"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Мухожирликдан ютқазганларим ва ютганларим ҳақида

Ахмад ҳожи Хоразмий

  Мухожирликдан ютқазганларим ва ютганларим ҳақида

Табиатда ва жамиятда шундай бирон нарса йўқки, у мутлоқа фойдали ёки мутлоқа зарали бўлсин. Ҳарқандай фойдали нарсанинг ҳам озроқ бўлсада зарари, ёки ҳарқандай зарарли нарсанинг ҳам озроқ фойдаси бўлади.

Қуйида мухожиротга юз тутишимнинг асосий сабаблари, мухожирликдан кўрган зарарларим ва фойдаларим, менинг мухожирлигимдан ватаним, ҳалқим ва илм-фаннинг кўрган зарарлари ва фойдалари ҳақида баҳоли қудрат баён қилмоқчиман.

Хонаси келганида "Ватаним, ҳалқим” дейишга ҳақли эканимни тушинтириб ўтай. "Ватаним” дейишга ҳар бир инсон ҳақли. Чунки инсон ватан(макон)да туғилади, ёки яшайди. Ким қандай даражада ватансевар ёки ватанпарвар эканлиги, энди бу бошқа масала. 

 Бироқ, "Ҳалқим” дейишга ҳамма ҳам ҳақли эмас, менимча. Менинг фикримча, "Ҳалқим” дейишга, ҳалқнинг маъсулияти гарданида бўлган ва ҳалқ томонидан сайланган (Президент, Сиёсий йўлбошчилар, Депутатлар кабилар) ёки ҳалққа хизмат қиладиган (Олим, Шоир, Ёзувчи, Санъаткор кабилар) одамлар ҳақлидир. Айтмоқчиманки, олим сифатида "Ҳалқим” дейишга ҳақлиман, демоқчиман. 

Асосий мавзуга қайтиб айтсам, мухожирликка юз тутишимга қуйидаги 3 та омил:
-Диний эътиқодим (Ҳаж зиёратига борганим),
-Адабий ижодим ("Вакил” номли илмий-сатирик китобим),
-Олим сифатидаги фаолиятим (Биосфера экологияси ва тупроқ унумдорлиги учунги курашларим) сабаб бўлган. 

Мухожирликдан кўрган зарарларим беҳисоб десам хато бўлмас. Ватани, ҳалқи, илм-фан учун озми-кўпми нарсалар қилаолган, айниқса, мўйсафид ёшига етганда, эл-юртнинг ҳурматида бўлиб, тоат ибодатда қарилик гаштини суришни орзу қилган  одам учун мухожирлик нафақат маънавий, ва шунингдек жисмоний жиҳатдан ҳам  оғирлик қилар экан. 

Ёшинг ўтиб, кучдан қолган пайтингда ёт элларда, тил билмай, сарсон-саргардон юриш, бунинг устига ватан ва фарзандлар фироғи – буларни бошидан ўтказган билади. 

Бунинг устига, айрим ғаламисларнинг турфа бўхтонлари, "Енгил ҳаёт излаб кетган ватанфурушлар”, деган таъналари ўлганнинг устига тепгандай бўлар экан.

Сурат-2. Саҳоват ҳақида

Шу билан бирга, мухожиротнинг озми-кўпми фойдаси ҳам йўқ эмас. Бу ернинг мўътадил иқлими, мусаффо экологияси, текин ва адолатли таълим ва соғлиқни сақлаш тизими, айниқса, бизга ўхшаган кўп болали оилаларга иқтисодий жиҳатдан катта ёрдам экан.

Юртим, ҳалқим деб (миннат бўлмасин) саломатлигимга қарашга вақт ва имкон бўлмай, кеча-кундуз ишлаш оқибатида орттирилган турли хил травмотологик ва терапевтик касалликлар ҳам ёшинг ўтганидан кейин хуруж қилабошлар экан. 

Бундай шароитда текин дори-дармонлар ва даволанишнинг фойдаси беқиёс. Гохида ўйлаб қолади киши, агар Ўзбекистонда бўлганимда оладиган нафақам даволаниш учун оладиган дори-дармонлар ва докторларнинг хизмат ҳақига ҳам етмасди.

Сурат-3. Маҳалла маркази

Камбағал (ишсиз)ларга ва уларнинг фарзандларига бериладиган нафақанинг ўзи Ўзбекистондаги истаган иккита вазирнинг оладиган ойлигидан кўпроқ. Шохона (Ўзбекистон ҳалқи турмушига қиёслаганда) еб-ичишингиздан ташқари ҳар йили Франция, Италия каби мамлакатларга ҳам саёҳат қилиш имкониятингиз бўлади.


Бундан ташқари, ҳар ойда Ўзбекистондаги яқинларингизга пул юбориб, Каримовнинг иқтисодиётини кўтариб, ўз ҳалқини боқишига ҳам ёрдам бериб турасиз. Лекин бунинг учун "Ота”дан раҳмат эмас, "хизматга-тухмат” деганидай, "Ватанфуруш дангасалар” деган дашномларни эшитасиз.

Демократияни, айниқса адолатни Ўзбекистонга ўхшаб фақат қоғозларда эмас, амалда кўрасиз. Қонун олдида бойми-камбағал, мансабдорми-оддий одам, ҳаммаси баб-баравар. Биздаги каби "Бер порани, ўлдир фуқорони” қоидаси бу ерда амал қилмайди.

Менинг ўзим – оддий бир мухожир (қўпол қилиб айтганда текинхўр) бўлатуриб, Буюк Британия каби қудратли давлат Ташқи ишлар вазирлиги идоралари(элчихона)ни, соғлиқни сақлаш вазирлиги идораларини судга бериб ютиб чиққанман. Судлов билан боғлиқ барча харажатларни давлат қоплаган.

Сурат-4.Қаровсиз қолган саҳоват

 Бундай ҳолатни Ўзбекистонда ҳаёлингизга ҳам келтириб бўлмаса керак. Бизнинг Ўзбекистонимизда давлат мулозими устидан қилган оддий бир шикоятингиз ҳам "текшириб чора кўриш учун” ўша мулозимнинг ўзига юборилиб сизнинг устингиздан кулишади. Шу билан юқорига адолат сўраб бошқа мурожат қилмайдиган бўласиз.

Шундай бир вақтда "Бўрини қанча боқсангда ўрмонни қўмсайди” деганларидай, тез-тез

 "Ёт эллар(Англия)нинг жаннатмакон ҳаёти, 
 Ўз элим(Хоразм)нинг янтоғича кўринмас”

Деб ашула айтиб туриб ичимдан: "Ҳа, ношукур банда”, деб ҳам қўяман.

Менинг мажбурликдан мухожиротга юз тутганимдан, нафақат ўзим ва яқинларим, шунингдек, Ватаним (Ўзбекистон), ҳалқим ва илм-фан ҳам озми-кўпми зиён кўрди:

-Мен ватандалигимда, ўз ишимдан ташқари, масжидлар қуриш, маҳалла марказлари барпо қилиш (сурат-3), боғлар яратиш, қудуқлар қазиш каби хайрия ишлари билан ҳам тинимсиз машғул эдим. 

Сурат-5. Услубий қўлланма

Буларнинг айримлари радио ва телевизорларда, газета ва журналларда: "Профессор Хоразмийнинг саховати” ("Хоразм ҳақиқати”, 31-08-1994), "Ҳожи отанинг  (сурат-2) саховати” (27-03-1999, "Хоразм ҳақиқати) сарлавҳалари билан чоп қилинганди.

Мен мухожиротга юз тутгандан кейин, бундай беминнат хайрия ишлар нафақат тўхтаб қолди, уларнинг айримлари қаровсиз ахволга келиб (сурат-4) йўқола бошлади. 

-Маълумки, ўзбекистон таълим тизимида магистратура янги (юқори) босқич. Магистрлар учун намунавий дастурлар, услубий ва ўқув қўлланмалар, дарсликлар ёзилмаган эди.

Мен Тошкент Давлат Аграр Университетида профессор бўлиб ишлаётган давримда  магистрлар учун намунавий дастурлар, қатор маъруза матнлари ва ўқув қўлланмалар ёзганман (5,6,7-суратлар). 

Сурат-6. Ўқув қўлланма

Мамлакатда нафақа ёшига етмаган (актив ишлаш қобилиятини йўқотмаган), агрохимия соҳасидаги ягона профессор эканим учун Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва таълим системаси раҳбарияти кўрсатмаси асосида, магистрлар учун 60-70 босма табоқ ҳажмга эга бўладиган "Агрохимия” дарслигини ёзишга киришгандим.

Бу дарсликнинг "Агрохимиянинг ифодаси, талқини ва уни ўқитиш технологияси” каби боблари "Таълим технологиялари” (№ 5, Тошкент-2006) илмий-услубий журналида, "Агрохимикатларнинг экологик муаммолари” каби боблари "Экология хабарномаси” (№ 2, Тошкент-2007) илмий-амалий журналида ҳам нашр қилинган.

Ва шунингдек "Агрохимиянинг ифодаси, талқини ва уни ўқитиш технологияси”, "Агрохимикатларнинг экологик муаммолари” мавзуларида Буюк Британия Университетларида лекциялар ҳам ўқиб тураман (сурат-8).

2004 йилнинг охирига келиб, биосфера экологияси ва тупроқ унумдорлиги учунги курашларим сабаб Тошкент Давлат Аграр Университетидан бўшатишди. Шу сабаб, магистрлар учун ёзилаётган "Агрохимия” дарслиги ҳам қолиб кетди. Ва бундан агрохимия фани ва бу йўналишдаги таълим системаси зарар кўрмоқда. 

Сурат-7. Ўқув қўлланма

2005 йилдан Тошкент агро-тижорат коллежида агрономия бўлими (факултети) декани бўлиб ишладим. Деҳқончилик сохасидаги коллежлар ва олий ўқув юртлари талабалари учун 40-50 босма табоқ ҳажмга эга бўладиган "Фермер деҳқончилиги” номли дарсликни ёзишга киришдим.

Бундай дарслик нафақат талабалар учун ва шунингдек, фермерлар учун ҳам зарур қўлланма бўлиб, уни ҳар ким ҳам меъёрига етказиб ёзаолмайди. Чунки бундай дарсликни ёзиш учун "Деҳқончилик”, "Тупроқшунослик”, "Агрохимия”, "Фитопотология”, "Селекция”, "Иқтисодиёт”, "Маркетинг”, "Қишлоқ хўжалик техникаси”, "Мелеорация” каби ўндан ортиқ соҳани яхши билиш лозим.

Бундай дарсликни ёзишда менинг пахта, буғдой, маккажўхори ва бошқалар каби кўплаган экинлар билан турли хил шароитда тадқиқотлар олиб борганим, қишлоқ хўжалик техникалари бўйича "Сеялка-ўғитлагич”, "Сеялка-гўнгсепкич” каби механизмлар ихтиро қилганим, қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ турли хил ташкилотларда раҳбар (айниқса совхоз директори) бўлиб ишлаш жараёнида ортдирган тажрибаларим қўл келди.

2005 йил ноябргача "Фермер деҳқончилиги” дарслигининг бирнеча боб ва бўлимларини ёзиб тугатгандим. "Қишлоқ хўжалик коллежларида агрохимикатларнинг экологик муаммоларини ўрганиш услуби”, бўлими "Таълим технологиялари” (№ 2, Тошкент-2005) илмий-услубий журналида, "Буғдой ҳосилдорлигини ошириш усуллари” боби "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” (№ 7, Тошкент-2006) илмий-ишлаб чиқариш журналларида ҳам эълон қилинган.

Сурат-8. Лекция ўқиш жараёнида

2005 йил ноябрда мухожиротга юз тутганим боис бу зарур дарслик ҳам ёзилмай қолди. Бундан эса қишлоқ хўжалик коллежлари ва Университетлар бакалаврияти талабалари ҳамда фермерлар зарар кўришмоқда.

Юқоридагилар фақат биттагина Ўзбекистонликнинг мухожирлигидан Ўзбекистонга келаётган зарарлар холос.

Муҳаммад Солих, Ёдгор Обид, Холдор Вулқон каби шоирларнинг, Абдулҳамид Исмоил, Сафар Бекчон каби ёзувчиларнинг мухожиротдалиги сабаб ўзбек адабиёти қанча зарар кўраётганини бир кўз олдингизга келтиринг.

Муҳаммадбобир Маликов, Олим Отаев каби Давлат арбобларининг ватанни тарк қилишга мажбур бўлгани Ўзбекистон Ҳукуматининг обрўйига жиддий путур эмасми.

Обид-қори Назаров, Муҳаммадсолих Абутов каби ислом уломаларининг чет элларда юриши, Ўзбекистонда Исломнинг кўраётган зарари эканига шубҳа йўқ.

Исмат Хушев, Жахонгир Муҳаммад, Галима Бухарбоева, Шухрат Бобожонов, Тўлқин Қораев каби таниқли журналистларнинг Ўзбекистонда эмаслиги, Ўзбекистон журналистикасининг йўқотиши, десак хато бўлмас.

Ботир Норбоев, Толиб Ёқубов, Абдурахим Пўлатов, Алишер Илхамов каби Ўзбек олимларининг мухожиротга юз тутиши Ўзбекистон илм-фанининг кўраётган зарари эканига шубҳа йўқ. 

Ҳикоямизнинг бошида айтганимиз, ҳар қандай зарарнинг озроқ фойдаси ҳам борлигини назарда тутсак, бизнинг мухожиротдалигимиздан ватан, ҳалқ, илм-фан ва адабиёт чексиз зарар кўргани билан Каримовчилар (тинчлиги бузилмай) фойда кўраяпти менимча.

Мустақиллик меъморлари кимлар?

Муҳожир бўлишимизнинг асосий сабабчиларидан бири бўлмиш мустақиллик ҳақида ҳам мухтасар қилиб айтиш ўрни келди чоғи.

Ўзбекистон (балки кўпчилик собиқ Иттифоқдош республикалар) газета, журнал, радио ва телевидениясига эътибор берсангиз, мустақиллик шарофати, мустақилликнинг асосчилари бўлган юртбошиларга ҳамду санолар билан тўлиб тошган.

Бундай маддохликни 30 ёшгача бўлган ёшларнинг қилишини тушиниш мумкин. Чунки уларнинг кўпи бундан 20-25 йил олдинги тарихни билмайди албатта. Бироқ ўзлари ўша даврга гувох бўлган, 40 ёшдан ошган фуқораларнинг мустақиллик меъморлари ҳақида  маддохлик қилиши эриш туюлар экан.

Аввалги СССР таркибида бўлган қайси бир давлатни, ҳатто мустақиллиги натижасида сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан касодга учраётган Тожикистон ва Қирғизистонни олманг, мустақиллик неъматга етказган Аллохни эмас, президентларини мадҳ қилиш билан овора.

Бу борада "Мустақиллик меъмори”, "Туркманбоши(Ниёзов)нинг қурган буюк биноси (давлати)”дея ўз президентларини мадҳ қилиш бўйича Ўзбекистон ва Туркманистон маддоҳлари етакчилик қилмоқда. 

Ҳа, мустақиллик, озодлик ҳар бир инсоннинг орзуси. Лекин СССР таркибидаги (Болтиқ бўйи республикаларидан ташқари) республикалар раҳбарларининг роли борми мустақилликга эришганликларида?

Уларнинг кўпчилиги: "Москва(улуғ рус оғамиз)дан ажралсак ўлиб қоламиз”, дейишмаганмиди? Булар ҳақида ёзилган ва айтилган ОАВ лари йўқотилгани билан бунинг шоҳиди бўлган миллионлаган одамлар тирик-ку!

1991 йил март референдумида ҳозирда "Мустақиллик меъмори” деб улуғланаётган коммунист-йўлбошчилар бошчилигида 80 % дан ошиқ Совет фуқоралари: "Йўқолсин мустақиллик, яшасин СССР!” деб овоз берган эмасмиди?! 

Ўшанда барча ОАВлар: "Бу (СССР) ҳалқ иродаси. СССР – енгилмас (тарқалмас) кучдир!” деб бонг урган эди. Орадан бирнеча ой ўтар-ўтмас коммунистларнинг истаги, ҳалқнинг иродасига ҳам қарамай, сўфий шоир Махтимқулининг: 

Баланд тоғлар ҳайбатинга ишонма,
Вақтинг етса қора ердай бўларсан.

Деганидай, СССР аталмиш қизил империя  (мўътабар китобларда башорат қилинган тождор Михаилнинг kacoфатидан) бир кунда йўқолди қўйди. Барча (дунёнинг ярмига яқини) қизил империя сиртмоғидан чиқиб мустақиллик (озодлик) нашидасини сурабошлади.

Хўш, юқоридагилардан келиб чиқиб мустақилликнинг меъмори ким?

Сурат-9 .Бу суратда М.Горбачев: Мен ижод қилган демократия ва ошкораликнинг меваси бўлмиш мустақилликка даъво қилишларига қаранг-а! деяётгандай

 Бунга рад қилиб бўлмайдиган жавоб эса: -Мустақилликнинг меъмори, аввало қудратли Аллох, қолаверса, Совет империясини қулатгани учун Нобел мукофотига сазавор бўлган Михаил Горбочевдир (сурат-9).

Лекин бугун ўзини мустақиллик асосчиси эълон қилиб юрган "Мустақиллик меъморлари” ҳалқнинг эмас, ўзининг мустақиллиги учун аввало Аллоҳга, қолаверса Горбачевга раҳмат айтсалар адолатдан бўларди.

Ўрни келганида бир нарсани эслатсам: 2002 йилда Россия президенти В.Путин "Время” программасида чиқиш қила туриб: "СССРнинг тарқалиши аввало Америка ва Ғарбга, қолаверса 15 та мустақил республика хўжайинлари ва уларнинг шотирларига қўл келди. Бироқ бундан юзлаб миллионлаган оддий ҳалқ зарар кўрди”, деганди.

Бундай очиқ ва аччиқ ҳақиқатни "Мустақиллик меъморлари”дан биронтаси ҳам айтмаган. Чунки ҳақиқатни айтиш учун ҳам мардлик керак.

Ахмад ҳожи Хоразмий
Стокпорт шаҳри, Буюк Британия. 

Dunyouzbeklariдан олинди

Мақолага муносабатлар

4 шарҳ

1.     Otabek Toshev

15.09.2013 at 05:19

Хаммамиз хам хом сут эмган бандалармиз,ватанга хизмат килиш учун уни ичида булиш шарт хам эмас. Айтшадику ота боболаримиз "утирган кулмак, юрган дарё” деб, куп юрган купни куради, бошкалар билан киёслаш яъни таккослаш натижасида хакикий ахвол намоён булади. Бир бор уз мамлактидан узокларга кетмаган одам юрт кадрини каердан хам билсин.

Мақолага гап йўқ. Айниқса Каримбой Собировнинг фикрларига қўшиламан.

REPLY

2.     Fazliddin Yokub

14.09.2013 at 22:33

Zarni kadrini zargar biladi deganday , katta yoshdagi insonlarning hotiralarini okib , huzur olamiz bizlar ham . Katta rahmat sizga Ahmadjon aka . Hotiralaringizni okib ancha rohatladik . Albatta osha davrlarni korgan va yashaganlar yahshirok tushunishadi siz kabi insonlarni . Yana inson befark bolmagan bolsa , ilmli , kurashchi , dini va taridan habardorligi ham kop yahshi mulohazalar tahmin kilishiga yordam boladi deb oylaymiz . Kop utuklaringiz va otmishingizdan habardormiz hurmat kilamiz

REPLY

3.     Мамаёкуб Хамраев.

14.09.2013 at 15:46

Катта рахмат Исмат ака! Ажойиб маколани нашр килганлигингиз учун! Кейинги пайтларда булган саёзликлар бироз тулгандек булибди. Бизларни, асосан юртимизнинг жасур углонлари фикрлари купрок кизиктиради. Хакикатни айта оладиганларни купрок чикарсангиз. Бугунги кунларимиз, давлатимиз учун утиш даври булиб турибди. Шуларни назарда тутган холда, соглом фикрли юртдошларимизга соглик саломатлик тилаб, юртимиз равнаки хизматига тайёр туришларига тилакдошман. Бизда хам, домла ёзган шароитларни яратиш керак ва шарт!!!

REPLY

4.     Karimberdi sobirov

14.09.2013 at 15:03

Raxmat "Duny uzbeklari”ga, zakonniy maqola chop qilibdi.
Domla Xorazmiy bir narsani aytmabdi, men aytay uin:

Mustaqillikka davo qilayotganlar faqat "Mustaqillik memorlari”gina emas, A.Pulatovga uxshagan siyosatchilar xam.
Agar Gorbachevning demokratiya va oshkoraligi bulmaganida Birlik va ERK umuman dunyo yuzini kura olmasdi.
Aytmoqchimanki, "Mustaqillik memorlari” bilan birga ular xam katta RAXMAT aytishlari kerak sotqin Gorbachevga.

REPLY

 

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2013-09-13)
Просмотров: 1663 | Комментарии: 5 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
0  
1 Қутлиев Санжар   (2013-09-21 10:49 PM) [Материал]
Манашу Хоразмий деган домла ростанам энсиклопедик олим.
Қайси темада ёзмасин албатта илмий ёки тарихий асос келтиради.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0