"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Хабарлар

Бизнинг қўлимиз Муҳаммад Солиҳнинг ёқасида

Бизнинг қўлимиз Муҳаммад Солиҳнинг ёқасида

https://www.facebook.com/profile.php?id=100009160354177


Муҳтарам ўқувчи, сарлавҳани ўқир-ўқимас, “Мана, янабир нонкўр!”, дейишга шошилманг. Мен ҳали ҳаётим давомида хайр кўрган одамларимга, у ким бўлишидан қатъий назар, нонкўрлик қилмаганман, буни қилишдан ҳам Худонинг ўзи қўрисин.

Сурат-1. А.Хоразмий


Мен кўп одамлардан, шу жумладан: О.Орипов, Г.Нуриллаева, М.Солиҳ, Х.Вулқон, П.Қаландаров, Н.Боқий, Э.Аъзам, Ю.Расул, И.Хушев, М.Фарғоний, ака-ука Бобожоновлар,  П.Содиқ, А.Ильхамов, Г.Бухарбаева А.Нурмаммедов кабилардан озми-кўпми хайр кўрганман. Аллоҳ рози бўлсин улардан. Мен уларга азият етказсам, нонкўрлик қилган бўламан. 


Яқинда, “Дўст ачитиб айтади” номли мақоламни И.Хушев ўзига азият деб қабул қилди  ва туҳмату-ҳақоратларга тўла жавоб қилди.  Бу билан мен Хушевга нисбатан нонкўрлик қилмадим, аксинча, И.Хушевдан хайр кўрган бир дўст сифатида, маддоҳларга тескари ўлароқ, унинг камчиликларини айтиб, уни тўғирлашга ундадим. Ва мен тилга олган: “Менинг МУБОРАК дастурим ва МУБОРАК сўзларим ҳар бир дунё ўзбекларининг уйида жаранглаяпти, қоилмисиз менга?!", каби беандиша (“Суркаш”ча) сўзларини  тўғирлаб, хайр ҳам кўрди.


Агар манашу мақолам ҳам, Солиҳ акага у ёки, бу даражада азият етказса, мен уни эзгу мақсад йўлида қилинган иш сифатида нонкўрлик деб ҳисобламайман, ва И.Хушевга ўхшаб,  бевосита ёки билвосита,  менга ҳужум уюштирсада хафа бўлмайман.
                                                                *
Мен 1988-1991 йилларда Горбачевнинг демократияси асосида, мамлакатнинг энг катта ва бадавлат хўжаликларидан бири бўлган “Боғот” совхозига, кўп номзодлик асосида сайланган директори бўлиб ишлаганман.


1990 йилда Хоразмлик таниқли журналист Ражаббой ака Бобожонов менинг олдимга, Тошкентдан М.Солиҳ томонидан юборилган битта ЭРКчи фаолни бошлаб келган. Мен сиёсатга қизиқмаганим  ва сиёсатчиларни хушламаганим сабаб, М.Солиҳ Хоразмлик (земляк) бўлишига қарамай, унинг номини ўшанда биринчи марта эшитганман.


Улар, ЭРК партияси Ўзбекистон мустақиллиги учун сиёсий кураш бошлаганларини, лекин иқтисодий жиҳатдан ночор эканликлари сабаб, маблағ йиғиб юрганларини айтганида, туркманлигим тутиб кетиб, 2 кун олдин “Москвич” машинамни сотган 6400 сўм пулимни сефдан чиқариб: “Ўзбекистон мустақиллиги учун мендан кўмак”, - деб  уларнинг қўлига берганман. 


Улар пулни олишиб: “Жуда кўп-ку, бу!”, - дейишган ва шу пулни олганлари ҳақида менга тилхат ёзиб беришган. Тилхатни Тошкентдан келган йигит ёзган, Ражаббой ака бўлса “Ушбунинг тўғри эканига гувоҳман”, - деб ёзиб имзо қўйган. Ўша тилхат менда ҳозир ҳам сақланаяпти.

Сурат-2. М.Солиҳ ва А.Хоразмий. Истанбул-2014


Муҳаммад Солиҳнинг Президентлик сайловини Хоразмда ютганида, ЭРКчилар(Ш.Бобожонов)ча бўлмасада, менинг ҳам яхшигина ҳиссам борлигидан ғурурланиб юрганман. М.Солиҳнинг Хоразмлик бўлгани учун эмас, азбарои унинг Ўзбекистонни мустақил қилиш сайъи ҳаракатлари учун уни молиявий ва ташкилий жиҳатдан қўллаганман. 


Кўп ўтмай, бу қилган ишим катта хато бўлганини англадим. Афсуски, таниқли сиёсатчи бўлган Муҳаммад Солиҳ, Ўзбекистоннинг мустақил бўлишига куйиб-пишиб юргани ва ҳозирда мустақиллик билан ғурурланиши, унинг катта сиёсий хатоси бўлганига ҳалибугунгача тушиниб етаолмаяпти.  Қуйида шу ва бошқалар ҳақида.
                                                                   *
Мустақиллик – бу озодлик дегани. Тирик жон борки, озодликка  талпинади. Ҳадисда: “Ҳар хайрдан бир зарар, ҳар зарардан бир хайр бордир”, дегани бўйича мустақиллик ҳам Америка, Ҳиндистон, Бразилия Россия, Туркманистон, Қозоғистон каби давлатларга хайр келтирган бўлса, кўплаган давлатларга  хайр келтирмади. 


Мен 1981 йилда Мозамбик(Африка)да ишлаганман. Бу давлат 1975 йилда Португалия қолониясидан чиқиб, мустақилликка эришган. Ерли ҳалқнинг айтишига қараганда, ташвиқотнинг таъсирида 2-3 йил одамлар мустақил бўлганларига шод-ҳуррам юришган. 


1980 йилларга келиб эса, мустақил бўлмаган пайтларини қўмсайбошлаганлар. Сабабабини сўрасангиз: “Португалларнинг маданийроқ (Европача) хўжайинлигидан қутилиб, ўзимизнинг қўпол ва коррупциялашган хўжайинларга тутилдик. Мустақиллик президент Самора Машел ва унинг атрофидагиларгагина қўл келди. Биз ҳалқнинг аҳволимиз йилдан-йилга ёмонлашаяпти”, - дейишганида биз коммунистлар “Ҳа нонкўрлар-а”, дегандик. Ҳозирда эса ўшаларнинг гапни ўзимиз айтаяпмиз.


М.Солиҳ бошлиқ мустақиллик тарафдорлари, Худони шоҳид қилиб айтингчи қани, СССР тарқалиб, мустақил бўлиб, Россия, Туркманисон ва Қозоғистондан бошқа ким фойда кўрди? Совет замони сизларга тегмади, мустақиллик эса ҳайдади сизларни.


М.Горбачевнинг «шарофати» билан СССРга дарз кетган захоти Болтиқбўйи республикалари биринчи бўлиб мустақилликни қўлга киритдилар. Ҳаммаси шод-ҳуррам эди. Ҳали бугунгача Болтиқбўйи ОАВлари мусақилликни мадҳ қилишаяпти. Тағдир тақозаси билан яқинда Болтиқбўйи республикаларида бўлиб қайтдим. 

Сурат-3. Мухолифатчи Янис ва А.Хоразмий. Рига-2019


Ўша ерда 1990 йиллардаги мустақиллик фаолларидан бири бўлган мухолифатчи Янис билан танишиб қолдим, у мени оддий бир реостранда меҳмон қилди (сурат-3). Буларнинг меҳмондорчилиги ҳам қизиқ экан, ҳар ким еганига ўзи тўлар экан. Арзимаган овқатга катта пул тўлаганимга: “Начора, мустақилликнинг берган қимматчилиги”, - деди уялиб. 


Болтиқбўйи ҳалқлари мустақиллиги асосчиларидан бўлган бу одам, мустақил бўлганларига жуда афсусланиб: “Совет замонида Болтиқбўйи республикалари жаннатда яшаган экан, ҳозир эса, Европанинг ҳожатхонасига айланди. Мен ёши каттароқ одамларнинг юзига қарашдан уялиб, қочиброқ юраман. Барча мамлакатлардан ҳалқининг пулини ўмарган ўғрилар шу ерга келиб жойлашаяптилар. Сизнинг мустақил Ўзбекистонингиздан келган ўғрилар ҳам кўп Болтиқбўйида”, - деди. 


Болтиқбўйи республикалари аҳолисининг ярмидан кўпи, ўзбекларга ўхшаб, Европада ва Россияда мардикорликда экан. Оладиган ойликлари Англияникидан бирнеча баробар кам бўлсада, ҳаёт даражаси Англияникидан анча қиммат экан. Натижада, кўпчилик ўрта табақадаги одамлар, айниқса, пенционерлар пули етмаганидан, ҳафталаб свет, газсиз ўтирганлари ҳам оз эмас экан. Улар куну-тун мустақилликни ўйлаб топганларни қарғаб ўтиришар экан.


Юрмалада турганимда арзонроқ экани учун “Ўзбекистон” ресторанига кирдим (сурат-4). Реостран хизматчилари ўзбек кийимларида, Фарғона фодийси музикаси янграб турарди. 40-50 гр келадиган кофе ичдим. Ўзбекистонни соғинганим учунми, кўпроқ ўтириш учун, бир чойник кўк чой ҳам буюрдим. Ўзимни Ўзбекистонда мисол ҳис қилдим. Чунки чойни дамлайдиган ошпазлари ҳам водийдан экан. Бир чойник кўк чой ва бир чашка кофе учун салкам 20 евро олишганида, ватаним Латвия эмаслигига шукур қилдим.

Сурат-4. Юрмала, "Ўзбекистон" реострани олдида. Латвия-2019


Ресторан хўжайинининг айтишига қараганда, буларники энг арзон реостран бўлишига қарамай, кўпчилик қашшоқлашиб қолгани сабаб, одам жуда кам келар экан. Касод бўлиш арафасида эканлигини айтиб, мустақилликни бўралаб сўкди.  Ўзбекистонда мустақилликни сўкиб кўринг-чи, ўзингизни қаерда кўрар экансиз. 
                                                                      *
Инкор қилиб бўлмайдиган фактларга қулоқ солинг: Мустақилликдан олдин ўрислар, қозоқлар, туркманлар нон топиш учун Ўзбекистонга келишарди-ку! Ҳозирчи, мустақиллик “шарофати” билан миллионлаган ўзбеклар ўрисларнинг, қозоқларнинг ва бошқаларнинг мардикор-қулига айланмадими?


Худога шукур қилинглар-ки, мустақилликнинг сабабчиси на жадидлар, на Солиҳлар, нада ўзларини мустақиллик асосчиси ҳисоблаган Каримов, Ниёзов кабилар эмас. Акс ҳолда, мустақиллик туфайли мардикорга айланган аламзада оч ҳалқ, уларни аллақачон оёқлашма қилиб юборарди.


Мустақилликнинг асосчиси аввало Худо, қолаверса СССРни тарқатгани учун Нобель мукофотини олган М.Горбачев (сурат-5) бўлади ва бунга шак келтирган имондан чиқади. Шунинг учун ҳам, уни ватани(Россия)да ҳамма ёмон кўради, ғарбда эса уни яхши кўришади. Шу боис, туғулган кунларини ҳам ғарбда нишонлайди бечора.


Россия президенти В.Путинни кўплар қатори мен ҳам ҳурмат қиламан, биласизларми нимага? 2002 йилда “Время” орқали В.Путин: “СССРнинг тарқалиб, ҳар битта республиканинг мустақил бўлиши, фақатгина ўша президентлар ва уларнинг атрофидагиларга қўл келди. Бу мустақиллик юзлаб миллионлаган оддий ҳалқ учун том маънодаги катастрофа бўлди”, - деди (сурат-5). Путиндан бошқа биронта президент айтаолдими шу ҳақиқатни? 

Сурат-5. М.Горбачев ва В.Путин. Москва


И.Сталин вафотидан кўп йиллар олдин: “Мен ўлганимдан кейин, аблаҳлар қабримни ахлат билан кўмиб ташлашади. Бироқ тарихнинг шиддатли шамоли, уларни турли томонга улоқтириб юборади”, - деб башорат қилган. Сталинни қоралаш 1960 йиллардан бошлаб давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлсада, Сталиннинг обрўси йилдан-йилга ошиб бораётганига нима дейсиз? Демак, унинг башорати ўз тасдиғини топаётганида ҳам бир ҳикмат бор эмасми.


 Бу билан айтмоқчи бўлганим, яқин келажакда мустақилликка қарши бўлган Каримовчилар қаҳрамонга айланадими, демоқчиман.  Ҳа, мустақилликнинг “шарофати” шу йўсинда давом қилса, мустақилликка қаршилар қаҳрамонга, Солиҳ ва биз каби мустақиллик тарафдори бўлганлар, ҳалқ лаънатига қолиши ҳеч гап эмас.


Мустақиллик шарофати билан энг кўп жабр кўрганлар, кўраётганлар мустақиллик тарафдори бўлган ЭРКчилар эмасми? Бунинг сабаби мустақилликдан жабр кўрган ва кўраётган миллионлаган жабрдийдаларнинг дуоибати эмасмикан? Ахир мазлумлар дуоси шаксиз мустажаб бўлиши баён қилинган-ку, мўътабар кимтобларда. Антимустақилликчи, коммунист Каримовнинг шохона мақбарада ётиши, мустақиллик тарафдорларининг эса, кўмилишга лоқал 2 метр ер ҳам топаолмай, дар-бадар юришида ҳам бир ҳикмат йўқмикан?! Бу ҳақиқатларни инкор қилишга минг баҳона топарсизлар ҳали.


Диктатор Каримовдан кейин, ислоҳатчи-демократ, Мирзиёев иқтидорга келди. Ҳалқни қўятурайлик, Ўзбекистонда Президентдан бошқа ким мустақил бўлаолди? Лоақл битта қонун, одам, ёки идорани кўрсатаоласизми, том маънода мустақил бўлган? 


Буни мустақиллик тарафдорларидан бири бўлган, лекин ҳақиқатни айтишда сизлардан фарқ қиладиган, собиқ депутат К.Бахриев мустақилликнинг биринчи кунидаёқ шеъри усулда: “Давлатинг, Президентинг, мустақил бўлди, сен қачон мустақил бўласан  эй ҳалқим!” – деб башорат қилган эди. Қачон сизлар истаган (идеал) мустақиллик рўйёбга чиқади? Иқтидорга Намоз Нормўмин ёки Исмат Хушев келганидами?


Мустақилликни ўз ҳаётимдан айтадиган бўлсам, Ҳажга борганим, “Вакил” номли китоб ёзганим ва Ватан биосфераси софлиги учунги курашларим мени муҳожир қилди. Зулмдан шикоят қилиб мустақил президент Каримовга ёзган аризаларим, пора эвазига, яна шу золимларнинг ўзига юборилди. 


Мирзиёев даврида лоқал турист сифатида Ўзбекистонга бир ҳафтага боришим учун МИД дегани очиқдан-очиқ пора сўради. Коррупциядан шикоят қилиб мен ва Ўзбекистон фуқоралари бўлган фарзандларимнинг аризаси ҳам Президент Маҳкамасидан “МИДни рози қилиб оласиз визани”, - деганларича яна айнан ўша порахўр МИДнинг ўзига юборилди. Булар ҳақида “Дунё ўзбеклари” ва “Озодлик” “Ц-1” қанча бонг урмасин, фойдаси бўлмади, аксинча, юқорига “улуш” узатаётган порахўрлар баттар қутиришди.


Хўш, инсоф билан айтинг-чи қани, буларнинг ҳаммаси сиз югуриб-елган ва оғиз кўпиртириб мақтаётган мустақилликнинг “шарофати” эмасми? Совет замонида “Озодлик” каби ҳалқаро ОАВи у ёқда турсин, ҳатто район газетасида коррупция танқид қилинган ташкилот ёки мансабдор, нима бўлишини бир кўз олдингизга келтиринг-а!
                                                                       *
Мустақилликнинг жонкуяри М.Солиҳ ва унга эргашганларнинг барчаси азият чекди ва азият чекишда даво этмоқда. Неча-нечалари ватандан бадарға қилинди, қамоқларга ва жиннихоналарга ташланди, ҳатто ўлиб кетдилар. 


М.Солиҳнинг сиёсати билан иши бўлмай, фақат у билан учрашганлар,  ундан интервью олганлар, ҳатто унинг номини айтганлар ҳам азият чекаяптилар. Шундайлардан бири мен ҳам бўламан. 

Сурат-6. О.Орипов ва А.Хоразмий. Тошкент-2005


Ундан зарар кўрганларнинг кўпчилиги менга ўхшаб,  Солиҳ ака сабаб чеккан азиятидан  афсусда эмасликлари одамни ҳайрон қилади. 2008 йилда Солиҳ ака “Эркинюрт” сайтида: “Менга туҳмат ва ҳақорат қилиш сизларга озроқ наф келтирса, шуни қилавенинглар, мен асло хафа бўлмайман”, - деб ёзганди. 


Менга келган маълумотлрнинг кўрсатишича, менинг Ўзбекистонга қўйилмаётганимнинг асосий сабабларидан бири, бу мен М.Солиҳ билан кўришганим ва унинг айрим сафдошларига ўхшаб, уни ёмонламаётганим экан.


Яқинда, ўз вақтида М.Солиҳнинг ҳайрҳоҳларидан бўлган, Отаназар ака Ориповнинг тузини еб, ундан яхшилик кўрган, ашаддий антикаримовчи - М.Тожибоева (сурат-8) таёрлаган видеони Ютубда кўриб қолдим. Уларнинг М.Солиҳ  ҳақида айтган гаплари тўғри бўлса ажрини, хато бўлса жазосини оларлар Худодан.


Лекин уларнинг айрим фикрларига қўшилмаслигимнинг сабаби шуки, Солиҳ ака билан Туркияда учрашганимизда эсдалик учун  бирга суратга тушишни таклиф қилганман. Шунда у: “Мен билан суратга тушманг, мен ҳақимда ижобий гапирманг. Агар суратга тушсангиз ҳам уни ҳеч кимга кўрсатманг. Бундан сизга фақат зарар келиши мумкин”, - деган. Мен шу зарарга рози бўлиб у билан суратга тушдим (сурат-2) ва  у ҳақда ўзим билган ҳақиқатларни ёзганман ва ҳозир ҳам ёзаяпман.


Лекин ўша видеода гапирган Отаназар аканинг рафиқаси Ҳоважон Усмонова(сурат-7)нинг гаплари ғирт ёлғон деб айтаоламан. Мен Отаназар аканинг уйида кўп марта бўлганман (сурат-6). Ҳоважон опани ҳам яхши биламан. Шу боис, Отаназар ака ҳақидаги унинг гаплари ғирт нонкўрлик ва шаллақиликдан бошқа нарса эмас. Ўзим ҳам шаллақи хотиндан куйганим боис, “шаллақи аёл билан яшаган эркак жаннатга бесўроқ киради”, - деб юраман. 


Лекин Ҳоважон опанинг: “Фарзандларимни Солиҳ Канадага юбориб, ватангадо қилди”, - дегани каззобларча туҳмат. Чунки 2005 да Ҳоважон опа ўз тили билан: “Отаназар акангизга ғингшайвериб фарзандларимни Канадага юбортирдим. Манабу келиним ва набирамнида Москва орқали Канадага юбораяпман. Акс ҳолда Каримов буларни қамаб юборарди”, - деганди. Энди эса, фарзандларини Канадага ўзи юбортириб, М.Солиҳга тўнкаб ўтирибди.

Сурат-7. Ҳовважон Усмонова. Тошкент-2019


Ҳоважон опа видеодаги бу чиқиши билан, Аллоҳнинг: “Жуфтларингиздан ва фарзандларингиздан сизлар учун душман бўлганлари ҳам бордир, улардан эҳтиёт бўлинглар”(64-сура, 14-оят), - деганининг ва Расулуллоҳ(сав)нинг: “Жаҳаннам аҳлининг кўпчилиги аёллардир. Чунки улар кўп қарғайдилар (шаллақилик қиладилар) ва эрининг қадрига етмайдилар”, - деганининг, нақадар ҳаётий эканини яққол кўрсатибди.
                                                                          *
Горбачевнинг демократия ва ошкоралиги сабаб, Арманистон, Азарбейжон, Болтиқбўйи республикаларида Ҳукуматга мухолифат лидерлари келдилар. Мухолифат лидерларининг кўписи  давлат раҳбари бўлаолмадилар. Барчаси ўринларини собиқ коммунистларга ё-да мафия сардорларига бўшатиб бердилар. Ҳатто жаҳонда тан олинган мухолифат лидери бўлмиш Н.Мандела ҳам Президентликни эплайолмади, кейинги сайловда осонгина ютқазди.


Ўрни келганида айтсам, мухолифат лидерларига имкони келиб қолганида, демократия, қонун каби тушинчаларнинг сариқ чақалик қиммати бўлмас экан. Арманистоннинг ҳозирги раҳбари Пашинян президентликни демократия ва қонунларга зид равишда зўрлик билан тортиб олди. Шундай бўлсада дунё уни тан олишга мажбур қолди.


Пашиняннинг тарафдорлари ЭРКчилардан бирнеча баробар кам эди. Демак, тарафдорларнинг сонида эмас, сифатида экан гап. Ўз вақтида М.Солиҳ ҳам сифатли (агрессив) ЭРКчилар ёрдамида Пашинянга ўхшаб, президентликнги тортиб олиши мумкин эди.  Лекин унинг имони йўл қўймади бунга.


Адибларнинг, айниқса,  ёшларнинг кумири бўлмиш, мухолифат лидери М.Солих пхини ёрган Каримовчалик давлат раҳбари бўлаолармиди? Менимча бўлаолмасди. Биринчидан, лидерлик бошқа, раҳбарлик бошқа нарса. Қолаверса, 2 йилга ҳам етмай Элчибейга ўхшатиб, президентликни чапанироқ бировлар тортиб оларди ундан.


Сабаб шуки, давлат раҳбари бўладиган сиёсатчи Каримовга ўхшаб, чапани ҳам бўлиши керак. М.Солиҳда бу “сифат” етишмайди. М.Солиҳ партия ёки давлат апаратида, ҳеч бўлмаса, хўжалик раҳбари бўлиб ҳам ишлаб кўрмагани боис, ташкилотчилик сифати, одамларнинг психологиясини билиши  етарли эмас. 


Ҳеч бир замондан кўнгли тўлмайдиган (вечно недовольний) Муҳаммад Солиҳнинг туғма такаббурлиги ҳам сабаб, “Бирлик”дан ажралган ЭРК партияси парчаланиб кетди. Сафдошларининг кўписи нафақат уни тарк этишди, ҳатто унинг душманига айланишди. Ҳозирда, атрофида Отаназар акадан бошқа чўлпига иладиган одам қолмаган кўринади.


Ўрни келганида айтсам,  “Ёв қочса, ботир кўпаяр!” деганидай, ҳозир мода, “ўлган” компартияни ёмонлаб, очко (обрў) йиғиш бўлиб қолди. Бу мусобақада М.Солиҳ пешқадамлардан бири ҳисобланади. Ҳатто, компартияни фашизм билан тенглаштириш даражасигача бориб етишди.


 Компартияни ёмонлаётганлар, унинг устави ва программасини умуман ўқимаган. Ё-да, партияга ўтаолмаган аламзадалар улар. Инсоф билан айтингларчи антикоммунистлар, ҳозирдаги Ҳукуматнинг ва мухолифатнинг партиялари, устав ва программаси ва ҳалқ ичидаги обрў-эътиборда, компартиянинг лоақал тўпиғига чиқаоладими? Коммунистларнинг ватан, партия ва унинг лидери (Сталин) учун, ажалга тикка борганларини, ўрнак қилиш ўрнига, тескари шархлаяпсиз. 

Сурат-8. Мўътабар Тожибоева


Компартияга аъзо бўлиш учун, айниқса интелегентция, юз чиғириқдан ўтиб, йиллаб навбат кутарди. Ҳозирчи, партиялар сизнинг муносиблигингизни баҳолаш уёқда турсин, ўзлари пора бериб ўткизишади. Шу сабабдир балки, уларнинг аъзолари истаган пайтида партиясини ҳам, лидерини ҳам  сариқ чақага сотиб юборишади.


Абдулла Қодирийга ўхшаган жадидларнинг кўплари, ўзлари ҳам тан берадиган Ч.Айтматов, А.Солженицин, Ғ.Ғулом, А.Қаххор, О.Ёқубов, А.Орипов, Э.Вохидов, Ж.Камол, О.Шарофитдинов, проф О.Орипов, А.Пўлатов, акад Б.Тошмухаммедов каби буюк ва машҳур одамларнинг ҳаммаси, ҳатто, Ўзбекистон ҳалқи эҳтиром билан тилга оладиган У.Юсупов, Ш.Рашидов, Ш.Мирзиёевларнинг  садоқатли коммунист бўлганларини, тарих ва адолат ҳаққи, эсларингиздан чиқармасликни сўрардик.


Мен юқоридагиларни, компартияга мойиллигимдан, ёки бошқа партияларни ёқтирмаганимдан ёзганим йўқ. Мен уни, ҳар икки замон(сиёсат)нинг ҳам ичида қайнаган тирик гувоҳ сифатида, виждоним амри билан, адолатнинг ҳаққи учун ёздим.
                                                        *
«Менинг Ватаним» деган калимани у ёки бу заминда туғилган, ё-да у ёки бу заминнинг фуқоралигини ёки бошпанасини олган,  ҳар бир одам айтишга ҳақли. Бу тушинарли.


Лекин, мамлакат президентидан тортиб, журналисту-блогерлар, ёзувчию-шиорлар, сиёсатчию-мухолифатчилар, олиму-вазирлар, прокурору-судьялар, барча-барча “менинг ҳалқим” деган терминни қўллайди. Бу қанчалик тўғри?


Ҳозирда Россия фуқораси бўлган, асли Андижонлик трансгендер Жасминахон, яланғоч ҳолда, ёнбошлаб ётганича, ўзбек ҳалқига мурожат қилиб: “Эй, менинг мазлум ўзбек  ҳалқим, қишда газ ва электрсиз қалтираб ўтирган пайтингизда, мен сизлар учун майдонга чиқиб, Ҳукуматнинг ёқасидан олишга мажбур бўламан!”, - деди. 


Шаллақи-отарчи Юлдуз Усмонова мухолифатга қараб: “Менинг ҳалқимни тинч қўй, акс ҳолда қаршингизда мени кўрасизлар!”, - деб таҳдид қилди видео орқали. “Шаллақи-отарчи” сўзи менга тааллуқли эмас, айнан Ю.Усмоновага тегишли. “Дарё” сайти(видиоси)да Ю.Усмонова: “Мен бир шаллақи-отарчиман”, - деган.


М.Солиҳнинг: “Юз бор сўроқланган шаппатдай диёр” деганидай, бу юз томонга тортқиланаётган бечора ҳалқ кимники ўзи? 


Менимча, “менинг ҳалқим” дейишга ҳалқ томонидан сайланган ва ҳалқнинг маъсулияти гарданида бўлган, президент ва раҳбар(ҳоким)лар ҳақли. Бошқалар эса, менинг сайловчим, аъзоларим, тарафдорларим, муштарийларим, мухлисларим ишчи-хизматчиларим ва бошқалар каби терминларни ишлатгани маъқул эмасми.


Асосий мавзуга қайтиб айтадиган бўлсам, мустақилликдан йиллаб азият чекаётган бир ўзбек сифатида, Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон мустақиллигига даъво қилар экан, бу мустақилликдан азият чекаётган миллионларнинг қўли, қиёматгача (ёки адолат топгунларича)  Муҳаммад Солиҳнинг ёқасида бўлаверади. 


Хулоса қилиб айтганда, мен М.Солиҳнинг камчилиги деб, қаламга олган айрим фактларни унинг ўзи ва бошқалар, ижобий деб ҳисоблашлари ҳам, фикрлар хилма-хиллиги асосида нормал ҳол деб ўйлайман. Нима бўлганида ҳам, М.Солиҳнинг Ўзбекистонда танилган бир зиддиятли шахс сифатида тарихда ўз ўрни бор. 

Сурат-9. М.Солиҳнинг дастхати қўйилган китоби


Менда унинг ўз дастхати билан берилган қатор китоблари бор (сурат-9). Унинг айниқса, “Пайғамбарлар тарихи” номли кўп томлик асари ҳаммага бирдай фойдали. Ойдин Солиҳнинг “Ҳақиқий тиббиёт” номли китоби эса, М.Солиҳ ёзган барча асарлардан қимматлироқ, десам муболағага йўйманг. Бундай хайрли ишлари учун Аллоҳ рози бўлсин Солиҳлардан. 


 Муҳтарам ўқувчи, бу битикнинг зохиридан кўра,  ботинига кўпроқ эътибор беришингизни сўрардим. Ва шунингдек, ёзганларимда ноаниқлик, ёки эҳтиросли ва  қўполроқ сўзлар кетган бўлса узр тилайман.   


   А.Хоразмий -  олим ва адиб          

Буюк Британия, Стокпорт, 2020.                                                                                                        

Фэйсбукда нашр қилинган ушбу мақолага билдирилган муносабатлар:

2020 йилнинг бошида фэйсбукда нашр қилинган ушбу мақола қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Унга 40 га яқин турли хил муносабатлар билдирилган.

Унга таниқли адиб Набижон Боқий, ЭРК партияси фаоли Аъзам Турғунов, Шоназар Иброҳимов дохил қатор таниқли журналистлар, Л.Усмонхўжаев каби врачлар ва бошқалар “Лайк!” босиб ижобий муносабат билдирганлар.

Салкам 30 ўқувчи эса соммент ёзиб ўз муносабатларини билдирганлар. Шулардан А.Равшанов, М.Бекжон, А.Насафий, А.Қодирийлар дохил 3-4 ўқувчи ноижобий фикр билдиришган.                                                                                       А.Бекжонов, Кристофер Калим, Ш.Иброхимов, Абдулазиз Махмудов, Ш.Ахмаджонов, А.Ориповлар дохил 27 ўқувчи ижобий муносабат билдирган.  Қуйида айрим комментларни айнан келтиришни жоиз топдик. 

    • Akhmad Hoji Khorazmiy Кеча, Абдуқодирнинг шарофати билан, Отаназар ака билан гаплашиб қолдим. Мен ёзган ушбу мақола бўйича ҳам анча-мунча мунозаралар қилдик ва ҳар ким ўз фикрида қолдик.
      Лекин Отаназар аканинг "Биз(ЭРКчи)ларни Хукумат урганидан фойдаланиб сиз ҳам уриб қолай дебсиз-да", деганлари менга анча оғир ботди.
      Шундан кейин Отаназар аканинг Фэйсбукига қуйидаги хатни ёздим ва унга муносабат бўлмагани сабабли уни бу ерда айнан келтираяпман: -Бугун овозингизни эшитиб хурсанд бўлдим. Лекин "Бизни Хукумат урганида мен ҳам уриб қолай дебсиз-да!" деганингизни ҳеч ҳазм қилаолмаяпман.
      Чунки бу гапингиз "Хизматга - тухмат!" дегандай бўлибди. Сабаб шуки, М.Тожибоева сизларни урганда фақатгина мен, ушбу мақоламда Ҳоважон опага раддия ёзиб, сизларни ҳимоя қилгандим.
        Like-5
    •  
    • Atanazar Arifov МУСТАҚИЛЛИК муаммосига исломкаримовча ёндошув муаммонинг тўғри ечимига бош тўсиқ бўлиб қолаяпти, бугунги кунда ҳам давлатимиз рахбариятида айнан шундай ёндошув ҳукмрон. МУСТАҚИЛЛИК ДЕКЛАРАЦИЯСИ бугунги кунда ҳам қатағон ҳолатда, руҳан унинг талабларига риоя қилинмаяпти, оқибатда янги муаммолар келиб чиқаяпти, ислоҳотлар самарасиз қолаяпти. Like-3
    •  
    • Akhmad Hoji Khorazmiy Яшанг Отаназар ака! "Мустақуллик оқибатида янги муаммолар келиб чиқаяпти", - деяётган бўлсангиз минг фоиз қўшиламан. Анашу муаммоларнинг жабрини ЭРКчилар, мен ва менга ўхшаган миллионлар тортаяпти-да. Like-2
    •  
    • Atanazar Arifov Akhmad Hoji Khorazmiy, МУСТАҚИЛЛИК ДЕКЛАРАЦИЯСИ қатағон қилингани учун муаммолар келиб чиқаяпти. Айнан қатағондан сиз ҳам, биз ҳам жабр тортаяпмиз, халқ жабр тортаяпти, гастарбайтерлик бартараф этилмаяпти, қашшоқлик чуқурлашаяпти, клептократия мустаҳкамланаяпти. Like-1

 

 

                                                   

Категория: Хабарлар | Добавил: Horazmiy (2019-12-31)
Просмотров: 927 | Комментарии: 114 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 10
0  
10 Eddiepeeda   (2024-04-25 11:14 AM) [Материал]
Attractive section of content. I just stumbled upon your site and in accession capital to assert that I acquire in fact enjoyed account your blog posts. Any way I will be subscribing to your augment and even I achievement you access consistently rapidly.
look at my page
https://flowersandcents.com/forums/users/fjqcaren59149/ crema just per dolori articolari
http://camillacastro.us/forums/profile.php?id=145056 dolori articolari cosa sono
http://shijiro.utmall.com/viewthread.php?tid=31379&extra= crema naturale per dolori articolari
https://tinkeredug.com/uncategorized/unarma-segreta-per-pomata-per-dolori-articolari-naturale/ dolori alle articolazioni rimedi
https://bossgirlpower.com/forums/profile.php?id=390068 pomata per dolori articolari

@776=

0  
9 ogerraw   (2024-04-22 7:55 AM) [Материал]
Hi, just wanted to say, I loved this article. It was funny. Keep on posting!

look also this page and give it a rating

https://www.kino-ussr.ru/user/ArcherForce667/ how aviasales zdf
http://links.musicnotch.com/kirbysylvia7 how air sales are used
https://netcallvoip.com/wiki/index.php/Now_You_Should_Buy_An_App_That_Is_Admittedly_Made_For_Can_Air_Sales_Exchange how to use avail
https://academy.theunemployedceo.org/forums/users/brandichecchi61/ how aviasales llc
https://zvukiknig.info/user/Geri5244322/ can aviasales login

@avia

0  
8 Evgehiic   (2024-01-17 1:19 AM) [Материал]
What's up to all, for the reason that I am truly eager of reading this webpage's post to be updated on a regular basis. It includes nice stuff.

See also my page

https://mediawiki.volunteersguild.org/index.php?title=User:HollyGhr932278 cbd масло za bolki

*rttted*

0  
7 A5ql8jDabPlarry   (2022-10-24 11:50 AM) [Материал]
https://christopheratownsend.ultradogtraining.online enusty DabPlarry coxtrurf guide dog training sa dt sprint dog training collars loose pooch dog training cglp training dogs puppy mill dogs potty training

0  
6 AmxlfrDabPlarry   (2022-10-24 11:48 AM) [Материал]
https://thomasabaer.ultradogtraining.online enusty DabPlarry coxtrurf alexandrea garza dog training tails-u-win dog training center llc websphere transformation extender training dogs train older dog to use indoor potty solutions petford training farm dogs

0  
5 C0v9spDabPlarry   (2022-10-23 1:36 PM) [Материал]
https://michaelawhite.ultradogtraining.online enusty DabPlarry coxtrurf freemantles training dogs landseer dog training no shock dog training collar dog training tutorials how to train your dog to do tricks wikihow main

0  
4 JnpglzDabPlarry   (2022-10-23 1:35 PM) [Материал]
https://shirleyaleffler.ultradogtraining.online enusty DabPlarry coxtrurf dog training west chicago il hawksmere training dogs tschingel dog training dog obedience training costs armond scipione training dogs

0  
3 AjtekaDabPlarry   (2022-10-18 8:05 AM) [Материал]
noclegi w augustowie ul nadrzeczna https://www.noclegipracownicze-augustow.online enusty DabPlarry coxtrurf noclegi augustow i okolice olx tanie noclegi w augustowie augustow noclegi w centrum noclegi augustow agroturystyka noclegi pracownicze niedaleko augustowa

0  
2 AjtekDabPlarry   (2022-10-15 11:10 AM) [Материал]
stx21 http://jeofhidefbi.com enusty DabPlarry coxtrurf noclegi pracownicze w suwalkach noclegi w okolicy augustowa noclegi w augustowie noclegi pracownicze w suwalkach noclegi augustow bon turystyczny

0  
1 WajtekDabPlarry   (2022-09-23 10:46 AM) [Материал]
stx21 enusty DabPlarry coxtrurf noclegi pracownicze nieopodal suwalk augustow wczasowa 1 noclegi augustow borki nocleg w augustowie noclegi augustow ul. turystyczna

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0