"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Хабарлар

Пўлат қандай тобланди?

logo

https://www.ozodlik.org/a/28720382.html

 

http://www.dunyouzbeklari.com/?p=181379

 

Пўлат қандай тобланди?

(Озодлик радиоси)

 

Пўлат Бобожонов 1961 йил Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги энг нуфузли раҳбарларидан бири Раззоқ Бобожонов хонадонида дунëга келган. Унинг онаси Энагул Машарипова Боғот район ижроқўм раиси муовини,  отаси эса¸ район миқёсидаги ташкилотларда  раҳбари бўлган.

Боғот туманида у билан бирга ишлаган Хоразм вилояти собиқ мулозимларидан бири Аҳмад ҳожи Хоразмийнинг айтишича¸ Бобожонов  Хоразмда ҳуқуқшунослик бўйича Университетни  қизил дипломга битирган ягона  юрист  бўлган:

П.Бобожонов ўз фаолияти давомида мамлакат прократураси тизимларида, Боғот район ва Хоразм вилояти ҳокимлигида, Президент маҳкамасида ва бир қатор жойларда самарали ишлаган. У прократура тизимларида ишлаганида “Честний ўрис”, “Муросасиз немис” каби лақаблар билан сийланган.

- Мен Боғотда МРПО сельхозхимия  раиси бўлган пайтимда Пўлат туман ҳокими муовини эди. Бирга ишлаганман. Бу кишининг отаси Раззоқ ака билан ҳам бирга ишлаганман. Пўлат кейин Хоразм вилоят прокуратураси умумий назорат бўлимида, ишлаган даврини ҳам яхши биламан. Пўлатвойни ўз соҳасини чуқур биладиган қатъиятли раҳбар сифатида танидим.

Мен сельхозхимия раҳбари бўлганда унинг отаси Раззоқ ака менинг муовиним бўлган. Ўша пайтдаги мулозимлар ўз фарзандларини таниш-бнилиш қилиб ўқишга киритгани бор гап. Лекин Пўлатбек ўз кучи билан ўқишга кириб¸ уни қизил дипломга битирди. Бу муваффақиятга Пўлатвой отасининг аралашувисиз ўз тиришқоқлиги билан эришди¸ дейди суҳбатдош А.Хоразмий.

Шарҳлар

  1. пенсионерка

09/10/2017 at 12:41 AM

Уважаемая Мухлис! И Бабаджанов П. и Мирзияев Ш. и многие тысячи узбекистанцев поступали и учились без взяток Но это было в советское время, до эры Каримова, до Мустакиллик (хотя и тогда были единичные случаи взяток) Коррупция во всех сферах расцвела пышным цветом именно за последние 25 лет. Вы видимо очень молоды, если этого не помните и не понимаете Спросите у Ваших деда и бабушки, моих ровесников, они Вам расскажут об этом, приведут примеры из жизни…

REPLY

  1. Мамаёқуб Ҳамроев

09/09/2017 at 11:22 PM

Ҳурматли дўстлар!
Мен илгари ёзганимдек миллатимиз фарзандалари орасида Шароф ака Убайдуллаев,Исмат Хушев,Эврил Турон,Жахонгир Мухаммад,Ҳамроқул Асқар,Малоҳат Эшонқулова ва яна бир неча бармоқ билан санарлик ватанпарварлар ичида биз бемалол Аҳмад Ҳожи Ҳоразмий домлани ҳам айта оламиз.
Ўзига етказилган қанчалик ноҳақликларга қарамай бирон бир маротаба ватани ва ҳалқи ҳақида салбий фикр айтганлари эмас ва доим умид билан яшаб келмоқда.
Пўлат Бобожонов ҳақидаги фикрлари ҳам таҳсинга сазовордир.
Бу инсоннинг ИИВ азири этиб тайинланиши бежиз эмас эканлигини четда юрган ҳар бир тўғри фикрловчи инсон англаб етиб бўлди.
Ҳоразмий домланинг қувончини айтмай қўяверайлик!
Ватаним ва ҳалқим деган инсоннинг қувончидир бу.
Ва шу инсонлар қаторида мен ҳам қувондим,кўзларимга қувонч ёшлари келди.


Muxlis

09/09/2017 at 3:21 PM

Ўзбекистонни коррупцияга ботган, таниш-билишсиз, порасиз биронта мансабни эгаллаб бўлмайди, деб уввос соламиз кўпимиз.

Манашу П.Бобожонов порасиз ўқиш(юрфак!)га кириб, уни қизил диплом билан битириб, шунча мансабларда ҳам ишлабди-ку порасиз.

Ш.Мирзиёев ҳам ТИИМСХАга порасиз ўз кучи билан кирган экан.

  1. Samandar.

09/09/2017 at 6:18 AM

Домла Хоразмий ҳар доим ҳам объективний одам эди.
П.Бобожонов, айниқса унинг отаси Р.Бобожонов ҳақида айтганларида муболаға йўқ.

Ўрни келганида бир тафсилотни айтай:
П.Бобожонов Боғот райони ҳокимининг муовини бўлиб ишлаганида, ўша пайтдаги район ҳокими Шакаржон Хўжаниёзова: “П.Бобожоновдан катта раҳбар чиқмайди. Чунки у олиш-беришни эплай олмайди, Хоразмча айтганда дастурхонли эмас”, деб юрар экан.

Ҳаётни қаранг, дастурхонсиз П.Бобожонов Вилоят ҳокими бўлди, дастурхонли Ш.Хўжаниёзова эса унга муовин бўлди неча йиллар. Демак МВДга олиш-беришни эпламайдиган дастурхонсиз немис одам керак экан!

 

Категория: Хабарлар | Добавил: Horazmiy (2017-09-22)
Просмотров: 847 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0