Ахмад ҳожи Хоразмийга бағишланган айрим рубоий ва шеърлардан сатрлар
* *
Наслингни олибсан, улуғ Ўғизхондан,
Ал-Хоразмийдан, Махдумқули уммондан,
Илм сирларини уламо ва олимлардан,
Минг илм илгингда, устоз Хоразмий.
(А.Нурмаммедов)
* *
13 ёшдан меҳнат қилдинг, тиним билмадинг,
Яратгандан ўзгадан сен умид қилмадинг,
Асарларинг машҳур бўлди, сен кибрланмадинг,
Бор бойлигинг илм, имон Хоразмий.
(П.Қаландаров)
* *
Соҳа-ю мавзуда, Хоразмий сўйлагай ҳолис,
Асру файз олурким, ул бор давра-мажолис,
Этса ҳам ночор бугун, ҳижратда иқомат,
Нур таратгай абр аро, ул муштарий олис.
(С.Раввоний)
* *
Домла, муқаддас 70 ёш бўлсин муборак!
Ҳижрат ҳам бобангиз(ал-Хоразмий)дан сизга меросдир.
Сиз ҳам ватан(Хоразм)га қайтгайсиз бешак,
Қайтиш ҳам музаффар зотларга хосдир.
(И.Хушев)
Муаллифлардан
2018 йил 20-мартда, таниқли олим ва адиб, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, Ўзбекистон Фанлар Академияси ва ал-Хоразмий мукофотлари лауреати, профессор Ахмад ҳожи Хасан ўғли Хоразмий, муборак 70 ёшга тўлди.
А.Хоразмий
А.Хоразмий дунёнинг турли мамлакатларида фаолият олиб борган ва турли хил тилларда агрохимия, тупроқшунослик, деҳқончилик, экология, дин, тасаввуф, тарих, сиёсат, спорт, адабиёт, таълим ва бошқа соҳалар муаммоларига бағишланган 200 дан ортиқ мақолалар, 30 дан ортиқ китоб ва рисолалар ёзган. Булар асосида унинг 17 том(жилд)дан иборат Танланган асарлари бирнеча тилларда нашр қилинган (сурат-2).
Танланган асарлар
А. Хоразмий Ўзбекистон ва Туркманистон марказий матбуотида “Хоразм фахри” деб эътироф этилган (сурат-3).
Хоразмий қишлоқ хўжалигида агрохимикатлар ишлатишни чеклаш орқали биосфера экологияси ва инсон саломатлигини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини кўтариш, ҳамда, Хоразмни бирлаштириш борасидаги ғояси ва сайи ҳаракатлари билан янада танилди.
Газета парчаси
Унинг ҳаёти ва фаолияти тарихда ўз ўрнига эгалиги ва келажак авлодга ибрат бўлишга лойиқ эканлиги сабаб, “Ахмад ҳожи Хоразмий – 70 ёшда” номли ушбу рисола, турли мамлакат ва тилларда, таниқли олим ва қалам соҳиблари томонидан, турли хил оммавий ахборот воситалари(ОАВ)да эълон қилинган материаллар асосида тайёрланди.
-Дипломат ва адиб, ҳалқаро Махдумқули мукофати лауреати, Аннакули Нурмаммедов (Буюк Британия, Оксфорд)
-МАНЕБ академиги, “Таълим технологиялари” журнали бош муҳаррири, профессор Полвон Қаландаров (Ўзбекистон, Тошкент)
А.Х.Хоразмийнинг мухтасар автобиографияси ва унга тааллуқли айрим ҳужжатлар(15,16)
Ахмад ҳожи Хоразмий 1948 йил 20-мартда Ўзбекистон республикаси, Хоразм вилояти, Боғот тумани, Хўжалик қишлоғи, Туркманлик маҳалласида таваллуд топган.
Отаси - Хасан Абаев (Хасанмирот Абамирот ўғли 1891-1998) Махдумқули-Фроғий авлодига мансуб бўлиб, асосан деҳқончилик билан шуғулланган. 10 та фарзанднинг отаси (сурат-4.), қатор набира ва эвараларнинг суюкли бобоси бўлган.
Онаси – Тозагул Абдукарим қизи (1922-1993), Муҳаммад ал-Хоразмий авлодига мансуб бўлиб, уй бекаси бўлган.
Хасан Абаевнинг оила аъзолари
Ахмад ҳожи Хоразмий Осиё (Ўзбекистон), Африка (Мозамбик), Европа(буюк Британия)да яшаган ва фаолият олиб борган.
1951-1953 - Абдулла қори устозлигида Ислом дини(Қуръони карим)дан сабоқ олган.
1955 - йилда "Ҳамза” номли бошланғич мактабга бориб, 1966 йилда "Янги қадам” номли 11 йиллик ўрта мактабни битирган.
Расмий меҳнат фаолияти 13 ёшида (1961-1967) колхозчи сифатида бошланган.
1967-1972 - Тошкент Давлат Университети(ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университети)нинг биология-тупроқшунослик факултетида таҳсил олган. 1972 йили университетни "Агрохимия ва тупроқшунослик” мутахасислиги бўйича битирган.
1972-1984 - Ўзбекистон Фанлар Академияси Ботаника институти(ҳозирги НПО "Ботаника”)да илмий ходим, ёш олимлар Совети раиси, Илмий кенгаш аъзоси бўлиб фаолият олиб борган.
Илмий Кенгаш аъзолари
1979 - Академик С.Н.Рижов раҳбарлигида, 06.01.04 – "Агрохимия” мутахасислиги бўйича (рус тилида) "Ўзбекистон ярим чўл яйлов(фитоценоз)лари самарадорлигига минерал ўғитларнинг таъсири” мавзуси бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган, кейинроқ доцент илмий унвонини олган.
1978-1980 - Тошкент Марксизм-Ленинизм Университетида таҳсил олиб, олий сиёсий маълумот олган.
1980-1981 - Тошкент қишлоқ хўжалик институтида (ўриндошлик бўйича), доцент мақомида "Кормопроизводства” фанидан дарс берган.
1981-1984 - Африкада илмий сафарда бўлиб, Мозамбик ҳалқ республикасида Пахтачилик Илмий Марказини ташкил қилишда қатнашган ва инженер-агрохимик сифатида Марказнинг агрохимия ва ўғитлар бўлимига раҳбарлик қилган.
1985-2002 - Хоразмда қуйидагича фаолият олиб борган:
1985-1986 - Вилоят зонал агрохимлаборотория(лойиҳа-қидирув станцияси)да агрохимкартограмма бўлими бошлиғи.
1986-1988 - Боғот район партия комитети (ҳокимияти) қишлоқ хўжалик бўлими мудири.
1988-1991 - Мамлакатнинг йирик хўжаликларидан бири бўлган Боғот совхозининг директори.
1991 - Боғот район Профсоюз комитети раиси.
1991-1992 - Хоразм Давлат педагогика институтида доцент, декан муовини.
1992-1993 - Хоразм вилояти ҳокимлигида маъсул вазифада ишлаган (вилоят қишлоқ хўжалигини назорат қилган).
1993 - 06.01.04 – "Агрохимия” мутахасислиги бўйича (рус тилида) "Ҳар хил тупроқ-иқлим шароитларида табий озуқа(фитоценз)ларга ўғитлар қўллашнинг илмий асослари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган ва 2003 йилда «Агрокимё ва тупроқшунослик» мутахасислиги бўйича профессор илмий унвонини олган.
1993 - Ўз исми шарифини русча формадан туркий формага ўтказиш мақсадида Хасанов Ахмед Абаевичдан Хоразмий Ахмад ҳожи Хасанович қилиб ўзгартирган.
1993-1995 - Боғот районлараро МРПО "Ўзселхозхимия” бирлашмаси раиси.
1996-1997 - Ўзбекистон пахтачилик институти (СоюзНИХИ) Хоразм филиали директори.
1997 - Апрель-май – Макка ва Мадина(Саудия арабстони)да ҳаж ибодатини бажарган ва Исломнинг "Ҳожи” фахрий унвонига мушарраф бўлган.
1993-1998 - Урганч Давлат Университетида (ўриндошлик бўйича) профессор (сурат-4В).
Аспирант ва студентлар билан
1994-2002 - Хоразм вилоят Фан ва Техника Маркази директори.
Қатор йиллар район ва вилоят Советлари депутати сифатида фаолият олиб борган.
2002-2004 - Тошкент Давлат Аграр Университети "Агрохимия ва тупроқшунослик” кафедраси профессори.
2003-2004 - ТошДАУга қарашли қишлоқ хўжалик коллежида (ўриндошлик бўйича) профессор сифатида коллеж талабаларига дарс берган.
2005 - Тошкент Агро-тижорат коллежи бош методисти, агрономия бўлими (факултети) декани.
2006-2008 - Буюк Британиянинг Стокпорт коллежи ESOL бўлими талабаси.
2008-2009 – Стокпорт компутер ўрганиш маркази талабаси.
2009-2012 - Стопфорд очиқ ўрганиш Маркази FSE (Functional Skills English) бўлими талабаси.
2006-2012 - Буюк Британия мактабларида кўнгилли (маош олмай ишлайдиган) ўқитувчи, қатор университетларида (уларнинг таклифларига биноан кўнгилли сифатида) "Агрохимиянинг талқини, ифодаси ва уни ўқитиш технологияси” ва "Агрохимикатларнинг экологик муаммолари” мавзуларида маърузалар ўқиган (сурат-5).
Маъруза ўқиб
Профессор А.Хоразмий кўп йиллар, бир вақтнинг ўзида 2-3 жойда (вилоят фан ва техника маркази директори, Университет профессори, Хоразм пахтачилик институти директори) ишлаган.
Илмий, ўқув, диний, адабий ва бошқа йўналишларда 30 дан ортиқ китоб ва рисолалар, 200 дан ортиқ мақолалар ёзган. Қатор ихтиро ва кашфиётлар қилган.
Профессор А.Хоразмий раҳбарлигида қатор магистрлик, номзодлик, докторлик диссертациялари ёзилган.
А.Хоразмий туркман, португал, рус, инглиз, ўзбек, татар ва бошқа тилларга дохил 10 дан ортиқ тилни билади. Рус, португал, ўзбек, инглиз тилларида, турли йўналишларда китоб ва рисолалар ёзган.
Ахмад ҳожи Хоразмийнинг Ўзбекистон табий фитоценозлари агрохимияси борасидаги тадқиқотлари ва асарлари Ўзбекистон Фанлар Академияси мукофотига сазавор бўлган ва Ўзбекистон фанида янги йўналиш(фитоценозлар агрохимияси)га асос солган.
Мозамбик Пахтачилик Илмий Марказида қилган тадқиқотлари ва "Мозамбик пахтачилигини ривожлантириш масалалари” номли португал тилидаги китоби, Мозамбик Ҳукумати мукофотига сазавор бўлган.
Ҳужжатлар
Агрохимикатларнинг экологик муаммолари борасидаги тадқиқотлари ва бакалаврлар учун ёзилган "Ўғитлар самарадорлигини оширишнинг илмий асослари” ўқув қўлланмаси ал-Хоразмий мукофотига сазавор бўлган.
А.Х.Хоразмийнинг 1996 йилда "Фан” нашриётида (рус тилида) чоп қилинган 42,7 босма табоқ ҳажмли "Ер шарининг турли хил тупроқ-иқлим шароитларида озуқа ўсимликларини озиқлантиришнинг илмий асослари” монографияси Туркманистоннинг ҳалқаро ал-Хоразмий мукофотига тавсия қилинган.
А.Хоразмий таниқли уламо Абдулла қори, афсонавий раис Искандар Досов, машҳур полвонлар: Тўланбой полвон, Сапо полвон, буюк санъаткор Комилжон Отаниёзов, йирик олим - академик Сергей Рижов, машҳур ёзувчи, жамоат ва Давлат арбоби Чингиз Туркий (Айтматов), Бирлашган миллатлар ташкилоти қошидаги Жаҳон интелектуал мулк ташкилоти бош директори Арпад Богш каби буюк инсонлар дуосини олишга муяссар бўлган.
Ахмад ҳожи Хоразмий оилалик, 9 та фарзанднинг отаси (сурат-7), қатор набира ва эвараларнинг суюкли бобоси.
А.Хоразмий оила аъзолари
Спорт, деҳқончилик, санъат – унинг севимли машғулотларидир.
Ҳаёт лаззатларига қизиқмайди, лаззатни меҳнатдан, ижоддан ва ибодатдан олади.
Меҳнаткаш, ижодкор ва камтар одамларни ёқтиради. Ишёқмас, ичувчи, банги ва ман-ман одамларни хушламайди.
А.Хоразмий табиатан меҳрибон, адолатли, камтар, ишонувчан ва ёқимли одам (15,16).
Ёшлиги ва таълими
Ахмад ҳожи Хоразмий отасининг авлодлари билан буюк шоир ва мутафаккир Махдумқули-Фроғийга, онасининг авлодлари билан, буюк энциклопедик олим Муҳаммад ал-Хоразмийга бирлашган (3, 8).
У 1951-1953 йилларда Абдулла қори устозлигида Ислом дини(Қуръони карим)дан сабоқ олган. 4 ёшида қишлоқ аёлларига Ислом ва намоз арконлари бўйича сабоқ берган. 5 ёшида Қуръони каримнинг ярмидан кўпроғини ёд билган (3, 12).
А.Хоразмий мактаб ўқувчиси
Собиқ СССР да МГУ ва ЛГУ дан кейинги 3-чи ўринда турадиган САГУ(ҳозирги ЎзМУ)ни “Агрохимия ва тупроқшунослик” мутахасислиги бўича (1972) битирган ва Ўзбекистон Фанлар Академиясига илмий ходим сифатида йўлланган. А.Хоразмий 1978-1980 йилларда Марксизм-Ленинизм университетида ўқиб, олий сиёсий маълумот олган (2, 7).
Меҳнат фаолиятини 13 ёшида колхозчи сифатида бошлаган. 1972 – 2005 йиллар давомида илмий ходим, турли хил Университетларда профессор, йирик совхоз директори, районлараро Узселхозхимия бирлашмаси раиси, Хоразм вилоят Фан ва Техника Маркази директори, Хоразм вилояти ҳокимлиги маъсул ходими, Узбекистон пахтачилик Институти (СоюзНИХИ) Хоразм филиали директори каби маъсул вазифаларда ишлади (4, 6, 8).
Илмий-педагогик фаолияти 4 ёшида, қишлоқ аёлларига Ислом ва намоз арконлари бўйича сабоқ беришдан бошланган. Унинг ўзи буни “Илмга бахшида умр” (2001) мемуарида шундай эслайди:
“Иккинчи жаҳон уришидан кейин қишлоқда Қуръон ва шариат бўйича саводли одамларнинг кам қолганлиги, борларида даҳрийлар сиёсати туфайли уни ошкор қилаолмаслиги сабаб, 4-5 ёшларимда устозим Абдулла қори кўрсатмаси асосида,10-15 та қишлоқ аёлларига намоз ўқиш ва намозда ўқиладиган сура, оят ва дуолар бўйича кунда-кунаро сабоқ берардим.
Менинг мударрис сифатида топганим отамнинг колхоз(дала)да эрта тонгдан тун қоронғусигача ишлаб топганидан анча кўпроқ эди. Шу боис бўлса керак, отам раҳматлик: “Менинг ўғлим оила боқишни 3 ёшидан бошлаган” деб юрарди (иқтибос тугади) (3,12,З).
Профессор А. Хоразмий қатор услубий ва ўқув қўлланмалар ёзган. Унинг бакалаврлар учун ёзган “Ўғитлар самарадорлигини оширишнинг илмий асослари” ўқув қўлланмаси ал-Хоразмий мукофотига сазавор бўлган.
Ўқуй қўлланма
2004 йилда Тошкентда ва 2015 йилда Танланган асарларнинг 10-томи сифатида Лондонда нашр қилинган “Тупроқ хоссалари ва ўғит қўллаш асослари” (Тупроқшунослик ва Агрокимё) ўқув қўлланмаси (сурат-9) Ўзбекистонда “Тупроқшунослик ва Агрокимё” мутахасислигидаги магистрлар учун ёзилган биринчи ўқув қўлланма ҳисобланади (6, 11, Б, К).
Илм-фанда
Профессор А.Хоразмий Мозамбик (Африка) ва Ўзбекистон республикаларининг чўл зонасидан баланд тоғ зонасигача бўлган табий фитоценозлар ва улар ўсаётган тупроқларни чуқур тадқиқ қилган ва Мозамбик ҳамда Ўзбекистон илм-фанида “Фитоценозлар агрохимияси” йўналишига асос солган.
Унинг Мозамбик (Африка) пахтичилигини ривожлантириш борасидаги тадқиқотлари ва монографияси (сурат-10) Мозамбик Ҳукумати фахрий ёрлиғига сазавор бўлган.
Монография
Агрохимикатларнинг экологик муаммоларига бағишланган фундаментал тадқиқотлари ва ўқув қўлланмаси эса ал-Хоразмий мукофатига сазавор бўлган (2,7,8,Б,В).
Кашфиёт (кашф қилинадиган нарса) - табиат ва жамиятда мавжуд бўлиб у нарса олимлар томонидан (кашф қилинади) очилади.
Дунёнинг турли тупроқ-иқлим шароитларида узрқ йиллар олиб борган тадқиқотлари жараёнида Хоразмий айрим кашфиётларни ҳам қилишга муваффақ бўлган. Қуйида шулардан айримлари келтирилади:
“Ўсимликлар ривожининг иқлим факторлари комбинациясига боғлиқлиги” кашфиёти ҳақида
Айниқса, асосий чорва озуқаси ҳисобланмиш, табий ўсимлик(фитоценоз)лар ривожи иқлим факторларига боғлиқ бўлади.
Хоразмийгача барча олим ва мутахасислар табий ем-хашак(ўсимлик)лар ривожи ва ҳосилдорлиги улар вегетацияси даври(асаосан баҳор)даги ёғин миқдори билан билан боғлиқ, деб ҳисоблаганлар.
Шу боис, баҳор серёмғир келган йиллари табий ем-хашак ўсимликлари ҳосилига ишониб, сувғориладиган ерларда чорва озуқаси учун ем-хашак экинлари кам экилган.
Натижада озуқа етишмаганлиги сабаб, чорва маҳсулотлари камайиб кетиб, аҳолини гўшт, сут каби маҳсулотлар билан таъминлашда муаммолар юзага келиб турган. Бу ҳолат, олим ушбу кашфиётни қилгунига қадар давом қилган.
Кашфиёт диограммаси
Узоқ йиллар турли тупроқ-иқлим шароитларида табий ўсимлик(фитоценоз)лар билан олиб борган тадқиқотларнинг кўрсатишича, ўсимликлар ҳосилдорлиги, улар вегетацияси давридаги ёғин миқдорига ёки ҳаво ҳароратига эмас, айнан, улар комбинациясига боғлиқ бўлар экан.
Шунинг учун ҳам чорва озуқасини ғамлашда ўсимлик(фитоценоз)лар вегетацияси давридаги ёғин миқдори ёки ҳароратни эмас, уларнинг оптимал комбинациясини асос қилиб олиш лозим эканлиги маълум бўлди.
Юқоридаги кашфиёти асосида, олим жаҳоннинг турли хил тупроқ-иқлим шароитларида, чўлдан баланд тоғ зонасигача бўлган табий ем-хашак ўсимлик(фитоценоз)ларини ўғитлашнинг оптимал муддати ва технологиясини ишлаб чиққан.
“Табий ўсимлик(фитоценоз)лар ботаник таркибининг иқлим таъсирида ўзгариши” кашфиёти ҳақида
Табий шароитда, бир жойнинг ўзида турли хил оилаларга мансуб бўлган кўплаган ўсимлик турлари бирга ўсади. Уларнинг кўплари чорва озуқаси, айримлари доривор ўсимликлар сифатида катта аҳамият касб этса, айримлари, кам аҳамиятли, ҳатто зарарли ўсимлик сифатида йўқотилиши лозим бўлади.
Чорва озуқаси ҳисобланмиш табий ўтлоқ(фитоценоз)лар зоотехник стандард бўйича асосан, қуйидаги 3 грухга бўлинади:
1- Дуккаклилар – озуқа сифатида юқори аҳамиятга эга бўлган ва дуккаклилар оиласига мансуб ўсимликлар.
2- Қиёқдошлар – ўзининг озуқабоплиги бўйича оралиқ мавқеда турувчи ва қиёқдошлар оиласига мансуб ўсимликлар.
3- Ҳар хил ўтлар – юқоридагилардан ташқари озуқа сифатида кам аҳамиятли бўлган, турли оилаларга мансуб ўсимликлар.
Табий фитоценозлардаги бу 3 та гуруҳнинг ўзаро коррелляцияси тупроқ-иқлим шароити таъсирида ўзгариб туради. Бу ўзгариш қонуниятини билиш, табий ўтлоқ(фитоценоз)лардан чорва озуқаси сифатида унумли фойдаланишда катта аҳамиятга эга.
Юқоридаги диограммада (сурат-12) табий ўсимликлар ботаник таркибининг иқлим элементлари комбинациясига боғлиқ бўлиш қонунияти очилган:
Кашфиёт диограммаси
Иқлимнинг ўсимликлар ривожи учун қулай келган йилларида фитоценоздаги чорва озуқаси сифатида юқори ва ўрта аҳамиятли бўлган дуккаклилар ва қиёқдошлар нисбати юқори бўлса, кам аҳамиятли ҳар хил ўтлар нисбати паст бўлар экан.
Иқлимнинг табий фитоценозлар учун ноқулай келган йилларида эса, аксинча, чорва озуқаси сифатида аҳамиятли бўлган ўсимликлар нисбати пасайиб, аҳамиятсиз бўлган ўсимликлар гуруҳи ривожланади.
Юқоридаги кашфиётидан фойдаланиб, иқлимнинг қандай келишидан қатъий назар, фитоценоздаги чорва озуқаси сифатида аҳамиятли бўлган ўсимликлар гурухи(дуккаклилар ва қиёқдошлар)ни керакли бўлган томонга тегишли ўғитларни қўллаб ўзгартириш усулини ҳам профессор Хоразмий ихтиро қилган.
Ихтиро сўзи арабчадан олинган бўлиб, ўйлаб топиш, ижод қилиш маъносига эга. Ихтиро давлат томонидан тан олинадиган ва тегишли қонун билан муҳофаза қилинадиган янги техник ечим бўлиб, ҳар қандай янгилик (таклифлар, кашфиётлар, услуб ва қоидалар) ҳам ихтиро ҳисобланавермайди.
Ихтиро бўлиши учун у, назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлиб, ундан бирнеча марта фойдаланиш имконияти бўлиши керак. Қилинган ихтиронинг қиммати эса, унинг амалиётда фойдаланиш ҳажми билан ўлчанади.
Диссертациялар ҳимоя қилган, катта-катта асар(китоб)лар ёзган, қатор кашфиётлар қилган йирик олимларнинг ҳам камдан камига ихтиро қилиш насиб этади.
Қуйида А.Хоразмий томонидан қилинган асосий ихтиролар келтирилади:
“Сеялка-ўғитлагич”, ихтироси пахтага экиш билан бирга ўғит солишни ташкил қилишда янги техник ечим ва самарадорликка бағишланган.
«Ғўзани ўғитлаш муддати ва усули» ихтироси бўйича, экиш билан бирга солинадиган ўғит нормасини ва ғунчалаш даврида солинадиган (калийдан бошқа) ўғит нормасини 1,5 – 2 бараварга ошириш эвазига, 2-3 чинбарг ва гуллаш фазаларидаги озиқлантиришни қисқартиришга эришилади.
Ўғит солинган томонларни алмаштириш, яъни, экиш билан бирга ўғит чигитнинг чап томонидан солинган бўлса, биринчи озиқлантиришда ниҳолларнинг ўнг томонига, иккинчи озиқлантиришда эса яна чап томонига солинади.
Ўғит шундай комбинацияда берилганда, аввал солинган ўғитни биринчи ва иккинчи озиқлантириш пайтида ўғитлагич (сочник) очиб (чиқариб) ташламайди. Натижада ўғитдан олинадиган самарадорлик 20-30% га ошади, пахта 7-9 кунга олдинроқ очилади, ҳосилдорлик эса гектарига 4-6 центнерга ошади.
Тавсия
Бу ихтиро асосида “Ғўзани ўғитлаш муддати ва усули бўйича тавсиялар” ишлаб чиқилиб (сурат-13) у амалда қўлланиш учун Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тарқатилган.
“Сеялка-гўнг сепгич” ихтироси қатқалоқни бартараф қилиш муаммосига бағишланган.
“Буғдойдан кейин пахтани кўчатдан экиш усули”, ихтироси асосида буғдой ўриб олингандан кейин, пахтани кўчат қилиб экиш йўли билан, бир йилда икки ҳосил олишга эришилади.
“Ҳар бир кг солинган ўғитга олинадиган қўшимча ҳосилни (қопланишини) аниқлаш усули”, ихтироси ёрдамида ўғитларнинг самарадорлиги аниқланади.
Бу услуб қатор ўқув қўлланмаларга киритилиб тегишли олийгох талабалари учун “Хоразмий услуби” номи билан зарур мавзу сифатида ўқитилмоқда. “Хоразм ҳақиқати” газетасининг 1995 йил августда берган маълумоти бўйича бу услуб мутахасислар томонидан ишлаб чиқаришда кенг қўлланилмоқда.
“Ғўза экилган тупроқни ўғитлаш усули”, деб номланадиган ихтиро (сурат-14) ўсимликлар ҳосилини кўтариш билан бирга, тупроқ экологиясини яхшилашга ҳам бағишланган.
Пахта(ва шунга ўхшаш бошқа экинлар)га баҳорда чизельдан олдин солинадиган (йиллик нормага нисбатан азотли ўғитларнинг 20-30 %, фосфорли ва калийли ўғитларнинг 50-60 %) минерал ўғитларнинг ўрнига 20-30 тонна гўнг солинади. Бу миқдордаги гўнг ўзида 60-90 кг азот, 100-120 кг фосфор ва 50-60 кг калий тутиб, озиқ элементларнинг миқдори жиҳатидан экишдан олдин солинадиган минерал ўғитга тенг бўлади.
Ихтиро патенти
Минерал ўғитлар йиллик нормасининг қолган қисми озиқлантириш даврида, амалдаги тавсияларга асосан амалга оширилади. Бу тавсия асосида ўғитланганда тупроқ экологияси яхшиланиши билан бирга, тупроқ типига боғлиқ равишда ҳар гектардан олинадиган соф фойда 2,5 – 6 минг (1998 йилги баҳода) сўмни ташкил қилади.
Профессор А.Хоразмий ўз тадқиқотлари асосида ишлаб чиқаришга қатор тавсиялар берган ва улар амалда қўлланилмоқда. У Хоразм тупроқларини маҳаллий шароитдан келиб чиқиб классификация қилган, ва у Хоразм воҳаси олимлари ва деҳқонлари томонидан хуш қаршиланган. Шу боис А.Хоразмий матбуотда “Хоразм Докучаеви” деб тан олинган (2).
Генеснинг рекордлар китобига киритиш мумкин бўлган нарса шуки, Ўзбекистон (балки СССР) олимлари ичида, профессор Хоразмийдан бошқа, 10 йил ичида, бюрократик тўсиқлар сабаб, бир-бирига ўхшамаган 3 хил мавзуда, докторлик диссертациясини ёзган олим бўлмаган (3,4,з).
|