Аллоҳнинг исмлари ва уларнинг
қисқача мазмуни
Инсон ўзининг чегараланган билими ва ақли билан Аллоҳнинг чегарасиз мохиятига ета олмайди. Шу боис Унинг зоти ва сифатлари тўғрисида баҳс юритиш шаръан манъ этилади. Сўфий Оллоҳёрнинг:
Фаришталар, Набийлар етмадилар,
Бўйин сундилар-у фикр этмадилар.
Деган мисралари бежиз айтилган эмас.
Қуръони каримда Аллоҳ кўпинча «Биз» деб хитоб қилади. Қуръондаги «биз» якка шахснинг такаббурлик ва катталик қилиб айтган «мен»идир. Катталик, мақтов фақат Аллоҳга хосдир. Аллоҳга «Сен» деб муражаат қилишимизнинг сабаби унга яқинлигимиз ва унинг ягоналигидир.
Аллоҳнинг 99 та исми Қуръони каримда тилга олинган бўлиб уларнинг қисқача мазмуни қуйида келтирилади:
1. Аллоҳ- (Ал-Илоҳ) илоҳий куч, қудрат. 2. Раҳмон- Меҳрибон. 3. Раҳим- Раҳимли. 4. Малик- Подшоҳ. 5. Қуддус- Нуқсонсиз. 6. Салом- Саломат. 7. Муъмин- Омонлик берувчи. 8. Муҳаймин- Эгалловчи. 9. Азиз- Иззатли. 10. Жаббор- Ислоҳ этувчи. 11. Мутакаббир- Катталик ярашувчи. 12. Ҳолиқ- Ҳосил қилувчи. 13. Бориъ- Яратувчи. 14. Мусаввир- Сурат ва шакл берувчи.
15. Ғаффор- Яширувчи, кечирувчи. 16. Қаххор- Ғолиб, бўйсиндирувчи. 17. Ваххоб- Неъмат берувчи. 18. Раззоқ- Ризқ берувчи. 19. Фаттох- Кушойиш берувчи. 20. Амин- Билувчи. 21. Қобиз- Ризқ қийувчи. 22. Босит- Ризқ берувчи. 23. Ҳофиз- Мартабани туширувчи. 24. Рофиъ- Мартабани кўтарувчи. 25. Муизз- Қадрли қилувчи. 26. Музилл- Қадрсиз қилувчи. 27. Сомиъ- Эшитгувчи. 28. Басир- Кўрувчи. 29. Ҳакам- Ҳукм этгувчи. 30. Адл- Адолатли. 31. Латиф- Лутф қилувчи. 32. Хабир- Хабардор. 33. Ҳалим- Юмшоқ. 34. Азим- Улуғ. 35. Ғофур- Гуноҳига жазо бермай турувчи. 36. Шакур- Мукофот бергувчи. 37. Алим- Буюк. 38. Кабир- Катта. 39. Хафиз- Асрагувчи. 40. Муқит- Озиқ берувчи. 41. Хасиб- Кифоя қилгувчи. 42. Жалил- Мукаммал. 43. Карим- карамли. 44. Рақиб- Назорат қилувчи. 45. Мужиб- Қабул этгувчи. 46. Восиъ- Мулки кенг. 47. Ҳаким- Ҳикматли. 48. Вадуд- Дўст. 49. Мажид- Эҳсонли. 50. Боис- Пайғамбар юборувчи. 51. Шаҳид- Гувоҳ. 52. Ҳақ- Мавжуд. 53. Вакил- ваколатчи. 54. Қавий- Қувватли. 55. Матин- матонатли. 56. Валий- Дўст. 57. Ҳамид- Мақташга лойиқ. 58. Муҳсий- Ҳисобдон. 59. Мубдиъ- Яратувчи. 60. Муид- Қайтаргувчи. 61. Муҳйий- Тирилтирувчи. 62. Мумит- Ўлдирувчи. 63. Ҳай- Тирик. 64. Қайюм- Турғизувчи. 65. Вожил- Топувчи. 66. Можид- Шарафли. 67. Воҳид- Ягона. 68. Самад- Ҳожатбарор. 69. Қодир- Қила олувчи. 70. Муқтадир- Жуда қодир. 71. Муқаддам- Яқин қилувчи. 72. Муаххир- Узоқ этгувчи. 73. Аввал- Аввали мутлоқ. 74. Охир- Охири мутлоқ. 75. Зохир- Борлиги маълум. 76. Ботин- Борлиги махфий. 77. Волий- Ҳоким. 78.Mутоал- Олий мартабали.79.Барр- Яхшилик сохиби. 80. Таввоб- Тавбаларни кабул килгувчи.81.Мунтақим- Ўч олувчи.82.Афув- Аф этгувчи. 83.Рауф-Раҳмати кенг.84.Маликул-мулк- Мулк соҳиби.85.Зул-жалоли вал-икром- Шараф ва карам эгаси. 86. Муқсит- Одил. 87. Жомиъ-Тўпловчи. 88. Fаний- Эҳтиёжсиз. 89. Муғний- Бой қилувчи. 90. Мониъ- Манъ этувчи. 91. Зорр-Мусибат етказувчи. 92. Нофиъ- Манфат етказувчи. 93. Нур- Аён этувчи. 94. Ходий- Йўл-кўрсатувчи. 95. Бадиъ- Ихтиро қилувчи. 96. Боқий- Абадий. 97. Ворис- Меросхўр. 98. Рашид- Башоратчи. 99. Сабур- Сабрли.
Аллоҳ тамонидан яратилган зид (қарама-қарши) жуфтлар (мусбат ва манфий, раҳмон ва шайтон, жаннат ва дўзах, иссиқ ва совуқ ва бошқалар) оламни ҳаракатга келтирувчи кучдир.
Аллоҳ Қуръонда ўзидан бошқага сажда қилганларни ширк деб лаънатлайди. Шу боис бўлса керак айрим ислом уламолари ва сўфий (Мансур Халлож, Ибн Арабий)лар Иблис (шайтоннинг бошқага (одамга) сажда қилмаганини тўғри деб ҳисоблаганлар. Шунинг учун ҳам шайтонни ҳақоратлаб бўлмайди, унинг ёмонлигидан Аллоҳдан панох тиланади дейилган. Гуноҳкор бўлиш Одам атодан бошлаб кўпчилик (балки барча) пайғамбарлару, азиз авлиёларни ҳам четлаб ўтмаган. Аллоҳнинг Муҳаммад сураси 10-оятидаги Бас (ей Муҳаммад) Аллоҳдан ўзга илох йўқ эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун, ҳамда мўмин ва мўминалар (нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг! дегани бунга мисол бўла олади.
Пайғамбарлар ҳақида
Пайғамбар(хабар етказувчи)лар Расуллар ва Набийларга бўлинади. Ўзларига Аллоҳ томонидан китоб (шариат) юборилган пайғамбарлар Расул, ўзларига шариат берилмаган пайғамбарлар Набийлар дейилади. Расулни айни вақтда набий ҳам дейилиши мумкин, лекин набийларни Расул деб бўлмайди. Қуръони карим ва бошқа мўътабар китобларда Арабистон ярим оролида ўтган 30 га яқин пайғамбарнинг номлари келтирилган:
1. Одам алейҳиссалом (Аадам) 930 йил яшаган. Унга 10 илоҳий саҳифа нозил қилинган ва у ўз фарзандларига пайғамбарлик қилган.
2. Шис алейҳиссалом (Сиф) Одам атонинг 3-ўғли, 912 ёшга кирган, унга 50 илоҳий саҳифа нозил қилинган.
3. Идрис алейҳиссалом (Енох)га 30 илоҳий саҳифа нозил қилинган, 365 ёшида тириклайин осмонга кўтарилиб кетган.
4. Нух алейҳиссалом (Ной) 950 яшаган. Унга бир қанча илоҳий саҳифалар тушгани ва у саҳифаларнинг мазмуни аҳлоқ тозалиги ҳақида бўлгани айрим манбаларда баён қилинган. Милоддан олдинги 4000 йилликдан олдин (бундан 6000 йилдан кўпроқ вақтдан олдин) бўлган буюк тўфонда барча тирик мавжудот қирилиб, унинг Сом, Хом, Ёфас фарзандларидан ер юзининг хозирги авлодлари пайдо бўлган.
5. Ҳуд алейҳиссалом (Ҳул) биринчи араб наслидаги пайғамбар бўлиб Сомнинг неварасидир.
6. Солиҳ (маъноси яхши амаллар қилувчи) алейҳиссалом иккинчи араб наслидаги пайғамбар бўлиб 433 йил умр кўрган.
7. Иброҳим алейҳиссалом (Авраам) милоддан олдинги 2180 йил туғилиб 2005 йили 175 ёшида вафот этган. Унга 10 илоҳий саҳифа нозил қилинган. У учта диннинг сарчашмаси (маънавий отаси) ҳисобланиб, уни яҳудийлар Абром, насронийлар Авраам ва мусулмонлар Иброҳим ҳалилуллоҳ дейдилар.
8. Лут (Лот) алейҳиссалом Иброҳим алейҳиссаломнинг жияни.
9. Исмоил алейҳиссало (Измаил) Иброҳим алейҳисса-ломнинг тўнғич ўғли. Ўзи ва тили иброний бўлсада араб миллатидаги аёлга уйланиб араблашиб кетган, учунчи араб пайғамбари ҳисобланади. Милоддан аввалги 2094 йили туғилиб 1957 йили 137 ёшида вафот этган.
10. Исҳоқ алейҳисалом (Исаак) Иброҳим алайҳисаломнинг иккинчи ўғли. Милоддан олдинги 2080 йили туғилиб 1900 йилда 180 ёшида вафот этган.
11. Яъқуб алейҳисалом (Иаков) яҳудийларнинг тарихий отаси, лақаби исроил. Милоддан олдинги 2020 йил туғилиб 1873 йили 147 ёшида вафот этган.
12.Юсуф алейҳисалом (Иосиф) милоддан аввалги 1934 йилда Фаластинда туғилиб 1824 йилда 110 ёшида Мисрда вафот этган.
13. Айюб алейҳиссалом (Иов) 93 йил умр кўрган.
14. Зул-Кифл алейҳиссалом (Иезекил)
15. Шуайб алейҳиссалом (Иофар) 200 йил умр кўрган, Мусо а.с.нинг қайнотаси, арабийларнинг тўртинчиси.
16. Хорун алейҳиссалом (Аарон) Мусо а.с.нинг акаси ва ёрдамчиси. Кучли нотиқ бўлган милоддан олдинги 1669 йилда туғилиб 1546 йилда 123 ёшида вафот етган.
17.Мусо алейҳиссалом (Моисей) яҳудийлик динининг асосчиси. Унга илоҳий китоб Таврот нозил қилинган. Милоддан аввалги 1666 йилда туғилиб 1546 йилда 120 ёшида вафот етган.
18. Ювҳаъ алейҳиссалом (Иусис Навин) Мусо а.с.нинг ноиби, буюк саркарда. Милоддан аввалги 1628 йил туғилиб 1518 йил 110 ёшида вафот етган.
19. Шамъун алейҳиссалом (Самуил) яҳудийлар пайғамбари.
20. Довуд алейҳиссалом (Давид) подшоҳ ҳам бўлган. Милоддан аввалги 1083-1013 йилларда яшаган. Унга Забур илоҳий китоби нозил қилинган.
21. Сулаймон алейҳиссалом (Соломон) милоддан аввалги 1033-973 йилларда яшаган. У подшоҳ ҳам бўлган ва унга дев, пари, жин, ҳайвонот дунёси устидан хукмронлик ҳам берилган. 700 та хотини, 300 та чўриси бўлган.
22. Илёс алейҳиссалом (Илия) милоддан аввалги 1Х- асрда яшаган. Хизр а.с. билан мангулик суви- «оби ҳаёт»ни ичган, тириклай осмонга кўтарилиб кетган.
23. Ал-саъ алейҳиссалом (Илия)а.с.нинг ёрдамчиси ва ноили.
24. Юнус алейҳиссалом (Иона) 750 йил яшаган.
25. Ишаъё алейҳиссалом (Исаия) милоддан аввалги V111 асрда яшаган.
26. -27. Закариё ва Яҳё алейҳиссалом (Захария ва Иоанн) Ота-болалар ўз қавмларини аввал олдинги пайғамбар шариати бўйича. Кейин эса Ийсо а.с. шариати бўйича иймонга чақирганлар
28. Ийсо алейҳиссалом (Иисус Христос) милоднинг биринчи йили туғилган. Унга Инжил илоҳий китоби нозил қилинган. 3 йил пайғамбарлик қилган ва 33 ёшида осмонга кўтарилган. Шундан кейин унинг ҳаворийлари Инжил китобини ёзиб христианликка асос солганлар.
29. Мухаммад алейҳиссалом бутун башариатга юборилган охирги пайғамбар. Милодий 571 қуён йили 21 апрелда дунёга келиб, 632 балиқ йили 8 июнда 61 ёшида вафот қилган. Унга охирги илоҳий китоб-Қуръони карим нозил қилинган. У ислом динининг асосчисидир.
Бироқ Қуръони каримда ер юзида 120 мингдан ортиқ пайғамбарлар ўтгани тўғрисида ҳам маълумотлар бор. Шу боис булардан ташқари Қуръонда келтирилмаган, лекин бошқа айрим манбаларда пайғамбар деб зикр қилинган шахслар ҳам кўп:
1. Ҳазрати Хизр Эрамиздан 2300 йил аввал яшагани маълум, вафоти ҳақида маълумот йўқ, яъни вафот қилган дейилишига асос йўқ.
2. Ўғизхон милоддан олдинги 2600 йилларда яшаган. Якка худоликни тарғиб қилган буюк подшоҳ. Туркийларнинг асосчиси, туркманларнинг бобоси. Туркманларнинг 24 та уруғи унинг 24 набирасидан тарқалган.
3. Луқмони ҳаким эрамиздан олдинги минг йилликларда туғилган ва 1000 йил яшаган. Довуд алейҳиссалом даврларида ҳам яшаган. Буюк ҳаким (табиб) ва донишманд бўлган.
4. Зардушт эрамиздан аввалги Х11-Х111 асрларда (бундан 2700 йил олдин) Хоразм заминида яшаган. Муқаддас китоби «Авесто» ўз даврида жаҳон дини бўлган.
5. Ҳазрати Узайр (Ездра) милоддан аввалги V1-асрда яшаган.
6. Искандар Зул-Қарнайин (Александр Македонский) Арастунинг шогирди, милоддан аввалги 356-323 йилларда яшаган. Буюк саркарда ва подшоҳ бўлган.
Буюк сиймолар
Буюк файласуф ва бошқа олимлар ҳам ўтганки уларнинг айримлари инсоният цивилизациясига катта таъсир кўрсатган.
Фалсафа- табиат, жамият ва тафаккур тараққиётининг умумий қонуниятлари ҳақидаги фан бўлиб (философия) донишмандликни севаман деган маънони англатади.
Уни фан сифатида Платон (Афлотун) ажратган. Фалсафада материя (модда) бирламчими, онг (рух) бирламчими? Деган саволга бериладиган жавобга қараб файласуфлар иккига бўлинганлар. Материя бирламчи дейдиган материалистларга, онг бирламчи дейдиган идеалистларга.
Барча диний ва илмий манбаларда материя (модда)нинг аввал пайдо бўлгани (яратилган) қайд қилинган. Инсон ҳам аввало модда (лой, сув)дан яратилиб 40-куни Аллоҳ томонидан (илоҳий) руҳ-онг киритилган.
Сократ (Суқрот) - эрамиздан аввалги 469-399 йилларда яшаган Юнон файласуфи. Мударрис бўлган ва Платон, Антисфен, Арисстил, Эвклид каби буюк мутафаккирлар унинг шогирди бўлишган. «Ёмон ишлар, қилиқлар фақат билмасликдан келиб чиқади, ҳеч ким ўз ҳохиши билан ёмон бўлмайди» деб таълим берган.
Гиппокрот (Буқрот) - Эрамиздан олдинги 460-375 йилларда яшаган. Қадимги Грециянинг машхур табиби. Илмий тиббиётга асос солган ва «Гиппократ (табиб) қасамёди»ни ёзган.
Платон (Афлатун) эрамиздан аввалги 428-347 йиллар яшаган. Юнон файласуфи, Суқротнинг шогирди. Афлотун фалсафасининг негизини уч асосий субстанция «Ягоналик» (Эзгулик), «Ақл» ва «Жон» ҳақидаги таълимот ташкил этади. Афлотун давлатни бошқаришнинг монархия, аристократия, демократия шаклларини кўрсатган. У оқсуяк файласуфлар идора этадиган «идеал давлат» тўғрисидаги таълимотни яратган. Бу таълимотга асосан давлат 3 табақадан иборат бўлган: 1-табақа-давлатни бошқарувчи оқсуяк файласуфлар, 2- табақа- ҳимояловчи харбийлар, 3- табақа- мехнаткашлар. Зардушт, Будда, Ийсо пайғамбарлар қатори Платон ҳам «Инсониятнинг буюк устози» деб тан олинган.
Аристотел (Арасту) эрамиздан аввалги 384-322 йилларда яшаган. Юнон файласуфи, мантиқ (логика) фанининг асосчиси, Платоннинг шогирди. Искандар Зул-Қарнайин (Александр Македонский)нинг тарбиячиси ва муаллими. Унинг таълимотича ҳаракатнинг манбаи «Биринчи ҳаракатлантирувчи куч- Худованддир».
Архимед эрамиздан олдинги 287-212 йиллари яшаган Юнон механиги ва математиги. Ричаг, гидростатика, аэростатика қонунларини кашф қилган.
Абу Жаъфар (Абу Абдуллоҳ) Муҳаммад ибн Мусо Ал-Хоразмий-780 йилда Хоразм (Хива)да туғилиб 850 йилда Боғдодда вафот қилган. Фан тарихидаги илк буюк қомусий олим (айрим манбалар бўйича Ал-Хоразмий туркман миллатига мансуб бўлиб ушбу китоб муаллифининг узоқ бобокалони) ҳисобланади.
Ал-Хоразмий ўзи билан кўпгина олим (шогирд)ларни олиб ўша даврда маданият ва фан маркази ҳисобланган Мерв (туркманистон республикасининг Мари шахри) шахрига кўчиб боришади ва у ерда илм-фанда жаҳонга машхур бўлган кашфиётлар қилишган. Боғдод ҳалифаси Ал-Маъмун Хоразмий бошлиқ олимлар (Ахмад Фарғоний, Хабаш Хасиб Марвазий, Абул Аббос Жавҳарий ва бошқалар)ни Боғдодга таклиф қилади. У ерда Хоразмий бошчилигида шарқнинг биринчи академияси-Байт ул-Ҳикма (Донолар уйи) ташкил қилинган ва унда жаҳонга машхур тадқиқот ва кашфиётлар қилинган.
Ал-Хоразмий фаннинг турли хил сохаларида тадқиқотлар олиб борган ва қатор асарлар ёзган. Лекин бизгача унинг 10 тача асари турли хил (тўлиқ, қисман, парча холида) кўринишда етиб келган. «Алгебра» сўзи (атамаси) унинг «китоб мухтасар мин хисоб ал-жабр вал муқобала» (Ал-жабр вал муқобала хисоби ҳақида қисқача китоб) китобидан келиб чиққан. Бу асари 12-асрда лотинчага таржима қилинган ва номи қисқариб «Ал-жабра» (Инглизча) «Алгебра» (Русча) деб атала бошлаган ва фан номига айланган. Кибернетика ва ахборотни қайта ишлашнинг асоси бўлган «Алгоритм» сўзи (атамаси) ҳам Ал-Хоразмий номидан келиб чиққан. Унинг «Зиж» асари астрономия ва тригонометриянинг асосини ташкил қилади. «Яхудийлар тақвими ва байрамларини аниқлаш ҳақида рисола» китоби эса этногрофик асардир. «Сурат ул-Арз» (Ал-Хоразмий географияси) асари эса география фанининг асоси ҳисобланади. «Китоб ат-Тарх» (Хоразмий тарихи) асарида Муҳаммад расулуллоҳ ҳаёти билан боғлиқ саналар, ислом тарихидаги мухобаралар ҳам баён қилинган.
1983 йилда Ал-Хоразмийнинг 1200 йиллиги муносабати билан Ҳалқаро илмий конференция Москва, Тошкент ва Хоразмда бўлиб ўтди. Шу муносабат билан унинг барча асарлари рус тилига, ҳамда танланган асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.
Абу Наср Фаробий (873-950) комусий олим, файласуф, 70 дан ортиқ тилни билган. Қадимги Юнон мутафаккирлари Платон, Арасту, Эвклид, Порфирий асарларини таржима қилиб уларга шарх ёзган. Шу боис у «Муаллими Соний» деб тан олинган.
«Сабабсиз оқибат (натижа) бўлмайди, оқибатсиз сабаб бўлмайди. Бошланғич сабаб (биринчи туртки) илоҳий сабабдир. У (Илоҳ) табиатдан, оламдан (макондан) ташқари бўлганлиги учун инсон У (Аллоҳ)ни билиши мумкин эмас» деб таълим беради.
Муаллим шогирдига нисбатан ўта қаттиққўл бўлса ўзига нисбатан нафрат уйғотади. Агар ўта бўш бўлса шогирди устозга ва фанга нисбатан менсимаслик пайдо бўлади деб ўргатади.
Абу Райҳон Муҳаммад Беруний (973-1048) энциклопедист олим, қадимги Кот (Хоразм) да туғилиб Ғазна (Афғонистон)да вафот этган. Фаннинг турли хил сохалари бўйича 152 та илмий китоб ва рисолалар ёзган, шулардан бизгача 28 таси етиб келган. Хоразм Маъмун академиясининг раҳбари бўлган фалсафада «икки ҳақиқат» назариясини ривожлантириб, фан очган янгиликлар илмий ҳақиқат, Аллоҳнинг пайғамбарлари орқали юборилган ваҳийлар диний ҳақиқат бўлиб улар бир-биридан мустаснодир деган таълимотни илгари сурган.
Малътус Томас Роберт (1766-1834) профессор, инглиз иқтисодчиси, файласуфи, рухонийси. Унинг «аҳоли ҳақида қонун тажрибаси» китобида баён қилинишича инсон геометрик прогрессия (2х2=4х4=16х16=256…) бўйича, неъмат «озиқ-овқат» эса арифметик прогрессия (2х2=4х2=8х2=16х…) бўйича кўпаяди. Шу боис инсонлар кўпайишини чеклаш (назорат қилиш)ни таклиф қилган.
Карл Маркс (1818-1883) яҳудий. Илмий коммунизм тарихий материализм ва сиёсий иқтисод назарияларининг асосчиси. «Капитал» асарининг муаллифи, Пролетариат, (Йўқсил ва бенаволар)нинг доҳийси. Ф.Энгельс билан бирга 1874 йилда «Коммунистик партия манифести»ни туздилар.
Ленин (Ульянов) Владимир Ильич (1870-1924) Маркс ва Энгальс ишларининг давомчиси, КПСС ва Совет (СССР) давлатининг асосчиси.
Динлар ва уларнинг илоҳий
китоблари, мазҳаб ва оқимлар.
Инсоният цивилизацияси мобайнида турли хил динлар, уларни тарғиб қилган пайғамбарлар, уларнинг китоблари ва шариатлари бўлган.
Аллоҳ ўз пайғамбарларининг айримларига ўз сўзидан ибодат илоҳий китоблар нозил қилган ва улардан айримлари қуйида келтирилади.
Таврот (Қонун) «Ибтидо», «Чиқиш», «Ловийлар», «Сонлар», «Иккинчи қонунлар тўплами» каби беш китобдан иборат. Тавротга шарх ёзилиши натижасида Талмуд вужудга келган. Унда 248 та амри- маъруф ва 365 та наҳий-мункар ишлаб чиқилган.
Забур (Санолар) 150 санодан иборат Аллохни мадх килувчи шеъриятни ўз ичига олган.
Авесто (Огоҳнома) Зардуштийлик динининг муқаддас китоби бўлиб Хоразмда бундан 2700 йил олдин дунёга келган ва Осиё, Хуросон, Кавказ, Ҳиндистон ва Шарқ ҳалқлари эътиқод қилган. Шу боис у жаҳон динларидан бири ҳисобланади.
Унинг асосий тамойили: эзгу фикр, эзгу калом, эзгу амал ҳисобланади. Авесто - Ясна, Гохлар «Готлар», Виспарад, Яштлар, Вандидат (Вадовдат), кичик авесто китобларидан ташкил топиб 8300000 сўздан иборат бўлган. Шох Виштаст фармони билан 12 минг қорамол терисига олтин ҳарфлар билан ёзилиб китоб қилинган. У 30 наск (қисм)дан иборат бўлиб, шундан 12 қисми омон қолган.
Китобда Ахура Мазда (Раҳмоний) ва Анҳра Майну (Шайтоний)ларнинг кураши баён қилинади. Кўп замонлар ва турли ҳукмдорлар таъсирида якка худоликка асосланган Авестонинг кўп жойлари ўзгартирилган. Натижада икки ва кўп худолик юзага келиб оловга сиғиниш (оташпарастлик) пайдо бўлган. Зардуштийлик динига эътиқод қилувчилар Эрон, Ироқ, (Курдистон) Хиндистон каби мамлакатларда тарқалган.
Трипитака буддизмнинг муқаддас китоби бўлиб «Уч сават» (қисм) деган маънони билдиради ва ўз таълимотининг асосий қоидаларини, азоб-уқубат ҳақидаги «тўрт олий ҳақиқат» шаклида баён қилади. Бу жаҳон динларидан бири бўлиб 86 мамлакатда 700 млн. киши эътиқод қилади. Унинг асосчиси (пайғамбари) Будда (Сиддихартҳа Гаутама) бундан 2500 йил олдин Ҳиндистонда дунёга келиб 80 ёшида вафот этади.
Ведалар (Муқаддас билим), Упанишадалар (Табаррук билим), Маҳобҳорат каби китоблар индуизмнинг муқаддас китоблари ҳисобланади.
Конфуцийлик (Хитой)да Унзин (Беш китоб), Сишу (Тўрт китоб), Даоцизм (Дао ҳақидаги таълимот), Синтоизм (Японияда)да Кодзики (Ўтмиш ҳақидаги ёзувлар) ҳам тегишли давлат ва миллатларнинг муқаддас китоблари ҳисобланади.
Инжил (Хушхабар) насронийларнинг муқаддас китоби бўлиб Ийсо алейҳиссаломнинг дунёга келиши, яшаши, ўлиб яна тирилиши ва унинг таълимоти тўғрисида хушхабарни баён қилувчи 27 рисоладан иборат тўпламдан иборат.
Хозирги пайда бу динга 154 мамлакатдан 2 млрд. киши эътиқод қилади. Унинг асосий ғояларидан бири муқаддас учликка эътиқод қилишдир. Уларча Худо ягона, аммоУ Худо-ота, Худо-ўғил, Худо-муқаддас рух кўринишида намоён бўлади.
Христианликнинг асосий маросимлари: чўқинтириш, нон ва вино ичиш, пасха, рождетство ва бошқа байрам ва ақидалардан иборат. Христианликнинг маркази бўлмиш ғарбий Рим империяси қулагандан кейин 1054 йилда христиан дини икки черковга: католик (ғарбий) ва православия (шарқий)га бўлиниб кетган.
Католик черкови Ватиканда бўлиб Папа ва кардиналар (140 та) бошқаради. Уларнинг эътиқоди бўйича Рим папаси Ийсонинг ердаги ноиби ҳисобланади. Бунда рухонийларга уйланиш таъқиқланади. Ҳозирги кунда католиклар 900 млн.дан кўпроқни ташкил этади.
Православиенинг католийлардан фарқи шуки, бунда ягона диний марказ (черковларнинг бошлиғи) йўқ, уйланиш (никох) эса мажбурий. Бунда христианликнинг 7 та сирли маросими (таинства)га, пасха ва постлар (насронийларнинг рўзаси)га аҳамият берилади. Ибодатхоналардаги асосий ибодат пешинги ибодат бўлиб, бунда дуолар ўқиб диний қўшиқлар куйланади, иконаларга сиғинадилар.
Протестант(норози)лика эътиқод қилувчилар 250 млн.дан ортиқ. Улар инсон Худо билан бевосита (черков аралашувисиз ҳам) алоқа қиладилар, деб ишонадилар. Протестантликда умум христиан байрам ва маросимларидан озроғи сақланган, бут ва авлиё (Иконалар)га сиғиниш йўқ. Ибодатлари асосан ваъз-насиҳат, диний калонларни куйлашдан иборат.
Аллоҳни таниган (гувоҳ)лар ҳақида. 1870 йилнинг бошларида АҚШнинг Пенсилвания штати Аллегейни шаҳрида Чарлз Тейз Рассел раҳбарлигида Инжилни ўрганувчилар тўгараги ташкил қилинган. Бу тўгарак ривожлана бориб 1931 йилга келиб Халқаро жамият мақомини олади ва унинг аъзолари «Аллохни таниган(гувох)лар»(ўзбекча), «сведители Иегова» (русча) "Jehovahs Witnesses” (инглизча) деб атала бошлади. Хозирги пайтга келиб уларнинг сони дунёнинг 230 дан ортиқ мамлакатларида 6 000 000 га етди.
Қуръони Карим оятларидан ҳам биламизки Мусо (Моисей) алейҳиссалом Аллоҳ билан бевосита мулоқат қилган. Бу мулоқатда у Аллоҳнинг исми ва унинг маъносини сўрайди (Таврот, «Чиқиш»китоби, 3:13). Шунда Аллоҳ уз исмининг (қадимий яхудий тилида) ЙХВХ ( ) эканлигини, баён қилади (Таврот, «Чиқиш» китоби, 3:14).
Қадимий яхудий алифбосида унли ҳарфлар бўлмагани боис Унинг номи қандай талаффуз қилинишини (Мусо алейхиссалом даврида қандай талаффуз қилинганини) ҳеч ким аниқ билмайди. Бироқ яхудий тилида бу «Яхве», инглиз тилида «Жиховах»,рус тилида «Иегова», араб (Ислом) тилида «Аллоҳ» шаклида талаффуз қилинади.
Аллоҳни таниган (гувох)лар қайси динига мансуб бўлишларидан қатъий назар ўзларини Аллоҳга ва Унинг буйруғини бажаришга бағишлаган иймон-эътиқодли кишилар булиб, улар Инжил ва бошқа илоҳий китоблар Аллоҳнинг сўзи еканлигига иймон келтирган -Аллоҳнинг гувоҳларидир.
Улар Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига, фақат Аллоҳгагина ибодат қилиниши ва Ундангина мадад сўралишига, инсониятнинг Аллоҳнинг йўли (қонуни)га зид келмайдиган қонунларигагина бўйсуниш лозимлигига, инсон ҳайвандан эволюцион йўл билан пайдо бўлган эмас, у Ҳолиқ томонидан яратилган эканлигига, Аллоҳнинг китобларидаги сўзлари ҳақиқат эканлигига, ер юзида Ийсо алейҳиссалом бошчилигидаги адолат, тинчлик ва фаровон ҳаёт хукм сурадиган жамиятнинг бўлишлигига, охир замон яқин эканлигига, Аллоҳни таниган (гувоҳ)ларнинг бурчи Аллоҳ ва унинг ҳақиқатини тарғиб қилиш эканлигига ва шу каби бошқа қатор Аллоҳ ҳақиқатларига ишонадилар.
Қуръони карим 30 пора (қисм), 114 сура, 6236 оятдан иборат бўлиб исломнинг муқаддас китобидир.
Исломда шариат (йўл) Қуръони карим, ҳадиси шариф, ижмоъ ва қиёсга асосланади. Шариат меъёри бўйича:
Фарз-Бажарилиши қатъий ва мажбурий ҳаракатлар бўлиб 2 га бўлинади 1.Фарзи айн –айнан ўзи бажариши керак (номоз, рўза ва бошқалар) бўлган ҳаракатлар. Фарзи кифоя – Жамоадан кимлардир бажарса ҳам (жаноза намози, ватан ҳимояси ва бошқалар) бошқалардан соқит бўладиган ҳаракатлардир.
Исломда қуйидаги 40 та фарзни билиш ва унга амал қилиш (айниқса ислом бўйича саводли) мусулмонлардан талаб қилинади.
Намозда-12 фарз: Намознинг ташқарисида 6 та : 1-Таҳоратли бўлмоқ. 2-Бадани ва кийимлари нажасатдан тоза бўлиши.3-Авратларни бекитмоқ. 4-Қиблага юзланмоқ .5-Вақтида ўқимоқ. 6-Намозни ният қилиб бошламоқ. Намознинг ичкарисида 6 та: 1-Намозни Аллоҳу Акбар деб бошламоқ 2-Тик туриб ўқимоқ 3-Қуръондан ўқимоқ. 4-Руку қилмоқ. 5-Сажда қилмоқ. 6-Охирги каъда қидмоқ.
Таҳоратда-4 фарз: 1-Юз ювмоқ. 2-Қўлларини тирсаги билан қўшиб ювмоқ. 3-Бошининг туртдан бир қисмига масх тортмоқ 4-Икки оёғини тўпиғи билан ювмоқ.
Ғусулда-3 фарз: 1-Оғзини сув билин ғарғара қилмоқ. 2-Бурнини ачиштурганча сув билан ювмоқ. 3-Баданининг ҳамма жойига сув етказмоқ.
Таяммумда-4фарз: 1- Ният қилмоқ. 2-Тоза нарсани қасд қилмоқ. 3-Қиблага қараб ўтириб тоза тупроқ, тош ва шунга ўхшаганларга икки кафтини теккизиб юзига суртмоқ. 4-Икки кафтини уларга теккизиб билакларига (тирсакларини ҳам қўшиб) суртмоқ.
Исломда-5 фарз: 1-Иймон. 2-Номоз. 3-Рўза. 4-Закот. 5-Ҳаж.
Иймонда-7 фарз: 1-Аллоҳга. 2-Фаришталарга. 3-Илоҳий китобларга. 4-Пайғамбарларга. 5-Қиёмат кунига. 6-Қайта тирилишга. 7-Тағдирга ишониш.
Бошқаларда-5 фарз: 1-Илм олиш. 2-Амри маъруф. 3-Наҳи мункар. 4-Ризқни ҳалол меҳнат қилиш йўли билан топиш. 5-Ҳалол нарсани истимол қилиш.
Вожиб-Мажбурият, бажарилиши лозим, бажарилмаса гунох бўлган ҳаракат.
Суннат (Мандуб)-Мажбурий емас, узрсиз қилмаса қиёматда Пайғамбаримиз шафоатидан маҳрум бўлиб маломатга қолади. Лекин бажарилса савобли ишдар.
Мубоҳ-Ихтиёрий меъёрлар бўлиб уни қилишдан савоб ҳам гунох ҳам йуқ.
Макрух-Номаъқул меъёрлар.
Харом-Қатъий тақиқланган ҳаракатлар бўлиб 2 га бўлинади. Зулмий ҳаром-ўғирлик, зино кабилар бўлиб унинг зарари ўзидан бошқага ҳам тегадиган харакатлар. Зулмий бўлмаган ҳаром-ароқ ичиш, ҳаром нарса ейиш каби зарари ўзига тегадиган харакатлар.
Исломда фарз қилинган 5 вақт (витрни ҳуфтонга қўшиб 5 вақт қилинган, аслида 6 вақт) намоз айрим манбаларда келтирилишича қуйидагича пайдо бўлган: Одам а.с. жаннатдан ерга тушганда қоронғи эди. Тонг отиб ёруғлик пайдо бўлди, шукронасига икки ракат (бамдод) намоз ўқиди у бизга фарз бўлди. Намруд Иброҳим а.с.ни туш пайтида ёндириш ниятида ўтга ташлади у оловдан омон чиқди, шукронасига тўрт ракат (пешин) намозини ўқиди у бизга фарз бўлди. Юнус а.с.3 кун балиқ қорнида ётиб аср вақтида омон чиқди ва шукронасига 4 ракат (аср) намозини ўқиди у бизга фарз бўлди. Тарсолар Худо уч деди ва улар даф бўлди, шукронасига Ийсо а.с. уч ракат (шом) намозини ўқиди у бизга фарз бўлди. Мусо а.с. қўйлари билан ҳомиладор хотинини кечасида тоғда қолдириб ўт олиб келиш учун узоққа бориб келди. Келса хотини омон-эсон туғган, қўйларини бўри емаган, шукронасига 4 ракат (хуфтон) намозини ўқиди у бизга фарз бўлди. Барча фаришталар Муҳаммад а.с. олдига ярим кечада Аллоҳ даргохидан унинг энг охирги ва афзал пайғамбар эканлигини эшитишганини айтишган. Пайғамбаримиз унинг шукронасига уч ракат (витр) намозини ўқиди у бизга вожиб бўлди. Барча намозлар фарз (фарз айн ва фарзи кифоя), фожиб, суннат, нафл намозларига фарқланади. Жаноза намози фарзи кифоя бўлиб қуйидагича бажарилади:
Ният-Аллоҳ ризоси учун ушбу жаноза намозини имомга иқтидо қилиб ўқимоқликни ният қилдим, дейилади ва такбир (Аллоҳу акбар) айтиб қўллар боғланади. Кейин сано ўқилади.
Сано-Субҳонака Аллоҳумма ва биҳамдика ва таборака исмука ва таъала жаддука ва жала санука ва ла илоҳо ғайрук. Кейин қўллар кутарилмасдан иккинчи такбир айтилади ва саловат ўқилади.
Саловат-Бисмиллаҳир раҳмонир роҳийим. Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла оли Мухаммад, кама соллайта аъла Иброҳима ва аъла оли Иброҳим. Иннака ҳамидун мажийд. Аллоҳумма барик аъла Мухаммадин ва аъла оли Муҳаммад кама барокта аъла Иброҳима ва аъла оли Иброҳим. Иннака ҳамидун мажийд. Шундан кейин қўллар кўтарилмасдан учунчи такбир айтилади ва жаноза дуоси ўқилади. Жаноза дуосини билмаганлар унинг ўрнига қунут дуосини ўқишлари мумкин. Агар уни ҳам билмаса «Робина атина…» оятини ўқийдилар. Шундан кейин 4-такбир айтилади ва ҳеч нарса ўқимасдан салом берилади.
Имом бомдод, шом, ҳуфтоннинг аввалги икки ракатида, ҳамда қазо намозларида қироатни жахрий (эшитдириб), бошқаларини маҳфий (ўзи ешитадиган даражада) ўқир, ёлғиз ўқувчи еса ўз ихтиёрлари. Имомга эргашувчи сано, аттаҳиёт, саловат ва дуони маҳфий ўқийди, бошқаларида фақат имомга тақлид қилади. Шаръий китобларда намозларда Фотиха сурасига биринчи ракатда узунроқ, иккинчи ракатда эса сал қисқароқ Қуръоннинг истаган сура ва оятлари зам қилиниши кўрсатилган.
Бироқ Пайғамбаримизнинг айрим намозларида қайси сураларини ўқигани ва қайси сураларини қайси намозларда ўқишга тафсия қилгани саҳиҳ хадисларда ривоятлар келтирилган. Шу асосда Бомдод намозида Кафирун, Ихлос, Вас-шамси, Аълаа сураларни ўқиш, пешин намозининг фарзида Жума ва Ғошиа сураларни Хуфтоннинг фарзида Ториқ ва Бурж сураларини суннатида Фалак, Нос сураларини ўқиш, Витрда Аълаа, Кафирун, Ихлос сураларини ўқиш жуда фойдали хисобланади.
Рўза - вужуд закоти хисобланиб 5 тури фарқ-ланади: Фарз рўзаси, қазо рўзаси, назр рўзаси, каффора рўзаси, ихтиёрий рўзаси. Уларнинг хар биттаси учун тегишли ният қилинмаса рўзага ўтмайди. Закот Аллоҳнинг ҳаққи бўлиб мажбурий эҳсондир.
Ислом халифалиги 13 аср давомида 5 даврни бошидан кечирди.
1. Хулофои рошидин (632-661). 2. Шом Уммавийлар халифалиги (660-750). 3. Ироқ(Боғдод) Аббосийлар халифалиги (750-1258). 4. Миср Аббосийлар халифалиги (1261-1517). 5. Усмонийлар (турк) халифалиги (1517-1924). Ҳалифаликни 1924 йилда Туркия рахбари Кемал Отатурк тугатган. Халифалик асли диний рахномалик ҳисобланади. 661 йилдан 1924 йилгача халифалар султон хам эдилар.
Ислом – Аллоҳга итоат етувчи деган маънога ега бўлиб ундаги олий диний раҳбар 1924 йилгача суннийларда халифа (ўринбосар), шиаларда эса имом бўлган. Барча ҳукмдорлар номзодини халифа (имом) тасдиқлаганидан кейингина у тан олинган. Ҳозирги (1924 йилдан кейин) кунда диний рахномаларни суннийликда «Муфтий», шиаликда еса «Шайх-ул ислом» деб юритилади. Суннийликда иймоннинг устуни 7 бўлса, шиаликда 5 тадир. Шиалар Қуръондан бошқа илохий китобларга ва фаришталарга ишонмайдилар.
Исломда 5 та мазҳаб бўлиб 4 таси суннийликда ва биттаси шиаликда:
1.Ханафия мазҳабининг асосчиси Имоми Аъзам-(Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит 699-767) форсий бўлиб Куфада туғилган ва Боғдодда вафот етган. Шариат ҳукмларини тизимга солган, «қиёс» ни тадбиқ қилган Машҳур «Ал-Фиқҳ ал-Кабир» (Буюк ҳуқуқшунослик) китобини ёзган. Ер юзи мусулмонлари (1,2 млрд) нинг ярмига яқини шу мазҳабда ибодат қиладилар.
2.Mоликия мазҳабининг асосчиси Абу Абдуллох Молик ибн Онас (713-795) Мадинада туғилган. «Ал-Муваттаъ» (оммабоп) асарининг муаллифи. Мусулмонларнинг 17 % шу мазҳабда ибодат қилади.
3. Шофия мазҳабининг асосчиси Абу Абдуллох Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофий (767-820) Фалас-тиннинг Газа шаҳрида дунёга келган. «Китоб ал-Умм» асарининг муаллифи. Мусулмонларнинг 27 % шу мазҳабда ибодат қилади.
4. Ханбалия мазҳабининг асосчиси Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Ҳанбал аш-Шайбоний (780-850) Боғдодда туғилган. «Муснад» (Суянчиқ) асарининг муаллифи. Бу мазҳаб янгиликка қарши туриши, нисбатан агрессивлиги билан бошқа мазҳаблардан ажралиб туради. Бу мазҳаб Саудия арабистонида кенг тарқалган. Мусулмонларнинг 1/5 % шу мазҳабда ибодат қилади.
5. Жаъфария (Шиалик) мазҳабининг асосчиси шиаларнинг 6- имоми Жаъфар ас - Содиқ (700-765) бўлиб бу мазҳабда мусулмонларнинг 7,5 % ибодат қилади.
Исломда 3 (суннийлик, шиалик, хорижийлик) йўналиши бўлиб, шундан Хорижийлик (четга чиққанлар) ҳозирги кунда деярли йўқ бўлиб кетган.
Суннийлик (Аҳли сунна вал жамоа) йўналишида Қуръони карим ва Сунна (Ҳадис) га риёя қилинади. Ҳокимият масаласида суннийлар халифалик тарафдори. Суннийликда 4 мазҳаб тенг хуқуқлидир. Бу мазҳаблар шариат масалаларида енгилроқ ёки қаттиқроқ ҳукм чиқариш билан бир-биридан фарқланади. У мазҳабдан бу мазҳабга ўтиш (зарурат бўлмаса) маъқул кўрилмайди.
Бизнинг юртимизда фикхда ҳанафийлик, ақидада эса Мотрудийлик таълимотига амал қилади. Суннийликдаги мазҳабларнинг асосий ғоялари эътиқод қонун қоидалари Ал-Мотрудий (870-944) ва Ал-Ашъарий таълимотлари асосига қурилган. Ислом илоҳиятшунослиги бўйича Мотрудийнинг ёзган «Китоб ат-Тавҳид» ва «Таъвилот аҳл ас-Сунна» асарлари айниқса машҳурдир.
Шиалик (тарафдорлик) йуналишида фақат ҳазрат Али билан боғлиқ бўлган ҳадис (Ахбор)ларни ҳокимиятда эса имомат (ҳазрат Алидан Мадҳийгача бўлган 12 имом)ни тан оладилар.
Исломда ўзларининг сиёсий-ижтимойи, ғоявий, мафкуравий, қарашлари бўйича 73 мазҳаб, оқим гурух, фирқалар мавжуд бўлиб шундан 72 таси ботилдир дейилган. Бироқ Жалоладдин Румий каби дин ва тасаввур илмининг алломалари буларнинг барча (73 та) си хам Аллоҳни мақсад қилган боис ўзича тугри деб бу борада тортишмасликни маслахат берган.
Исломда қуйидаги диний ижтимоий оқимлар фарқланадилар.
– Ислом фундаментализми- исломни фунда-ментал (Пайғамбаримиз давридаги) тамойилларни тиклаш ва уларга амал қилиш тарафдорларидир
– Ислом традиционализми (анъанавийчилиги) динни ислоҳ қилишга қарши бўлиб уни ўрта аср анъаналарида амал қилишни маъқуллайдилар.
– Ислом модернизми (замонавийлаштириш, янгилик киритиш)нинг мақсади ислом таълимотини ижтимоий ҳаёт ва илмий-техник тараққиёт талаблари билан мослаштиришдир.
– Ижтиҳод-диний ва ҳуқуқий масалар бўйича фикр юритиш тамойилидир. Қуръонни ва ислом таълимотини яхши билган ҳар бир мусулмон ижтиҳод ҳуқуқига эга деб ҳисобланади. Бу қарашни модернизм тарафдорлари ёқлайди, бошқа оқимлар эса бу фикрга қарши бўлиб ижтиҳодга фақат мужтахид (мазҳаб имомлари)лар ҳуқуқли деб ҳисоблайдилар.
– Ваҳобийа оқими сунъийлик йўналишидаги ҳанбалия мазҳабига мансуб. Унинг асосчиси Муҳаммад ибн Абдул Ваҳҳоб (1703-1792) бўлиб унинг ақидаси ваҳдоният, динни тозалаш (фундаментализм), бидхат (янгилик)га қарши кураш ва ягона ислом давлатини тузишдан иборат бўлган. Бу оқимнинг асосий ғояси унинг «Китоб ал-Тавҳид» асарида баён қилинган. Ваҳҳобийларнинг шаклланишида «Шайх Мухаммад» ниқоби остида келиб Абдуллоҳ Ваҳҳобнинг хизматида юрган инглиз жосуси Хампернинг ҳам (исломни ичидан бузиш мақсадидаги) таъсири катта булган.
Бугунги кунга келиб бу оқим асосида «Ҳизб ут-Таҳрир», «Ҳизбуллох», «Ихвон», «Акромия», «Баҳоийя» каби фирқа (партия)лар вужудга келди.
«Ҳизб ут Таҳрир» (Озодлик) партияси 1952 йилда Мисрдаги «Ал-Иҳвон ал-Муслимин» (Мусулмон биродарлар) ташкилотидан ажралиб чиққан. Унинг ғояси шариат қонунлари асосида бошқариладиган «Ҳалифалик» давлатини тузишдан иборат.
Қуръони каримнинг айрим эътиборли
сура ва оятлар таржимаси
Шаръий китобларда мусулмонлар учун араб тили (Қуръон)ни билиш суннат эканлиги таъкидланиб намозларда ўқиладиган сура, оят ва дуоларнинг таржимаси (ҳеч бўлмаса маъноси)ни билмай ибодат қилиш, ибодат (намоз)нинг фасад бўлишига олиб келиши мумкинлиги таъкидланган. Шу боис қуйида ибодатларда кўпроқ ишлатиладиган сура, оят ва дуоларнинг таржимаси келтирилган.
Қуръони каримнинг музаммил сураси 20-оятида «Бас (ўзларингизни қийнамай Қуръондан) муяссар бўлган миқдорда ўқийверинглар» деган кўрсатмаси асосида айрим сураларда ундаги асосий оятлар келтирилди.
Азоннинг дуоси. (Бақара сурасидан) Бисмиллоҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳумма робба ҳазиҳад даъватим томмати вассалотил коимати, ати Мухаммадал василату вал фазилату вад даражатал олията орифиату вабъасҳу мақама махмудаллази ваъдатаҳу варзуқна шафиаъатаху явмал қиямати иннака-ла туҳаллифул мийъод. (Мехрибон ва раҳимли Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Аллоҳим, ушбу комил дуонинг, ўқилажак намознинг хожаси! Мухаммад алейҳиссаломга етакчиликни, ортиқликни ва баланд даражани бергил ва унга ўзингнинг ваъда қилган мақталмиш ўрнингни бергил. Ва шунингдек бизларга унинг шафоатини ва гунохларимиздан қутилишда ёрдамини, қиёмат кунида насиб эт. Аниқки сен ваъдага хилофлик қилмайсан).
Сано. Бисмиллахир роҳмонир роҳийм. Субхонака Аллоҳума ва биҳамдика ва тоборака исмука ва таъла жаддука ва ла илаха ғайрук. (Мехрибон ва раҳимли Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Жами сифатларинг ила пок деб эътиқод қилдим Аллоҳим, сени мақтамоқ билан шуғулландим, сенинг эзгулигинг доим бўлди, сенинг улуғлигинг бизнинг фаҳмимиздан баланд бўлди, сендан бошқа илоҳ йоқдир).
Саловат. Бисмиллохир роҳмонир роҳийм. Аллоҳума солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад, кама соллайта аъла Иброҳима ва аъла оли Иброҳим. Иннака ҳамидун мажийд. Аллоҳума барик аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад, кама барокта аъла Ибраҳима ва аъла оли Иброҳим. Иннака ҳамидун мажийд.(Меҳрибон ва раҳимли Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Аллоҳим Муҳаммад алейхиссалом ва Муҳаммад алейҳиссалом оиласини, Иброҳим алейҳиссалом ва Иброхим алейхиссалом оиласини раҳмат қилганингдай раҳмат қилгин. Шубҳасиз сен мақтовга лойиқ улуғсан. Аллоҳим Муҳаммад алейхиссалом ва Муҳаммад алейҳиссалом оиласини, Иброҳим алейҳиссалом ва Иброхим алейхиссалом оиласини муборак қилганингдай муборак қилгин. Шубҳасиз сен мақтовга лойиқ улуғсан
Аттаҳиёт. Бисмиллоҳир раҳмонир роҳийм. Аттаҳиёту лилаҳи вассалавату ваттайибат. Ассалому аллейка айюҳаннабию ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу. Ассалому аллейка ва ала ибодиллаҳис солиҳин. Ашҳаду ан ла илоҳа илоллоҳу ва ашҳаду анна Мухаммадан абдуҳу ва Расулуҳу. (Меҳрибон ва рахмдил Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Ҳар тан ибодати, ҳар тил ибодати, ҳар мол ибодати Аллоҳга махсусдир. Бизга жами офатлардан саломатлик, Аллоҳнинг рахмати ва баракати (бўлсин). Жами саломатлик бизга ва Аллоҳнинг солиҳ қулларига насиб этсин. Гувохлик бераман, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва гувохлик бераман Мухаммад Аллоҳнинг қули ва расулидир).
Қунут дуоси Бисмиллаҳир рахмонир рохийм. Аллоҳума инна настайинука ва настағфирука ва настаҳдика ва нуъмину бика ва натубу илайка, ва натаваккалу алайка ва нусний алайкал хойр куллаҳу нашкурука ва ла накфурука ва нахлау ва натруку ман яфжурука. Аллоҳумма ийяка наъбуду ва лака нусолли ва насжиду ва илайка насъа ва нахфиду. Наржу роҳматака ва нахша азобака, Инна азобака билкуффори мулхик. (Мехрибон ва рахмдил Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Аллоҳим, сендан ёрдам сўраймиз ва сенга истихфор айтамиз, ва сенга иймон келтирамиз ва таваккал қиламиз. Сени мақтаб ҳамду сано айтамиз, ҳар қандай эзгулик сенгагинадир. Сенга шукр қиламиз сенга кофирлик куфрона неъмат ҳам қилмасмиз. Сенга қаршилик ва хилофлик қилган кишини тарк этамиз. Аллоҳим сенгагина сиғинамиз, сен учун намоз ўқиймиз ва сенга сажда қиламиз. Сенга шошиламиз ва сенга итоат қиламиз. Раҳматингдан умид қиламиз ва азобингдан қўрқамиз. Албатта сенинг азобинг кофирлар устига тушажак).
Намозлардан кейин ўқиладиган дуо. Аллоҳума аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик. (Аллоҳим сенга зикр қилишда, сенга шукр қилишда ва сенга гўзал ибодатда бўлишда менга ёрдам бер).
Оят ул-курси. (Бакара сураси 255-оят) Аузибиллоҳи минаш-шайтонир-рожийм. Бисмиллаҳир роҳмонир роҳийим. Аллоҳу ла иллаҳа илла ҳувал хайул қайум. Ло таъхузуху синатун ва ла навм. Лаху ма фис самавати ва ма фил ардз. Ман заллази йашфаху индаху илла бизних. Йаъламу ма байна айдиҳим ва ма халфахум ва ла йухитуна бишайим мин илмихи илла бима шаъа. Васиа курсиййухус-самавати вал ардз. Ва ла йаъудуху хифзихума ва ҳувал аллийул аъзим. (Меҳрибон ва рахмдил Аллоҳ номи билан (бошлайман). Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ. У тирик ва кузатувчидир. Уни на мудроқ босади ва на уйқу олади. Коинотдаги ва ердаги барча нарсалар уникидир. Ундан берухсат Ким ҳам шафоат қила олади. У (Аллоҳ) улар ихтиёридаги ва ихтиёридан ташқари бўлган ҳамма нарсаларни ҳам билади. Улар унинг илмидан фақат (Аллоҳ) истаган жойлардагина хабардордирлар. Унинг ўтирган курсиси(арши)си еру- осмонларни қамраб олади. Уларни сақлаш унга оғирлик қилмайди, у юксак ва буюк зотдир). Бу оят Қуръоннинг қўрғони деб еътироф этилган.
Фотиха сураси. Аузибиллохиминаш-шайтонир-рожийим. Бисмиллаҳир роҳмонир роҳийм. 1.Алҳамду лиллоҳи раббил аъламин. 2.Ар-роҳмонир роҳийм. 3.Малики явмиддин.4.Ийяка наъбуду ва ийяка настаин. 5. Иҳидинас-сиротил мустақийим, 6.Сироталлозина анъамта алайҳим ғойрил мағзуби алайҳим валаззалийин. (Қувилган ланати Шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман. Меҳрибон ва рахмдил Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). 1. Барча оламлар робби(эга)си Аллоҳга мақтовлар (бўлсин). 2. У меҳрибон ва рахмдил, 3. Қиёмат кунининг подшоҳи. 4. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз, 5. Бизни тўғри йўлга бошлагин, 6. Ызинг неъмат берганлар(анбиё, авлиё, солиҳлар)нинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганлар (яҳудийлар)нинг ва адашган (насроний)ларникига эмас). Қуръон шу сура билан очилади, шу боис уни Қуръоннинг онаси ҳам дейилади ва у кўплаган дардларга шифо ҳам дейилган.
Ихлос сураси. Аузибиллохи минаш-шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир раҳмонир роҳийм. 1.Қул ҳуволлаху аҳад.2. Аллоҳус самад.3.лам ялид ва лам юулад.4. ва лам якунлаху куфуван аҳад (1.У(Аллоҳ) ягонадир деб айт 2.Аллоҳ суралгувчи (барча хожатлар ундан суралади)дир 3. Туғмаган ва туғилмаган 4. Ва унга хеч ким тенг бўлмаган). Бу буюк суралардан бўлиб у Қуръоннинг учдан бирига (ёки уни уч марта ўқиш ҳатми Қуръонга) тенгдир дейилган.
Ёсийин сурасидан Аузибиллоҳи минаш-шайтонир-рожийим. Бисмиллаҳи роҳмонир роҳийм 1.Ёсийин.2.вал Қуръонил ҳакийм.3.Иннака ламинал мурсалина. 4.Ала сиротим мустақийми.5.Танзийлал азизийир роҳийим 6.Литунзира қавмам ма унзира абаа уҳум фаҳум ғофилун.11.Иннама тунзиру манит табаъаз зикра ва ҳошийараҳмана билғайиб фабатширху бимахфиратив ва ажрин карийим.21.Иттабиу малла насъалукум ажрав вахум мухмадун .32 ва ин куллу ламма жамийун ладайна муҳзорун .34.Въжаланаа фийха жаннатим мин нахилив ва аънабив ва фажжанаа фийха минал уйюун. 51.Ва нуфиху фиссури фаизаохум минал аждасин илаа роббихум янсилуун. 70.Лийунзира ман каана хаййав ва наҳиққал қовлул алал кафирийин. 81. Аваласаллазий холақас-сомавати вал арзо биқодрин ала ай яҳлуқа мислахум балаа ва хувал холлақул алийим. 82.Иннама амруху изаа арода шай ан ай йақйлалоху кун файкун. 83.Фасубҳоналлазий бийадихим малакуту кулли шайин ва илайхи туржаун . (1. Аллоҳнинг ўзигагина аён унтнг маъноси (эй инсон). 2. Ҳикматларга тўла бўлган Қуръон билан қасам. 3.Албатта сиз (Муҳаммад) пайғамбарлардансиз. 4.Тўғри ҳақ йулидасиз. 5.(У йул) Қодир ва раҳимдил (Аллоҳ) тамонидан юборилган. 6.Сиз боболари қурқитилмаган қавмларни қурқитиш учун пайғамбар қилиб юуборилдингиз,улар ғофил эдилар. 11.Сиз кимки Қуръонга эргашса Аллоҳни кўрмаёқ қўрқса албатта шуларни қўрқитасиз. Уларга гуноҳларининг кечирилиши ҳақида ва яхши савоблар ҳақида ҳушҳабар беринг. 21.Сизлардан тўғри йылни кўрсатгани учун мукофат сўрамайдиган манашу (Расул) ларга эргашинглар улар туғри йулдадирлар. 32.Албатта барча (ҳақлар). Қиёматида бизнинг олдимизда (ҳисоб китоб учун) хозир бўладилар. 34. Ерда хурма, узум боғларини яратдик, булоқ (дарё)лар оқизиб қуйдик. 51. Ва (қиёмат куни) сур чалинади, шунда барча инсонлар қабрларидан туриб парвардигор томонга шошиладилар. 70. Тирикларни қўрқитиш учун ва азоб калимаси кофирларга ҳақ бўлиши учундир (бу Қуръон).81. Осмонлар-у ерни яратган зот (яна) инсонларга ўхшаш нарсани яратишга қодир ямасми? Албатта қодир, у яратувчи ва билгувчи зотдир. 82. Худо нимани ҳоҳласа ва «бўл» деса шунинг ўзи кифоя, ўша нарса бўлади, 83. Барча нарсанинг ихтиёри ўзида бўлган зот пок ва улуғдир, барча у зотга қайтиб боради), Пайғамбаримиз бу сурани Қуръоннинг қалбидир у ҳар бир умматининг қалбида бўлишини истардим деганлар.
Таборак сурасидан. Аузибиллоҳи минаш шайтонир рожийм бисмиллаҳи роҳмонир роҳийм. 1.Таборакаллазий биядиҳил мулку ва ҳува аъалаа кулли шайин қодийр. 2.Аллази холақал мавта ва ҳаята лияблувакум айюкум аҳсана амалан, ва ҳувал азизул ғафур. 6.Ва лиллазийна кафаруу бироббихим азабу жаҳаннама ва беъсал масийр. 11.Фатарафу бизамбихим фасуҳқон лиасҳабис-саъийр. 12.Инналлазийна яхшавна роббаҳум билғойби лахум мағфиратун ва ажрун кабийр. 13.Ва асирру қоавлақум авижҳару биҳи иннаҳу алиймун би затис-судур. 15.Ҳуваллазий жаъала лакамул арза залулан фамшуу фин манакабиха ва куллу мирризқиху ва алайхиннушр. 23. Қулҳуваллазий аншаъкум ва жаъалалкумус самъа вал абсора вал афида қолийлам маа ташкурун.24. Қулҳуваллазий заръакум фил арзи ва илайхи тухшарун. 29. Қул ҳувар-роҳману ааманнаа биҳи ва алайхи тавакалнаа фасаталамуна ман ҳува фи залалим мубайин. 30. Қул аройтум ин асҳаба маакум ғоврон фаман яътийкум бимааим маъийн. (1. Қўлида мулк бўлган зот (Аллоҳ) улуғ, муқаддас бўлди, у барча нарсага қодирдир. 2. У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигингизни синаш учун яратгандир. У барчадан ғолибдир ва гуноҳлардан кечувчидир. 6. Ўз роббиларига куфр келтирганлар учун жаҳаннам азоби бордир ва у қандай ҳам ёмон қайтадирган жойи. 11. Бас улар ўз гуноҳларини эътироф этадилар, йўқолсин дўзахийлар. 12. Албатта ўз Парвардигорларидан ғойибдан (қўрқмасди) қўрқадиганлар учун гуноҳларини кечиш ва улкан савобоблар бордир, албатта у (Аллоҳ) кўнглингиздагини билгувчи зотдир. 15. У сизларга ерни бўйсундириб қўйган зотдир. Бас, унинг турли жойларида юринг ва (Аллоҳнинг) ризқидан энг ва қабрдан чиқиб бориш ҳам (фақат) унинг ҳузурига бўлади. 23. Айт (Эй Муҳаммад) у (Аллоҳ) сизларни йўқдан бор қилган ва сизларга эшитиш, кўриш мўжизалари ва ақлни берган зотдир, жуда ҳам оз шукр қиласизлар-а ?! 24. Айт (Эй Муҳаммад) у (Аллоҳ) сизларни ер юзида яратиб кўпайтирган зотдир. Ва унинг хузурига (қиёматда) тўпланасизлар. 29. Айт (Эй Муҳаммад) у (Аллоҳ) Раҳмондир биз унга иймон келтирдик ва унга таваккал қилдик. 30. Айт (эй Муҳаммад) агар сувларингиз ерга сингиб кетса, сизларга ким осонгина топиладиган сувни келтиради). Бу сура ҳам Қуръондаги улуғ суралардан ҳисобланади. Чунки расулуллоҳ «Қуръонда ўзи 30 оятдан иборат бир сура борки, уни билган умматларим учун жаннат эшиги очиқдир» деганлар.
Аълаа сурасидан. Аузибиллаҳи минаш-шайтони рожийм.Бисмиллаҳир роҳмонир роҳийм. 1.Саббихис-сма роббикал аълаа.2. Аллази холақа ва савва. 3. Валлази қоддара фа ҳада. 14. Қод афлаҳа манн тазакка. 15. Ва закара исми Роббиҳи фа солли. 19. Суҳуфи Иброҳима ва Муса. (1. Поклаб ёд эт ҳаммадан олий қадар бўлган роббинг исмини. 2. У барча нарсаларни яратган ва яхшилаб мутаносиб қилган зотдир. 3. У барча нарсаларни ўлчов билан қилган ва хидоятга бошлаган зот. 14. Такидки ким (гуноҳ ишлардан) пок бўлса ютуқ ўшаники. 15. Ва роббисининг исмини зикр қилса ва намоз ўқиса ютуқ ўшаники. 19. Юқоридаги гаплар Иброҳим ва Муса саҳифаларида ҳам бор). Пайғамбаримиз бу сура ўз ичига кўплаган илмларни ва яхшиликларни олгани учун яхши кўриб витр намозининг биринчи ракатида шу сурани ўқир эканлар.
Шамс сурасидан. 1-Ваш-шамси ва зуҳаҳа. 2-Вал қамари иза талаҳа 8-Фа алҳамаҳа фужуроҳа ва тақваҳаа. 9-Қад афлаҳа манн заккаҳа.10-Ва қод хоба манн дассахаа. (1- Қуёш билан ва унинг зиёси билан қасам. 2- Ортидан келадиган ой билан қасам. 8- Бас (Аллоҳ) илҳом билан билдирди у (нафсга) хужур (ёмонлик) ва тақво (яхшилик)ни. 9- Батаҳқиқ ким (нафсини) нуқсонли қилган бўлса ноумид бўлади. Имом Бухорийнинг «Саҳиҳи»да Пайғамбаримиз бомдод намозининг фарзида алъа ва шамс сураларини ўқишга тавсия қилганлари ҳақида ривоятлар келтирилган.