"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Дин ва Тасаввуф

Ислом ва тариқат йўлида
"Uzbekistanerk"дан олинди
 
Тойир  Учқун
 
Ислом ва тариқат йўлида
 
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Хоразмдаги ҳалқаро тадбирларда такрорлашни хуш кўрадиган ва Ўзбекистон булбули деб танилган буюк хофиз Комилжон Отаниёзов томонидан куйланган "Ёт элларнинг боғи билан боғчаси, ўз юртинг (Хоразм)нинг янтоғича кўринмас” дегани Хоразмликларнинг ватансеварлиги ва ўтроқлигига, яъни мухожирликни хушламаслигига ҳужжат сифатида кўрилади.
 .Ахмад ҳожи Хоразмий дунёдаги энг аввалги ва ноёб Қуръони карим – Усмон мусхаби олдида
Ўзбекистоннинг даврий (газета) ва илмий (журнал) матбуотида қайд қилинишича Ахмад ҳожи Хоразмийнинг Исломдаги фаолияти 3 ёшидан, таниқли уламо Абдулла қори устозлигида Қуръон оятларини ёдлаш билан бошланган.
У 5 ёшига етганда Қуръони каримнинг ярмидан кўпроғини ёд билган ва қишлоқ аёлларига намоз ўқиш ва Қуръоннинг намозларда ўқиладиган сура ва оятларидан сабоқ берган. Ва иккинчи жаҳон уришидан кейинги очарчилик пайтларда оила трикчилигига ўзининг сезиларли ҳиссасини қўшиб турган.
Буни унинг ўзи қуйидагича эслайди. -Жуда яхши эсимда, биз яшайдиган уйнинг тепасида кундузи ёруғ тушадиган ва ўт ёқилганда тутини чиқиб кетадиган туйниги бўларди. Мен икки (қозон ва чой) ўчоқнинг ўртасида ўтириб кўзларимни юмганча устозим ёрдамида ёдлаган Қуръон оятларини тинмай такрорлаб ўтирардим ва шу ерда ухлаб қолардим.
Уйга бирон қўшни, қариндош ёки меҳмон келиб қолса (бунақалар тез-тез келишарди) раҳматлик отам мени уйғотарди ва мен ёдлаган Қуръон оятларини соатлаб айтиб берардим. Одамлар эса "Туф-туф, кўз тегмасин” деб мени мақташар ва ким зоғора, ким жўхори, ким буғдой, ким гуруч, ҳатто бадавлатроқ одамлар 1-2 чақмоқ қанд ҳам беришарди.
 Иккинчи жаҳон уришидан кейин қишлоқда Қуръон ва шариат бўйича саводли одамларнинг кам қолганлиги, борларида даҳрийлар сиёсати туфайли уни ошкор қилаолмаслиги сабаб 4-5 ёшларимда 10-15 та қишлоқ аёлларига намоз ўқиш ва намозда ўқиладиган сура, оят ва дуолар бўйича кунда-кунаро сабоқ берардим.
 Менинг мударрис сифатида топганим отамнинг колхоз (дала)да эрта тонгдан тун қоронғусигача ишлаб топганидан анча кўпроқ эди. Шу боис бўлса керак отам раҳматлик "Менинг ўғлим оила боқишни 3 ёшидан бошлаган” деб юрарди. Ахмад ҳожи Хоразмий даҳрий(коммунист)лар тузуми даврида ибодатни яширинча қилди.
 Бироқ ўша (1990 йиллар) даврда ҳам тузум мафкурасидан қўрқмасдан қатор масжид ва мақбаралар қурилишининг ташкилотчиси бўлган. Истиқлол даврига келиб "Қуръони каримдан мухтасар сабоқлар”, "Ҳадиси шариф ўгитлари” номли рисолалар ёзди.
Унинг шариат фарзи бўйича 12 ёшдан ўқиладиган 5 вақт намозининг бир ракати ҳам қазо эмаслиги, Қуръондаги кўплаган сура ва оятларни ёд билишдан ташқари, 114 та суранинг номи ва уларнинг тўла мазмунини ҳамда Аллоҳнинг Қуръонда зикр қилинган 99 та номи (сифати)ни маънолари билан ёд билиш ва буларни кунига бир неча бор зикр қилиши, Нақшбандия тариқатининг Расулуллоҳгача борадиган 40 та пири муршидининг исми шарифи ва уларнинг шамоилларигача ёд билиши жуда камдан-кам одамларга насиб қиладиган иқтидор десак хато бўлмас.
 У 1999 йилдан Нақшбандия тариқати сўфийси сифатида катта эътиқод ва ихлос билан тариқат ибодатларини қилишда бардавом бўлди. Тасаввуф илми борасида ҳам тадқиқотлар олиб борди ва "Тасаввуф ва тариқат ҳақида”, "Шайхлар шайхи”, "Баҳоуддин нақшбанд таълимоти ва тариқати” каби қатор илмий мақолалар эълон қилди.
Ахмад ҳожи Хоразмий Стокпорт жомеъ масжидида "Тасаввуф, Нақшбандия тариқати ва таълимоти” мавзусида маъруза ўқиш жараёнида
2006 йилдан буюк Британия жомеъ (марказий) масжидларида "Тасаввуф, Нақшбандия тариқати ва таълимоти” мавзусида маърузалар ўқиётгани, тариқат ихлосмандлари уни "Шайх Хоразмий” деб эъзозлашлари ҳам диққатга сазавор ҳолатдир.
 Ахмад ҳожи Хоразмий 1997 йилда Макка ва Мадинага ҳаж сафарига кетади. Ўша йили Минодаги машъум ёнғинда ўз ҳаётини хаф остига қўйиб бўлсада ўнлаб ҳожиларни қутқаради ва Ўзбекистон муфтисининг расмий миннатдорчилигига ва дуосини олишга муяссар бўлади.
 У Ватанига исломнинг "Ҳожи” фахрий унвони билан келади ва минглаган аҳоли истиқомат қиладиган Хоразм вилояти "Хўжалик” қишлоғи тарихида биринчи ва ягона ҳожи бўлиб қолади.
 Олиму-уламолар, ёзувчи ва шоирлар, сўфий ва ҳожилар мозийдан ҳам эл-юртнинг фахри ва ифтиҳори сифатида кўрилган. Шу боис ҳожилар даҳрийлар тузимидан бошқа барча даврларда катта тантана ва ҳурмат билан кутиб олинган. 
Категория: Дин ва Тасаввуф | Добавил: Horazmiy (2010-04-15)
Просмотров: 1487 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0