Хоразмда бўлаётган ислоҳатлар ва туб ўзгаришлардан ҳар бир Хоразмлик каби биз ҳам чексиз қувончдамиз. Бундай хайрли ишларда бардавом бўлишда сизларга узоқ умр ва куч-қувват тилаймиз.
Пўлат Раззақович, балки хабарингиз бордир, Хоразмни бирлаштириб, уни қайта тиклаш ҳақида Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақолпоғистон Республикалари раҳбарларига қатор интернет саҳифалари орқали мурожат қилганман (1-илова).
Бу мурожатимни дунёнинг ўзбеклар истиқомат қилаётган қатор мамлакатларида 30 минга яқин одам ўқиб, 40 дан ортиқ одам унга ўз муносабатини билдирган (2-илова) ва уларнинг мутлоқ аксарияти мен кўтарган ғояга ижобий муносабат билдиришган.
Шундан кейин бу масалада Президентимиз муҳтарам И.А.Каримовга хат орқали ҳам мурожат қилдим (3-илова).
Сиз яхши биласиз, Президент ниҳоятда банд одам. Бунинг устига, Президент Маҳкамасидаги тегишли мулозимлар Президентга ёзган хатларимни ҳардоимгидай, Президентга етказмасликлари ҳам мумкин.
Сиз, Илгизар Собиров, Шакаржон Хўжаниёзова каби Президент олдида ўз сўзига эга бўлган ва Хоразм тағдирига маъсул Хоразмийлардан, менинг юқоридаги хатларимнинг Президентга етишига ва унинг ижросига таъсир ўтказишларингизни илтимос қилмоқчиман.