"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » "Муаллиф (Хоразмий) ҳақида"

Мени 70 ёшим билан қутлаганларга ташаккур

 

Мени 70 ёшим билан қутлаганларга ташаккур

Ҳадиси шарифда: “Кимдан яхшилик кўрсангиз камида ўшанчалик яхшилик қилинг. Бунга қодир бўлмасангиз, уларнинг ҳаққига дуо қилинг”, дейилган.

Менинг 70 йиллигим муносабати билан кўплаган одамлардан яхшилик кўрдим. Қодир бўлган даражамда уларгада яхшилик қилиш ниятидаман. Лекин машҳур адиб, ҳалқаро Махтимкули мукофоти лауреати Аннакули Нурмаммедов, МАНЭБ академиги, “Таълим технологияларижурнали  бош муҳаррири, профессор Полвон Қаландаров, машҳур журналист ва ширали шоир Исмат Хушев кабиларнинг менга қилган хизматларичалик хизмат қилишга қодир эмаслигим ва қодир бўлишга ҳам кўзим етмаслиги сабаб, уларнинг ҳаққига доимий дуодаман.

А.Нурмаммедов ва П.Қаландаровларнинг менинг юбилейим муносабати билан ёзилганАхмад ҳожи Хоразмий – 70 ёшдакитобчасини варақлаб, айниқса, буни ёзиш учун фойдаланган манбалар рўйхатини кўриб, уларнинг бу борада қанчалик меҳнат қилганларини дарров тушиндим. Аллоҳдан қайтсин уларга.

Дунё ўзбекларисайти ва унинг бош муҳаррири менинг 70 йиллигим муносабати билан, бир ҳафта давомида, тинимсиз мени тарғиб қилгани, мени жуда ўсал қилди. И.Хушев телелойиҳасининг 21-сонини кўриб эса кўзимга ёш айланди. Чунки сухандон (Хушев) мен ҳақимдаги сўзлари билан, Навои ҳазратларининг: “Ғурбат(муҳожирот)да ғариб шодмон бўлмас эмишдеганини эсимга солган эди.

Кўрсатувнинг бу сони Хушевнинг: “70 ни қоралаган сиёсатчилар энди сиёсатни ёшларга қўйб бериб, ўзлари ибодат билан машғул бўлсалар яхши эди”, дегани билан ҳамманинг эсида қолса керак. Чунки, бу айниқса мўйсафид сиёсий мухолифатчиларга том маънодаги чақириқ эди.

Менинг 70 йиллигим муносабати биланДунё ўзбекларисайтида табрик чоп қилган ва ўзиниСолиҳдеб атаган муаллифга, комментлар ёзган Хоразм ҳалқ депутати Жуманазар Қурбонов, Мухлис, Америкалик ҳуқуқшунос Рустам ака, Тошпулат ака, Набижон Сапаров, Рахим Жаббор, Башорат, Турғун Ғофуров, бизнинг магистрларимиздан бўлмиш Ғофур Саттаров, Урганч Университетидаги собиқ талабамиз, Эркин Самандар ва Матназар Абдулҳакимнинг қизларим билан бир группада мендан таълим олган Гулбаҳор каби коммент ёзиб илиқ тилаклар билдирганларга ҳам дуои саломим ва ташаккурларимни айтмоқчиман.

Ўғлини уйлантириш ғамида Москвада меҳнат қилаётган Холида синглимизнинг тилаклари ҳеч эсимдан чиқмайди. Ўрни келганида: “Холидахон, сайтда қўйган суратингизни кулиброқ турган суратингиз билан алмаштирсангиздеб таклиф қилмоқчи эдим.

Ва шунингдек, Фейсбукда ҳам О.Икромов, Ш.Иброҳимов, Ж.Раззоқов Ш.Ахмаджонов, М.Фарғоний каби қатор таниқли ижодкор ва журналистлардан табриклар келди менинг номига, уларгада катта раҳматларим.

Курсдош дўстим Бобир Маликовнинг табриги ҳақида алоҳида тўхталмоқчиман. Таниқли юрист ва Давлат арбоби Бобир Маликов билан биз бир курсда (лекин бошқа-бошқа факултетларда) ва бир бинода ўқиганмиз. Унинг яқин дўстлари ичида бўлмасамда, салом-алейкимиз бор эди.

1970 йилнинг ўрталарида Хоразмлик бир гурух одамларнинг иши кўрилди Олий судда. Булар ичида қўшнимиз Қурамбой ака ҳам бўлиб, у бечора ноҳақ қамалаётган эди. Бу борада мен Б.Маликовдан ёрдам сўрадим. Унинг ёрдами билан менинг қўшним қамалмай қолди.

Бу хизматлари учун Бобир Маликов совғамизни олмагач, уни кафега бир пиёла чойга таклиф қилганмиз.  Овқатланиб бўлганимиздан кейин: “Бу киши меҳмон экан, сен эса аспирантсан. Мен эса прократурада ишлаяпман. Шу боис кафенинг пулини мен тўлайман”, деб кафенинг пулини ҳам Бобир тўлаган. Мана сизга одамийлик!

Ўша қўшнимиз кейин туғилган ўғлига Бобир Маликовнинг шарафига  “Бобир” деб ном қўйган. Қўшнимиз Қуромбой ака то ўлгунича Бобирни дуо қилиб юрган. Уларнинг уйида Йўлдош ота Охунбобоев ва Бобир Маликовнинг сурати доим осиғлик турарди.

Мен юқоридаги воқеани айтишимнинг сабаби, президент Ш.Мирзиёев суд ва прокрорларни ўғри, МХХ ходимларини муттаҳам дегани учун эди. Бундан 20-25 йил олдин ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ичида ҳам Бобир Маликовга ўхшаганлари оз эмасди. Каримовнинг “шарофати” билан уларнинг кўписи ўғри, муттаҳамга айландилар.

Хонаси келганида айтсам, аввало тағдир, қолаверса Каримов режими озорлари ҳам сабаб, пенсияга чиққун(60 ёшга)ча яшайман деган ишонч йўқ эди менда. Худонинг қудрати билан Пайғамбар (63) ёшгада кирдим ва бунинг шукронасига укамлар ота-онам ёнида менга қабр ҳам солдилар. Каримовчилар шуни ҳам кўп кўрдилар менга.

“Ёмғирдан қочиб дўлга тутилдим” деганига ўхшаб,  бу ерда ҳам ит кўрмаган озорларни кўрдим. Каримов режимидан кўрган адолатсизлик ва хўрликларим холва бўлиб қолди. Қатор инфарклар ва юрак операцияларнида ўтирдим бошимдан. Булар ҳам холва экан. Булар ҳақида мазлумларнинг суянчи бўлмиш “Дунё ўзбеклари” сайтида “Аянчли кунлар тарихи” номли китобим орқали билги бераман насиб бўлса.

Шундай бир ҳолатда, 70 ёшга кириш, мен учун ақл бовар қилмайдиган нарса эди. “Ана ўлади” деганидан кейин ҳам, ярим асрдан кўпроқ яшаган профессор Стивен Ҳокингнинг ҳаёти каби, менинг ҳам 70 ёшга етишим, Худонинг очиқдан-очиқ кўрсатаётган қудрати эканлигига шубҳа йўқ.

Сўзимнинг якунида, менинг 70 йиллигим муносабати билан, менинг адресимга илиқ сўз ва истаклар айтганларга, айтмоқчи бўлганларга ва айтмаганларга ҳам ташаккурларимни айтмоқчиман. Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.

70 ёшли мўйсафид,

Ахмад ҳожи Хоразмий

Стокпорт шаҳри, Буюк Британия, Март 2018

 

Шарҳлар:

  1. Solix

03/22/2018 at 7:45 AM

Манашу мақолани ўқиб ёдимга: “Яхшига қилсанг яхшилик ҳам айтади ҳам қайтади. Ёмонга қилсанг яхшилик на айтади на қайтади” деган ҳалқ мақоли келди.

“…70 ёшга кириш, мен учун ақл бовар қилмайдиган нарса эди”, деб ёзганлар Хоразмий. Худо хохласа ҳали узоқ яшайсиз домла, оптимист бўлинг!

samad.

03/22/2018 at 10:15 AM

Бобир Маликовнинг олийжаноблиги ҳақида бошқалардан ҳам эшитган жойимиз бор.
Бундоғ қараганда келажакда ҳам ўғри чиқмаслигига кўзи етган Каримов Б.Маликовни Америкага ҳайдаган экан-да.
Нимага шундай одамлар ҳозиргача Ўзбекистонга чақирилмаётганига ҳайрон қолади одам.

Фарход Собиров

03/22/2018 at 10:38 AM

Муаллиф бу мақоласида: “…бу ерда ҳам ит кўрмаган озорларни кўрдим. Каримов режимидан кўрган адолатсизлик ва хўрликларим холва бўлиб қолди”, деб ёзгани бизни ҳайрон қолдирди.
Эсингизда бўлса Америкадаги журналист Ш.Ахмаджонов бирнеча йил аввал Америкадаги адолатсизликлар ҳақида ёзганди.

Домла Хоразмий шунингдей: “Бу ердаги адолатсизликлар ҳақида “Аянчли кунлар тарихи” номли китобим орқали билги бераман насиб бўлса”, деб ёзган.
Исмат ака, домланинг ўша китобини тезроқ нашр қилинг, европадаги адолатсизлик ва коррупция ҳақида ҳам билайлик.
Коррупция фақат Ўзбекистонда эмас, Америка ва европада ҳам кам эмас шекилли.


Мухаммад Мустафо

03/22/2018 at 3:04 PM

Домла яна бир бор 70 ёшингиз билан, Аллох сизга узок умир берсин! Ватанда учрашамиз!!!

muxlis

03/22/2018 at 4:39 PM

Domlaga qarilik, ayniqsa soqoli yarashibdi. Nima bulganida ham parishtali odam Xorazmiy. Umuman olganda imonli ibodatli odamlar qariganida ham priyatniy buladi.
Hammamizgada shunday qarish nasib etsin.

 

Тошпўлат ака

03/22/2018 at 5:18 PM

Домла, 70 йиллик юбилей таваллуд кунингиз билан чин қалбдан табриклайман! Сизга узоқ умр ва мустаҳкам саломатлик тилайман!
Бетоблигим боис, интернетга сал камроқ кирадиган бўлибман, кечроқ бўлсада табригимни қабул қилгайсиз. Ҳурмат ила, Тошпўлат ака

 

Категория: "Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" | Добавил: Horazmiy (2018-03-25)
Просмотров: 877 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 6
    Гостей: 6
    Пользователей: 0