"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Дин ва Тасаввуф

Салафийлар кимлар?

"Дунё ўзбеклари"дан олинди

Юсуф Расул,
"Янги дунё” муҳаррири.

Салафийлар кимлар?

Ёки Намоз Нормўмин фикрларига муносабат…

Ҳаммамиз учун ҳурматли Домла Намоз Нормўминнинг Аҳмад ҳожи Хоразмийнинг "Тасаввуф ва тариқат” ҳақидаги мақоласига ёзган қуйидаги фикрлари эътиборимни тортди:

"Ушбу далиллар асосида биз муаллифни ва у билан айни фикрда бўлган бошқа инсонларни Ислом билан ботил ғояларни бир бирига аралаштирмасликка чақирамиз”,

Намоз ака тасаввуф ғояларини ботил (хато йўл) демоқда ва тасаввуф ихлосмандларини бу йўлдан қайтишга ундамоқда.

Бу қараш ваҳобийлар ва уларнинг издошлари бўлган салафийлар қарашидир.

Ваҳобийлар тиш- тирноқлари билан сўфийлар, тариқат пирлари, шайхлар ва мутасаввуф шоирларга қарши курашиб келмоқдалар. Улар тасаввуф намояндаларининг инсоният маънавияти ва маданияти ривожига катта ҳисса қўшганликларини тан олишни истамайдилар.

Уларга қолса, биз Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Румий, Алишер Навоий, Бобораҳим Машраб, Бобур Мирзо каби тасаввуф намояндаларидан воз кечишимиз керак.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати бошқарув кенгаши аъзоларидан уч киши ўз дунёқарашлари ва тутган йўллари билан "салафийлар” эканлиги бугун кўпчиликка сир эмас.

Улардан бири, Намоз Нормўмин бўлса, иккинчиси Муҳаммадсолиҳ Абутов, учинчиси Абдулатиф деган Швецияда яшовчи имомдир.

Абутов ўзининг ҳаётдаги мақсади ҳақида шундай жумлаларни битганди:

"Салафларга тобеъ, Салафийман мен,
Халафларга тобеъ, Халафийман мен.
Китобу Суннатдир йўлим, Мазҳабим..,
Шофий, Молик, Ҳанбал, Ҳанафийман мен!

Бу уч киши ўз ҳаракатлари, фикр мулоҳазалари билан мухолифат ичида ваҳобийликни тарғиб қилиш билан шуғулланар экан, ҳамиша ўзбек халқининг буюк шоирлари ва тасаввуф олимларига тош отишгани отишган.

Маълумки, ўзбек тилининг асосчиси деб тан олинган Алишер Навоий суфизмнинг Нақшбандия сулуки, яъни йўлига хайрихоҳ бўлган. Навоий ижоди бошдан оёқ Нақшбандия тариқати ғояларини тарғиб қилишга бағишланган.

Агар биз ваҳобийларнинг фикрларига қулоқ соладиган ва Намоз ака айтгандек бу йўлдан қайтадиган бўлсак, Навоийдай улуғ шоиримиз асарларини ўқимаслигимиз керакми? Ёки Намоз акалар буни бизга таъқиқлаб қўядиларми?

Бугунги кунда "Салафий” диний сиёсий оқими тарафдорлари яқин шарқда,, Бирлашган араб амирликларида, Тунис, Миср, Сирия, Фаластин ва бошқа мамлакатларда ўз тарафдорларини кўпайтираётгани кўпчиликка сир эмас. Мисрда уларнинг ўз сиёсий партиялари бор. Тунисда деярли барча масжид ва мадрасалар уларга тегишлидир.

Куни кеча, аниқроғи 26 август куни салафийлар Сирия пойтахти Триполидаги "Шааб” номли сўфийлар масжидини булдозерлар билан бузиб ташлаганлари, сўфийлар кутубхоналарига ўт қўйганликлари бутун дунё мусулмонларини даҳшатга солди.

Ўзлари мусулмон бўла туриб, мусулмонлар ибодат қиладиган масжидларини бузиб ташлаш тарихда жуда кам учрайдиган ҳодисадир.

1979 йилги Ҳаж мавсумида салафий "Жухейман аль-Утайби” бошлиқ 500 нафар жангарилар гуруҳи Маккада Ҳаж ибодатини адо этаётган мусулмонларга қарши автоматлардан ўқ узишган, кўплаб ҳожиларни ўлдиришган эди.

Бугунги кунда ҳам Салафийлар қўлларига қурол олиб, мусулмон сўфийларга тегишли бошқа масжидларга ҳам ҳужум уюштиришмоқда, минглаб китоблар тўпланган кутубхоналарга ўт қўйишмоқда.

Салафийлар асл исломни шу тарзда тикламоқчимилар?

Бу жоҳил оломонни қайтарадиган куч йўқми?

Улар нега ҳадларидан ошишмоқда?

Ўзбеклар ичида ҳам кўпайиб бораётган "ваҳобий”, "салафий”, "Ҳизб -ут таҳрир” оқимлари келажакда қаттиққул Каримов режими бироз юмшаса халқимиз бошига қандай кунларни солишлари мумкин?

Бу ҳақда бугун чуқур ўйлаб кўрсак фойдадан холи бўлмасди!

Чунки, бу оқимлар демократия шароитида гуллаб яшнашини тарих кўрсатмоқда. Уларга сал эркинлик берсангиз, демократияни куфр деб эълон қилишади. Ҳеч тап тортмасдан маънавиятимиз обидаларини йўқотишни бошлаб юборишади.

Бугунги кунда Марказий Осиё давлатларида ҳам ғимирлаб қолган "салафий” ва "ҳизб”чиларга қарши ҳукуматлар аёвсиз кураш олиб боришмоқда. Тожикистоннинг ўзида шу кунлардаги ҳисобларга қараганда 50 мингдан ошиқ салафий борлиги аниқланган.

Қозоғистонда салафийлар шу қадар кучайиб, ҳатто ҳукумат ва парламентдан ҳам жой олишга улгуришибди.

"Демократия ороли” ҳисобланган Қирғизистонда эса салафийлар сони ҳаддан ошиқ кўплиги исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир.

Ўзбекистонда эса Каримов зулми сабаб салафийлар жуда яширин иш олиб боришаётгани кўпчиликка сир эмас.

"Асл ислом” тарафдорларини бу қадар қутқуга келиши ва уларга қарши давлат ва жамият миқёсида кечаётган аёвсиз курашлар қандай натижа билан тугашини ҳозирдан башорат қилиш қийин.

Уларга қарши қанча курашсангиз, қўллари баланд келса, ҳеч нарсани аяб ўтиришмайди, мағлуб бўлсалар биринчи имконият келгунча сукут сақлайдилар, сўнг яна қирғинни бошлайдилар.

Айрим ғарб давлатлари ўз қурол яроғларини сотиш мақсадида салафийларни қўллаб келишаётгани ҳам кўпчиликка аён.

Салафийларга қарши нафақат ҳукуматлар, балки кенг жамоатчилик турли ахборот воситалари орқали кураш ориб боришлари керак, деган фикрдаман.

Бир салафий тўртта ном билан интернетда изоҳ қолдираётган ва ўз ғояларини тарғиб қилаётган бўлса, мўътадил қарашдаги мусулмонлар ёки зиёлиларнинг ўнтаси бир дона фикр ёзмай томошабин бўлиб турганликлари мен учун ажабланарлидир.

Аҳвол шундай давом этаверса, салафий ва ваҳобийлар билан тинчлик йўлида музокара олиб борадиган, уларни талаб ва истакларини сўзсиз бажариш мажбуриятида қоладиган замонлар келиши мумкин.

Дарвоқе, Намоз ака бир пайтлар демократлар ва мусулмонлар ўртасида шундай ўзаро шартнома тузиш ҳақидаги ўз дастурларини эълон қилган эдилар.

Фақат, бу шартнома мусулмонлар ва демократлар ўртасида эмас, салафийлар ва мўътадил мусулмонлар ўртасида тузилиши керак. Чунки, демократлар ҳам мусулмондирлар.

Фақат улар инсон ҳақ- ҳуқуқлари, улуғ азиз- авлиёлар ва сўфий бобокалонларимиз қолдириб кетган маънавий меросга катта ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўладилар.

Категория: Дин ва Тасаввуф | Добавил: Horazmiy (2012-08-30)
Просмотров: 2481 | Рейтинг: 2.7/3
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0