Ахмад хожи Хоразмий
Қуръони каримдан мухтасар сабоқлар
(Давоми, боши ўтган сонда)
III – Боб
ҚУРОНИ КАРИМ СУРАЛАРИНИНГ МУХТАСАР БАЁНИ
1.Фотиҳа (очувчи) сураси – 7 оятдан иборат бўлиб Маккада нозил бўлган. Бу сура Қуръони каримнинг асосий маъно моҳиятини ўзида мужассам этгани учун ҳам у Қуръон мазмунини очувчи деб номланган ва Қуръон шу сура билан очлади.
Бу сурада яагона Аллоҳга бўлган эътиқод, Унинг ўзигагина ибодат қилиш, охратга ишониш,ёлғиз Аллоҳнинг ўзидан мадад ва ёрдам сўраш, ҳақ дин ва тўғри йўлни Унинг ўзигина кўрсата олишига иймон келтириш каби Ислом динининг асосий талаблари ўз аксини топган. Шунинг учун ҳам бу сурани " Уммул Қуръон” – Қуръоннинг онаси деб атайдилар.
2. Бақара (сигир) сураси – Мадинада нозил бўлиб, 286 ояатдан иборат. Бир кишнинг қотили топилмаганда Аллоҳ таоло Мусо алейҳиссаломга " Қавминга айтгин, бир сигир сўйиб унинг бир бўлаги билан ўликни урсинлар”, деб буюради.Шунда ҳалиги ўликка жон кириб қотил кимлигини айтиб беради. Шу муносабат билан бу суранинг номи " Сигир” деб номланган.
Бу сурада эътиқод, ибодат, муомула, аҳлоқ, никоҳ, талоқ, идда ва бошқа шариат хукумлари борасида сўз кетади. Бундаги оятларнинг қарийиб учдан бир қисмини ахли китоблар (Таврот, Инжлга иймон келтирганлар), ҳусусан яҳудийлар ҳақдаги маълумотлар ташкил қилади. Суранинг хотимасда эса мўминларни Аллоҳ таолога тавба-тазарру қлишга ва унинг ўзидангина мадад тилашга чақирилади.
3. Ол-и Имрон (Имроннинг хонадони) сураси- Мадинада нозил булиб 200 оятдан иборат. Бу сурада Марямнинг отаси бўлмиш Имрон ва унинг ахли-оиласи ҳақдаги қисса зикр қилнганлиги учун у Ол-и Имрон деб номланган.
Бунда диннинг асосларидан бўлган Аллохнинг бирлигига алокадор далилу –хужжатлар, шариат қонунлари ва хусусан Аллох йўлидаги кураш-жиходга тааллуқли амри фармонлар ёритилади. Насронийларнинг Ийсо алейхиссаломни Худо деб эътиқод қилишлари хато эканлиги таъкидланади.
4. Нисо (аёллар) сураси –Мадинада нозил бўлиб 176 оятдан иборат. Бунда аёлларга оид шариат ҳукмлари кўп ва батафсил баён этилганлиги сабабли унга "Нисо” номи берилган.
Бу сурада аёл, уй, оила, давлат ва жамиятга алоқадор бўлган муҳим масалалар ҳамда мерос ҳукмлари батафсил баён қилинади. Эр-хотин ўртасидаги алоқалар, уларнинг бир-бирлари олдидаги ҳуқуқ ва бурчлари, хамда эр оилада бошлиқ эканлиги ва унинг бу хуқуқдан қандай фойдаланиши лозимлиги ҳақда йўл-йўриқлар берилади.
Жамият мустахкам бўлиши учун кишилар ўртасида бирдамлик ва мехр-шафқат, бағрикенглик барқарор бўлиши зарурлиги ўзига хос услубда уқтирилади.
5. Моида (дастурхон) сураси – Мадинада нозил бўлиб 120 оятдан иборат. Бу сурада Ийсо пайғамбарга осмондан моида тушган воқеаси бўлганлиги учун бу сура шундай ном олган.
Бунда кишилар ўртасидаги ахд (битим, келишув) муомалалари, таҳорат қоидалари, ичимлик ва ислом шариатининг бошқа ҳам кўплаган ҳукм ва қонунлари ҳақида муфассал маълумот берилади. Бу сурада мусулмонларга панд-насихат ва ибрат бўладиган қиссалар ҳам ҳикоя қлинади.
6. Анъом (чорвалар) сураси – Маккада нозил бўлган ва 165 оятдан иборат. Унда чорва хайвонлари ва улар ҳақдаги ҳукмлар хам баёон қлингани учун шундай аталган.
Фақат шу сура бир кечада тўла нозил бўлган. Бу сурада асосан Аллоҳнинг зоти ва сифатлари, ваҳий ва пайғамбарлик моҳяти, қиёмат кунида бўладиган ҳисоб-китоблар сўзланади.
Шунингдек Иброхим алейҳиссалом ва унинг зурриёотидан бўлган бир қанча пайғамбарлар ҳақида ҳам ҳикоя қилинади. Бу фоний дунёда инсон Аллоҳнинг ердаги халифаси эканлиги таъкидланади.
7. Аъроф (оралик) сураси –Маккада нозил бўлиб 206 оятдан иборат. Бу сурада қиёмат кунидаги аҳли жаннат ва аҳли дўзахлардан ташқари килган сабоби-ю гунохлари баробар бўлганлар ахли аъроф дейилиб улар Аллоҳ тамонидан жаннатга ёки дўзахга ҳукм қлинишини кутиб турадилар.
Аллоҳ берган билимни мол-дунё топиш учун, бировларга зиён етказиш учун ишлатадиганлар қораланади. Шуайб ва Мусо пайғамбарларнинг қиссалари ҳам баён қилинади.
8. Анфол ( ўлжалар ) сураси – Мадинада нозил бўлиб 75 оятдан иборат. Бу сурада асир ва ўлжа олиш хусусида ҳам оят борлиги учун у шундай номланган. Бу сурада сўз асосан ғазот – жанг ҳақида бориб ҳарбий қонун – қоидалар, ўлжа ва асир ҳақидаги ҳукмлар ҳам баён қилинади.
Унда Бадр жанги батафсил баён қилинган, шунинг учун ҳам у Бадр сураси ҳам дейилган. Мўминлар бир уммат эканлиги, шу боис ўзаро дўст –биродар бўлиб яшаш лозимлиги уқтирилади.
9. Тавба сураси – Мадинада нозил бўлиб 129оятдан иборат. Қуръон суралари ичидан фақат шу сура "Бисмиллох” сиз бошланади. Бу ҳолни айрим саҳобалар Анфол сурасининг давоми дейишса, бошқалари бу сурада жангу–жадал ва мунофиқлар ҳақида сўз борганлиги учун, деб тушинтирилади.
Сура ниҳоясида Аллоҳ мўъминларининг тавбаларини қабул етиш эълон қилинганлги учун бу сура шундай деб номланган.
10. Юнус сураси – Маккада нозил бўлиб ва 190 оятдан иборат. Бу сурада бир неча пайғамбарлар қатори Юнус пайғамбар қиссаси бўлганлиги учун у шундай деб номланган.
Бу сурада илоҳий китобларга, ҳусусан Қуръони каримга иймон келтиришга қизғин даъват этилади. Бу китобнинг ҳақиқий мўъжиза эканлиги таъкидланади. Худо ва банданинг ҳақиқати баён қилиниб, яратган (Ҳолиқ) ва яралган (Махлуқ) ўртасидаги алоқа қандай бўлиши кераклиги айтилади.
11. Худ сураси – Маккада нозил бўлиб ва 123 оятдан иборат. Унда Од қавмига юборилган Худ алейҳиссалом ҳақида ҳам зикир қилингани учун сура унинг номи билан аталган. Бу сурада ҳам ёлғиз Алоҳга, пайғамбарларга ва улар келтирган динларнинг ҳақ эканлигига иймон келтириш таъкидланади.
Бунда Қуръони каримнинг айбу –нуқсонлардан пок, назму – мағзига ҳеч қачон, ҳеч ким томонидан путур етмаслиги айтилиб пайғамбарларнинг юборилишидан кўзланган ҳикматлар баён қилинади.
12. Юсуф сураси – Маккада нозил бўлиб 111 оятдан иборат. Бу сурада асосан Юсуф ибн Яъқубнинг ҳаёти зикир қилиниб унинг бошига тушган оғир кўргиликлар ва сабр-тоқат қилишлари натижасида яхши кунларига эришганлиги таъкидланади.
Ислом оламидаги энг буюк қалам аҳллари ундан мутаассир бўлиб шеъру достонлар битганлар, уламолар эса бу сура хусусида жилд –жилд китоблар ёзганлар.
13. Раъд ( момоқалдироқ) сураси- Мадинада нозил бўлиб 43 оятдан иборат. Бу сурада момақолдироқ ҳақида ҳам зикр қиллиниб, ҳатто у ҳам Аллохга тасбих айтиб туриши баён қилинади. Шу боисдан бу сура момоқалдироқ деб номланган.
Шунингдек бу сурада Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига иймон келтириш фоний дунёда қилинган яхши – ёмон барча ишларга боқий дунёда жавоб бериш кераклиги таъкидланади.
14. Иброҳим сураси – Маккада нозил бўлиб 52 оятдан иборат. Бу сурада пайғамбарлар отаси Иброҳим алейҳиссаломнинг Маккага келишлари ва у ерда Аллоҳга қилган дуо – илтижолари хусусида хикоя қилинган.
Сурада пайғамбарлар зиммасига юклатилган вазифа инсониятни зулматдан ёруғллика олиб чиқувчи эътикод, ваҳий, тавхид ҳақида ҳам оятлар келтирилган.
15. Ҳижр ( Ҳижр водийси) сураси – Маккада нозил бўлиб 99 оятдан иборат. Бу сурада Солих пайғамбарнинг қавми бўлмиш Самуд қабиласи Ҳижр ( Мадина ва Шом ўртасидаги водий)дан эканлиги зикир қилинганлиги учун бу шундай номланган.
Сурада осмон, замин, тоғ, булут, шамоллар барчаси Аллох томонидан инсонга ҳизмат қилиши учун яратилганлиги ҳамда Иброҳим, Лут, Шуайб ва Солих алейҳиссаломларнинг қиссалари ҳам ҳикоя қилинади.
16. Наҳл (асалари) сураси – Маккада нозил бўлиб 128 оятдан иборат. Бунда асалари ва унинг ибратли ҳаёт тарзи ҳақида ҳикоя қиладиган оятлар бўлганлиги учун бу сура шундай номланган.
Бу сурада киёмат куни якинлашиб келаётгани, Тангри таоло якка – ёлғиз экани, еру – осмонда ҳеч нарса унга шерик бўла олмаслиги уқтирилган.
17. Ал-Исро (тунги сайр) сураси – Маккада нозил бўлиб 111 оятдан иборат. Бу сурада меърож ҳақидаги оятлар келтирилгани учун шундай номланган. Бунда Мухаммад алейҳиссалом шахсиятлари ва унга берилган мўъжизалар таърифланади.
Мусулмонлар Аллоҳга ибодат қилганидан кейингина энг зарур амал –ота- онага яҳшилик қилиш, уларнинг ҳузурида таъзим – тавозеъ билан туриши, буюрган ишларини қулоқ қоқмай бажариш лозимлиги уқтирилади.
18. Қаҳф (ғор) сураси – Маккада нозил бўлиб 110 оятдан иборат. Золим ҳоким истибодидан дину –иймонини сақлаб қолиш учун бир неча йигитларнинг бир ғорга кириб, у ерда 300 йил қолиб кетганлиги ҳикоя қилинганлиги учун бу сура "ғор” деб аталган.
Шунингдек бу сурада Мусо ва Хизр алейҳиссалом ва адолат, илм ва тақвода беназир буюк шох – Зул – Қарнайин (Алеқсандр Македонский) Искандар ҳақида ҳам қиссалар келтирилган.
19. Марям сураси – Маккада нозил бўлган ва 98 оятдан иборат. Бу сурада Марям ва унинг отасиз дунёга келган ва бешикдаёк тилга кириб ўзини кимлигини айтган фарзанди – Ийсо алайҳиссалом қиссаси баён қилинади. Шу сабаб бу сура Марям деб аталган.
Шунингдек бу сурада қиёматнинг айрим манзаралари, у куннинг даҳшатлари баён қилинади.
20.Тоҳа сураси – Маккада нозил бўлиб 135 оятдан иборат. Пайғамбаримизнинг (Муҳаммад, Аҳмад, Амин) бир неча исмлари бўлиб "Тоҳа” ҳам унинг исмларидан бири эканлиги учун бу сура шундай номланган.
Шунингдек бу сурада Мусо ва Хорун алейхиссаломнинг, Мусо, Фиръавн ва сеҳргарлар ўртасидаги мубораза – мусобака ҳақида ҳам ҳикоя килинади.
21.Анбиё ( пайғамбарлар) сураси – Маккада нозил бўлиб 112 оятдан иборат. Бу сурада Исҳоқ, Яъқуб, Лут, Нуҳ, Довуд, Сулаймон, Айюб, Исмоил, Идрис, Зулкифл, Зуннун, Закарё ва Ийсо алайҳиссаломлар тўғирисида ҳам хабарлар бўлганлиги учун у Пайғамбарлар дейилган.
Шунингдек бу сурада Иброҳим пайғамбар ва у зот билан бутпарастлар ўртасида бўлиб ўтган мажоролар ҳам ҳикоя қилинади.
22. Ҳаж сураси - Мадинада нозил бўлган ва 78 оятдан иборат. Бу сурада ҳаж ибодати, эски уй – Байтуллоҳ хусусида батафсил баён қилинади. Шу сабаб бу сура Ҳаж, деб номланган. Ва шунингдек бу сурада қиёмат олди даҳшатлари ҳам тасвирланади.
23. Мўминлар сураси – Маккада нозил бўлиб 118 оятдан иборат. Бунда Аллоҳнинг борлигига ва бирлигига, Муҳаммад алейҳиссалом охирги пайғамбар эканлигига иймон келтирганлар жаннатдаги Фирдавс боғларига меросхўр бўлган мўминлар эканлиги қайд қилинади.
Сурада ҳаётларини куфр билан ўтказган кимсаларнинг "Сакорат – ул мавт” (ўлим талвасаси) чоғида тортадиган азоблари ҳам баён қилинади. Қиёмат кунида одамлар асосан икки тоифага бахтли ва бадбахтларга бўлиниши, насл – насаб, қариндош-уруғчиликдан тонишлари ҳам баён қилинади.
24. Нур сураси – Мадинада нозил бўлган ва 64 оятдан иборат. Бу сурада Аллоҳ ер-у осмонларнинг нури эканлиги ҳақидаги ғўзал оятлар ўрин олгани учун бу сура Нур деб номланган.
Сурада баён қилинадиган асосий мавзу Исломий жамиятдаги аҳлоқ-одоб қонун-қодалар ҳисобланади.
25. Фурқон (Илоҳий китоблар) – Маккада нозил бўлиб 77 оятдан иборат. Ҳақ билан ноҳақни ажратиб берувчи Аллоҳ томонидан нозил қилинган барча илоҳий китоблар Фурқон деб аталади. Бу сурадаги фурқондан мурод эса Қуръондир.
26. Шуаро (шоирлар) сураси – Маккада нозил бўлган бўлиб 227 оятдан иборат. Бу сурада шоирлар ҳақидаги сўзлар ҳам ўрин олганлиги сабабли у Шуаро деб номланган.
Сурада Қуръон оятларининг жинлари келтирган чўпчак, ёки шорлар биттган шеър эмас, балкий Аллоҳнинг Жаброил фариштавоситасида очиқ араб тилида нозил қилган илоҳий китоб эканлиги таъкидланган.
27. Намл (чумоли) сураси – Маккада нозил қилинган бўлиб 93 оятдан иборат. Бу сурада чумоли ҳақида ҳам оят келтирилгани учун у шундай номланган.
Сурада Сулаймон алейхиссалом пайғамбар бўлиши билан бирга жамийки инсу-жинс, паррандаю- дарранда оламига подшох қилингани ҳам ҳикоя қилинади. Шунингдай Қуръондаги панд-насиҳат, ибрат эслатмалардан фақат кўзи очиқ кишиларгина фойдаланиши мумкинлиги таъкидланган.
28. Қасос ( қисса) сураси – Маккада нозил бўлиб 88 оятдан иборат. Бу сурада Мусо алейҳиссаломнинг туғилишларидан тортиб, қандай пайғамбар бўлганлари ва кўрган – кечирганлари муфассал баён қилинганлиги сабабли уни Қисса деб аталган.
Сурада золим подшо Фиръавн, зиқна бой Қорунларни сув ва ер ютганлари ҳикоя қилинади.
29. Анқабут (ўргимчак) сураси – Маккада нозил бўлган ва 69 оятдан иборат. Ўзлари қўл билан ясаб олган бутларига сиғиниб улардан илтижо кутган мушруклар ҳудди ўзи тўқиган тўридан панох истайдиган ўргимчакка ўхшашлиги тўғирисдаги оят ҳам ўрин олганлиги учун бу суара Ўргимчак деб аталган.
Сурада дину-иймонга даъват қилувчи кишилар зиммасида жуда шарафли ва ўта мушкул вазифа борлиги, ҳақ йўлида курашган зотларга Аллохнинг ўзи ёр бўлиши ҳақида ҳам оятлар келтирилган.
30. Рум сураси – Маккада нозил бўлиб 60 оятдан иборат. Сурада Рум (Туркия) ва Форс (Эрон) давлатлари ўртасида бўлган уруш тасвирланиб, 7 йилдан кейин Рум ғалаба қилиши башорат қилинган. Шунинг учун ҳам бу сура Рум деб номланган. Сурада мўминларни ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга чорлади.
31. Луқмон сураси – Маккада нозил бўлган ва 34 оятдан иборат. Бу сурада Луқмон ҳаким тўғирисидаги хабар ва унинг ўз фарзандларига қилган ўгитлари ҳам ўрин олганлиги сабабли у Луқмон сураси деб номланган.
Сурада Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига далолат қиладиган турли оят- аломатлар мавжудлиги ёзилади ва барча мавжудот Аллоҳ томонидан белгиланган тартибга бўйсиниши кўрсатилади.
32. Сажда сураси – Маккада нозил қилиниб 30 оятдан иборат. Бу сурада сажда ояти мавжудлиги сабабли у шундай номланган. Сурада охират ва қиёмат ҳақ эканлиги, ҳамда ҳаётларини иймон ва эзгу амаллар қилиш билан ўтказган мўминлар учун Аллоҳнинг ажру-мукофотлари борлиги уқтирилади.
33. Аҳзоб (фирқалар) сураси – Мадинада нозил бўлган ва 73 оятдан иборат. Сурада Пайғамбар алейҳиссаломнинг аҳли-аёллари тўғрисида ҳамда уларнинг зиммаларидаги айрича вазифалар ва алоҳида ҳақ-ҳуқуқлари тўғрисида ҳам сўз юритилади.
Шунингдек улар барча мўмин мусулмонларга она мақомида эканликлари, шу боис мусулмонлар уларни эҳтиром билан тилга олишлари лозимлиги уқтирилади.
34. Сабаъ сураси - Маккада нозил бўлган ва 54 оятдан иборат. Сурада Сабаь қабиласи ҳақида ҳам ҳикоя қилинганлиги учун у шундай номланган.
Шунингдек сурада қиёмат кунида бу дуёда қилинган ҳар бир иш учун жавоб берилиши, одамларни Ҳақ йўлидан оздириб ботил йўлга бошлаган кимсалар у дунёда даҳшатли азоб тортажаги уқтирилади.
35. Фотир (илк яратувчи) сураси – Маккада нозил бўлган ва 45 оятдан иборат. Бу сура Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири бўлмиш Фотир номи билин аталган. Сурада Аллоҳнинг осмонлар ва ерни йўқдан бор қилгани ҳамда инсонларни Ҳақ йўлга ҳидоят қилиш учун ўзи билан инсонлар ўртасидаги фаришталарни элчи-воситачи қилиб қўйгани ҳақида хабар берилади.
36. Ёсин сураси – Маккада нозил бўлган ва 83 оятдан иборат. Сура ўзининг илк ояти (Ё син) номи билан аталган бўлиб, унинг Қуръони каримда тутган ўрни, мартабаси ҳақида Пайғамбар алейхиссалом -"Албатта ҳар бир нарсанинг қалби бордир. Қуръоннинг қалби Ёсиндир. Мен бу сурани умматларимдан ҳар бир кишининг қалбида бўлишини истардим”- деган ҳадис ривоят қилинган.
37. Вас- саффот (Саф тортиб турувчиларга қасам) – Маккада нозил бўлган ва 182 оятдан иборат. Бу сурада яратганнинг барча буйруқларини дарҳол ижро этиш учун саф тортиб турадиган ҳақиқий иймон-эътиқод эгаларига қасам билан бошланганлиги учун шундай деб номланган.
Сурада Иброҳим алейҳиссалом Аллоҳ томонидан ўз ўғли Исмоилни қурбон қилишга буюрилиши ва бу амирга ҳар икаласи сўзсиз итоат этгани ҳам баён қилинади.
38. "Сод” сураси – Маккада нозил бўлиб 88 оятдан иборат. Сура ўзи бошланган Сод ҳарфи билан бошланганлиги учун шундай номланган.
Сурада мусулмонларни кибри-ҳаво иллатидан йироқ бўлишга даъват этилиб, Иблиснинг жаннатдан қувилишига сабаб бўлган нарса Аллоҳнинг амрига итоат этишдан бош тортиб мутакаббирлик қилгани эканлиги таъкидланади.
39 Зумар (гурухлар) сураси – Маккада нозил бўлган ва 75 оятдан иборат. Сурада Машҳар кунидаги ҳисоб-китоб тасвирланиб, у кунда ҳеч кимга зулм қилинмаслиги, иймонли ва яхши амаллар қилиб ўтганлар тўп-тўп бўлган ҳолда жаннатга, куфр билан ўтган кофирлар эса тўда-тўда бўлиб жаҳаннамга ҳайдалиши ҳақида хабар берилади.
Шунинг учун ҳам бу сура шундай номланган. Шунингдек Аллоҳ ҳар бир нарсага ўзига хос сурат ва сийрат ато этгани, ҳамда уларнинг ҳар бирига алоҳида вазифа юклаб қўйгани баён қилинади.
40. Ғофир (мағфират қилгувчи) сураси – Маккада нозил қилинган бўлиб 85 оятдан иборат. Ғофир Аллоҳнинг улуғ сифатларидан бири бўлиб сура шу ном билан номланган.
Сурада фаришталар куну-тун дуою-тасбеҳларда яратгандан мўминларнинг гуноҳларини махфират қилишни сўраб дуо-илтижо қилишлари ҳақида хабар берилади.
41. Фусиллат (муфассал баён қилинган сура) сураси - Маккада нозил қилинган бўлиб 54 оятдан иборат. Сурада Қуръон оятлари онгли-ақилли кишилар учун муфассал баён қилиб берилганлиги уқтирилганлиги учун бу сура Фуссилат деб номланган.
Сурада қиёмат кунида ҳар бир инсоннинг ҳар бир азосига тил-забон берилиб қилган ишлар ҳақида ўзларига қарши гувоҳлик бериши ҳақида огоҳлантирилади.
42. Шўро (маслаҳат) сураси – Маккада нозил қилинган бўлиб 53 оятдан иборат. Сурада аҳли иймоннинг гўзал фазилатларидан бўлмиш ҳар бир ишда маслаҳат-кенгаш билан иш тутиш ҳислатига даъват этадиган оятлар ҳам мавжуд бўлганлиги учун бу сура маслаҳат деб аталади.
Бу сурада аввалу-охир барча пайғамбарлар келтирган шариатлар моҳияти жиҳатидан бир бўлиб, ёлғиз Аллоҳга сиғиниб ибодат қилишга буюргани ҳақида ҳам хабар берилади.
43. Зухруф (зеб-зийнат)сураси – Маккада нозил бўлган бўлиб 89 оятдан иборат. Сурада бу дунё олтин-кумушлари ва зеб-зийнатлари Аллоҳ наздида қандай (паст) мартабада эканлиги баён қилинганлиги учун бу сура шундай номланган.
Сурада Муҳаммад алеёҳиссаломнинг салафларидан Иброҳим ва Мусо пайғамбарларнинг даъватларидан ва чеккан азиятларидан айрим лавҳалар тасвирланади.
44. Дуҳон (тутун) сураси – Маккада нозил қилинган бўлиб 59 оятдан иборат. Қуръондан шак-шубҳада бўлган мушруклар осмондан тутун- ғубор ёғилдиган кун билан огоҳлантирилгани учун бу сура тутун деб номланган. Сура қофираларга тушадиган дўзаҳ даҳшатлари ва мўминлар учун таёрлаб қўйилган жаннат манзаралари тасвирланган.
45.Жосия (тиз чўкувчилар) сураси – Маккада нозил бўлган ва 37 оятдан иборат. Сурада қёмат кунида рўй берадиган ахвол тасвирланади ва у кунда ҳар бир уммат тиз чўккан ҳолда Аллоҳ тарафидан бўладиган ҳукумга кўз тутиб турилиши баён қилингани учун бу сура жосия деб номланган.
Шунингдек сурада осмонлар ва ердаги ҳар бир нарса ва воқеа ҳодисада ягона Яратувчининг борлигига далолат қиладиган аломатлар мавжудлиги уқтирилган.
46. Аҳқоф (қумтепалар) сураси – Маккада нозил бўлиб 35 оятдан иборат. Сурада Ҳуд алейиссаломнинг Яман юртидаги қумтепаларни маскан тутган Од қабиласининг ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга даъват этганлари, улар эса куч-кувватига ишониб пайғамбар даъватига бўйсунмаганликлари баён қилинади. Шу сабаб бу сура Аҳқоф деб номланади.
Шунингдек Қуръон Аллоҳ томонидан нозил қилинганлиги таъкидланади.
47. Муҳаммад сураси – Мадинада нозил бўлиб 38 оятдан иборат. Бу сура Пайғамбар алейҳиссалом номлари билан аталган. Яна шунингдек унда сўз асосан Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ва унда риёя қилиниши керак бўлган тартиб интизом, қонун-қоидалар ҳақида ҳам сўз боргани учун бу сурани "Жанг” сураси деб ҳам атайдилар.
Сурада мўминаларга агар улар Аллоҳ динига ёрдам берсалар Аллоҳ ҳам уларга ёрдам бериши таъкидланган.
48. Фатҳ (ғалаба) сураси – Мадинад нозил қилинган бўлиб 29 оятдан иборат. Сурада пайғамбар алейҳиссалом билан Макка мушруклари ўртасида ҳижрий 6-йилда бўлиб ўтган Худайбия сулҳи ҳақида ва бу сулҳнинг мушруклар устидан қозонилган ғалабанингбошланиши бўлиб қолгани тўғрисда ҳам оятлар борлиги учун бу сура шундай номланган.
Шунингдек сурада Аллоҳ ўз пайғамбарининг кўрган тушларини рост қилгани (ўнгидан келгани) ҳақида ҳам оятлар келтирилган.
49. Ҳужурот (ҳужралар) сураси – Мадинада нозил қилинган бўлиб 18 оятдан иборат. Бу сурада пайғамбар алйҳиссаломнинг жуфти халолари бўлмиш оналаримиз истиқомат қиладиган ҳужралар ҳаида ҳам оятлар мавжуд бўлганлиги учун у шундай номланган.
Сурада кўплаб исломй одоб-аҳлоқга оид қонун-қоидаларни қамраб олучи оятлар ҳам ўрин олган.
50. Қоф сураси – Маккада нозил қилинган бўлиб 45 оятдан иборат. Сура биринчи оятнинг илк калимаси (ҳарфи) бўлмиш қоф билан бошланганлиги учун у шундай номланган.
Сурада сур чалиниб қабирлардан ҳисоб-китоб учун чиқадиган кунда бўладиган воқеа-ҳодисаларни баён қилиш, бу дунёда қилиб ўтган барча амалари учун ҳисоб-китоб қилиши ҳақ эканлиги ҳақидаги оятлар ҳам ўрин олган.
51. Ваз-зориёт (суриб кетгувчи шамолларга қасам) сураси – Маккада нозил қилинган бўлиб 60 оятдан иборат. Бу сура ўзининг илк ояти номи билан аталган. Сура инсу-жинснинг яратилишидан кўзда тутилган бирдан-бир мақсад уларнинг яратганини таниб, ёлғиз ўша зотгагина сиғиниб ибодат қилиб ўтишлари лозим эканлиги таъкидланган.
52. Ват-тур (Тур тоғига қасам) сураси – Маккада нозил бўлган ва 49 оятдан иборат. Сура ўзининг илк ояти билан аталган. Сурада Қуръони каримга иймон келтирмаган ва пайғамбарни ёлғончи қилган кимсаларнинг барча даъволари пуч ва асоссиз эканлиги очиб берилади.
Пайғамбарни эса Аллоҳнинг ҳукми илоҳийсига сабир қилишга буюрилиб, эрта- кеч Аллоҳни поклаб тасбеҳ айтишига даъват этилган.
53. Ван-нажм (юлдузларга қасам) сураси – Маккада нозил бўлган ва 62 оятдан иборат. Сура ўзининг илк оятиннинг номи билан атлган. Сурада Муҳаммад алейҳиссаломнинг Мерожга чиқишлари ва у даргоҳда ақл шуурни лол қилгувчи манзара тасвирланади.
Яна шунингдек ўтмишда куфру-исён билан ўтган қавмларнинг қандай ҳалокатларга дучор бўлганликлари эслатилган.
54.Қамар (Ой) сураи – Маккада нозил бўлган бўлиб 55оятдан иборат. Сура пайғамбаримизга ато этлган мўжизалардан бири - Ойнинг бўлиниши ояти борлиги учун бу сура шундай деб номланган.
Шунингдек сурада тақво эгаларнинг Аллоҳ ҳузурида таёрлаб қўйилган гўзал оқибат - жаннат тасвирланади.
55. Раҳмон сураси – Мадинада нозил бўлган ва 78 оятдан иборат. Сура Аллоҳнинг исми бўлган Раҳмон билан бошланган ва шунинг учун бу сура шундай номланган.
Сурада Аллоҳнинг қудратига далолат қиладиган ҳар бир жумладан сўнг (сура давомида) 31 марта инсу-жинга қараб: "Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?” дея хитоб этилган.
56. Воқеа (воқеъ бўлгувчи –қиёмат) сураси – Маккада нозил бўлган ва 96 оятдан иборат. Сурада қиёмат қойим бўлиши ва ўша пайтда рўй берадиган даҳшатли ходисалар ва у кунда кишилар 3 турга бўлиниб қолишлари ҳақида ҳабар берилади ва ҳар бир тоифанинг топажак оқибатлари баён қилинади. Шу сабаб бу сура қиёмат деб номланган.
Барча мўмин-мусулмонларни улуғ Аллоҳ номини поклаб тасбеҳ айтишга амр этилади.
57. Ҳадид (темир) сураси – Мадинада нозил бўлган ва 29 оятдан иборат. Бу сурада кишиларнинг тинчлик кунларида ҳам, ҳарбу-зарбларида ҳам бирдек зарур ва фойдали темир моддаси ҳақида ҳам зикир қилингани учун у шундай номланган.
Сурада борлиқдаги барча нарса мудом яратганга тасбеҳ айтиб, улуғлаб туриши ҳақида ҳам ҳабар берилади.
58.Мужодала( мунозара) сураси – Мадинада нозил бўлиб, 22 оятдан иборат. Бир аёл ўз эрининг қилмиши тўғирисида шикоят қилиб пайғамбар алкйҳиссалом билан мунозара қилган оятлари ҳам ўрин олгани учун бу сура мунозара деб номланган.
Шунингдек сурада пайғамбар алейҳиссалом билан қиладиган момулаларда риоя этишлари лозим бўлган одоб-аҳлоқ борасида ҳам йўл-йўриқлар кўрсатилади.
59. Хашр (жамлаб сургун қилиш) сураси – Мадинада нозил қилинган бўлиб 24 оятдан иборат. Сурадан яҳудийлардан Бану назийр номли қабиланинг хиёнаткорликлари сабабли ўз диёрларидан сургун қилингани ҳақида ҳам оятлар ўрин олганлиги сабабли у хашр деб номланган.
60. Мумтаҳана (имтиҳон қилингувчи аёл) сураси – Мадинада нозил бўлган ва 13 оятдан иборат. Бу сурада мушрукларнинг қўлларидан қочиб Мадинага келган аёлнинг иймонларини имтиҳон қилиб кўриш буюрилади. Шу сабаб бу сура мумтаҳана деб номланган. Шунингдек мўминларни мушруклар билан дўст бўлмасликка даъват этилади.
61. Саф сураси - Мадинада нозил бўлган ва 14 оятдан иборат. Бу сурада Аллоҳнинг ўз йўлида саф бўлиб курашадиган кишиларни суйиши таъкидланадики, бу ушбу суранинг саф деб номланишига сабаб бўлган.
Сурада Мусо ва Ийсо пайғамбарларнинг бани Исроил қавми томонидан кўрган озор-азиятлари ҳам зикр қилинади. Иймон келтирган мўминларнинг Аллоҳ йўлида молу-жонлари билан жиҳод қилишларига даъват этилади.
62. Жумъа сураси –Мадинада нозил бўлган ва 11 оятдан иборат. Сурада жумъа намознинг аҳкомлари баён қилиниб дунё матоларига учмасдан яхши амаллар қилишга ундалади.
Шунингдек бу сурада ўзларига ато этилган Таврот кўрсатмаларига амал қилмаган Яҳудийларни устларига китоб юкланган эшакларга ўхшатиб, уларнинг золим қавм эканлари таъкидланган.
63. Мунофиқун (мунофиқлар) сураси – Мадинада нозил бўлган ва 11 оятдан иборат. Бу сурада мунофиқларнинг тубан ахлоқларини, ярамас сифатларини, тиллари билан диллари бошқа-бошқа эканлиги фош этилди. Шунинг учун ҳам бу сура мунофиқлар деб аталган.
Сурада Мўминларни дунё зийнатларига алданиб қолмасликка, ўзларига ато этилган нарсалардан эҳсон қилишга буюрилади.
64. Тағобун (бир-бирларини алдаш, зиён етказиш) сураси – Мадинада нозил бўлиб 18 оятдан иборат. Сурада бу дуёда мўминларни алдаб, уларга зиён етказиш ҳаракатида юрган кофирлар у дунёда дўзахга гирифтор қилинишлари таъкидланади. Шу сабаб бу сура тағобун деб аталади.
Мўминларга топган мол-мулк ва бола-чақалари улар учун бир имтиҳон эканлиги, бунинг эса шукурни билиш лозимлиги таъкидланган.
65. Талоқ сураси – Мадинада нозил бўлган ва 12 оятдан иборат. Бу сурадаги оятлар асосан оилавий аҳволга таллуқли шариат хукумларидан талоқ ва унинг қонун-қоидалари устида борганлиги сабабли бу сура шундай номланган.
Шунингдек идда ва унинг турлари ҳамда иддадаги аёлни жой ва нафақа билан таъминлаш тартиблари ҳам баён қилинади. Эр ёки хотиннинг бирортасига зулм бўлмаслиги учун Аллоҳдан кўрқиш зарурлиги таъкидланган. 66. Тахрим (ҳаром қилиб олиш) сураси - Мадинада нозил бўлган ва 12 оятдан иборат. Сурада жорияларни ўзлари учун ҳаром қилиб олган пайғамбар лаейҳиссаломга танбеҳ берилади. Шу боис сура таҳрим деб номланган.
Сурада мўминлар ўзлари ва аҳли оилаларини гуноҳлардан сақлашга ҳамда ҳолис тавба-тазарру қилишга давъат қилинади.
67. Мулк (ёки таборак) сураси – Маккада нозил бўлган ва 30 оятдан иборат. Сура барча оламлар мулки ўз қўлида бўлган Аллоҳ беҳад буюк барокатли зот эканлиги таъкидланади. Шу боис бу сура мулк деб аталади.
Пайғамбар алейҳиссалом: "Дарҳақиқат Аллоҳнинг китобида ўзи фақат 30 оятдан иборат бўлган бир сура ҳам борки, у (ўша сурани ўқиб, амал қилиб юрган) кишини шафоат қилур ва ҳатто қиёмат кунида уни дўзаҳдан чиқариб, жаннатга киритур. У таборак сурасидир”, деб марҳамат қилганлар.
68. Қалам сураси – Маккада нозил бўлган ва 52 оятдан иборат. Сурада Аллоҳ инсон зотига ато этган буюк неъмат - қалам ва у билан битикларга қасам ичиб Муҳаммад алейҳиссаломнинг ҳақ йўлида эканларини таъкидлайди.
Сура пайғамбар алейҳиссаломни кофирлар томонидан етагидан озор-азиатларга сабир-тоқат қилишга даъват этади.
var container = document.getElementById('nativeroll_video_cont');
if (container) {
var parent = container.parentElement;
if (parent) {
const wrapper = document.createElement('div');
wrapper.classList.add('js-teasers-wrapper');
parent.insertBefore(wrapper, container.nextSibling);
}
}
|