"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

"Илмга бахшида умр" мемуар (иккинчи китоб)
Ахмад ҳожи Хоразмий

"Илмга бахшида умр" мемуар (иккинчи китоб)
(давоми-9)

6.3. С п о р т н и н г     ш а р о ф а т и

(Саргузашт – ҳикоя)


Сурат-27.  Ҳикоя муаллифи Улуғбек  Хоразмий

      Адам ва онам 3-4 ёшлигимдаёқ илмнинг, спортнинг, меҳнатнинг хосиятлари ҳақида ҳикоялар айтиб берар эдилар. 
      Раҳматлик бобом - Хасан Аба ўғли (1891-1988), ёшлигида кураш тушадиган полвон бўлган эканлар. Жисмоний бақувватлиги боис Хиванинг амалдаги хони Жунаидхон қўшинлари таркибида Ватан ва дин озодлиги учун қизиллар(Худосизлар)га қарши курашиб "Хасан босмачи” номи билан танилган эканлар.
        Кейинчалик ҳалқнинг талаби билан "Майда миллат”  (ҳозирги "Хўжалик” қишлоғи) колхозининг  биринчи раиси сифатида 6 йилдан кўпроқ фаолият кўрсатиб хўжаликнинг социал-иқтисодий ривожига катта ҳисса қўшган эканлар.
         Бобом раҳматлик салкам бир аср (97 йил) яшаганлар ва бу даврда бирон марта касал бўлмаган эканлар. Бунинг сирини сўрашса: "Узоқ ва соғлом умр кўришнинг калити аввало соглом турмуш тарзи, қолаверса спорт ва ҳалол меҳнатда”, дер эканлар. Бобомнинг тарбиясини олган адам (Ахмад ҳожи Хоразмий)нинг илм, спорт ва меҳнатдаги фаолияти ҳозиргача ҳам тиллардан тушмай келаяпти. 
        Илм олишни 3 ёшида Қуръони карим оятларини ёдлаш билан бошлаган адам, Хоразм воҳаси тарихидаги (аграр соҳада) биринчи фан доктори,   профессор бўлганлар. Илм ва адабиётнинг турли йўналишлари бўйича 30 га яқин китоб ёзиб Хоразм воҳаси олимлари ва қалам соҳиблари орасида ўзига хос рекорд ўрнатганлар.
         Меҳнат фаолиятини 13 ёшидан бошлаган адам, аллақачон 60 ёшдан  ошган бўлсаларда меҳнатда ва ижодда тинимсиз бардавомлар, кўз тегмасин.
        Адам спорт билан жиддий шуғулланишни 13 ёшидан бошлаганлар.  15 ёшга етганда 2 пуд (32 кг)лик тошни бир қўлида 4-5 марта кўтарар эканлар. Тўйларда кураш тушганида нафақат ўз тенгқурлари, ҳатто катталар ҳам унинг билан беллашишга юраги дов бераолмас экан. 
        Талабалик ва аспирантлик йилларида Ўзбекистонлик машҳур паҳлавон Тўланбой Қурбонов раҳбарлигида тўй ва тадбирларда полвонлик чиқишлари қилганлар. Ҳатто Мозамбик(Африка) ва Англияда ҳам полвонлик чиқишларини қилиб мамлакатимиз ва миллатимиз (туркийлар) шарафини улуғлаганлар.

Сурат-28. Улуғбек Хоразмий каратэ бўйича машқ жараёнида. Хоразм-2009

        Ўзининг "Илмга бахшида умр” китобида келтирилишича спорт орқали йиғган кучи, зарурат бўлганда безориларнинг додини беришга, оғир жисмоний меҳнатларни қилишга асқотган.
          Адам сабаб акам Ойбек ҳам спортга қизиқардилар. Тошкентдаги сайлгоҳда жойлашган куч синайдиган қурулмаларда ўз кучини кўрсатиб ҳаммани қойил қолдирганининг гувохи бўлганман неча марталаб.
         Нодира опамнинг айтишича Волгоград(Россия)да ишлаган пайтларида ўзидан анча гавдали йигитларнида курашда ағдариб ташлар экан. Шу боис барчадан доля (ўлпон) йиғадиган  маҳаллий (рус) рэкэтлар Ойбек оғамдан доля (пул) олаолмас экан. 
           Юқоридаги ҳолатлар менинг ҳам спортга қизиқишимга сабаб бўлган. Спортни ўз мактабимдаги кураш кружогига қатнаш ва ўз тенгқурларим билан тинмай кураш тушишдан бошлаганман.
        Лекин спортнинг каратэ турига қизиқишим айрича эди. Шу боис тўғри келган жойда спортнинг бу тури билан ўзимча шуғулланиб юрдим. Мактабимизнинг янги директори Гўзал Рахимованинг ташаббуси билан каратэ тўгараги Феруз номли мактабимизда фаолият бошлаганидан кейин ўз мактабимизда шуғуллана бошладим. 
           Тез орада каратэнинг район ва вилоят босқичи мусобоқаларига номзодлар танлана бошланди. Номзодлар ичида қиз болалар ҳам бор эди, бироқ мен йўқ эдим. 
       Мен тренеримиз, каратэ бўйича қора белбоғ соҳиби Санжар акадан мусобоқаларга менида қўшишни илтимос қилдим. У бўлса: "Сенинг таёргарлик даражанг ҳали вилоят босқичи мусобоқалар талабига жавоб бера олмайди”, деб рухсат қилмади.
          Мен бундан ранжидим, ва қизиққонлик қилиб: "Мусобақада қатнашадиган спортчиларингизнинг истаган бири билан мени олиштириб кўринг,  уларни енгаман”,  дедим.   Тренерим менга "наҳотки”, дегандай тикилиб турдида: "Майли, ўзингдан ҳам ёшроқ, туркман миллатига мансуб, манашу Райхона билан олишиб кўр. Агар уни енгсанг расмий мусобақага қўяман”, деди.
            Тренернинг бу таклифи менга ҳақоратдай туюлди ва унга юзланиб: "Сенсе (тренер, устоз), бир ҳамладаёқ бу қизни ўлдириб ёки майиб қилиб қўяман-ку”, дедим. Тренеримиз: "Буни спорт ва мусобоқа дейдилар,  ҳар нарсага рози бўлган спортчигина тушади майдон(тўшак)га”, деди ва бизни тўшакка таклиф қилди.
            Майдон  (тўшак) атрофи спортчиларга ва томошобинларга тўлиб кетди. Рингдаги рақибим Райхона ўзини баймалахотир тутиши менинг ғашимни келтирарди. Бу ҳам етмаганидек тренеримиз Санжар ака Райхонага: "Рақибинга қарши дарров ҳужумга ўтма ва қаттиқ зарба бермагин”, дегани менинг иззат нафсимга тегиб кетди. Ва: "Бу Райхонангизни бир неча дақиқа ичида  майдондан кўтариб олиб кетасиз”, деганимни билмай қолдим. 
       Тренеримиз ишораси  билан мусабоқа бошланди. Биринчи бўлиб ҳужумга мен ўтдим. Рақибим иккита ҳужумимгада чапдастлик билан чап берди. Кейинги ҳужумларимдан ҳимояланатуриб, беписандлик билан: "Зарбалари анча бўш-ку”, деди тренерга юзланиб. 
       Тренеримиз Райхонага: "Ҳужумга ўтавер”, деб ишора қиган заҳоти мен шиддат билан яна ҳужумга ўтдим ва Райхонанинг оёғи билан жағимга берган биринчи зарбасидаёқ  қулаб тушдим. Жон ҳолатда томошобинларга ёпишиб ўрнимдан турган бўлсамда ўзимга келаолмагандим...
        Жағимга берилган зарба натижасида икки ҳафта овқат ва нон ея олмадим, фақат манная каша (бўтқа) ичиб яшадим. Биринчи марта устознинг гапига қулоқ солиш лозим эканлигини ҳам жисмонан, ҳам рухан ҳис қилдим.
          Менинг бу ҳолатимга онам жуда ачинарди ва: "Болам бас қил, спортнинг бу турини, майиб бўлиб қолишинг ҳеч гап эмас”, деб ялинарди. Қиз боладан енгилганимдан кейин: "Мендан каратэчи чиқмас экан-да”, деб ўзимнинг ҳам кўнглим совиди спортдан.


Сурат-29. Улуғбек  Хоразмий уйдаги  машқ жараёнида. Ангиля-2011.

          Адам телефон қилиб: "Манашу мағлубиятинг сенга мактаб бўлсин. Эркак эканингни унутма, орқага чекинма!”, дедилар. Шундан кейин кўрпа-тўшагимни кўтариб тренеримнинг уйига кўчиб бордим ва мусобақада қатнашадиганлар билан қўшилиб кучайтирилган режимда машқлар қилабошладим.
        Машқлар жараёнида мусобақада қатнашадиганларга етишимга ҳали анча борлигини англадим ва икки йилдан буён машқ қилаётган Райхонадан енгилганимнинг сабабини тушиндим.
          Дўстларим бундай кучайтирилган режимдаги машқларни фақат мусобоқа олдидан қилсалар мен эса доимо, ойлар давомида қилардим. Натижада дўстларимни бирин-кетин енгабошладим.
         Навбатдаги расмий мусабоқада мен ҳам иштироқ қилдим ва нуфузли ўринни эгаллаб мамлакат миқёсида, Тошкетда ўтказиладиган ҳалқаро мусабоқага қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдим. 
         Кучайтирилган режимдаги тинимсиз машқларимни кўрган онам раҳми келиб: "Қўй болам ўзингни бунча қийнама”, деса адам Ангилиядан: "Машқларни сусайтирма, мусобоқадан медалсиз келсанг ота ўғли эмассан”, деб қўнғироқ қиларди.
          Хоразмдан борган турли хил вазнлар ва турли хил белбоғ соҳиби бўлган қаратэчилар Тошкентдаги мусабоқаларда иштирок қилдик. Курашлар жуда муросасиз ўтди. Мусобоқа иштиркчиларининг бирнечталари кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди. Олтин медаль фақат иккита иштирокчига насиб қилди, буларнинг бириси мен эдим.    
               Бизни Хоразмда тантана ва гуллар билан кутиб олишди. Мен Ангилияга – адамга телефон қилиб: "Адажон, сизнинг дуоларингиз ва тинимсиз қилинган машқлар сабаб олтин медал олдим”, дедим. Адамнинг  қувонганидан кўзларидан ёш чиқиб кетганини кўрмасамда сезиб турардим. Ва адамни қувонтирганимдан ғоятда бахтиёр эдим. 
            2009 йил 18-декабрда, бирга яшаш учун адамнинг олдига – буюк Британияга келдик. Насиба опам инглиз тилини ўрганиш бўйича коллежга кирди. Мен эса мактабда 9-синфдан ўқишни давом қилдирдим.
           Манчестер вилояти, Стокпорт шаҳридаги St. Anne’s  номли мактабга адам ўқишга оборганида мактаб директори M. Kelly хоним мактабда турли миллатга мансуб, дунёнинг турли мамлакатларидан келган ёшлар ўқиши, булар ичида безори ўқувчилар ҳам борлиги шу боис эҳтиёт бўлиш лозимлигини, танаффусларда синфдан чиқмаслик кераклигини тайинлади. Дастлабки пайтлари мактабга адамнинг ўзи олиб келиб, ўзи олиб кетарди. 
               Синфда мен бўйи энг пастларидан бири  эдим.  Ёши мен тенги англичанларнинг бўйи мендан 5-10 см узун эди. Бир-икки ҳафта ичида синфдошларим билан бемалол гаплашадиган бўлдим ва аста-секин танаффусларда мен ҳам ташқарига чиқадиган бўлдим.
             Катта танаффусда мактаб плошадкасида ўқувчилар қий-чувлашиб ҳар хил ўйинларни ўйнашарди. Мен ҳам синфдошларим – англичан Жак ва Тайландлик Канписэк билан ўйинларни томоша қилаётгандик. Кутилмаганда синфдошларим чеҳрасида қўрқинч пайдо бўлди ва мени туртиб: "Bully(безори)лар биз томон келишаяпти”, деди.
           Ўртада ўскин сочларини турли рангларга бўяган, кийиб олган мактаб формаси ўта бетартиб, афти-башараси чандиққа тўлиб кетган гавдали Woolf (қашқир) лақабли англичан,  ўнг томонида тасқариликда ундан қолишмайдиган бадбашара ва новча негр, чап томонида 9 г синфда ўқийдиган яна битта безори ҳамтовоғи, келишиб бизнинг қаршимизда тўхташди.
          "Бу ёққа кел, Осиёлик латта”, деб чақиришди мени зарда билан. Мен салом бериб олдларига бордим. Мактаб плошадкасидаги юзлаган ўқувчилар ўйинларини тарк қилишиб бизни ўраб олишди. Калхатлар қуршовида қолган мусичадай менинг ахволимга кўпчилик аянч билан қараб турарди. Айримлари бизни қўл телефонларидаги видеокамераларга туширишарди. 
            "Чўнтагингдаги бор-будинг (қўл телефоним ва пулларим)ни чиқар дарҳол, ҳаётинг керак бўлса!”, дейишди безорилар. Узр, мен уларни бераолмайман сизларга, дедим мулойимлик билан.
            Ўртадаги қашқир лақабли босс безори ўнг ва чап томонидагиларга бир ишора қилганди, биттаси бўйнимга чанг солиб галстугимни юлиб ташлади. Ўнг томонидаги негр қорнимга зарб билан тепганида қорнимни қўлим билан ҳимоя қилгандим, тепки зарбидан бош бармоғим қаттиқ жароҳатланди. Ҳали ўзимни ўнгламай туриб катта безори оғзимга мушт туширди, лабларим ёрилиб оғзимдан қон оқа бошлади.
         Мен безориларга: "Илтимос бас қилинглар, акс ҳолда мен ҳам қараб турмайман”, дедим. "Ахволини қаранглар-у, қараб турмасмиш”, деб менинг устимдан кулди безорилар. Ва қашқир лақабли безори менга яна ташланиб қолди.   Мен унинг зарбасига чап бердим-да оғзига қарата  зарб билан тепдим. Қашқир 4-5 метр орқасига   учиб кетди ва оғзидан қон оққанича хушидан кетиб қолди.
            Унинг негр ҳамтовоғи чўнтагидан аллақандай темир буюм чиқарди-да "Ўлдираман!”, деганича менга ташланди. Мен унинг қўлига тепиб, қўлидаги темирни учириб юбордим-да, қорнига бир мушт туширгандим, нафаси қайтиб кетиб ерда типирчилаб қолди. Учинчи безори бир менга, бир йиқилиб ётган шерикларига қараб турдида, қочиб қолди.
          Бу ердаги йиғилганларнинг барчаси чапак чалиб мени олқишлашарди. Айримлари ўз дастрўмоллари билан менинг оғзимдан оқаётган қонларни артишарди. 
         Шу пайт бирнеча ўқитувчилар югиришиб келиб қолишди. Кўп ўтмай полиция ва тез ёрдам машинасида докторлар ҳам етиб келишди. Менинг жароҳатланган лабларимга дорилар суртишди. Ҳалигача ўзига келаолмай ётган катта безорини ва зўрға нафас олаётган негр безорини тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетишди.

Сурат-30. Улуғбек Хоразмий  спорт берган самарани намойиш қилиб. Ангиля-2012.

        Ўқитувчиларимга ва полиция ходимларига ўқувчилар бўлган воқеани айтиб беришди. Турли хил томондан телефондаги видеокамераларга туширилган лавҳаларни кўрсатишди. Полициячилар менинг елкамга қоқиб: "Мактабни битиргандан кейин албатта полиция офицери бўлиб безориларнинг додини бергин”, дейишди.
         Лабларимнинг шиши аста-секин қайтаётган бўлсада тепки теккан қўлимнинг бош бармоғи кўкариб шиша бошлади.  Ўқитувчиларим: "Бармоғинг синган кўринади”, деб хавотир олганидан адамга хабар қилишди. Мактабга адам билан Насиба опам етиб келишди. 
           Ўқитувчиларимнинг маслаҳати асосида ва адам ҳалиги безориларни  кейинчалик бўлсада жаҳл устида бир нарса қилиб қўймасин, деган андишада: "Жисмоний тарбия дарсида қўлимга коптак тегиб, юз тубан йиқилдим”, дедим. Адам мени зудлик билан касалхонага олиб кетди. Қўлимни рентгенга тушириб кўришса хайриятки суяклари бутун экан, бир ҳафтада тузалиб кетди қўлим.
         Кейинги ҳафта ҳалиги безорилар ҳам касалхонадан чиқиб мактабга келишди. Биз билан боғлиқ бир ҳафта олдин бўлиб ўтган воқеаларга бағишланган катта мажлис бўлди мактабда. Бу мажлисда маҳаллий ҳокимият вакиллари, журналистлар, полиция ходимлари, безориларнинг ота-оналари  иштирок этишди.
           Безорилар ва уларнинг ота-оналари биздан расман кечирим сўрашди. Мен эса (адамнинг маслаҳати асосида) уларни безорилик одатидан воз кечиб, ўқишда ва спортда ўзларини кўрсатишсагина кечиришимни айтдим. Менинг бу шартимга барча карсак чалиб юборишди.
           Улар безорилик қилиш одатини ташлаб мен билан спортга қатнайбошлашди. Ўқишларида, юриш-туришларида жиддий ижобий ўзгаришлар кузатилабошланди. Мен ўрганган спортнинг шарофати билан бу мактабда узоқ йиллардан буён ҳукм суриб келган дедовшина (безорилик)га барҳам берилди. 
           Юқоридагилар ҳақида   Stockport News (Стокпорт янгиликлари) газетасида "Спортнинг шарофати” номли каттагина мақола ҳам нашр қилинди. Бу мақолада туркий миллат вакилларининг хосияти, ватаним Ўзбекистон, Феруз номли мактабим ва устозларим ҳақида ҳам илиқ сўзлар ёзилди. Мен Ўзбекистонлик, Туркий миллат вакили эканлигимдан ғурур туйдим.
              Улуғбек Хоразмий.
        Буюк Британия, Стокпорт шаҳри.

6.4. Полвонликнинг фойдаси

Спорт (айниқса оғир атлетика) билан машқ қилиш эвазига ортдирган кучим айниқса жисмоний оғир мехнатларни қилишга (Сурат-26а) айрим ҳолларда ёмонларнинг додини беришга ҳам қўл келган. 
1976 йили янги қурилган иморатимизга (укам Юсуплар яшаётган уйлар) ишлатиш учун синфдош ва партадош дўстим Қурбондурди Матёқубовдан 200 боғ якан сотиб олиш учун бордим. У якан учун кутилмаган шарт қўйди: "Кураш тушамиз, агар йиқилсанг яканнинг нархини икки баробарида тўлайсан. Агар дуранг бўлса, яканни ўз баҳосида оласан. Йиқсанг уни текинга олиб кетасан”, деди. 

Сурат-31. А.Хоразмий полвонлик чиқишлари кўрсатиб. Англия-2011.

Бу синфдош дўстим аввалдан ҳам бўйи, гавдаси оғирлиги менга нисбатан анчагина катта бўлиб, бунинг устига оғир меҳнатда пишиб кетган эди. Шундай бўлсада мен унинг шартига рози бўлдим. Уч марта кураш тушдик, учаласида ҳам ҳалол йиқитдим. "Гавда дегани бўлаверар экан, қоилман сенга”, дедида 200 боғ яканни машинага ўзи ортиб, текинга бериб юборди.
1989 йилнинг феврал ойида олдимга барзангидай иккита Қорақолпоқ йигити келди ва ишга олишимни (бу пайтда мен "Боғот” совхози директори эдим) талаб қилишди. Мен эса 1-2 кундан кейин келинглар, қароримни айтаман, деб уларни қайтариб юбордим. 
Улар ҳақида суриштириб кўрсам, аввалги директор Машариф Қувақов 1985 йилда уларни ишёқмас ва безорилиги учун совхоздан ҳайдаб юборган экан. Кейин мен уларга ҳозирда бўш иш ўрни йўқлигини рўкач қилиб ишга олмаслигимни айтдим. Улар бўлса: "Кўрамиз сени”, деганларича тўнғиллаб чиқиб кетишди.
Эртасига кечқурун кеч соат 12 ларга яқин иш кабинетимда ишлаб ўтирсам ҳалиги икки йигит рухсатсиз, салом-алейксиз кириб келишди. Вино ичиб келгани шундоққина сезилиб турарди уларнинг. Оғзига келган сўзлар билан мени ҳақорат қилабошлашди. Ёнидаги катта пичоғини кўрсатиб "Ўлдирамиз”, деб дўқ қилишди. 
Мен: "Йигитлар тинчланинглар, майли маслахатлашиб кўрайлик”, деганим ҳам шу эди, биттаси тумшуғимга тушириб қолди. Оғзим қонаб кетди. Иккинчиси ёқомдан тортиб йиртиб юборди. 
Бу тўполонга шоферим Ярашбой ва навбатчи-телефончи Иброхим ака пастдан югуриб чиқиб мени ҳимоя қиладиган бўлишди. Мен уларнинг ҳимоясидан воз кечиб бизни ҳоли қолдиришларини талаб қилдим. Улар бўлса: "Ёшулли, сизнинг битта ўзингиз, булар эса иккита ва ном чиқарган безорилар, сизни ўлдириб қўйишлари мумкин”, дейишди ва ноилож чиқиб кетишди.

Сурат-32.  А.Хоразмий қизларини кўтариб. Англия-2012

Бизнинг орамиздаги муштлашиш узоққа бормади, икаласи ҳам ўрнидан тураолмайдиган аҳволда ерда ётишарди. Кўп ўтмай милиционер ва бирнеча одамлар кириб келишди (телефончи хабар берган экан). Бу пайтда вақт ярим кечадан ошган эди. Мен бу безориларнинг жавобгар бўлишига, уларни қаматиб юборишга ҳаракат қилмадим, кечириб қўяқолдим.
Шундай мажбурий муштлашишлардан яна биттаси 2000 йил Рамазон (4-янврь) ойида бўлди. Бўйи салкам 2 м келадиган синфдошим (Ўрин Йўлдошев) 1999 йил кузда уйга келиб менинг боғимдаги меваларни Тошкентга обориб қимматроққа сотиб фойдаланмоқчилигини айтди. Синфдошлигим ҳурмати, боғдаги меваларнинг бир қисмини сотиб келганидан кейин бериш шарти билан, жуда арзон нархда бериб юбордим.
Сотиб келганидан кейин минг хил бахоналарни рўкач қилиб келишилган пулнинг ярмидан сал кўпроғини берди холос. Кўп ўтмай яна келиб, энди келишилган нархда қатъий туражаги ҳақида барча мўътабар нарсалардан қасам ичиб боғдаги қолган нарсалар (узум, лимон)ни ҳам янада арзонроқ нархда олиб кетди.
У олиб кетганидан кейин кўп ўтмай, унинг қўшниси ва элотқўми Мирза ака мени учратиб Ўрин ёлғончи эканлигини, бу борада ҳар йили бирнеча одамларни чув тушираётганини, у бечоралар ундан ҳақини ололмай йиллаб олаолмай овора бўлиб юришганини айтиб мени огох бўлишга чақирди.
Ўринга Тошкентдан келган зохатиёқ телефон қлдим. У ҳар галгидай қўша-қўша ёлғонларни қато лаштириб, келишилган нархнинг ярмини беражагини айтди. Мен дарҳол рози бўлдим. Лекин уни ҳам бермасдан 2 ойча "бугун-эртага” қилиб алдаб юрди. 
Ва ниҳоят 4-январь куни битта қийшиқ велосепед миниб келди. Бу пайтда уйда Туркманистонлик меҳмон Қоқожон Худайбердиев ҳам бор эди. Бошқа хонага ўтиб ҳисоблашадиган бўлдик. У келишилган нархнинг ярмини ҳам эмас, тўртдан бир бўлагини келтирганини, шунга рози бўлмасам уни ҳам бермаслигини айтди. Мен унинг бу даражада инсофсизлигидан беихтиёр асабийлашиб кетдим ва икаламиз жанжаллашабошладик. У мени ҳақорат қилабошлади, мен рўзадор бўлганлигим сабабли қўпол ва ҳаёсиз сўзларни айтаолмасдим.

Сурат-33. Ахмад ҳожи Хоразмий футбол ўйнаб. Англия-2011.

Мен: "Қолган пулни топганингда бериш ҳақида тилхат берсанг ҳам бўлади”, деган захотим "мана, сенга тилхат”, деганича тамоғимга чанг солди. Мен ўзимни ҳимоя қилатуриб бир мушт билан уни ерга қулатдим. Ўрин ўрнидан турасолиб бирнеча пиёлани бир олиб зарб билан юзимга урмоқчи бўлди. Мен унинг зарбасига чап бериб, бир мушт билан яна қулатдим. Унинг кейинги ҳамлаларига жавобан қаратэ усулини қўллаб оёғим билан зарба бердим. Бу гал у анча вақт ўзига келаолмай (ўрнидан тураолмай) ётди. 
Ўзига келганидан кейин пулнинг қолган қисмини кейин бериши ҳақида тилхат ёзиб берди. Лекин мен унинг бу қилмиши учун еган калтагидан қаноатланганим йўқ эди. Таслим бўлганидан кейин калтаклашни давом қилдириш эса мардликдан бўлмас эди. Унинг нафси ҳакалак отганлигини ҳисобга олиб: "Кураш тушамиз, агар 10 мартадан бир марта йиқита олсанг  барча қарзингдан ўтаман. Агар икки марта йиқитсанг, манабу берган пулингнида қайтариб бераман”, деб таклиф қилдим.
Кутганимдай кўзлари ола-кула бўлиб таклифимга дарров рози бўлди. Кураш бошланди ва 6-7 секундга ҳам бормай уйнинг ичида уни қаттиқ ташладим. Бутун уй сарсиб кетди. Ҳатто нариги туркман меҳмон ўтирган хонада турган сервантдаги турган чинни идишлар тушиб кетган. Мехмон: "Нима қулади”, деб югуриб кирди. Бизнинг кураш тушиб юрганимизни кўриб ҳайрон бўлди ва: "Мусобоқанинг давомини кўрсам бўладими”, деб ижозат сўраб ўтирди.
Ўрин иккинчи мартадаги курашда ҳам йиқилган бўлсада, мен жўрттага оёғим оғириб қолгандай, эндиги курашда йиқиладигандай қилиб кўрсатдим ўзимни. Акс ҳолда мени йиқита олмаслигига кўзи етган Ўрин бошқа кураш тушмаслиги мумкин эди.
Туркманистонлик меҳмон бўлса унга, кийимларингиз халақит бераётган кўринади, деганидан кейин, Ўрин ички иштонидан бошқа барча кийимларини ечиб ташлаб шитоб билан ёпишди менга. Ўз ҳамласини ўзига қўллаб елкамдан ошириб шундай ташладимки, унинг эси оғиб қолиб, 2-3 минутгача ўзига келаолмай қолди. 
Ҳалиги Туркманистонлик меҳмон: "Баҳ, натдингей буни”, дедида югуриб бориб унинг томирини ушлаб кўрди ва: "Дири экан, юраги уруп дур”, деб тинчланди. Бир пастдан кейин Ўринни суяб ўрнидан турғаздик, анча вақтгача гапираолмай ўтирди.  Мен ҳали яна 7 марта имконият бор, балки бир марта йиқитиб қолсанг ажаб эмас, дедим. У бўлса бир хўмрайиб қарадида, гандраклаганича уйига кетди.
Бундан хабар топган синфдошлар, унинг қўшнию-танишлари унга кесатиб "Ўрин полвон” дейдиган бўлишган. Ҳатто унинг ҳақиқий полвон эмаслигидан бехабар бўлган айрим одамлар уни полвонлар кураш тушадиган тўйларга таклиф қилиб ҳам боришган. Шунда у  хўмрайиб, (Мен фрибгарлик бўйича полвонман, деяолмай): "Мен кураш тушадиган полвон эмасман”, дер экан.




М У Н Д А Р И Ж А

                
 Кириш ............................................................................2

Боб - I.  Хизматга тухмат ҳам қисмат  ................. 3
          
1.1.  Мухбир билан мулоқат ........................................  3

  1.2. Турли саволларга турли жавоблар .................... 5

  1.3.  Китоб учун таъқиб ............................................. 7

1.4.  Ҳалқ мурожати ...................................................   8

 1.5.    Адолатни топиш учунги яна бир ҳаракат ......... 9


Боб - II.  Тошкент Давлат Аграр университетида ............................................................................. 13

 2.1.  Агрохимия кафедраси профессори..................... 13

 2.2.  Тупроқ экологияси учун .....................................  15

2.3.  Ходимлар аттестацияси аталмиш масхарабозлик ҳақида............................................................................  22

  2.4.   Ўзбек мардикори ҳаётидан ..............................  30

 2.5.   Тошкент Агро-тижорат коллежид.....................  35


Боб - III.  Буюк Британия (муҳожирик)даги ҳаёт ................................................................................. 38

3.1.  Лондондаги ҳалқаро илмий конференцияда .....    38

  3.2.   Сиёсий бошпана излаб ......................................   40

  3.3.   Стокпортда ........................................................   43

  3.4.   Шикоят қилиб ...................................................   46

  3.5.  Яна талабаликда ..............................................    48

  3.6.  Муҳожирликдаги мардикорлик ...................     53


Боб-IV. Ватан (Ўзбекистон)даги фарзандлар ҳаёти ҳақида.........................................................62

4.1.   Хоразмдаги фарзандларим ҳаётидан................    63

4.2.  Тошкентдаги фарзандларим ҳаётидан................... 65



Боб-V.  Касалликлар билан курашиб ................ 77

 5.1.  Остемелит билан олишув ................................... 77

5.2.  Бурцитнинг жафоси .............................................  78

 5.3.  Англияда касалликларнинг зўрайиши ...............  86

 5.4.   Ўлим билан юзма-юз .................................................. 87


Боб-VI.  Спортчилигим ҳақида.......................... 94

6.1. Шатранж (шахмат) ҳақида мухтасар......................94

 6.1.1. Шахмат даҳолари ҳақида ................................... 96

 6.1.2.  Мен шахматчи эмасман, лекин..........................  97

  6.1.3. Гройсместерлар билан беллашув......................101

  6.2.  Полвонликка қизиқиш..........................................105

6.2.1. Ахмад паҳлавон қиссаси (Тойир Учқун ҳикояси) ...107

6.3. Спортнинг шарофати (У.Хоразмийнинг саргузашт-ҳикояси).........................................................................111

  6.4.   Полвонликнинг фойдаси................................... 116

                                                                                                                                                                                                                                        
Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2013-06-23)
Просмотров: 1209 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
0  
1 Каримоа Зафар   (2013-09-21 0:10 AM) [Материал]
Қойил китобга.
Бу китобни ўқиб Каримовчилар ўзини осгани мақул

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0