"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Дин ва Тасаввуф

Тасаввуф ва Исломда муросага таклиф


""Yangi dunyo" va "Dunyo uzbeklari" дан олинди


Ахмад ҳожи Хоразмий

Тасаввуф ва Исломда муросага таклиф

Тасаввуф ва тариқат мавзуси унинг шаклланган замонларидан бери тўхтовсиз, турли хил  мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бундан икки йил олдин "Янги дунё” муҳаррири Юсуф Расул менинг "Янги дунё” кутубхонасидаги Ҳадиси шариф ўгитлари номли китобимнинг "Тасаввуф ва тариқат ҳақида” бобини эълон қилганида ҳам бу мақола кўплаган тортишувлар, баҳс-мунозараларга сабаб бўлганди.

Шундан икки йил ўтиб, "Янги дунё”да менинг қаламимга мансуб "Тасаввуф ва тариқат ҳақида” номли мақола яна эълон қилинди. Мақоланинг долзарблигидан бўлса керак, бу мақолани "Дунё ўзбеклари” каби бугуннинг машҳур сайтлари ҳам нашр қилди.

Бу гал, бу мавзуга қизиқувчилар сони ўтган сафарга қараганда бирнеча баробарга ортди. Тасаввуф соҳасини яхшигина тушунадиган Муҳаммад Бекчон, Юсуф Расул каби таниқли қаламкашларнинг тасаввуф борасидаги катта-катта мақолалари эълон қилинди. Намоз Нормўминга ўхшаган Ислом билимдонлари бу борада ҳалигача қалам тебратишмоқда.

Бу мақолаларга талашиб-тортишиб муносабат билдираётганларнинг умумий сони юзга яқинлашаяпти, чамамда.

Сайтлар муҳаррирлари  бу борадаги тўхтовсиз ва кундан-кунга ошиб бораётган муносабатлардан зада бўлиб кетди шекилли, ҳатто "Дунё ўзбеклари” муҳаррири: "Бу сайт диний эмас – дунёвий сайт” деб муштарийларни огоҳлантиришга мажбур бўлди. Шунда: "Шу мақолани ёзмасам бўлармиди, шунча одамларни овора, муҳаррирларни зада қилиб”, деган ҳаёллар ҳам ўтди миямдан.

Мен ёзган "Тасаввуф ва тариқат ҳақида” мақоласига ижобий муносабат билдирганлар билан бирга, асоссиз, балки атайлаб салбий муносабат билдирганлар ҳам бўлди. Мен шундайларга жавоб сифатида "Тасаввуфга тош отманг” номли мақола эълон қилдим. Бунга ҳам 20 га яқин турли муносабатлар билдирилибди.

Аллоҳга ҳамдки, бу муносабатлар ичида Собир, Фарҳод, ЮР, Ризаев, Соҳиб, Собир, Демократ каби кўпчилик менга ҳайрхоҳ, ҳатто бу борада мени қўллаб қувватлашган, Аллоҳ рози бўлсин улардан. Муносабат билдирганлардан айримлари тасаввуф ва тариқат борасидаги менинг фикрларимга қўшилмабди. Албатта, бу уларнинг ҳаққи. Мен уларнинг ҳам фикрларини ҳурмат қилганим учун, баҳоли қудрат, уларнинг муносабатига ўз муносабатимни билдирмоқчиман.

Узбек68 исмдаги биродаримиз: "Мақола муаллифи бир кўрсангиз "Профессор Хоразмий”, кейинги марта "Ҳожимуқон-паҳлавон”, шеърлари чиқиб қолганида шоирми, деб ўйлайсиз. Бир қарасангиз "Мардикор-полковник”, кейинги марта "Қуръони каримдан мухтасар сабоқлар” ёзиб Ислом уламоси сифатида намаён бўладими-эй. Бир кўрсангиз турли хил ичак узди ҳангомалар ёзиб "Сатирик ёзувчи” бўлиб кўринади, яна бир қарасангиз Хоразмнинг катта ёшулли(раҳбар)ларидан бўлиб қолади. Кутилмаганда "Озодлик” радиосидан Комилжон Отаниёзовнинг шогирди сифатида, қўлида тор билан ашула айтиб чиқадими-эй. Мана энди катта салла кийиб тариқат шайхи сифатида тасаввуф ва тариқат бўйича маърузалар ўқийбошлабди. Юқоридагилар асосида ҳар қандай одам беихтиёр: "Ахмад ҳожи Хоразмий ким ўзи?!” деган ҳақли савол туғилади”, деб ёзибди.

Узбек68 исмли биродаримиз ҳақ, буни ўқиб ўзим ҳам ажиб бир ахволга тушдим. "Яхшиямки менинг таниқли боғбон, яхшигина уста, эл оғзига тушган деҳқон ҳам эканимдан хабар топишмабди”, деган ҳаёл ўтди миямдан.

Ўзини Муваҳҳид деб номлаган биродаримиз тасаввуф ва тариқатлар борасида анча кенг тўхталган. Тариқатлар, сўфийлар борасида айрим мен билмаган нарсалар ҳам бор экан, уларни ўргандим. Бунинг учун раҳмат у кишига.

Бироқ у киши ҳам Расулуллоҳ (САВ)нинг: "Ҳар бир ҳаракат ниятга яраша бўлғусидир”, деганидай тасаввуф ва тариқат борасидаги асосан негатив ҳолатларни мисол сифатида келтирган. Шу боис у билан ҳамфикр бўлаолмадим.

Комил исмли биродаримизнинг: "Мақолалар ва уларга ёзилган шархларни ўқиб мусулмонларнинг ичидан дарз кетганлигининг гувоҳи бўлаяпман. Улар энди бир-бирини ғажишга тушибди”, деган ҳақли дашномига, афсуски, асосли эътирозимиз йўқ.

Тасаввуф ва тариқат ҳақида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, шоир Муҳаммад Солих каби таниқли одамларнинг китоблари нашр қилинди. Лекин булар ҳам бу (Ислом ва тасаввуф) борадаги мунозараларга узил-кесил чек қўя олмаса керак.

Шуларни ҳисобга олиб, тасаввуфга хайрихохлар учун ҳам, унга қаршилар учун ҳам бир таклифимиз бор. Бу масалада Намоз ака таъкидлаётганидай ўрта йўлни топиб, Холдор Вулқон тавсия қилаётганидай умумий бир муросага келинса.

Бу ўрта йўл ва муроса сифатида Қуръони каримнинг "Кафирун” сурасидаги: "Сизнинг ҳам ўз йўл(дин)ингиз бор, бизнинг ҳам ўз йўл(дин)имиз бор” дейилган 6-ояти ва шунга ўхшаш муроса борасидаги Қуръони каримда келтирилган тегишли оятлар асос қилиб олинса.

Шояд Аллоҳнинг инояти билан мусулмонлар орасидаги минг йилдан кўпроқ вақтдан бери давом қилаётган бу низо барҳам топса.

Муросани мақсад қилган бу саъий ҳаракатларимизни Аллоҳнинг ўзи қўлласин. Омин, Аллоҳу акбар.

 

Ахмад ҳожи Хоразмий

 

·         LEAVE A COMMENT

·         COMMENTS (5)

1.    http://0.gravatar.com/avatar/6b7681d80b43e05dd64198004d1fbc14?s=108&d=http%3A%2F%2F0.gravatar.com%2Favatar%2Fad516503a11cd5ca435acc9bb6523536%3Fs%3D48&r=GТалант Александеров | September 7, 2012 at 3:42 am


"Демократдан” Оллох
қандай қилиб рози бўлсин, ахир у барчага маълумки, насроний динининг тарғиботчиси, яъни миссионерку?!
Бу ерда ю
қоридаги "Кофирлар” сурасини келтиришнинг ўринлилилиги масаласида профессор акамиз хато қилган кўринадилар

Хўш, тариқат борасидаги тортишувларда қайси тараф кофир тараф экан?!

Фикрларингизда хатолар кетмоқда, профессор!!!

REPLY

2.    http://1.gravatar.com/avatar/de5af9983572c1121dec5da232c10501?s=108&d=http%3A%2F%2F1.gravatar.com%2Favatar%2Fad516503a11cd5ca435acc9bb6523536%3Fs%3D48&r=GMurid Karimov | September 8, 2012 at 10:47 am

Бу мақолага устознинг ўзи жавоб берар, деб кутдим. Ундан жавоб бўлмагач шайх Хоразмийнинг муриди сифатида Т.Александровга ўзим жавоб ёзишга қарор қилдим.

Аввало "Демократ” ростдан ҳам насроний миссионер деяйлик, нима, улар Аллохнинг қули эмасмики улардан Аллох рози бўлмасин?! Қолаверса фамилиянгизга қараганда насроний-миссионер ўзингиз кўринасиз.
"
Қуръони каримдан мухтасар сабоқлар” номли рисолани ёзган одам (Хоразмий) Қурон сураларини сизчалик хам билмас эканми?!
Ма
қолада "Кафирун” сурасининг ўзи эмас, муросага даъват қилаётган 6-ояти келтирилган-ку! Сизнингча бу оят муросага даъват қилмаяптими?
"Та
ҳлил”ингизга қараганда Ислом радикалларига ўхшаб мақолани ва унинг мақсадини умуман тушунмабсиз.
Профессорнинг фикрларида ха
толар йўқ. Сизнинг фикрларингизнинг бариси хато "академик” Т.Александров!
Ехтиром билан Мурид.

3.    http://2.gravatar.com/avatar/27c41f4927e2ca5a319b7b3fa192cdee?s=108&d=http%3A%2F%2F2.gravatar.com%2Favatar%2Fad516503a11cd5ca435acc9bb6523536%3Fs%3D48&r=GMuslim Islomov | September 8, 2012 at 11:03 am

Биз билгандик мақолага вахобийларнинг хужум қилишини.
Мана биринчи вахобий (Александров) ҳужумга ўтибди. Яхшиямки вахобийларнинг кўписи чаласавод.
Исломда низоларга чек
қўйилиб муросага келинса, фақат низо-жанжаллар эвазига яшаётган вахобийлар оч қолади-да!
Аллохнинг ўзи жазоингизни берсин сиз Вахобийларнинг.

 

Категория: Дин ва Тасаввуф | Добавил: Horazmiy (2012-09-09)
Просмотров: 1453 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0