"Yangi dunyo"дан олинди
Ахмад ҳожи Хоразмий
Миннатдорчилик изҳор этаман
19.03.2011 да ўзбек ижодкорларининг нашри бўлмиш "Янги дунё” саҳифасида дунёнинг турли мамлакатларида яшаб ижод қилаётган бир гурух таниқли олим ва ижодкорлар тамонидан менинг 63 ёшга тўлишим муносабати билан "Профессор Ахмад ҳожи Хоразмий – Пайғамбар(63) ёшида ёхуд Исломдаги 60 йил” номли каттагина мақола эълон қилинди.
Бу мақола кўпчиликни бефарқ қолдирмаган чоғи, унга 20 дан ортиқ кишилар ўз муносабатларини билдирганлар. Диққатли томони шундаки, коммент ёзганларнинг барчаси (бунақаси камдан кам бўлган) ижобий муносабат билдирганлар. Албатта, бу мақолада баён қилинган менинг фаолиятимдан ҳам кўпроқ мақола муаллифларининг машхурлиги ва хурматли одамлар эканлиги билан боғлиқ менимча.
Очиғини айтсам на мақола муаллифларига нада вақтини аямай бу мақолани ўқиб унга ўз муносабатларини билдирган кишиларга менинг бирон хизматим ўтмаган. Шу боис мен уларга ўз миннатдорчилигимни билдиришни бурчим деб билдим. Мақола муаллифларининг кўпчилиги билан бир-биримизни ижодимиз ва биз ҳақимизда нашр қилинган материаллар орқали таниймиз. Шу боис мақола муаллифлари ҳақида ўзим билган айрим нарсаларни ёзишга жазм қилдим, токи мухтарам ўқувчилар ҳам бундан воқиф бўлсинлар. Аннакули Нурмаммедов - 1959 йилда Туркманистонда туғилган. Машҳур ёзувчи, шоир, журналист, дипломат. Собиқ СССР ёзувчилар союзи ва Туркия ёзувчилар союзлари аъзоси. Махтимқули номидаги ҳалқаро мукофот совриндори. Қатор повест ва романлари жаҳоннинг бир неча тилларига таржима қилинган. Бир неча асарлари ҳалқаро мукофотларга сазавор бўлган. Унинг тадқиқотлари натижаси ўлароқ "Горогли”, "Горкут ота” каби кўп томлик капитал асарларнинг янги, илмий асосланган вариантлари дунё юзини кўрган. Ҳозирда адабий ижод билан бирга Буюк Британия Турк дунёси маданий форуми фахрий Президенти сифатида фаолият олиб боради. Иса хўжа Кайажан – 1943 йилда Туркияда туғилган. Машҳур олим, ёзувчи, шоир, жамоат арбоби. Адабиётнинг турли жанрларида 130 га яқин китоби нашр қилинган ва уларнинг кўплари турли хил нуфузли мукофотларга сазавор бўлган. Асарларининг кўплари жахоннинг кўплаган тилларига таржима қилинан. 3,5 мингдан ортиқ турли хил ва тилдаги газета ва журналларда 40 мингдан ортиқ мақоласи эълон қилинган. Туркияда асосан унинг асарларидан иборат "Исо Кайажон кутубхонаси” фаолият кўрсатмоқда. У эълон қилган асарлари бўйича Гиннеснинг "Рекордлар китоби”га киритилиш арафасида. Исо Кайажан қатор мамлакатлар Университетлари фахрий доктори ва профессори ҳамдир. Ҳозирда илмий тадқиқот ва адабий ижод билан бирга Университетларда мударрис (профессор) сифатида ҳам фаолият кўрсатади. Навбатдаги муаллиф Холдор Вулқон бўлиб унинг ижоди ва фаолияти ҳақида мухтарам ўқувчилар яхши билишади. Шу боис у хақда мен махсус тўхтамадим. Холдор Вулқон менинг фаолиятим ҳақида ёзилган «Тупроққа зор тупроқшунос олим – 63 ёшда» номли мақоланинг ҳам муаллифи. Унинг бу мақоласи «Туронзамин», «Мувозанат», «Замондош» каби нуфузли сайтларда ҳам нашр қилинган. Ўрни келганда сиз ўқувчиларни Холдор Вулқоннинг ушбу мақолаларда келтирилган шеърининг тарихи ҳақида воқиф қилмоқчи эдим. У аввал бошқа шеър ёзганди. Хоразмлик хофизларнинг илтимосига биноан мен шеърни уларга юборгандим. Хофизлар шеърни музика усулига яхшироқ тушириш учун 1-2 та жойларини сал ўзгартиришган экан. Мен бу ҳақда шоирни хабардор қилдим. Шоирнинг Вулқонлиги тутиб кетди: «Бир ҳарфи ўзгарсада мен у шеърни тан олмайман!», деди-да у шеърдан воз кечиб юборди. Саноқли дақиқалар ичида эса сиз мақолада ўқиган ўша гўзал шеърни ёзиб берди. Шунда ҳаёлимдан: «Бу одам чақолоқ бўлиб эмас, шоир бўлиб туғилган экан-да», деган фикр ўтганди. Шоирнинг ҳаёти ва ижодига эътибор берсангиз унинг характерида ҳам, қиладиган ишларида ҳам ва ижодида ҳам Вулқон(бежилов)лик борлигинини сезасиз. Демак исм (тахаллус) инсон ҳаётига ва тағдирга (озроқ бўлсада) таъсир қилади, деган сўзда жон бор экан-да, дейсиз беихтиёр. Навбатдаги муаллиф – Исмат Хушевнинг шахси ва ижоди ҳақида ҳам тўхталмоқчи эмасман. Чунки мухтарам ўқувчилар бу кишининг ШАХС эканини мендан яхшироқ билишади. Бироқ И.Хушев исми билан боғлиқ бўлган ва яқиндагина бўлиб ўтган қуйидаги тафсилотни эътиборингизга хавола қилмоқчиман. Исмат Хушевнинг мухлисларидан бўлган бир дўстим менга телефон қилиб: «Журналист Исмат Хушев (Канада), деб ёзилган муаллиф қайси у?», деб сўради. Мен эса: «Қайси бўларди, И.Хушев биргина-ку, ўзи. Ўша сиз яхши кўрадиган Исмат Хушев-да», дедим. Унинг фиғони осмонга чиқиб кетди: «Сизларда («Янги дунё»да демоқчи) калла борми ўзи?! Нохатки унинг шеърларини, китобини ўқимаган бўлсангизлар. Уни «Журналист Исмат Хушев», деб камситиш кимга даркор бўлди экан», деб мени койи бошлади. Мен унга: «Дўстим, бу дашномларингизни ўша арзандангиз (И.Хушев)нинг ўзига айтсангиз бўларди. «Ёзувчи», «Шоир» сўзлари уёқда турсин, ўша «журналист» сўзинида ундан ёқалаша-ёқалаша олдик», деб мен ҳам анча аламимдан чиқдим. Кейинги муаллиф – Юсуф Расулнинг қандай шоирлигини унинг шеърларидан, қандай журналистлигини эса у асос солган «Янги дунё» сайти фаолиятидан ҳам билиб олсангиз бўлади. Менинг хофиз дўстларимдан биттаси Пўлкан шоирнинг мухлиси, унинг ўланларини айтиб юради. Мақоладаги шеърни «Пўлкан бобомнинг ўғли (Ю.Расул) ёзган», деб ўлан қилибди. Мен унга: «Дўстим эҳтиёт бўл, аввало Юсуф Расул Пўлкан бобонгизнинг ўғли эмас, куёви. Қолаверса у шеърни Вулқон ёзган», дедим. Шунда у: «Э, Вулқон Мизғаппарчи эмасми?», деб хайрон бўлган. Қаранг, Холдор Вулқонни кўпчилик шоир сифатида таниса айрим жойлар(Хоразм, Туркманистон)да у Мизғаппарчи (сатирик ёзувчи) сифатида машхур экан. Ангилиялик Мартин Поп ва Россиялик Олга Петровналар ҳам таниқли тилчи ва тарихчилар ҳисобланади. Улар мени шахсан танишади ва менинг фаолиятим билан яқиндан таниш. Мақолада баён қилинган Тангри шоҳидлари билан боғлиқ тафсилотлар, Ангилиядаги қилинган саховат борасидаги тафсилотлар айнан уларнинг қаламига мансубдир. Мен ҳақимдаги бу мақолага 20 дан ортиқ биродарларимиз ўз муносабатларини билдирибдилар. Ҳаммалари соғ бўлсинлар Илохим. Булар ичида «Туронзамин» сайти номидан табриклаган, диктаторнинг юзига: «Ўзбекистон онангнинг махрига тушганми?!» деган жасорати билан сал кам миллий қахрамон ўлароқ танилган Жахонгир Мухаммад, бир неча тилларда ижод қилаоладиган таниқли шоир Саиджахон Раввоний, мохир журналист ва шоир Юсуф Расул, ширали шоир Тоғбой Абдураззоқ, таниқли исломшунос Ҳабибулло Ҳаким каби эътиборли одамларнинг ҳам борлигидан бошим осмонга етди. Америкада истиқомат қилаётган биродаримиз мухтарам Фазлиддин Ёқубга илиқ сўзлари учун ташаккур айтиб, унинг касаллик билан курашишдаги матонатига қойил қолиб, яратган Эгамдан унга шифо тилаб қоламиз. Муносабат билдирган биродарларимиздан биттаси яхши тилаклар айтиш билан бирга, ўнг қўлимдаги узукка ишора қилиб, Исломда эркак киши учун зийнат сифатида тилла узук тақиш ножоиз эканлигини таъкидлабдилар. Бундай танбехни мен тез-тез эшитиб тураман. Бироқ қўлимдаги бу узук, ранги сариқ бўлсада ўзи соф тилла эмас. Шу боис уни тақиш манъ қилинмаган. Бу узукнинг мен учун азизлиги шундаки, 1997 йил Минодаги машъум ёнғинда, Аллохнинг инояти билан бирнечта аёлларни ва қарияларни ёнғиндан қутқарганман. Бу борада жасорат кўрсатган бир нечалари қатори менгада Подшохлик вакили ва Каъбанинг имоми тамонидан шу узук совға қилинган. Ва Аллахнинг исми битилган бу узукни тақиб юришни тавсия қилишган. Мен ҳақимдаги ушбу мақоланинг муаллифларига, бу мақолага ўз муносабатини билдирганларга ва шу мақолани ўқиган барча-барчаларига ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни изхор этаман.
Камоли эхтиром билан Ахмад ҳожи Хоразмий.
Стокпорт шахри. Буюк Британия.
Bu maqola 12524 marotaba 11946 ziyoratchi tarafidan o`qilgan.
Posted in Ахмад ҳожи Хоразмий
You can skip to the end and leave a response. Pinging is currently not allowed. 2 Responses to "Миннатдорчилик изҳор этаман”
Reply-3. Қутлимурот Наргиз says: April 13, 2011 at 9:08 am.
Домла (Хоразмий)нинг 63 ёш юбилей муносабати билан машхур ва таниқли олим ва ижодкорлар томонидан ёзилган мақолани ўқидик. Мақоладаги тафсилотларнинг мутлоқа фактларга асосланганлиги унинг қимматини янада оширган. 20 дан ортиқ турли хилдаги номли ва номсиз муаллиф(комментчи)лар домланинг фаолиятига ижобий муносабат билдириб уни қутлаганлар. Бизни таажжублантирган нарса шу бўлдики, домланинг кўкларга кўтариб, Буюк Хоразмийлар рўйхатига киритган Солих (Мухаммад Солих) акаси, "Озодликнинг фаолияти ҳақида” номли мақола ёзиб "Бирдамлик”чилардан ҳимоя қилган "Озодлик”чи земляклари, интервью керак бўлганида чопқиллаб келадиган ББСчилар бир оғиз домлани табриклаб қўйишга ярамабдилар-да?! "Яхшига қилсанг яхшилик, ҳам айтади, ҳам қайтади, …… қилсанг яхшилик на айтади, на қайтади”, деб бекорга айтилмаган.
Reply 2. Bashora tEshova says: April 10, 2011 at 1:25 pm.
Assalomu alaikum xurmatli Axmad Xoji aka .Men sizni tavallud topgan kuningiz bilan kech bulsa xam tabriklaiman sizga uzoq umr ,sixat -salomatlik tilaiman va ijodingizga barkamollik tilaiman .Sizning ezgan xikoylaringizinsonni shundai qiziqtirib uboradi .Menimcha xamma qiziqib uqigan bulsa kerak.Bundan bu egiga xam sizning ijodingizga omad tilaiiman .
Reply 1. Fazliddin says: April 10, 2011 at 1:36 am.
Assalomu Alaykum va Rahmatullohi va Barokatuhu , hurmatli Ustozimiz, aziz Vatandoshimiz, kiymatli vaktlaringizni ayamay , hammalarimizga tashakkurlaringizni bildiribsiz,katta rahmat sizga .Bizlar uchun bunday Vatandoshlarimiznig borligi ulug sharafdir .Yana kopchilik dostlarimiz uchun mashhur ijodkorlarni tanitibsiz , bu ishlaringizga ham omadlar… Kelajakdagi ijodlaringizdan namunalar kutub kolamiz .Fazliddin Yokub .Amerikadan .
|