Илм ва олимга эътиборсиз давлатнинг келажаги бўлмайди
Ўзбекистоннинг собиқ президенти И.Каримов даврида қатор ўқув ва илмий даргоҳларни безаб турган бу шиор(сурат-1)нинг сарлавҳага чиқарилишида (бу шиор аслида И.Каримовга тегишли эмас, бунинг ўзи бошқа бир катта мавзу) тегишли ҳикмат бор. Ҳикмат шуки, айнан Каримов даврида Ўзбекистонда илм, олим ва ижодкорларга эътибор кескин пасайди, натижада илм ва ижод аҳлининг кўплари муҳожирга айланди.
Ўзбекистоннинг жорий Президенти Ш.Мирзиёев иқтидорга келган куниданоқ, илм ва олимга эътибор қаратди: таниқли олимларни йиғиб уларга совғалар улашди, олимларнинг маоши ошди, Фанлар Академиясида ислоҳатлар бошланди, четга чиқиб кетган олим ва мутахасисларни қайтариш ҳақида кўрсатмалар берди.
Телевидения орқали ТИИМСХнинг собиқ ректори, академик Садулла Искандаровни кўрсататуриб: “Манашу олимлар менинг устозим ҳисобланади. Шулар туфайли мен шу мартабаларга эришдим” деб таъкидлади. Президент Ш.Мирзиёевнинг фақат шугина иқрори илм ва олимга унинг муносабатини кўрсатди, десак муболаға бўлмас.
Айниқса “Дунё ўзбеклари”да такрор-такрор таъкидланаётганидай, Ш.Мирзиёевнинг ҳамма мулозимлари ҳам унинг бу ва бошқа соҳадаги ислоҳатларини қўллаб-қувватлаяпти деб бўлмайди, афсус. Фикримизга далил сифатида қуйидаги тафсилотни Сиз муҳтарам ўқувчилар ҳукмига ҳавола қилмоқчимиз:
14.06.2017 да FW FI4990481GBпочта коди билан 16,4 фунт стерлинг тўлаб, Лондонда нашр қилинган танланган асарларим(сурат-2)ни Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасига, уларни Ўзбекистонга етказишни сўраб, тегишли хат (сурат-3) билан жўнатдим.
Бу танланган асарлар нафақат Ўзбекистон, ҳатто жаҳон илм-фани учун ҳам маълум аҳамият касб этади, десам муболағага йўйманг.
Сабаб шуки, унда Осиё (Ўзбекистон), Африка (Мозамбик) ва Европа(Буюк Британия)да қилинган кўпйиллик тадқиқотлар ва улар асосида қилинган қатор ихтиро ва кашфиётлар ўрин олган.
Мен юборган китобларни элчихона 16.06.2017 да олган ва менинг исми шарифимга кўзи тушибоқ, китобларни Ўзбекистонга жўнатишдан бош тортиб, ўзимга қайтариб юборган.
Каримов замонида мен ва менга ўхшаганларнинг нафақат ўзи, ҳатто исми шарифлари ҳам Ўзбекистон учун таҳдид деб кўрилган. Афсуски бу ҳол ҳалиям давом қилаётган кўринади.
Шу боис, сиёсатдан мутлоқа ҳоли бўлган, илм-фан учун аҳамиятли бўлган, менинг танланган асарларим, Муҳаммад Солиҳнинг “Пайғамбарлар тарихи” китоблари, Ойдин Солиҳнинг ўта зарур бўлган “Ҳақиқий тиббиёт” китоблари нимага Ўзбекистонга киритилмаяпти? Бу китобларнинг айби муллифи Солиҳ ёки Хоразмий экани учунми? Агар шундай бўлса, майли, муаллифнинг исми шарифини олиб ташлаб киритинг Ўзбекистонга. Ўзбекистон ҳалқи ва илм-фани ўз фарзандлари меҳнатидан баҳраманд бўлишга ҳақи бор.
Каримов режими “шарофати” билан четда оиласини боқиш учун мардикорлик қилиб юрганларнинг ҳолидан хабар олиш уёқда турсин, уларни “дангасалар” деб жеркди, собиқ президент Каримов. Айнан ўшаларни жорий Президент Ш.Мирзиёев “бизнинг фарзандларимиз” деб алқаб, уларнинг шароитини яхшилаш учун расмий лоиҳаларга қўл ураяпти. Бирнеча кун олдин Россиядан қайтаётган ўзбек мардикорлари Қозоғистон ҳудудида ҳалокатга учраб 10 га яқини нобуд бўлишди. Ш.Мирзиёев уларга махсус самолёт жўнатди, оила аъзоларига таъзия билдирди.
Хонаси келганида айтай, бизнинг Буюк Британия паспортини олишга мажбур бўлганимизда Ўзбекистоннинг Буюк Британия элчихонасининг ҳам яхшигина “хизматлари” бўлди. Бу ҳақда “Дунё ўзбеклари”да нашр қилинган “Мен Буюк Британиянинг ҳам фуқорасиман” номли мақолада батафсил баён қилингани учун ҳам бу борада яна тўхталмадик.
2016 йилнинг баҳорида (Каримов замонида) Хоразмдаги фарзандларим мени ва укасини Хоразмга меҳмон сифатида таклиф қилишди. МХХнинг кўрсатмасчи бўйича мени Ўзбекистонга таҳид солувчи шахс сифатида Ўзбекистонга киришим рад қилинган. Бу борасида “Озодлик” радиоси вебсаҳифасида “Ш.Мирзиёевни мақтаган ўзбек олимига Ўзбекистонга киришга рухсат берилмади” номли мақолалар ҳам эълон қилинди. Мен ва менга ўхшаганлардан И.Каримов бериб кетган “Ўзбекистонга таҳдид қилувчи” деган “фахрий” унвонларни олиб ташлаш вақти келмадимикан?
Тўғрисини айтсам, виза бериш учун элчихона ходимлари ўғлимни ойлаб сарсон қилади, деб ўйлагандим.
Чунки собиқ президент И.Каримов биз бечораларни 2014 йил 16 июнь ПФ-4624 номерли қарор билан, ўзининг ибораси билан айтганда “Ўзбекистонга ҳеч қачон кираолмайдиган қилиб” фуқораликдан чиқариб юборгани ҳақида эшитганим бор эди.
Ўрни келганида айтай, биз муҳожирларнинг мутлоқ кўпчилиги Ватанимиздан ўз ҳоҳишимиз билан чиқиб кетган эмасмиз. Биз Ўзбекистон фуқоралигидан чиқишга ариза ҳам берган эмасмиз. Каримовнинг юқорида тилга олинган қарори ноқонуний ва адолатсиз, шу боис биз уни тан олмаймиз.
Каримовнинг юқоридаги қора нияти ўзи билан кетиб, Ш.Мирзиёев бошлаган ислоҳат консулликка аллақачон етиб келган экан. Ишонасизми, ўғлим иккинчи борганида визасини олиб келди. Шу муносабат билан консуллик(Р.Исмоилов)га ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Ўғлим 2 ҳафта Ўзбекистон(Хоразм)да бўлиб қайтди. Ҳамма жойда одамларнинг Президент обораётган сиёсатига, ислоҳатларига ишончлари баланд эканларидан қувониб келди. Одамларнинг: “Ш.Мирзиёев ҳеч бўлмаганида 10-15 йил олдин иқтидорга келса бўлмасмиди” деганларини ўғлим тўлиб-тошиб айтиб берганида, қувонганимдан кўзларимдан ёш чиқиб кетган.
Хулоса қилиб қуйидагиларни айтмоқчи эдим:
-Ўзбекистон ташқи ишлар вазири муҳтарам Абдулазиз Комилов 5-июлда ўтказадиган мулоқатлари чоғида мениннг ушбу мақоламда кўтарилган масалаларга ҳам жавоб бериб кетишларини илтимос қиламиз.
Ўзбекистон ва Буюк Британия фуқораси, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, Узбекистон Фанлар Академияси ва Ал-Хоразмий мукофатлари лауреати, профессор Ахмад ҳожи Хоразмий
Бу мақола фақат Хоразмийгагина эмас, кўпчилигимизга тааллуқли. Шу боис 5-илда бўладиган мулоқатга муҳтарам вазир А.Комилов қуйидаги саволларгада жавоб бериб кетишини илтимос қиламиз:
1-Ўзбекистонлик муҳожирларга Ватанга бориб келишида “Ўзбекистонга таҳдид солади” деган кулгили бахоналарни рўкач қилмай, уларга шароит яратиб берилсин.
2-Муҳожиротдаги олим ва адибларнинг асарларига тўсиқ қўйиш эмас, аксинча уларни Ўзбекистонда нашр қилиш.
3-И.Хушев, М.Солиҳ, А.Хоразмий каби Ўзбекистон учун куйиб-пишиб юрган журналист, адиб ва олимларни Ўзбекистонда тарғиб қилишни ташкил қилиш ва бошқалар.
Аҳмад Ҳожи Хоразмий ёзган сатрларни ўқиб беихтиёр Каримовнинг миллатимиз ва давлатимиз ривожига наақадар тўғаноқ бўлганлигини англаб етамиз ва биз буюк келажакга етиб келиш у ёқда турсин ундан жуда узоқлашиб кетганлигимиз сабабларини ҳам тушуниб бошлаймиз.
Ҳали минглаб Қурмановлар қуршаб олган элчихоналаримизни.
Улар миллат ва Ватан хоинларидирлар.
Худодан топсин демоқдан ўзга нима ҳам дер эдик.
Улар қайси давлатнинг шпионлари экана???
Домла Британияда яшаш давомида ўзбек тили имлоси қоидаларини ҳам анча унутиб қўйибдилар чоғи. Бундан ташқари, Лондонга конференцияга бориб, нега қолиб кетганликларини ҳам аниқ ифодаласалар яхши бўларди.
“…бор бойлигим (мулким) илм ва имон бўлгани боис, Ўзбекистон илм-фани учун аҳамиятли бўлган кўп томлик танланган асарларим ва тегишли ДВД дискларни юбораяпман.
Илтимосим (васиятим ҳам) шуки, буларни Ватаним Ўзбекистонга етказсангиз”
Elchiga yozilgan manashu satrlar Xorazmiy domlaning naqadar vatansevar va imonli odam ekanini kursatibdi.
Elchxonaning tanlangan asarlarini Uzbekistonga emas, muallifning uziga qaytarib yuborgani ham ularning naqadar imonsizligini kursatibdi.
Рахмат муаллифга, бу мақолада бизга тегишли муаммолар ҳам кўтарилган.
Каримов “отамиз” бизгада бериб кетган “Ватан хоини” деган увонни. Бизнида ариза ёзмасакда фуқораликдан чиқариб юборган. Биз ҳам Ўзбекистонга боришни ҳохлаймиз.
Биз ўқиган Университетда ҳам бор эди 1-суратдаги И.Каримов шиори. “Бу шиор Каримовга тегишли эмас”, деган муаллиф. Шу ўринда қуйидаги воқеа эсимга келди:
Кўп йиллар олдин қайси бир сайтда Хоразмлик ёшуллилар – И.Юсупов ва Ш.Хўжаниёзовалар Каримов ўтадиган йўлга: “Ватанни севмоқ имондадир. И.Каримов” деб ёздириб қўйгани ҳақида айтилган эди.
1-чи суратдаги шиор ҳам худди шунга ўхшабди-да бўлмаса.