"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Дин ва Тасаввуф

Хадиси шариф ўгитлари
Ахмад ҳожи

Х о р а з м и й






Ҳадиси шариф 

ў г и т л а р и








Лондон – 2007





Илм учун умринг бўйи чексанг машаққат,
Парвардигор ўзи қўллаб қилғай мурувват.
Пайғамбарлар меросхўри бўлган олимлар,
Ҳалқи учун умри бўйи чекар ситамлар.








Муқаддима

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийим

Буюк илм ва қудрат эгаси улуғ Аллоҳга
беадад ҳамду санолар бўлсин!

Пайғамбаримиз Муҳаммад алейҳиссаломга
дуруду салавотдар бўлсин!


Салкам 14 асрдирки бутун жаҳон мусулмонлари каби мамлакатимиз мусулмонлари ҳам ислом шариати қонунлари асосида яшаб келаяптилар. Шариат қонунларининг асосини Қуръони карим, Ҳадиси Шариф, Киёс, Ижмоъ ташкил этади. Булар ичида ислом шариати қонунларини ишлаб чиқишда ҳадиснинг роли беқиёсдир. Шу боис ҳам Имом Муҳаммад Бухорийнинг саҳих ҳадислар тўпламидан шариатимиз асоси ва ўгит ҳисобланган ҳадисларни келтиришга ҳаракат қилдик. Шу билан бирга китобхоннинг қизиқишини ҳисобга олиб тасаввуф ва динлар, уларнинг асослари ва китоблари ҳақида ҳам мухтасар баён қилинди.
Буюк файласуф Суқротнинг «Ёмон ишлар, қилиқлар фақат билмасликдан келиб чиқади, ҳеч ким ўз ҳоҳиши билан ёмон бўлмайди» деб берган таълими асосида билимнинг турли йўналишлари бўйича китобхонни қизиқтирадиган маълумотлар ҳам келтирилди. 
Китоб билимнинг кўп соҳаларини қамрагани (энциклопедик эканлиги) боис унда қатор камчиликлар бўлиши табиий. Уни тузатиш мақсадида китобхон томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар мамнуният билан қабул қилинади.


Ҳадис ва муҳаддислар ҳақида.

«Ҳадис» ва «Суннат» муҳаддислар томонидан асосан бир маънода қўлланилган бўлсада улар луғатда озроқ фарқ қиладилар.
Суннат (одат, ҳаракат тарзи)- Пайғамбаримиздан асар бўлиб қолган тақрир (маъқуллаш), ҳалқий (тузилиши), ахлоқий сифатлари, таржимаи ҳолига тегишли маълумотлардир.
Ҳадис (хабар, янгилик)-Расулуллоҳнинг айтган сўзлари, қилган ишлари, кўрсатмалари тўғрисидаги ривоятлар бўлиб икки (ҳадиси қудсий ва ҳадиси набавий) турга бўлинади. Ҳадиси қудсий- маъноси Аллоҳники бўлиб, айтилиши Пайғамбаримизникидир. Бундай ҳадис «Ҳадиси Раббоний» ва «Ҳадиси Илоҳий» ҳам дейилади. Буларнинг барчаси эътибори билан 3 га (саҳиҳ, ҳасан, заиф) бўлинади.
Қуйидагилар ислом оламида (Саҳиҳи ситта) энг обрўли ҳадислар деб тан олинган:
1. Саҳиҳий Бухорий, 2. Саҳиҳий Муслим,             3. Суннани Термизий,  4. Суннани Абу Довуд, 5. Суннани Насои, 6. Суннани Ибн Можа, 7. Муснади Ибн Ҳанбал.
Биринчи ҳадис китобини Ибн Шихоб аз-Захрий ёзганлар. Дастлабки ҳадис тўпламлари тўғри (саҳиҳ) бўлган. Кейинчалик миллий-сиёсий ихтилофлар, динга фойда келтириш мақсадида Пайғамбаримиз номларидан ёлғон ҳадис тўқиш, фикх ва илми калом соҳасидаги зиддиятлар, амир ва ҳокимларга хушомадгўйлик оқибатида кўплаб ишонарсиз ҳадислар ҳам юзага келиб қолган.
Муҳаддисларнинг пешвоси Имом Муҳаммад Бухорий ҳазратлари бўлиб у 600 минг ҳадисни тўплаган ва шундан 300 мингдан ортиқроғини ёд билган. Булар асосида 4 томлик «Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ» (Ишонарли тўплам) китоб ёзганлар ва бунга фақат 7275 та энг саҳиҳ ҳадислар киритилган. Бу тўпламда Пайғамбаримиз ҳадисларидан ташқари фикх, ислом маросимчилиги, ахлоқ-одоб, таълим-тарбия ҳамда ўша давр тарихи ва этнографиясига доир маълумотлар ҳам баён қилинган. Қуйида Имом ҳазратлари китоби асосида мухтасар бир боб тахлил қилиб уни «Ҳадиси Шариф ўгитлари» деб номладик.



Ҳадиси Шариф ўгитлари

1-ТОМ

Иймон китоби

1. Дарҳақиқат барча амаллар ниятга яраша бўлғусидир.
2. Бировга зарари тегмаган киши мусулмондир.
3. Қўлидан ва тилидан бошқа мусулмонларга зарар етказмайдиган киши исломда энг афзал кишидир.
4. Исломдаги энг яхши хислатлар очларга таом бериш ва бошқаларга салом беришдир.
5. Энг афзал амал Аллоҳ ва унинг Расулига ишонмоқ, ундан кейин Аллоҳ йўлида жиҳод қилмоқ, ундан кейин қабул бўлгувчи ҳаждир.
6. Инсофли ва адолатли бўлмоқ, барчага салом бермоқ, камбағаллигида ҳам садақа бериб турмоқ каби ҳислатли кишиларнинг иймони мукаммал бўлғайдир.
7. Эрнинг қадрига етмаслик куфрга яқин нарсадир.
8. Гуноҳкор эмас, ширк келтирган кофирдир.
9. Мунофиқда қуйидаги 4 ҳислат бўлур: омонатга хиёнат, ёлғончилик, ваъдасида турмаслик, кек сақлаш.

Илм китоби

10. Қуръони каримда «Ё раббий, илмимни зиёда қилғайсан! деб сўра» дейди Аллоҳ.
11. Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир.
12. Пайғамбаримиз «Ихлос сураси ва калимаи тойибани эътиқод билан айтган ҳар бир умматим қиёмат кунида шафоатимга муяссар бўлғусидир» дедилар.
13. Пайғамбаримиз «Исмимни фарзандларингизга қўйингизлар» деганлар.
14. Олим кишини Аллоҳ билгайдир.

Таҳорат китоби

15. Ҳатто шариат ишини ҳам «бисмиллоҳ»ни айтиб бошлаш суннатдир.
16. Қиблага қараб ҳожатга ўтириб бўлмайди, агар бирор қибла кўринмас тўсиқ бўлмаса.
17. Кимки таҳорат ушатгач кесак (артинадиган нарса) ишлатса тоқ (3,5,7,…) ишлатсин.
18. Идишингизни ит тегса етти марта ювингиз. Ғийбат қилиш одам ўлдиришданда ёмонроқдир. Ғийбат- бировнинг ортидан айб нуқсонларини гапиришдир.
19. Маст қиладиган ичимликларнинг барчаси ҳаромдир.

Ғусул китоби

20. Расулуллоҳ аввал таҳорат олиб кейин ғусул қилганлар.
Таҳоратдан кейин ғусул қилганда таҳоратда ювилган аъзоларни яна қайта ювиш шарт эмас.
21. Қўлни ювгандан кейин силкиш ҳаром эмас.
22. Одамлардан кўра Аллоҳдан кўпроқ уялиш керак.
23. Хотини билан алоқа қилсаю, лекин шаҳват тўкмаса таҳорат олиб намоз ўқиса бўлади, лекин ғусул қилгани афзалроқ.

Ҳайз китоби

24. Дўзаҳ аҳлининг кўпроғи аёллардир. Чунки улар кўп қарғайдир ва эрининг яхшилигини билмайдир.
25. Ўликка 3 кундан ортиқ аза тутилмас, эри ўлсагина 4 ойу 10 кун аза тутилар.
26. Хайздан кейин ғусул қилиб атирланган латтани олдига қўйса қон ҳиди йўқолади.
27. Хайз кўрган аёл хайз кўриш давомида (намозининг) қилган қазосин ўқимайдир.
28. Аёл ўлса белининг тўғрисида, эркак ўлса кўкрагининг қаршисида туриб жаноза ўқилғайдир.

Таяммум китоби

30. Аллоҳ томонидан менга илгари биронта пайғамбарга берилмаган 5 та имтиёз берилган дедилар Расулуллоҳ:
1). Душманларнинг қалбига узоқдан қўрқинч солиб ғолиб бўлишлик.
2). Ер юзи менга намозгох қилинмишдир. Намоз вақти қаерда кирса умматларим шу ерда ўқийверади.
3). Ўлжалар менга ҳалол қилинмишдир.
4). Менга шафоат қилмаклик (дўзахдан олиб чиқмоқлик) ҳуқуқи берилгандир
5). Мен ер юзидаги барча одамларнинг ҳаммасига пайғамбар қилиб юборилдим.

Намоз китоби

31. Жаноб Пайғамбаримиз икки хил савдо-сотиқдан қайтардилар.
1). Айтганига (савдолашмай) олмоқдан
2). Айтган нархига (уни туширмай) сотмоқдан
32. Ипак кийим эркакларга ҳаром қилингандир.
33. Пойафзалнинг таги қуруқ бўлса унда намоз ўқимоқ мумкин.
34. Қиёмига етказиб сажда қилмаса намози қабул бўлмайди.
35. Агар номоз ўқиётиб неча ракат ўқиганингизни унутсангиз, ўз тахминингиз бўйича намозингизни ниҳоясига етказиб салом бергандан кейин икки ракат намоз ўқинг.
36. Киши намоз ўқиётганида Аллоҳ унинг қибла томонида бўлғайдир.
37. Тупуриш ёки бурун қоқиш зарурати бўлса чап томонга ёки чап оёғингиз тагига тупуринг ёки қоқинг.
38. Қабрлар устида ва атрофида намоз ўқимоқ макрухдир.
39. Қайси бир умматимга намоз вақти қаерда тўғри келса ўша ерда намоз ўқийверсин.
40. Қайси бирингиз масжид (намозхона)га киргайдирсиз, икки ракат намоз ўқимай ўтирмангиз.
41. Жамоат билан ўқилган намознинг савоби (уйда) бир ўзи ўқиган намоздан 25 марта ортиқдир.
42. Намоз гунохлар учун каффоратдир.  
43. Одамларнинг ўз аёли, мол-дунёси, болалари ва қўшнисидан келадиган фитналарга намоз, рўза, садақа амр ва таъқиққа риёя қилмоқ каффорат эрур.
44. Бандаларнинг Аллоҳга хуш келадиган амали аввало ўз вақтида ўқилган намоз, кейин ота-онага итоатлик бўлиш, ундан кейин Аллоҳ йўлида жиҳод қилмоқлик.
45. Хуфтондан олдин ухламоқ, хуфтондан кейин эса сўзлашиб ўтирмоқ макрухдир.
46. Азон овозини эшитганда муаззин айтган сўзларини паст овозда такрорлаб туринглар.
47. Кай бирингиз овқат устида бўлгайдирсизу, намозга такбир айтилғайдир, нафсингиз овқатга қонгунча намозга шошилмангиз.
48. Имомликка Қуръони каримни ва шариатни яхши билган киши ўтгайдир.
49. Имом жамоада заиф ва ҳожатманд одамлар ҳам бўлишини ҳисобга олиб намозни мукаммал ва қисқа ўқисин.
50. Агар киши ёлғиз ўзи ўқиса ҳохлаганча чўзиши мумкин.
51. Расулуллоҳ саждада тирсакларини узоғроқ тутар эдилар.
52. Расулуллоҳ тананинг 7 та аъзоси-пешона, 2 қўл, 2 тизза, 2 оёқ (панжа), билан сажда қилмоқни буюриб, сочни орқага тарамоқни ҳамда кийими (этаги, енги, поччаси)ни букламоқни маън қилдилар.
53. Жума куни ғусл қилмоқлик ҳар бир балоғатга етган мусулмонга вожибдир.

Жума китоби

54. Жума куни ғусул қилмоқ, тиш тозаламоқ, ва хушбўй нарса сепмоқ ҳар бир балоғатга етган Жума намози ўқиши фарз қилинган инсон учун вожиб қилинган
55. Ҳар бир мусулмон 7 кунда бир марта бошдан оёқ ювиниб ғусул қилмоғи лозимдир.
56. Жума куни намозда сафда турган кишиларнинг орасидан ёриб ўтилмасин.
57. Намозда бировни турғазиб юбориб ўрнига ўтирилмайди.

Икки ҳайит ҳақида китоб

58. Рамозон ҳайити куни ҳайит намозига чиқишдан олдин овқатланиш жоиз.
59. Қурбон ҳайити куни ҳайит намозидан кейин  овқатланиш жоиз.
60. Ҳайит намозидан аввал ҳам, кейин ҳам намоз ўқиш макрух.
61. Қуёш тутилганда ўқиладиган ҳар ракат намозда бир мартадан сажда қилинади.
62. Қуёш тутилганда намозни икки ракат, 4 руку, 4 сажда қилиб ўқиш керак.
63. Улов(техника ва ҳайвонлар)да ҳоҳлаган томонга қараб имо-ишора билан қиём, руку, сажда қилиб нафл намозларини ўқиса бўлади. Фарз намозларини уловдан тушиб қиблага  қараб ўқиш керак.
64. Бомдоддан кейин кун чиққунча, асрдан кейин кун ботгунча намоз ўқимоқ ярамайдир.
65. Кўп савоб олиш учун Масжид ал-Ҳаром(Кабатуллоҳ)да, Масжид ул-Расул(Мадина)да, Масжид ул-Ақсо(Қуддус)да намоз ўқилғайдир. Буларда ўқилган ҳар битта намоз 1000 та намоздан савоблироқдир.
66. Янглишиб намозни 1ёки 2 ракат ортиқча ўқиб юборса савҳ (хато) учун яна 2 марта сажда қилинади.
67. Намозхон 2 ёки 3 ракатдан кейин билмай салом берса савҳ учун яна    2 ракат  намоз ўқиб сўнг 2 марта сажда қилинади, лекин аттаҳийёти ўқилмайди.
68. Фарз ва нафл намозларида ўқиган ракатларингизни янглишсангиз ўтирган ҳолда савҳ учун 2 марта сажда қилингиз.
69. Парвардигор орангизда дўзахга кирмаганингиз бўлмағайдир деган. Шунинг учун жаннатийлар ҳам дўзахга (тозаланиш учун) бирпастга кириб чиқади.
101. Сони 5 тадан оз қўй, эчки, мол, от, туя каби ҳайвонлар учун ҳамда 5 авсоқ (720 кг)дан енгил сочилувчан (дон) нарсалар учун садақа (закот) берилмагайдир.
104. Ҳаром йўл билан топилган бойликдан қилинган садақани Аллоҳ қабул қилмайдир.
106. Мол дунёнгиз тўлиб-тошиб кетмагунча қиёмат бўлмағайдир. Шунингдек даврлар келгайдирки, ҳатто бадавлат одамларнинг садақасига мухтож одам топилмайдир.
111. Агар ошкора садақа айласангиз сизга шул садақангизча савоб теккайдир, Агар хуфя садақа айласангиз кўпроқ савоб олғайдирсиз.
116. Ўзи мухтож бўлиб қилинган садақа садақа эмас.
121. Фитна, тухмат намоз ўқимоқ, садақа бермоқ, амри маъруф айтмоқ билан даф қилингайдир.
128. Ҳар бир мусулмон садақа қилмоғи лозим. Садақа қилишга ҳеч нарсаси бўлмаса яхшилик (ҳеч бўлмаса яхши сўз) қилсин.
139. Одамларнинг энг яхши моллари садақага (закотга) олинмайдир.
142. Қариндошларига закот берган одамга икки савоб теккай: биринчиси қариндошларига оқибат қилгани учун, иккинчиси закот бергани учун.
148. Кўтарилган (меҳнатга) қўл туширилган (садақа сўраб узатилган) қўлдан афзалроқдир.
157. Бировга садақа қилган нарсангни қайтариб (сотиб ҳам) олма.
161. Жабрдийда одамнинг қарғишидан қўрқгил, чунки у билан Аллоҳ ўртасида парда йўқдир.
162. Садақа олган киши садақа берган киши ҳаққига (мас. Ё Парвардигор, палончининг ахлидан рахматингни дариғ тутмағайсан деб) дуо қилиши лозим.

Ҳаж китоби

2. Кимки Аллоҳ йўлида холис ният билан ҳаж қилса онадан бугун туғилгандек гуноҳлардан пок бўлғайдир.
34. Қурбонлиги йўқ киши ҳажга қўйилмагайдир.
40. Пайғамбаримиз Саниййат ул-Улйо (Макканинг юқори томонидаги йўл) орқали кириб, Саниййат ул-Суфло (Макканинг қуйи томонидаги йўл) орқали Маккадан чиқиб кетар эдилар.
45. Маккани икки болдири ингичка қуруқшаган хабаш хароб қилғайдир.

Рўза китоби

1. Фарз намозларига қўшимча тарзда ҳоҳлаганча нафл намозларини ҳам ўқиш мумкин. Фарз рўзасига қўшимча тарзда бироз нафл рўзалар ҳам тутиш мумкин.
13. Ҳеч ким эҳтиёт юзасидан рамазондан бир икки кун илгари рўза тутмасин.
61. Жума куни рўза тутмаслик керак.

Тарових китоби

2. Лайлат ул-Қадр кечаси Жаброил алейҳиссалом ва барча фаришталар осмондан ерга тушгайдир. Чунки бу кеча Қуръон нозил бўлган. Шунинг учун ҳам бул кечани ибодат қилиб ўтказиш керак.
4.  Лайлат ул-Қадрни рамозоннинг охирги 10 кунлигининг тоқ кунларида булар ичида эҳтимолга яқинроғи 25, 27, 29 кунларида, булар ичида ҳам эҳтимолга яқинроғи 27-кунида тутиш керак.
8. Рамозоннинг охирги 10 кунлигида эътиқоф қиладилар. Расулуллоҳ рамозоннинг охирги 10 кунлигида эътиқофга ўтирар эдилар.


2-ТОМ

Савдо сотиқ китоби

2.  Ҳалол аниқ, ҳаром ҳам аниқ, лекин улар орасида шубҳали нарсалар мавжуд.
12. Кимки ризқи улуғ бўлмоғини ёки номи узоқ вақт эсланмоғини истаса қариндош-уруғларига яхшилик (хайр-эхсон) қилиб турсин.
18. Киши ўз молининг айбини яширган холда савдо қилиши (сотиши) ҳалол эмас.
24. Савдодаги ёлғон қасам (даллолнинг гапи) гарчи молнинг бозорини чаққон қилсада баракани йўқ қилур.

Кўз тегиши (назар) ҳақдир. Кўзингиз қувнаса «Машааллоҳ, ла ҳавла ва ла қуввата, илла биллаҳ» дейиш мустаҳабдир. Кўз тегишига қарши фалақ ва нос сураларини ўқиш суннат. Тумор (дуо), кўзмунчоқ, туз, кабиларни тақиш харомдир. Дуода Қуръон оятлари Пайғамбаримиз дуолари бўлгани яхши, лекин улар билан ножоиз жойларга киргани учун тақмаслик керак.
38. Мусаввирга қиёматда «чизган суратинга жон ато қилгин» деб азоб берилур. Суратлар бор уйга фаришталар кирмагайдур.
47. Бозорда сотиб олинган нарса дархол шу ернинг ўзида сотилиши ножоиздир.
51. Иброҳим алейҳиссалом Маккани муқаддас атаб уни дуо қилганлари каби, мен ҳам Мадинани муқаддас атаб унга барака тиладим.
56. Бировларнинг савдосига аралашмаслик керак.
100. Маст қилувчи ичимликларни сотиш (савдо қилиш) манъ қилинади.
105. Чўрилар билан (никохсиз) ётса жоиз (маломат қилинмайди).
107. Ит сотиб, фоҳишалик қилиб, тирик рухи бор нарса (одам)нинг суратини чизиб, кохинлик қилиб, аёлларни бировга (қўшмачилик) сотиб пул топиш манъ қилинган.

Одам ёллаб ишлатиш ҳақидаги китоб

15. Қуръон ўқиб дам солувчи ҳақ олса жоиз. Расулуллоҳ «Эвазига ҳақ оладирган нарсалар ичида Аллоҳнинг китоби ҳақлироқдир» деганлар. (Қуръон) муаллими (фалон нарса ёки палонча пул берилишини) шарт қилиб қўймай нима берилса ўшани олмоғи лозим.

Ваколат китоби

12. Маст ҳолда кишини келтиришганда Расулуллоҳ «уни уринглар» деб буюрди.

Ер ҳайдаш ерни ижарага бериш хусусида

1. Экин ҳосилидан қуш, ҳайвон ва инсон эса эккан ва парваришлаган кишига ажр-савоб берилур.
14. Кимки эгасиз, ўлик (ташландиқ) ерни обод қилса (ўзлаштирса) ул ер уникидир.

Сув хусусида

8. Аввал сувга энг яқин ер, сўнг ундан кейинги ерлар суғорилур.

Топилмалар ҳақида

Агар топилманинг эгаси унинг белгиларини аниқ айтса ўзига қайтариб берилур. Топилма эълон қилингандан кейин маълум муддат ўтгач эгаси топилмаса ундан фойдаланиш мумкин. Шундан кейин эгаси топилиб қолса эгасини рози қилиш керак.

Зулмкорлар ҳақида

10. Мазлумнинг дуоибати билан Аллоҳ орасида парда йўқ (у ижобат бўлур).
20. Қўшни ўз деворига ён қўшнисининг ёғоч тиқмоғига моънелик қилмасин.
33. Кимки ўз молини ҳимоя қилаётиб ўлдирилса шаҳиддир.

Гаров ктиоби

Топиб олинган ва қолдирилган нарса ишлатилади

Жиҳод китоби

1. Амалларнинг энг афзали вақтида ўқилган намоз, ундан кейингиси ота-онасига итоат қилиб уларнинг хизматини қилиш, ундан кейингиси Аллоҳ йўлидаги жиҳоддур. Жиҳоднинг энг афзали эса тақво билан қилинган ҳаждир.

Гувохлар китоби

4. Агар (бир ёки бир неча) гувохлар бирор нарса ҳақида гувохлик берсаю, бошқалар «биз бундан бехабармиз (ундай эмас демасалар)» дейишса гувохлик берган ҳақ чиқар.
7. Эмишганнинг ҳукми туғушганники кабидир, яъни гўдак бошқа аёлни эмган бўлса эмизган аёл ва унинг эрининг қариндошлари ҳам эмишган бўлурлар.
10. Ёлғон гувохлик бериш гунохи азиймдир.
12. Аёлларнинг гувохлиги эркакларнинг ярмичадир. Яъни 2 аёлнинг гувохлиги бир эркакнинг гувохлигига тенг, ёки сал камроқдир.
32. Саҳрода саҳобалар сув бўлмаганлиги учун таҳоратсиз намоз ўқидилар. Шу муносабат билан «Таяммум » ояти нозил бўлган 

Қул озод қилиш китоби

19. Аллоҳ Одам алейҳиссаломни ўз суратида яратгани ва шунинг хурмати юзасидан «бирортангиз қулингиз (қўл остингиздагилар)нинг юзига урмангиз» деганлар Пайғамбаримиз.

Ҳадя қилмоқ ҳақидаги китоб

5. Пайғамбаримиз садақа дейилган нарсани олмас (емас), ҳадя дейилган нарсани олар (ер) эдилар.
9. Пайғамбаримиз ҳадя қабул қилиб, ўрнига ўшандан кам бўлмаган ҳадя берар эканлар.
27. Ыз ҳадясини ёки садақасини қайтариб олмоқлик ҳалол эмас.

Бўҳтон ҳақида

1. Оиша р.а. саҳрода номахрам (Сафвон ибн ал Муъаттал)нинг туясида келганида унга туҳмат уюштирилган. Ҳазрати Али гумондаги Пайғамбаримизга уни вақтинча (адолат тиклангунча) талоқ қилишни маслаҳат берганлар. Бир ойдан кейин «Албатта бўҳтон тўқиганлар ўзларингиздан бўлган бир гурух тўдадир» деб бошланадиган 10 оят нозил қилинган ва Оиша р.а. бўҳтондан қутилган .
3. Ортиқча мақташ ва мақтаниш макрухдир.
4. Муғайра 12 ёшида булғанган (балоғатга етган), қизлар 9 ёшда ҳайз кўриб 10 ёшида туғган.
13. Қасам (онт) Аллоҳнинг номи билан ичилур.
18. Расулуллоҳ хотинларидан ҳар бири учун 1 сутка вақт ажратган эдилар. Савда исмли хотинлари унинг кўнглини олиш учун ўз кунини Оишага туҳфа қилган.

Сулх китоби

Кимга намоз ўқиётганда бировнинг эътиборини тортиш зарурати туғилса «Субхоналлоҳ» десин.
1. Одамларни яраштириш мақсадида яхшиликни бўрттирган киши ёлғончи эмас.
4. Эркак ва аёл нафслари йўлида зино қилишса эркак 100 дарра урилиб 1 йилга бадарға қилингиси, аёл эса тошбўрон қилингисидир.

Шартлар китоби

16. Агар киши қарз бераётиб қайтариш муддати борасида шарт қўйса жоиздир.
18. Аллоҳнинг 99 та исми бор. Кимки уни ёд билса жаннатга киргай.

Васиятлар китоби

1. Мусулмон кишининг мулки ўз тириклигида васият қилиниши яхшироқдир.
3. Ўз мулкингнинг учдан биридан кўпини садақа қилма, меросхўрларинга қанча кўп қолдирсанг шунча яхши. Кўпроқ меросни камбағалроқ меросхўринга васият қил.
4. Агар бировнинг чўриси ёки хотини бошқа билан зино қилиб туғилган болага зинокор эркак эгалик (оталик) қила олмайди.
37. Меросхўр гарчи мерос олмаган бўлсада, майитнинг (суягининг) қарзларини узмоғи лозим.

Жиҳод ва юришлар китоби

1. Амалларнинг афзали ўз вақтида ўқилган намоз, ота-онага итоат қилиб хизматини қилмоқ, Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир.
Энг афзал жиҳод тақво билан қилинган ҳаж ва ўз нафсига қилинган жиҳоддир. Мужоҳид- жиҳод қилувчи демакдир
16. Жиҳоддаги шаҳиддан бўлак (пастроқ) шаҳидлик 7 тадир: 1) вабодан,  2) қорин оғриғидан, 3) сувга чўкиб, 4) ўтга ёниб, 5) туға олмай, 6) бир нарсанинг тагида қолиб, 7) силдан ўлганлар.
52. Ғазот(уруш)да аёллар ярадорларни даволаш ва ёрдам берувчи сифатида иштирок қилганлари афзал.
93. Раҳбарга қулоқ осиб итоат қилмоқлик гунох ишларга буюрилмасагина вожибдир.
132. Урушда болалар, аёллар ва қарияларни ўлдириш ножоиздир.
134. Одам Аллоҳнинг азоби (ўтда куйдириш) билан жазоланмайди.
142. Уруш- ҳийладир.
5. Расулуллоҳнинг мухрларида «Муҳаммад», «Расул», «Аллоҳ» сўзлари ёзилган эди. Яъни «Муҳаммад Расулуллоҳ».
8. Ўлжалар ҳалол қилинди.
6. Яҳудийларни араб ярим оролидан бадарға қилиш Аллоҳнинг ҳоҳишидир.
8. Расулуллоҳ рукудан сўнг Дуои қунутни ўқиб ёмонларни дуоибат қилганлар.

Даслабки яратиш  ҳақида

1. Аллоҳ юлдузларни 3 мақсадда: осмонга зийнат, шайтонларга отиладиган тош, бандаларига йўл кўрсатувчи аломатлар бўлмоғи учун яратди.
5. Расулуллоҳ Жаброил алейҳиссалом билан Аллоҳнинг ҳузури (7-осмон)га борганда унга 50 вақт намоз фарз қилинган. Лекин Мусо алейҳиссаломнинг маслаҳати билан Аллоҳнинг олдига намозни камайтириш учун бир неча марта қайтиб бориб охири 5 вақтгача камайтиришга эришган.
6. Жаброил алейҳиссалом «биз (фаришталар) сурат ва ит бор уйга кирмагаймиз» деганлар. Оиша р.а.«У (Жаброил а.с.) кўпинча инсон (эркак) қиёфасида келар эди. Ўз қиёфаси уфқдан ҳам катта эди» деганлар.
7. Умматларимдан 70 минг (ёки 700 минг) киши жаннатга бесўроқ киради. Жаннатда ҳар бир мўминнинг иккитадан оқбадан, кўзлари катта хур жуфти бўлур (аёллардачи? Х.А.).
17. Чаён, сичқон, қутурган ит, қарға, калхатни ўлдириш жоиз. Қўриқчи, подачи, овчи итлардан бошқа ит боққан кишилар кундалик савобларига бериладиган ажрнинг бир қийротидан маҳрум бўлур.
18. Аллоҳ Одам алейҳиссаломни бўйи 60 зироъ (45 метр) келадиган чиройли қилиб яратди. Инсоннинг бўйи ва ҳусни пасайиб боради. Эр-хотин қовушганда эркакники олдин тўкилса бола ота ва унинг авлодларига, аёлники олдин тўкилса бола она ва унинг авлодларига ўхшаш бўлади.
88. Ҳасан ибн Али отасига эмас, Расулуллоҳга ўхшарди деганлар Абу Бакр Сиддиқ р.а.
25. Айтишларича Яъжуж ва Маъжуж Нуҳ а.с.нинг ўғиллари Ёфас зурриётидан тарқалган 2 қабила экан.
26. Иброҳим алейҳиссалом 80 ёшларида ёғоч йўнадиган асбоб бирлан хотини биби Сорра томонидан хатна қилинган. У фақат 3 марта ёлғон сўзлаган: 1. «Мен хастаман» деб тўй(сайл)га бормаган. 2. «Бутларни манна бу катта бут синдирди» деган. 3. Ўз хотини биби Соррани синглим деган (бунинг сабаби фақат Аллоҳга аён), натижада подшох уни зино қилишга ҳаракат қилган.
27. Исмоил а.с. Маккада туғилган ва шу ерда тили чиқиб араб тилида сўзлаган. Бироқ унинг ота ва онасининг тили (иброний тили бўлган) араб тили бўлмаган. Ер юзидаги биринчи масжид Байтуллоҳ бўлиб уни Иброҳим а.с. (ўғли Исмоил а.с.билан), иккинчи масжид Ал-Ақсо бўлиб уни Сулаймон а.с. қурганлар.
42. «Хизр» деб аталишининг боиси ул киши намоз ўқисалар атрофидаги бошқа нарсалар кўкариб кетар экан. Ўзларининг асл номлари эса «Байло» экан. Демак Хизр-кўкартирувчи, яшнатувчи маъносига эга.
47. Эркаклардан кўплари камолотга эришди, аёллардан фақат Фиръавннинг аёли Осиё ва Имрон қизи Мариямгина камолотга эришди.
87. Соиб ибн Язид «Расулуллоҳнинг икки кўкраклари орасида каклик тухумидек пайғамбарлик мухри борлигини кўрдим» деган.
1. Расулуллоҳнинг пайғамбарлик даврида унга ҳамрохлик қилган, унинг билан сухбатдош бўлган мусулмонларни саҳобалар дейилур. Саҳобаларни кўрганларга тобийъунлар дейилур.
51. Расулуллоҳнинг Иброҳим исмли ўғилларидан бўлак барча фарзандлари Хадича р.а.дан туғилган. Оиша р.а.га Хадича ўлгандан 3 йил кейин уйланган.
16. Расулуллоҳ Оиша р.а.ни 6 ёшида ўз никохларига олиб у 9 ёшга кирганда қўшилдилар. Бу пайтда Расулуллоҳ 56 ёшларида эди.


3-ТОМ

Ғозийларнинг фазилатлари ҳақида китоб

8. Бадр жангида Пайғамбаримиз Қурайш мушрукларининг катталаридан 24-кишининг ўлигини бадрдаги энг ифлос қудуққа ташлашни буюрдилар.
25. Абу Хурайра: «Ухуд жангида Расулуллоҳ Убай ибн халафни ўз қўллари билан ўлдирганлар» дедилар.
40. Саҳоба Омар шоир эди, яхши шеър ўқиди. Бунинг учун Расулуллоҳ «Аллоҳ Омарни раҳмат қилсин» деб дуо қилган. Ҳижоб кийиш фақат ҳур аёлларга буюрилади. Ҳайбар ғазоти куни Расулуллоҳ эшак гўштини ҳаром қилдилар, от гўшти ҳалоллигича қолди. Фотима р.а. Абу Бакр р.а.дан аразлаб отаси вафотидан 6 ойдан кейин оламдан ўтди. Эри Али р.а. ҳеч кимга (Халифага ҳам) айтмасдан ёлғиз ўзи кечаси жанозасини ўқиб дафн қилди.
49. Сафарда рамазон ойининг рўзасини тутиш ҳам, тутмаслик ҳам мумкин 
61. Сувдаги ўлик (айнимаган) балиқни ейиш жоиз.
67. Расулуллоҳ 19 марта ғазот қилганлар. Ҳижратдан кейин бир марта ҳаж қилганлар.
73. Оиша р.а. «Расулуллоҳ 63 ёшда (қамарий йил бўйича) вафот этдилар» деган.

Қуръон тафсири китоби

11. «Рўза тутмоққа қодир кишилар эрса (рўза тутмасалар) бир мискинни тўйдирарлик таом фидя қилгайлар» деган ояти асосида айримлар фидя бериб рўза тутмадилар. Шундан кейин  бу оятни мансух қиладиган оят содир бўлди.
20. Хотинларингизга (Аллоҳ ижозат қилган тарафдагина) хохлаган пайтингизда яқинлик қилаверинглар. Бу оятдаги «Анна шиътум» иборасини «Қаерига хохласангиз» деб таржима ва тафсир қилиб (Имом Молик каби) айрим уламолар аёлнинг орқасига яқинлик қилишга ҳам ижозат берганлар. Ваҳолангки Расулуллоҳ «Кимки хотинининг орқасига яқинлик қилса унга Аллоҳ назар қилмайдир» деганлар.
21. Оят: «Талоқ қилинган аёлни ўз эри билан ярашишига тўсқинлик қилмангизлар».
22. «Эри вафот қилган аёл 4 ойу, 10 кун идда сақлайди» деган оят «Эри ўлган хотин бир йил эрининг уйидан чиқмасдан ўлтиради» деган оятни бекор (мансух) қилди.

Оли Имрон сураси

2. Ҳарқандай чақалоқни туғилган пайтида шайтон чимчилайди, шу боис у чинқириб йиғлайди. Аммо Марям ва унинг ўғли (Ийсо)ни шайтон чимчилай олмаган.


Ал-Моида сураси тафсири

9. «Эй мўъминлар, Аллоҳ сизларга ҳалол қилиб қўйган покиза нарсаларни ҳаром қилманглар» ояти асосида Расулуллоҳ зарурат бўлганда (бегона) аёлларгага (улар рози бўладирган) маблағ  эвазига (вақтинчалик) уйланишга ижозат берганлар. Бундай вақтинчалик (мута) никохни Расулулоҳ кейинчалик ҳаром қилганлар. Бироқ шиъа мазҳабидагилар бундай (сийға) никохга ҳозир ҳам амал қиладилар.

Бани исроил сураси

3. Довуд а.с отини эгарлаб бўлгунларигача Забурни хатм қилиб улгурар эдилар.
8. Бомдод намози кундузги ва кечки фаришталарнинг тўпланадиган пайтидир.

Қоф сураси

1. Расулуллоҳ ҳамма намозлардан сўнг тасбеҳ айтмоқни буюрганлар.

Қуръон фазилатлари китоби

Оиша ва ибн Аббос р.а.лар ривоят қиладилар «Расулуллоҳга Маккада ҳам 10 йил давомида Қуръон нозил бўлди» (Бу шамсий йил ҳисоби бўйича бўлса керак).
13. Қуръонни доимо такрорлаб турингизлар, чунки унинг эсингиздан чиқиб кетиши шўх туядан ҳам тезроқдир.
18. Қуръон тиловотида тажвидга риоя қилмоқ лозим. Қуръонни шеър каби бўлиб-бўлиб ўқиш макрухдир. Расулуллоҳ Қуръонни қироатини  чўзиб ёқимли овоз билан ўқир эдилар ва Қуръон шундай қироат қилинганда йиғлаб эшитар эдилар.

Никох китоби

3.Анас р.а. ривоят қиладиларки, Расулуллохнинг 9 та хотинлари бўлиб, бир кечада ҳаммасини айланиб чиқардилар. («Агар адолат ўрната олсангиз иккитадан, учтадан ва тўрттадан уйланиш мумкин» деган оят пайғамбарга тааллуқли бўлмаса керак, яна билгувчи Аллоҳдир.А.Х)
24. Ибн Аббос: «Агар киши ўз хотинининг синглиси (ёки опаси) билан зино қилган бўлса, унга хотини харом бўлиб қолмайди.
84. Эрли аёл эрининг рухсатисиз рўза тутмайди.
85. Агар аёл эрининг тўшагини тарк этиб, ўзи ёлғиз ухласа, малоиклар уни то эрининг кўйнига қайтгунига қадар лаънатлайдилар.

Талоқ китоби

Агар хотинларингизни талоқ қилмоқчи бўлсангизлар, хотин хайздан пок бўлиб, ғусл қилгандан кейин, у билан ётмасдан туриб талоқ қилинглар.
4. Бир бор, икки бор ҳам хотинингни талоқ қилган бўлсангда уни яна никохлаб олиш мумкин. Агар хотинингни 3 бор талоқ қилган бўлсанг, хотининг сендан бўлак эркакка никохланмагунча сенга ҳаромдир (никохлаб бўлмайди).
46. Ўликка 3 кун аза тутилади. Эри ўлган аёлгина 4 ойу 10 кун аза тутади.

Нафақалар китоби

7. Расулуллоҳ уйларида пайтларида оила ишларига кўмаклашар эдилар.

Таомлар китоби

1. Расулуллоҳ: «Аллоҳнинг исмини айтиб ўз олдингиздан ўнг қўлда таом енглар» деган.

Ақиқа китоби

Ақиқа – чақалоқнинг она қорнидалик чоғида чиққан сочи бўлиб у 7 –куни олиб ташланади. Шу муносабат билан қурбонлик қилинадиган жонлиғ ҳам  «ақиқа» деб аталади.

Ов ҳақидаги китоб

Отилган жониворни 2 – 3 кундан кейин ўлган ҳолда топсада (агар айниб қолмаган бўлса) ейиш жоиз.
14. Сўйиладирган жонлиққа тасмия (Бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар) айтилади, агар эсидан чиқиб айтмаган бўлса зарари йўқ.
18. Заруратда аёл киши сўйган жонлиғ ҳалолдир.
19. Тиш ва тирноқдан бўлак нарса билан сўйилган (қони оқизилган) жонлиғ ҳалолдир.
21. Ғайри динлар томонидан сўйилган жонлиғ ҳалолдир.
23. Жонлиғларни қаеридан буюрилган бўлса ўша еридан забх (сўйиш), ёки наҳр (юрагига тиғ уриш) қилиш лозим.

Қурбонлик қилинадиган жонлиқ китоби

1. Қурбон ҳайити куни ҳайит намозидан кейин жонлиғ (қурбонлик) сўйиш суннатдир.
16. Қурбонлик қилинган жонлиғлар гўштини уч кундан ортиқ вақт ейилмоғидан Расулуллоҳ қайтарганлар.



4 – Т О М

Беморлар ва тиб ҳақида китоб

1. Мусулмон кишига етадиган ҳар бир мусибат – дард, ташвиш, қайғу ночорлик Аллоҳ даргоҳида унинг гуноҳларига каффорат бўлғусидир Аллоҳ қайси бандасига яхшиликни раво кўрса ўшанга бирон мусибатни юборгайдир.
19. Узоқ хасталаниб қолсангиз (безор бўлганингиздан) ўзингизга ўлим тиламангиз. Агар шунга мажбур бўлсангиз «Ўлмоғим афзал бўлса омонатингни олгил» дейиш жоиз. Ҳеч кимса фақат (биронта яхши амал қилмай) тоат-ибодат қилгани билан жаннатга киравермайди.

Тиб китоби

1. Аллоҳ дард юборганда унинг давосини ҳам юборгандир.
2. 3 нарсада кўп дардга даво бордир. 1. асал ичмоқ, 2. қон олдирмоқ.
7. Седана ўлимдан бошқа барча дардга даводир.
19. Махов дардига мубтало бўлган кимсадан арслондан қўрққандай қочингиз.
23. Ич кетганига асал даводир.
38. Расулуллоҳ баъзиларига «Қул аузу..»ни ўқиб дам солар ва ўнг қўллари билан силаб, «Эй инсонлар парвардигори, дардни кетказиб шифо ато этгил, Сен шифо этгувчисан. Сенинг шифоингдан бўлак шифо йўқ, Сен берган шифо ҳеч бир дардни қолдирмағай» дер эдилар.
47. Дуохон одамларни сеҳрлаб қўйиши мумкин.
49. Кучли нотиқнинг нутқида ҳам сеҳр бор.
55. Идишингизга пашша тушса уни бутунлай ботириб, сўнг олиб ташланг, чунки унинг бир қанотида шифо, иккинчи қанотида дард бўлади.

Либос ҳақида китоб

4. Кимки изорини (иштонини, шим эмас) тўпиғидан паст қилиб кийса жаҳаннамга тушади.
26. Эркаклар учун ипакдан кийим ва кўрпа тўшак қилмоқ макрухдир.
31. Янги кийим кийган киши ҳаққига «Йиртиб-йиртиб, эскиртириб кийгин» деб дуо қилиш жоиз.
37-38. Кийимни кийишда аввал ўнг томонидан, ечишда эса чап томонидан бошлаш яхшидир.
42. Аллоҳ гарчи қисқа бўлсада, кандасиз тоат- ибодатни хуш кўради.
44. Расулуллоҳ тилла узук ясатиб унинг кўзига «Муҳаммад расулуллоҳ» сўзларини ёздириб тақиб юрдилар. Буни кўрган саҳобалар ҳам тилла узукни (зийнат сифатида) тақа бошлашди. Шундан кейин у тилла узук тақмади ва эркакларни ҳам бундан қайтарди.
60. Расулуллоҳ аёлларга тақлид қилувчи эркакларни, ҳамда эркакларга тақлид қилувчи аёлларни лаънатладилар.
63. 5 нарса: 1. хатна қилмоқ, 2. аврат жунини қирмоқ, 3. мўйлабни қисқартирмоқ, 4. тирноқ олмоқ, 5. қўлтиқ жунини юлмоқ фитрат (азалий суннат)дандир.
64. Муйлабни қисқартириб, соқолни мўл қўйинглар.
66. Расулуллоҳ «Яхудий ва насронийлар соч соқолларини бўямайдилар, улар каби иш тутмангиз» дедилар.
67. Расулуллоҳнинг сочлари тўлқинсимон бўлиб силлиқ ҳам, жингалак ҳам эмас эрди, сочлари икки қулоқларига ва елкаларига тушиб турарди.
69. Авваллари Расулуллоҳ сочларини ахли китоблар сингари шундайича ташлаб юрдилар, кейинчалик эса фарқ (чизиқ) очадиган бўлдилар.
78. Расулуллоҳ хушбўй нарсаларни сурмоқни рад этмаганлар, ўзлари соч ва соқолларига ҳам сурдирганлар.

Адаб китоби

11. Қариндошларига оқибатсиз одам жаннатга кирмагайдир.
18. Расулуллоҳ Иброҳим(ўғли)ни ва Ҳасан(набираси)ни ўпиб, ҳидлаб эркалатардилар.
27. Яхшилик қилинган ҳар бир тирик жондан сизларга савоб тегади.
31. Аллоҳга ва охиратга ишонган одам қўшнисига озор бермайди.
50. Ғийбатчи жаннатга кирмагайдир.
54. Бировнинг ёнида ўзини ўзига мақтамоқ макрухдир.
75. Имомлик қилувчилар намозини қисқароқ (енгилроқ) ўқисин, токи намозхонлар орасида беморлар, кекса ва хожатмандлар бўлиши мумкин.
80. Ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир.
85. Меҳмоннинг иззати уч кундир, бундан ортиғи меҳмон учун садақадир. Меҳмонда ҳам фаросат бўлмоғи лозим, токи ҳайдалмагунча ўтирмасин.
91. «Улар(мушрукларини)ни ҳажв қилғил, Жаброил санга мададкор бўлсин»деди Расулуллоҳ.
114. Қиёмат куни Аллоҳ даргоҳидаги энг хунук исм- кишининг подшоҳлар подишоҳи (шаҳаншоҳ) деган исмдир.
123. Аксирган одам «Алҳамду лиллоҳ» дейиш, эснаётган киши оғзини қўли билан тўсгани жоиз.

Ижозат сўрамоқ китоби

3. Ас-Салом- Аллоҳнинг исмларидан биридир, шу боис салом берганда ва алейк олганда тўғри ва тўлиқ қилингиз.
4. Кичик каттага, ўткинчи ўлтирганга, уловдаги пиёдага, озчилик кўпчиликка салом бергайдир. Салом бериш таниш ёки нотанишга боғлиқ эмас.
12. Аёлнинг асалдони (буйруғи)дан бўлак аъзоларига якинлик қилиб бўлмайди.

Ижозат сўрамоқ китоби

 21. Ичкилик ичувчи (алкаш)ларга салом бермангиз.
24. Мактубни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»деб бошлаш яхши.
27-28. Қўл бериб (икки қўллаб) сўрашиш жоиз.
33. Расулуллоҳ бир одамнинг бошқа одамни турғизиб юбориб ўрнига ўзи ўтирмоғи лозим эмас, «нарироқ сурилиб менга ҳам жой берингиз» деса жоиз.
45-47. Уч киши бор жойда икки киши хуфя гаплашмасин, учдан кўп бўлса жоиз.
50. Кечаси уйқуга ётишдан олдин сув идишлари ва овқатлар устини бекитиб, эшикларни тамбалаб, чироқларни ўчирингиз.
52. Одамларнинг вақтини оладиган, ибодат қилмоққа ҳалал берадиган кўнгил очадиган ўйинлар макрухдир.

Дуолар китоби

8. Расулуллоҳ ўнг томони билан ётиб ухлар эдилар.
9. Ибн Аббос: «Расулуллоҳ ярим кечадан кейин (саҳарга яқин) тахорат олиб намоз ўқидилар ва ёнбошлаб уйқуга кетиб хуррак ҳам отдилар. Бомдод намозини ўша куни тахорат олмай ўқидилар» деганлар.
14. Расулуллоҳ хожатхонага кирсалар «Олоҳумма инний аузу бика минал-хубси вал-хабоиси» (Парвардигоро, ифлослик ва нопок қилиқлардан сендан паноҳ тилайман) дер эдилар.

Латиф сўзлар китоби

Кўпчилик одамлар тансиҳатлик вақтининг қадрига етмайдилар.
14. Мол дунёси кўп одам бадавлат ермас, балки нафси тўқ ва илми кўп одам бадавлатдир.
22. Оятдан: Киши ноўрин айтилган бир сўз билан ўзига абадий душман орттирғайдир.
42. Ўлганларни сўкмангизлар, чунки улар қилмишларига (жавоб бергани) кетдилар.

Тақдир китоби

10. Қуръонда (мевасини еганлар) ланъатланган дарахт заққум дарахтдир.

Қасамлар ва назрлар китоби

1. Оталарингизнинг номини ўртага қўйиб қасам ичмангиз.
14. Ҳадиси қудсий: Билмай қилган ишингиз учун гунохкор бўлмағайсиз. Кимки рўза пайтида билмай таом еб, сув ичиб қўйғайдир, унинг рўзаси бузилмағай, рўзасини давом этдирсин.

Фароис (мерос) китоби

8. Меросларни тегишли эгаларига берингизлар, қолгани энг яқин (қариндош) эркакникидир.
28. Оталарингиздан тонмангизлар, отасидан тонган кофир бўлғайдир.

Хадд урмоқ ҳақида китоб

29. Хотини билан зино қилаётган эркакни кўрганда уни ўлдириш жоиз.

Товонлар китоби

21. Бировни айбдор қилмоқлик учун икки гувоҳ ёки қасам даркор.
30. Кофирни ўлдириб қўйган мусулмон ўлдирилмайди.
31. «Мени бошқа пайғамбарлардан устун қўймангизлар» деган Расулуллоҳ.
8. Қуръон етти хил усулда қироат қилинадиган қилиб нозил қилингандир, улардан қайси бири сизга қулай бўлса ўшасида қироат қилинглар.

Мажбур қилмоқ ҳақидаги китоб

3. Мажбурлаб никоҳ қилмоқ ножоиздир, сукут розилик аломатидир.

Китобга риоя қилмоқ ҳақидаги китоб

3. Кўп савол бермоқ макрухдир.
5. Илм хусусида Аллоҳ белгилаган чегарадан чиқмоқлик, баҳслашмоқлик ва динга ўта берилмоқлик макрухдир.
24. «Кимки саримсоқ ёки кўп миқдорда пиёз еган бўлса биздан ҳам масжидимиздан ҳам нарироқда бўлсин» деган Расулуллоҳ. «Ёлғончи Аллоҳнинг душманидир» дейилган. Лекин икки аразлашган кишини яраштириш учунги, оилани бузилиш(ажралиш)дан сақлаш учунги, урушдаги (хийла) ёлғон гуноҳ эмасдир.

Беш хил холатда салом берилмайди:

1. Ҳаммомда ювинаётганда,
2. Ҳожатхонада,
3. Қуръон ўқиётганда,
4. Номахрам (ва нотаниш) аёлларга,
5. Намоз ўқиб турган одамга.
Расулуллоҳ «Кимки илмни мақтаниш учун, жоҳиллар билан тортишиши учун, эътиборли бўлиш учун, тамагирлик учун ўрганса дўзахий бўлади» деганлар.
Тавбанинг қабул бўлиши учун инсон ўз вақтида қилган гуноҳини сидқидилдан англаб, уни Аллоҳдан қўрқиб бошқа такрорламаслиги керак. Соғлиғи ёки иқтисодий аҳволи боис ёмон иллатни ташлаган одамнинг (мажбурий) тавбаси қабул бўлмас экан. Иродасизлиги боис гуноҳини ва тавбасини қайта қайта такрорлайверган кишининг (мунофиқона) тавбаси қабул бўлмас экан.
Судхўрлик шаръан харом. Маблағни малум муддатга фоизи билан бериш ҳам судхўрлик ҳисобланади. Лекин кейинги пайтларда ислом уламолари шахсга ёки давлат(касса)га икки томоннинг келишуви (розилиги) асосида икки томон ҳам фойда кўриш мақсадида берилган маблағни судхўрликка кирмайди деб фатво берганлар.

(Давоми кейинги саҳифаларда)







Категория: Дин ва Тасаввуф | Добавил: Horazmiy (2013-06-13)
Просмотров: 3022 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 3.2/4
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 6
    Гостей: 6
    Пользователей: 0