботиний) сохадаги изланиш ва фаолиятим ҳақидаги битиклар ТАНЛАНГАН АСАРЛАРимнинг "Диний-тасаввуфий илм ичра”, деб номланадиган жилд(том)ида тўпланадиган бўлди.
      Мен бу меъмуарни ёзишда ҳеч бир сиёсий мафкурага  (ўз замонасининг маддоҳларига ўхшаб) ён босмадим. Ваҳоланки тарих бу- (шу жумладан менинг тарихим ҳам) фан, у ҳеч қандай сиёсатга ён босмаслиги керак деб тушунаман. 
       Бу китобда келтирилган факт, ҳодиса ва воқеаларнинг кўплари менинг илмий ва ижодий фаолиятим билан боғланган бўлганлиги учун ҳам у бадийлаштирилмади. Бунинг устига  камина (муаллиф) ёзувчи ёки сўз устаси ҳам эмас. Шу  боис ҳам бу китоб кўпгина китобхонлар учун зерикарлироқ бўлсада маълум бир илмий-тарихий аҳамияти ҳам йўқ эмас.
           Китобда келтирилган далил ва тафсилотларда бирон ноаниқликлар, қўпол ва кескин иборалар ишлатилган бўлса, менинг ҳеч кимда хусуматим йўқлигини ва сўз устаси эмаслигимни ҳисобга олиб китобхон менинг узримни қабул қилар деган умиддаман. 

Бу (иккинчи) китоб 6 та бобдан иборат:
«Хизматга туҳмат ҳам қисмат» деб аталадиган 1-бобида, менинг эл-юрт, илм-фан учун қилган хизматларим  (миннат бўлмасин) ва бу йўлда чеккан азиятларим ҳақида мухбирлар билан мулоқатлар ва адолатни топиш учунги Хоразмда қилган охирги сайъи-ҳаракатларим баён қилинади.
«Тошкент Давлат Аграр Университетида» деб номланадиган 2-бобида Тошкентга ҳижрат қилишим сабаблари, ТошДАУдаги илмий-педагогик фаолиятим ва у ерда мен дуч келган ноҳақликлар ва Тошкент агро-тижорат коллежидаги қисқа, лекин самарали фаолиятим тасвирланади.
«Муҳожирлик(Буюк Британия)даги ҳаёт» деб номланадиган 3-бобида муҳожиротга юз тутишим сабаблари ва муҳожирликдаги ҳаётим тафсилотлари баён қилинади.                  
«Ватан (Ўзбекистон)даги фарзандларим ҳаёти ҳақида» деб номланадиган 4-бобида Тошкентдаги ва Хоразмдаги фарзандларимнинг отасиз кечган аянчли аҳволи ва уларни олдим(Ангиля)га келтириш учунги сайъи-ҳаракатларим ёзилади.
«Касалликлар билан курашиб» деб номланадиган 5-бобда Ўзбекистонда орттирган айрим касалликлар ва уларнинг Европанинг намли иқлим шароити натижасида зўрайиши ва бирнеча бор юрак хуружидан чеккан азиятларим баён қилинади.
"Спортчилигим ҳақида” деб номланадиган 6-бобда ёшлигимдаги полвонликдан орттирган жисмоний кучимнинг ишлатилиши билан боғлиқ саргузаштлар, шахмат доскасидаги гройсместерлар билан бўлиб ўтган саргузаштлар ёзилади.


Works (creatures) in Emigration

 Творчества в Эмиграции

Муҳожиротдаги ижод

Лондон – 2013 (Самиздат). Ҳажми – 40,2 босма табоқ.  (Ўзбек, Туркман ва Рус тилларида)

Сурат-27Б. Илмий, методик ва адабий

Китоб (сурат-27Б ) муаллифнинг кириш сўзи билан бошланади: 
 Аввало тағдир тақозаси, қолаверса ижод ва фаолиятим ҳам сабаб 2005 йилда муҳожирот (Буюк Британия)га юз тутдим.
Муҳожиротда яшаш давримда илмий, услубий, адабий, диний йўналишларда ҳам турли мамлакат ва тилларда қатор асар (мақола)лар нашр қилдик. Мутахасис-олим сифатида ВВС, "Озодлик” каби ҳалқаро радиоларда бир қатор чиқишлар қилдим.
Муҳожиротдаги ижодим маҳсули бўлмиш юқорида келтирилган  асарларнинг илм-фан, ватан ва ҳалқ учун маълум аҳамияти борлиги сабаб, улар тегишли ўқувчиларга ва келажак авлод учун тўплаб нашрга таёрланди. 
Шароит ва имкониятдан келиб чиқиб, бу мақолалар қаерда, қайси тилда, қандай нашр қилинган бўлса шу ҳолича тегишли бобларга жамланди. Бундан кейин нашр қилинадиган мақолалар ҳам  тегишли бобларнинг давомига тиркаб бориш режаланган.
Насиб бўлиб, имконли кунлар келганида буларнинг ҳаммаси "Танланган асарлар”нинг тегишли жилдига киритилиб нашр қилинади. 
Бу китоб ноанъанавий усул ва шароитда таёрланганлиги учун қатор камчилик ва хатолардан ҳоли бўлмаслиги табий. Ушбу китоб бўйича фикр, мулоҳаза ва таклифлар миннатдорчилик билан қабул қилинади. 

Бу тўплам 6 та бобдан иборат.
"Илмий-методик (ўзбек ва рус тилида) мақолалар” деб номланадиган 1-бобида турли нашриёт ва вебсайтларда ўзбек ва рус тилларида эълон қилинган илмий ва методик мақолалар тўпланган.
"Диний ва тасаввуфий йўналишдаги мақолалар” деб номланадиган 2-бобида Исломдаги ваҳобийлар, Хрестианликдаги Иегова (Тангри) шоҳидлари, тасаввуф ва тариқат борасидаги эълон қилинган мақолалар жамланган. 
"ВВС ва "Озодлик”даги чиқишлар” деб номланадиган 3-бобида илмий, ижтимоий ва санъат соҳасидаги ВВС ва Озодлик радио ва вебсайтлардаги чиқишларим баён қилинади.                   
 "Публицистик, сиёсий ва сатирик мақолалар ва шеърлар” деб номланадиган 4-бобда турли хил 
вебсайт, газета, журнал ва китоб (тўплам)ларда ўзбек ва туркман тилида нашр қилинган мақолалар ва шеърлар жамланган.
«Публицистические, политические сатирические статьи и стихи» деб номланадиган 5-бобда турли хил вебсайтларда, рус тилида нашр қилинган мақолалар ва шеърлар тўпланган. 
Ушбу тўплам мундарижа билан якунланади.


About  Akhmad  hoji  Khorazmiy

О Ахмад хаджи Хоразмий

Ахмад ҳожи Хоразмий ҳақида

Лондон – 2013. (Самиздат), Ҳажми – 22,4 босма табоқ. (Ўзбек, Рус, Турк, Инглиз  тилларида)

Г.Хоразмий қаламига мансуб ушбу тўплам (сурат-27В) муаллифнинг кириш сўзи билан бошланади. "Ахмад ҳожи Хоразмий ҳақида” деб номланадиган ушбу тўпламда Хоразмийнинг ҳаёти, фаолияти ва ижоди ҳақида турли мамлакатларда ва тилларда чоп қилинган мақолалар жамланган.

Сурат-27В. Тўплам

Эътиқоди (ҳожи бўлганлиги), "Вакил” номли китоби, ватан экологияси ва тупроғи учунги курашлари Хоразмийни 1997 йилдан норасмий ва 2005 йилдан эса расман Каримов режими душманига айлантирган бўлсада санъаткор, ижодкор ва олимларнинг кўпчилиги, ўзининг ҳаёти ва лавозимини хаф остига қолдириб бўлсада Хоразмийга ҳайрхох қолишмоқда.
"Оила ва жамият" (2008) газетаси Хоразмийнинг 60-йиллиги муносабати билан қутлов эълон қилгани, "Таълим технологиялари” (2008) илмий-услубий журналининг "Энциклопедист (устоз) олим – 60 ёшда” номли катта мақола нашр қилгани ва Хоразм телевидениясида Хоразмийга бағишланган ва унинг қаламига мансуб шеърлар асосида таниқли хофизларнинг ашулалари берилаётгани  фикримизнинг далилидир.
Ва шунингдек, Каримов (МХХ)чилар ҳам турли хил СМИ (Қишлоқ ҳаёти-2000, "Ризобек”-2010, "Ҳаракат-2012) ва номларда (Комил Нуржон, Отаназар Матчон ва бошқалар) Хоразмийни обрўсизлантириш мақсадида турли хил буюртма бўхтонлар ёзабошладилар. Хоразмийнинг уларга ёзган раддиясида бўхтонларда келтирилган барча "факт”лар хеч яширмасдан кўрсатилган.
Шароит ва имкониятдан келиб чиқиб, китобдаги барча мақолалар, қаерда ва қандай нашр қилинган бўлса шундайлигича берилди.
Шу билан бир қаторда, бундай катта ишга биринчи бор қўл урганим боис унда қатор камчилик ва хатолар бўлиши мумкин. Китобни яхшилашни мақсад қилган мулоҳаза ва таклифлар эҳтиром билан қабул қилинади.         
Тўпловчи-муаллиф,  Гулистон Хоразмий     
                                                                                  
"Ахмад ҳожи Хоразмий ҳақида ўзбек тилида нашр қилинган айрим материал(мақола)лар” деб номланадиган 1-боб А.Хоразмийнинг автобиографиясидан бошланиб ўз ичига А.Хоразмийнинг ижод ва фаолияти ёритилган мақолалар, унга бағишланган шеърлар ва у ҳақидаги видиофилмларни олади.
"Отдельные материалы о А.Хоразмий опубликованный в разных изданиях» деб номланадиган 2-бобда Хоразмий фаолияти ҳақида рус тилида турли хил газета, журнал ва вебсайтларда нашр қилинган мақолалар жамланган.
«Отделные материалы о А.Х.Хоразмий опубликованный на Туркменском и Турецком языке», деб номланадиган 3-бобда, Туркман ва Турк тилларида А.Хоразмийнинг ижод ва фаолияти ёритилган мақолалар ва унга бағишланган шеърлар жамланган.
"Some articles which has been published about Akhmad hoji Khorazmiy” деб  номланадиган ва кириш сўзи билан бошланадиган 4-боб, проф Хоразмий ижод ва фаолиятига бағишланган ва турли хил жойларда инглиз тилида нашр қилинган мақолалар ва унга бағишланган шеърлар тўпланган.
"Some works of Akhmad hoji Khorazmiy” деб номланадиган 5-боб, А.Хоразмий қаламига мансуб ва турли жойларда инглиз тилида нашр қилинган мақола ва шеърлар жамланган.
Бу китоб (тўплам) мундарижа билан ўз якунига етади.


                     About the inventions 
The inventions and discoveries play the important role in development of science and technique and the civilization of humanity.
The word invention is taken from the Arabic root, which means: thinking, to invent, to create. The invention – is the new technical decision, which has been recognized by the State and depended by according law. Not every novelty (offer, discovery, method and rule) are considered as invention.
In order to be the invention, it must have the theoretical and practical importance and must be used in several times. The cost of invention is measured by the scope of its utilization in production.
To do the invention succeeded to rare outstanding scientists, who defended dissertations, wrote stick books, did number of discoveries.
Below are listed main inventions what we did.

Об изобретении 
Изобретении и открытии играют важную рол в развитие науки и техники и цивилизации человнчестве.
Слова изобретения – взято из арабских  слов и имеет смысл: додуматься, изобретать, творить. Избретение – это новое техническое решения, признан со стороны государства и зашищен соответствующим законом. Всякий новщества (предложении, открытии, метод, правила) не считается изобретением. 
Для того чтобы быть изобретением он должен иметь теоретический и практический значение и должен быть исползован в несколько раз. Цена изобретении измеряется объемам ее исползование  в производстве.
Сделать изобретении удалось редким крупным ученым зашитивщий диссертации, написавшие толстые книги, сделавший ряд открытии.
Внизу приводится основные изобретении сделанные нами:

Ихтиролар ҳақида
Ихтиролар ва кашфиётлар фан-техника ва инсоният цивилизацияси ривожи учун катта рол ўйнайди.
Ихтиро сўзи арабчадан олинган бўлиб, ўйлаб топиш, ижод қилиш  маъносига эга. Ихтиро давлат томонидан тан олинадиган ва тегишли қонун билан муҳофаза қилинадиган янги техник ечим бўлиб, ҳар қандай янгилик (таклифлар, кашфиётлар, услуб ва қоидалар) ҳам ихтиро ҳисобланавермайди.
Ихтиро бўлиши учун у назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлиб, ундан бирнеча марта фойдаланиш имконияти бўлиши керак. Қилинган ихтиронинг қиммати эса унинг амалиётда фойдаланиш ҳажми билан ўлчанади. 
Диссертациялар ҳимоя қилган, катта-катта асар(китоб)лар ёзган, қатор кашфиётлар қилган йирик олимларнинг ҳам камдан камига  ихтиро қилиш насиб этади. 
Қуйида биз томонимиздан қилинган асосий ихтиролар келтирилади:     
             
Бизнинг  биринчи ихтиромиз "Сеялка-ўғитлагич”, дейилиб у пахтага экиш билан бирга ўғит солишни ташкил қилишда янги техник ечимга  бағишланган. Завод томонидан ясалган ва ҳозиргача ишлатилаётган ўғитлагич (СУЗ) агрегати тракторнинг олдинги томонига жойлашган. Чигит экувчи агрегат (сеялка) эса орқада жойлашган. Бу иккита агрегат орасидаги масофа 4 метр атрофида, демак ўғит билан пахта экаётган трактор даланинг четига чиққанда ўғит солинган 4 метр жойни экмайди. Даланинг четидан иш бошлаган пайтида эса 4 метр жойига ўғит солмай экади. 
Бунинг устига челакларига ўғит солган пайтида анча қийинчилик туғдиради. Челаклардан ўғит тушаяптими ёки тиқилиб қолдими, буни трактор тўхтамагунича билиш имконияти йўқ. Ўғит тушган қатор билан чигит тушадиган қаторни аниқ жойлаштириш қийин. 
Юқорида қайд қилинган камчиликлардан ҳоли бўлган, мутлоқа янги техник ёндашув асосида яратган сеялка-ўғитлагичимизнинг челаклари орқада, сеялкада чигит қутиларининг ёнида жойлаштирилади. Ҳаракатни эса сеялка ғилдирагидан олинди. 
Ўғит солгич (тукосочник) чигит экадиган сочникдан 20 см олдинроқда, 4-5 см ён томонга, чигит экадиган сочникка маҳкамланади. Натижада сеялкачи чигитнинг ҳам, ўғитнинг ҳам узликсиз тушишини тўла тазорат қилади. Чигит экилган ҳамма жойга ўғит ҳам тушади.
Бу ихтиро қилинган "Сеялка ўғитлагични” ҳар хил тупроқ шароитларида обдон синовдан ўтгазгач Обкомнинг биринчи секретари (Вилоят ҳокими) бошлиқ вилоятнинг барча мутасадди ташкилотларини, район раҳбарларини, инженер-техник ходимларни йиғиб 1988 йил, 12-февраль куни Боғот районидаги Киров (Деҳқонобод) номли хўжаликда кўрик-семинар ўтди.
Бу семинарда аввалдан ишлаб турган СУЗли сеялка билан, биз ясаган "Сеялка-ўғитлагич” қиёсий ўрганилди. Икаласини ҳам бир хил шароитда ишлатиб кўрилди. Янги "Селка-ўғитлагич”нинг барча устунлик томонлари кўрик-синов давомида яққол кўринди ва уни семинар қатнашчилари тўла мақулладилар.
Обкомнинг биринчи секретари  Мирахмат Мирқосимов семинардаги якунловчи сўзида:
-Биринчидан, мутахасислиги агроном бўлган ва партия комитети аппаратида ишлаётган бу йигитнинг техника соҳасида қилган бу ихтиросига қойил қолиш керак ва бундан вилоятнинг кўкрагига уриб юрган инженер-механиклари уялиши керак.
-Иккинчидан вилоятнинг ҳар бир пахта экувчи хўжалигида мана шундай «Сеялка-ўғитлагич»дан камида иккитаси ясалиб бу йилги экиш мавсумида унумли ишлатилиши шарт, деди.
Вилоятнинг кўпчилик хўжаликларида бундай «Сеялка-ўғитлагич»лар ясалиб ишга туширилди кўп йиллар ишлатилди. Боғот районининг Тошкент хўжалигида Қурвонназар Фозилов, Одамбой Суюнов каби механизаторлар бу сеялкалар билан яқингача экдилар. 
Бу ихтиронинг муаллифи сифатида менга ва уни ясашда яқиндан кўмак берган Мадамин Давлатовга ихтирол гувоҳномаси  тантанали равишда топширишди.

Иккинчи ихтиро – ғўзани ўғитлаш муддати ва усули бўйича бўлиб, бунда экиш билан бирга солинадиган ўғит нормасини 2 – 2,5 бараварга, ғунчалаш даврида солинадиган (калийдан бошқа) ўғит нормасини 1,5 – 2 бараварга ошириш эвазига 2-3 чинбарг ва гуллаш фазаларидаги озиқлантиришни қисқартиришга эришилади.
Ўғит солинган томонларни алмаштириш, яъни, экиш билан бирга ўғит чигитнинг чап томонидан солинган бўлса, биринчи озиқлантиришда ниҳолларнинг ўнг томонига, иккинчи озиқлантиришда эса яна чап томонига солинади.
 Ўғит шундай комбинацияда берилганда аввал солинган ўғитни биринчи ва иккинчи озиқлантириш пайтида ўғитлагич (сочник) очиб (чиқариб) ташламайди. Натижада ўғитдан олинадиган самарадорлик 20-30 % га ошади, пахта 7-9 кунга олдинроқ очилади, ҳосилдорлик эса гектарига 4-6 центнерга ошади.
Бу ихтиро қилинган услуб ҳақида "Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги” журналининг 1996 йил 1-сонида "Ўғит солишнинг янги усули” номли мақола эълон қилинди. 
Бу ихтиро асосида ғўзани ўғитлаш муддати усули бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди ва бу тавсия Ўзбекистон қишлоқ хўжалик вазирлиги томонидан пахта экувчи хўжаликларга амалда фойдаланиш учун тарқатилди. Шунингдек бу ихтиро дарслик ва ўқув қўлланмалар (Тупроқшунослик ва агрохимия курси)да талабаларга ўсимликларни ўғитлашнинг Хоразмий услуби номи билан ҳам ўқитилади.

Учунчи ихтиромиз – "Сеялка-гўнг сепгич” қатқалоқни бартараф қилиш муаммосига бағишланган. 
Маълумки, кўпчилик ҳолларда чигит экилган далаларда ёмғир миқдорига ва тупроқнинг механик таркибига қараб турли даражадаги қатқалоқ вужудга келади. Натижада энди унуб чиқаётган ниҳоллар чиқаолмай нобуд бўлса, чиққанлари эса қатқалоқнинг қисишидан нобуд бўлади. 
Мутахасислар томонидан қатқолоқни бартараф қилиш мақсадида кўп урунишлар бўлган, бироқ улар деҳқонларга манзур бўлмаган. Биз ҳам бу борада узоқ вақтлар изланишлар олиб бордик, натижада чигит экадиган сеялкага гўнг сепадиган мослама ясаб бу муаммони янги техник ечим қўллаб ҳал қилдик.

Сурат-28 . "Сеялка гўнг сепгич” иш жараёнида. Чапдан ўнга: Механизатор-Одамбой Суюнов, сеялкачи П. Искандаров, ихтирочи-профессор Ахмад ҳожи Хоразмий. Хоразм, 1994

Бунда оддий култиватор-ўғитлагич (СУЗ) челакларининг ҳажмини 2-3 марта, гўнг чиқадиган тешикчасини – 1,5 – 2 марта кенгайтириб сеялканинг чигит турадиган челакларидан орқа томонга, яъни челакларнинг ўнг ва чап томонига жойлаштирилади. 
Уларга ҳаракатни занжир орқали чигит турадиган челакларнинг ўқидан олиб берилади. Челакларга яхши чириган гўнг майдалаб (элаб) солинади ва гўнг трупопровод орқали чигит экилган эгатнинг устига тушади (Сурат-28). Гўнгнинг зарур нормаси челакнинг пастки қисмидан тузилади (бошқарилади).
Бу ихтиро қилинган "Сеялка гўнг сепгич” тажриба синовининг кўрсатишича, энг яхши самарага (қуруқ ҳолдаги) гўнгнинг нормасини гектарига 500 кг қилиб, зағартошдан олдин солиш билан эришилади. Бу тадқиқотларнинг асосий натижалари эса "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журналининг 1996 йил, 2-сонида "Қатқолоқнинг давоси” сарлавҳаси остида эълон қилинди.
Шунингдек бу ихтиро ҳақида Ҳуррият рўзномаси (10-май, 1994)да "Олимнинг хайрли иши” сарлавҳаси билан таниқли журналист катта материал эълон қилди. Боғот тумани Тошкент хўжалиги 3-бригада бошлиғи Рустам Ражабов эса кўпчилик далаларини биз ихтиро қилган "Сеялка-гўнг сепгич” билан экканини (Ҳуррият рўзномаси 13-май, 1994) ёзди. 
Ҳалқ сўзи рўзномасининг 1994 йил 25-май сонида: "А.Хоразмий – ихтирочи” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди. Бунда профессор А.Хоразмий ва Тошкент колхози мухандиси М.Саидовлар томонидан яратилган сеялка гўнг сепкичнинг синовдан муваффақиятли ўтиб, ишлаб чиқаришда кенг қўлланилаётгани ҳақида ёзилган. 

Тўртинчи ихтиромиз - "Буғдойдан кейин (июнь ойида) пахтани кўчатдан экиш усули”, бўлиб бунда буғдой ўриб олингандан кейин пахтани кўчат қилиб экиш йўли билан бир йилда икки ҳосил олишга эришилади.
Қоғоз, политэлен ёки шунга ўхшаш бошқа материаллардан диаметри оддий шампан шишанинг диаметрига тенг келадиган, чуқурлиги 12-15 см бўлган идишлар таёрланади. Булар тупроқ билан чириндини 1:1 нисбатда аралаштирилиб, идишларнинг устидан 2-3 см қолгунича тўлдирилади. 
Ҳар идишга 2-3 дона чигит 3-4 см чуқурликка апрель ойининг бошларида экилади ва тупроқ намлангунича сув қуйилади. Чигит униб чиққунича идишларнинг устига политэлен пленка ёпиб қўйилади ва тупроқ талабига қараб оз-оздан сув берилиб турилади.
Иккитадан ниҳол қолдириладиган идишларнинг диаметри 40-50 % каттароқ бўлиши лозим. Иккитадан ниҳол қолдириладиган идишларда экилган чигитлар ораси 5-6 см бўлгани маъқул. Бу усулда таёрланган ғўза кўчатлари ёруғлик тушиб турадиган табий шароитда, шамолдан панароқ жойга қўйилади.
Буғдойдан бўшаган далалар экишга таёр бўлганидан кейин, чуқурлиги 12-15 см, кенглиги 15-20 см қилиб механизмлар ёрдамида ариқча олинади. Бу ариқчани олиш давомида унга физик ҳолда 150-200 кг/га аммофос солинади.
Бу ариқчага кўкариб турган ғўза кўчатлари (политэлен идишда бўлса идиш умуман олиб ташланади. Қоғоз идишларда бўлса идишнинг фақат таги олиб ташланса ҳам бўлади) жойлаштирилади ва қўл билан бироз тупроқ тортиб қўйилади. 
Шундан кейин биринчи сув учун эгат олгандай ариқ олинади. Бунда стакан (идиш)нинг устки қисми ҳам тупроқ билан 1,5 – 2 см қалинликда кўмилади. Шундан кейин эгатларга сув очилади. Бунда сувнинг сатҳи пуштанинг устига 4-5 см қолгунича чиқарилиши керак. Эгатлар жуда қуриб қолмасдан чуқур қилиб культивация ўтказилади. Кейинги агротехника эса оддий усулда экилган пахталардай бўлаверади.
Кўчат таёрлашга ишлатиладиган ғўза чигитлари гетрозислик хусусиятига эга бўлгани маъқул. Гетрозисли чигит олиш қўл кучи билан бажарилади: Ҳар гектарга етадиган (9-10 кг) чигитни аввалдан режалаштирилган ғўза навларини чатиштириш йўли билан олинади. Бу эса ҳосилдорликни яна ўртача 20-30 % га кўтаради. 
Ғўзани кўчат қилиб экиш борасидаги тадқиқот натижалари ва бу борадаги амалий тавсиялар "Ватан” газетасининг 1995 йил 15-22 сонида, "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журналининг 1996 йил 1-сонида ҳамда 1998 йил 2-сонида босиб чиқарилган.
Булар асосида мамлакатимизнинг кўпгина жойларида ғўзани кўчатлаб экиш амалга оширилабошланди. Хусусан Ўзбекистон Агентлигининг "Правда востока” газетаси орқали берган хабарига кўра Хўжаобод туманида ҳам буғдойдан бўшаган ерларга ғўза кўчатларини экишга киришлган.
Шунингдек Хоразм вилояти Ҳокимининг 22.09.1997 йил, 128-ф фармоишида ҳам бу ихтиро натижалари вилоятимиз қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида кенг жорий этилсин, вилоят оммавий ахборот воситалари буни тарғиб қилиб, бу тўғрида ахборот бериб борсинлар. Бу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш ҳокимнинг биринчи муовини Ж.Ўтамовга юклатилсин, деб таъкидланган.

Бешинчи ихтиромиз – "Ҳар бир кг солинган ўғитга олинадиган қўшимча ҳосилни (қопланишини) аниқлаш усули”, бўлиб унинг ёрдамида ўғитларнинг самарадорлиги аниқланади.
Солинган ўғитнинг устама ҳосил билан қопланишини тўғри ҳисоблаш учун ҳар бир тупроқ-иқлим регионида ҳар бир ўсимлик тури учун 8 вариантли тажриба ўтказиш зарур бўлади. Ёки бу борадаги маълумотлардан (агар шундай маълумотлар бўлса) ҳам фойдаланиш мумкин. 
 Тажрибадан олинган маълумотлар асосида, биринчи навбатда, ўғитнинг ҳар бир айрим тури учун, унинг ҳар бир солинган килограммига олинган қўшимча ҳосил миқдори аниқланади. 
П х 100
                                                                 А =   ---------------
П + П
Юқоридаги формула бўйича ҳар бир ўғит турига олинадиган қўшимча ҳосилнинг фоиздаги миқдори аниқланади.
П х А
                                                          Б =   ---------------
                                                                               100
Формуласи бўйича эса  ҳар бир солинган ўғит турига олинадиган устама ҳосилнинг центнердаги миқдори аниқланади.
Б
                                                                        Е = --------
М
Юқоридаги формула бўйича эса ҳар бир кг у ёки бу ўғит турига тўғри келадиган қўшимча ҳосилнинг кг ёки центнердаги миқдорини  топиш мумкин.
П – Ўғитлар солинишидан олинган устама ҳосил, ц/га.
А – Ҳар бир ўғит турига олинадиган қўшимча  ҳосилнинг % даги миқдори.
Б – Ҳар бир солинган ўғит турига ва миқдорига олинадиган устама ҳосилнинг центнердаги миқдори.
Е – Тегишли ўғит турининг ҳар  килограммига тўғри келадиган устама ҳосил, кг ёки центнер.
100 – Ўзгармас катталик.         
Ҳар бир кг солинган ўғитга олинадиган қўшимча ҳосилни (қопланишини) аниқлашнинг ушбу  усули жаҳоннинг турли тупроқ-иқлим шароитлари (Ўзбекистон, Мозамбик, буюк Британия)да пахта, маккажўхори, табий фитоценоз (ўсимлик)лар билан қатор йиллар олиб борилган тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган ва Мозамбик миллий агрономик тадқиқотлари институти илмий кенгаши томонидан маъқулланиб ФАО экспертлари томонидан амалда қўллаш учун тавсия қилинган.
Бу янги услуб "Селское хозяйства Узбекистана” журналининг 1999 йилнинг 4-сонида, "Таълим технологиялари” илмий-услубий журналининг 2007 йил 3-сонида ҳам нашр қилинган.
Шунингдек бу услуб қатор ўқув қўлланмаларга киритилиб тегишли олийгох талабалари учун "Хоразмий услуби” номи билан зарур мавзу сифатида ўқитилмоқда. "Хоразм ҳақиқати” газетасининг 1995 йил августда берган маълумоти бўйича бу услуб мутахасислар томонидан ишлаб чиқаришда кенг қўлланилмоқда.

Олтинчи ихтиромиз – "Ғўза экилган тупроқни ўғитлаш усули”, деб аталади ва ўсимликлар ҳосилини кўтариш билан бирга тупроқ экологиясини яхшилашга ҳам бағишланган (сурат-29).

Сурат-29. Ихтиро патенти

Маълумки, юқори ҳосил олиш орқасидан қувиб, айниқса охирги 40-50 йиллар ичида тупроққа минераль (химиявий) ўғит ва пестицидларни узоқ йиллар мабойнида меъёрга нисбатан бирнеча марта кўп солиниши натижасида тупроқнинг айниқса юқориги (ҳайдов) қатламида химиявий балластлар кўпайиб, тупроқ экологиясининг бузилишига олиб келган. Натижада бундай тупроқларда ўсимликнинг ривожланиши сусаяди, берилган ўғит самараси пасаяди. 
Ушбу ихтиронинг асосий моҳияти ҳам олинаётган ҳосилни камайтирмай туриб, бериладиган минераь ўғитнинг бир (экишдан олдин бериладиган) қисмини (кейинчалик барчасини) нохимиявий ўғитларга алмаштириш ҳисобланади ва у қуйидагича амалга оширилади:
Пахта (ва шунга ўхшаш бошқа экинлар)га баҳорда чизельдан олдин солинадиган (йиллик нормага нисбатан азотли ўғитларнинг 20-30 %, фосфорли ва калийли ўғитларнинг 50-60 %) минераль ўғитларнинг ўрнига 20-30 тонна гўнг солинади. Бу миқдордаги гўнг ўзида 60-90 кг азот, 100-120 кг фосфор ва 50-60 кг калий тутиб, озиқ элементларнинг миқдори жиҳатидан экишдан олдин солинадиган минераль ўғитга  тенг бўлади. 
Минераль ўғитлар йиллик нормасининг қолган қисми озиқлантириш даврида амалдаги тавсияларга асосан амалга оширилади. Бу тавсия асосида ўғитланганда тупроқ экологияси яхшиланиши билан бирга тупроқ типига боғлиқ равишда ҳар гектардан олинадиган соф фойда 2,5 – 6 минг (1998 йилги баҳода) сўмни ташкил қилади.
Бу ихтиро асосида "Ўсимликларга минераль ва органик ўғитлар қўллаш бўйича илмий ва амалий тавсиялар”, ёзилган бўлиб, бу тавсия вилоят агросаноат уюшмаси орқали хўжаликларга амалда фойдаланиш учун етказилган.
Бу ихтиро ҳақида "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журналининг 1999 йил 2-сонида "Тадқиқот ва кашфиёт” рубрикаси остидаги "Ўғитлашда янги йўналиш” сарлавҳаси билан берилган катта мақолада ҳамда Ўзбекистон Давлат Патент идораси "Расмий ахборотномаси”нинг 2000 йил 4-сонида батафсил баён қилинган.


About the discoveries
As known, the inventions are done by scientists. The discovery (the law what to be revealed) – exist in nature and society and it is to be discovered by scientists.
 In process of investigation conducted in the course of many years on different soil and climate conditions of the world, I succeeded in some discoveries. 
Below are listed some  discoveries what we did

Об открытие
Как известно, изобретения делаются со стороны ученых.
Открытие (закон который выявляется) – существуют в природе и в обществе и он откроется (выявляется) со стороны ученых.
В процессе исследование проведенные в долгих лет в разных почвенно-климатических условиях мира, нам удалось сделать некоторые открытие. Внизу приводится некоторый из них:

Кашфиётлар ҳақида
Маълумки, ихтиро олимлар томонидан яратилади. Кашфиёт (кашф қилинадиган нарса) - табиат ва жамиятда мавжуд бўлиб у нарса олимлар томонидан (кашф қилинади) очилади. 
Дунёнинг турли тупроқ-иқлим шароитларида узрқ йиллар олиб борган тадқиқотларимиз жараёнида айрим кашфиётларни ҳам қилишга муваффақ бўлганмиз. Қуйида шулардан айримлари келтирилади:

"Ўсимликлар ривожининг иқлим факторлари комбинациясига боғлиқлиги”
Айниқса, асосий чорва озуқаси ҳисобланмиш табий ўсимлик(фитоценоз)лар ривожи иқлим факторларига боғлиқ бўлади.
Бизгача барча олим ва мутахасислар табий ем-хашак(ўсимлик)лар ривожи ва ҳосилдорлиги улар вегетацияси даври(асаосан баҳор)даги ёғин миқдори билан билан боғлиқ деб ҳисоблаганлар. Шу боис баҳор серёмғир келган йиллари табий ем-хашак ўсимликлар ҳосилига ишониб, сувғориладиган ерларда чорва озуқаси учун ем-хашак экинлари кам экилган.
Натижада озуқа етишмаганлиги сабабли, чорва махсулотлари камайиб кетиб аҳолини гўшт, сут каби маҳсулотлар билан таъминлашда муаммолар юзага келиб турган. Бу ҳолат биз ушбу кашфиётни қилгунимизга қадар давом қилди.
Узоқ йиллар турли тупроқ-иқлим шароитларида табий ўсимлик(фитоценоз)лар билан олиб борган  тадқиқотларимизнинг кўрсатишича ўсимликлар ҳосилдорлиги, улар вегетацияси давридаги ёғин миқдорига ёки ҳаво ҳароратига эмас, айнан улар комбинациясига боғлиқ бўлар экан: 

Сурат-30. Кашфиёт диограммаси

Диограммада фитоценозлар ривожининг иқлим элементлари комбинациясига боғлиқ бўлиш қонунияти очилган. Унга эътибор берсангиз, ем-хашак ўт(фитоценоз)лари ҳосилдорлиги ўсимликлар вегетацияси даври серёмғир келган 1972 йилда ҳам, ҳаво ҳарорати юқори бўлган 1975 йилда ҳам паст бўлган. Энг юқори ҳосилдорлик, ёмғир ва ҳарорат миқдори оптимал комбинацияга яқинлашган (1973-1976 йиллар)да кузатилган.
Шунинг учун ҳам чорва озуқасини ғамлашда ўсимлик(фитоценоз)лар вегетацияси давридаги ёғин миқдори ёки ҳароратни эмас, уларнинг оптимал комбинациясини асос қилиб олиш лозим. 
Юқоридаги кашфиётимиз асосида жаҳоннинг турли хил тупроқ-иқлим шароитларида, чўлдан баланд тоғ зонасигача бўлган табий ем-хашак ўсимлик(фитоценоз)ларини ўғитлашнинг оптимал муддати ва технологиясини ишлаб чиққанмиз.

"Табий ўсимлик(фитоценоз)лар ботаник таркибининг  иқлим таъсирида ўзгариши”

Табий шароитда, бир жойнинг ўзида турли хил оилаларга мансуб бўлган кўплаган ўсимлик турлари бирга ўсади. Уларнинг кўплари чорва озуқаси, айримлари доривор ўсимликлар сифатида катта аҳамият касб этса, айримлари, кам аҳамиятли, ҳатто зарарли ўсимлик сифатида йўқотилиши лозим бўлади.
Чорва озуқаси ҳисобланмиш табий ўтлоқ(фитоценоз)лар зоотехник стандард бўйича асосан, қуйидаги 3 грухга бўлинади:
1- Дуккаклилар – озуқа сифатида юқори аҳамиятга эга бўлган ва дуккаклилар оиласига мансуб ўсимликлар.
2- Қиёқдошлар – ўзининг озуқабоплиги бўйича ўрталиқ мавқеда турувчи ва қиёқдошлар оиласига мансуб ўсимликлар.
3- Ҳар хил ўтлар – юқоридагилардан ташқари озуқа сифатида кам аҳамиятли бўлган, турли оилаларга мансуб ўсимликлар. 
Табий фитоценозлардаги бу 3 та гурухнинг ўзаро коррелляцияси тупроқ-иқлим шароити таъсирида ўзгариб туради. Бу ўзгариш қонуниятини билиш, табий ўтлоқ(фитоценоз)лардан чорва озуқаси сифатида унумли фойдаланишда катта аҳамиятга эга. 
Қуйидаги диограммада табий ўсимликлар ботаник таркибининг иқлим элементлари комбинациясига боғлиқ бўлиш қонунияти очилган:

Сурат-31. Кашфиёт диограммаси

Иқлимнинг ўсимликлар ривожи учун қулай келган йилларида фитоценоздаги чорва озуқаси сифатида юқори ва ўрта аҳамиятли бўлган дуккаклилар ва қиёқдошлар нисбати юқори бўлса, кам аҳамиятли ҳар хил ўтлар нисбати паст бўлар экан.
Иқлимнинг табий фитоценозлар учун ноқулай келган йилларида эса, аксинча, чорва озуқаси сифатида аҳамиятли бўлган ўсимликлар нисбати пасайиб, аҳамиятсиз бўлган ўсимликлар гурухи ривожланади.
Юқоридаги кашфиётимиздан фойдаланиб, иқлимнинг қандай келишидан қатъий назар, фитоценоздаги чорва озуқаси сифатида аҳамиятли бўлган ўсимликлар гурухи(дуккаклилар ва қиёқдошлар)ни  керакли бўлган томонга тегишли ўғитларни қўллаб ўзгартириш усулини ҳам биз ихтиро қилганмиз.



Категория: Илму - фан | Добавил: Horazmiy (2013-06-18)
Просмотров: 1799 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0