Алақ сурасидан. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1.Иқроъ! Би-исми роббокаллази холақ. 2. Холақал инсана мин алак. 3.Иқроъ ва роббукал акрам. 4. Аллази аллама бил қолами. 5. Аллама инсана малам ялам.8. Инна ила роббикал ружъа.19. Кал-лаа! Лаа тутеху васжуда вақтариб. (1. Яратган роббинг номи билан ўқи. 2. Аллоҳ инсонни алақ (лаҳта қон)дан яратди. 3. карамлиларнинг карамлиси бўлган роббинг (Фазли) ила ўқи. 4. Ўшал роббинг қалам билан сенга илм берди. 5. У инсонга билмаган нарсани ўргатди. 8. Албатта бошқача эмас, барибир роббинг ҳузурига қайтасан. 19. Йўқ! Сен у туғёнга кетганга итоат этма Аллоҳга сажда қил ва унга қин бўл). Бу сура Қуръондаги энг аввал тушган сура эканлиги учун хам диккатлидар.
Моида сураси 3-оятидан. …Ал йавма акмалту лакум дийнакум ва атмамту алейкум неъмати ва разиту лакум ал Ислама дийна. …( Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) исломни дин қилиб танладим.) Бу энг охирги нозил қилинган оят бўлиб унда ислом Аллоҳ томонидан комил дин қилиб берилганлиги кўрсатилгани учун ҳам этиборлидир.
Тийн сурасидан. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1.Ват-тийни ваз-зайтуни. 2.Ва тури сийнийн. 3.Ва ҳазал баладил амин. 6. Иллайзийна амануу ва амилус солихати фалаҳум ажрун ғойру мамнун. (1- Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам. 2- Ва Тури Сино билан қасам. 3- Ва мана бу эминлик юрти (Маккаи мукаррама) билан қасам. 6- Магарам иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларга миннатсиз ва узлуксиз ажрлар бордир). Бу қисқа сураларда бўлсада кўп манога эга бўлганлиги боис Пайғамбаримиз сафардаги намозларининг бир ракатига шу сурани зам қилар эканлар.
Мўминлар сураси 29-оят. Ва қулл Робби анзилни мунзалан муборакан ва анта хайрул мунзилийна. («Роббим, ўзингнинг энг яхши манзилингдан менга ўзинг муборак этган жой ато қилгин» деб айт. Ҳадисларда ривоят қилишларича Пайғамбаримиз биронта хонадонга борганда шу оятни ўқир эканлар.
Залзала сураси. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1. Иза зулзилатил арзу зилзалахаа. 2. Ва ахрожатил арзу асқолаҳа.4. Явмизни тухаддису ахборахаа.7. Фа ман яъмал мисқола зарратин хойрон ярох.8. Фа ман яъмал мисқола зарратин шаррон ярох. (1. Вақтики ер қаттиқ силкиниб зилзила бўлса. 2. Ва ер ўз ичидаги ўликлар, конлар ва кўмилган нарсаларни отиб чиқарса. 4. Ўша кунда ер ўз хабарини айтади. 7. Кимки бу дунёда зарра мисқол оғирлигида яхшилик қилса ҳам (мукофотини) кўради. 8. Кимки бу дунёда зарра мисқол оғирлигида ёмонлик қилса ҳам (жазосини) кўради). Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда бу сура Қуръоннинг ярмига тенг келади дейилган.
Наба сураси. 1-Амма йатасаалуун. 2-Анин наба ил-азийм. 4-Каллаа саъяламун. 17-Инна йавмал фасли кана мийқотан. 18-Явма юнфаху фис-сури фататуна аффажан. 31-Инна лиммуттақийна мафазан. 36-Жазааъан мироббика аътоан ҳисабан.( 1- Нима ҳақида сўрашади? 2- Улкан, муҳим хабар ҳақида (сўрашади). 4- Йўқ ундоқ эмас, улар тезда биладилар. 17- Албатта ажрим куни вақти белгиланади. 18- У кунда дут- карнай муфланади ва сизлар тўп-тўп бўлиб келасизлар. 31- Албатта тақводорларга ютуқлар бордир. 36- (бу неъматлар) парвардигорингиздан мукофот, совға (бу дунёда қилган амалларингиз) ҳисобидандир. Тасаввуфга оид манбаларда сўфийлар (Тариқат муридлари) аср намозидан кейин шу сурани тиловат қилиши улар камолоти учун фойдали эканлиги қайд қилинган.
Такасур сурасидан. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1.Ал ҳакимут такасуру. 2.Хатта зуртумул мақобир. 3.Калла савфа таъламуна. 4.Сумма каллаа савфа таъламун. 6.Ла таравуннал жаҳийма. 8.Сумма ла тусъалунна явмизин анин наъийм. (1. Кимнингш моли кўп деб (мақтаниш) сизни (Аллоҳнинг тоати, ибодатидан) тўсди. 2. Ҳатто (вафот этиб) қабрларингизни зиёрат қилгунингизча (кўмилгунча). 3. Йўқ! (бу йўлдан қайтинглар, бахт молу- дунё мансабда эмас) сиз буни тезда биласизлар. 4. Сўнгра ҳақиқатни тезда (оқибат нима бўлишини) биласизлар. 6. Албатта жаҳаннамни кўрасизлар (эй бойлиги Аллоҳни унутдирганлар). 8. Сўнгра ўша куни берилган неъматлардан сўраласизлар. Ҳадисларда бу сура минг оятга тенг эканлиги ривоят қилинган.
Аср сурасидан. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм.Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1.Вал асри. 2.Иннал инсана ла фии ҳусрин. 3.Иллалазийна амануу ва амилус-солиҳати ва тавасов биссобр. (1. Замон билан қасам. 2. Албатта инсон ҳусрондадир (мағлубият, икки дунё бадбахтлигидадир). 3. Магарам иймон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар, бир- бирларини ҳақ йўлига чақирганлар ва бир- бирларини сабрга чақирганлар (ундоқ эмаслар). Бу сура Қуръоннинг мўжизакорлигига дадил эканлиги учун ҳам Имом Шофий р.а. «агар шу сурадан бошқа сура тушмаганида ҳам унингш ўзи одамларга кифоя қиларди» деганлар.
Фил сураси. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм.Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1.Алам таро кайфа фаъала роббука би асҳабил фил. 2.Алам яжъал кайдахум фии тазлил. 3.Ва арсала алайхим тойран абабийла. 4.Тармийҳим би ҳижоратим мин сижжийл. 5.Фа жаъалаҳум ка аъсфим маъкул. (1. Сенинг роббинг фил соҳибларини нима қилганини билмадингми? Албатта яхши биласан. 2. Уларнинг макру ҳийласини зоя кетказмадими? 3. Ва уларнинг устига тўп-тўп қушларни юбормадими. 4.Қушлар уларга (фил соҳибларига) лойдан пиширилган тошларни отардилар. 5. Бас уларни қурт еб ташлаган ўсимликка ўхшатиб (титиб) юборди). Бу сурада катта тарихий ҳодиса баён қилингани боис у Қуръондаги эътиборли суралардан ҳисобланади.
Қурайиш сураси. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1.Ли ийлафи қурайшин. 2.Ийлафиҳим реҳлаташштааи вас-сойф. 3.Фал яъбудуу робба ҳазал байти. 4.Аллази атъмаҳум мин жууъин ва аманаҳум мин хавф. (1. Қурайишнинг лозим тутиши қандай яхши. 2. Уларнинг қиш ва ёз фаслларини ўзларига лозим топганлари қандай яхши. 3. Бас, манна шу байтнинг (Каъбанинг) роббисига ибодат қилсинлар. 4. Уларни очликдан тўйдирган ва ҳавфдан омон қилган (роббиларига ибодат қилсинлар). Аллоҳнинг охирги Пайғамбари Қурайиш қабиласидан бўлганлиги ва охирги китоби шу (Қурайиш) лағжада нозил бўлгани боис бу Қуръондаги эътиборли суралардан ҳисобланади.
Жума сурасидан. 1-Иусаббиҳу лиллоҳи ма фис-самавати ва ма фил арзи маликил қуддусил азизи ал-Ҳакийм. 7-Ва ла йатаманов наҳу абда бима қаддамат айдийҳум валлоҳу алийму биз-залимина. 9-Йа айуҳаллазина аману иза нудийа лиссалавати мин явмил Жума фасав ила зикри Аллаҳи ва зарул байха заликум ҳайрун ин кун тум таъламуна. 10-Фа иза кузиятус-салавати фанташиру фи ал-арзи вабтағу мин фаслил-лаҳи вазкуру Аллоҳа касийран. Ла аллакум тухлифуна. (1- Осмонлардаги ва ердаги барча нарса (ёлғиз) Подшох нок, қудрат ва ҳикмат соҳиби бўлган Аллоҳга тасбеҳ айтур. 7-Улар қўллари (ўзлари) қилиб қўйган ишлари сабабли ҳеч қачон (ўлимни) орзу қила олмаслар. Аллоҳ золим кимсаларни билгувчидир. 9- Эй мўминлар, қачон жума кунидаги намозга чорланса дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринглар ва олди- сотдини тарк қилинглар. Агар биладиган бўлсангизлар манна шу ўзларингиз учун яхшироқдир. 10- Энди қачон намоз адо қилингач ерга тарқалиб, Аллоҳнинг фазлу- марҳаматидан (ризқ) истайверинглар. Аллоҳни кўп зикр қилингларким шояд нажот топарсизлар.
Ғошия сураси. 1-Ҳал атака ҳадисул \ошия . 21-Фа заккир иннама анта музаккир. 22-Ласта алейхум бимусайтир. 26-Сумма инна алайна ҳисабаҳум. (1- Батаҳқиқ сенга ғошия-қиёмат куни хабари келди. 21- Бас, эслатгин сен эслатгучидирсан.. 22-Сен уларнинг устидан мажбур қилиб ҳукмингни ўтказувчи эмассан. 26. Сўнгра албатта уларнинг ҳисоб-китоби ҳам бизда бўлади. Ҳадисларда қайд қилинишича Расулуллоҳ ийд (ҳайит) намозларида Аълаа ва Ғошия сураларини, Жума намозларида эса Жума ва Ғошия сураларини ўқир эканлар. Шу боис бу сураларни пешин (Зухар) намозининг фарзида ўқиш фойдалидир.
Кавсар сураси. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм.Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1.Иннаа аътойникал кавсар. 2.Фа соли лироббика ванҳар. 3.Инна шаниъака ҳувал абтар. (1. Биз сенга кавсарни бердик. 2. Бас Роббингга холис намоз ўқи ва жонлик сўй. 3. Албатта сени ёмон кўриб, айбловчининг орқаси кесик). Бу сура Пайғамбаримизнинг ҳолис ўзларига аталгани учун ҳам диққатли ҳисобланади.
Кофирун сурсаси. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм.Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1.Қул яа айюҳал кафирун. 2.Лаа аъбуду маа таъбудуун 3.Ва лаа антум аабидуна маа аъбуд. 4.Ва лаа аабидум маа абаттум.5. Ва лаа антум аабидуна маа аъбуду. 6.Лакум дийникум ва лия дийн. (1. (Эй Муҳаммад) айт, эй кофирлар. 2. Мен сизлар ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмайман (деб). 3. Ва сизлар ҳам ибодат қилгувчи эмассиз мен ибодат қиладиган ( Илоҳ)га. 4. Ва мен ибодат қилгувчи эмасман сиз ибодат қилган нарсага. 5. Ва сиз ҳам ибодат қилгувчи эмассиз, мен ибодат қилган (Илоҳ)га. 6. Сизнинг ўз динингиз бор, менинг ҳам ўз диним бор). Имом Табароний қилган ривоятда бу сура Қуръоннинг тўртдан бирига тенг келади дейилган ва Пайғамбаримиз бомдод намозининг икки ракат суннатида Кафрун ва Ихлос сурасини ўқиганликлари қайд қилинган.
Фатх сураси 10-оят. Инналазийна йубайувник иннама йубайувна Аллоҳи йедуллоҳи фаука айдиҳум фаманнакаса ва иннама йанқусу ала нафси ва ман ауфа бима ъаҳада алейҳу Аллоҳ фасайуҳтиҳау ажрун азиймун. (Албатта сенга байъат қилаётганлар фақат Аллоҳнинг ўзига байъат қилмоқдалар. Аллоҳнинг қули уларнинг қўли устидадир. Ким (байъатни) бузса, ўзига қарши бузади холос ва ким Аллоҳга қилган аҳдига вафо қилса, унга тезда улкан ажр берилур. Бу оят тасаввуф аҳли учун хужжат эканлиги боис у эътиборли оят ҳисобланади. Уни тариқат ибодатларидан кейин тиловат қилиш сўфий камолати учун фойдали ҳисобланади.
Наср сураси. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм.Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1.Иза жааъа насруллоҳи вал фатҳу. 2.Ва роайтаннаса ядхулуна фии дийниллоҳи афважан. 3.Фа сабби би ҳамди роббика вастағфирху иннаҳу канна тавваба. (1. Вақтики сенга эй Муҳаммад Аллоҳнинг нусрати ва фатх келса. 2. Ва одамларнинг Аллоҳнинг динига тўп-тўп булиб кираётганини кўрсанг. 3. Роббингнинг (барча нуқсонлардан) поклаб ёд эт, шукр қил ва истихфор айт (гуноҳингни кечишини сўра) албатта у тавбаларни кўплаб қабул қилгувчидир). Имом Насаий ривоятларида бу сура Қуръоннинг тўртдан бирига тенглиги ҳақида хабар келтирилган.
Ториқ сурасидан. 1-Вас-самааи вот-ториқи. 2-Ва ма адрока маат тариқу. 3-Ан-нажмиус соқибу. 13-Иннаҳа лақавлан фаслун. 14-Ва ма ҳува бил ҳазил. (1- Осмон билан қасам ва ториқ билан қасам. 2- Ториқ қандоқ нарса эканини сенга ким билдиради? 3- У нур сочиб турувчи юлдуздир. 13- Албатта у (Қуръон) ҳақни ботилдан ажратувчи сўздир. 14- Ва у ҳазил эмас.)
Буруж сурасидан. 1.-Вас-самааи затил буржи. 2-Вал явмил мавъуди. 3-Ва шаҳидив ва машҳуд. 21-Бал ҳува Қуръонум мажийд. 22-Фий лавхин махфуз. (1- Буржлар эгаси бўлган осмон билан қасам. 2- Ва ваъда қилинган (Қиёмат) куни билан қасам. 3- Гувоҳлик берувчи ва гувоҳлик берганлар билан қасам. 21- Балки бу Қуръон мажиддир. 22- Лавҳи Мағфуздадир.) Ҳадисларда ривоят қилинишича Расулуллоҳ хуфтон (Ишъа) намозининг фарзида Ториқ ва Буруж сураларини ўқир эканлар.
Фалақ сураси. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1.Қул аъуузу бироббил фала=. 2.Мин шарри маа хола=. 3.Ва мин шарри ғосиқин иза вақаб. 4.Ва мин шаррин наффасати фил уқади. 5.Ва мин шарри ҳасидин иза ҳасад. (1. Тонг (субҳ) роббиси паноҳига қочаман. 2. (Аллоҳ) яратган нарсаларнинг ёмонлигидан. 3. Ва зулматли тун (ёмонлиги)дан вақтики унинг қоронғулиги барча нарсани қопласа (паноҳ сўрайман). 4. Ва тугунларга дам солувчи (сеҳргарлар ёмонлиги)дан паноҳ сўрайман. 5. Ва ҳасадчининг (ёмонлигидан паноҳ сўрайман) вақтики ҳасад қилса). Сехргар, ҳасадгўй ва ёмонлардан мухофаза қилиши учун ҳам бу эътиборли суралардан ҳисобланади.
Нос сураси. Аузибиллахи минаш-шайтонир рожийм.Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. 1.Қул аъуузу биробиннаси. 2.Маликин-наси. 3.Илаҳин-наси. 4.Мин шарил васвасил хан-наси. 5.Аллази ювасвису фи судурун-наси. 6.Минал жиннати ван-нас. (1. Одамлар роббиси паноҳига қочаман деб айтгин. 2. Одамлар малики (Эгаси) паноҳига қочаман. 3. Одамлар ибодат қиладиган зот паноҳига қочаман. 4. Беркиниб, кўриниб турувчи васвасачининг ёмонлигидан (паноҳ сўрайман). 5. У (васвасачи) одамлар қалби дилига васваса солади. 6. (Ўша васвасачи) жинлардан ва одамлардан бўлади). Инс ва жинс зарарларидан мухофаза учун фойдали бўлганлиги учун бу сура истеъмолда кўп ишлатилади. Расулуллоҳ хуфтондан кейин (ётишидан олдин) Фалақ ва Нос сураларини ўқиб ўзига дам солар эканлар шу боис бу суралар Хуфтоннинг икки ракат суннатида ўқилса фойдали ҳисобланади.
Вас-саффот сурасидан. 180.Субҳана роббика роббил иъззати амма ясифун. 181.Ва саламун аълал мурсалин. 182.Вал ҳамду лиллаҳи роббил аъламин. (180.Қудрат егаси бўлмиш парвардигорингиз уларнинг сифатларидан (яъни хар қандай айбу-нуқсонларидан) покдир. 181.(Барча) Пайғамбарларга Аллоҳ тамонидан салом бўлғай . 182.Ҳамду сано барча оламларнинг парвардигори- Аллоҳ учундир). Қуръони карим оятларини ўқиб дуо қилишдан олдин бу суралар албатта ўқилади.
Таровиҳ намозида ўқиладиган асосий тасбех. Субхона зил мулки вал малакут. Субҳана зил ъиззати вал ъазамати вал қудрати вал кибрийаи вал жабьарут. Субҳанал маликил ҳаййил лази ла йамут. Суббуҳан қуддусун роббуна ва роббул малаикати варруҳ. Ла иллалоҳу настағфируллоҳ. Наъсалукал жанната ва наъзубика минан нар.
Дуо ҳақида
Дуо - рабчадан илтижо деган маънони билдириб Аллоҳдан ўзи ёки бошқалар учун тилак тилашдир. Аллоҳ Қуръони каримда: «Менга дуо қилинглар- сизлар учун ижобат қиламан» деб марҳамат қилган. Дуо қилишнинг ҳам ўз одоблари бор: Арафа куни, рамозон ойи, Жума куни, саҳар чоғи дуо учун шарафли вақтлар ҳисобланади. Аллоҳ йўлидаги жиҳод пайтида, фарз намозларидан кейин, ёмғир ёғаётган пайтида, банданинг ўз Роббисига энг яқин бўлган пайти бўлмиш сажда қилган холати дуо учун шарафли ҳолатлар ҳисобланади. Дуо қалбан ва жисмонан пок ҳолатда, қиблага юзланиб, қўлларини очиб(кўтариб) сода тил ва чин кўнгилдан қилиниши керак. Дуонинг кучи аввало Аллоҳга, қолаверса дуо қилувчи (дуохон)нинг камолатига боғлиқ бўлади. Фаридиддин Атторнинг тазкират-ул Авлиё, Абдураҳмон Жомийнинг Нафоат-ул унс, Алишер Навоийнинг Насоим- ул мухаббат ва шунга ўхшаган кўплаган китобларда улуғ шайхларнинг, камолатга етган Азаимхонларнинг дуолари ижобат бўлиши ҳақида ёзилган.
Дуохон (дуоси самара берадиган) бўлиш учун шариат талабларига қатий риоя қиладиган, Қуръони карим, ҳадиси шариф каби мўтабар китоблардан хабардор, эътиқоди кучли одам бўлиб камолга етгунча устоз раҳбарлиги ва назоратда чиллада ўтирган бўлиши керак. Илми тақсир китобида баён қилинишича маълум бир фаришталар Қуръоннинг тегишли сура-ю, оятларига, пастда тилга олинадиган айрим дуоларга беркитилган бўлиб уларни мақомига етказиб ўқиш билан дуохон улардан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиши мумкин бўлар экан. Дуо қилиш (ёзиш)да Қуръон сураю оятларидан, қолаверса тариқат пирлари, азиз авлиёлар, камолатга етган дуохонлар ижод қилган Дуои бузрук, Чил коф, Қахри кулл, Кимёйи саодат каби дуолардан фойдаланилади.
Дуои бузруг. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Аллоҳума заккирни мо насайту ва аллимни мо жаҳилту варзуқнил илма вал ҳикмата, ё азийим, ё ҳакийим бираҳматика ё арҳамар роҳимин. (Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Аллоҳим сени зикр қилганда ниманики унутган бўлсам, бирор нарсани билмасдан кетган бўлсам кечиргин. Мени илм ва ҳикмат билан ризқлантиргин эй буюк Ҳаким. Мени ўз раҳматинга дохил қилгин эй рахм қилгувчиларнинг раҳмлиси). Улуғлар бу дуони бомдоддан олдин кўп марта ўқиб юрса илми ладдуний берилишини ривоят қилганлар.
Кимёий саодатининг 2-калимаси. Бисмиллоҳир рохманир роҳийм. Аллоҳума антал-ҳолиқу ва анал-мамлуку, фаман яъдулмалука иллал ҳолиқу, ё Раббий. (Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Сен яратгувчисан, сенинг қулингман. Бас кимки сенга ибодат қилади, магар яратгувчига ибодат қилади). Бу дуони 21 кун давомида хуфтон намозидан сўнг 41 марта ўқилса ғайиб илмидан насиба олинишини айтганлар Боязит Бастоми р.а.
Чил коф (Қирқ қоф) дуоси. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Кафока роббука кам якфийка вокифатан кафкофаҳо какаминин кона мин калико такарру карран какаррил карри фи кабадин таҳкий мушакшакатан калуклукин лакако кафо мо би кафокал коффу карайбатан ё кафкабон кона яхки кавкабал фалако. (Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи Билан (бошлайман). Кифоя қилади роббинга қанчалик ишонсанг ва унинг ўзи воқиф бўладики, сен нимани ҳосил қилмоқчи, яъни тутмоқчи бўлаётганингни, агар чарчоқ ёки тушкунлик бўлса чидаб такрор такрор қиласан. Сўзлайсан шак шубҳали ёки хавотирли бўлган сенга нимаики кифоя қилади. Сенга ўзи коф гумонларинга кифоя қиладит. Фалакдаги юлдузлар сен ҳақингда айтади). Абдулқодир Гилоний р.а. томонидан ижод қилинган бу чил коф дуоси 40 марта ўқилиб дам солинса бемор шифо топиши қайд қилинган.
Қаҳри кулл (Ҳар нарсадан ғолиб) дуоси. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Аллоҳума ё зал аршил карим, вал маликил қадим, вал атоил азим ё қаҳри кулл. Ё мурсалар риёҳи ва ҳолиқал асҳоби ва ё боисил арвоҳи ё қаҳри кулл. Ва ё залж ди-вассамои ё қаҳри кулл. Ё Аллоҳу, ё Аллоҳу, ё Аллоҳу, ё қаҳри кулл. Ё раҳмону ё қаҳри кулл. Ё Раҳийму ё аҳаду ё қаҳри кулл. Ё витри ё фарди ё зал жалоли вал икром ё қаҳри кулл. Залимин ва ҳолидин ва нотиқин ва оҳитин ё қаҳри кулл. Офатин ва вабоин ва балоин ё қаҳри кулл. Ва жамиъи масбубатин ва зилзилатин ё қаҳри кулл. Фитнатин ва кули иллатин ва меҳнатин ва ё қаҳри кулл.Ва балийятин ё суббуҳун ё қуддусун раббул малоикати бираҳматика ё арҳамар роҳимин. (Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Аллоҳим ўзинг икром ва эҳсон қилгувчи арш сохибисан, ва ҳақиқатан ҳам аввалдан бор ва ҳеч йўқ бўлмас подшоҳ, буюклик унга берилгандир, эй ҳар нарсадан ғолиб. Эй юборилган шамолларнинг яратгувчиси ва тонгни пайдо қилгувчи, рухларнинг сабабчиси. Эй хар нарсадан ғолиб. Ва осмондаги нарсалар эгаси эй ҳар нарсадан ғолиб. Эй Аллоҳ, эй ё Аллоҳ, эй Аллоҳ, эй ҳар анрсадан ғолиб. Эй меҳрибон эй ҳар нарсадан ғолиб. Эй рахмли якка ягона зот эй ҳар нарсадан ғолиб. Эй тоқ зот, буюклик ва фазли карам соҳиби эй ҳар нарсадан ғолиб. Эй золимларга ўзинг ғолиб ва ўзинг шак шубҳадан ҳолидирсан ва ўзинг нутқ бергувчи нотиқдирсан ва ҳаёт бергувчи эй ҳар нарсадан ғолиб. Жами мусбатлар ваз из-зилаларни даф қилгувчи эй ҳар нарсадан ғолиб. Жами фитналарни, иллатларни ва меҳнатларни даф қилгувчи эй ҳар нарсадан ғолиб. Ва ғамҳўр суббух, қуддус, малоиқларнинг Парвардигори, рахмат қилгувчи рахмли). Ушбу дуони 41 марта ўқиса балоларнинг даф бўлишига фойдаси тегиши ҳақида манбаларда баён қилинган.
Ийсо алейҳиссалом тамонидан ижод қилган дуо. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Аллоҳума инни анталлоҳ, ла илоҳа илла антал ҳаййул қайум ат-тоҳир ал муттаҳир нурус-самавоти вал арз. (Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Аллоҳим, сен ягона Аллоҳсан, ўзингдан ўзга илоҳ йўқ албатта сен ҳаёт ва қоимсан. Сен барча нуқсонлардан поксан ва ер ва осмонларнинг нурисан). Ийсо а.с. ушбу дуо ёрдамида мўжизалар кўрсатар экан.
Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Аллоҳума инни асалука минал хойри куллихи ва аълимту минху ва мо ла аъламу аъузибика минашшари куллихи мо аълимту минху ва мо ло аъламу. (Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Аллоҳим, мен сендан ўзим биладиган ва ўзим билмайдиган ҳамма яхшиликларни сўрайман. Ва ўзим биладиган ва ўзим билмайдиган ҳамма ёмонликлардан паноҳ тилайман).
Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Аллоҳуммах-фирли вали валидойя вал устозия, вал жамии муслимина вал муслимот алаҳёю минҳум вал амвот.
(Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Аллоҳим менинг хаёт бўлган ва вафот қилган ота-онамнинг, устозларимнинг. Жамии мўмин мусулмонларнинг гуноҳларини махфират қилгайсан).
Бақара сураси, 201 оят. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Ва мин ҳум ман яқулу. Роббина атино фид-дунё ҳасанатов ва фил охирати ҳасанатов ва кино азобан нор. (Эй парвардигоримиз бизларга дунёда ва охиратда яхши неъматларни бергил ва бизларни дўзах азобидан сақлагил).
Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Ло илаҳа иллоллаҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува аъла кулли шайиъин қодир. (Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, у яккадир ва ҳеч қандай шериги йўқдир мулк уникидир, ҳамд уникидир. Ҳамма хайрли ишлар унинг қудрати билан бўлади, у барча нарсага қодирдир).
Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Аллоҳума антассаламу ва минкассаламу таборакта йа залжалали вал икром. (Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи Билан (бошлайман). Аллоҳим сен саломсан, ҳар бир балолардан сақлагувчисан, эй катталик ва рахмат эгаси).
Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Ва ла ҳавла ла қуввата илла биллаҳил аллийул аъзийм. (Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи Билан (бошлайман). Фақат мутлоқ куч-қувват ва қудратли буюк Аллоҳ таолодир).
Анъом сураси, 115-оят. Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Ва таммат калимату роббука сидқан ва ъдло ла мубаддила ли калиматихи ва ҳувас-самийул аълийм. (Адолат ва ростлик мақомида Роббингнинг сўзи мукаммал бўлди, унинг калими (оят)ларини ўзгартирувчи йўқдир, у эшитгувчи ва билгувчи зотдир). Бу дуони 7 марта ўқиб кафтларига солиб юзига ва гавдасига сурса ёмон (рахбар)лар зиён қила олмаслиги манбаларда қайд қилинган.
Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Азҳаб ил –баъс рабб ун-нос вашфи, анташ-шофий ло шифо илло шифоука,шифо ло йўғодур суқман!
(Эй инсонлар парвардигори, дардини кетказиб шифо ато этгил, сен шифо этгувчисан. Сенинг шифоингдан бўлак шифо йўқ, сен берган шифо ҳеч бир дардни қолдирмағай). Қуръон оятлари ва чил коф каби дуоларни ўқиб дам солиб у (бемор)ни ўнг қўл билан силаб туриб ушбу дуони ўқиса фойда қилиши қайд қилинган.
Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Аллоҳума инний аузибика минал-хубси вал-хабоиси. (Аллоҳим ифлослик нопок қилмишлардан сендан паноҳ тилайман). Ҳожатхонага кираётганда Ушбу дуони ўқиш фойдали эканлиги таъкидланган.
Рўза тутишдаги ният дуоси. Бисмиллоҳир рохмонир роҳийм. Наввайту ан-асума (рамазана) ибодата тариқата минал фажри илал мағриби ҳолисан лиллаҳи таъала, аллоҳу акбар. (Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи Билан (бошлайман). Аллоҳ таоло учун тариқатим ибодати (Рамозон) рўзасини субҳдан кун ботгунча тутмоқликни холисона ният қилдим).
Бисмиллаҳир рохмонир роҳийм. Аллоҳума лака сумту ва бика аманту ва илайка таваккалту ва ала ризқика афтарту фағфирлий ма қоддамту ва ма оххарту бироҳматика йа арҳамар рохимин Аллоҳу Акбар. (Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Эй бор Худоё, ушбу рўзани фақат сенинг учун тутдим ва сенга иймон келтирдим, ва сенга таваккал қилдим ва сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Менинг аввалги кейинги гуноҳларимни махфират қилғил).
Хилватда-меҳнат,
меҳнатдан-шухрат,
шухратга-ҳасад,
ҳасаддан-офат.
(Нақшбандия сўфилари ўгитидан)
Тасаввуф ва тариқат ҳақида
Ислом дини, тасаввуф илми, тариқат пирлари, умуман каромат сохибларига бўлган қизиқишим ва эътиқодим ҳали 4-5 ёшларимдаёқ раҳматлик устозим Абдулла қори тасирида шакллана бошлади. Чунки у қачон Қуръони карим оятларидан тиловат қилмасин унинг савоби самарасидан азиз авлиёлар рухи покларига хам бахшида қилар эдилар. Менга ҳар доим азиз авлиёлар ҳаққига дуо қилишни, имкон бўлгудай бўлса уларни (қабрларини ёки қадамжоларини) зиёрат қилишни тайинлар эдилар. 1997 йили хожилик шарафига муяссар бўлишим, 1999 йилда Нақшбандия тариқати муриди сифатида унинг ибодатларини бажаришга киришишим, айниқса тасаввуф сохасидаги йирик олим профессор Ориф Усмон билан ижодий ҳамкорлигим Беруний, А.Жомий, А.Навоий, В.Жуковский, Бертелс, Трименгем, Рустамов, Н.Комилов, С.Бухорий, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, В.Бартолд, Г.Фугаченкова, М.Жўшанд, А.Ахмедов, А.Атагарриев каби олимларнинг тасаввуф борасидаги ишларини янада чуқурроқ ўрганишимга сабаб бўлди.
Буларнинг натижаси улароқ Шайх Юсуф Ҳамадоний, Баҳоуддин Нақшбанд каби улуғ авлиёлар тўғрисидаги тадқиқотларим натижаларининг мамлакат илмий журналларида эълон қилиниши, тасаввуф ва тариқат соҳаси олимлари билан суҳбат, баҳс ва мунозараларимизнинг Ўзбекистон телевидениясида (1999 йил, 15-апрел «Жавоҳирлар ҳазинасидан» кўрсатуви ва бошқалар) ҳам намойиш этилиб турилиши илмнинг бу сохасига янада чуқурроқ киришимга сабаб бўлди.
Тасаввуф. Тасаввуф ёки сўфийлик ваҳдат ва тавҳид илми бўлиб бир Аллоҳни севш (ваҳдат) ва унга етишиш учун покланиш (тавҳид) ҳақидаги таълимот бўлиб, моҳиятан илму-ижод аҳлига яқиндир.
Сўфий сўзи араб тилидаги «сўф» сўзидан ясалган ва унинг луғавий маъноси жун ва жундан тўқилган мато бўлиб уни кийиб юрадиган камтар ва каромат соҳиби бўлган одамларни сўфийлар дейилган. Ўз навбатида сўфий сўзидан тасаввуф сўзи ясалган.
Биринчи сўфий Шис алейҳиссалом ҳисобланади. Муҳаммад алейҳиссалом, тўрт чориёр, Солмони Форсий, жаъфари Содиқларда ҳам сўфийлик ҳислати кучли бўлган. Сўфийлар аҳлу Аллоҳ, авлиё, аҳли ботин, вали, арбоби тариқат, фақр, дарвеш деб номлаганлар. Улар ақлу фаросатли шариат ва ибодатда бардавом бўлган каромат эгаларидир. Сўфийларнинг комиллик даражаси улар кароматларининг кучи билан ўлчанади. Айрим сўфийлар ўзларининг кароматлилигини ўзлари сезмайдилар.
Сўфийлар ориф, зоҳид, ринд, фақир, файласуф сўфийларига бўлинадилар. Улар фоний дунё муаммоларидан устун турадиган комил инсонлар бўлиб сўфий учун икки (фоний ва боқий) дунё лаззатларидан тамаъ бўлмай иши Аллоҳга ошиқлик ва мақсади унга етишишдир.
Сўфийларга қўйиладиган асосий талаб нафс лаззатидан ва дунё молидан кечиш (фақирликд)дир. Бадавлат (Ҳожа Аҳрор Валидек) ва ҳукмдор (Мавароуннаҳр подшоси Ҳалил отадай) сўфийлар ҳам бўлган. Лекин улар фақирона (барчаси Аллоҳни деб) яшаганлар ва шу билан тариқат талабига жавоб берганлар.
Тасаввуф таълимоти бўйича Аллоҳ (ҳақиқат) га –яъни руҳий камолат (комиллик) га етишиш босқичма-босқич (4 босқичда) амалга ошади. Дастлабки босқич шариат бўлиб, бунда тасаввуф аҳли шариатнинг барча талабларига бўйсиниши ва унга амал қилиши керак. Шундан кейингина тариқат босқичига ўтиши мумкин.
Шариат билан тариқат бир-бирига боғлиқ бўлсада улар ўз таълимоти ва мақсади жиҳатидан бир-биридан фарқ қиладилар. Шариат мусулмонликни камолатга етказади, унинг мақсади икки дунё роҳати.Тариқат эса руҳни камолатга етказади мақсади Аллоҳга етиш, унинг дийдори.
Шариат пешволари тариқат йўлларитнинг айримлари (риёзат чекиш чиллага ўтириш, зикр тушиш, каромат кўрсатиш)Пайғамбаримиз суннатига ғилоф деб битъад ҳисоблаганлар. Уларга фано, тавҳид, ишқ каби ғоялар ва улар натижасидаги сўфийлар таонидан «Анал хақ» «Шарафланганман» «Ёрсиз ҳам бодасиз Маккага бормоқ не керак» каби сўзлар куфр бўлиб туюлган. Натижада Мансур Ҳаллож, Яхъё Сухарвардий, Насимий, Машрабга ўхшаш сўфийлар қатл қилинган. А.Ансорий, Ф.Аттор, Ибн Арабий, Ж.Румий каби сўфийлар шоҳ ва ҳокимлар тазийқи остида яшаганлар. Шунинг учун ҳам имом Мухаммад Ғоззолий илми калом (Қурон илми) билан илми ваҳдат (тасаввуф илми)ни, шариат билан тариқатни қўшиш фикрини кўтарган, лекин унинг бу ғояси амалга ошмаган.
Тасаввуф аҳлининг аксари дин ва шариатнинг улуғ намаёндалари бўлишган; Фалсафа ва илми Каломнинг уламоси имом Абдуҳомид Ғаззолий, ҳадис илмининг уламолари-Боязид Бистомий, Юсуф Ҳамадоний, Нажмиддин Кубро, Бахоуддин Нақшбандлар ул зозирий илмларидан қониқмай ботиний илм-тасаввуфга юзланганлар.
Тасаввуф фалсафасига кўра инсон қарама-қарши икки асос-модда (тана) ва рухдан иборат. Инсондаги моддийликнинг ривожланиши ҳайвонийликни, рухнинг ривожланиши эса иолҳийликни ривожлантиради. Рух ривожланиб тараққий этган сари у мода (тана)га сиғмай кароматлар кўрсата бошлайди.
Тариқат. Тариқат- рухий камолот орқали Ҳақга етиш йўли бўлиб бу йўл шариатдан бошланади ва «шариат- тариқат- марифат- ҳақиқат» схемада амалга ошади. Тариқатда мақом ва хол бор. Мақом- камолот босқичлар бўлиб қуйидаги 9 манзилдан иборат:
1. Тавба - Аллоҳга етишиш йўлига ғов бўладиган жамики ёмон нарсалардан қочиб яхшиликларга юзланиш.
2. Варъа - сақланиш (пархез) бўлиб унинг асосан 3 хил (тил, кўз, қалб) кўриниши бор. Ёмон сўзларни гапирмаслик, нолойиқ нарсаларга қарамаслик ёмон нарсаларни ўйламаслик. Агар бехосдан ёмон сўзларни гапириб, нолойиқ нарсага қараб ёки ёмон нарсани ўйлаб қолса «Астоғфируллоҳ» деб тавба қилиш.
3. Зухуд - пархезнинг давоми бўлиб харомдан хазар қилишдир.
4. Фақирлик - Аллоҳ олдида талабгорлик ва ожизлик бўлиб барча давлат ва мулки Аллоҳники деб билиш.
5. Сабр - тоқат, чидам бўлиб унинг ёрдамида мурид (сўфий)нинг душмани билган нафс жиловланади.
6. Хавф - қалбнинг ишончдан чиқишидан нафс макридан қўрқиб хавфсираши.
7. Ражо - умидворлик. Яъни хавфдан қутулиб Аллоҳ васлига етишишга ишонч билан умид қилиш.
8. Таваккал - барча ишларни Аллоҳдан деб билиб унга суяниш.
9. Ризо - муриднинг ўз ризоси (нафси)дан чиқиб ҳақ ризосига кириши. Юқоридаги мақомлардан бирма бир ўтиш давомида Рух ўзгариб хол мартабасига етади. Ҳол-илоҳий раҳмат ва барокатнинг нузули бўлиб ўзига хос қисқа муддатли кайфийат ва чароғанлик лаззати шаклида намаён бўлади ва бир лаҳзада пайдо бўлиб яна ғойиб бўлиши мумкин.
Жазба –Илоҳсеварлик майли бўлиб у қанча кучли бўлса қалб кузи шунчалик тез очилади ва ҳолга киради. Ҳолнинг қуйидаги 7 босқичи мавжуд:
1. Қурб - яқинлик, Аллоҳга яқинлашганини ҳис қилиш.
2. Муҳаббат - ҳақни севиш жараёнида қалбда кучли туғённинг кўтарилиб Аллоҳга талпинишидир.
3. Шавқ - муҳаббатнинг зўрайиши.
4. Унс – Аллоҳнинг меҳрига кўникиш.
5. Мужоҳида - нафсни енгишга қатъий интилиб маънавият учун жиҳод қилиш .шундай руҳий изтиробдан кейин солиқ ҳа= жамолини.
6. Мушоҳада - кўриш босқичида идок қила бошлайди.
7. Мукошифа - тариқатнинг ҳосиласи ва бевосита давоми бўлиб, ботиний илм дейилади. Илоҳий маърифат қуйидаги 4 нарсани идрок қилиш билан эгалланади.
1. Ҳар нарсани курганда Аллоҳнинг асари деб билиш
2. Ҳар бир асарнинг курганда Аллоҳнинг қайси сифатилигини англаш
3. Ҳақ мақсадини сифат тажаллисида таниш
4. Илоҳий илм суратини тавқид ва фанода деб билиш
Илоҳий илмнинг қуйидаги 3 та босқичи мавжуд.
1. Илмул яқин - билим (сўз) орқали ишониш (олов иссиқ деди, унга ишондим)
2. Айнул яқин - тажриба қилиб кўриб (оловда бирон нарсани куйдириб кўриб) ишониш.
3. Хаққул яқин - ҳақиқий ишонич. Оловнинг иссиқлигини ўзинг ёниб билиш.
Бу илми фоний бўлиб. Илоҳий оламга қўшилиб кетиш, яъни ҳақиқат босқичига киришдир.
Кейинги қилинадиган эътиқод ва саъий харакатлар Аллоҳга янада яқинлаша бориб Унга бирлашиш (тавҳид) ва Унга сингиб йуқолиб (фано) кетиш учун бўлади
Аллоҳсевар банданинг қалби доимо ўз Роббисига етишишига интилади. Анашу талаб тасаввуф (тариқат) орқали қондирилади. Тариқат йўлига кириш кишида ўзига хос бир ҳимматнинг пайдо бўлиши билан бошланади ва у ўзига устоз (шайх ёки дастур) ахтара бошлайди.
Тариқатда хеч кимга шогирд тушмай (қўл бермай) ўз илми билан, китоблар ўқиш орқали катта шайх даражасига етган (имом /аззоли) лар хам бўлган. Оми сўфийлар оз илм ва кўп ибодат билан эришган нарса (Ҳақиқат) га, олим сўфийлар кўп илм ва оз ибодат билан эришадилар (Шайх Рифъоий).
Тариқатнинг мақсади комил инсон тарбиялашга қаратилган. Исломда комил инсоннинг ердаги тимсоли Муҳаммад алейҳиссалом бўлиб унда жисмонийлик билан руҳийлик, набийлик билан сўфийлик мужассамланган. Исломдаги қолган барча авлиёларнинг камолати унга нисбатандир. Комилликнинг комил, акмал, фозил афзал каби даражалари мавжуд. Хар бир пок аҳлоқли Аллоҳсевар шахс комилликка интилиши ва бу йўлда ўз эътиқоди ва саъий ҳаракатига яраша насиба олиши мумкин.
Ислом тасаввуфи тарақиёти даври (V11-XX1 асрлар) да ўнлаб тариқат пирлари пайдо бўлиб ўз тариқатларини тарғиб этганлар. Бу тариқатларининг барчаси мақсади (Аллоҳга етишиш) ва вазифаси (комил инсон тарбияси) жихатидан бир хил бўлсада, услуб ва одоблари бўйича бир-биридан фарқ қилганлар.
Нақшбандия тариқати нафақат марказий Осиёда ва шунингдек бутун Ислом оламида машхур тариқатларидан бири хисобланади ва ўз тарихи давомида бир неча номлар билан аталган: Бу тариқат Боязид Бистомига қадар Сиддиқия номи билан аталган.Бистомийдан ғиждувонийгача Тайфурия номи билан аталган. Ғиждувонийдан Баҳоуддин Нақшбандгача Хожагония номи билан аталган. Баҳоуддин Нақшбанддан Убайдуллох Ахроргача Нақшбандия номи билан аталган. Убайдуллох Ахрордан имом Раббоний (Аҳмад Фаррух Сархандий) гача Нақшбандия-Ахрория номи билан аталган .Имом Раббонийдан Шамсиддин Масхаргача Нақишбандия-Мужаддадия номи билан аталган. Шамсиддин Масхардан мавлоно ҳолидгача Нақишбандия -Масхария номи билан аталган. Мавлоно Ҳолид даврида Нақишбандия-ҳолидия номи билан аталган. Кейин еса Нақишбандия номининг ўзи собит бўлиб қолган.
Нақишбандия тариқатининг асосий шиори «Дил ба ёру, даст ба кор» (Дилингёр (Аллоҳда)да, қўлинг ишда бўлсин)бўлиб бу шиор ҳазрати Абдулҳолиқ Ғиждувоний тамонидан айтилган. Бу тариқатнинг 11 та қоидаси (одоби) бўлиб биринчи тўрттаси ҳазрати Юсуф Ҳамадоний тамонидан, иккинчи тўрттаси ҳазрати Абдулҳолиқ Ғиждувоний тамонидан ва оҳирги учтаси Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари тамонидан жорий қилинган.
Тариқат ибодати. Нақишбандия тариқатида бомдод намозидан кейин иҳлос билан қиблага юзланган ҳолда: «Тариқатим ибодатини бажо келтиришга ният қилдим, Аллоҳу акбар» деб ният қилинади ва каъдада ўтириб кўзлар юмилган ҳолда «Аллоҳим, гуноҳкор ва ожиз бандангман, тавбаларимни қабул қилгин» деб 25 марта истиғфор (Астоғфируллоҳил азиийм) айтилади. Бир марта «Фотиҳа», 3 марта «Ихлос» сураси ўқилиб савоби самараси Муҳаммад алейҳиссалом ва барча Пайғамбарлар, азиз авлиёлар тариқатимиз пирлари руҳи покларига баҳшида қилиниб, улар руҳи покларининг дуоларимизга шафоатчи бўлишлигини Аллоҳдан сўралади.
Кейин шайх Аҳмад Яссавий ҳазратлари жорий қилган Калимаи шариат (тойиба), Калимаи тариқат, Калимаи маърифат ва Калимаи Ҳақиқатлар ўқилади. Ундан кейин Нақшбандия тариқатининг 11 та одоби маъносига етган ҳолда айтилади:
1. Ҳуш дар дам - Камида 3 марта нафас олаётганда «Аллоҳ» деб, нафас чиқараётганда «акбар» дейилади.
2. Назар бар қадам - Назар оёқ учига қаратилиб налоиқ жойларга тушишдан ва кеккайишдан сақланиш.
3. Сафар дар Ватан - Башарий (салбий) сифатлардан.малакий (ижобий) сифатларга ўтиш.
4. Ҳилват дар анжуман - Зоҳиран анжуман, ботинан (ҳилватда) ҳақ билан бўлиш.
5. Ёдкард - Нафас олмай ўнгдан чапга тамон юрагинг устига қараб «Лоиллоҳо иллаллаҳу» деб, чапдан ўнга қараб «Муҳаммадин Расулулоҳ» дейилади.Бу жараён камида 3 марта такрорланади.
6. Бозгашт - шундан кейин бозгашт калимаси (Илоҳи анта мақсуди ва ризоки матлуби) дилидан ўтказилаётиб, чуқур нафас олаётганда 3 марта «Аллоҳ» ва чиқараётганда «Акбар» дейилади.
7. Нигохдошт - Ибодат жараёнида хотирани жам қилиш.
8. Ёддошт - Аллоҳни ёдда тутиш.
9. Вуқуфи замони - Ҳаёт дақиқаларининг нимага (яҳшиликгами, бекорчиликгами, ёмонликгами) сарфланаётганининг ҳисобини қилиб, тўғирлаб бориш.
10. Вуқуфи қалбий - ҳар доим ҳуфия зикр ҳолатда бўлиш.
11. Вуқуфи ададий - зикр жараёнида ададга риоя қилиш.
Юрак зикрига жўр бўлиш. Аллоҳ зикрини юрак (ритми) билан тенг тезликда қилиш. Бунинг учун ўнг қўлининг бош бармоғи билан чап қўл бош бармоқ тагидаги томир (вена) ни ушлаб юрагингнинг ҳар бир уришига «Аллоҳ» деб жўр бўлиш.
Шуни унутмаслик керакки, ҳар бир тирик мавжудотнинг юраги «Аллоҳ» деб уради (ишлайди). Юрак «Аллоҳ» дейишдан (урушдан) тўҳтар екан, ҳаёт тўхтайди. Шундан кейин «Тариқатим одоби борасидаги ожизона ибодатларимни даргоҳингда қабул қилгин» деб дуо қилинади.
Булардан кейин зикр машғулоти бошланади: 100 мартадан тавба (Астағфируллоҳил азийм), Ло иллоҳо иллаллаҳу, Аллоҳ, Саловати шариф (Аллоҳумма соли аъло сайидина Муҳаммадин ва аъло Оли сайидина Муҳаммад), Ихлос сураси ўқилиб қилинган зикрнинг савоби самараси тариқатимиз пири муршидлари, пиру-устоз, ота-она ва барча авлод аждодлар рухи покларига бахшида қилинади.
Шундан кейин робитаи муршид машғулоти қуйидагича бажарилади: кўз юмилган ҳолда пастдан Муҳаммад алейҳиссаломгача бўлган барча пиру муршидларнинг ҳар бирининг шакли-шамоилини кўз олдингизга келтириб номлари тилга олинади. Бу жараёнда улардан қалбингизга ажиб бир файз ўтаётганини сеза бошлайсиз ва рухингиз чароғонлаша бошлайди. Шундан кейин Аллоҳнинг 99 номини, ҳар биттасини маъносига етган ҳолда зикр қилинади (буни қанча кўп такрорласа шунча яхши) ва бу жараёнда ҳамма ер Аллоҳ рухига тўлиб кетаётганини, Аллоҳнинг сенга, сенинг эса унга яқинлашаётганингни ҳис қила бошлайсан. Шунда «мен гуноҳкор ва ожиз қулингни махфират айлаб, суйган солиҳларинг қаторига қабул этгил» деб дуо қиласиз.
Шундан кейинги Робитаи мавт машғулотида умрингнинг сўнги нафасларини кўз олдингга келтириб Азроил алейҳиссаломни мушоҳада қилгач калимаи шаходатни ўқийсиз ва «Аллоҳ» зикрини айтаётиб омонатни топширасиз ва тубсиз қоронғуликни ҳис қиласиз. Қабрда Мункар ва Нахрнинг саволларига жавоб бергач қабрнинг жаннат тимсолини олади ва ўзингизга маъқул бўлган кишилар билан қиёматгача бирга бўлаётганингизни тасаввур қиласиз ва шундай ҳолат насиб этишини сўраб дуо қиласиз.
Шундан кейин Фатх сурасининг 10- ояти тиловат қилиниб унинг савоби самараси Муҳаммад алейҳиссалом ва барча пайғамбарлар, барча азиз- авлиёлар ва тариқатимизнинг барча пиру муршидлари рухи покларига бахшида қилинади ва «Аллоҳим тариқати бўйича қилаётган ожизона ибодатларимни даргоҳингда қабул этгайсан. Шул тариқада марифат ва ҳақиқат даражаларига тезроқ етишни муяссар этгин. Сенга қилаётган илтижоларга тариқатим пирлари рухи покларининг шафоатчи бўлишини муяссар айлагин. Омин Аллоҳу Акбар» деб дуо қилиб якунланади.
(Давоми кейинги сонда)