"Uzbekistanerk"дан олинди
Тойир Учкун
Мухожир олим - 60 ёшда
Ўзбекистоннинг эътиборли нашрларидан бири бўлмиш "Талим технологиялари” илмий-услубий журналининг 2008 йил 1-2 сонида журнал бош муҳаррири, ҳалқаро МАНЭБ академияси аъзоси, профессор П.И.Қаландаровнинг қаламига мансуб "Энциклопедист (Устоз) олим – 60 ёшда” мақоласи ушбу битикнинг ёзилишига туртки бўлди
Туртки бўлди шунинг учунким мақолани ўқиган, коммунистлар ва унинг вориси бўлмиш Каримов режими услубларидан озроқ хабардор ҳар қандай одамда юбилияр режим маддоҳларидан бири бўлиб унинг 60 йиллиги муносабати билан унга ҳеч бўлмаганда Ўзбекистон қахрамони унвонини бериш учун юқорининг қилаётган таёргарлиги деган фикр пайдо бўлиши табий.
Илм олишни 3 ёшида Қуръони карим оятларини ёдлаш билан бошлаб турли жанрларда 20 дан ортиқ китоб, 100 дан ортиқ мақолалар ёзган, қатор ихтиро ва кашфиётлар қилган, Ўзбекистон фани ва ишлаб чиқаришига салмоқли ҳисса қўшган, Ал-Хоразмий ва Фироғийлар авлоди деб таъкидланган бу йирик олим – ватандошимиз Ахмад ҳожи Хоразмий ўзининг муборак 60 ёшини Ватанида, дабдабали шароитда эмас, мухожирлик (қувғун)да қарши олганини кўпчилик билмаса керак.
Бундан 10 йил муқаддам (27-30 декабрь 1999 йилда) А.Хоразмий фаолияти ҳақида "Ўзбекистонда олимлар ва маъмурлар ўртасидаги келишмовчилик хсусида” номли эшиттириш тйёрлаган "Озодлик” радиоси мухбири Зикрилло Ишонч томонидан айтилган "Ахмад ҳожи Хоразмий каби таниқли олимлар катта илмий хизматлари эвазига ўзи яшаб турган жамиятдан моддий ва маънавий мукофот кўришлари шарт. Сиёсат ва тузимларга зид борган олимларга бунга ҳақи бўлсада бундай тағдирланиш насиб этмаслиги аниқ. Аммо Ўзбекистонда сиёсат ёки сиёсий мухолифатга алоқаси бўлмаган олимнинг сарсон-саргордонлигини қандай тушининг мумкин?!” деган сўзлари Хоразмийнинг Каримов режими қурбонига айланганига 10 йилдан ошган ва режим қурбони фақат сиёсатчи ва сиёсий мухолифатчилар эмас Каримовчиларга ялтоқланмаган ҳар қандай одам режим қурбонига айланади, дейишга етарлича асос бўлаолади. 1997 йили профессор Хоразмий ва вилоят миқёсдаги бошқа рахбарларни Ҳаж зиёратидан келган куниёқ Президентнинг вилоятдаги ноиби (ҳокими) "Биз(Каримовчилар)нинг сафимизга бегунох ҳожиларнинг кераги йўқ!” деб уларни ишдан ҳайдагани Каримов сиёсатининг исломга булган муносабатини кўрсатади десак хато бўлмас.
А.Хоразмий ҳали коммунистлар партияси ҳукмрон бўлган 1980-90 йиллардаёқ партиянинг "План любой ценой!” шиори ва шу асосдаги агрохимикатларнинг кўплаб қўлланилиши ва қишлоқ хўжалигидаги кўзбўямачиликларни очиқ танқид қилган биринчи мухолифатчи олим ҳисобланади.
Мамлакатдаги йирик хўжаликлардан бири бўлган "Боғот” давлат хўжалиги директорлигига партия таклиф қилган номзод эмас, ҳалқ номзоди бўлган А.Хоразмий сайланганди. Шу боис бўлса керакки, у раҳбар бўлган биринчи куниёқ хўжаликда "План любой ценой!”, "Вакилчилик”, "Оператив группа” каби партия кўрсатмаларини расман бекор қилди.
Хўжалик ишчиларига коммунистлар қонунида кўрсатилган 8 сотих ўрнига 16 сотих томорқа (ер) ажратиб бериш, қабристонларни обод қилиш, масжид ва бузругларга мақбаралар қуриш каби партия қонуни ва кўрсатмаларига зид бўлган ишларни ҳеч қўрқмасдан Иттифоқ (СНГ)да биринчи бўлиб амалга оширди.
Албатта коммунистлар партияси ҳам бунга қараб турмади, Хоразмийни партия кўрсатмалари ва қонунга зид ҳаракати учун унинг ишини прократурага оширишди. Бироқ ўз раҳбари ҳимоясига отланган минглаган ҳалқ шаштидан қўрққан режим прократураси уни жиноий жавобгар қилишга юраги дов бермади.
Унинг бу хизматлари натижаси ўлароқ "Боғот” хўжалигида Хоразмий томонидан партия кўрсатмасига зид ҳолатда ташкил қилинган маҳалла (посёлка) маҳаллий ва марказий раҳбариятнинг доимий қаршилигига қарамай ҳалқ томонидан "Хоразмий (туркманлик) посёлкаси” деб унинг номи билан аталаётгани унга тириклигида қўйилган ҳайкал деб кўрилади.
Ахмад ҳожи Хоразмий вилоят ҳокимлиги маъсул ходими, районлараро "Ўзсельхозхимия” бирлашмаси раиси, Хоразм пахтачилик институти директори каби юқори лавозимларда ишлаган кезларида ҳам бирон марта сиёсат кўрсатмасига эмас, илм-фан ва ўз тадқиқотлари натижаларига амал қилди.
Сиёсат ва рахбарият тақиқига қарамай агрохимикатларнинг юқори меъёрларда ишлатилиши экинлар ҳосилдорлигини ошириш бимлан бирга тупроқ унумдорлигига, биосфера экологиясига ва инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатишини ўзининг узоқ йиллик тадқиқотлари асосида исбот қилди. Тадқиқот натижалари эса турли хил нашрларда "Агрохимикатларнинг экологик муаммолари”, "Агрохимикатлар Ўзбекистон экологиясида асосий муаммо”, "Биосфера экологияси ва тупроқ унумдорлиги учунги оғир кураш ёхуд режим душманига қандай айланганим ҳақида” каби қатор мақолалар эълон қилди. Бу йўлда оила аъзолари билан биргаликда режимнинг аграр соҳадаги сиёсатига қарши "Агрохимикатлар билан биосфера экологиясини булғашни бас қилинг!”, "Президент бобо, бизга бузилмаган ва ифлосланмаган замин қолдиринг!” каби плакатлар кўтариб қарши чиқди. IMAGE9$ Хоразмийлар пикетда
Профессор Қаландаров ўз мақоласида "Ахмад ҳожи Хоразмий адабиёт соҳасида ҳам кўплаган мухлисларига эга. Унинг интернет сайтларида ва бошқа нашрларда чоп қилинган қатор ҳикояларидан ташқари эл оғзига тушган ва анча шов-шувга сабаб бўлган "Вакил” номли илмий-сатьирик китоби 1999 йилда "Хоразм” нашриётида чоп қилинди. Бу китоб долзарблиги боис "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” илмий-ишлаб чиқариш журналининг 1999 ва 2000 йилги сонларида ҳам тўлиқ босиб чиқарилди.
Бу китобга таниқли журналист Шавкат Болтанинг "Жасорат-ла ёзилган рисола ёхуд иллат илдизига урилган болта” номли расмий тақризининг эълон қилиниши унинг нуфузини янада оширди” деб таъкидлайди. Бироқ муаллиф унча катта ҳажмга эга бўлмаган ва фақат 500 нусхадагина чоп қилинган бу китоб нашрдан чиққан куниёқ қўлма-қўл, талаш бўлиб кетганини, кейин уни ҳар хил чаққонлар ксерокисда минглаган нусхада кўпайтирб катта-катта пулларга сотишгани, бу биланда ҳалқнинг бу китобга бўлган талаби қондирилмагани боис уни "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали 2 йил давомида ҳар сонида чоп қилгани, натижада журналга обуна 3-4 марта ошиб кетгани ва ниҳоят китобни чоп қилган нашриёт ва журнал рахбарларининг ишдан олинганини, китоб муаллифи(Хоразмий)нинг эса ҳалқ (тўғрироғи режим) душмани сифатида қувғун остига олингани ҳақида ёзмаган.
Табийки буларни ёзганда А.Хоразмий ҳақидаги бу мақола босилмасди. Ўрни келганда айтиш лозимки, нафақат Ўзбекистон ҳатто Туркманистон марказий оммавий ахборот воситаларида А.Хоразмий ҳақида "Хоразм фахри ҳалқ унвонига Хоразм тарихида иккитагина олим – Имом Махмуд Замахшарий ва профессор Ахмад ҳожи Хоразмийларгина мушарраф бўлганлар” деб ёзганди.
Туркманистон Президентининг нашри ҳисобланмиш "VATAN” газетасида "Ўзининг илмий ишлари билан Ўзбекистон фанида янги йўналиш яратган, энг ёш қишлоқ хўжалик фанлари доктори, турли хил бюрократик тўсиқларни уч марта рухдан тушмай енгиб ўтган пўлат иродали, 23 миллионли ҳалқнинг ичидан чиққан ягона олим бор – у ҳам туркман йигити Ахмад Хоразмийдир!” деб ёзгани, буни эса яқиндагина А.Хоразмийни ўзбек олими деб ёзган Ўзбекистон ҳукумати сал кам ҳақорат сифатида қабул қилгани, натижада Хоразмийнинг Олий Мажлис депутатлигига қўйилган номзодининг олиб ташлангани ҳам бўлга гап.
А.Х. Хоразмий асарлари
Бу эса юқорининг барча машхур шахсларнинг миллатини аниқлашга кўрсатма берилишига сабаб бўлган. Бу тадбир натижасида биринчи ўзбек генерали номи билан машҳур бўлган Собир Рахимов ўзбек эмас, қозоқ бўлиб чиқиши, натижада унинг номига қўйилган кўплаган нарсаларнинг олиб ташланишига сабаб бўлди. Буни эса ҳалқ Каримов режими сиёсатидаги миллатчилик ва дискриминация деб баҳолади.
Ваҳоланки Ўзбекистон (Мавораннаҳр) Чингизхоннинг эвараси бўлмиш Муҳаммад Шайбонихон бошчилигида дашти қипчоқдан 1501 йили босқинчи сифатида келган бирнеча минггина "ўзига ўзи бек” турк-монгол қабилаларидан иборат кўчманчи ўзбекларнинггина эмас, шу заминда минг йиллардан буён яшаётган Шоший, Хоразмий, Сўғдий, Бухорий, Насафий , Фарғоний, Фаробийлар деб аталган қозоқ, туркман, тожик, қорақолпоқ каби туркий ҳалқлар ватани ҳам эканлигини билиш Каримовчиларга насиб этмаган.
А. Хоразмийнинг юқорида тилга олинган "Вакил” китоби чиққанидан кейин юқорининг топшириғига биноан уни яқиндагина "Хоразм фахри” деб мадҳ қилган "Қишлоқ ҳақиқати” газетасининг у ҳақда бўхтондан иборат фелетон босгани Ўзбекистон матбуотининг тутруқсизлигининг исботи сифатида кўрилади. Ахмад ҳожи Хоразмий йирик мутахасис-олим, ҳалқ эътиқодини қозонган ташкилотчи-раҳбар бўлишига қарамай ўн йиллаб ишсиз қолди, 10 кишидан ортиқ оиласини мардикорлик қилиб боқишга мажбур бўлди.
Адолат излаб бошини урмаган жойи қолмади, Президентга бир неча бор ёзма, ҳатто оилавий пикет орқалида мурожат қилди. Унинг адолат сўраб қилган мурожатларига "Чўнтагига наркотик ташлаб қаманглар”, "Жисмоний йўқ қилинг!” каби жавоблар бўлгач уй-жойи, барча мулки ва оиласини ташлаб Ватанни тарк қилишга мажбур бўлди.
Хоразмийлар адолат сўраб рикетда
У қувғин бўлганидан бир йил ҳам ўтмай унинг турмуш ўртоғи Каримов қароқчилари (ҳуқуқ органлари)нинг қурбонига айланди. Бечора ногирон кампирни Каримов қароқчиларининг севимли услуби бўлмиш "наркотик сотишда”ги сохта айб билан кўп йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, балоғат ёшига етмаган фарзандлари зор йиғлаганича ота-онасиз ва ейишга нонсиз қолишди.
Ахмад ҳожи Хоразмий ўз ҳаёти давомида 20-аср ўрталаридаги Хоразм воҳасида таниқли уламо Абдулла қори, Ўзбекистон булбули деб танилган буюк хофиз Комилжон Отаниёзов, машҳур олим академик Сергей Рижов, Бирлашган миллатлар ташкилотига қарашли интеллектуал мулк бўйича жаҳон ташкилоти (ИМЖТ)нинг бош директори жаноб А рпад Богш, туркий ҳалқларнинг буюк намаёндаси Чингиз Айтматов каби улуғ инсонлар назарига тушиб, уларнинг дуосини олиш нисиб қилган.
Унинг ижод ва фаолияти Ўзбекистон, Туркманистон, Мозамбик ва жаҳон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган. Ўзбекистондаги коррупция ва кўзбўямачиликга, Ватан биосфера экологияси ва тупроғи учун толмас курашчи бу серқирра олимнинг саргардонлиги Ўзбекистоннинг қатор ўқув ва илмий даргохларида осиб қўилган "Илм ва олимга эътиборсиз давлатнинг келажаги бўлмайди” деган Каримов сўзларини (тўғрироғи бу машҳур шиор А.Хоразмийники эди) "Илм ва олимга эътиборсиз Каримов давлати (режими)нинг келажаги бўлмайди” деб, "Ўзбекистон келажаги буюк давлат” шиорини эса "Каримовсиз Ўзбекистоннинг келажаги буюк бўлади" деб тушинишни тақоза этади.
Ўзбекистоннинг ўқув даргохидаги И.Каримов шиори
Сўзимизнинг охирида бобокалони Ал-Хоразмий каби мухожирликдаги ватандошимиз, энциклопедист олим Ахмад ҳожи Хоразмийни муборак 60 ёши билан қутлаш билан бирга унга сабр-тоқат, узоқ умр тилаймиз. Ва профессор П.И.Қаландаров мақоласидаги мадхияда айтилганидай ,”Эй Хоразмий, нурли йўлинг давом бўлсин!” деймиз.
T. Учқун Бу хабар 106 марта ўқилди. admin21 тарафидан юкланди.
|