"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Дин ва Тасаввуф

Ҳадиси шариф ўгитлари
Ахмад ҳожи Хоразмий 

Ҳадиси шариф ўгитлари (охири)


Ҳатми Ҳожагон ҳақида. Нақшбандия тариқати солиҳларнинг тўпланиб адо этадиган зикрларининг номи «Ҳатми Ҳожагон» дейилади ва унда фақат нақшбандийларгина иштирок қиладилар. Ундаги иштирокчилар сони 10 дан ортиқ бўлса- Ҳатми кабир, 10 дан кам бўлса- Ҳатми сағир дейилади ва улар зикрида озроқ фарқ бор. 
Нақшбандия тариқатига мансуб солиқ (мурид)лар қулай ва бўш жойга ҳалқа шаклида тиз чўкиб ўтирадилар. Тариқатда тажрибали ва обрўли солиқ ҳатмни бошқаради. 100 та кичик, 10 та каттароқ тошларни келтириб 10 та каттароғини ҳалқа бошини олдига қўйиб, кичик тошларни иштирокчиларга бўлиб беради.
Аввал ҳалқабоши (бошқарувчи) «астағфуруллоҳ, астағфуруллоҳа азийм ал Карим, роббим аршил азийм ва ажибу илоҳи» дейди. Кейин «Фотиҳа» сураси ўқилади. Ҳалқабоши ва унинг ўнг томонида ўтирган 6 киши 7 марта «Фотиҳа» сурасини ўқийдилар. Жамоадаги кишилар қўлларидаги тошлар ададича «Саловат» айтадилар. Шундан кейин 79 марта «Алам шароҳ лака» сураси ўқилади. 
Кейин ҳалқабоши 10 марта «Ихлос» сурасини ўқийди, қолганлар бу сурани 1001 марта етказадилар. Яна 100 марта саловати Шариф айтилади. Шундан кейин бошқарувчи Нақшбандия тариқати шайхлари (пирлари) силсиласидаги шайхлар номларини пастдан юқорига бирин-кетин айтиб чиқади. Бошқалар ҳар бир шайх номи айтилганда унга дуо қиладилар. Жамоат 10 кишидан оз бўлса ҳатми са\ир қилинади. Унда «Истиғфор», «Фотиҳа» ва «Саловати шариф»дан кейин ҳалқабоши 5 марта «Ё боқий! Антал Боқий!»ни айтади.жамоат аъзолари уни 500 марта  такрорлайдилар, қолгани юқори (ҳатми кабир) дагидай давом қилади.
Ҳатми Ҳожагонни ҳар куни Аср намозидан кейин қилиш одобдандир. Ҳеч бўлмаганда хафтада бир-икки марта қилиш лозим 
Шу билан бирга Нақшбандия тариқатининг қўйидаги асосий ибодатларини ҳам бажариш лозим: 
Нафл (тариқат) намозлари; Қуёш чиққандан кейин ярим соатлар ўтгандан кейин икки ракат Ишрок намози соат 10-12 лар орасида 4-8 ракат Зухо (Чошгох) намози, шом намозидан кейин 6 ракат Абвобин намози, Хуфтон намозидан кейин 4 ракат нафл намози ўқилади. Ярим кечадан кейин 8-12 ракат Таҳажжух намози (охирида 10 марта «Фотиха» сураси билан) ўқилади.
Шу билан бирга бомдод намозида (охирида) «Ёсийин» пешинда «Мулк» асрда «Наъба» сураларини ўқиш солиқ камолати учун фойдали ҳисобланади. Бундан ташқари аввалги ўқилмай қолган (қазо) намозларини ҳам ўқиб бориш керак.
Нафл (тариқат) рўзалари; Ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари рўза тутилади. Шунингдек бошқа нафл рўзаларини ҳам тутиш тавсия қилинади.
Булардан ташқари тавба қилганда банда ҳақлари кечирилмайди, шунинг учун уни (ҳаққини) эгасига бериб розилашмоқ керак Тариқат муриди гунох ва ғийбат ишларга аралашмаслиги керак. Тасоддифан бирон енгилроқ гуноҳни қилиб қўйсангиз дарҳол «Астағфируллоҳ» деб тавба қиласиз. Агар оғирроқ гуно қилиб қўйсангиз Аллоҳдан гунохингизди кечиришини сўраб икки ракат «Истиғфор» намозини ўқийсиз.
Биз юқорида тасниф қилган тариқат усули одоби ва ибодатлари Нақшбандия тариқати ҳолидия тармоғига тегишли. Шуни эсда тутиш керакки мазкур авродлар (одоблар ва уларнинг бажарилиши) бир шайхдан бошқасида бироз фарқ қилиши  бор.
Бир қараганда бу ибодатлар машаққатли ва узоқ давом этадигандай кўринади. Лекин уларни бажариш (Ҳатми Ҳожагондан ташқари) 2-2,5 соатдан ошмайди. Ибодатларни бажариш жараёнида кундан-кунга руҳингизнинг камолатга қараб ўзгариб боришини ўзингиз яққол сезасиз.
Шуни унутмаслик керакки бул тариқат ибодатларидан келадиган самара эътиқодга, ибодатларни ўз вақтида, иложи борича бекаму-кўст ва сидқидилдан бажарилишига боғлиқ бўлади.
Тариқат муриди бўлишликка байъат қилганингиздан кейин аҳдингизга содиқ бўлинг. Ваҳоланки Қуръони каримнинг Фатх сураси 10-оятида Аллоҳ «Дарҳақиқат сенга байъат қилганлар ҳақиқатдан Аллоҳга байъат қилурлар. Аллоҳнинг «Қўли» (қуввати ва ёрдами) уларнинг қўли устидадир. Энди кимки (бу қасамиёдини) бузса, бас у фақат ўз зиёнтга бузур. Ва кимки Аллоҳ билан тузган аҳдига вафо қилса у ҳолда (Аллоҳ) унга улуғ ажр, мукофат ато этур» деб марҳамат қилган.
Аллоҳга етишиш борасидаги сайъи-ҳаратларимизга тариқатимиз пири муршидларнинг руҳи поклари тилакдош (шафоатчи) бўлиб Парвардигорнинг  ўзи оқ йўл берсин. Омин, Алоҳу Акбар!.           
                 

Яратилиш  ҳақида
                                        
Қуръони каримнинг Фурқон сураси 59-оятида «У осмонлар ва ерни ҳамда улар орасидаги барча нарсаларни олти кунда яратиб сўнгра ўз аршига ўрнашган зотдир» деб марҳамат қилинган. Парвардигори олам биринчи кун   само ва ерни яратди, бу пайтда қоронғилик эди. Қейин ёруғликни яратди, ёруғликни кундуз, қоронғиликни кеча деб номлади. Иккинчи кун  осмонни яратди. Учунчи кун  сувликларни, қуруқликларни яратиб ўсимликларни кўкартирди. Тўртинчи кун   қуёш, ой ва юлдузларни яратди. Бешинчи кун  сув ҳайвонлари ва қушларни яратди. Олтинчи кун   қуруқлик ҳайвонлари ва одамни яратди ва одамни барча маҳлуқот устидан ҳоким қилди. Еттинчи кунни  Худо муборак ва муқаддас билиб айирди, чунки яратилиш тугаган эди. 
Олтинчи куни Аллоҳ Жаброилга Одам ясаш учун тупроқ олиб келишни буюрди. Ер эса мендан тупроқ олмагил деб ялинди. Шундан кейин Жаброил, Микойил, Исрофиллар ҳам ердан унинг ялингани туфайли тупроқ ололмадилар. Азроил эса ернинг ялинишини писанд қилмай хозирги Каъба турган жойдан ернинг устидан тупроқ олиб борди шунинг учун ҳам Аллоҳ одамларнинг жонини олишни Азроилга топширган. Парвардигор Азроил олиб келган тупроқ (буюклик ва камтарлик рамзи)га сув (поклик рамзи)ни қўшиб лой қилган ва ундан  одам суратини ясаб 39 кун Мака билан Тоифнинг орасида қўйган. Бу вақтда у шамол (иккиюзламачилик, ёлғончилик тимсоли) ва иссиқлик (манманлик, ғазаб рамзи) таъсирида қуриган ва ҳолиқ унга 40- кунда, Жума куни жон (руҳ) ато этган. Одам олим (билгувчи), фаришталар обид (ибодат қилгувчи) бўлдилар. Аллоҳ обидни олимга хизмат қилишини тайинлади. Одамга барча (Азозилдан бошқа) фаришталар сажда қилгандан кейин уни жума куни  жаннат (боғ)га киритиб тегишли дарахт мевасидан емасликни буюрган.
Одам қаттиқ уйқуга кетганда унинг чап қовурғасидан Ҳовва онани яратди ва улар жума куни никоҳландилар. Одам ва Ҳовва жаннат (боғ)да яшар эдилар. Ҳовва бир кун шайтоннинг илон орқали алдови билан ман қилинган дарахт мевасидан еди ва Одамга ҳам едирди ва гуноҳкор бўлдилар. Натижада авратлари очилиб ахлат чиқарадиган бўлишди ва жаннатдан қувилдилар. Буларнинг бу қилган ишлари учун Ҳовва она ва барча аёлларга ҳар туғганда ўлимга тенг оғриқ (тўлғоқ) берди, Одам ота ва барча эркаклар хотинининг гапига киргани учун умри бўйи меҳнат билан ризқ топадиган бўлди.
Жаннатдан қувилган Одам Сарандип тоғига, Ҳовва Жуди тоғига, Иблис (ноумид-шайтон) Адан тоғига, Илон-Исфахонга, Товус ҳиндистонга, буғдой Шомга тушдилар. Одам ва Ҳовва 300 йил бир-бирини ахтариб Маккадаги Арофат тоғида учрашдилар. Арофат тоғидаги Рахмат чўққисида Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилди ва улар Муздалифага бориб эр-хотин бўлдилар. 
Биринчи (эгизак) фарзандлари Қобил ва Иқлимо туғилдилар. Иккичи фарзандлари Ҳобил ва Абудо туғилдилар. Қобил-деҳқон, Ҳобил-чорвадор бўлди. Уларнинг отаси Қобил билан туғтлган қиз (Иқлимо)ни Ҳобилга, Ҳобил билан туғилган қиз (Абудо)ни Қобилга никоҳлаб берди.
Қобил билан туғилган қиз чиройлироқ бўлганлиги боис Қобил «ҳар ким ўз синглиси (эгизаги)ни ўзи олсин» деб жанжал қилади. Одам ота «Кимнинг Аллоҳ йўлидаги қурбонлиги қабул қилинса Иқлимо ўшанга берилади» деб эълон қилади. Қурбонлик учун Қобил ўз деҳқончилик маҳсулотидан сифатсизини қўяди, Ҳобил эса ўз чорвасидан сифатлисини қўяди. Худо Ҳобилнинг қурбонлигини қабул қилади (Чақмоқ чақиб ёндириб кетади). Унга ҳасад қилган Қобил Ҳобилни тош билан уриб ўлдириб қўяди. Уни ерга кўмишни эса қарғадан ўрганади. 
Нух а.с. даврида қавмининг кўпчилиги иймон келтирмай кофир бўлди ва улар дуоибатга учраб буюк тўфонда ҳалок бўлдилар. Нух а.с. ва унинг хотинлари, 3 ўғли ва келинлари тўфонда тирик қолиб ўғли Хомни Хиндистон ва Африка тамонга, Сомни Эрон ва Арабистон тамонга, Ёфасни шимол томонга ер юзида инсониятни тарқатиш учун юборди. Ёфас айрим манбаларда Пайғамбар деб зикр қилинган ва у Тавротда Иофет деб номланган. Волга ва Урал дарёси бўйларида 250 йил яшади ва Турк, Ҳазар, Сақлаб, Рус, Минг, Чин, Қамари, Тарих номли ўғиллар кўрди. Отасининг ўрнига ката ўғли Турк (айрим манбаларда уни пайғамбар ҳам дейилган) ўтирди ва Иссиқкўл атрофларида ҳукмронлик қилди.
Нух а.с.дан Аланчахонгача барча мусулмон бўлган, лекин унинг даврида одамлар диндан чиқиб кофирлашган. Аланчахоннинг икки эгизак ўғли (Татар ва Мўғил) бўлиб отаси давлатни иккаласига бўлиб берган. Мўғўлнинг катта ўғли Қорахондан бир ўғил туғилган ва 3 кунгача онасини эммаган. Ҳар кеча онасининг тушига кириб «Мусулмон бўлмагунингча сутингни ичмасман» дер экан. Онаси чидай олмай 3-куни яширинча иймон келтириб мусулмон бўлган ва бола уни эма бошлаган.
Бола гўдаклигидаёқ «Аллоҳ, Аллоҳ» деб тинмай такрорлар экан ва 1 ёшига кирганда шеърий усулда менинг отим Ўғиз (маъноси осмон ва замин дегани) деб эълон қилган. 18 ёшига кирганда иймондаги келишмовчилиги сабаб отаси билан жанг қилган ва унинг тахтига ўтирган.
Ўғизхон яккахудоликка асосланган янги динга асос солган ва ҳалқни унга даъват қилган, мусулмон бўлмаганларни қириб ташлаган. Айрим манбаларда уни Туркийларнинг пайғамбари деб зикр қилинган. Евро-Азиянинг жуда кўп ҳудудларини забт этиб, уларни бирлаштириб 116 йил ҳукмронлик қилган. Бу ҳудуддаги Уйғур, Қолоч, Қорлуқ, Қиниқли, Қипчоқ уруғларини бирлаштириб туркийларга асос солган ва бу ҳалқ Ўғиз ҳалқи деб ҳам номланган. 
Ўғизхоннинг тузган буюк тизмли-низомли давлатлари кўп минг йиллар ҳукм сурган. Унинг тузиб берган алифбоси ҳам кўпминг йиллар амал қилган. Унинг айтган ибратли сузларидан айримлари бизга етиб келган:
- Ернинг устида мехнат қилсан унинг бағрида рохат топарсан. –Тупроқни севмаган-ватанни севмас. Зар олма-ер ол. Сув отадир-ер она. Тупроқ танангдир-осмон рухинг. Юракда нима бўлса тил шуни айтади. Юракдан чиққан сўз кучли бўлади. Тил бўлмаса эл (миллат) бўлмас. Фарзандинга тил(ўсз)ни маъноси билан ўргат. Билмак 3 босқичдан иборат: Савод, Билим, Илм. Ыгизғон буйруғига кўра барча Ўғуз ҳалқи 5 га бўлинган: 
1.-Ақллилар, 2.-Билимлилар. 3.-Ҳисобчилар, 4.-Ботирлар. 5.- Содда билимсизлар. Булардан ҳар биттаси ўзларига лойиқ ишга қўйилганлар.
Туркман - Турк (асил) имон (нур) маъносири билдиради. Тангри бу миллатга икки ҳосият – руҳибаландлик ва қайтувсизлик берган. Бу ҳалқ ва унинг кўпгина удумлари Нух а.с. ва унинг набираларидан бошлаган.
Нух а.с. га тушган илоҳий сахифаларнинг мазмуни «Аҳлоқ тозалиги» дан иборат бўлиб унда қуйидаги сузлар ҳам келтирилган: «Йигитларга-номус аёлларга-уят керак» Нух а.с. аёлларга узун ва кенг кўйлак кийишни, боши (сочи)га рўмол боғлашни буюрган, лекин юзини очиб қўйган. Бу тўғрида Х-аср тарихчиси Ибн Ғаблан «Туркманлар қўшни ҳалқлар каби аёлларининг юзларини бекиттирмайдилар (паранжи тутмайдилар)» деб ёзган. Шунингдек аёлларга номаҳрам эркаклар олдида оғзини ёпишни (ёшмоқ), улар қараганда енги билан кўзини беркитишни, нолойиқ сўзлар эшитганда енгини (ёки рўмолони) тишлашни буюрди.
Нух а.с. қуйидаги одоб-қоидаларни ҳам жорий қилган: 
- Каттани ҳурмат қилиш,-кичикни эркалаш, - ота-онанинг хабарини олиш,-ихчам ва тоза кийиниш, - уйингда ҳалол меҳнатинг билан топган нарсани сақлаш, - уйнингш безаги –унинг тозалиги ва саришталиги, -уйингни , оила аъзоларингни ва қўшниларингни ҳимоя қилиш, -руҳибаландлик, -аёллар безагини бўйнига, бошига, қулоғига ва кўкрагига тақиш.
Ўғизхоннинг 6 та ўғилларидан булган 24 та набирасидан туркман миллатининг 24 тоифаси бошланади. Шу боис Туркман миллатининг насл бошиси Ўғизхон ҳисобланади: Бу тоифаларнинг тузилиши ва маъноси қуйидагича:
                            
Ўнг қўл (бузук) қавмлари.
 
Ўғизхоннинг 1-ўғли Кунхондан:
1. Гайа - буюк, маҳкам.
2. Байат - давлатли, ва неъматли.
3. Оқ уйли - ҳамма ерда юриб,келишиб ва ярашиб юрадиганлар.
4. Қора уйли - қора уйда яшайдиганлар. Буларнинг тамғаси турлича бўлсада рамзи қуши оқ лочин. Суяги ўнг гари, ёғирни  
                                2-ўғли Ойҳондан:
 1.  Йазир - куп вилоятли.
 2.  Дукер - йиғилишиб, бирлашиб.
 3.  Додурга - мулк тутувчи.
  4.  Йапарли - Тамғаси ҳар бириники ўзгача, лекин рамзи қуши бургут. Суяги- ошиқли ва ўмача.

3-ўғли Юлдузхондан:

1.  Овшар - чаласун ва орзу ҳавасли.
2.  Гирик - фармонга бўйсинувчи.
3.  Бегадили - беглар азиз дегувчилар.
4. Гаркин - таом берувчи ва буйурувчи. Хар биттаси ўз тамғасига эга, лекин барчаси учун рамзи қуши-овчи қуш.   

Чап қўл (уч ўқ) қавмлари.
       
Ўғизхоннинг 4-ўгли Кўк хондан:
1. Байиндир - ҳамиша бой ва неъматли.
2. Бечене - яхши борди-келди қиладиган.
3. Чўвдир - номусли, овозаси ўзоқларга тарқалган.
4. Черпи - душманга ҳужум қилувчи. Уларнинг ҳар биттаси ўз тамғасига ега. Барчаси учун рамзи қуши-шунқор. Суяги-чап гари, яғирни.      

5-ўғли Тоғхондан:
1.  Соли - ҳар ерда киличинг равон булсин.
2.  Эймир  –  кўп уйли ва бой.
3.  Алайунтли – гисраклари ала.
4.  Урегир – хамиша яхшилик, фойда қилувчи. Хар қайсининг тамғаси ҳар хил, рамзий қуши – овчи қуш. Суяги ужа билан гапирга.
     
6-уғли Денгиз хон:
1. Игдир – катта ва ботир
2. Букдер – Ўғузхоннинг барча уруғларига ҳурмат ва хизмат қилувчи
3. Йива – мартабаси юқори.
4. Қиниқ – ҳаммадан азиз. Ҳар қайсининг тамғаси хар хил. Барчасининг рамзий қуши – Чақир. Суяги – ошиқли ва сагри.

Туркман миллатининг асосини ташкил қилган 24 тоифа, 40 тира асрлар давомида ўзгариб турган. Янги тира, уруғ, аймоқлари пайдо бўлган, айримлари эса йўқолиб хам кетган. Хозирги пайтда туркманларнинг энг катта уруғлари: Тека, Йўмид, Арсори, Салир, Сариқ, Алили, Гарадашли, Чўвдир, Гўклан, Абдали, Емрвали, Язўр, Гаркан, Гайи, Додурга, Баят, Қора уйли, Игдир ва бошқалар ҳисобланади.
Тека уруғи асосан Ахал, Мурғоб хавзасида, Тежан воҳасида кўпроқ тарқалган. Ёвмут асосан Каспий бўйларида, Хива хонлиги ҳудудида тарқалганлар. Арсорилар Амударё водийларида, Сариқ, Гўклан, Човдирлар кўпроқ Хива хонлиги худудида тарқалганлар.
Таниқли тарихчи Ризо Нур томонидан XX - асрнинг бошларида ёзилган. «Умумий турк тарихи» китобида «Ўғузхон туркманларнинг миллий пайғамбаридир. Лекин Куронда келтирилган пайғамбарлар орасида унинг номи йўқ. У фақат «Торг» номи билан  Иброний (кадимий Агап тилида ёзилган) китобларда ва Тавротда келтирилади» дейилган.
1889 йилда ғарбий-сибирда Урхон дарёси оқимида тарихий ёзувлар ёзилган тошлар топилган. 1893 йилга келиб бу тошлардаги ёзувлар туркманча эканлиги ва бу алифбе қадимий туркман алифбеси эканлиги олимлар томонидан анқланган. Бу алифбе 38 ҳарфдан иборат бўлган. Бу ёзувлар ичида шундай сузлар ҳам бўлган: «Ўғуз туркман беклари эштинг! Биз (туркман)ларни Ҳудо олмаса, ер ютмаса ҳеч ким йўқатиб билмас!» Минг йиллардан буён келаётган туркмандаги «Тошга ёзилган каби» деган мақоли шунга асосланган. «Туркман учун олий жазо ўлим эмас-номус (шармандалик)дир» деган мақол ҳам минг йилликлардан  буён мавжуд.
Муҳаммад алейҳиссалом даврига яқин пайтда Боётда Гўркут ота (Селжукбойнинг бобоси) дунёга келди ва 295 йил умр кўрди. У кароматлари зохир бўлувчи авлиё ҳам эди. У биринчилардан бўлиб Исломни қабул қилди, Макка ва Мадинага бориб ҳаж зиёратини бажарди. Бу замонларда Амударё Ўғуз (ўкуз эмас!) дарёси деб номланган.
Марв ҳукмдори Махига Ҳазрати Али ибн Абу Толиб томонидан ёзилган ҳати сақланган ва унда «Буюк Аллоҳнинг ҳаққи учун адолат йули билан бораётганларга роҳатлик бўлар. Марвнинг марзбони Ўраз Маҳий узи менинг олдимга келди, мен бунга шод бўлдим» деган сўзлар битилган бўлган.
Ислом динидаги ғоялар шариатлар туркманларга маъқул бўлганлиги сабабли Мерв ҳукмдорлари шаҳар дарвозаларини арабларга очиб бердилар ва урушсиз (ўз истаклари билан) Исломни қабул қилдилар. Араблар таъсирида туркманларнинг шихлар, ҳўжалар, сайидлар, отинлар, махдумлар каби қатлам-(авлод)лари пайдо бўлган.
Минг йилликлар давомида туркманлар динини, тилини, кийими (айниқса аёллар кийими)ни, миллат тозалигини сақлаб келганлар. Шарқдан Хиндистон, ғарбдан Ўртаер денгизигача бўлган ҳудудда 70 дан кўпроқ давлат яратганлар ва XV11- асргача ҳукумронлик қилганлар.1918-1920 йилларда Хиванинг оҳирги (амалдаги) хони ҳам туркманнинг йўмид уруғидан Жунаидхон бўлган. XX1- аср бошларида дунёдаги туркманлар сони 22 млн дан кўпроқни ташкил этган.Ҳозирги туркман тили-Осман (турк) тили, Селжук тили, Ўғиз тилининг давоми бўлиб туркий тиллар туркимига киради.         
Ўзбек номи (атамаси) 1312-1342 йилларда Олтин Ўрдада ҳонлик қилган Чингизхоннинг набираси султон Муҳаммад Узбекхоннинг номидан олинган.Узбек миллатининг келиб чиқиши (пайдо бўлиши) ҳақида тарихий манбаларда қуйидагилар ривоят қилинган.
Ўғузхоннинг қипчоқ уруғига мансуб бўлган Аланкува номли аёл эри ўлганидан кейин унинг ўрнига подшох бўлган.Унинг хонасига туйнигидан нур (ёруғлик) шаклида оқ юзли, бодом қовоқ  қисиқ кузли бўлган бир одам келиб у билан қовушади ва Аланкува ҳомиладор бўлиб қолади.
718-милодий йилда бу «Нур-одам» дан 3 ўғил кўради. Кичик ўғли Буданжир мункак бўлиб унинг 5-авлоди Туманахон бўлган ва унинг эгизак ўғли (Қобул ва Қочувли) туғилади.Отаси Туманахон хонликни катта ўғли Қобул ва унинг авлодларига, амирлик (лашкарбошилик) ни эса кичик ўғли Қочувли ва унинг авлодига васият қилади. Шундай қилиб Туманахон Қобул авлоди бўлмиш Чингизхоннинг 4- бобоси бўлса, Қочувли авлоди бўлмиш Амир Темурнинг 9- бобосидир.
Ўзбекхон ҳудудидаги Оқ ўрда ва Шайбон  улусида кўчиб йурган турк- монгол кўчманчи қабилаларининг бир қисми ўзларини эркин (бўйсинмайдиган) тутганликлари сабабли «Ўзбек» (ўзига ўзи бек) номи билан юритилабошланган. Даштиқипчоқдаги бу кўчманчи ўзбек қабилалари 1420 йилда Абўлҳайрҳон раҳбарлигида биринчи ўзбеклар давлатини ташкил қилганлар ва бу давлат 40 йил умр кўриб тарқалиб кетган.
Абулҳайрхоннинг набираси Муҳаммад Шайбонийхон даштқипчоқдаги «Ўзига ўзи бек» ўзбекларни қайтатдан бирлаштиради ва 1501 йилда Ўрта Осиёга бостириб кириб Мавароуннахрда ўрнашиб қоладилар ва 2-ўзбеклар давлатига асос солади. Тарихдан маълумки бу ҳудуд (Мавороуннахр)нинг Амударё ва Сирдарё воҳалари ва оралиғида қадимдан Саклар, Массагетлар, Тохарлар, Қонғалилар, Уззлар каби қабила (ҳалқлар) яшаганлар. Улар кейинчалик истиқомат қилиб турган воҳалар ва водий номлари билан - Хоразмийлар, Сўғдийлар, Фарғонийлар, Шошийлар ва бошқалар деб аталганлар. Қатор йирик тарихчи ва этнограф олимларнинг таъкидлашича Моварауннахр (хозирги ўзбекистон) Қарақалпоқ (орол бўйи), Туркман (Амударёнинг қуйи оқими), Тожик (Бухоро ва зарафшон водийси) ва қозоқ (Тошкент ва Чирчиқ водийси) каби туркий ҳалқлар ватани бўлган. Бугунга келиб хозирги ўзбекистон ҳудудида дашти қипчоқдан Шайбонийхон бошчилигида келган ҳақиқий ўзбеклар, Хоразмий, Сўғдий, Фарғоний, Шоший ва бошқалар деб аталмиш ўзбек бўлмаган турли миллатга мансуб маҳаллий аҳоли ва уларнинг чатишувидан юзага келган чала ўзбек (дурагай)ларнинг барчаси «Ўзбек» номи (миллати) билан яшамоқдалар. 

Ҳар хил маълумотлар.

Эра - бошланиш, давр маъноларига эга. Геологик эра (Полеазой, Қайназой, Мезазой, …), космик эра-1961 йилдан, мусулмонлар эраси-V1-асрдан, Ҳоразм эраси-1-асрнинг ярмидан ва ҳоказо.
Милод - Туғилиш, янги маъноларга эга. Биздаги милод Ийсо а.с.нинг туғилган йилидан бошланади. Бу йил ҳисоби Пётр-1 фармонига биноан 1770 йил 1-январдан бошлаб жорий қилинган. 
Астрология (мунажжимлик) - осмон ёритгич-ларининг ҳолатига қараб башорат қилиш ҳақидаги фан. Маълум бир йыл (полоса)ни эгаллаган юлдузлар туркуми-бурж (задиок) дейилади. Осмон айланаси (Эклиптика) ҳар бири 30 градусдан иборат бўлган 12 қисм (бурж)га бўлинади (300 х 12 = 3600) Ҳар бир астрологик эра 2160 йилдан иборат. Бизнинг ҳозир яшаётган «Қовга» (челак) астрологик эрамиз 1740-йилдан бошлаган ва (1740 +160) 3900-йилгача давом этади. Буюк франсуз астрологи (башоратчи-авлиё) Настродамуснинг башорат қилишича 2020 йилларда сунъий қуёш яратилади. 2030-йилларда барча касалликларга даво топилиб инсон 200 йил яшайдиган бўлади. 2035 йилдан инсониятнинг олтин даври блошланади.
Шамсий - қуёш йили ҳисоби 622 йилдан бошланган ва 365-366 кундан иборат. Бу тақвим Салжуқий ҳукмдор Маликшох ҳукумронлиги даврида (1072-1092) қабул қилинган. Феврал ойи ҳар 4 йилда бир марта 29 кун бўлиб келади ва бу йил кабиса (улуғ йил) деб аталади. Шамсий йил ҳисоби асосан дуёвий ишларда қўлланилади:  

Ой номлари Бурж номлари
Русча Арабча Ўзбекча Русча Унсури Бошланиши
1. Март 
2. Апрел 
3. Май
4. Июнь
5. Июль
6. Август
7. Сентябр
8. Октябр
9. Ноябр 
10. Декабр
11. Январ
12. Феврал Ҳамал
Савр
Жавзо 
Саратон 
Асад
Сунбула
Мезон
Ақраб
Қавс 
Жадй
Давл
Хут Қўй
Сигир
Эгизаклар
Қисқичбақа
Арслон
Бошоқ
Тарози
Чаён
Ёй
Тоғ эчкиси
Қавға
Балиқ Овен
Телец
Близнецы
Рак
Лев
Дева
Весы
Скорпион
Стрелец
Козерог
Водолей
Рыба Олов
Ер 
Ҳаво
Сув 
Олов
Ер
Ҳаво
Сув
Олов
Ер 
Ҳаво
Сув 21 – Март
21 – Апрел
22 – Май
22 – Июнь
23 – Июль
23 – Август
23– Сентябр
23 – Октябр
22 – Ноябр
22 – Декабр
21 – Январ
20 – Феврал 
Ўрта Осиё шароитида бахор ва куз ҳар бири тахминан 2 ойдан, ёз ва қиш фасли эса ҳар бири 4 ойдан давом этади. Ёз чилласи 25-июндан 6-августгача қиш чилласи 25-декабрдан 6-февралгача давом этади.
Ҳижрий-қамарий-йили ислом динида амал қилади. Бу йил ҳисоби милодий 622-йил 16-июлдан бошланган. Бунда 1 ой (ой кўринишидан иккинчи ой кўринишигача) 29,5 кундан, бир йил 354,3 кундан иборат. Ҳижрий-қамарий йилда ойлар ҳар йили 10,5 кунга кийинга (орқага) сурилиб бораверади. Яъни қамарий (ой) йилнинг ҳар 34-йили қуёш (шамсий) йилининг 33-йилига тўғри келади. Шунинг учун киши ёшини ҳисоблаганда ҳар 33 йилга 1 ёш қўшиб ҳисобланади.
Расулуллоҳ милодий йил бўйича 61 йилу, 2 ой яшаганлар. Бу даврдаги ҳижрий билан милодий йил орасидаги фарқ 1 йилу 10 ойни ташкил қилади. Демак Расулуллоҳ ҳижрий-қамарий йил бўйича 61 йил 2 ой +1 йил 10 ой тенг 62 йил 12 ой яъни 63 ёшга кириб вафот этганлар.
                        
Ҳижрий-қамарий йил ойлари.

Ой Арабча номи Туркча номи Ой Арабча номи Туркча номи
1.
2.
3.
4.
5.
6. Муҳаррам
Сафар
Рабиъ ул-аввал
Рабиъ ус-соний
Жумад ул-авло
Жумад ул-ухро Ашур
Сафар
Мавлуд
Рабиъ ус-соний
Жумад ул-аввал
Жумад ул-соний 7.
8.
9.
10.
11.
12. Ражаб
Шаъбон
Рамазон
Шаввал
Зулқаъда
Зулҳижжа Ражаб
Барот
Рўза
Ҳайит
Ора 
Қурбон 

Ҳижрий йилдан милодий йилни чиқариш учун ҳижрий йилни 0,97 га кўпайтириб, натижа 622 га қушилади: Имоми Аъзам 150 ҳижрий (150 x 0,97=145,5+622=767) ёки 767 милодий йилда вафот этганлар.
Исломда ҳафтанинг оҳири (дам олиш куни)-жума, яҳудийларда-шанба, насронийларда - якшанба ҳисобланади.
Мучал йили 21-мартдан бошланиб 12 ҳайвон (Сичқон, Сигир,Йўлбарс Қуён, Балиқ Илон, От, Қўй, Маймун, Товуқ , Ит, Тўнғиз) номи билан  аталади ва уларнинг ҳар бири тегишли ҳислатга эга.
                                  

Диний ва дунёвий иборалар изоҳи

Расули акрам - Иззатли пайғамбар. Нафл-Иҳтиёрий, қўшимча. Алейхиссалом - Унга Аллоҳнинг саломи бўлсин.
Саллоллоҳу алейҳи вассаллам – Аллоҳнинг унга саловат ва саломи бўлсин. Разийаллоҳу анху - Аллоҳ ундан рози бўлсин. Қаддасаллоҳу сирриху - Аллох унинг сирини муқаддас қилсин. Рахматуллоҳу алейх -унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Валлоҳу аълам-Аллоҳ билади. Маҳр -келинга бериладиган мулк.
Валлоҳу аъзам биссавоб - Аллоҳ тўғрисини билгувчироқдир. Мурсал (Мурсалин) - Китоб соҳиби бўлган пайғамбарлар. Хазрат - Жаноби олийлари. Тавхид - Яккаҳудолик ҳақидаги таълимот. Мустафо-Танланган. Субхоналлох-Аллоҳ ҳамма нуқсонлардан пок. Сура-Қуръони каримнинг сарлавҳали боблари. Оят-Илохий белги, мўъжиза. Мажусий-Будпараст, кўпҳудолик. Муртад-Диндан чиққан, бошқа динга кирган. Мунофиқ-Сотқин. Мусулмон (Муслим, мўмин)-Ислом динига, якка Ҳудога эътиқод қилувчи. Шаккоклик-Муқаддас нарсаларни масхаралаш. Куфр (Кофир)-Инкор этмоқ деган маънога эга бўлиб 3 турга бўлинади: Хақиқий кофир-Дилида ҳам тили билан ҳам онгли равишда ўзининг кофирлиги (иймонсизлиги)га иқрор бўлиш. Инодий кофир-Қайсарлик натижасида иймон келтирмаслик.Ҳукмий кофир-Иймон келтирган, лекин баъзан шариатга ғилоф ишларни, куфр сўзларни билиб билмасдан қилиб ёки гапириб қўйиши натижасида «Кофир» деб ҳукм қилинганлар. Афсаласофилин-Энг пастки (еттинчи) чуқирдаги дўзах. Чилёсин-Ёсин сурасини 40 марта ўқиш. Масих-Ҳристиан. Аврат-Инсон (эркак ва аёл) яшириши керак бўлган аъзолари. Тасаввуф-Исломдаги сўфийлик оқимининг диний-фалсафий талимоти. Унинг асосини инсоннинг Парвордигорга бўлган муносабати ташкил қилади. Ақида-Эътиқод  қилиниши керак бўлган диний талаблар. Апостоллар-(Ҳавворийлар) Ийсо а.с. нинг 12 балиқчи шогирдлари. Фатво-Муфтий, Шайх ул-Ислом, Оятуллоҳ  ва Уламонлар кенгаши тамонидан чиқариладиган ҳукм, изох. қарор бўлиб, мусулмонлар тамонидан бажарилиши мажбурий. Ҳажар ул-Асвад-Қора тош. Бу тош Каъбанинг эшигидан чап томондаги бурчакка жойлаштирилган. Муаллиқ тош-Қуддус шаҳридаги Саҳра масжиди ичидаги ердан 2 метр баландликда кўтарилиб турган тош бўлиб, мусулмонларга уни зиёрат қилиш буюрилмаган. Биби мушкулкушод- кишилар мушкулини осон қилади деб эътиқод қилинадиган аёл. Ҳазрат Бахоуддин Нақшбанднинг холаси. Биби сешанба- Бахоуддин Нақшбанднинг аммаси. Оила бахтининг химоячмиси сифатида эътиқод қиладилар. Ибодатхона- Диний ибодатлар ўтказиладиган жой. Исломда-масжид, яҳудийларда-синогоа, насронийларда-черков, собор, моностир, буддавийларда - ТЭРа.
Байт ул-Муқаддас-Қуддуси Шариф (Иерусалим). Бу ерда яхудийлар, насронийлар ва мусулмонлар ибодатхоналари мавжуд бўлганлиги боис ҳар учала дин учун ҳам муқаддас (Пайғамбарлар) шаҳри деб тан олинган. Таназзул- (Инқироз), тубанлашиш, орқага кетиш. Инсон-Тана, жон, руҳдан ташкил топган тафаккур сохиби бўлган мавжудод. Жон-Номоддий сезги бўлиб тана ва рухни боғлаб турувчи занжир. Рух-Ылмас, азалий ва абадий номоддий мавжудлик.
Ҳотам Тоий-Арабистоннинг Той қабаласи сайиди. Асли яхудий бўлиб ўта сахий бўлган, V-V1 асрларда яшаган. Қорун-Мусо а.с. давридаги Фиръавннинг бош вазири. Ниҳоятда бой ва зиқна бўлган, шу боис уни бойликлари билан ер ютган. Маънавият-Инсоннинг тегишли аҳлоқ меъёрлари асосида яшаш тарзидир. Маърифат-Эзгуликка асосланган таьлим-тарбия, сабоқ. Тавба-Хатосини англаб кечирим сўраш. У ёмонликнинг охири, яхшиликнинг боши ҳисобланади.
Бахт (Саодат)-Беармонлик, ҳаётдан мамнунлик. Бахт 2 бўлинади: Мутлоқ бахт-беармонлик ва нисбий бахт-ҳаётдан (нисбатан) мамнунлик. Инсон мутлоқ бахтиёр бўла олмайди. Билим-амалиётда текширилган, борлиқни билиш натижаси. Илм (Зохирий)-тадқиқотлар асосида эгалланади ва билим (билиш)нинг асоси ҳисобланади. Абсолют-мутлоқ абадий билиш. Виждон-диёнат, инсоф.
Аксиома- Исботга муҳтож бўлмаган ҳақиқат. Галактика-100 млрд дан ортиқ юлдуздан ташкил топган коинот. Метагалактика-кўп галактикалар мажмуаси. Диалектика-ҳаракат, ривожланиш. Идеологиа-Мафкура. Идеа-Фикр, ғоя. Ижод-Яратиш, бадий, илмий асар яратиш. Интуиция-мушоҳада қилиш, ғайри-таби (сўфиёна) билиш. Объектив-Ҳолис. Коммунизм –Утопик иктисодий(мўл-кўлчилик) ва ижтимоий («Ҳар кимдан қобилятига яраша, ҳар кимга –еҳтиёжига яраша» деган принцпга асосланган) тузум. Социализм-комунизмнинг қуйи босқичи бўлиб ишлаб чиқариш воситаларининг ижтимойи мулкчилигига асосланган. Капитализим «Ҳар кимдан-қобилатига яраша, ҳар кимга-меҳнатига яраша» деган принцпга асосланган ижтимоий тузум. Онг-Фикр, идрок. Реал-Ҳақиқий, мавжуд бўлган. Малака-Кўникма, иш, ҳаракат. Стихия-бошқариб бўлмайдиган табий-ижтимоий ҳодиса. Субстанциа-Борликнинг дастлабки асоси, моҳияти. Тезис-Биронта маъруза, ёки асарнинг лўнда маъноси. Осиё-1V- асрларда Ҳазорасп қалъасига асос солган Ос қабиласи номидан келиб чиққан. Ҳоразм вилояти, Боғот тумани, Деҳқонобод ҳўжалигининг жанубий қисми «Ос» деб аталади. Теология-Илоҳият фани. Цивилизация-Тароқкиёт. Фасоҳат-Чиройли аниқ ва ёқимли нутқ. Эволюция-Узлуксиз ривожланиб ўзгариши. Эстетика-Гўзаллик, нафосат ҳақидаги таълимот. Этика-Одоб, аҳлоқ меъёрлари ва қоидалари йиғиндиси. Энтография-Ҳалқларнинг келиб чиқиши ҳақидаги фан. Ҳаёт-Модда (материя)-нинг ҳаракат шакли. Ҳоқон-Буюк подшох император, туркий монахлар уивони. Шох-Шарқ ва эрондаги монахлар унвони. Султон-Ҳоқонга ўҳшаган. Амир-Саркарда, амр қилувчи, ҳукмдор. Xон-Чингизхон авлодларига мансуб унвон. Ҳоким-Ҳукмдорнинг жойлардаги ноиби. Монарх-Давлатнинг авлоддан-авлодга ўтувчи ягона ҳукмдори. Диктатор-Қонунни писанд қилмайдиган ҳокими мутлоқ. Президент-4-7 йилгача сайланадиган давлат бошлиғи. Князъ-Вилоят, ўлкаҳокими фаҳрий унвон. Канцлер-Қирол маҳкамасининг (давлатнинг) бошлиғи. Граф-Дворянлик унвони.   Барон-Аслзодалар унвони. Лорд-Аслзодаларнинг олий дворянлик унвони. Барин-Ҳўжайин. Фюрер-Дохий. Фашизм-Ницше, Шпенглер таълимотидаги сиёсий оқим. Спикер-Парламент раиси. Ҳуросон-Амударёнинг ғарбий (Шарқий Эрон, шимолий-ғарбий Афғонистон Туркманистон) қисми. Мавароуннаҳр-Икки дарё оролиғи. Жунбуш-Қўзғалиш. Аллома-Буюк олим. Нахр-Дарё. Бахр-Денгиз. Уммон-Океан. Гумрох-Адашган. Гум-Йуқалган. Жуз-Бўлак, қисм. Карашма-Ишвали қараш. Ишва-Ноз қилиш. Ҳаким-Донишманд, табиб. Тош-8,5 км. Фарсанг-6 км. Чақирим-1 км. Мил-1852 м. Аршин, Газ-71 см. Бармоқ-2-2,5 см. Тирсак-45см. Дйюм-25,4 мм. Таноб-1700-5000 м 2. Сотиҳ-100 м 2 . Пуд-16 кг. Ботмон-120 кг. Саржин-2,16 1,08 к 2,33 м 2 . Барел-159 дм 3 . Мири-5 тийин. Танга-15-20 тийинга тенг бўлган кумуш пул. Сўлкавой-1 сўмлик танга. Червон-1947 йилгача муомулада  бўлган 10 сўмлик пул. Дирхам-2,975 гр. Кирот-(кийрот)-0,236 гр. Мискол-4,25 гр. +адо=-400 гр. Соъ-3,88 гр. Бир ош қошиқ  суюқлик-15 гр. Бир чой қошиқ суюқлик-5 гр. Бир мл сув-20 томчи. Миллион-16 (1 дан кейин 6 та нол). Миллиард-19. Триллион-112 . Квадриллион-115 . Квинтиллион-118 . Секстиллион-121 .Сетиллион-124 . Октиллион-127 . Нониллион-130  . Дециллион-133 .Ундициллион-136 .Нондициллион-139.                 
                        
     

МУНДАРИЖА
                                          
Муқаддима……………………………………2
Ҳадис ва муҳаддислар ҳақида……………3
Ҳадиси шариф ўгитлари…………………...5
Аллоҳнинг исмлари ва уларнинг 
қисқача   мазмуни…………….....................31
Пайғамбарлар ҳақида……………….…….…33
Буюк сиймолар…………….………………...37
Динлар ва уларнинг илоҳий китоблари, 
мазҳб ва оқимлар……………………..............41 
Қуроъни каримнинг айрим эътиборли сура 
ва оятлари таржимаси.....................................52
Дуо ҳақида.................................................67
Тасаввуф ва тариқат ҳақида ………………73
Яратилиш ҳақида...........................................85
 Ҳар хил маълумотлар...................................95
Диний ва дунёвий иборалар изохи..............97



    Хоразмлик йирик олим, Нақшбандия тариқати сўфийси, Ўзбекистон Фанлан Академияси ҳамда Ал-Хоразмий мукофотларининг лауреати, профессор Ахмад ҳожи Хоразмий томонидан қатор қомусий ва илмий манбалар ҳамда ўз тадқиқотлари асосида ёзилган ушбу рисолада ҳадиси шариф, тасаввуф ва тариқат ҳамда қатор диний ва дунёвий билимлар мухтасар ва қизиқарли тарзда баён қилинган. 
       Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

                                     Н о ш и р

(Боши ва давоми ўтган сонларда) 

Категория: Дин ва Тасаввуф | Добавил: Horazmiy (2013-06-14)
Просмотров: 3252 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0