Долларнинг кучи
http://www.dunyouzbeklari.com/?p=190554
Дунёнинг ўндан ортиқ давлатларида пул бирлиги “доллар” деб аталади. Шу боис, қайси доллар эканини билиш учун “Америка даллари”, “Канада доллари”, “Зимбабве доллари” ва ҳакоза деб номланади.
Долларларнинг ичида энг кучлиси АҚШ доллари бўлса, энг кучсизи Зимбабве доллари ҳисобланади. 2008 ноябрга 1 АҚШ доллари 670 миллиард (ҳозирда салкам 1 триллион) Зимбабве долларига тенг бўлган.
Қиссадан ҳисса шуки, 2019 йил февраль ойида, Манчестердаги пул алмаштирадиган Банкка бордим. Кутув залида турли хил пул алмаштириш учун келган, турли миллат вакиллари кўп экан.
Банк ходими мени тавозе билан кутиб олди. Мен 30-40 фунт стерлинг пулимни долларга алмаштирмоқчилигимни айтдим. Банк ходими: - Марҳамат, қайси долларга алмаштирмочисиз, Америка долларигами? – деб сўради мендан.
Мен: -Америка долларига эмас, Зимбабве долларига алмаштирмоқчиман, - дедим.
Банкда ўтирганлар ҳам «ялт» этишиб менга қарашди. Банк ходими бўлса менга бошдан-оёқ анойи бир қараб: -Майли пулингизни Зимбабве долларига алмаштириб берамиз. Лекин, катта қоп олиб келганмисиз? – деб сўради мендан. -Қоп олиб келмагандим, - дедим мен.
Турли хил долларлар
-30 фунт стерлингни Зимбабве долларига алмаштирмоқчи бўлсангиз, албатта каттароқ қоп олиб келинг. Акс ҳолда, нимага солиб кетасиз унча пулни. Агар 100 фунт стерлинг алмаштиргингиз келиб қолса, каттароқ юк машинасини олиб келмасангиз, унча Зимбабве долларини кўтариб кетаолмайсиз, - деди банк ходими.
Банкдаги ҳамма бизнинг атрофимизга йиғилишди. Шулардан биттаси: -Жаноб, Зимбабве долларини нима қиласиз, ташқарида катта қозоннинг тагига ёқиб, Наврўзда сумалак пиширмоқчимисизлар? – деди.
- Йўқ, рафиқамнинг туғилган кунига совға қилмоқчи эдим. Чунки унга туғилган кунинга 1000 доллар совға қиламан, деб ваъда бергандим. Америка долларидан совға қилишга қурбим етмайди. Долларми, доллар-да, – дедим мен.
-Рафиқангиз нима олади, сиз совға қимлган 1000 Зимбабве долларига?, - деб сўради банк ходими. -Рафиқам писта чақишни яхши кўради, писта олар, - дедим мен.
-1000 Зимбабве долларига зўр келса, майдароқ пистадан 1 дона писта (семишка) берар. Агар писта каттароқ бўлса, 1 та пистани ўртасидан бўлиб бериш керак бўлади. Шу боис, ҳеч бўлмаса 10 миллиард доллар юборинг, шунда бир стакан пистага етиб қолар – деди банк ходими.
Мен банк ходимига юзланиб: -1000 Зимбабве доллари бир дона пистага етса, 1 долларга нима олиш мумкин? – деб сўрадим.
-Банк ходими бошини қашлаб туриб: -1 Зимбабве доллари Саҳрои Кабрдаги қум(чага)нинг битта кичигроқ заррасига етса керак, - деди.
Шунда менинг миямдан «Ҳа, ўзбек сўми, туркман манати ҳали кўп қадрли экан», деган ҳаёл ўтганди.
А.Хоразмий. Буюк Британия, Стопорт шаҳри. 2019
Шарҳлар:
samad
02/06/2019 at 8:33 AM
Яшанг домла, манашу мақолангизни ўқиб кулавериб қотиб қолдик. Буни бошқа тилларгада таржима қилиб нашр қилинг, турли миллат муштарийларининг дуосини оласиз. Ҳикоядаги тафсилотларга қараганда, банк ходими ҳам Водийликларга ўхшаб, роса аскиячи одам экан
Дўст
02/06/2019 at 11:14 AM
Бундан 1-2 йил олдин "Озодлик"да ва манашу сайтда Хоразмийнинг мақоласига ўхшаган бир материал берилганди. Унда ўзбек сўмининг инфляцияланиб бориши ҳажв қилиниб, дўппили бир ўзбек, 100 АҚШ долларини бир ғалтак ўзбек сўмига алмаштириб бораётган сурати ҳам бор эди.
"Дунё ўзбеклари"дан илтимос, ўша материални сурати билан сайтга қайта қўйсангиз, шунда шу икала мақола роса жойига тушарди-да.
|