"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Видеолар

Хorazmiy xirgoilari

“Хоразмий  хиргоилари” номли видео ҳақида

“Ахмад ҳожи Хоразмий куйлайди” деб номланадиган бу видео “Муаллифнинг сўзи” билан бошланади ва муаллиф муштарийларга қуйидагича мурожат билан юзланади:

Ассаломпу алейкум, бизни эшитаётган ва кўраётган муҳтарам биродарлар.

Ушбу видио орқали сизга ҳавола қилинаётган нарсаларнинг муаллифи сифвтида айтмоқчиманки, буюк санъаткор Комилжон Отаниёзовнинг: “Илмингдан барака топ! Майли, бирёнингда адабиёт, бирёнингда санъат ҳам бўлсин”, деган дуосини олиб, унга амал қилган бўлсамда, мен ёзиб куй басталаган ва биринчи ижрочиси ўзим бўлган айрим шеърлар, узоқ йиллардан буён тўй ва тадбирларда, радио ва телевиденияда куйланаётган бўлсада, шоирликка ва санъаткорликка даъво қилган эмасман.

Буларни оддий шароитда, примитив усулда ёзилган, санъансевар бир одамнинг хиргоисидеб қабул қилишингизни сўрайман.

Бу видио Ютубга ва Фейсбукка “Хоразмий  хиргоилари” номи билан қўйилган эди. Ютуб Фейсбук ўқувчилари уни томоша қилиб қатор илиқ фикирлар билдирдилар.

  Кейин бу видио “Дунё ўзбеклари” саҳифасига “Аҳмад ҳожи Хоразмийдан дилтортар хиргойилар…номи билан қўйилди. Бунга кўплаган муштарийлар соммент ёзиб ўз муносабатларини билдирдилар. Кўп ўтмай бу видио “Аҳмад ҳожи Хоразмий куйлаган ажойиб қўшиқлар гулдастаси (Видеолавҳа)номи билан сайтга қайта қўйилди.

https://studio.youtube.com/channel/UCf-6vKOUddk8aeudfNX7jPA/videos/upload?filter – Xorazmiy video(xirgoi)lari

https://www.youtube.com/watch?v=8oyhuYKDofc -  Xorazmiy xirgoilari-1

https://youtu.be/buJPawpgB0Y -  Xorazmiy xirgoilari-2

https://www.youtube.com/watch?v=DfjDpPQ7BJk - Xorazmiy xirgoilari-3

https://www.youtube.com/watch?v=7w58ACPAa-M – Xorazmiy xirgoilari-4

https://www.youtube.com/watch?v=P9zsZBNvn4g - Nasibaxanum  "Dunyo"

https://www.youtube.com/watch?v=mUOxteA39QA - Xorazmiy suxbati

https://www.youtube.com/watch?v=YPj19GeN7P4 - Seeking a Justice - Khorazmiy

https://www.youtube.com/watch?v=421xCHqJH-I - Xorazmiy vidolashuv suzlari

https://www.youtube.com/watch?v=mUOxteA39QA - Farewell words of Prof Khorazmiy

https://www.youtube.com/watch?v=421xCHqJH-I - Xorazmiy xirgoilari - "Dostum"

Бунгада кўплаган муштарийлар комментлар ёзиб муносабат билдирганлар.

Қуйида ўша соммент(шарҳ)лар қандай бўлса шундайлигича келтирилди:

Санъатбек Шоир

04/02/2017 at 3:31 AM

Хоразмий хиргоиларини биз ҳам роса кўрдик. Санъат ва адабиётдан хабардор одам сифатида мен ҳам бу борада ўз фикрларимни баён қилишга жазм қилдим:

Аввало Хоразмий домланинг бу ижоди ҳақида танқидий муносабат билдирганларнинг барчасига (айниқса Тангриёрга) қўшиламан. Ҳа, Хоразмийнинг овози ҳам, ижрочилик маҳорати ҳам, саҳнада ўзини тутиши ҳам юмшоқ қилиб айтганда ўртамиёна.
Эътибор берсангиз, кўп чиқишларига: “Палонкаснинг шеъри ва мусиқасига Хоразмий мухаммаси” деб ёзган. Аслида уларнинг биронтаси “мухаммас” талабига жавоб бермайди. Балки буни лирикроқ (ҳажвийроқ) қилиш учун шундай номлагандир муаллиф. Буни ўхшатмами, ёки шунга ўхшаган нарса билан номлаш керак эди. Бу бир томони.

Иккинчи томони шуки, шеърларида, мусиқасида ва ижросида ҳам оригиналлак бор. Шу боис уни кўпминглаган одамлар томоша қилган. Сифати паст бўлсада, оригинал эканлиги сабаб бу асар узоқ яшайди.

Диққатли томони шуки, Хоразмий устози Комилжон отанинг фотахасига (дуосига) амал қилган: Ростдан ҳам илмидан барака топган – кўплаган китоблар, 16 томлик танланган асарлар ёзиб, профессор даражасига етган. Адабиётда ҳам қатор шеърлар, “Олимнинг қисмати”, “Вакил” каби тарихий роман ва қиссалар ёган экан.
Мана энди салкам бир соатлик концертини (концерт дейишга унчалик арзимасада) ҳам эшитдик.
Шундай қилиб, устозининг: “Илмингдан барака топ. Майли бирёнингда адабиёт, бирёнингда санъат ҳам бўлсин” деган ўгитини тўла бажарган.
Барчамизга Хоразмийдай шогирд бўлиш насиб қилсин, Омин!

Махсим

04/01/2017 at 1:00 PM

Бу видиони Гавар опам (Гавҳар Матёқубова К.Отаниёзовнинг ўйинчиси) билан ҳам кўрдик. К.Отаниёзовнинг ижод ва фаолияти билан ҳам танишман.

Комилжон аканинг Б.Хамдамов, О.Отажонов, М.Солоев, О.Хаитова ва бошқалар каби шогирдлари кўп. Лекин биронтаси Комилжон аканинг барча санатини ўзлаштираолмаган. Фақат айримлари Комилжон аканинг бастакорлик санъатини ҳам ўзлаштирган. Лекин биронта шогирди Комилжон акага ўхшаб ўзи шеър ёзиб, унга ўзи куй басталаб, ўзи ижро қилмаган.

Лекин манашу Аматжон ака ўзи шеър ёзиб, ўзи унга куй басталаб, ўзи ижро қилган. Шу масалада уни Комилжон аканинг ҳамма санъатларини ўзлаштирган шогирди, деса бўлади. Энди унинг овози, ижрочилик маҳорати анахолос эмас экан. Шунинг учун ҳам Комилжон ака Аматжон акадан ашулачи чиқмаслигини билиб, унга “Илмингдан барака топ”, деб фотаха берган бўлиши керак.

Мана, Гавар опамнинг айтишига қараганда тор чалганда 4 бармоғинида ишлатадиган санъаткор камдан-кам бўлган. Ҳатто Комилжон ака ҳам асосан тор чалганида 3 бармоғини ишлатган. Видиога эътибор берсангиз Аматжон ака 4 бармоғини ҳам ишлатоларкан. Лекин Аматжон акани Худо овоздан қисган экан, бўлмаганда ашулачи бўлиб кетармиди.

Қудрат Ниёзалиев

04/01/2017 at 6:51 AM

Тўғрисини айтсам Хоразмий домланинг бунақа ҳам ҳунари борлигидан ҳайрон қолдим. 70 ёшни қоралаган, кўплаган илмий ва ўқув китоблар ёзган йирик бир олим – профессорнинг ашула айтиши қизиқ бўлар экан. Балки бунақасини аввал учратмаганимиз учунми. “Дунё ўзбеклари” шарофатидан ҳали кўп теша тегмаган нарсаларни кўрсак не ажаб.

Домланинг “Салом айтинг ёхуд А.Хоразмий васияти” номли ашуласи мени чуқур ўйга толдирди. Ҳадисда: “Ҳар бир мўмин тириклигида васият қилиши лозим”, дейилган ўгитни бажарибди Хоразмий.

Саид Каримов

04/01/2017 at 1:50 AM

Тангриёр инглизчалаб: “Jack of all trades, master of none” (Мастер на все руки, лекин қоиллатган нарсаси йўқ) дегани менгада ёқди тўғриси.
Бироқ тан олиш керак, биронта ашулани профессионал хофизларга ўхшатиб қоиллатган бўлмасада Карим Жумаевнинг айтишига қараганда, Хоразмийнинг айрим хиргоилари Афғанистон вице-президенти, ҳатто Россия Президентигача етиб борганига қоил қолиш керак энг камида.

Саид Каримов

03/31/2017 at 10:08 AM (Edit)

Хоразмий домла “Юртим Хоразм”, “Хоразм бўлмаса нетардинг дунё?!” шеърларида ватани Хоразмни роса улуғлаб Хоразмий номини оқлабди. Мен бу видиони бирнеча бор кўрдим. Қизиғи шундаки, бу видиони қанча кўп марта кўрсангиз шунча яхши кўриниб борар экан. Нимаси биландир кўрган сайин одамни ўзига кўпроқ тортади.

Хоразмийнинг Хоразм лазгисига рақс тушаётган Чўлистон ва Бибихонни танимадим. Лекин Санъатхонни танийман. У асли Тошкентлик раққоса, ҳозир Англияда яқшаб ижод қилаяпти.
Бундан 2-3 йил олдин ББС да унинг ижод-фаолиятини берганди. Унинг санъатини Британияликлар роса яхши кўрар эканлар.

Рустам Тўйчи

03/31/2017 at 7:54 AM (Edit)

Видиодаги хонанданинг овози ҳам, ижрочилик санъати ҳам, юмшоқ қилиб айтганда ўртамиёна.
Лекин Хоразмий фақат биттагина чолғу асбобида жонли ижро қилганини ҳам ҳисобга олиш керак. Бунинг устига, хонанданинг 70 ёшда эканини ҳисобга олсак, қоил! дейиш ҳам кўплик қилмайди.

Шуни тан олиш керакки, “Соғинч”, “Кўринмас”, “Хоразмий васияти” каби шеърлари ҳам, ижроси ҳам юракнинг тубидан чиққан, ҳаяжон билан тингланади.

Карим Жумаев

03/31/2017 at 3:24 AM (Edit)

Менга ҳозиргина Афғонистондан телефон қилишди. Афғонларда Абдулрашид Достум ҳақидаги ашула катта қизиқиш уйғотаётган экан.
Ким билади Холдор Вулқон билан Хоразмий домлани Достум чақириб сарпо кийгизиши ҳам мумкин.

“Любит русских” шеъри кўп (30-40)йиллар олдин, домла Хоразмий аспирант пайтида ёзилган, ва узоқ йиллар кўп одамлар томонидан хиргои қилиб юрилган деб эшитганман. Қизиғи шундаки, бу шеър 2006 йилда Россия Президентининг туркман миллатига мансуб биринчи ёрдамчиси Жахон Поллиева орқали В.Путинга ҳам етказилган экан.

Зафар Содиқ

03/30/2017 at 10:42 PM (Edit)

Породиячиларни билардик, лекин бунақа омухта санъатни учратмагандик, қоил Хоразмий домла!
Бирнеча марта “Озодлик” радиосида Хоразмий домланинг: “1974 йилда К.Отаниёзовнинг торида “Юртим Хоразм” ашуласини айтганман. Комилжон ака шунда менга фотаха (дуо) берган”, деганларини эшитганман. Лекин кўпам ишонганим йўқ эди. Мана энди ишондим.
Ва шунингдек Хоразмликларнинг санъаткор эмаси бўлмайди, деганига яна бир бор ишондим.

Мухлис

03/30/2017 at 9:45 PM (Edit)

Қоилман сизга Исмат ака!
Профессионал хофизга ҳам, Хоразмийга ўхшаган жайдари хонандага ҳам, дўстга ҳам, душманга ҳам бир хил минбар берасиз сайтда.
Менга кўпроқ ёққани “Бритиш беутий Барбара Бинглей” ва “Любит русских” деган ашулалари бўлди.
Нима бўлганида ҳам Хоразмий домлага ижодий зафарлар тилайми

Tangriyor

03/31/2017 at 4:54 PM (Edit)

Har sohadan bir shingil ekanda..
Jack of all trades, master of none… deyishadi inglizlar.

 

Категория: Видеолар | Добавил: Horazmiy (2017-04-07)
Просмотров: 1054 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0