Профессор Хоразмий – 71 ёшда
(Тўйхат ўрнида)
http://www.dunyouzbeklari.com/?p=193401
Адамиз, Ахмад ҳожи Хоразмий турли томондан унга бўлаётган босим ва адолатсизликлар, бунинг устига, тинимсиз ишлаши натижасида, юрагининг ногирон бўлиб қолгани сабаб, “пенсияга (60 ёшга) ета олмасам керак”, деганлари ҳеч эсимиздан чиқмайди.
Ота-ўғил Хоразмийлар
Худонинг инояти билан, 70 дан ҳам ошдилар. 2018 йил сентябрда, юрагида катта операция ўтказилиши олдидан, ҳаммалар билан ОАВ орқали (https://www.youtube.com/watch? v=9_bHNtJEmGw&feature=youtu.be) видолашдилар ҳам. Тўғриси, биз ҳам тағдирга тан бериб ўтирдик...
Шу ўринда, Британиялик физик олим профессор Стивен Ҳокинг (Steven Hawking), адамга ўхшаб, тағдирга тан берганидан кейин ҳам, ярим асрдан кўпроқ яшагани, нафақат яшагани, самарали ижод ҳам қилгани кўп умидларни беради бизга.
Мана бугун (20-март, 2019 да) Аллоҳнинг қудрати билан, адамиз 71 ёшга ҳам тинимсиз меҳнат ва ижод билан тўлдилар. Илоҳим яна узоқ йиллар шундай яшаш насиб қилсин унга. Шу 2019 йилнинг ўзида, 70 ёшидан ошганларига қарамай, танланган асарларининг “Ислом асослари” номли 16-томининг тўлдирилган 2-чи нашрини, ҳамда, “Қисмат” номли 20-томини нашрдан чиқардилар.
Хоразмий танланган асарлари билан
Шу билан ҳам қанийди, тинч ўтирсалар. Ҳар бир куни, бамисоли охирги кунидай, бошини кўтармай танланган асарларининг “Юракдан чиққан битиклар” номли 18В – томи устида ишлаяптилар. Адамизнинг одамларга ўхшаб, оёғини узатиб, ёнбошлаганича телевизор кўриб, дам олганини кўрмаганмиз. “Ахборот”, “Время”, “News”, илмий, диний кўрсатувларнида овқатланаётганида кўрадилар.
Биз унга: “Бир умр тиним билмадингиз, ўзингизни аямадингиз, натижада ногирон бўлдингиз. Энди ибодатингизни қилиб, дам олсангиз-чи” десак адамиз: “Аллоҳ илм ва қаламни бизга фақат ўзимиз учун эмас, авлодларга қолдириш учун берган ахир”, деб ёзишда ва ўқишда бардавомлар.
Бир марта: “Адажон, мана, бирнеча тилларда 22 томдан ортиқ танланган асарлар нашр қилдирдингиз. Уларнинг айримлари бестцеллер бўлиб ҳам улгирди. Дўстингиз Стивен Ҳокинга ўхшатиб, Худо умрингизни сиз ўйлаганингиздан кўра узунроқ қилса, нима билан шуғилланасиз?” – дедик. Шунда у: “Ибодатларимдан ортсам, танланган асарларимнинг тўлдирилган 2 ва 3 нашрлари устида ишлардим”, - деди.
Адамизнинг танланган асарларининг “Ислом асослари” номли 16-томининг тўлдирилган 2-чи нашри ҳажми деярли 2 марта ошди. Шунда ҳам ҳали у қиёмига етмаган. Танланган асарларининг 15 ва 18 томлари ҳозирданоқ 2, 3 китоб(том)дан иборат. Булар ва 1,4,10,12,13-чи томлари қиёмига етганда, уларнинг ҳажми, ҳозирда бир, икки китоб(том)дан иборат бўлса, келажакда ҳар қайси 3-4 китоб(том)дан иборат бўлади.
Ҳозирда 22 томдан иборат бўлган танланган асарлари, қиёмига етиб, тўлдириб, қайта нашр қилинганда, 50 китоб (том) атрофида бўлиши кутилаяпти. Албатта, бунинг учун қудратли Аллоҳ адамизга узоқ умр, куч-қувват берсин.
Хоразмийлар - 20.03.2019
Шу ўринда, Қуръони карим(Балад сураси, 4-оят)да: “Дарҳақиқат Биз инсонни меҳнат машаққатга яратдик”, - дейилгани асосида, адамиз бу дунёда ҳаловат кўрмай, фақат меҳнат ва машаққатда ўтар эканлар-да. “Аянчли кунлар тарихи” китобидаги “Бу фоний дунё ва унинг озорларидан қутилиб, Аллоҳга етганим учун, менга ҳайрҳоҳ бўлганлар, вафот қилганимда хафа эмас, хурсанд бўлсинлар” деган эпиграфни бекорга ёзмаган эканлар-да, деган аччиқ ҳаёллар тарк этмайди бизни.
Адамизнинг танланган асарларининг илмий ва ўқув аҳамиятга эга бўлган 3, 4 ва 10 томларига ҳозирданоқ Мозамбикдан, Россиядан, Ўзбекистондан ва бошқа ерлардан ҳам қизиқиш ва талаблар бўлаяпти.
“Ислом асослари” номли 16-томи эса нафақат Ислом ва тасаввуф ихлосмандлари учун, ва шунингдек, кўплаган жомеъ масжидларда ҳам қўлланма сифатида фойдаланилаётгани, унинг асарлари қимматга эга эканлигидан далолатдир.
Адамизнинг “Аянчли кунлар тарихи” номли тарихий-ҳужжатли романини (танланган асарларининг 17-томини) ўқиган ингушетиялик Зайнаб Борзиева, британиялик Мартин Поп (Pope), ҳиндистонлик Чуандра Сингх, чеченистонлик доктор Рамзан, литвалик Мареналарнинг таъкидлашларича, бу китобни ўқиш жараёнида, кўзёшларини тияолмаганлар.
Мўйсафид илми толиблар илм олишда. 2019
Расулулоҳ саллалоҳу алейҳи вассаламнинг: “Бешикдан қабргача илм изланг”, деганига амал қилиб, 70 ёшдан ошиб, аллақачон профессор даражасига етганларига қарамай, “Қуръони каримдан мухтасар сабоқлар”, “Ҳадиси шариф ўгитлари” каби рисолалар муаллифи бўлсада, илми толиб (талаба) бўлиб, набираси тенги уламолардан, Қуръон илмини ва араб тилини ўрганишдан ҳам чарчамайдилар (сурат-4).
Мутафаккир шоирнинг: Бойлик излаганга, ганждир бу дунё,
Роҳат излаганга, роҳатдир дунё,
Ким нени изласа, топгай бегумон,
Илм излаганга, ҳикматдир дунё.
Дегани асосида, майли, адамиз бу дунёда роҳатдан кечиб, меҳнат, ибодат, илм ва имон излаган эканлар, излаганларини топсинлар Илоҳим.
Ойбек, Улуғбек, Муҳаммад Хоразмийлар Буюк Британия, Стокпорт шаҳри. Март, 2019.
Шарҳлар:
muxlis
03/19/2019 at 9:32 PM
Таваллуд кунингиз қутлуғ бўлсин домла!
22 томлик танланган асарлар ёзиб И.Каримовни чангда қолдирибсиз.
Мақолада айтилганидай асарлар сонини 50 томга етказсангиз, Сталиндан ўтиб, Ленинга яқинлашиб қолар экансиз.
Санамжон Худайназарова
03/19/2019 at 9:22 PM
Хоразмий домлани Хоразмлилар яхши гўради. Яқинда унинг “Хоразм бўлмаса нетардинг дунё?!” қўшиғини Насиба Собирова клип қилди (https://youtu.be/P9zsZBNvn4g)ҳозир бу клипп настояший хит бўлиб гитди.
Профессор Бахтиёр оғо: “Хоразм тарихида, ал-Хоразмий, ал-Берунийлардан кейин 20 тамлик асар ёзган одам бўлмаган. Как раз минг йилдан кейин чиқди шундин олим” даб ўтирибди.
Землягимизни ёмон гўзлардан асрасин Худойим. Худо умр берса асарлар сонини 50 томга етказади Хоразмий домла.
samad
03/19/2019 at 11:41 PM
Муаллифлар Домланинг фақат бир-икки истидори ҳақида гапиришган холос. Ҳали бундан 10 йил олдин "Таълим технологиялари" журнали бош муҳаррири профессор П.Қаландаров Хоразмийни "Энциклопедист олим" деб ёзганди.
Домланинг туғилган куни муносабати билан Eltuz.сом нашри унга мусиқали https://www.youtube.com/watch?v=PUnoU5dxc3A&fbclid=IwAR2LPAXeAbGwQc_AEl4ZTxYQ66Qi28uXp_4FaI7-Sa15V5zzD3rlFlrFgD4 табрик йўллаган. Буни томошо қилсангиз, Хоразмийнинг яхшигина шоир ва хофиз ҳам эканига амин бўласиз.
Кўплар қатори биз ҳам табриклаймиз домлани таваллуд кунлари билан.
Эркин
03/20/2019 at 1:00 PM
Ахмад ОТАНИ табриклаймиз туғилган кунлари билан.
1972-1981 йилларда Ахмад оғани Тошкентдаги Хоразмликларнинг отаси дейишарди.
Хоразмликлардан Болтабой Отаниёзовни, Рашид Яхшимуратовни, Хударган Мавлоновни ўзи ота ва совчи бўлиб, Тошкентдаги ўз уйида уйлантирган.
Ҳозирда уларнинг ҳаммаси профессор, бола чақали.
Шароф Рашидов 1981 йил ноябрда СССР делегацияси раҳбари сифатида Мозамбикдан келганидан кейин, Тошкентдаги катта бир йиғинда Хоразмийни “Хоразмликларга рахмат, шундай олим етиштирган”, деб уни алқаган.
Каримов замонида уни “Хоразм фахри”, деб ёзишган.
Афсус, шундай олимлар муҳожирга айландилар…
|