Гап нималигини тушунган Абдуманноп муғомбирона гап бошлайди: "Биласиз-а, маҳаллий ҳалқнинг емиши асосан мандёка ҳисобланади.
(Мандёка - ярим бута шаклидаги бир йиллик ўсимлик бўлиб, бўйи 1,5-2 метр келади ва қаламчадан кўпаяди. Экилган қаламчалар 3-4 ойда яхшигина ҳосил беради. Ҳар биттасининг тагида узунлиги 30-70 см, деаметри 7-15 см келадиган 3-5 илдизмеваси бўлади. Буни қайнатиб, қовуриб, пишириб, ҳатто хомлай ҳам ейишади. Унинг таъми картошкадан жуда ҳам фарқ қилмайди. Жанубий Осиё ва бутун Африка ҳалқларининг асоси овқати хисобланади)
Ҳамма гап шундаки деб, ишонтирган Абдумаппоп, унинг таркибида йигитликни кучайтирадиган моддалар мавжуд. Шунинг учун ҳам бу бачағар негрлар зўр-да! Лола опа келишига 10-15 кун қолган бўлса, шу бугундан бошлаб ҳар куни кечқурун ўша мандёкани пишириб, озроғини хомлай ейсиз. Ана кўрибсизки, сиз Лола опадан эмас, Лола опа сиздан қочадиган бўлади”, деб ишонтиради Йўлдош акани.
Йўлдош ака, А. Мажидовнинг "тавсиясини” ошиғи билан бажара бошлади. У кунига бир марта ейишга тавсия қилган бўлса, Йўлдош ака икки марта: кечқурун, ҳам тушда мандёкда ейдиган бўлди. Муҳаммадлар ҳайрон қолардилар, чунки Йўлдош ака мандёкани ейиш уёқда турсин, жирканиб, уни қўлига ҳам ушламасди.
Мандёкани кучайтирилган режимда бир хафтадан кўпроқ егандан кейин, Йўлдош аканинг боши айланадиган, оғзидан сув келадиган бўлди. Маҳаллий врачлар мандёка истеъмол қилишни зудлик билан тўхтатишни тавия қилишди. Чунки мандёка таркибида клетчатка кўп бўлганлигидан буни ейишга ўрганмаган ошқозон, уни яхши ҳазм қилаолмас экан. Бунинг устига, бошқа калорияли овқатдан кам егандан кейин, бечора Йўлдош аканинг тинкаси қуриган экан.
Лолахонни орзиқиб кутаётган Йўлдош ака энди: Павардигор, Лолахон бир икки хафта келмай турсин-да, деб Худога илтижо қиларди, лекин кеч бўлганди. Лолахон эртаси куни, тушдан кейин этиб келди.
Лола опани кутиб олишга Аэропортга Йўлдош ака билан бирга бошқалар қатори Абдуманноп Мажидов ҳам чиқди ва: "Кеннойи, бу Йўлдош акамлар жуда жўх чиқиб қолдилар. Негр қизлар унинг атрофида парвона бўлишиб, сизнинг йўқлигингизни билдиришмади”, деди иршайиб.
Лола опа Йўлдош акага "тўғрими”, дегандай хўмрайиб бир қаради. Абдуманнопнинг "Сиз Лола опадан эмас, Лола опа сиздан қочадиган бўлди” деган башорати тўғри чиқди. Чунки Йўлдош акага яқин йўлаб бўлмасди, ундан негрларнинг ҳиди анқиб турарди. Қанча совунлаб ювинмасин у специфик ҳидни йўқотиб бўлмаган.
Лолахон: "Сиз негр(аёл)лар билан бўлгансиз, бўлмаса негрнинг ҳиди нимага бошқалардан эмас, фақат сиздан келади”, деб роса жанжаллашди. Бечора Йўлдош ака барча мўътабар нарсалардан қасам ичиб, зўрға ишонтиргандай бўлди. Бу тўпалонлар бироз тинчигандай бўлди-ю ярим кечага яқин баттар авжига чиқди.
Лолахон: "Абдуманноп тўғри айтган экан, бу қариб қуюлмаган чол нима билан шуғилланганини билдим ўзи. Тонг отгандай Ватана қайтиб кетаман, яшамайман бундай одам билан”, деб бақирарди.
Воқеа бундай бўлган экан: Кечаси ётиш пайтида Лола опа Йўлдош аканинг баданларини атир билан артиб, амаллаб кўрпага киришган. Мандёка еявериб тинкаси қуриган, бунинг устига, бугунги жанжаллардан кайфияти йўқолган Йўлдош ака ҳарчанд ҳаракат қилсада, Лола опанинг кўнглини оломаган. Шундан кейин Лола опа Мажидовнинг (ҳазил) гапига янада ишонган. Ярим кечасидаги жанжал шунинг учун экан.
Сурат-11. Йўлдош Икромов Лолахонни кутиб
Энди Йўлдош аканинг баданидаги негрларнинг ҳидига келсак. Ҳалиги мандёка таркибида одам терисидан специфик (негрникига ўхшаган) ҳид чиқарадиган моддалар бўлар экан. Мандёка ейишдан тўхтагандан кейин бир неча (12-15) кундан кейин ҳалиги ҳид аста секин йўқолар экан. Кўп вақтгача Мажидов Лола опани, Йўлдош акани кўрган ерда куладиган, улар эса бунга тескари қарайдиган бўлиб юришди.
1983 йил февраль ойида махсус магазиндан гўшт ўрнига тирик ўрдак беришди. Муҳаммад эса ўрдакни хизматчисига бериб сўйдирди. Йўлдош ака бўлса буларнинг қўллари қоп-қора, буларга ўрдакни сўйдириб бўлармиди деб ўзи сўядиган бўлибди.
Бир пастдан кейин Муҳаммаднинг хизматчиси келиб: Сеньёр, Йўлдош аканинг ўрдакни сўйишига қаранг, деб қолди Секин бориб қараса, Йўлдош ака балконга чиқиб, ўрдакни чап қўлтиғига қисиб олган, ўнг қўлида ўткир болтача.
Аввал тўрт томонга қараб, хеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, болтали қўли билан ўрдакнинг бўйнини балконинг тутқичига қўйиб, ўзининг бошини тескари томонга буриб, ўрдакнинг бўйнини қўйган жойини тахминлаб, болтачани зарб билан уради. Бунгача эса ўрдак бошини қўтариб улгиради. Тақиллаган овоздан қўрққан ўрдак Йўлдош аканинг нақ тумшуғининг тагида "ғақ” деб овоз чиқаради.
Бу ҳол бир неча марта такрорланди. Кейин Йўлдош ака бир ип топиб келдида ўрдакнинг бошини балкон тутқичига боғлади. Яна у йёқ бу йёққа қараб, юзини бошқа томонга буриб, болтача билан бир урган эди, ўрдакнинг боши узилиб тушди.
Ўрдакнинг бўйнидан фонтан каби отилаётган қон Йўлдош аканинг юз-кўзию, уст бошини расво қилиб юборди. У бўлса: ҳай-хай ярамас деди-да, қўлтиғидаги ўрдакни ерга ташлаб юборди. Бошсиз ўрдак қонини оқизиб дуч келган томонга югурарди. Йўлдош ака бўлса: "Лолахон қочинг!”, деб бошсиз ўрдакнинг олдида чопиб борарди.
Нима бўлияпти, деб бошқа хонадан югуриб чиққан Лола опа оёқларига урилган бошсиз ўрдакдан ўтакаси ёрилаёзиб йиқилиб тушди ва кўйлаги ҳам кўтарилиб қолди. Лола опанинг оёқлари орасига кириб қолган бошсиз ўрдак эса киришга жой топаолмай, қонини оқизганича патилларди. Ёрдамга югуриб келган хизматчилар Лола опанинг оёқлари орасидан ўрдакни олиб ташлашди. Лола опага совуқ сув ичириб ўзига келтиришди.
Контракт бўйича муддатни тугатиб, Ватанга қайтиш олдида Илмий марказ олимлари, ўзларининг маҳаллий шогиридларини меҳмонга таклиф қилишарди. Бир куни Йўлдош ака ўзининг ёрдамчиси Сирилью Пинтуни рафиқаси билан меҳмонга таклиф қилибди. Йўлдош ака бу ерда икки йилдан ошиқ яшаган бўлсада Португал тилини жуда ёмон биларди. Шунинг учун ҳам меҳмонлар билан деярли имо-ишора билан мулоқатда бўлар эдилар.
Ўзбекона мехмондўстликни бир кўрсатиш қўйиш учун столнинг устини турли ноз-неъмат билан тўлдириб ташлаган эди. Лола опа бўлса ўлган кунидан уларга чой, овқат берарди. Бунақанги тўкин дастурхон-у ноз-неъматни кўрмаган бечора Сирилью орқа олдига қарамай стол устидаги нарсаларни паққос туширарди. Аралаш-қуралаш ейилган овқат ўз кучини кўрсатабошлади.
Унинг қорни оғриб ҳожатга чиққиси келиб, мезбондан қаерга чиқишни сўради. Йўлдош ака ҳожатхонани очиб оғзи ёпиқ раковинанинг устига қандай ўтириб ҳожат қилишни кўрсатди-да Сирильюни ичкарида қолдириб, ҳожатхона эшигини ёпди. Сирилью ҳожатхонадан чиқар-чиқмас қўлаанса ҳид бутун уйни тута бошлади.
Лола опа: "Нима бало, меҳмонларингиз ҳожатхонадан ахлат босиб чиққанми, оёқ-қўлини кўрингчи”, деб тўнғиллади. Йўлдош ака бўлса: "Ахлат босмаган-а, лекин кўпроқ ел чиқариб (ўсириб) юборганга ўхшайди, ҳали ҳамон ҳид йўқолади”, деб Лола опани юпатди.
Лекин бу қўланса ҳид соня сайин кучаярди. Бурнини қўли билан беркитиб олган Лола опа: "Нима бало бу қоравой ўсриғи билан ҳожатхонани тўлдириб юборганми”, деди-да, ҳожатхонанинг эшигини очди ва "вой-дод” деганича ётадиган хонасига қараб қочди.
Қарашсаки, барзангидей келадиган Сирилью роковина қопқоғининг устига қозоқнинг қолпоғидай қилиб чўққайтириб қўйибди. Чунки ҳожатга бир умр далага чиқиб юрган бу барзанги, раковина қопқоғини очиш кераклигини қаердан билсин.
Йўлдош ака меҳмонларга тез қочининглар, бўлмаса Лолахон сизларни бир бало қилади деб уларни жўнатиб юборди. Ўзи бўлса бир челак сув келтириб: "Лолахон, сиз ҳожатхона эшигини очинг-у, мен сув сепган захотим ёпинг”, деб кўрсатма берди.
Шу йўсинда, 3-4 челак сув урганидан кейин, ҳалиги ахлат сувда баттар суюлиб, эшикни ҳар очганда уй(айвон)нинг ичига қараб оқарди. Лола опа олдинда, Йўлдош ака орқада, дод ёрдам беринглар, деб кўчага чиқишди. Вазиятни тушинган қўшни ўз хизматкорларига уларнинг уйларини тозалатиб берди.
* *
*
Мозамбикда пахта ва бошқа ўсимликларга ўғит қўллаш борасидаги тадқиқотлар тез вақтлар ичида машҳур бўлиб кетди. Ўғитлар ёрдамида, тупроқ типига боғлиқ равишда пахта ҳосилдорлиги 2-3 мартагача, маккажўхори ҳосилдорлиги 3-8 мартагача ошиши исбот қилинди.
Шу билан бирга, ўсимликлар ҳосилдорлигини органик (гўнг) ва кўк (кротоллария) ўғитлари ҳам (минераль ўғитча бўлмасада) яхшигина оширар экан. Шунинг учун ҳам ҳосилдорликни синтетик (минераль) ўғитларни кам (иложи бўлса умуман қўлламай) қўллаб ошириш йўлларидан фойдаланиш иқтисодий ва экологик жиҳатдан мақсадга мувофиқ эканлиги ҳам аён бўлди.
Сурат-12. Муҳаммад Мозамбик ОАВ мухбири Жуаунг Бинда билан
Булар хақида Мозамбик ҳалқ республикасининг марказий (бош) газетаси хисобланиш NOTICIAS (известия) газетасининг 1984-йил 8-март сонида "Ўғитлар қўллаш ҳисобига” рубрикаси остида "Нампулада қўлга киритилган яхши натижалар” сарлавҳаси билан катта мақола эълон қилинди. Бунга сурат хам берилган бўлиб пахта ривожи ўғитлар таъсирида қанчалик кучли ривожланиши яққол кўрсатилган (сурат-14) эди.
Пахта ва бошқа ўсимликлар агротехникасида Ўзбек Совет олимларининг бу ерда қилган асосий ўзгаришларидан бири, ишлаб чиқариш(деҳқончилик)ни механизациялаш ҳисобланади. Лекин бошқа давлатлардан келган олим(мутахасислар)лар Мозамбикдаги пахта майдонининг бугунги ахволида уни механизациялаш иқтисодий жиҳатдан зарар эканлигини кўрсатганлар.
Чунки, биринчидан, жуда арзон ишчи кучи кўп, иккинчидан бутун мамлакат бўйича пахта майдони бор йўғи 280 минг гектарга яқин. Албатта бу майдондан бор йўғи 75 минг тонна (гектарига ўртача 3 центрердан) пахта олингандан кейин, механизация иқтисодий жиҳатдан зарар келтириши мумкин.
Агар пахта майдони 2-3 марта кенгайтирилса (истиқболда шундай қилиши ҳам керак) табики, ишчи кучи етмайди ва механизация қўллашга зарурат туғилади. Шунинг учун ҳам истиқболни кўзда тутиб, ўтказиладиган тажрибалар механизация қўллаб олиб борилди.
Бу ердаги пахта агротехникасида механизация қўллашнинг Ўзбекистондан катта фарқи бор. Чунки бу ерда пахта сунъий тарзда сувғорилмайди, намликка бўлган талаб эса ёмғир орқали қондирилади. Шунинг учун ҳам, бу ерда кулътивациядан кейин ариқ олинмайди. Минераль ўғитни озиқлантириш даврида беришда ҳам катта фарқ бор.
Олиб борилаётган бу тадқиқотлар ҳақида мамлакатнинг нуфузли газеталаридан бири бўлган "DIARIO de MOCAMDIQUE” (Мозамбик кундалиги) газетасининг 1984 йил 14-сонида "Совет мутахасис(олим)лари ишлаб чиқаришни юксалтириш формаларини ўрганаяптилар” сарлавҳаси остида катта мақола эълон қилинди. Бу мақолда МТ3-80 тракторида ўғит билан бирга пахта экиш тасвирланган ва сурати ҳам босилган. Бу мақолада Мозамбик шароитида ҳам пахта етиштиришда механизация қўллаш нафақат мумкинлиги, ҳатто зарур эканлиги таъкидланади. Ва унининг қатор афзалликлари келтирилади.
Бу мақола эълон қилингангандан кейин қатор маҳаллий раҳбарлар, пахта етиштирувчи давлат, кооператив ва хусусий кархоналар раҳбару мутахассислари пахтачиликда механизация қўллашни кўриб, ўрганиб кетдилар.
Мозамбик ҳалқ республикаси дончилигида маккажўхорининг роли каттадир. Шунинг учун ҳам унинг ҳосилдорлигини кўтаришга катта аҳамият берилади. Бу борада бир неча тадқиқотлар олиб бордилар. Маълум бўлишича ўғитлар таъсирида маккажўхори дони ҳосилдорилиги тупроқ типига боғлиқ равишда, ўн баробаргача ошиб, ҳосилдорлик гектарига 70-72 центнерга етиши кузатилди. Бундан олинадиган соф фойда 20-21 минг метикалл(бир АКШ доллари 50 метикаллга тенг)ни ташкил қилади.
Бериладиган ўғит нормаси (асосан 300 кг азотли ўғит) билан маккажўхори дони ўртасида ижобий боғланиш (корреляция) борлиги аниқланди. Ва корреляция коэффициенти +0,77 га тенг эканлиги маълум бўлди. Яъни солинадиган азотли ўғитлар нормасини (300 кг ичида) бир кг га оширганда маккажўхори, дони ҳосилдорлиги ўртача 22,7 кг ошиши аниқланди.
Макжўхори ҳосилдорлигини ошириш борасидаги тадқиқотлари эл оғзига туша бошлади. "Мозамбик кундалиги” рўзномасининг 14 март, 1983 йилги 769-сонида "Тадқиқот маркази маккажўхори ишлаб чиқараяпти” сарлавҳаси остида каттагина материал эълон қилинди. Бунда Совет олимлари томонидан Мозамбик шароитида маккажўхори ҳосилини оширишда каттагина ишлар қилинаётганлигини қайд қилиб унинг сут пишиш (думбул) даврида сўталари марказ меҳнаткашларига ва ерли аҳолига улашиб яхши саҳоват қилаётганларига эътибор қаратилган.
Мозамбик халқ республикасида табий равишда ўсиб мева берадиган дарахтлар ичида папая алоҳида аҳамият касб этади Унинг мевалари ташқи кўринишидан қовунга ўхшаб кетади. Ичи қизил бўлиб қовоқни эслатади. Мевасининг катталиги ўртач 2-4 кг атрофида бўлади. Ейимлилиги унча ширин бўлмасада яхши.
Бу дарахтнинг уч томонида барглари жойлашган, ундан кейин пастроқда гули, кейин эса мевси жойлашади. Ўзининг ривожланишига, пишиб етилишига қараб мавалари юқоридан пастга қараб жойлашади. Энг катта ва сап-сариқ бўлиб пишиб етилган мевалари энг пасида жойлашади. Кўкариб чиққан папая 3-5 йилдан кейин мева қилабошлайди. Ҳар қандай ошқозон ҳам уни ҳазм қилаверади. Папаядан "папаверин” деган дори ҳам олинади.
Мозамбикда бу дарахтни кўпайтириш ва ҳосилини ошириш бўйича биронта кўзга кўринарли иш қилинмаган. Шунинг учун ҳам булар папаяни ўстириш ва ҳосилини ошириш борасида ҳам тадқиқот олиб бориб яхши натижаларга эришдилар (сурат-13).
Сурат-13. Тажриба даласидаги папая дарахтлари
Бу борада эса Мозамбикнинг NOTICIAS (Известия) номли марказий газетасининг 1984 йил, 2-июль сонида "Тадқиқот марказида” рубрикаси остида "Нампулада қўлга киритилган юқори натижалар” сарлавҳаси билан каттагина материал босилди. Шунингдек бу мақолада Нампула пахтачилик илмий марказида олиб борилаётган бошқа тадқиқотлар ва улардан олинаётган айрим натижалар ҳам келтирилган.
"Мозамбик кундалиги” рўзномасининг 1984 йил 8-июнь сонида "Совет олимлари ҳар бир гектарнинг хосилдиргини белгиладилар” сарлавҳаси билан Мозамбик радиосининг мухбири Жуаунг Бинда(сурат-11)нининг катта мақоласи эълон қилинди.
Бундан Владимир Гринкевич (контракт раҳбари) ва Йўлдош Хусанбоев (Илмий марказ рахбари) рахбарлигидаги бир группа Совет олим ва мутахасисларнинг ҳар бир гектар ернинг самарадорлигини ошириш борасида маккажўхори, пахта, папая, ловия ва бошка экинлар агротехникасини ишлаб чиқиш борасидаги ишлар ёритилган.
Бу мақолада бош мавзу маккажўхори етиштиришнинг илмий асосларига бағишланган бўлиб, мақола муалллифи Ж.Бинда: "Совет олими Муҳаммад яратган метод билан маккажўхори дони ҳосилдорлиги гектарига 7 тоннагача кўтарилди”, деб ёзади. Шунингдек мақолада Совет олимлари Мозамбикнинг махаллий мутахасис (кадр)ларнинг илмий тадқиқот ишлари ва экинлар хосилини ошириш борасидаги билимларини оширишда раҳбарлик қилаётганлари баён қилинган.
Шуни тан олиш керакки, ҳар қандай тупроқнинг потетциал ва самарали ҳосилдорлигини ошириш учун шу тупроқнинг морфогиклик, физик, химик ва биологик хусусиятларни чуқур билиш лозим. Бу айтилган хусусиятлар эса ҳар бир тупроқ типида ҳар ҳил бўлади. Шунинг учун аввало асосий тупроқ типларини ажратиб олиш зарур. Маълумки Мозамбик ҳалқ республикаси ҳудудида ўнлаб катта-қичик тупроқ типлари мавжуд. Лекин шулар ичида энг асосий ва кенг тарқалганлари қуйидаги тупроқлар хисобланади:
Камбий арреносоли (QС) - А1, А2, В, С қатламларга эга бўлган қорамтир-кул рангли, енгли қумоқли, кам қувватли, тупроқ бўлиб, асосан, ўрмон ва табий ўсимликлар остида ҳосил бўлган. Бу тупроқларда асосан кажу, мандёка каби дарахт ва буталар ўстирилади.
Типик лювисол (Lо) - А, В, С генетик қатламларга эга бўлган қизғиш рангли, ўрта қумоқли, ўртача ҳосилдор тупроқ бўлиб, бу тупроқдан асосан, пахта маккажўхори каби экинлар экиш учун фойдаланилади.
Рангланган лювисол (Le) - А, В, С генетик қатламларга эга бўлиб, тўқроқ қизғиш рангли, ўрта қумоқли, ўртача ҳосилдор тупроқ бўлиб, пахта, маккажўхори каби экинлар экиш учун фойдалинилади.
Бой флювисол (Je) - А, В1, В2, С генетик қатламларга эга бўлиб, тўқ-кулрангли, енгил қумоқли, юқори ҳосилдор тупроқ бўлиб, кўпинча полиз, сабзоват ва бошқа экинлар экишда фойдаланилади.
Бой глейсол (Gе) - А1, G, С генетик қатламаларга эга. Қорамтир рангли, ўрта қумоқли, ҳосилдор тупроқ бўлиб, асосан шоли етиштириш учун ишлатилади.
Изоҳ: А-ўзида органик модда тутадиган юқорига қатлам. А1- ўзида органик ва минераль аралашмаларини тутувчи қатлам. А2- эллювиал қатлам. В-иллювиал қатлам. В1, В2- қатламлар В қатлам билан С қатлам оралиғидда жойлашган қатлам. G-глейли қатлам. С-она жинс қатлам.
Бу тупроқлар ўзларнинг генетик қатламларининг жойланиши ва қалинлиги билан, агрофизик ва агрохимиявий хсусиятлари билан бир-биридан кексин фарқланади. Шунинг учун ҳам бу тупроқларга хос равишда агротехника ишлаб чиқиш талаб қилинади.
Шу мақсадда, илмий марказ худудида, бўйи 110 см, эни - 80 см, чуқурлиги -120 см бўлиб, туби ерга туташган, бир қатор бўлиб жойлашган, 26 дона бетон чуқурлар қилдик ва ҳар 4 та чуқурига (4 қайтарилиш бўлсин учун) битта тупроқ типи жойлаштирилди. Бунда тупроқ генетик қатламлари табиатда қандай ҳолатда ва чуқурликда жойлашган бўлса бу чуқурларга шундай жойлаштирилади.
Кейин эса табий қаттиқлик ҳолига келиши учун бир ёмғир мавсуми ўтгунча қўйилди. Бу лизиммитер ҳам деб аталадиган идишдаги тупроқларда олиб борилган тадқиқот натижалари билан шу тупроқнинг табий ҳолдагисининг натижалари бир-бирига жуда яқин (деярли бир ҳил) бўлганлиги бу махсус тажриба чуқурчаларида тадқиқот ишларини олиб бориш, тажрибага қўйилган методик талабга жавоб беришини кўрсатди. Бунда пахтага ўғитлар қўллаш бўйича олиб борилган тажрибалар жуда юқори аниқликдаги натижалар кўрсатди (сурат-14).
Сурат-14. Турли тупроқ типлари(лизиммитер)да пахта билан ўтказилган тажрибалар
Бу ҳақида мамлакатнинг марказий газетаси бўлган "Изветия”нинг 1984 йил 31-июль сонида "Тупроқларни ўрганиш бўйича тажриба майдон(чуқур)чалари ишлаб чиқариш учун натижа (тавсия) бера бера бошлади” сарлавхаси остида махсус тажриба майдони ва унда тадқиқот олиб борилаётгани тасвирланган сурат билан, катта материал элон қилинди.
Бу мақолада махсус майдонча(лизиммитер)дан олинган илмий натижаларнинг кўрсатишича, бериладиган ўғит нормасига ва тупроқ типига боғлиқ равишда, пахта ҳосилдорлиги Мозамбик шароитида, биринчи марта, гектарига 4 тоннадан ошиши мумкинлиги исботланганлиги баён қилинади.
Шунингдек бу газетада, Нампуладаги илмий марказ деректори, техник–агроном (ўрта махсус маълумотли агроном) М.Закариянинг таъкидлашича, мамлакатда ягона бўлган бу махсус тажриба майдончасининг қурилиши Совет олими, доктор Муҳаммад ташаббуси ва лойиҳаси бўйича амалга оширилган, деб ёзилган. Бу қуриб ишга туширилган махсус тажриба майдончасида нафақат пахта, балки деярли барча экинлар (ўсимликлар) билан тажриба олиб бориш мумкин. Бу эса мамлакат қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда сезиларли туртки бўлаяпти.
Мозамбик ҳалқ республикасида "AGRIKULTRA” (қишлоқ хўжалиги) деб номланадиган португал ва ингилиз тилларида чиқадиган, ягона илмий-ишлаб чиқариш журнали бўлиб, унда (умуман қишлоқ хўжалиги соҳасида) мақолами, тавсиями, чиқариш Мозамбик агрономик тадқиқотлар институтининг тақризи ва тавияси асосида Мозамбик қишлоқ хўжалик вазирлигининг рухсати билан амалга оширилади.
Бу журналнинг 1983 йил 10-сонида Пахтачилик илмий маркази (1983 йилгача) директори, техник-агроном, Филомена Албану Майёпе (Муҳаммаднинг шогирдларидан бири) билан ҳаммуаллифликда "Пахта ҳосилдорлигига ўғитларнинг таъсири” номли каттагина мақола эълон қилди. Унда Мозамбик шароитида ўғитлар билан ўтказиладиган тажрибаларнинг илмий – услубий асослари баён қилинган ва ҳар ҳил тупроқларда, ҳар хил ўғитларнинг турли пахта навларига таъсири кўрсатилган.
"Агрикультура” журналининг 1983 йил 12-сонида, Нампуланинг пахтачилик илмий маркази (1983 йилдан) дирактори, техник-агроном Манекаш Граса Закариаш (бу ҳам Муҳаммаднинг шогирди) билан ҳамкорликдаги, "Ўғитлар қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги” номли мақоласи чоп қилинди. Бу мақолада Мозамбик шароитида пахта, маккажўхори ва бошқа экинларга ўғитлар қўллашдан олинадиган иқтисодий самаранинг назарий ва амалий асослари баён қилинган.
"Агрикультура” журналистнинг 1984 йил, 10-сонида эса, Мозамбик пахтачилиги давлат котибиятининг олимлар ва техниклар кабинети (бўлими) бошлиғи, олий малумотли агроном (бу ҳам Муҳаммаднинг шогирди) Нарсизу Родрижес билан ҳамкорликда "Мозамбик ҳалқ республикасида пахтага ўғитлар қўллашнинг илмий ва амалий асослари” номли катта мақола чоп қилинган.
Бу мақолада Мозамбикнинг турли ҳил тупроқ-иқлим шароитларида, ҳар хил агротехник (қўл кучи билан, техника ёрдамида) усуллар билан, турли хил (минераль, органик, кўк) ўғитларнинг пахтачиликда қўллашнинг прогрессив услиблари баён қилинган.
Табий фитоценеоз(ўтлоқ)ларга ўғитлар таъсирини ўрганиш борасида олиб борилган тадқиқотлар асосида М.Закариаш билан биргаликда "Мозамбикда табий ўтлоқ ва яйловларни озиқлантириш бўйича тавсиялар” (Нампула-1984) номли қўлланмани чоп қилиб, мамлакатдаги барча чорвачилик бирлашмаларига тарқатилди. Бу тавсияда табиий ўтлоқ ва яйловларнинг ҳосилини ошириш учун ўғитларнинг қайси турини, қандай нисбатда, нормада ва қандай муддатларда солиш кераклиги баён қилинган.
Тан олиш каракки, миллий агрономик тадқиқотлар инстути олимлари ичида доктор Жилс каби фаннинг кўп томонларини яхши биладиган кучли олимлар ҳам бор эдики, Муҳаммад улардан кўп нарсани ўрганарди.
Доктор жилс асли Перулик бўласада, ўзи Америка фуқороси. 62 ёшли бу олим дунёнинг Бразилия, Эрон, Германия, Саудия Арабистони, Россия, Австралия, АҚШ, ЮАР, Мозамбик каби кўпгина давлатларда тупроқшунослик, агрохимия, ўсимликшунослик, пахтачилик каби йўналишлар бўйича тадқиқотлар ўтказган.
Бир неча китоблар муаллифи, Нобель мукофоти лауреати эди. Муҳаммад бу олим маслаҳати (раҳбарлиги) билан кўп тадқиқотлар қилди ва португал тилида "Мозамбик пахтачилигини ривожлантириш масалалари” мавзусида 420 сахифалик докторлик ишини таёрлади:
Диссерациянинг кириш қисмида Мозамбик ҳалқ жўжалини ривожлантиришда пахтанинг роли, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари баён қилинган.
Биринчи боби Мозамбикда шу пайтгача пахтачиликни ривожлантириш борасида қилинган тадқиқотлар (адабиётлар) шархига ва муаммонинг ўрганилиш даражасига бағишланган.
Иккинчи боби Мозамбининг табиий иқлими, тупроқ шароити ҳамда тадқиқотлар методикасига бағишланган.
Учинчи бобида Мозамбикда экиладиган пахтанинг асосий навлари, уларнинг селекцияси ва узоқ навларини чатиштириб олинган дурагайлар ва уларнинг хсусиятлари баён қилинган.
Тўртинчи боб тупроқ типларига боғлиқ равишда чигитни экиш чуқурлиги, ғўза ниҳолларини жойлаштириш ва кўчат қалинлиги борасидаги тадқиқотларга бағишланган.
Бешинчи боб турли ҳил тупроқларда, ҳар ҳил ўғитлар таъсирида, асосий ғўза навлари томир системасининг ривожланишига бағишланган.
Олтинчи боб пахта – кротоллария алмашиб экиш тизими ва пахта комплексига кирувчи асосий ўтмишдош экинлар (маккажўхори, мош, ерёнғоқ ва бошқалар) агротехникасига бағишланган.
Еттинчи боб термитлар тасирида ҳосил бўлган тупроқлар ва уларни ўзлаштириш асосларига бағишланган.
Саккизинчи бобда турли ҳил тупроқда экилган пахталарнинг ўсиши ва ривожланиши, ҳар хил минераль (N,P,K) ва органик (кўк ўғит, парранда чиқиндиси) ўғитларнинг тасири борасидаги тадқиқотлар ўрин олган.
Тўққизинчи боб пахта ва бошқа экинларга ўғитлар қўллашнинг оптимал усули, муддати, нисбати ва нормасининг илмий асосларига бағишланган.
Ўнинчи бобда Мозамбик дехқончилиги (пахтачилиги)да механизция қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги кўрсатилган.
Ўн биринчи бобида ўғитларнинг маккажўхорининг ўсиши, ривожланиши, ва ҳосилдорлигига таъсири ўрганилган.
Ўн иккинчи боб ўғитларнинг табий ўсимлик (фитоценоз)ларнинг ўсиши, ривожланиши, ботаник составига ва ҳосилдорлигига таъсирини ўрганишга бағишланган.
Ўн учунчи бобда минераль ва органик ўғитларнинг пахта ва асосий экинлар ҳосилдорлигига кейинги таъсири ўрганилган.
Диссертациянинг хулоса қисмида қилинган тадқиқотларга якун ясалиб, очилган илмий янгиликлар, ҳар бир назарий ва амалий хулосаларнинг асослилиги, корреляцион боғланишлар, ҳамда амалиётга (ишлаб чиқаришга) конкрет амалий тавсиялар берилган.
Диссертацияни Эдуардо Мондлана университиети ҳамда Миллий агрономик тадқиқотлар институти мутахасис-олимлар кўриб чиқиб фикр билдиришди. 1984 йил 21 июлда Мозамбик миллий агрономик тадқиқотлар институтининг илмий кенгашида "Мозамбик пахтачилигини ривожлантириш масалалари” мавзусида "Ўсимликлар агротехникаси” мутахасислиги бўйича докторлик диссертацияни биринчи ҳимиоя (экспертиза)га қўйди.
Илмий кенгашда институт олимларидан ташқари Э.Мондлана увиверситети олимлари, бошқа давлатлардан хусусий контрактлар билан келган олимлар, Мозамбик қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахасислари ва Мозамбик Давлат пахтачилик секратери бошлиғи Жон Ферейра ва бошқалар қатнашдилар
21-июль эрталаб соат 9 да бошланган ҳимоя, 22-июль соат 13.40 да тамом бўлади. 17 та давлат вакили бўлган 26 та олимдан, Италиялик ҳамда Чехословакиялик иккита олим бетраф, ЮАРлик битта олим қарши, бошқа барчалари ёқлаб овоз беришди.
Шуни айтиш керакки, бу ерда ҳимояга, бизга ўхшаб маълум муддат берилмайди. Ҳеч кимда бирон савол қолмаслиги керак. Айрим олимлар музокарага 4-5, ҳатто 8-9 марта ҳам чиқаверишади. Диссертант ҳам бир неча марта маъруза қилавериши мумкин.
Сурат-15. Ўғитланган (чапда) ва ўғитланмаган (ўнгда) пахталар ривожи. Африка-1982
Аввал ўз музокорасида диссертацияни ижобий баҳолаган олим, бошқаларнинг музокораси ва савол-жавоблардан кейин яна музокорага чиқиб салбий баҳолаши ҳам мумкин ёки аксинча, аввал салбий фикр билдирган бўлса, кейин ижобий фикр ҳам билдираверади. Бу ерда ҳимоялар 4 соатдан бир хафтагача ҳам давом қилавериши мумкин. Яхшиямки, Муҳаммадники бир ярим кунда тутади.
Мозамбик қишлоқ хўжалик вазирлиги раҳбарияти ва Жон Ферейранинг илтимосига биноан диссертация асосида 6-7 босма табоқ ҳажмда "Мозамбик пахтачилигини ривожлантириш масалалари” номли монография ҳам чоп қилинди. Бу тадқиқот (китоб)лар Муҳаммаднинг Мозамбик ҳалқ республикасидаги қилган бунёдгорлик ишлари ҳақида "Совет Ўзбекистони” (1985 йил, 3-январь) газетасида "Қардошлик қонуни билан” рубрикаси остида "Дўстона ёрдам” сарлавҳаси билан эълон қилинган мақолада ҳам ёзилган.
Муҳаммад меҳнати эвазига эришаётган бу муваффақиятларига хурсанд эди. Муҳаммад 1984 йил, 10-август куни она ватанга қайтди. Муҳаммад уйи(Хоразм)га ҳам бормасдан, диссертацини португал тилидан рус тилига таржима қилиш ва ҳимоя масалалари билан шуғуллана бошлади.
Ишни ва ҳужжатларни кўриб чиққан Союз НИХИнинг пахта агротехникаси бўлими мудири Ориф Рахимбоев, ТошДУнинг Агрохимя кафедраси мудири проф. Ж.Сатторов, Ўзбекистон қишлоқ хўжалик Фанлар Академия президенти, академик А. Имомалиевлар яхши фикр билдириб, ҳимояга тавсия қилдилар.
Худдий шу ерда янги муаммо чиқиб қолди. Ишни расмий ҳимояга қўйиш учун шу (Мозамбик) давлатга қанақадир гриф қўйилмаган бўлиши керак экан. Шу масалада Муҳаммад 1984 йилнинг охирларида Москвага Осия ва Африка институти директори акад. Громико (СССР МИД рахбари А. Громиконинг укаси)нинг олдига борди.
У киши Муҳаммадни совуққина қабул қилди. Муҳаммад унга диссертацияни, Мозамбикдан олинган протокол ва йўлланмани ва ўзбек олимларининг тавсия(фикр)ларини кўрсатди. У бўлса катта ва зўр иш бажарилганлигини тан олдию, ҳимоя қилиш шартми, китоб қилиб қўяқолинг, деб маслаҳат берди.
Муҳаммад эса албатта ҳимоя қилажагини айти. У бўлса: -Мозамбик пахтачилигини ривожлантиришнинг биз(СССР)га кераги йўқ, деб туриб олди. Муҳаммад бўлса, шунга ўхшаш диссертациялар Авғонистон, Тунис, Ангола, Алжир ва бошқа кўпгина мамлакатларнинг халқ хўжалигини ривожлантириш бўйича қилинганини айтиб, менинг диссертациямнинг, айниқса унинг назарий хулосалари, нафақат Мозамбик ёки Африка учун, балки бутун пахта етиштирувчи мамлакаталар учун ҳам катта илмий қимматга эга, деб тушинтиришга ҳарчанд ҳаракат қилса(академик бўлсада)да тушунмади, ёки тушинишни истамади.
Сурат-16. Эдуардо Мондлана номидаги Мозамбик Давлат Университети
Шундай қилиб, Муҳаммаднинг докторлик ҳимояси бўйича иккинчи уриниши ҳам бюроктарик тўсиқларга учраб, тўхтаб қолди. Бироқ диссертация асосида португал тилида Мозамбикда чоп қилинган "Мозамбик пахтачилигини ривожлантириш масалалари” китобини рус тилига таржима қилиб, Тошкетнинг "Меҳнат” нашириётида чоп қилишга (расм-16) эришди холос.
Очиғини айтганда, жону-дили бўлмиш тадқиқот ишларидан кўнгли совугандай бўлди. Бир пайтлар устози С.Н Рижовнинг: "Аввал том маънодаги олим бўлиш керак, номзод, ёки доктор бўлиш (ҳимоя қилиш) пара пустяк” деганлари эсига тушиб, ҳозирги замонда (тўғрироғи менга ўхшаш бечоралар учун) аввало ҳимоя қилабилиш керак экан, олим бўлиш эса "пара пустяк” экан”, дегиси келарди. На чора, фанда (тўғрироғи ҳимояда) омади йўқ экан, энди ўзини ишлаб чиқаришда синаб кўрмоқчи бўлди.
Ботаника институтида бирга ишлаган олимларни чақириб хайрлашув ошини қилиб берди. Хайирлашиш гали келганда ҳамкасбларининг кўпчилиги (шулар қатори Муҳаммад ҳам), кўз ёшини тўхтата олмадилар. Муҳаммадга ҳам улардан ажралиш ниҳоятда оғир эди, на чора, тағдир экан. Инстут директори, академик Ж.К. Саидов Муҳаммаднинг Хоразмга (ишлаб чиқаришга) кетмоқчилигини эшитиб, жуда хафа бўлди. Дўстим(Рижов)нинг шогирдисан, сени ўғлимдай кўрардим, на чора, деб уни бағрига босди, кейин оқ фотаха бериб, оқ йўл тилади.
Сурат-17. Иккинчи докторлик диссертацияси асосида ёзилган монография. 1991
Узоқ йиллар Ўзбекистон ССР қишлоқ хўжалик министри бўлиб ишлаган, ҳозирда министрининг муовини, Республика "Ўзсельхозхимия” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси раиси, Абдукарим Абдукадирович Уркинбоевнинг Хоразм қишлоқ хўжалигини илмий кадрлар билан таминлаш мақсадида, деган буйруғига асосан Муҳаммадни Хоразмга юборишди.
http://horazmiy.ucoz.com
http://dunyouzbeklari.com
5 шарҳ
1. Сунбул Кароматова
13.12.2013 at 11:53
Ушбу «Олимнинг қисмати» асарининг муаллифи билан менинг отам Мозамбикда бирга ишлашган, уларнинг бирга тушган суратлари ҳам бор уйимизда. Ўша Ахмад ака (китобдаги Муҳаммад) кобраларни, питонларни қўлида тутар экан. Тупроқ типларини ўрганиш учун ясаган (14-суратдаги) лизиммитери ҳозир ҳам "Доктор Ахмад лизиммитери” деган ном билан ишлатилаётган эмиш. Отамнинг Мозамбикли дўстлари унга ҳозир ҳам тез-тез хат ёзишади.
2. Абдулла Валиев
11.12.2013 at 12:23
Асарнинг номи(Олимнинг қисмати)га қарасангиз бадий асарга ўхшайди.
Бу бобни ўқиган одам илмий-оммабопмикан дейди.
Тупроқларнинг таснифи, турли хил агротехник тавсияларни ўқиб илмий монография бўлса керак деган ҳаёлга боради одам.
Нима бўлганидаям қизиқиб ўқилар экан.
Раъно Абдуллаевнинг Қуръон тиловат қилиб дуо қилгани у ҳақдаги "Исломнинг душмани”, деган фикрларимни тўзғитиб юборди.
REPLY
3. Саид Шарофов
11.12.2013 at 04:32
А.Хоразмийнинг бу асари саргузаштларга бойлиги учун ҳам бош кўтармай ўқийди одам.
Асар қаҳрамони – Муҳаммадга соқол ярашган экан. Бироқ текстда палонинчи сурат дейилгану, лекин суратнинг ўзи йўқ.
Бизга Африкадаги илоннинг болани еб қўйгани, иккинчи болани Муҳаммаднинг қутқариб қолгани жуда таъсир қилди.
Йўлдош аканинг Лола опани хурсанд қиламан деб мандёка егани, унинг эса тескари самара бергани роса қизиқ экан. Буни ўқиб оиламиз билан кулавериб қотиб қолдик.
Қўли дард кўрмасин Хоразмийнинг.
REPLY
4. Виктор Гречихин
10.12.2013 at 14:27
Я с Ахмадом работал в Мозамбике.Сейчас живу в России.
Ахмад Хасанов (Хоразмий) был прославленном ученым в Мозамбике. Его знали Послы СССР, Мозамбикский Президент С.Машел и его супруга Граса Машел.
Он зашитил докторской диссертации в Националном Институте Агрономических исследование на португалском языке.
Он также написал на португалском языке монография, я был рецензентом этой книги.
Помоему главный герой его книге Мухаммад это и ест Ахмад Хоразмий.
Доктор экономических наук В.Гречихин. Россия
REPLY
5. Ҳосил Пўлатов
10.12.2013 at 07:10
Мен асар муаллифи (А.Хоразмий) билан бирга ўқиганман ТашГУда. Биз ўқиганда унинг исми шарифи Ахмаджон Хасанов эди.
Уни агрохимик-тупроқшунос олим сифатида билардик. Ёзувчи ҳам бўлганига ҳайрон бўлдик.
Олимнинг қисмати асарига келсак – саргузаштга жуда бой экан. Айниқса мен ва оила аъзоларимиз берилиб ўқидик бу асарни. Буни принт қилиб курсдошларгада тарқатдим, улар ҳам ҳайрон ва хурсанд бўлишд
Бу асар менга ҳам туртки бўлди бир нарсалар ёзишга. Чунки мен ҳам 1980 йилларда чет элда ишлаганман.