"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Илму - фан

Профессор Ахмад ҳожи Хоразмий асарлари ва уларнинг мухтасар мазмуни

Хоразмий А.Х.

Профессор  Ахмад ҳожи Хоразмий асарлари

ва уларнинг мухтасар мазмуни (давоми-4)


Practical recommendations for production
As said: "The theory without practice is idle talk”. Therefore, any investigations, inventions and discoveries in addition to having theoretical importance must have the practical importance too.
During the course of more than 40 years (1972-2012), I conducted research by working in different directions, in various conditions in different countries, which eventually led to a number of inventions and discoveries.
Based on the research work, inventions and discoveries I made some practical recommendation for production. Most of my recommendations are still being implemented.    Below are listed the main of them:

Практические рекомендации
Любая исследования, изобретения и открытие кроме своих теоретических значении, должны иметь практические значение тоже. Иначе теория без практики превращается на пустые разговоры.
Мы в течение более чем 40 (1972-2012) лет, проводили исследование в разных направлении, разных условиях (стран) и делали ряд изобретений, открытии. На основе чего дали практические рекомендации производства. Многие из них исползуется и в настояшее время. Внизу приводится основные из них: 
                      
 Амалий  тавсиялар
Ҳар қандай илмий тадқиқот, ихтиро ва кашфиётнинг назарий аҳамиятидан ташқари унинг амалий аҳамияти ҳам бўлиши даркор, акс ҳолда амалиётсиз назария қуруқ сафсата бўлиб қолади.
 Биз 40 йилдан ортиғроқ (1972-2012) йиллар мабойнида ва бирнеча хил йўналишда ва турли тупроқ-иқлим шароит (мамлакат)ларда тадқиқотлар олиб борганмиз, ихтиролар ва кашфиётлар қилганмиз ва булар асосида амалиёт (ишлаб чиқариш)га тавсиялар берганмиз. Улардан кўплари ҳозирги даврда ҳам қўлланилиб келинаяпти. Қуйида шулардан асосийлари келтирилади:

Ўзбекистондаги табий яйлов ва пичанзорларга ўғитлар қўллаш борасида олиб борилган тадқиқотлар асосида 1976 йили "Фан” нашриётида 165 информацион билдириш (тавсия) нашр қилинди ва қишлоқ хўжалик вазирлиги орқали тегишли хўжаликларга етказилди (сурат-32).

Сурат-32. 165- амалий тавсия

 Бунда Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғ минтақаларида табий яйлов ва пичанзорларни ўғитлаш бўйича амалий тавсиялар берилади.
Ўзбекистоннинг табий яйлов ва пичанзорларини озиқлантириш бўйича тавсиялар  1972-1991 йиллар мабойнида Ўзбекистоннинг чўл зонасидан баланд тоғ зонасигача бўлган  барча вертикал зоналарида олиб борилган тадқиқотлар асосида яратилди. 
Бу тавсия бўйича азотли ўғитлар йиллик нормаси вертикал поясларга боғлиқ равишда тоғ олди текисликлари учун гектарига 30-45 кг, адир зонаси учун – 30-60 кг, тоғ ва баланд тоғ зонаси учун 45-90 кг қилиб белгиланди. 
Ўғитлардаги озиқ моддалар нисбати фитоценоздаги эдификатор ва доминантларга энг асосан қандай ботаник таркибли фитоценоз кераклигига боғлиқ равишда белгиланади:
Агар фитоценозда қиёқдошлар (злаковие) миқдори 70-80 % дан ортиқни ташкил қилса (ёки бизга шундай таркибли ем-хашак керак бўлса) азотнинг фосфорга нисбати (N:Р) 1:0,25 – 1:0,50 қилиб белгиланади. Агар фитоценозда дуккаклилар (бобовие) кўп бўлса (ёки шундай таркибли ем-хашак керак бўлса) азотнинг фосфорга нисбати (N:Р) 1:1 – 1:1,25 қилиб белгиланади.
Бериладиган ўғитнинг тури ва формаси ўғитланадиган жойнинг шароити билан боғлиқ бўлади. Суюқ мураккаб ўғитлар дарахт ва буталар сийракроқ, ҳамда ёғингарчилик миқдори озроқ бўлган минтақаларда, оддий қаттиқ ўғитларни эса бошқа зоналарда қўлланиш мақсадга мувофиқдир.
Ўғитлаш ишлари релъефга боғлиқ равишда белгиланади. Нисбатан текисроқ бўлган жойларда ўғит АН-2 самолёти ва ерда юрувчи механизмлар (НРУ) ёрдамида сепилади. Анча тик қояли релефда эса вертолётлардан фойдаланган маъқул. Дарахтлари нисбатан кўп бўлган тўқай ва ўрмонлар тагидаги ўтлоқлар қўлда озиқлантирилади.
Ўғитлаш муддатлари вертикал зоналарга боғлиқ равишда белгиланади: 
Барча зоналарда азоли ўғитлар фитоценоздаги эдификаторларнинг фаол ўсабошлашидан олдин солинади. Чўл зонасида март ойининг биринчи, адир зонасида иккинчи декадасида, тоғ зонасида апрель ойининг биринчи декадасида, баланд тоғ зонасида эса иккинчи декадасида сепилади.
Фосфорли ўғитлар чўл ва адир зоналарида кеч кузда, бошқа зоналарда эса эрта баҳорда сепилади. Пичанларни ўриш ишларини фитоценоздаги доминантларнинг тўла пишиш давригача тугаллаш лозим.
Бизнинг бу тавсиямиз бўйича Ўзбекистонда ҳар йили минглаб гектар табий ўтлоқлар ўғитланди. Бундан келадиган соф фойда вертикал зоналарга боғлиқ равишда ҳар гектар ердан 7-8 сўмдан 80-100 сўмгача (1990 йилгачаги баҳода) бўлган миқдорни ташкил қилди.

"Африка (Мозамбик) яйловларини ўғитлаш бўйича тавсиялар” 
1981-1984 йиллар давомида Мозамбикда олиб борилган тадқиқотлар асосида яратилди.
Мазкур тавсияда тупроқ типи (унумдорлиги)га боғлиқ равишда ўғит нормасини гектарига 50-100 кг азот, 37-75 кг фосфор, 18-37 кг калий қилиб белгиланади. Ўғитнинг бу нормасини енгил қумоқ ва қумлоқ тупроқларда 30-40 % га оширилади.
Озиқ элементлар нисбатини оғир механик таркибли тупроқлар учун азотнинг фосфорга нисбати(N:Р)ни 1:0,5 – 1:0,75 ва азотнинг калийга нисбати(N:К)ни 1:0,3 – 1:0,4 қилиб, енгил қумоқ ва қумлоқ тупроқлар учун азотнинг фосфорга нисбати(N:Р)ни 1:0,75 – 1:1 ва азотнинг калийга нисбати(N:К)ни 1:0,4 – 1:0,5 қилиб белгиланади.
Бунда фосфорли ва калийли ўғитларнинг барча йиллик нормаси, азотли ўғитнинг йиллик нормага нисбатан ярми ноябрь ойида сепилади. Азотли ўғитларнинг қолган ярми биринчи ўроқдан 10-12 кун кейин (20-25 январда) сепилади. Шундай усулда ўғитланган пичанзорлардан қуйидаги муддатларда пичан ўриб олинади:
Биринчи ўрим – 10-15 январда,
Иккинчи ўрим – 5-10 мартда,
Учунчи ўрим – май ойида.
Шу уч ўримда гектарига (қуруқ ҳолда) 12-16 тонна пичан ўриб олинади 

Сурат-33 . Мозамбик фитоценозларининг ўғитлар нормаларига боғлиқ равишда ривожланиши. 1984

Бизнинг тавсиямиз асосида 1984 йилдан бошлаб ҳар йили минглаб гектар пичанзорлар ўғитланмоқда. Бундан келаётган соф даромад тупроқ типлари ва ўғит нормасига боғлиқ равишда гектарига 1,5 – 4 минг метикал (36 метикал 1 АҚШ долларига тенг)ни ташкил қилаяпти.
Мозамбик ҳалқ республикасида олиб борилган тадқиқотлар асосида контракт шарти бўйича ёзиб берилган якуний ҳисоботдан ташқари Мозамбик ҳукуматининг илтимосига ва Ўзбекистон ҳукуматининг топшириғига асосан Мозамбикда пахта, маккажўхори ва табий яйловларлар самарадорлигини ошириш бўйича португал тилида тавсиялар чоп қилинди. 

Буюк Британия яйлов(фитоценоз)лари самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар 

Буюк Британия қишлоқ хўжалигида деҳқончилик ва чорвачилик етакчи йўналиш ҳисобланади. Буюк Британия чорвачилигининг асосини гўшт ва жун йўналишидаги қорамолчилик  ва қўйчилик  ташкил қилади. Бу ерда деҳқончилик асосан чорва озуқаси етиштиришга қаратилган. 

Лекин буюк Британия табий яйлов ва пичанзорлари асосий чорва озуқаси ҳисобланади. Британия яйловларида  қимматбаҳо озуқабоп ўсимликлар билан бирга "Оддий рагуа” деб аталмиш зарарли ўсимлик (бегона ўт) ҳам кенг тарқалган. Бу ўсимлик ҳайвонлар ўтлаш жараёнида уларнинг организмига тушиб ҳайвонларнинг ички органларига жиддий  зиён етказади.

Бу яйлов бегони ўтининг ўртача баландлиги  70-100 см бўлиб морфологик тузилиши жиҳатдан озуқабоп ўсимликлардан унча фарқ қилмайди. Бироқ гуллаган пайтида очиқ-сариқ ранга эга бўлиб узоқдан ҳам кўзга яхши ташланиб туради.  Ва бу даврда гулининг тузилиши бўйича ҳам бошқа озуқабоп ўсимликлардан фарқ қилади. 

Худдий шу даврда ҳар йили фермарлар бу бегона ўтга қарши кураш бошлайдилар. Бунда асосан курашнинг механик усули – уни томири билан суғуриб ташлаш йўлини қўллашади (сурат-34). Афсуски уларнинг бу уринишлари, бу ўсимлик ботаник хсусиятларини яхши билишмагани учун кутилган самарани бермаяпти.


Сурат-34. Англияда оддий рагуа ва уни механик йўқатиш жараёни

Бегона ўтларни йўқотишнинг асосан 3та (биологик, химиявий, механик) усули бор. Оддий рагуа бегона ўтини биологик усулда йўқотиш самарали эмас, чунки уни бу услубда йўқотишга кўп йиллар талаб қилади. Химиявий услубни атроф-мухит экологиясини бузиши учун қўллаш  мақсадга мувофиқ эмас. 

Биз Ўрта Осиё, Европа ва Африкада олиб борган тадқиқотларимиз натижасида ўғитлар қўллаш йўли билан ҳам яйлов фитоценозларининг керакли ботаник таркибини ҳосил қилиш (яъни кераксиз ўсимликларни йўқотиш) услубини кашф қилганмиз. Ўғитлар нархининг ғоят юқорилиги ва шу билан боғлиқ бу усул иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаслиги учун унида қўллаб бўлмайди.

Демак, бу бегона ўтни йўқотишда фақат механик усул қўллашни тақоза қилади. Механик усул кутилган самарани бериши учун йўқотилиши лозим бўлган бегона ўт (оддий рагуа)нинг ботаник хусусиятларини яхши билиш зарур.

Маълумки барча олий ўсимликлар (шу жумладан бегона ўтлар ҳам) ўзларининг ҳаёт циқли бўйича 3 грухга бўлинадилар:
- Бир йиллик ўсимликлар – бир йил давомида уруғдан униб чиқади, гуллайди, уруғ беради ва ўлади.

- Икки йиллик ўсимликлар – биринчи йили униб чиқади ва ривожланади, иккинчи йили гуллайди, уруғ беради ва ўлади.

- Кўп йиллик ўсимликлар – ҳар йили гуллайди, уруғ беради ва кўп йил яшайди.

Бу оддий рагуа ўсимлиги айнан икки йиллик ўсимлик ҳисобланади ва уруғидан кўпаяди. Унинг ҳар йили тупроққа тушган барча уруғлари бир йилда кўкармайди. Тупроққа тушган уруғлар қандай шароитдалиги, уларнинг униб чиқишига шароит қачон пайдо бўлишига қараб уларнинг униб чиқиши бирнеча йил давом қилади.
Биринчи йили уруғидан кўкарган ўсимлик яхшилаб ўрнашиб, ривожланади. Бу даврда уларни бошқа ўсимликлардан фарқлаш қийинлиги ва бунинг устига уларнинг сони кўплиги сабаб уларни томири билан суғириб ташлаш имкони бўлмайди. 

Иккинчи йили бу ўсимлик гуллаб уруғ беради ва ўлади. Яъни бу ўсимлик кейинги йили шу томирдан ўсмайди. Шу боис бу бегона ўтни катта куч, кўп маблағ ва вақт сарфлаб (34- суратдаги каби) томири билан суғириб ташлаш шарт эмас. Бундан ташқари гуллаб турган ўсимлик томири  билан суғирилса ёки поясининг пастидан қирқилса поядаги энергия ҳисобига гуллаш давом қилиб, уруғлари етилиб кейинги йили униб чиқиши мумкин.

Юқоридагилар асосида яйлов бегона ўти ҳисобланган оддий рагуага қарши кураш қуйидагича амалга оширилиши лозим (тавсия):    

- Оддий рагуанинг уруғи орқали кўпайишини назарда тутиб, уруғининг етилишига имкон бермаслик керак. Бунинг учун гуллаш фазасида, узун ўткир пичоқ ёрдамида гулини гул банди билан қўшиб қирқилади. Шунда гулли пояни даладан чиқариб ташлаш зарурати бўлмайди ва улар далада қолиб тупроқ унумдорлиги учун зарур бўлган чириндига айланади. Бу услуб уни томири билан суғуриб даладан чиқариб ташлагандан кўра нафақат фойдали ва шунингдек иқтисодий жиҳатдан ҳам 10 – 15 марта самаралидир.
- Ривожланишни эрта бошлаган ўсимликларнинг июлда ва кечроқ бошлаганлари августда гуллашини назарда тутиб бу агротехник услубни бир йилда икки марта – июлда ва августда  ўтказиш лозим. 

- Бу услубни бир неча йил узликсиз қўллаганда бу бегона ўт миқдори йилдан-йилга камая бориб кейинчалик йўқолиб кетади.

Шуни таъкидлаш керакки, 2008 йилдан бошлаб  кўп жойларда (Масалан Оқ оролда, Ангилиянинг жанубида) буюк Британия фермерлари биз юқорида тасниф қилган тавсияни қўллаб сезиларли муваффақиятни қўлга киритишаяпти.
Шунингдек бу услуб буюк Британия университетлари талабалари учун қўлланма сифатида ҳам ўқув программасига киртилган.

Мозамбикда қилган тадқиқотларимиз асосида  пахта ва маккажўхори уруғларини экиш чуқурлиги ва муддати бўйича тавсиялар ишлаб чиққанмиз. Тадқиқотлардан маълум бўлдики пахта ва маккажўхори уруғларини экиш чуқурлиги ва муддати тупроқ типига ва механик составига ҳамда экиш усулига боғлиқ. 

Сурат-35 . Африка (Мозамбик) шароитида чигитни экиш чуқурлигининг унинг униб чиқишига таъсири

Оптимал экиш чуқурлиги механизмлар билан экканда енгил қумоқ ва қумлоқ механик таркибли тупроқларда пахта учун – 3-4 см, маккажўхори учун 4-5 см. Ўрта ва оғир қумоқ тупроқларда пахта учун 2-3 см, маккажўхори учун 3-4 см ни ташкил қилади.
Қўл билан экишда эса оптимал чуқурлик енгил қумоқ ва қумлоқ тупроқларда пахта учун – 4-5 см, маккажўхори учун 5-6 см ни ўрта ва оғир қумоқли тупроқларда пахта учун 3-4 см, маккажўхори учун 4-5 см ни ташкил қилади. Экишнинг оптимал муддати пахта учун декабрь ойи (яхшиси 20-декабргача), маккажўхори учун ноябрдан 15-декабргача. Экишни ёмғир бир-икки марта (50-70 мм) ёғиб ўтганидан кейин бошлаш зарур. Ўшанда тупроқ ўзига зарур намликни тўплаган бўлади. 

Пахтани ўғитлаш бўйича тавсияларимизда пахта учун ўғитларнинг йиллик нормаси тупрқ типлари бўйича қуйидагича белгиланган:
-Типик лювисол ва бой глейсол тупроқлари учун гектарига 75-100 кг азот, 56-75 кг фосфор, 28-37 кг калий, рангланган лювисол ва бой флювисол тупроқлари учун гектарига 50-75 кг азот, 37-56 кг фосфор, 18-28 кг калий солиш тавсия қилинади. Механик таркиби бўйича енгил қумоқ ва қумлоқ тупроқларда ўғитлар нормасини 40-50 % га оширилади.

Сурат-36. Турли хил тупроқ типларига экилган пахталар ривожи, Африка-1984

Солинадиган ўғитлардаги озиқ элементлар нисбати тупроқ механик таркибига қараб белгиланади:
-Ўрта ва оғир қумоқли тупроқлар учун азот ва фосфорнинг нисбати (N:Р) 1:0,5 – 1:0,75, азот ва калийнинг нисбати (N:К) 1:0,3 – 1:0,4 қилиб белгиланади. Енгил қумоқ ва қумлоқ тупроқлар учун эса (N:Р) 1:0,75 – 1:1, (N:К) 1:0,4 – 1:0,5 қилиб белгиланади.

Сурат-37. Ўғитланган (чапда) ва ўғитланмаган (ўнгда) пахталар ривожи. Африка-1982

Ўғитларни солиш усули ва муддати асосан тупроқ ва иқлим шароитига ҳамда хўжаликнинг зарур машина ва механизмлар ёки ишчи кучи билан таъминланганлик даражасига боғлиқ. Ўғитни машина ва механизмлар билан солганда йиллик нормага нисбатан азотнинг 30-40 % и, фосфор ва калийнинг 70-80 % ини экиш билан бирга, 4-5 см чигитнинг ёнига ва 10-12 см чуқурликка солинади.
Ўғитларни қўлда солганда кирки, махсус кетмон, ҳатто оддий бир таёқ билан чуқурлиги 3-5 см ариқча қилинади. Бу ариқчага маълум масофа(10-20-30 см)дан бир ишчи қўлда чигит солиб чиқади. Иккинчи одам эса бу чигитлар орасига тегишли тур ва миқдордаги ўғитларни солиб чиқади (сурат-38). Шундан кейин уруғ ва ўғит солинган ариқча кўмилади. 

Сурат-38. Уруғ ва ўғитнинг қўлда солиниши. Африка-1981

Вегетация давридаги озиқлантириш сони хўжаликнинг имкониятига ва тупроқ шароитидан келиб чиқади. Ўрта ва оғир механик таркибли тупроқларда ва етарли ишчи кучи ва техникаси бўлган хўжаликларда бериладиган ўғит миқдорини ғўзанинг тўла ғунчалаш фазасида, 5-7 см чуқурликка ва 9-10 см ён томонга берилади.
Енгил қумоқ ва қумлоқ тупроқларда етарли ишчи кучи ва механизмлар бор хўжаликларда озиқлантириш учун ажратилган ўғитни икки муддатда берилади: Йиллик нормага нисбатан азотли ўғитнинг 30 % ини ғунчалаш фазасининг бошланиш даврида, қолгани (азотнинг 40 % ва фосфор ва калийнинг 20-30 %) қисмини гуллаш фазасида 5-7 см чуқурликка ва 10-12 см ён томонга берилади.
Ўғитнинг тавсия қилинган доза ва нисбатларининг ўзгариш чегараси 5 % гача, озиқлантириш муддатининг ўзгариш чегараси 3-5 кундан ошмаслиги керак. Ҳар йили ўнминглаб гектар пахта майдонида биз тавсия қилган агротехникалар қўлланилади ва бу тавсия бўйича етиштирилган ҳосилдан олинадиган соф даромад тупроқ типига, ўғит нормасига  ва ўтказиладиган агротехникага боғлиқ равишда гектарига 2,5 -3 дан 10 -12 минг метикалгача етаяпти.  

Мозамбик ҳалқ республикасида маккажўхорини ўғитлаш бўйича тавсиялар. 

Маккажўхори бу мамлакатда асосий озиқ овқат ўсимлиги бўлиб, унинг ҳосилдорлигини оширишда ўғитлар қўллаш асосий агротехник тадбир ҳисобланади. 
Типик лювисоль ва бой глейсол тупроқлари учун маккажўхоридан юқори ҳосил олиш учун гектарига 100-120 кг азот, 75-90 кг фосфор ва 37-44 кг калий, рангланган глейсол ва бой флювисоль тупроқлари учун гектарига 75-100 кг азот, 56-75 кг фосфор ва 28-37 кг калий солиш тавсия қилинади. Енгил қумоқ ва қумлоқ механик таркибли тупроқларда эсак ўғитнинг йиллик меъёри 40-50% га оширилади. 

Сурат-39. Ўғитлар нормалари таъсирида маккажўхорининг ривожи. Африка-1984

Ўғитдаги озиқ элементлар нисбати тупроқ типига боғлиқ равишда белгиланади: ўрта ва оғир қумоқли тупроқлар учун азот ва фосфорнинг нисбати (N:Р) 1:0,5 – 1:0,75 ва азот ва калийнинг нисбати (N:К) 1:0,3 – 1:0,4 қилиб белгиланади. Енгил қумоқ ва қумлоқ тупроқлар учун эса (N:Р) 1:0,75 – 1:1, (N:К) 1:0,4 – 1:0,5 қилиб белгиланади.
Маккажўхорига ўғит солиш усули ва муддати қуйидагича белгиланади:
Йиллик меъёрга нисбатан азотнинг 40 % ини, фосфор ва калийнинг 60 % ини охирги ҳайдовдан олдин солинади. Йиллик нормага нисбатан азотнинг 20 % ини, фосфор ва калийнинг қолган барча (40 %)си экиш билан бирга 4-5 см ён томонидан ва 5-7 см чуқурликка (механизмлар билан экканда) солинади.
Маккажўхори қўлда экилганда биронта иш қуроли билан 3-5 см чуқурликда ариқча олинади. Бу ариқчага аввал белгиланган масофада маккажўхори (ёки пахта) уруғи ташлаб чиқилади ва унинг орасига зарур тур ва миқдордаги ўғит солиб (бунда ўғит уруғга тегмаслиги керак) чиқилади (сурат-38). Кейин уруғ ва ўғит солинган ариқча кўмиб ташланади. 
Азотли ўғитнинг қолган 40 % қисми маккажўхорининг бўйи 50-70 см га етганда  8-10 см ёнидан, 5-6 см чуқурликка берилади.
Юқоридаги тавсиялар асосида етиштирилган маккажўхоридан тупроқ типи ва солинадиган ўғит нормасига боғлиқ равишда ҳар гектар ердан 4,5 – 21,5 минг метикал даромад олинади.

Термитникларни ўзлаштириш бўйича тавсиялар. 

Мозамбик далаларида термит чумолилари уялари тез-тез учраб туради ва улар айниқса механизация қўллашда ҳалақит беради. Бундан ташқари термит уялари атрофида ўсимликлар ёмон ривожланади, термит чумолилари эса ўсимликларни жиддий зарарлайди.
Термит уяларини ўзлаштириш учун асосан механик усул қўлланилади. Бунда термит уялари оғир механизмлар билан бузиб текисланади. Лекин бу ерларда енгил ўзлаштирилувчан озиқ элементлар камлигидан ўсимликлар яхши ривожланмайди, натижада, бу ерларда тупроққа айланиш жараёни узоқ вақт давом қилади. Бу жараённи тезлаштиришнинг бирдан-бир усули у ерда ўсимликларни қалинроқ ўстиришдир. Бунинг учун эса ўсимлик озуқаси – ўғитни кўпайтириш керак. 

Сурат-40. Мозамбикда пахта даласидаги термитниклар

Термитли тупроқлар учун ўғитларнинг йиллик нормаларини гектарига 200 кг азот, 150 кг фосфор, 100 кг калий қилиб белгилаш тавсия қилинади. Бунда озиқ элементлар нисбати (N:Р:К) 1:0,75:0,50 қилиб белгиланади. Йиллик нормага нисбатан ўғитнинг 40- 50%  ҳайдашдан олдин берилади.
Қолган 60 -50% ўғитни солиш усули ва муддати енгил қумоқ тупроқлардаги каби амалга оширилади. Иккинчи йили ерни ҳайдашдан олдин оғир механизм (юмшатгич)лар билан термит уялари жойлашган ерлар юмшатилади. Ўғитларнинг йиллик меъёри иккинчи йили 20 % га камайтирилади. 
Термитникларни ўзлаштиришнинг учунчи йилида ҳам ўтган йилги тадбирлар такрорланади, фақат ўғит нормаси иккинчи йиллик ўғит нормасига нисбатан яна 20 % га камайтирилади. Кейинги йиллардаги агротехника оддий далалардаги каби бўлади.
Бу тавсия асосида ҳар йили юзлаб гектар майдондаги термит уялари ўзлаштирилиб фойдаланишга киритилди. Натижада бу тадбирлардан ҳар йили 200 – 800 минг метикал даромад олинади.
Бу тавсиялар 1985 йил, 14-январда Мозамбик қишлоқ хўжалик вазири (1983 йилгача пахтачилик давлат секретари) Жон Ферейра ва Ўзбекистон мелеорация ва сув хўжалиги вазири (И.Жўрабеков)нинг ўринбосари Темур Камоловнинг тасдиғидан кейин Мозамбик халқ республикасига амалий қўлланма (тавсия) сифатида топширилган.


"Ўзбекистонда ғўзани ўғитлаш муддати ва усули бўйича тавсиялар” 

Ўзбекистонда (асосан Хоразмда) ҳар хил тупроқларда пахтага ўғитлар қўллаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилди ва Тошкентда (1993)да чоп қилинди (сурат-41). 
Ҳозиргача ғўзани ўғитлаш усули ва муддати илмий ва ишлаб чиқариш ташкилотлар томонидан берилган (хўжаликларда ҳозирда қўлланилаётган) тавсиялардан тубдан фарқ қилувчи ушбу (бизнинг) тавсия бўйича пахтага йиллик меъёрга нисбатан азотли ўғитларнинг 15-20, фосфорли ва калийли ўғитларнинг 50 %  тупроқни экишдан олдинги ишлови пайтида берилади.

Сурат-41. Ўзбекистонда ғўзани ўғитлаш бўйича тавсиялар 

Азотли ўғитларнинг 20 ва фосфорли ўғитларнинг 30 %  экиш билан бирга, чигит экилган чизиқдан 4-5 см ён томонга, 10-12 см чуқурликка солинади. Ўғитнинг қолган қисми (асосан ўрта ва оғир қумоқли тупроқларда) ғунчалаш даврининг охирлари, гуллаш даврининг бошларида ўсимликдан 15-17 см ён томонга ва 15-16 см чуқурликка солинади.
Енгил қумоқ ва қумлоқ тупроқларда ғўза икки марта озиқлантирилади: 
Йиллик меъёрга нисбатан азотли ўғитларнинг 50 % ва фосфорли ўғитларнинг 20 % ини ғунчалаш даврида ва қолган 20 % азотли ўғитни гуллаш даврида 18-20 см чуқурликка ва ўсимликдан 16-18 см ён томонга берилади.
Шуни унутмаслик керакки, экиш билан бирга ўғит берганда ўғит чигитнинг чап томонидан солинган бўлса, биринчи озиқлантиришда ниҳолларнинг ўнг томонига ва иккинчи озиқлантиришда яна ғўзадан чап томонга солинади. Ўғит шундай комбинацияда берилганда аввалги озиқлантиришда берилган ўғитни кейинги озиқлантириш пайтида ўғитлагич очиб (чиқариб) ташламайди.
Ғўзалар бу усулда ўғитланганда пахта 7-9 кунга олдинроқ очилиши, ҳосилдорлиги гектарига 4-6 центнерга ошиши исбот қилинди. Натижада ҳар гектар ердан олинадиган соф фойда минглаб сўмни ташкил қилади. Бу тавсия ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан пахта экувчи хўжаликларга амалда фойдаланиш учун тарқатилди. 

Ўсимликларга минераль ва органик ўғитлар қўллаш бўйича илмий ва амалий тавсиялар Хоразм воҳасидаги асосий тупроқлар ва уларда экилган истиқболли ғўза навларини ўғитлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилди ва Урганчда нашр қилинди (сурат-42). 
Бунда пахта (ва шунингдек бошқа ўсимликларнинг ҳам) навларини жойлаштиришда, уларнинг биологик хусусияти ва тупроқ хоссаларини асос қилиб олиш, минераль ўғит йиллик меъёрининг бир қисмини органик ўғитга алмаштириш ва гўнгни чиритиш бўйича амалий тавсиялар баён қилинган.
Хоразм воҳаси (Хоразм вилояти, Тошҳовуз вилоятининг шимолий қисми, Қорақолпоғистоннинг жанубий қисми)да турли хил ва даражада шўрланган ўтлоқ, ботқоқ, саҳро ва бошқа автоморф, гидроморф ва оралиқ тупроқлар мавжуд.
Бироқ Хоразм вилоятининг барча тупроқларини уларнинг агрофизик, агрохимик ва мелеоратив хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳамда бу воҳа мутахасислари ва деҳқонларига тушинарлироқ бўлиши учун қуйидаги учта асосий гурухга бирлаштириш мумкин:
1. Қорақум экологик таъсирида вужулга келган ёки қумдан ўзлаштирилган ва асосан Хоразм воҳасининг қорақум билан туташган ҳудудларида тврқалган "Ўтлоқ-саҳро”, деб номланадиган қумлоқ тупроқлар.
2. Амударё ётқизиқлари натижасида вужудга келган, асосан Амударё соҳилларида тарқалган ва "Аллювиал-ўтлоқ”, деб номланадиган воп  тупроқлар.
3. Юқорида келтирилган иккита тупроқ гурухи оралиғида тарқалган ва эскидан сувғорилиб келинаётган "Ўтлоқ-воҳа” деб номланадиган совға тупроқлар.
Бу тупроқлар ўзларининг морфологик тузилишлари, агрофизик, агрохимиявий хусусиятлари в унумдорлиги билан бир-биридан яққол фарқ қилади. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалик экинларидан Хоразм шароитида юқори ҳосил олиш учун ўсимлик турлари ва навларини жойлаштиришда, уларни ўғитлаш ва сувғоришда, шунингдек уларга тегишли агротехник тадбирлар белгилашда юқорида қайд қилинган тупроқлар хоссаларини асос қилиб олиш зарур.

Сурат-42. Ўғитлар қўллаш бўйича тавсиялар

Шу асосда Хоразм воҳаси шароитида ғўзанинг эртапишар ва ўртапишар навларини совға ва воп тупроқларга, кечпишар лекин серҳосил (Бухоро-6 га ўхшаш) навларини қумлоқ тупроқларга экиш лозим.
Юқорида келтирилган тупроқларнинг самарадорлигини ошириш ва унга боғлиқ равишда ўсимликлар ҳосилдорлигини кўтаришда ўғитлар қўллаш асосий агротехник усул ҳисобланади. Лекин охирги 30-40 йил ичида айрим далаларда минераль (химиявий) ўғитларнинг меъёрга нисбатан бирнеча баробар кўп берилиши натижасида тупроқнинг юқориги қисмида химиявий балластлар кўпайиб тупроқ экологиясини бузган.
Натижада бундай тупроқларда ўсимликнинг ривожланиши пасаяди, бирилган ўғит самараси сусаяди.Олинаётган ҳосилни камайтирмай берилаётган минераль (химиявий) ўғитнинг (экишдан олдин бериладиган) бир қисмини (кейинчалик барчасини) нохимиявий ўғитларга алмаштириш қуйидагича амалга оширилади:
Пахта (ва шунга ўхшаш бошқа экинлар)га баҳорда чизелдан олдин  солинадиган (йиллик нормага нисбатан азотли ўғитнинг 20-30 % и, фосфор ва калийнинг 50-60 % и) минераль ўғит ўрнига 20-30 тонна гўнг солинади. 
Бу миқдордаги гўнг ўзида 60-90 кг азот, 100-120 кг фосфор ва 50 кг калий тутиб, озиқ элементларнинг миқдори жиҳатидан экишдан олдин солинадиган минераль ўғитларга тенг бўлади. Минераль ўғит йиллик меъёрининг қолган қисми озиқлантириш даврида амалдаги тавсиялар бўйича амалга оширилади.
Бу тавсия асосида пахта ўғитланганда тупроқ экологияси яхшиланиши билан бирга тупроқ типига боғлиқ равишда ҳар гектардан олинган соф фойда 2,5 – 6 минг (1998 йилги баҳода) сўмни ташкил қилади.
Органик ўғит (гўнг) таёрлаш учун аввало уни аҳолидан ва хўжаликдан йиғиб тўғри чиритиш керак. Чиримаган гўнгда озиқ моддалар мустаҳкам бирикмаган бўлиб унинг таркибидаги азотли моддалар парчаланиб бир қисми учиб кетади. Суюқ ва қаттиқ аралашмадан иборат бўлган гўнгни чиритиш учун чорва фермаларига яқинроқ жойга чуқур (хандак)лар қазиб улар шу ерга кўмилади. 
Ундаги чиритувчи микроорганизмлар таъсири остида маълум ўзгаришга учраб дарров қизийбошлайди ва ёнади. Натижада бу ерда ҳарорат 70-72 Со гача кўтарилиб ундаги касаллик пайдо қилувчи инфекциялар ўлади, бегона ўтларнинг уруғлари ўзларининг кўкариб чиқиш қобилиятини йўқотади. 
Гўнг чириб бўлганч ҳарорат пасаяди, анча чўкади ва ундан ажралиб чиқадиган қўланса ҳид тўхтайди. Бундай ярим чириган гўнг таркибида 0,6 – 0,9 % азот, 0,4 – 0,6 %, 0,5 – 0,6 % калий ва бошқа қатор макро ва микро элементлар мавжуд бўлади. 
Бу тавсиялар вилоят агросаноат уюшмаси орқали хўжаликларга амалда фойдаланиш учун тарқатилган.

Илм учун умринг бўйи чексанг машаққат,
Парвардигор ўзи қўллаб қилғай мурувват.
Пайғамбарлар меросхўри бўлган олимлар, 
Ҳалқи учун умри бўйи чекар ситамлар. 

Sorry for any mistakes.  

За ошибки, недостатки, сложности и неясности в вышеизложенных произведениях мы просим извинения.  С удоволствием и уважением принимается советы, предложении с целью улучшения содержание данных произведении. 
  С уважением aвтор. 


Юқорида баён қилинган асарлар мазмунида йўл қўйилган хатолар, камчиликлар, ноаниқликлар, ва мураккабликлар учун мухтарам ўқувчилардан узр сўраймиз.
 Асарлар мазмунини яхшилашни мақсад қилган фикр, мулохаза ва таклифлар мамнуният ва эҳтиром билан қабул қилинади.   
 Камоли эхтиром билан муаллиф.

Ҳасад ва ундан келадиган офатлардан Яратганннинг Ўзи сақлаб, ушбу асарларда келтирилган илмларнинг ҳалққа, ватанга ва фанга хизмат қилишини Аллоҳнинг ўзи муяссар қилсин. Омин, Аллоҳу акбар.







М  у н д а р и ж а



Профессор  Ахмад ҳожи Хоразмий асарлари
ва уларнинг мухтасар мазмуни .............................. 2


Мақолалар ................................................................. 3


Асарлар (итоблар)...................................................    7


Ихтиролар ҳақида ....................................................  48


Кашфиётлар ҳақида  ..............................................    55


Амалий тавсиялар ....................................................   58






Категория: Илму - фан | Добавил: Horazmiy (2013-06-19)
Просмотров: 1349 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0