"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » "Муаллиф (Хоразмий) ҳақида"

Президентга аризалар ва натижалар (давоми)

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                                       Муҳтарам Ш.М.Мирзиёега

Хоразм вилояти, Боғот тумани,   Хўжалик” қишлоғи  фуқоралари:                                                                                                            Ойбек ва Насиба Хоразмийлардан

Т а к р о р и й    а р и з а

Буюк Британияда истиқомат қилаётган 70 ёшли ногирон адамиз – профессор Ахмад ҳожи Хоразмийни Ватанни зиёрат қилиб, биз билан розилашиб кетишига Сизнинг рухсатингизни сўраб, ариза билан мурожат қилган эдик (иловада).

Аризамизда Ўзбекистонга кириш учун унга қўйилган чекловни бекор қилишни шахсан Сиздан илтимос қилган бўлсакда, бунинг устига, МИДдан аввал ҳам асоссиз рад жавобини олганимизга қарамай, Сизнинг Маҳкамангиздан бизнинг аризамиз яна шу МИДга жўнатилган.  Натижада МИДдан яна рад жавоби келди.

МИДнинг адамизга нисбатан салбий муносабатининг боиси, адамиз МИД ва Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасидаги коррупцияни танқид қилганида.

Адамиз МИД тизимидаги коррупция ҳақида:  “А.Хоразмийга: Сизга нисбатан чеклов ўрнатилган” (http://www.dunyouzbeklari.com/?p=183766), “70 ёшли ногирон олим А.Хоразмий Ўзбекистон учун таҳдидми?” (http://parstoday.com/uz/news/uzbekistan-i37821), “Президент Ш.Мирзиёев нутқидан рухланган агрохимик олим, Британиядан Ўзбекистонга қайтмоқчи” (https://www.ozodlik.org/a/ozod-nazar-ahmad-xorazmiy/29156285.html) каби нашрларда, ҳужжатлар асосида ёзган ва гапирган.

Бундан мақсад, бир ватанпарвар ўлароқ, дунёга очилиб, обрўси кўтарилаётган Ўзбекистонимизнинг, ҳалқаро имиджига путур етказаётган коррупцияга барҳам бериш, ҳеч бўлмаса, уни камайтириш бўлган. Адамизнинг бундай ҳаракати учун МИД уни виза бермай жазолаши эмас, унга ташаккур айтиши лозим эди.

Сизнинг “Ўзбекистонда туризмни тезкор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонингиз асосида, адамиз ҳам Буюк Британия фуқораси сифатида, бу йил февралдан, Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кириши мумкин бўлади. Лекин, адамизда хусумати бўлган МИД унга “Сизга нисбатан чеклов ўрнатилган” деган баҳонада, адамизни Ўзбекистонга келишига моънелик қилиши мумкин.

Ўзбекистондаги коррупциянинг ашаддий танқидчиси бўлган ҳуқуқбон ва журалист М.Эшонқулованинг қатор СМИларда эълон қилинган “Президент Ш.Мирзиёевга ташаккур!” номли мақоласида келтирилишича, унинг 30 йил давомида Президент ва раҳбарларга ёзган ўнлаган аризалари коррупция сабаб, уларга етиб бормагани учун, унинг муаммолари ҳал бўлмай келган.

Яқинда, унинг шундай аризаларидан бири, Порталингиз орқали, тасоддифан Сизга етиб борган, ва унинг 30 йилдан буён ҳал бўлмай келаётган муаммолари бирнеча дақиқада ўз ечимини топган. Бу эса, ноумид бўлмай, турли йўллар билан, Сизга мурожат қилишдан тўхтатмаслик керак экан, деган муждани берди бизга.

Муҳтарам Шавкат Миромонович, адамизга қўйилган чекловни бекор қилиб, унга биз билан видолашиб кетишига изн беришингизни илтимос қиламиз.

Эҳтиром ва умид билан: Ойбек ва Насиба Хоразмийлар.  Февраль, 2019. 

 

 

 

Ўзбекистонга киришга ижозат берадиган тегишли ташкилотларга мурожат

ёхуд

Фарзандларимнинг такрорий аризасига илова

 

http://www.dunyouzbeklari.com/?p=191433

 

Фарзандларим, Ойбек ва Насиба Хоразмийларнинг 13.02.2019 да Президентга ёзган такрорий аризасида (http://www.dunyouzbeklari.com/?p=191360#comment-50706): “Ноумид бўлмай, турли йўллар билан, Президентга мурожат қилишдан тўхтатмаслик керак экан”, дегани асосида  ёзаяпман ушбу мурожатни.

Билишимизга қараганда, Ўзбекистонга кириш учун ДХХ, ТИВ, ИИВ, МВ каби ташкилотларнинг рухсати талаб қилинар экан.

Булар ичида бош ролни ўйнайдигани ДХХ бўлиб, Президент Ш.Мирзиёевнинг ислоҳатлари шарофати билан,  мен улардан Ўзбекистонга боришим учун ижобий жавоб олганман.

70 ёшдан ошиб,  ҳарбий хизматга алоқам бўлмагани боис, МВ(Мудова Вазирлиги)нинг рухсати талаб қилинмайди мен учун.

Биз, Ўзбекистон ички ишлар вазири, генерал П.Бобожонов билан бир қишлоқда туғилиб ўсганмиз. Боғот Районида ва Хоразм вилоятида 1993-1998 йилларда  бирга ишлаганмиз.  Унинг отаси Раззоқ ака Бобожонов 1993-1995 йилларда менинг муовиним бўлган, биз оилавий дўст ҳам эдик.

Бу билан айтмоқчиманки, мен Ўзбекистонда яшаганим даврида биронта қонунбузарликка йўл қўймаганман. Буни генерал П.Бобожонов шахсан тасдиқлаши мумкин. Шундан келиб чиқиб, ИИВдан менга нисбатан муаммо бўлмаслиги керак.

ТИВнинг қуйи тизими раҳбарлари имзоси билан,  аризамизга такрор такрор, рад жавобини олаётганимизга эса, бу тизим(Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси)даги коррупцияни танқид қилаётганим сабаб бўлаяпти.

Бизнинг аризамиз, ташқи ишлар вазири А.Комиловнинг қўлига борганида эди, мен ТИВ тизимидаги коррупцияни  танқид қилганимга қарамай, ижобий жавоб олган бўлардик. Сабаб шуки, А.Комилов билан шахсан учрашмаган бўлсакда, у киши мени билади.

Билиши шундайки, мен Хоразм вилояти фан ва техника маркази директори бўлиб ишлаганимда, унинг рафиқаси Гулнора Рашидова, ГКНТдаги бизнинг раҳбарларимиздан бири эди. У мени кўп марта қўллаб-қувватлаган, опаси Сайёра Рашидова билан ҳам таништирган.

 Менинг 2001 йилда нашрдан чиқиб, шов-шувга сабаб бўлган “Илмга бахшида умр” номли мемуаримни дастлабки ўқиган ва унга муносабат билдирган одамларнинг бири ҳам  Абдулазиз Комилов бўлади. Ҳатто, ТИВнинг Хоразм бўлимига бошлиқ бўлишнида таклиф қилишган менга.

Яқинда Ички ишлар вазири П.Бобожонов УзА орқали: “Биз интернетни ва ОАВларни кузатиб борамиз. Бу эса тизимдаги камчиликларни тузатишга ёрдам бераяпти”, - деди. Умид қиламизки, ТИВ ва бошқа ташкилотлар ҳам ИИВ каби интернет ва ОАВларини кузатиб боришади ва ўз тизимидаги камчиликларни тузатишади.

Шояд шундай ҳолат, бизгада ижобий жавоб олишга сабаб бўлса, номуд шайтон.

Ахмад  ҳожи Хоразмий

Буюк Британия, Стокпорт шаҳри. Февраль,   

Шарҳлар:

Самад

02/18/2019 at 6:38 PM

Жуда қизиқ бўлди-ю.

ДХХ ижозат берган бўлса. МВнинг рухсати талаб қилинмаса. ТИВ ва ИИВ раҳбарлари Хоразмийнинг дўстлари бўлса.

Бўлмаса ким тўсиқ қўйган Хоразмийга, Президентнинг ўзими?

Қурбонов

02/18/2019 at 9:16 PM

Хоразмий домланинг бу мақоласини ўқиб: "Демак, муаммо йўқ экан-ку, визангизни оласиз", дейсиз беихтиёр.

Лекин, шу мавзу бўйича аввалги нашр қилинган мақолаларда домлага: "Энди сизнинг "совға"нгизнида ҳеч ким олмайда МИДда, ва сизга виза ҳам беришмайди", -дегани реалликка яқинроқ бўлса керак.

Нима бўлганидаям, ноумид шайтон, деб ҳаракатни тўхтатмаслик керак.

Каримбой

02/19/2019 at 1:33 PM

Ахмад оға!,Қийналманг , сааал чиданг хаммаси яхши булар!

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Ш.М.Мирзиёевга

Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигидаги коррупция ва каззоблик ҳақида

Ва ниҳоят, фарзандларимнинг  “Муҳтарам Шавкат Миромонович, адамизга қўйилган чекловни бекор қилиб, унга биз билан видолашиб кетишига изн беришингизни илтимос қиламиз” деб қилган 26727-хq/19   рақамли    мурожатига, Президент Маҳкамасидан эмас, яна (4-марта) ТИВдан рад жавоби келди.   

  ТИВ бўлими бошлиғи Б.Алиқулов, Вазир маслаҳатчиси Ж.Хидайходжаевга: “Фуқора О.Хоразмий Президент қабулхонаси орқали, Вазирликка мурожат қилиб, Буюк Британия фуқораси бўлган отаси Ахмад ҳожи Хоразмийни Ўзбекистонга келишга рухсат беришга ёрдам сўраган” (суратда), - деб ғирт каззоблик қилган.

На фарзандларим, нада ўзим, Президент қабулхонаси орқали ТИВга мурожат қилмаганимиз. Аксинча, ҳар гал, Президентдан аризамизни кўриб чиқиш учун, коррупцияга ботган ТИВга юбормасликларини сўраб, бунинг сабабларини кўрсатганмиз.

Ҳар гал, аризамиз Президент қабулхонасидан, биз коррупцияга ботган деб, шикоят қилаётган ТИВнинг ўзига юборилаётгани, Каримов замонидаги “Онангни қози урса, додингни ҳам ўзи эшитади” методини эслатаяпти бизга.

Виза олиш борасида менга: “Ҳаммалар қатори “совғасини” беринг-да, тинчгина визангизни олиб, ватанга бориб келаверинг”, - деб берилган тавсияни қабул қилмаганман. Сабаб шуки, “совға” (пора) бериш ҳам, олиш ҳам, шариатда ҳаром, қонунда жиноят ҳисобланади.

Ўрни келганида айтай, мен 10 га яқин жойда турли даражадаги раҳбар бўлиб ишлаган бўлсам, бирон марта ҳам пора бермаганман ва олмаганман. Пора бермаганим учун, кўп жойларда ишим қийинчилик билан битган, ёки, манашунга ўхшаб, умуман битмаган.

Шундай бўлсада, ноумид шайтон деб, мурожатимиз биркунмас-биркун, порталингиз ва қабулхонангиз орқали Сиз(Президент)га етиб бориши мушкул бўлсада, М.Эшонқулиеваникига ўхшаб, ОАВ ва ижтимоий тармоқлар  орқали, Сизга етиб боради ва адолат қарор топади, деган умидда ёзаяпман ушбуни.

Муҳтарам Ш.Мирзиёев, Сизнинг МХХ, Прократура каби қудратли  ташкилотларга етган ислоҳатларингиз, Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигига ҳам етади, деб ишонгимиз келади. Шунда, мен ҳам, таниқли адиб А.Исмоил каби, “Ўзбекистон онамизнинг маҳрига тушган”, - деб ғўдайган бу расмийлардан узр талаб қиламан, насиб бўлса.

Эҳтиром билан,                                                                                                                                Профессор Ахмад ҳожи Хоразмий.                                                                             Буюк Британия, Стокпорт шаҳри, 2019, март.

 

 

Ўзбекистон ўлмас Кощейи

Шарқий словян мифологиясида ёвуз сеҳргар ўлмас Кощей ҳақида ҳикоя қилинади. Ҳатто А.С.Пушкин шеърларида Кощей ҳақида: «там царь Кащей над златом чахнет» каби мисралар ҳам учрайди.

Ўлмас Кошей

Ўлмас Кощейнинг жони (ўлими) қайсибир океандаги қайсибир оролда, қайсибир дуб ёғочининг тагидаги сандиқ ичидаги қуёнда, ва қуён ичидаги ўрдакнинг тухумининг ичидаги игнада... Бу энди мифология.

Хоразмда ҳам ўлмас Кощей бор десам, албатта ишонмайсиз. Қуйида  Ўзбекистон ўлмас Кощей ҳақида, ҳужжатлар асосида баён қилмоқчиман, эшитинг (ўқинг) бўлмаса.

Ўлмас Кощей деб танилган одам, Хоразм Олтин мерос жамғармаси ходими Комил Нуржоновдир. Комил Нуржонни Хоразмликлар КГБ (СНБ) нинг агенти сифатида яхши билишади.

Тўғрисини айтганда, менинг муҳожирга айланишимда, Хоразмдаги менга аталган рамзий қабрнинг бузиб ташланишида ҳам унинг роли катта бўлган.

Хоразм ёшуллилари ундан ҳайиққанидан унинг барча шаллақиликларига чидашган. Махтанган бўлмасн-у, қанча азият чексам-да, фақат мен унга қарши турганман ва кирдикорларини фош қилганман. 

Мен Ўзбекистонга бориб келиш учун кўп ҳаракат қилдим. К.Нуржон айрим жойларда; «Мен тирик эканман, Хоразмий Ўзбекистонга кираолмайди», - деб махтанган. Шу боис, бундан 4-5 йил олдин «Озодлик» билан бўлган бир суҳбатда: «Ким Комил Нуржон ўлди деб суюнчиласа, 100 доллар суюнчи бераман», деб эълон қилганман.

Комил Нуржонга атаб:                 Суюнчимни беринг албат,

Комил Нуржон ўлди деса.

  Ул агентнинг бўҳтонидан,

                        Тарки ватан қилганимни билиб қўйинг.  

 

Деган қасидалар ёзганман ва бу шеърлар, Ютубда, (https://www.youtube.com/watch?v=buJPawpgB0Y)  телевизорда ва тўйларда ашула қилиб айтилаяпти. Буни куйлаган айрим (Қутлимурот Кўчаков) хофизларни СНБ роса ишлов берган, ва ижодини таъқиқлаб қўйган дейишади.

Шундан 1 йил ўтиб, Хоразмдаги укам: «Суючини беринг, Комил Нуржоннинг ўлганини мана, телевизорда айтди» деб, 100 доллар суюнчини олган.

 Шундан 7-8 ой ўтиб, Хоразмдан бир қариндошимиз: «Комил Нуржон тирилиб телевизорга чиқди. Агар 100 доллар берсангиз, телевизорда чиққан суратини юбораман» деди ва унинг суратини юборди (сурат-2).

"Ўлган" Комил Нуржон телевизорда

Ўлган Комил Нуржон эмас, Комил Аваз экан, дейишди. Комил Аваз олим, шоир, ёзувчи эди ва менга китобини ҳам совға қилганди (сурат-3). Мен унинг рухи покларига дуои хайрлар қилдим. Кўп ўтмай К.Аваз ҳам «тирилди», мен бундан хурсанд бўлдим.

Комил Авазнинг китоби

Яна бир йил ўтиб, 2016 йил август ойининг бошларида «Озодлик»нинг мухбирлари Хоразмлик Бобожоновлар (сурат-4) менга Прагадан телефон қилиб: «Суюнчини чўзинг. Комил Нуржон ўлди, гарантияси 100%.  Урганчда яшайдиган укам Ғайрат жанозасигада борган. Хоразмда мурдани ернинг устига қўйиб, устига ғиштдан мозор солишади. Лекин Комил Нуржоннинг мурдасини 1,5 -2 метр чуқурга кўмиб, устинида бетонлаб, унинг устигада мозор қуришибди. Энди у бошқа тирилмайди, тирилсада, у ердан чиқаолмайди. Агар тирилиб чиқса, берган суюнчингизни 2 баравар қилиб қайтарамиз», деб суюнчилашди.

Ака-ука Бобожоновлар

Қаттиқ суюнганимдан мен уларга Вестерн Юнион орқали салкам 150 доллар (93,64 фунт стерлинг ёки 2700 коруна) суюнчи юбордим (сурат-5).

Шундан кейин, ростдан ҳам, Комил Нуржон бирнеча йил кўринмай кетди. Лекин Ўзбекистонга бориш учунги аризаларим Ўзбекистон ҳукумати томонидан яна асоссиз рад қилинаверди.

Мен Хоразмдаги танишларимга телефон қилиб: «Менинг Ўзбекистонга боришимга тўсқинлик қилаётган Комил Нуржоннинг ўлганига 2 йилдан ошди. Нимагадир менинг аризаларим яна рад қилинаяпти», - дедим.

Шунда ўша танишим: «Комил Нуржон ўлмас Кощей-ку. У аллақачон тирилиб чиққан. Менгада 100 доллар берсангиз, унинг тириклигини исбот қилиб бераман», деди. Мен ҳеч ишонмадим, лекин: «Мана 100 доллар, тирилганига мени ишонтира олмасанг, 10 баравар қилиб қайтарасан пулимни, деб унга 100 доллар юбордим.

Суюнчи учун юборилган пул

Эртасигаёқ, Комил Нуржон билан бўлган суҳбатининг аудиосини юборди. Уни эшитиб,  қулоқларимга ишонмадим. У одамга телефон қилиб: «Мен ишонмайман, балки ўлмасидан олдин ёзиб олинган аудио бўлса керак» дедим. Кейин менга Комил Нуржоннинг қўл телефони(0099 894 316 4679)ни ни бериб, ўзингиз гаплашиб кўринг бўлмаса, деди.

Кейин ўзим телефон қилдим унга ва «Комил ака ўзингизмисиз, қаердасиз?» деб сўрадим, гапираётган арвохи, ўзи эса нариги дунёда бўлса керак, деган фикрда.

 «Ҳа, ўзимман. Ҳозир Хивада Огоҳий буванинг юбилиейини ўтказиш масалалари билан шуғулланиб юрибмиз. Кечга яқин ишхонага бораман. Овозингиз танишдай, кимсиз, қаердан телефон қилаяпсиз?» - деди. Буни эшитиб эсим оғишига сал қолди...

 Комил Нуржон ўлди, деб суючи бердим, тирилди деб яна бердим. Шу тариқа, Комил Нуржоннинг «ўлгани» ва «тирилгани» менга қиммат(салкам минг доллар)га тушди. Энди ким айтсада Комил Нуржоннинг ўлганигада, Ўзбекистонга боришимгада  ишонмайман. У ростан ҳам ўлмас Кощей экан!          

  А.Хоразмий       Буюк Британия, Стокпорт шаҳри, 2019.

 

Категория: "Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" | Добавил: Horazmiy (2019-04-20)
Просмотров: 579 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0