Аннакули Нурмаммедов, Юсуф Расул
Мухожир олим – 65 ёшда
Бу (2013) йил 20-мартда мухожир олим –Хоразм ҳалқ депутати, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, Ўзбекистон Фанлар Академияси ва Ал-Хоразмий мукофатлари лауреати, профессор Ахмад ҳожи Хоразмий (1-сурат) 65 ёшга тўлди.
Сурат-1. А.Хоразмий. Унинг ижоди ва фаолияти ҳақида турли хил тилларда, таниқли олим ва қалам соҳиблари томонидан кўп ва хўп ёзилган. Шу боис, олимнинг 65 йиллиги муносабати билан юқоридаги битикларда тилга олинмаган айрим қирралари ва асосан унинг мухожиротдаги ижодий фаолияти ҳақида ёзмоқчимиз.
Сурат-2. Ўрта мактабда Бир қараганда А.Хоразмийнинг ҳаёт тарзи жуда оддий: Ибодат, ижод, меҳнат. Лекин, мана 65 йилдирки, у дам олиш ҳаловати нималигини билмайди. У ҳаловатни ибодатдан, ижод ва меҳнатдан олади.
Сурат-3. Феруз номли
мактабида Сўзимизни юқорида тилга олганимиз, Хоразмий ҳақидаги аввалги битикларда тилга олинмаган ҳолат – унинг сўзларининг шиор сифатида осиб қўйилганидан бошламоқчимиз. Сурат-4. Лицейда Асосан машҳур олим, ижодкор ва давлат арбобларининг сўзлари шиор ва ўгит сифатида турли хил жойларда, ташкилот ва муассасаларда осиғлик туради. Албаттта бундай ҳолат ҳукуматнинг кўрсатмаси билан амалга оширилади. Лекин жуда кам ҳолларда юқорининг кўрсатмасисиз, ҳалқнинг ва айрим мухлис раҳбарларнинг ташаббуси билан ҳам аллома ёки давлат арбоби бўлмаган одамларнинг сўзлари ёзиб қўйилганига ҳам гувох бўлади одам.
Сурат-5. Коллежда Масалан, бугунги юбиляримиз А.Хоразмийнинг қаламига мансуб қатор сўзларни Ўзбекистоннинг қатор илмий ва ўқув муассаларида, ва бошқа жойларида учратиш мумкин (2,3,4,5,6,7,8,9,11 суратлар). Сиз кўриб турган шиорларнинг қизиқ тарихи ҳам бор.
Сурат-7. Илмий даргохда Илм учун умринг бўйи чексанг машаққат, Парвардигор ўзи қўллаб қилғай мурувват (А.Хоразмий) деб ёзилган сўзларни бошқа алломалар сўзлари (2-сурат) ичида кўрган Хоразм вилояти ҳокими И.Юсупов: "Чаласаводлар. Шеър муаллифининг номидаги (А.Хоразмий эмас, Ал-Хоразмий демоқчи) битта ҳарф(л)ни тушириб қолдирибсизлар. Вилоятнинг ҳамма жойларидагиларни Ал-Хоразмий қилиб тўғирлаб чиқинглар”, деб кўрсатма беради ўз мулозимларига.
Сурат-6. Талабалар ётақхонасида Унинг мулозимлари бу сўзлар А.Хоразмий қаламига мансуб эканини билсаларда "Ҳокимнинг амри вожиб”, деб кўпчилигини ўзгартириб чиқишади. Бу ҳақда эса телевидениянинг "Ҳоким қарорлари ҳаётга” кўрсатувида ҳам бирнеча бор намойиш қилинади.
Сурат-8.
Қабристонда 9-суратдаги Ўзбекистон ўқув юртларидан бирида И Каримов имзоси билан осилиб турган шиор аслида А.Хоразмий қаламига мансуб. Бу шиор аввалари А.Хоразмий имзоси билан осилиб турган. Нимаям бўлади-ю, бу шиорнинг кўпчилигининг муаллифини А.Хоразмийдан И.Каримов қилиб ўзгартирилади ва бу шиор қатор илмий ва ўқув муассасаларини безаб туради.
Сурат-9. Ўқув
даргохида 10-Суратга эътибор берсангиз, мантиқан бир-бирига зид бўлган бу иккита шиорнинг ёнма-ён жойлаштирилиши илми толиб ва мударрисларнинг таажжубига ва кулгусига сабаб бўлади.
Сурат-10. Ўқув даргохида Шиор муаллифи (А.Хоразмий)нинг таъкидлашича, "Илм ва олимга эътиборсиз давлатнинг келажаги бўлмайди”, номли шиор Ўзбекистонда ҳукумат (Каримов)нинг илм, олим ва ижодкорга эътиборсизлиги (беписандлиги) натижасида дунёга келган.
Сурат-11. Ўқув даргохидаги мақол 1998 йил Рамозон ойидаги ўзининг бир амри маъруфида А.Хоразмий ярим чин, ярим ҳазил аралаш: "Меҳнат инсонни улуғлайди” ҳалқ мақолини, "Ҳалол меҳнат инсонни улуғлайди” деган афзалроқ. Чунки бировнинг нарсасини ўғирлашга сарфланган меҳнат, наркоманларнинг кўпайишига сабаб бўлаётган, ўзида наркотик моддалар тутувчи экинлар парваришига сарфланадиган меҳнат, халол бўлмаган нарсаларни сотиш учун сарфланадиган меҳнат кабилар инсонни улуғламайди, аксинча, шармисор қилади”, деганидан кўп ўтмай кўп жойларда сиз 11-суратда кўриб турган ёзувлар пайдо бўлади. Сурат-12 Энди юбиляримизнинг муҳожиротдаги ижодий фаолияти ҳақида гапирсак. А.Хоразмий муҳожиротга юз тутганидан кейин ҳам Ўзбекистоннинг илмий журналларида қатор долзарб илмий мақолалар эълон қилди. Унинг қатор публицистик мақолалари ва шеърлари Лондонда, Оксфордда, Косовода илмий ва даврий нашрларда чоп қилинди. Сурат-13 "Ҳадиси шариф ўгитлари”нинг 2-чи нашри (сурат-12), "Хоразм ҳангомалари” (сурат-13). "Илмга бахшида умр”(меъмуар)нинг 2-чи китоби (сурат-14), "Хоразмий асарлари ва уларнинг мухтасар мазмуни” (сурат-16), "Мухожиротдаги ижод” (сурат-15) каби китоблар Хоразмийнинг мухожиротдаги ижодининг маҳсулидир.
Сурат-14 Агрохимик олима Гулистон Хоразмий тамонидан А.Хоразмийнинг ҳаёти, фаолияти ва ижоди ҳақида турли даврларда, мамлакатларда ва тилларда чоп қилинган материаллар жамланиб "Ахмад ҳожи Хоразмий ҳақида” номли китоб (самиздат ҳолида) нашр қилиниши (сурат-17), унинг 65 йиллик тўйига совға ўлароқ кўрилади. Сурат-15 А.Хоразмий катта ҳажмга эга бўладиган: "Олимнинг қисмати” номли тарихий романини ёзиб тугаллаш арафасида. Яқин вақтларда бизнинг сўзбошимиз билан романнинг дастлабки боблари интернет саҳифалари орқали ўқувчилар ҳукмига ҳавола қилинади, насиб бўлса.
Сурат-16 Профессор Хоразмийнинг режалари катта. Ўзининг 70-йиллик юбилейигача, нашр қилинган барча жанрдаги асарларини бир системага солиб, 10 дан ортиқ томга эга бўладиган "Танланган асарлар”ини нашр қилиш устида ҳам иш олиб бормоқда.
Сурат-17 Тиниб-тинчимас бу йирик олим ва ижодкор - Ахмад ҳожи Хоразмийни муборак 65 ёши билан қутлаш билан бирга, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, илмий ва ижодий фаолиятига Аллоҳнинг баракотларини тилаймиз.
Ёзувчи ва дипломат, адабиёт соҳасидаги ҳалқаро Махтимқули мукофоти лауреати Аннакули Нурмаммедов (Буюк Британия)
Шоир ва журналист, "Янги дунё” ва "Муносабат” интернет журнали муҳаррири Юсуф Расул (Швеция)
www.yangidunyo.org www.dunyouzbeklari.com
5 RESPONSES TO МУҲОЖИР ОЛИМ – 65 ЁШДА
1. marat | mars 17, 2013 at 6:39 e m | Svara Chin qalbimdan tabrik. Sizga sikhat – salomatlik tiliyman. Kolgan narsa uzi bor va yanada kup bulsin. Sizga uhshagan inson parvarlar bilan biz fahrlanamiz. Oilangiz bahtlik bulsin. Crismas fotkasi juda ham alomat chiqdi Hurmat ila bilan Marat Tesha ugly.
2. Shavkat Karimov | mars 19, 2013 at 1:40 f m | Svara Muxtaram Domla A.Xorazmiy, 65-yoshingiz muborak! Biz UrDU domlalari Sizni unutganimiz yuq, faqat ayrim yoshullilar sizni giybat qilib turishini xisobga olmasa. ”Ilmga va olimga etiborsiz davlatning kelajagi bulmaydi” shiori bizda xam kup yillar osigliq turgan. Sotipov: ”Bu shior Karimovniki emas, Xorazmiyniki”, deb aytib yurardi. Xorazmlik shogirdlaringiz nomidan Shavkatbek.
3. Karim Sobirov | mars 19, 2013 at 1:46 f m | Svara 65-yosh muborak! 60-yoshigiz xaqida, 63 yoshingiz xaqidagi ashulalarni eshitib yuramiz.
4. Саидқул Чориев | mars 19, 2013 at 8:52 e m | Мухтарам домла Хоразмий, 65 ёшингиз муборак! Тошкент Аграр Университетда сизни: ”Эркак ва мард олим шунақа бўлади”деб кўп тилга олишади. Пора олмайдиган нихоятда кам сонли домлаларнинг бири сиз эдингиз. Ха айтгандай, Ботаника институти ва Агрохимия ва тупроқшунослик институти олимлари хам сизни хурмат билан тилга олишар экан. Янги дунё ва Дунё ўзбекларида, хатто анаву Вахобийларнинг сайтида хам сиз хақингизда ўқиб турамиз.
5. Axmad hoji Xorazmiy | mars 21, 2013 at 2:48 e m | Таваллуд куним билан боғлиқ илиқ сўзлар ёзган барчаларингизга минг бора ташаккур! Марат ака, буюк Устоз (Теша Зохидов) рухи покларига дуо қилганингизда менинг хам дуоларимни қўшиб юборинг. Курсдошим Собиржонга хам менинг Наврўз табригимни етказинг. Шавкатжон сиз Хоразмдаги дўстларга, Саидқул сиз Тошкентдаги дўстларга дуои саломимни етказинг. Каримжон сизнинг истагингиз хам Исмат Хушевнинг кейинги шеъри ашула бўлиб айтилганида рўйобга чиқар насиб бўлса. Барчаларингизга дуои салом ва камоли эхтиром билан сизларнинг Хоразмийнгиз.
|