"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

“Олимнинг қисмати” романи ҳақида

“Олимнинг қисмати” романи ҳақида


Бу йил, муҳожиротда яшаётган  олим ва адиб профессор Ахмад ҳожи Хоразмийнинг  16 том(жилд)дан иборат танланган асарлари Буюк Британия(Лондон)да бирнеча тилларда нашр қилинабошлади. 

                                                                           
 Шуни таъкидлаш керакки, А.Х.Хоразмийнинг танланган асарларини нашр қилишда анъанавий усулдан четланишга тўғри келди. Яъни, танланган асарлар нашри боши(1-чи том)дан охири(16-чи том)га қараб бормай, қайси том нашрга таёр бўлса, ўшаниси чоп қилиб борилаяпти. Танланган асарларнинг томлари бир-бирига боғлиқ эмаслиги (бир-бирининг давоми эмаслиги) сабаб танланган асарларнинг аралаш усулда нашр қилиниши ўқувчига ноқулайлик туғдирмайди.
Яқингача танланган асарларнинг бирнеча томлари нашрдан чиқиб ўқувчиларига етиб борди. Ҳозир танланган асарларнинг минг бетдан ортиқ ҳажмга эга бўлган ва 2 китоб(жилд)дан иборат бўлган 15-томи нашрдан чиқди. Қуйида танланган асарларнинг 15-томи ҳақида мухтасар баён қилинади.
                                                                    Ношир

 

Ахмад ҳожи Хоразмийнинг “Олимнинг қисмати” романига
С ў з б о ш и


Ушбу икки том(жилд)дан иборат “Олимнинг қисмати” номли тарихий роман муаллифи асли адиб эмас, агрохимик-тупроқшунос олим. Лекин у адабиётга ўзи ҳам билмаган ҳолда “Хоразм бўлмаса нетардинг дунё?!” (1994) шеъри билан кириб келди.

                                                                             

                                                                   Аннакули Нурмаммедов


“Вакил” (1999) номли китоби уни ёзувчи сифатида танитди. Бу китоб “Архепелаг ГУЛАГ” деб, муаллиф эса – “Ўзбекистон Солженицыни” деб лақаб олди. “Хоразм ҳангомалари” (2009) номли сатирик китоби билан кўплаган ҳажвсеварлар қалбидан жой олабилди. Ўқувчилар таҳсинига лойиқ бўлган қатор публицистик мақолалар ва шеърлар ҳам эълон қилди. 
Шу боис биз (мен, машҳур турк олими ва адиби Исо Каяжан, таниқли ўзбек шоири ва ёзувчиси Холдор Вулқон) унга адабиётда оқ йўл тилаганмиз (2009) ва бизнинг тилагимиз (мақоламиз) ўзбек, рус, турк, инглиз тилларида нашр қилинганди. Қатор мамлакатлардан кўплаган таниқли қалам соҳиблари бизга тилакдош бўлишган.
А.Хоразмий ушбу китобида 300 йиллик тарихий воқеаларни таҳлил қилишда тарихчи олим бўлиб гавдаланади. Тарихий даврлар манзараларини, роман қаҳрамон(персонаж)ларининг ички кечинмаларини ва ташқи қиёфаларини гавдалантиришда адиб (ёзувчи) сифатида намаён бўлади.
Романда тилга олинган географик жойлар, тарихий воқеалар ва оламдан ўтган қаҳрамон(персонаж)лар кўпчиликка маълум эканлиги, айрим ҳолатларда уларнинг суратлари ҳам берилгани, китобга қизиқишни янада кучайтиради.
Муаллифнинг “Қисмат” номли китобини, “Илмга бахшида умр” номли меъмуарини ва муаллиф ҳақида нашр қилинган материалларга эътибор берсангиз, асар бош қаҳрамони – Муҳаммад муаллифнинг ўзи эканини пайқаш қийин эмас. 
Роман бош қаҳрамонининг бир баланд, бир паст, аччиқ ва мураккаб қисмати билан танишиш жараёнида ўқувчи илм-фан, ватан ва ҳалқ манфаати учунги кураш ҳар доим ҳам “Ҳақиқат эгилади, лекин синмайди”, мақоли бўйича адолатнинг тантанаси билан якун топавермаслигининг гувоҳи бўлади. 
Айниқса, “Хизматга туҳмат ҳам қисмат” номли бобини ўқиган одам беихтиёр: “Эй Худойим, шунча кўргиликлар етмаганидай бечора олим мўйсафид ёшга етганида бу қандай аянчли қисмат?!” деганини билмай қолади. Асар қаҳрамони – олимнинг  Қуръони карим ва Тасаввуф илми асосида ижод қилган ва кўплаган одамлар учун дастури амалга айланиб улгурган:


   Ризо керак – тағдирига,     
  Шукур керак – бул кунига,
          Сабр керак – қийинчиликка,    
   Умид – керак яхши кунга

деган ўгитидаги “Ризо керак – тағдири(қисмати)га”  деган сатри олимнинг хусусан ўзига қаратилганми, деб ўйлайди одам. Ва буюк рус ёзувчиси, граф Лев Толстойнинг қисмати беихтиёр кўз олдингизга келади.

Бироқ, асар бош қаҳрамони бўлмиш олим(Муҳаммад)нинг илм-фан ва адолат учунги тортган ва тортаётган шунча жабр-ситамларига қарамай унинг ҳақиқат тантанасига ишонч билан, тенгсиз курашда бардавом эканлиги ўқувчида адолат тантанасига умид ўйғотади ва унинг жасорати ибрат сифатида кўрилади. 
Бу китобни “автобиографик роман” ёки “илмий-тарихий роман” деса янада тўғрироқ бўлармиди, деб ўйлайди киши.  Чунки унинг почерки(услуби)га эътибор қилинса, муаллифнинг олим эканлигини билиш қийин эмас. Албатта, бу роман таниқли ва профеционал ёзувчиларнинг романларидан, айниқса бадий жиҳатдан фарқ қилади. Бироқ,  роман ёзишдаги унинг услуби ҳечкимникига ўхшамагани учун ҳам бу китоб(роман)ни оригинал, деб атаса хато бўлмас.
Асар қаҳрамони ҳаёти ва фаолияти турли тарихий ва сиёсий даврларда ва жаҳоннинг турли қитқаълари(Осиё, Африка, Европа)да кечганлиги, бу китоб ўқувчилари географиясининг кенгайишига шароит яратади. Ва турли маданият ва миллатдаги муштарийлар бу китобни ўқиш жараёнида  бир-бирининг маданияти, менталитети ва турмуш тарзи ҳақида ҳам кўпроқ нарсаларни  билиб оладилар.
Шу боис ҳам йирик олим, профессор Ахмад ҳожи Хоразмийнинг ушбу асари 21-чи аср адабиётида ўз ўрнига эга бўлиб, ер юзининг кўплаган мамлакатларида ўз муштарийларини топади, деб ишонамиз.

Аннақули Нурмаммедов
Ёзувчи ва дипломат, адабиёт соҳасида ҳалқаро 
Махтимқули мукофати лауреати

 

 

                                                             ТАҚДИМ

 “Олимнинг қисмати” аталмиш бу асарни мен тарихий лавҳалардан иборат роман-хроника, деб тушиндим. Муаллиф бирорта Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси эмас, асл касби агрохимик-тупроқшунос олим, фан доктори, профессор. Адабиётга қалб амри билан кириб келади. Хусусан, 1994 йилда “Хоразм бўлмаса нетардинг, дунё?” шеъри маҳаллий матбуотда эълон қилиниб, радио ва телевиденияда, тўй ва тадбирларда таниқли хонандалар томонидан ашула сифатида куйланабошлайди. Бу эса аграр соҳаси олиминининг  адабиётнинг мўътабар остонасига расмий қадам қўйишига сабаб бўлади. 

                                                                           

                                                                           Набижон Боқий


 1999 йилнинг баҳорида А.Хоразмийнинг “Вакил” номли илмий-сатирик қиссаси Хоразмда нашр қилинади ва кўп ўтмай,  “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” илмий-ишлаб чиқариш журналида сонма-сон эълон қилинабошлайди. Натижада бу асар республикада шов-шув бўлиб кетади. Уни ҳамма, ҳатто Биринчи раҳбар ҳам  ўқийди. 
Шундан сўнг Аҳмад ҳожи Хоразмий ҳақиқат “изловчи” қаламкаш сифатида эл оғзига тушади. Йўқ нарсани йўқ жойдан излайдиган одам ўзини ноқулай аҳволга солиб қўяди. Доим шундай бўлган, бундан кейин ҳам шундай бўлади.
Ўрни келганида айтиш жоизки, бу китоб ҳали ёзиб тугалланмасидан 4-5 йил олдин, эл оғзига тушабошлаган эди. Бу китоб ҳақидаги биринчи мақола каминанинг қаламига мансуб бўлиб, 1990 йилларнинг ўрталарида “Оила ва жамият” газетасида эълон қилинганди.
Ҳатто бевосита қишлоқ хўжалигига алоқадор газета (қишлоқ ҳаёти) раҳбари Ўткир Раҳмат ҳам Аҳмад оғага тақлидан ҳажвий шеърлар ва ҳикоялар ёзишни машқ қила бошлайди, аммо Аҳмад ҳожи Хоразмийга қарши (буюртма) уйдирма мақола эълон қилишдан ҳам ўзини тия олмайди, ҳасад қурсин.
2009 йилда унинг “Хоразм ҳангомалари” ҳажвий қиссаси эълон қилинади-ю, миш-мишлар рост бўлса, тинчгина ётган №1 ҳажвчи-ёзувчи Неъмат Аминов ҳам гўрида бир ағдарилиб олган эмиш. 
Аҳмад ҳожи Хоразмийнинг долзарб мавзудаги публицистик мақолалари, шеърлари турли хил тилларда ва мамлакатларда эълон қилинади ва халқаро миқёсда эътироф этилади.
“Олимнинг қисмати” муаллифнинг муқаддам ёзган асарларидан хийла фарқ қилади. Унда жуда катта тарихий давр қамраб олинади. Муаллиф гўё коинот меҳварида туриб воқеа-ҳодисаларни кузатиб, тарихий шахсларнинг ҳаракатини қайд этиб бораверади. Бир қарашда бу асар муаллифнинг ҳаёт ҳикоясига ўхшайди. Бош қаҳрамон Муҳаммад кўп жиҳатдан Аҳмад ҳожи Хоразмийни эслатиб юборади.
Роман воқеалари географик нуқтаи назаридан ҳам кенг қамровлидир: қаҳрамонлар Осиё, Африка, Европада умргузаронлик қилади. Боя таъкидлаганидек, ҳамма жойда матонат билан ҳақиқат тантанаси учун курашни давом эттираверади.
Менимча, бу роман шак-шубҳасиз ўқувчилар меҳрини қозонади. XXI асрда яратиладиган туркона адабиётимизнинг ноёб намуналаридан бири бўлиб қолажак ин-ша-Аллоҳ.
Набижон Боқий 
Ўзбекистон ёзувчилар союзи аъзоси, адиб  

 

К и р и ш
(ёхуд муаллифнинг сўзи)


Қўлингиздаги тарихий романни (агар уни шундай аташ жоиз бўлса) ёзишда ҳозирги Ўзбекистон ва Туркманистон ҳақидаги кейинги 300-400 йилги тарихий-илмий манбалар, ўз қаламимга мансуб: “Илмга бахшида умр” (2001), “Қисмат” (2002) номли китоблар, ва мен ҳақимда турли мамлакат ва тилларда нашр қилинган: “Туман ортида қуёш бор” (1979), “Хоразм фахри” (1994), “Ал-Хоразмий изидан” (1994), “Хоразм деҳқонларининг елкадоши” (1998), “Энциклопедист (устоз)  олим – 60 ёшда” (2008), “Профессор А.Х.Хоразмийнинг ижодий йўли, ёхуд  адабий ижодга оқ йўл” (2009), “Ўзбекистон Солженицыни ва унинг китоби (Вакил) ҳақида” (2009), “Профессор Ахмад ҳожи Хоразмий – Пайғамбар (63) ёшда, ёхуд Исломдаги 60 йил” (2011), “Ахмад ҳожи Хоразмий ҳақида” (2013), “Мухожир олим – 65 ёшда” (2013), каби илмий ва публицистик мақолалар асос қилиб олинди.
 Ҳамда, Хива музейидаги қўлёзма материалларидан, Дорғон ота ва Ос(Хоразм)даги узоқ (1 асрдан ошиқ) умр кўрган Сўна момо каби тиниқ фикрли қариндошлар ва раҳматлик отамнинг ҳикояларидан фойдаланилди. 
Китоб жуда катта ҳажмга эга бўлганлиги боис, ўқувчига қулай бўлсин учун,  у 2 та том (жилд) қилиб нашрга таёрланди. Биринчи том “Олимнинг ватани(Ўзбекистон)даги қисмати” деб номланади ва ўз ичига  I-чидан  X-чигача бўлган бобларни олади.  Иккинчи том “Олимнинг муҳожирот(Буюк Британия)даги қисмати” деб номланиб, ўз ичига  XI-чидан ХVIII-чигача бўлган бобларни олади.
Китобда барча географик ва тарихий жойларнинг номлари, дунёдан ўтган қаҳрамон(персонаж)ларнинг суратлари ва исми шарифлари қандай бўлса шундайлигича келтирилган. 
Аввало ўзимнинг адиб эмаслигим, қолаверса, романдай жиддий жанрга биринчи бор қўл уришим сабаб, бу китоб бошқа адибларнинг бу жанрдаги ишига тенглаша олмаслиги мумкин. 
Қолаверса, мухожиротдалигим сабаб, Ўзбекистон ва Туркманистонда мавжуд бўлган кўп манбалардан фойдаланиш имконим бўлмади, афсус. Албатта, бу омиллар китобнинг тарихий ва бадий савясига таъсир қилмай қолмайди. 
Нима бўлгандаям, менинг узоқ йиллик изланишим ва меҳнатим маҳсули бўлмиш қўлингиздаги “Олимнинг қисмати” номли китоб дунёга келди. Уни баҳолаш Сиз муҳтарам ўқувчилар ҳукмига ҳавола. 
Бу китобнинг ҳар бир боби 2013 - 2015 йиллар давомида “Туркистон тонги” каби ижтимоий-сиёсий, илмий, адабий-публицистик газетада, ҳамда,  “Дунё ўзбеклари”, “horazmiy.ucoz.com” каби қатор интернет сайтларида ҳам нашр қилинди. Унга ўқувчилар томонидан турли хил муносабат(соммент)лар билдирилган бўлиб, улар айнан келтирилди.
Китоб сифатини яхшилашни мақсад қилган Сиз мухтарам ўқувчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва тавсиялар мамнуният ва эҳтиром билан қабул қилинади.
Ахмад ҳожи Хоразмий
Буюк Британия, Стокпорт шаҳри. 


Хулоса ўрнида


Бу асар икки йил давомида энг кўп ўқиладиган “Дунё ўзбеклари” каби интернет нашрларида бобма-боб эълон қилиб борилди. Уни кўпминглаган одамлар ўқиди, айримлари бу асар ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини коммент ёзиб билдирдилар.
Коммент ёзиб муносабат билдирганларнинг кўпчилиги аноним муаллифлар бўлди. Аноним коммент(фикр)ларнинг яхши томони шу эдики, комментчи асар ҳақидаги ўз фикрини дилидан ёзган. Шу боис ҳар бобдаги комментлар қандай бўлса шундайлигича келтирилди. 
Асарга муносабат билдирган айрим ўқувчилар: -Бу асарнинг кўп боблари тарихий романдан кўра, ҳужжатли асарга ўхшайди. Бунақа, кўплаб реал суратлар бериладиган романни учратмагандик – деб ёзишган. 
Муҳтарам ўқувчиларнинг бу фикрларига мен (муаллиф) ҳам қўшиламан. Асарнинг бадийликдан узоқ бўлган айниқса, 13-каби боблари ҳужжатли асарга мисол бўлаолади. Бу ва шунга ўхшаган романдан кўра ҳужжатли асарга ўхшаш бобларини бу китоб таркибига киритмаслик ҳақида ҳам ўйлаб кўрдик.
Бироқ, бу бобларни чиқариб ташлаш, аввало асар қаҳрамони ҳаётини кемтик қилиб қўярди. Қолаверса, айрим ўқувчиларнинг: “-Бу боб романдан кўра кўпроқ ҳужжатли асарга ўхшаган бўлсада, бир йиғлаб, бир кулиб, бош кўтармасдан ўқилар экан”,  “-Кўплаб реал суратлар билан безатилган романни учратмагандим. Бироқ суратларнинг келтирилиши асар қаҳрамонлари ва тафсилотларнинг ишончлилигига исбот ўлароқ кўрсада бўлади ва бу асарга бўлган қизиқишни янада оширар экан”- деган фикрлари ҳам ҳисобга олинди.
Китобга сўзбоши ёзган таниқли адиб, адабиёт соҳасида  ҳалқаро Махтимқули мукофоти лауреати А.Нурмаммедовнинг: “-Романда суратлар ҳам берилгани китобга қизиқишни янада кучайтиради” , “-Албатта бу роман таниқли ва профессионал ёзувчиларнинг романларидан, айниқса, бадий жиҳатдан фарқ қилади” – деган фикрлари, китобга муносабат билдирган кўпчилик ўқувчилар фикрлари билан ҳамо-ҳанг бўлганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.
Асарга муносабат билдирган ўқувчиларнинг ҳаммаси ҳам ҳолис фикр билдирган, деб бўлмайди. Айримлари асар бошқа ёқда қолиб асар муаллифининг шахси ҳақида муносабат билдирган. 
Масалан ўзини “Мухлис” деб атаган ўқувчи: -“Буни (А.Хоразмийнинг “Олимнинг қисмати романини” демоқчи) яна эълон қилишдан мақсад нима, Исмат ака (Исмат Хушев “Дунё ўзбеклари” сайти бош муҳаррири). Сайтнинг обрўсига тўғри келмайди бу одам (А.Хоразмий демоқчи). Комменчилар ҳам ҳа деб Хоразмийни мақташади, бу эса менинг ғашимни келтиради” – деб ёзган.
Бундай муносабатлар ҳам олиб ташланмади, токи муҳтарам ўқувчилар ҳам билсинлар, барча ўқувчилар ҳам холис бўлмаслигини.
Бу асарга бўлган муносабатлар ичида  “Туркистон тонги”   ( № 11- (21) 2013)  ижтимоий-сиёсий, илмий, адабий-публицистик газетасида: -Адиб ва олим Ахмад ҳожи Хоразмий ўзининг «Олимнинг қисмати» тарихий эссеси(романи)да Махтумқули яшаган даврда, шоирнинг ҳам ёрдамида бу икки халқ ўртасида яраш битимлари тузилганлиги, урушганлар халқ дипломатияси йўли билан яраштирилиб, узоқ пайтлар тинч, хотиржам яшашганини ишончли далиллар орқали ифодалайди.   Бу дипломатик алоқалар ён қўшни бўлиб яша¬ётган туркман ва хоразм аҳолиси учунгина эмас, қозоқ, қирғиз турк лари учун ҳам ибратлидир. Асарни қисқартириб чоп этар эканмиз, имлосини муаллиф ифодалаган ҳолда қолдирдик – деб ёзгани бу асарнинг аҳамияти ва долзарблигини кўрсатади, десак хато бўлмас.
“Ёзувчи” номи билан коммент ёзган ўқувчининг ёзган комментидан унинг адабиётдан, романдан яхши хабардор экани кўриниб турибди. Шу боис унинг бу асар ҳақидаги фикрини қуйида айнан келтириш мақсадга мувофиқ деб ҳисобладик:
-“Ахмад ҳожи Хоразмийнинг  “Олимнинг қисмати” тарихий романини ва унга ёзилган комментларни кўпчилик қатори мен ҳам ўқиб бордим. “Айрим боблари романдан  кўра ҳужжатли қиссага кўпроқ ўхшайди”, “Бунақа реал фотосуратлар берилган романни кўрмагандик”, деганларига мен ҳам қўшиламан. 
Бироқ, энциклопедияни очсангиз роман ҳақида шундай дейилган: Роман – асосан проза шаклидаги адабий жанр бўлиб, бош қаҳрамон (қаҳрамонлар) ностандарт характери ва ҳаётининг ўзига хос ривожланиши ҳақидаги муфассал тағдим қилинган ҳикоядир.
А.Хоразмийнинг “Олимнинг қисмати” номли бу романига сўзбоши ёзган таниқли адиб А.Нурмаммедов ҳам таъкидлаганидай, бу асар профессионал ёзувчилар романларига, айниқса бадий жиҳатдан тенг келаолмасада, романга қўйилган юқориги талабга тўла жавоб беради.
Юқорида баён қилинган мулоҳазалар асосида бу асарнинг тарихий роман сифатида қимматига таъсир қиладиган айрим бобларинида қолдиришга жазм қилдик. 11-бобнинг тугашига эътибор қисангиз бу асар келажакда давом қилиши мукинлигига ишонч ҳосил қиласиз.
Ушбу китобга ёзилган сўзбошида ва унинг кириш қисмида, ушбу тарихий романни ёзишда муаллиф(А.Хоразмий)нинг “Илмга бахшида умр” номли мемуари асосий манба сифатида фойдаланганлиги таъкидланган. 
 “Илмга бахшида умр” китоби нашрдан чиққанидан кейин китобда айрим маҳаллий раҳбарлар, ҳатто мамлакат президенти ва К.Нуржоновга ўхшаган СНБ агентлари ҳақида ҳам аччиқ ва кескин фактлар келтирилгани сабаб, бу китоб таъқибга учраб, бир муддат йиғиштириб ҳам олинди. Муаллифнинг устидан жинойи иш очилиб, китоб нашри билан боғлиқ одамлар қаттиқ сиқувга олинди. 

                                                                                   
Кўп ўтмай “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журналининг 2001 йил № 2 сонида бу китобга Ўзбекистоннинг таниқли олимлари  - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан арбоби, профессор О.Хасанов ва профессор О.Усмоновлар имзоси билан расмий тақриз эълон қилинди.
Бу тақризда: -А.Хоразмий ушбу китобини ёзишда давр сиёсати, айрим раҳбарларларнинг истаги ва фикрига қарши бориши ва натижада жабр ҳам чекиши, бир қараганда ибратли ҳол бўлиб туюлмасада, унинг бу ҳаракатлари Ҳақ ва ҳалқ манфати йўлида қилингани учун жасоратли ибрат, дейишга арзийди, - деб таъкидланади.
Шундай китоб асосида дунёга келган ушбу асар ҳам турли хил тортишув ва мунозараларга сабаб бўлиб, таъқибларга учраса ажабланмаслик керак, демоқчимиз. Лекин ҳақиқат жойида қарор топиб (ўша мемуарга ўхшаб) бу асар ҳам китобхонларнинг севиб ўқийдиган китобларидан бирига айланишига умид қиламиз.
Муаллиф


Шарҳлар


“Дунё ўзбеклари”дан:
Ажойиб инсон, тиниб тинчимас ва ҳассос олим, қишлоқ хўжалиги билимдони ва фидойиси Аҳмад ҳожи Хоразмийнинг “Олимнинг қисмати” тарихий романи (ўз ҳаёт йўли ҳақида ёзилган хотиралари)ни ниҳоят эълон қилиб бўлдик.
Бу хотиралар профессионал ёзувчининг эмас, балки  хориж эллар сари юз тутган таниқли олимнинг ўз мураккаб ҳаёт йўли ҳақидаги самимият билан ёзилган дилномаси деб қаралишини истардим.
Умр инсонга бир марта берилади. Уни қандай яшаб ўтиш эса ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. 
Аҳмад ҳожи Хоразмий (ёхуд бош қаҳрамон Муҳаммад Хоразмий)нинг босиб ўтган мураккаб ва айни пайтда шарафли ҳаёт йўли келгуси авлод учун яхши ва сабоқли дастуриламал бўлиб хизмат қилишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.
“Дунё ўзбеклари”нинг кўп минг сонли ўқувчи ва мухлислари номидан Буюк Британияда истиқомат қилаётган олимга узоқ умр, сиҳат саломатлик, бахт саодат ва илмий ва ижодий фаолиятига баракотлар  тилаб қоламиз.
Бош муҳаррир И.Хушев.

 


Мухлис
                03.07.2014 at 15:04
Исмат Хушевнинг проф Хоразмийниннг китобига сўнги сўзини ўқиб шундай хулосага келдим:
Хоразмийнинг ижоди ва шахсини тинмай бўҳтон ва ҳақорат қилаётган шаллақи тарихчи Комил Нуржон, шаллақи шоир Кенжабий Қўзи каби СНБнинг агентларидан тап тортмай Хоразмийнинг ижоди ва шахси ҳақида объектив ва дил сўзларини ёза олган экан, демак, И.Хушев Хукуматпараст эмас, у том маънодаги объектив журналист

 

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2015-09-08)
Просмотров: 1170 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 1
0  
1 Шароф   (2015-09-11 9:50 PM) [Материал]
Қоил домла!
Худо узоқ умр берсин сизга. Сиз ижод қилаверинг, биз ўқиб сизга дуо қилаверайлик.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0