"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » "Муаллиф (Хоразмий) ҳақида"

Президентга аризалар ва натижалар

Президентга аризалар ва натижалар

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                                                  Муҳтарам Ш.М.Мирзиёега

Хоразм вилояти, Боғот тумани,                                                                                                                      “Хўжалик” қишлоғи  фуқоралари:                                                                                                                          Ойбек ва Насиба Хоразмийлардан

А р и з а

Адамиз, профессор Ахмад ҳожи Хоразмий тағдир тақозаси билан, 2005 йилдан Буюк Британиянинг Стокпорт шаҳрида истиқомат қилмоқда. Ватан ташқарисидаги кўплаган ўзбеклар қатори, у ҳам, Ўзбекистон собиқ Президентининг 2014 йил 16-июнь, ПФ 4624 қарори билан, унинг розилигисиз, Ўзбекистон фуқоралигидан чиқариб юборилганидан кейин, 2015 йилда Буюк Британия фуқоралигини олишга мажбур бўлган.

Сиз иқтидорга келганингиздан кейин, Ватанни ҳеч бўлмаса қисқа муддатга зиёрат қилишга изн сўраб, Порталингиз орқали, Сизга мурожат қилди. Порталдан унинг аризаси МХХга юборилган ва МХХдан эса: “Аризангиз МХХ томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилди. Виза  масаласида  ТИВга мурожат қилинг” деган ижобий жавоб (илова-1) олди.

Шу асосида, адамиз Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасига сайёҳлик визасини сўраб ариза берган, лекин виза олаолмаган. Шу сабаб, айни масала бўйича адамиз Президент Порталига  2018 йил, 19-апрелда такрорий мурожат қилган (мурожат рақами-54499-s/18). Унинг аризаси Президент порталидан ТИВга юборилган. Ўзбекистон ташқи Ишлар Вазирлиги(ТИВ)дан адамизга Ўзбекистонга кириш учун Сизга нисбатан чеклов ўрнатилган деган рад жавоби (илова-2) келган.

Адамиз сиёсатчи ё-да сиёсий мухолифатчи бўлмаган. Аксинча, Президент Ш.Мирзиёев иқтидорга келганидан кейин, унинг ислоҳатларини жаҳон ОАВ (Озодлик) орқали қўллаб-қувватлаб, уни алқаган биринчи одам бўлади (миннат бўлмасин).

У Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасидаги йирик олимлардан бири ҳисобланади. Адамиз Хоразм воҳаси тарихида қишлоқ хўжалик фанлари доктори илмий даражасини олган биринчи олим бўлиб, у мамлакатимизнинг марказий нашрларида “Хоразм фахри” деб (илова-3) эътироф этилган. Бундан ташқари, адамиз эл-юрт учун  қатор саҳоват ишларни ҳам амалга оширган.  Унинг бу ишлари, ОАВларда “Мамлакатда биринчи ва ягона ҳодиса” сифатида эътироф этилиб, тарғиб қилинган (илова-4 ва 5).

 Муҳтарам Шавкат Мирамонович, Ўзбекистон илм-фанига умрини бағишлаган, бирнеча бор бошидан инфарк ва юрак операцияларини кечирган, 70 ёшли ногирон адамизга, ҳеч бўлмаса қисқа муддатга, Ватанни зиёрат қилиб, биз билан видолашиб кетиши  учун,  унга  қўйилган чекловни бекор қилиб, виза олишига ёрдам беришингизни   илтимос қиламиз.

Эҳтиром билан:       Ойбек ва Насиба Хоразмийлар  (имзолар)                                                                              О.Бектурдиев – Янги қадам шаҳарча фуқоралар йиғини раиси  (имзо ва муҳр)

                                                                                                           (Иловалар бир бетда)

 

 

 

http://www.dunyouzbeklari.com/wp-content/uploads/2018/12/%D0%B1%D0%B8%D1%82-150x150.jpgЎзбекистон Республикаси Президенти, муҳтарам Ш.М.Мирзиёевга

Нусхаси: Президент маслаҳатчиси муҳтарам Т.Худайбергановлар

д и қ қ а т и г а

 

Сарлавҳани шундай атаганим сабаби шуки, МИДдагиларни “хурсанд” қилиш ҳаракатида бўлган танишимиз: “У одамнинг иши битмайди, “совға” бериб иш битиришга умид қилманглар. У одамнинг “совға”сини МИДда энди ҳеч ким олмайди. Чунки у одам МИДдаги коррупция ҳақида нафақат Президентга ёзган, ҳатто “Озодлик”да ҳам гапирган. Унинг виза олишига битта йўл бор, у ҳам бўлса аризасини шахсан Президентга, ҳеч бўлмаганда, Турсунхон Худайбергановга етказиши керак”, деган.

  • МИД тизимидаги коррупция ҳақида “Дунё ўзбеклари”да “А.Хоразмийга: Сизга нисбатан чеклов ўрнатилган”(http://www.dunyouzbeklari.com/?p=183766) номли мақолада, ва “Озодлик”да “Мирзиёев нутқидан рухланган агрохимик олим Британиядан Ўзбекистонга қайтмоқчи” (https://www.ozodlik.org/a/ozod-nazar-ahmad-xorazmiy/29156285.html) сарлавҳаси остидаги эшиттиришида ҳам ҳужжатлар асосида гапирганман ва улар(виза)дан умидимни узганман.

Шундай бўлсада, ноумид шайтон деб, Хоразмдаги фарзандларим, Президент номига илова(илова-1)даги аризани ёзишган. Уларнинг аризасига ҳам айнан МИДдан рад жавоби (илова-2) келган.

Қизиғи шундаки, фарзандларимнинг аризасида МИДнинг рад жавобидан қаноат ҳосил қилмасдан, Президентдан “чекловни бекор қилиш” сўралганига қарамай, уларнинг аризасини ўқиб ҳам ўтирмасдан, Каримов замонидагидай, “Онанги қози урса додингни ҳам унинг ўзи эшитади”, дегани асосида, аризани яна ўша МИДнинг ўзига юборишган. Натижаси эса кўриб турганингиздай.

Муҳтарам ўқувчида: “МИДдан виза олишга умидингизни узган экансиз, бу хат(ариза)ни ёзиб нима қиларадингиз?” деган ҳақли савол туғилади.

Жавоби шуки, яқинда кўпчилик ОАВларида Ўзбекистонлик таниқли ҳуқуқбон ва журналист, ўзбек Ҳукуматининг ашаддий танқидчиси Малохат Эшонқулованинг Президент Ш.Мирзиёевга ташаккури эълон қилинди.

Ўнлаб аризалари ва мурожатлари эътиборсиз қолдирилаётгани сабаб, унинг ҳал бўлмаётган муаммолари, Президентга унинг портали орқали тосаддифан етиб боргани натижасида, М.Эшонқулованинг 30 йилдан буён ҳал бўлмай келаётган муаммолари бирнеча дақиқаларда ҳал бўлган.

Шояд, бизнинг ҳам хатимиз (аризамиз) “Дунё ўзбеклари” шарофати билан, муҳтарам Президентга, ҳеч бўлмаганида, унинг атрофидаги Турсунхон Худайбергановга ўхшаган имонли мулозимларга етиб бориб, бизнинг ҳам муаммомиз ҳал бўлса, деган умид билан ёздик ушбуни.

Профессор Ахмад ҳожи Хорамий,

Собиқ Хоразм ҳалқ депутати,

Ал-Хоразмий ва Ўзбекистон Фанлар Академияси мукофотлари лауреати,

Буюк Британия, Стокпорт шаҳри

Мақолаларга ёзилган шарҳ(муносабат)лар

samad     12/13/2018 at 9:16 PM

Тўғрисини айтсам бу аризаларни ўқиб, кўзимдан ёш чиқиб кетди. Хоразм ҳалқ депутати, "Хоразм фахри" деб тан олинган олим, ўз юртига коррупция сабаб киритилмасая!

Ноҳатки Каримов замонидаги коррупция давом қилаяпти Ўзбекистонда?

Ҳалиям бу мазлумларнинг бахтига "Дунё ўзбеклари" бор экан.

Bek     12/14/2018 at 7:28 AM

Эй Домла-э, бунча содда бўлмасангиз.

Манашу сайтда ўзингиз ёзгандингиз-ку, сизга маслаҳат беришган экан: "МИДдагиларни ва Элчихонадагиларни "хурсанд" қилиб, тинчгина визангизни олинг", деб.

Энди Президент тугул, БМТга ёзсангизда, сиздан "совға" ҳам олишмайди, сизга виза ҳам беришмайди. Мана, мен айтди дерсиз.

Қурбонов    12/14/2018 at 1:41 PM

Мен Хоразмий домланинг бу борадаги аввалги мурожатларидан ҳам хабарим бор. Ўзини Самад ва Век деб номлаган комментчиларнинг ҳам гапида жон бор. Мен давлат мулозими бўлиб ишлаган, А.Комиловни шахсан биладиган одам сифатида қуйидагиларни айтмоқчиман:

Кўпчилик одамлар, манау сайт муҳаррири ҳам таъкидлагани каби, Президент ислоҳатларига қарши одамлар бор унинг атрофида. Кўп хатларни ахборотларни унга ўтказишмайди. М.Эшонқулованикига ўхшаб тасоддифан ўтиб қолганлари эса ўз ечимини топаяпти.

Лекин А.Комилов Президентга хайрхох одам. У Хоразмий домла билан кўришмаган бўлсада уни танийди. Чунки Абдулазиз аканинг рафиқаси Гулнора ва қайин синглиси Сайёралар Хоразмий домлани шахсан танийди ва ҳурмат қилади.

Тўғрисини айтганда, А.Комилов вазир бўлиб узоқ ишламайди. Ёши ҳам ўтиб қолди, саломатлиги ҳам яхши эмас. Шу боис унинг қўл остидагилар унга қулоқ солмай қўйишган. МИДнинг шаънига доғ туширадиган бундай ишларни айнан ўша пастдагилар қилаяпти Комилиовнинг кетишини тезлаштириш учун.

Дўст    12/15/2018 at 12:28 PM

Мен виза масаласида Ахмад ҳожи акага: “Ҳамма бераётган “совға”ни сиз ҳам берсангиз олам гулистон эди-ку”, деб маслаҳат бергандим. У бўлса: “Пора(совға)ни олиш ҳам, бериш ҳам қонунда жиноят, шариатда эса харом! Пора бериб, харом ишга қўл урсам, менинг ҳожилигим, сўфийлигим нима бўлади? Ватанга порасиз боришга уриниб кўрайчи”, деб жавоб берди.

Лекин бир дўст сифатида унга сўфий шоир Махдумқулининг:

                                                         Иши ривож топар, ҳаром еганнинг,                                                                                                                                                             Тилаги душ келмас, Ҳақ деб юрганнинг.

Деганини эслатиб қўйиш ўринлими, деб ўйладим. Чунки ўзи ҳам сўфий бўлганидан кейин, бу сўфиёна шеърнинг мағзини чақиб олар.

ATANAZAR ARIFOV     12/14/2018 at 10:53 PM

Assalomu-alaykum Ahmad Xoji, birodar. 2014-da PF bilan sizning fuqaroligingiz yo’qotilgani davlatdagi katta illat darakchisidir, sizning nafaqat kindik qoningiz to’kilgan hudud, otayi-buvayi shu hudud odami ekaningizni bilgan holda shunday qadam bosish aynan fir’avnlikka davogarlikdir, “hudud ham, uning aholisi ham menikidir, ularni men yaratganman”, deganidir.Bu buzg’unlikdir. Konstitutsiya aynan qaroqchi-buzg’unchilar quroli bo’lib qolishini ko’zlab unga fuqarolikning yo’qotilmas tabiiy asoslari mahsus kiritilmagan, hozirgi kunda ham ana shu vazifasini bajarayapti.

ATANAZAR AIFOV    12/15/2018 at 10:17 PM

Sizning FUQAROLIK tiklanishi kerak! Bu eng dolzarb masaladir! Davlat uchun ham! Prezident Mirziyoev uchun ham! Chunki bu masalaning manbai KONSTITUTSIYAVIY QALBAKILIKDIR!

Ахмад ҳожи Хоразмий     12/15/2018 at 2:50 PM

Аввало мен ёзган бу мақолани ўқиганларга, қолаверса, менинг муаммоимга бефарқ бўлмай, унга коммент ёзиб муносабат билдирганларга ташаккур айтмоқчиман, Аллоҳдан қайтсин уларга.

Айтиш ноқулай бўлсада, бир нарсага эътибор қаратдим:

Менинг мақолам нашр қилинган саҳифада 20 яқин турли хил долзарб мавзудаги материаллар ҳам босилган. Уларнида ўнмингдан ортиқ муштарийлар ўқиган. Лекин биронтасигада коммент ёзиб муносабат билдирилмаган. Мен ёзган мақолага эса 4 дан ортиқ муносабатлар билдирилибди.

 Муносабат билдирганлар ичида ЭРКнинг бош секретари, таниқли физик олим, профессор Отаназар аканинг борлиги менда ажиб бир ғурур уйғотди.

Azam Turgunov    04/01/2019 at 11:47 PM

Мен у одамни один из последных могиканов, яьни, Узбекистонда уша вактда мавжуд булган 5 та хакикий почвовед, тупрокшунос олимлардан бири деб билардим.Ушаларнинг энг еши эди.Агар у одам 70 да булса, колганлари утиб кетган эхтимол. Ягона тупрокшуносга шундай муносабат булса, том маьнода тупрогимизни шури курибди-да бўлмаса!

ShanazarIbrahimov      04/01/2019 at 11:56 PM

-- Тупрокни топтаб , захарлаганлар , иззатда - " лаззатда" , СИЗ (Хоразмий) тупрокни  эъзозлаб азобда !??... ИШОНАМАН , ПРЕЗИДЕНТ ЭШИТАДИ , У ЗУККО ИНСОН !! (ШИ).

Категория: "Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" | Добавил: Horazmiy (2019-01-05)
Просмотров: 656 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0