"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Илму - фан

ББС радиосида берилмаган савол-жавоблар

"Yangi dunyo"дан олинди

Ахмад ҳожи Хоразмий


ББС радиосида берилмаган савол-жавоблар

Яқинда  ББС радиосида "Қишлоқ хўжалиги бўйича таниқли олим Ахмад ҳожи Хоразмий Би-би-си тингловчилари саволларига жавоб берди” мавзусида суҳбат бўлиб ўтганди. ББС радиоси ва вебсаҳифасининг сухбат учун ажратилган ҳажми чегараланганлиги сабабли профессор Хоразмийнинг сухбатдаги кириш сўзи ва бир қатор савол-жавоблар берилмай қолган. Биз қуйида ўша кириш сўзи ва савол-жавобларни ёритишга ҳаракат қилдик

 

Би-би-си: Бу галги Би-би-си меҳмони ўзбекистонлик таниқли олим, Қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор Ахмад ҳожи Хоразмий бўладилар.

 

Ассалому алайкум Аҳмад ҳожи ака, Би-би-си дастурига хуш келибсиз!

 

Ахмад ҳожи Хоразмий: Авваламбор бизга минбар бериб, Би-би-сининг мухтарам ўқувчилари билан мулоқат қилиш имкониятини яратган ВВСга, хсусан, таниқли ёзувчи ва журналист мухтарам Абдулҳамид Исмоил раҳбарлигидаги ўзбек эшиттиришлари жамоасига самимий миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Қолаверса менга келган саволларга жавоб беришдан олдин қуйидагиларни айтиб ўтишни ўринли деб ҳисобладим.

Биринчидан, қишлоқ хўжалиги жуда катта соха. Унинг тупроқшунослик, агрокимё, энтомология, ўрмончилик, фитопотология, агрономия, деҳқончилик каби ўнлаган йўналишлари бўлиб булар бир-биридан фарқ қилади. Шу боис битта соҳа бўйича мутахасис бошқа соҳани чуқур билмаслиги мумкин ва бунинг ҳеч ажабланадиган жойи йўқ.

Тупроқшунослик бўйича дунёга танилган олим, академик Сергей Рижов беда агротехникасини оддий бир агрономчалик ҳам билмас экан. Деҳқончилик бўйича машҳур олим академик М.Мухаммаджонов ғўза кўсагининг кушандаси бўлган қорадринга қарши кураш усулларини коллежни эндигина битирган кичик мутахасисчалик ҳам билмас экан.

Чорвачилик бўйича машхур олим, академик Ш.Акмалхоновга бир катта йиғилишда, талабалар чорва озуқаси ўсимликларини ўғитлаш бўйича савол беришганда у олим: "Мен буни билмайман”, деб жавоб берган. Йиғилиш иштирокчиларининг кўпчилиги: "Қанақа академик бу, талабларнинг саволигада жавоб бера олмаса”, деб ҳайрон қолишган экан.

Хонаси келганида айтадиган бўлсак, Совет замонидан бери тегишли соҳа бўйича мутахасис бўлмаган юқори мақомли раҳбарларни айрим чапани (аферист) одамлар алдаб ўзлари юқори мансабга эга бўлгани, натижада кимларнинг урилиб кетган ҳолатлари ҳам тез-тез учраб туради.

Машхур биохимик ва физиолог олим, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари Академияси президенти, академик А.Имомалиевни 1992 йилда (Хоразмда) оқ пашшага қарши кураш усулини лаборотория мутахасисичалик ҳам билмайсан, деб Президент И.Каримов уни ҳақорат қилганича ишдан ҳайдаб юборган. Ҳалиги чапани мутахасис эса Каримовнинг шарофати билан катта бир хўжаликка раис бўлган. Каримовнинг бу "олими”  бўлса, хўжаликни 2 йилда банкрот қилган.

Академик А.Имомалиев нафақат катта олим, шунингдек мохир ташкилотчи-рахбар ҳам эди. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлар Академиясининг биринчи ва охирги президенти бўлди у. Имомалиевдан кейин бу ташкилот бора-бора Академия сифатида йўқ бўлиб кетди ва натижада қишлоқ хўжалик илми ва ишлаб чиқаришига катта зиён етди.

2000 йиллрга келиб Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, айниқса пахтачилик чуқур инқирозга юз тутди. Деҳқончилик илмидан алифни калтак дея олмайдиган, лекин академикларни ҳам тиз чўктириб, Ўзбекистон бободеҳқони, деб танилган чапани И.Жўрабеков бу инқирозни пахтачилик соҳаси олимларининг уқувсизлиги, деб тушинтиради ўз шогирди И.Каримовга.

Каримов бўлса: "Қилаётган ишларингиз бир пулга қиммат, оддий бир инженер-мелеоратор(И.Жўрабеков)чалик ҳам илмингиз йўқ”, деб Ўзбекистон пахтачилик институти, Селекция ва уруғчилик институти каби пахтачилик сохаси таниқлн олимлари ва раҳбарларини ишдан олиб ташлади. Натижада Ўзбекистон пахтачилик илми бирнеча йилларга орқага сурилиб кетди.

У ёки бу соха бўйича мутахасис бошқа сохани унча ҳам чуқур билмаслиги мумкин дейиш билан айтмоқчиманки, фаннинг агрохимия, ботаника, тупроқшунослик, экология, деҳқончилик каби сохаларида узоқ йиллар турли мамлакатларда тадқиқотлар олиб бориб, рисолалар ёзган бўлсамда, асосий мутахасислигим агрокимё, яъни ўғитлар қўллаш соҳаси мутахасисиман.

Ўғитлар қўллаш тупроқ (бўз, ўтлоқ, шўр, оғир, енгил ва ҳакоза), иқлим (чўл, адир, тоғ ва бошқалар) ва ўғитни қўллаш объектлари (пахтачиликда, шоличиликда, мевачиликда, дончиликда, ўрмончиликда, полизчиликда ва ҳакозо)га боғлиқ равишда ўнлаб йўналишларга бўлинади ва булар ҳам бир-биридан фарқ қилади.

Иккинчидан, салкам 7 йилдирки, мен Ўзбекистондан узоқдаман. Бу давр ичида деҳқончиликда, агротехникада, таъминотда ва бошқа йўналишларда анча-мунча ўзгаришлар рўй берди. Мен буларнинг айримларидан бехабар бўлишим мумкин.

Шу боис, зукко муштарийларнинг айрим саволларига берган жавобларим саёзроқ бўлиб, уларни тўла қаноатлантирмаса, мен юқорида баён қилган сабабларга кўра, мени маъзур тутарлар, деган умиддаман.

Энди савол-жавобларга ўтсак:

Би-би-си Бизга ёзган мактубига ўзининг исми-шарифини қўймаган ўқувчимиз, ҳамда Америкадан Матчон деган мухлисимиз сўраптилар:
Ҳурматли Аҳмад ҳожи Хоразмий. Сиз ўзингиз ҳожи экансиз. Лекин қорбобо бўлиб тушган суратингизни "Озодлик" радиоси ўзининг веб-сайтида қўйган эди. Бугунги кунда қорбобою-Арча байрами, янги йиллар мусулмонларга тўғри келмайди, нишонламасликлари керак, деган гаплар кўпроқ эшитилаяпти. Шу йил Қорбобо кийимини кийган тожик йигитини Душанбе шаҳрида пичоқлаб ҳам ўлдиришди. Мусулмонлар янги йилни байрам қилмаслик керак, деганларга сиз қандай жавоб берган бўлардингиз.

Ахмад ҳожи Хоразмий: Шу йил январь ойида "Қорбобонинг жавоби” номли мақоламда юқоридаги саволга ва ўша пайтдаги эътирозларга атрофлича жавоб берганман. Бу мақола  horazmiy.ucoz.com  сайтида ҳам турибди. Уни ўқисангиз саволингизга жавоб оласиз, деб ишонаман.

Қўшимча қиладиган нарсам шуки, эътироз билдирганларнинг кўпи радикал ва жоҳил вахобийлар эканлигини уларнинг нафақат ёзганларидан, қиладиган ишларидан ҳам англаш қийин эмас.

Тожикистондаги ўша жохил ва қотил вахобийлар Қуръони каримнинг Ғошия сураси, 21, 22 ва 26 оятларини ўқиганларида динни ҳимоя қиламан деб қотилликка қўл урмаган бўлар эдилар. Бу оятларда Аллоҳ ўз Расулига: "Бас, эслатгин, сен фақат эслатгувчидирсан. Сен уларнинг устидан мажбур қилиб ҳукмингни ўтказгувчи эмассан. Сўнгра албатта уларнинг ҳисоб-китобини ўзимиз қилиб оламиз”, деб кўрсатма беради. Вахобийлар жохил (саводсиз) бўлмаганида шу оятларнинг маъносини тушинишмасмиди? Уларнинг Қуръони каримни ўқишиларигада шубҳам бор, тўғриси.

 Сизгада маслаҳатим бундайлардан узоғроқ бўлинг.

Би-би-си: Наргиз исмли мухлисимиз: "Икки йилдан кейин И.Каримов ўз ўрнини Г.Каримовага берса, у сизга ўхшаган олимларга қулоқ соладими? Умуман Гулнора Каримова Президентликка лойиқми?” деб фикрингизни сўрабдилар 

Ахмад ҳожи Хоразмий: Каримовлар ҳақидаги саволингиз кўпроқ сиёсий экан. Мен бу сохада мутахасис бўлмасамда жавоб ўрнига ўз шахсий фикрларимни айтай.

Аввало ким айтди сизга, Ислом Каримов 2 йилдан кейин ўрнини Гулнора Каримовага ёки бошқа бировга бўшатиб беради деб?! Ислом Каримов Президентликка сайланган пайтида, Ўзбекистон конституциясида Президент кўпи билан икки (10 йил) муддатга сайланиши қайд қилинган эди.

Ўзбекистон коституцияси ва қонунларини халқнинг номидан, Президент  истаган томонига хохлаганча чўзавериши натижасида, биринчи муддатнинг тугаши учун салкам 20 йил керак бўлди ва нихоят 2007 йилда иккинчи президентлик муддати бошланди. Иккинчи муддатнинг ҳам тугашига 20 йил, Аллоҳ Каримовга умр берса 30 йил керак бўлмаслигига ким кафолат бераолади?! Саволингизга савол билан жавоб берган бўлсамда жавобимдан қаноатлангандирсиз, деб ўйлайман.

Тағдир тақозаси билан Гулнора Каримова Президент бўлиб қолса менга ўхшаган олим ва ижодкорларга хайрхох бўлади, деб ўйлайман. Бундай ўйлашимга сабаб шуки, унинг ўзи катта олима – фан доктори. Шу йилларда қилаётган қатор хайрия тадбирларидан ташқари айрим олим ва ижодкорларнинг китобларини ўзи раҳбарлик қилаётган "Фонд форм” орқали нашр қилиб бераётганини ҳам биламан.

Гулнора Каримова Президентликка лойиқми, йўқми буни аввало Худо, қолаверса Ўзбекистон ҳалқи билади. Ватанига бефарқ бўлмаган, мухожирликдаги бир Ўзбекистон фуқораси сифатидаги менинг шахсий фикримни билмоқчи бўлсангиз, Гулнора Каримова Президентликка лойиқ, агар бир камчилигини тузатса.

Унинг камчилиги, менинг фикримча, Европадаги айрим ёш актириссалар ва фотомодачиларга ўхшаб алламбало қора-қура шляпалар кийиб олиб, кўкракларини ярим очиб, ярим ялонғоч ҳолатда суратларга тушиб, ўзини кўз-кўз қилишидир. Менинг фикримча, 40 ёшдан ошиб, набиралик (Момо) бўлиш останасида турган ва энг асосийси, катта олима, дипломат ва жамоат арбобига бундай бачкана қилиқлар ярашмайди.

Би-би-си: Баҳодир исмли ўқувчимиз сўрапти. Сиз бир мақолангизда тутқаноқ касаллиги билан боғлиқ бошингиздан кечган воқеаларни ҳикоя қилган эдингиз. Сиз бу касаллик ҳақидаги маълумотларни қаердан ва қандай олгансиз?

Ахмад ҳожи Хоразмий: Мухтарам Баходирнинг саволига келсак, мен врач ёки табиб эмасман. Бу касаллик тўғрисида ва тутқаноқ тутган одамни қандай қутқариш ҳақида тутқанақдан азият чеккан Олланазар Авазов айтиб берган. Мен унинг тавсияси билан (тўғрироғи Худонинг қудрати билан) унинг ўзини қутқардим. Шу усулда 1990 йилда Ялтада профессор А.Ҳолиқони ҳам қутқарганман.

 Би-би-си: Бугун илмий асослар билан яхши жавоблар ва чиқиш қилиб бердингиз, рахмат. Ўзбекистонда бу чиқишингизга қандай муносабат бўлади, деб ўйлайсиз?

Ахмад ҳожи Хоразмий: Ўзбекистон ҳалқининг мутлоқ кўпчилиги менинг бу чиқишимга ижобий муносабатда бўлишига ишонаман. Ҳукуматга қарашли ва унга яқин СМИларида айрим ғаламислар томонидан менга қарши бўхтон ва тазийқлар бўлиши мумкин. Бу табий хол албатта.

Би-би-си: Суҳбатингиз учун катта раҳмат! Тингловчиларимизга тилакларингиз бўлса, марҳамат!

Ахмад ҳожи Хоразмий: Тингловчиларга соғлик-саломатлик, узоқ умр тилайман!

Категория: Илму - фан | Добавил: Horazmiy (2012-05-31)
Просмотров: 1304 | Комментарии: 3 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0