"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Хабарлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам И.А.Каримовга

Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам И.А.Каримовга

Хоразмни бирлаштириб, уни қайта тиклаш ҳақида қатор интернет саҳифалари орқали Ўзбекистон, Туркманистон, Қорақолпоғистон республикалари раҳбарларига мурожат қилган эдим (илова-1).

Бу мурожатимни дунёнинг ўзбеклар яшайдиган қатор мамлакатларида 30 минга яқин одам ўқиб, 40 дан ортиқ ўқувчи унга муносабат билдирган (илова-2). Муносабат билдирганларнинг мутлоқ кўпчилиги мен кўтарган ғояга ижобий фикр билдиришган.

Тарихдан маълумки, Хоразм ўз тилига, маданиятига, илм-фан ва адабиётига, кийимига, урф-одатига эга бўлган алоҳида бир миллат. Советлар давригача Хоразм бир давлат сифатида Туркистон ўлкасида ўз ўрнига ва сарҳадларига эга эди.

Советларнинг Туркистонни турли “истон”ларга  бўлиб ташлашлари натижасида Хоразм давлати ва миллати ҳозирги Ўзбекистон, Туркманистон, Қорақолпоғистон ҳудудларига бўлиниб кетди. Бу ажралишга салкам бир аср бўлган бўлсада, Ўзбекистондаги хоразмликлар ўзбекка, Туркманистондаги хоразмликлар туркманга, Қорақолпоғистондаги хоразмликлар қорақолпоққа айланиб кетмади. Хоразмийлар қаерда яшамасин ўзларининг тили, маданияти ва урф-одатини сақлаб қолаяпти.

СССР тарқалиб, Хоразмнинг бир қисми Туркманистон давлати (Дошўғиз ва Лебап вилоятлари) тасарруфида қолди. Натижада бир миллат бўлган қон-қариндош ҳалқнинг борди-келдиси оғирлашди. “Буюк” Туркманбоши даврида уларнинг аҳволи сарт (ўзбек) сифатида янада абгорлашди.

Ҳатто, айрим ҳокимлар асли хоразмлик бўлгани учун ишдан олиб ташланди. Улар Давлат ва бошқарув ишларига қўйилмади. Бу қанчалик аянчли бўлмасин, булар суверен бир давлатнинг ички иши сифатида кўрилади ва бунга расмий равишда аралашиб бўлмайди.

Қорақолпоғистон Ўзбекистон таркибида эканлиги боис Қорақолпоғистон ҳудудидаги Хоразмийлар ҳаётида юқоридагидай нохушликлар йўқ. Бироқ кейинги пайтлар айрим Қорақолпоқ ёшларининг “Олға Қорақолпоғистон” деб Қорақолпоғистонни Ўзбекистон таркибидан чиқариб, суверен бир давлат қилиш ҳаракатларининг кучайиб бораётганини ҳисобга олиш лозим.

Бугун бўлмаса эртага, Қорақолпоғистонликларнинг бу мақсади амалга ошса, у ердаги Хоразмликларнинг аҳволи Туркманистондаги Хоразмликларникидан ортиқ бўлмайди.

Аввал таъкидлаганимиз, тарихнинг (тўғрироғи Советлар сиёсатининг) хатоси сабаб, Хоразм ҳудудининг бир қисми Қорақолпоғистон тасарруфида қолди. Тарихнинг бу хатосини тузатиш вақти келди. Қорақолпоғистон тасарруфидаги Хоразм ҳудудларини Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятига бирлаштириш лозим. Ҳозир бу ишни қилишга барча имконият ва шароитлар мавжуд.

Бу иш амалга ошганидан кейин, бирлашган Хоразм Ўзбекистон таркибида ўз тилига (иккинчи давлат тили сифатида) эга бўлган (ҳозирги Ўзбекистон таркибидаги Қорақолпоғистон каби) Хоразм Республикаси сифатида эълон қилиниши лозим.

Туркманистон тасарруфидаги Хоразмни бирлаштириб, Туркманистон таркибида ўз тилига (иккинчи давлат тили сифатида) эга бўлган Кўхна Хоразм Республикаси (кўхна Урганч дегандай) сифатида эълон қилиниши лозим.

Шароит ва зарурат бўлганида Ўзбекистон ва Туркманистон таркибидаги бу иккита Хоразмни бирлаштириш келажакнинг иши бўлмоғи керак. Шунгача бир тилда гаплашадиган бу иккита Хоразм бир-бири билан борди-келдини визасиз ва ҳарқандай чекловларсиз амалга оширишлари керак.

Албатта, юқоридаги фикрлар асосий мақсад – Хоразмни бирлаштириб қайта тиклаш йўлидаги бир умумий (хомаки) тавсия бўлиб, сиёсий, ҳуқуқий ва миллий жиҳатдан самаралироқ йўлини таклиф қилиш икки давлат мутахасисларига ҳавола.

Бу ғоянинг тезроқ амалга ошишига бош бўлган раҳбарлар, Қримнинг Россияга қўшилишига бош бўлган В.Путин каби, Германиянинг бирлашишига сабабчи бўлган М.Горбачев каби тарихнинг хатосини тузатган бир қаҳрамон ўлароқ қолажак иншаАллоҳ.  

Эҳтиром билан, Ўзбекистон фуқораси

Ахмад ҳожи Хоразмий

 

Буюк Британия, Стокпорт шаҳри. 2014

Категория: Хабарлар | Добавил: Horazmiy (2014-05-14)
Просмотров: 1155 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0