"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Хабарлар

Олимлар мунозараси

 

Олимлар мунозараси

Ўзбекистонлик журналист-таҳлилчи Саид-Абдулазиз Юсуповнинг Ютубдаги чиқишларига Буюк Британияда истиқомат қилувчи олим А.Хоразмий қуйидагича коммент ёзиб, муносабат билдирганди.

Мен муҳтарам Саид Абдулазизга “Фақр”, “Фақирлик” калимасини ишлатишда маъсулятни сезишни маслаҳат берган бўлардим.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алейҳи вассалам: “Фақирлик фахримдир”, “Фақирлигим билан мақтанурман”, деганлар. Сўфий(тасаввуф)нинг бош талаби ҳам фақирлик ҳисобланади.

Бу киши исми шарифидаги “Саид” калимасига қараганда бу одам Пайғамбаримиз авлодидан кўринади. Агар шундай бўлса, “Фақирлик” калимасини жойида ишлатиш ундан икки карра кўпроқ масулятни талаб қилади.”

Хоразмийнинг юқоридаги комментига муллиф (А.Юсупов) қолиб, Америкада истиқомат қиладиган янабир олим - С.Тўлаганов қуйидагича муносабат билдирган:

Axmad hoji Xorazmiy brodarimizga!

Adashmasam, “Oq va qora” ko’rsatuvining mazkur soni “Dunyo o’zbeklari” saytida ikkinchi marta qo’yilayapti va Siz, mazkur ko’rsatuv muallifiga, ikkinchi bor “ma`suliyatni sezishni” maslahat berayapsiz.

Basharti, Said-Abdulaziz Yusupov mazkur chiqishida “faqr”(“faqirlik”) atamasidan foydalanilgan ma`no uchun, Siz boshqa mosroq aniq atamani taklif qilganingizda edi, e`tirozingiz (maslahatingiz) qandaydir ma`no kasb etar edi. Qolaversa, Payg’ambarimiz aytgan fikrlarini ifoda etish uchun tarjimon shu atamadan foydalangan.

С.Тўлагановнинг юқоридаги комментига А.Хоразмий қуйидаги жавоб комментни ёзиб муносабат билдирган:

Профессор Собир акага.

Ассалому алейкум домла.

Аввало ташаккур, мен ёзган нарсага муносабат билдирибсиз.

Сиз ҳақсиз, аввал ҳам “Фақр” калимасини ишлатишига муносабат билдирганман. Агар бошқа кўрсатувларида ҳам “Фақр” калимасини шу йўсинда ишлатса, яна муносабат билдиришга ҳаракат қиламан. Сабаб шуки, бу сўзнинг маъсуляти ва маъносини  билган мусулмон учун бу фарз қилинган.

Сиз айтгандай “Фақр” калимасининг ўрнига “Қашшоқ”, “Ғариб” каби атамаларни таклиф қилмоқчи эдим-у, андиша қилдим. Сабаб, муаллифни тилшуносликда ўзимдан юқори ҳисобладим. “Фақр” сўзини жойида ишлатмаганига келсак, балки эътиборсизлик қилгандир. Ёки атайлаб, айниқса, сўфийларнинг жиғига тегиш учун қилаяптимикан? Ундай бўлмаса керак, чунки муаллиф мулоҳазали одам кўринади.

Воқеалар ривожланабориб, С.Тўлаганов “Дунё ўзбеклари” сайтида (http://www.dunyouzbeklari.com/?p=189731#comment-50229)  «Ахмад ҳожи Хоразмий домланинг ғаройиб шарҳларини ўқиб…» номли узундан-узоқ мақола эълон қилди. Бу мақолани ўқиш зерикарли эканини ҳисобга олиб, бу мақолага ёзилган муносабатларни жузъий тўлдиришлар билан келтиришни лозим топдик. Токи ўқувчининг ўзи қилсин хулосани.

Ахмад ҳожи Хоразмий

01/23/2019 at 8:02 PM

Ассалому алейкум Собир ака.
Ғаройиб шарҳларимга ёзган ажойиб муносабатингизни диққат билан ўқидим. Бекам Парвардигор, дейилгани асосида ғаройиб шарҳларимни яна бир бор таҳлил қилиб чиқдим, мақсад, сизнинг муносабатингиздаги фикрларнинг ичида тўғриси бўлса расман кечирим сўрамоқчи эдим.

Мен унга нисбатан ишлатган “бу бола” термини ижобий йўналишда бўлиб, унга қойил қолиш маъносида эди. Жумлани тўлиқ келтирмай, бу сўзни контекстдан юлиб олганингиздан мақсадингизни тушиндим.

“Юсуповнинг кўплаб профессор олимларга нисбатан анча юқори эканлигига гувоҳлик бераман”, деганингизни ўқиб “ҳарким ўз қаричи билан ўлчайди” деган мақол эсимга келди. Юсуповни профессорлардан, академиклардан, ҳатто алломалардан ҳам юқори, десангиз ҳам фикр эркинлиги асосида  ҳақингиз бор.

Сиздан ёшим, илмий салоҳиятим кичигроқ бўлсада бир таклиф айтай. Юқоридаги жумлангизни: “Юсупов мен(Собир Тўлаганов)га ўхшаган профессорларга нисбатан анча юқори эканлигига гувоҳлик бераман”, деб ўзгартиринг. Акс ҳолда профессор ва олимларга ихонат келтирган бўласиз.

Sobir To'laganov

01/24/2019 at 6:26 PM

Assalomu alaykum Axmad hoji janoblari, “мақсадингизни тушиндим” debsiz-ku, afsuski, meni yaxshi angalamabsiz. Balki, yozganlarim unchalik ham tushinarlik chiqmagandir yoinki diqqat bilan o’qiganda ham tushinmaslik mumkindir. Ammo, baxsimizga sabab bo’lgan asosiy mavzudan chetlab ketibsiz.
Maqolada aytilgan fikrlarda yetarlicha urg’ulagan bo’lsamda, o’zimni hech qancha kamsitmagan holda, quyidagi e’tirofni aytmoqchiman. Bu e`tirofim bilan sizni tezroq xotirjam etib, baxs mavzuimizga qaytishlikni taklif etmoqchiman, zero u ko’pchilikni befarq qoldirmaydigan muhim masala.
Men baralla aytamanki, Said-Abdulaziz Yusupov zamonamizning Oloh yuqtirgan kuchli faylasufi. U mendan o’n chandon yuqori turadi, desam ham o’zimni maqtagan bo’laman. Men, fan doktori bo’lsamda, bir matematikman, Olloh kamdan-kam bandasiga faylasuflikni ato etadi.

Kurbonov

01/24/2019 at 9:46 PM

Tulaganov va Xorazmiy domlalarning munozaralari qiziq bulayapti. Harqalay olimlar-da, bir-birini haqoratlamasdan munozara qilishayapti.

Xorazmiy domlanihg: Юқоридаги жумлангизниЮсупов мен(Собир Тўлаганов)га ўхшаган профессорларга нисбатан анча юқори эканлигига гувоҳлик бераман”, деб ўзгартиринг. Акс ҳолда, профессор унвонидаги  олимларга ихонат келтирган бўласиз",  degan tashbexi rosa urniga tushibdi.

Bizning fikrimizcha munozarada Xorazmiy kup oldinda borayapti.

Ахмад ҳожи Хоразмий

01/24/2019 at 9:14 PM

Валейкум ассалом Собир ака.
Илтимос, менга нисбатан “жаноблари” атамасини ишлатмасангиз, худдий киноя қилгандай туюлади менга. Мен сизга самимий ва оддий қилиб “Собир ака” деяяпманку, сиз ҳам “ука” деб мурожат қилаверинг.
Мен ҳам тушинаман, “Фақир”, “Қашшоқ”, “Ғариб” ва ҳакоза каби терминларни молиявий томонга ҳам, жисмоний томонга ҳам, рухий томонга ҳам ишлатиш мумкин.

Мен бор йўғи Абдулазизга айниқса “фақир” сўзини у ишлатаётган маъноларда зарурат бўлмаса ишлатмасликни таклиф қилдим холос. Уни танқид ҳам қилмадим. Унда хусуматим ҳам йўқ. Унинг бу даражада буюк файласуф эканини билганимда, таклиф айтишдан  эҳтиёт бўлардим албатта.

Ўрни келганида айтай, мен Юсуповнинг маърузасини биринчи марта тинглаганимда “Горбачевга ўхшаб, баланд парвоз ва умумий гапларни айтар  экан”, деган ҳаёлга борганман ва “Бу маърузани эфирга беришдан олдин, ҳамкасбларингиз билан танқидий бир кўриб чиқсангиз бўлар экан”, - деган таклифни ҳам ёзганман.

Абдулазизни “Юсупов замонамизнинг Аллоҳ юқтирган кучли файласуфи” деб таърифлабсиз. Балки шундайдир. Лекин: “У мендан (фан докторидан!) 10 чандон юқори туради, десам ҳам оз”, деганингизда жуда ошириб юбормадингизми? Шу ташбеҳингизни унинг ўзидан, ҳатто истаган бир одамдан сўрангчи, қабул қилишармикан.

Ўрни келганида яна бир нарсани айтай.
Тошкентда Рустамжон Абдуллаев деган иқтисодчи олим бор, билсангиз керак. Сиз каби, мен ҳам уни замонамиз олимларининг пешволаридан бири деб биламан ва ўзимдан юқори (сизга ўхшаб 10 марта, ёки Рустам акага ўхшаб минг марта эмас) санайман.

У “Озодлик”даги бир суҳбатда: “Гулнорахон Ўзбекистонимизнинг маликаси.
Иқтисод фанлари номзоди “академик” И.Каримов, иқтисод илмида мендан минг марта устун туради”, - деган. Шундан кейин шу одамдан ихлосим қайтган, тўғриси. Гулнорани ва Каримовни ёқтирмаганимдан эмас, фан доктори  Рустам аканинг ҳеч бир мантиққа сиғмайдиган, бу даражадаги яланғоч  лаганбардорлигидан ҳафсалам пир бўлган.

Хулоса қилиб айтмоқчиман, икки ўртада биз «буюк, фақр» деб Абдулазизнинг обрўйига путур етказаяпмиз. Бунинг учун ундан узр тилашимиз керак. Ва ниҳоят, маҳмаданалик бўлсада яна бир таклиф айтай:

“Мен бор йўғи бир математикман”, деганингиз билан, сизнинг иборангиз билан айтганда «замонамизнинг буюк файласуфи» Абдулазизга лаганбардорлик қиламан деб, математикларни ерга уриб, буюк аллома-метематик, бобокалоним Ал-Хоразмийнинг рухи покларини безовта қилган бўлманг-да, ишқилиб.

Бек

01/24/2019 at 11:26 PM

А.Юсуповнинг мақоласи ҳақидаги, С.Тўлаганов ва А.Хоразмийларнинг бу мунозараларини ўқиб, Муҳаммад Солиҳнинг "Ойначининг ити" номли шов-шувга сабаб бўлган мақоласи эсимга келди.

Шу мақолада, ҳечким сўрамасада, М.Солиҳ билан А.Пўлатовнинг орасига кириб, Пўлатовга яхши кўриниш учун, Солихни ёмонлаб  юрган Юсуф Жума, ойначининг ити сифатида таърифланади. Тўлаганов ҳам "Ойначининг ити"даги Юсуф Жумага ўхшабди.

 

Шундан кўп ўтмай,  С.Тўлаганов “Дунё ўзбеклари” сайтида (http://www.dunyouzbeklari.com/?p=190266)  «Ахмад ҳожи Хоразмий домланинг ғаройиб шарҳларини ўқиб…(2)» номли мунозара маданиятидан узоқ бўлган, аламзадалик  ва ҳақоратли риторикалар билан тўлиб тошган иккинчи (давомий) мақоласини эълон қилди.

Мен С.Тўлагановнинг бу мақоласига ва М.Турдимовнинг шарҳига қуйидаги муносабатни билдирдим. Бу муносабат “Дунё ўзбеклари” сайтида “Ахмад ҳожи Хоразмийдан: М.Турдиев ва С.Тўлагановларга жавоб ўрнида....” номи билан алохида мақола (http://www.dunyouzbeklari.com/?p=190305) бўлиб ҳам босилди:

Ахмад ҳожи Хоразмий

02/01/2019 at 1:00 PM

Ассалому алейкум муҳтарам М.Турдиев ва Собир акалар.

70 дан ошиб, 80 га яқинлашган учта ўзбек олими: бири Америкада, бири Қозоғистонда, яна бири Буюк Британияда туриб, на математикага, на механикага, нада агрохимияга алоқаси бўлмаган А.Юсуповнинг чиқишлари борасидаги мунозаранинг ўзи сайт ўқувчилари томонидан ҳақли равишда: “Оббо эзма чоллар-э!” дейилишига сабаб бўлаяпти.

Собир ака менинг “мусулмон учун бу фарз қилинган” деганимни “уйдирма” дебдилар ва унинг манбасини  сайт ўқувчилари билан баҳам кўришимни талаб  қилибдилар.

Манба шуки, Ислом шариатида қуйидагича дейилган:
Исломда қуйидаги 40 та фарзни билиш ва унга амал қилиш (айниқса Ислом бўйича саводли) мусулмонлардан талаб қилинади:
Намозда-12 та, таҳоратда -4 та, ғусулда – 3 та, тяммумда -4 та, Исломда -5 та, Имонда-7 та, бошқаларда -5 та фарз бор.
Анашу охирги “бошқаларда” деганидаги фарзларнинг бири бошқаларнинг хато-камчилигини айтиб тўғирлаш  кўзда тутилган. Яъни бу фарз қилинган.

Барака топгур Собир ака, сиз айтаётгандай, А.Юсуповга туҳмат ҳам қилаётганим йўқ, уни айблаётганим ҳам йўқ. Мен бор йўғи унга “фақир” деган терминни жойида ишлатишни таклиф қилдим холос. Сизнинг бу борада нимага пашшадан фил ясаётганингизга ҳеч тушинмадим.

“Фақир” деган терминни ишлатган А.Юсупов бошқа ерда қолиб, Исломни, тасаввуфни чала тушинадиган математигу-механикларнинг бу нарсага буpнини тиқиб юриши, Муҳаммад Солиҳнинг шов-шувга сабаб бўлган “Ойначининг ити” номли мақоласидагидай бўлибди. Маслаҳатим шуки, М.Солиҳнинг ўша мақоласини ўқинглар, шунда шояд бу бефойда ва гўлларча мунозарага чек қўйилса.

Мениннг бу комментимга ўзини «Мухлис» деб атаган ўқувчи қуйидагича муносабат билдирибди:

muxlis

02/01/2019 at 7:47 PM

Тўғрисини айтганда “Оббо эзма чоллар-э!” дейишга арзийдиган иш қилаяпти бу мўйсафид олимлар.

Шунча машмаша биргина Саид-Абдулазизнинг “фақир” сўзининг ишлатгани учун бўлаяптими? Тўлаганов домла бир шу сўз учун узундан-узоқ 2 та катта мақола ёзибди. Кейинги мақоласи кесатиг-у, ҳақоратларга тўла. Сайт муҳаррири И.Хушевда журналистик этика бўлганида бунақа ҳақоратли мақолани нашр қилмаслиги керак эди.
Хоразмий акамиз ҳам сўфий шоир Кенжабек: “Бир нодонга сукут қилсанг, сукунат ҳам ибодатдир” деганидай сукут қилақолмайди. Собир домла эса бундан баттар жазавага тушади.

Мен ҳам “Мухлис”нинг шарҳига қуйидагича муносабат билдирдим:

Ахмад ҳожи Хоразмий

02/02/2019 at 9:09 AM

Муҳтарам “Мухлис”га.
Сизнинг манашу комментингиз дўппини ерга қўйиб ўйлашга ундади мени. Шояд бу бефойда мунозаранинг бошқа иштирокчиларинида ўйлашга ундаган бўлсин.

Ўрни келганида яна бир нарсанида айтмоқчиман. “Ўхшатмагунча учратмас”, деганидай, бу мақолага Қозоғистонда истиқомат қилаётган 77 ёшли яна бир олим, ф-м. фанлари номзоди М.Турдиев “Ҳожи бобо” таҳаллусида С.Тўлагановни қўлламоқчи бўлиб: “Ҳожилик сафарига (асло керак ва керак эмас жойда мақтаниш учун эмас) ҳар бир киши аввало ўз виждони олдида тозаланиши учун боради”, деб шарҳ ёзган.
Бу шарҳнинг мунозара қилинаётган мавзуга бирон алоқаси йўқ. Агар менинг исми шарифим(Ахмад ҳожи)га ишорат қилаётган бўлса, жавобим шуки, “Ахмад ҳожи Хоразмий” бу менинг паспортимдаги исм шарифим. Бировларнинг жиғига тегади деб ундаги “ҳожи” калимасини ёзмаслик мумкин эмас. Акс ҳолда у мен бўлмай қоламан.

Ва ниҳоят, “Мухлис” биродаримизнинг айтганидай, шоир Кенжабек ўгитига амал қилиб, сукут қилишга ҳаракат қиламан.

чет эллик

02/02/2019 at 8:43 AM

“Газета профессорларнинг баҳсидан бошқа барча материалларни чоп этади”. (Марк Твенданми ёки Азиз Несинданми, ёдимда йӯқ.)

Қиссадан ҳисса шуки, зукко ўқувчи, юқоридаги мунозарани ўқиб ўзи хулоса қилсин.

А.Хоразмий

Буюк Британия, Стокпорт шаҳри.

Категория: Хабарлар | Добавил: Horazmiy (2019-05-02)
Просмотров: 501 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0