"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » "Муаллиф (Хоразмий) ҳақида"

Ахмад ҳожи Хоразмий - 70 ёшда (давоми)

                                                 Ахмад ҳожи Хоразмий - 70 ёшда (давоми)                                     

                                                                Адабиётда
А.Хоразмий  бошланғич мактабдаёқ Махдумқули шеърияти орқали адабиётни таниган.  У адабиётга ўзи ҳам билмаган ҳолда,  1962 йилда (14 ёшида) 4 қатор шеъри билан кириб келган.  “Хоразм ҳақиқати” газетаси бош редактори, шоир Эгам Рахим телевидения орқали уни  “Хоразмнинг энг ёш шоири” деб атаган (1, 9). 
Ахмад ҳожи Хоразмийни “Вакил” (1999),  “Қисмат” (2002),  “Хоразм ҳангомалари” (2009),  “Олимнинг қисмати” (2015), “Аянчли кунлар тарихи” (2018) дохил прозаик асарлари ва қатор публицистик мақолалари  адиб сифатида танитган (10, 13, Е).  

                                                                                                  Рисола
Шу боис, машҳур турк олими ва адиби Исо Каяжан,  йирик туркман адиби А.Нурмаммедов,  таниқли ўзбек шоири ва ёзувчиси Холдор Вулқон унга адабиётда оқ йўл тилаганлар ва уларнинг тилаги (мақоласи) қатор мамлакатларда ўзбек,  рус,  турк,  инглиз тилларида нашр қилинган (10,11).  
1999 йилда, жуда мураккаб шароитда, А.Хоразмийнинг “Вакил” (сурат-15) номли китоби нашр қилинади. Бу китоб ўзига хос сенсацияга сабаб бўлади ва муаллифга катта шуҳрат билан бирга, айрим муаммоларнида келтиради. 
Таниқли журналист ва ижодкорларнинг бу китобга: “Жасорат-ла битилган рисола, ёхуд иллат илдизига урилган болта”, номли расмий тақризининг эълон қилиниши, китоб шуҳратининг янада ошишига олиб келади. Натижада бу китоб “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” илмий-ишлаб чиқариш журналида ҳам 1999-2000 йиллар давомида узликсиз босиб чиқарилади (10, 11, Е). 
Китоб нашрдан чиққан йилиёқ у “Ахипелаг ГУЛАГ” деб, китоб муаллифи эса “Ўзбекистон Солженицини”, деб лақаб олади. Ва бу ҳақда Тойир Учқун томонидан турли нашрларда ўзбек, рус, турк, инглиз тилларида ”Ўзбекистон Солженицини ва унинг китоби ҳақида” номли катта мақолаларининг чоп этилиши, Хоразмийни олим сифатидагина эмас, ёзувчи сифатида ҳам танилишига сабаб бўлди (9, Е). 
Ахмад ҳожи Хоразмийнинг “Олимнинг қисмати” деб номланадиган ва икки китоб(том)дан иборат бўлган тарихий романи (сурат-16) Танланган асарларининг 15-томи сифатида 2015 йилда, Лондонда нашр қилинди (М).

                                                                           

                                                                                     2 томлик тарихий роман
Бу китоб таниқли ёзувчи, адабиёт соҳасида ҳалқаро Махдумқули мукофоти лауреати, Аннақули Нурмаммедов ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адиб Набижон Боқийлар сўзбошиси билан бошланади. Бу роман уч йил давомида қатор интернет саҳифаларида нашр қилинди ва унга кўплаган шарҳлар ёзилди. 
Ахмад ҳожи Хоразмийнинг  айрим китоблари бесцеллерга айланиб,   қатор шеърлари таниқли хофизлар томонидан ашула сифатида куйланаётган бўлсада,   унинг  ўзи ҳеч қачон шоир ёки ёзувчиликка даъво қилмаган (10, 14). 

                                                                  Музика санъатида
А.Хоразмийнинг санъатга, мусиқага бўлган қизиқиши 8-10 ёшларидан (1958 йилдан) раҳматлик  отаси тасирида  бошланган ва Комилжон Отаниёзов санъатининг  ихлосманди бўлиб қолган.
А.Хоразмий талабалик йиллари ўтиришларда, дўстларнинг тўйларида, тор чалиб ашула айтиб, олқишларга  сазавор бўлган пайтлари ҳам оз бўлмаган. 
А.Хоразмий Комилжон Отаниёзов билан  учрашиш  ва унинг  билан суҳбатлашиш  бахтига Тошкентда  аспирантлик йиллари(1973-1975)да  муяссар бўлган.  
А.Хоразмий К.Отаниёзовнинг: -Илмингдан  барака топ, Омин Оллоҳу акбар! Майли, бир ёнингда санъат, бир ёнингда адабиёт ҳам бўлсин,- деган дуосини олган. У Комилжон аканинг маслаҳати билан иш кўриб,  илмни маҳкам тутди. Санъат ва адабиёт ҳамрохи бўлди. Адабиётга дахлдор қатор прозаик китоблар ёзди, турли тилларда қатор шерлар ёзиб,  айримларига  куй ҳам басталади.
У аллақачон Пайғамбар ёшдан ошган бўлсада, қўшиқчилик санъатининг Комилжон ака асос солган йўналиши бўйича, устози ёзиб куйга солган ашулаларни, қўлида тор билан ҳиргойи қилишдан тўхтамади. 
Ҳатто Комилжон ака ижод қилган “Юртим Хоразм” ашуласини 2012 йилда, “Озодлик” радиосида ҳам куйлаган.

                                                                                     

                                                                                         А.Хоразмий куйлашда
А.Хоразмийнинг 2017 йилда “Ахмад ҳожи Хоразмий куйлайди” номли бирнеча тилларда ижро қилган, салкам бир соатлик концерти YouTube да ва қатор интернет сайтларида эълон қилинди ва санъатсеварлар томонидан ҳайрат ва олқишлар билан қаршиланди (https://www.youtube.com/watch?v=buJPawpgB0Y). Диққатли томони шуки, бу ашулалардаги кўпчилик шеърларнинг ва мусиқанинг муаллифи ҳам айнан унинг ўзидир. 
Унинг бундай қобилияти ва насли ҳақида,  машҳур ёзувчи ва шоир, адабиёт соҳасидаги ҳалқаро Махтимқули мукофоти лауреати Аннақули Нурмаммедов ўзининг “Пайғамбар ёш қутлуғ бўлсин”, шеърида шундай ёзган:  
                                                            
Наслини олибдир, буюк Ўғизхондан,
                                                                    Ал-Хоразмийдан, Махдумқули уммондан.
                                                                     Хофизлик сирини, устози Комилжондан,
                                                                     Минг ҳунар қўлинда, сайрон Хоразмий.

                                                                                           

                                                                          Ўзбекистон булбули Комилжон Отаниёзов

К.Отаниёзовнинг 100 йиллиги муносабати билан YouTube да  “Комилжон Отаниёзов ҳақида профессор Хоразмийнинг хотира-суҳбати” номли мусиқали суҳбат (сурат-18) ҳам эълон қилди ва бу суҳбат Комилжон Отаниёзов санъати ихлосмандлари томонидан хуш қаршиланди. (https://www.youtube.com/watch?v=mUOxteA39QA
 

                                                                     Спортда
Ахмад ҳожи Хоразмийнинг спортга қизиқиши ирсият билан боғлиқ бўлиб, отасидан ўтган бўлса ажаб эмас. Отаси Хоразмда, Қорақалпоғистонда ва Туркманистонда кўп йиллар катта тўйу-тадбирларда кураш тушиб байроқ (қўй) ҳам олиб юрган.
А.Хоразмий жуда ёшлигидан спортнинг кўпчилик турларига қизиққан. Ўрта мактабни битириш кезларида 173 см баландликка, 540 см узоқликка сакраб, район ўқувчилари орасида рекорд ўрнатган. Унинг ярим аср олдин ўрнатган рекордига ҳозиргача ҳам Боғотда ҳеч ким етмади.
Ҳар хил масофага югуриш бўйича ҳам мактабида биринчи эди. Волейболда команда капитани, футболда эса – темир дарвозобон, деб ном чиқарган. Шахмат бўйича иккинчи, шашка бўйича биринчи разряд эгаси бўлиб, район чемпиони бўлган. Боксда, айниқса, сузишда яхши натижалар кўрсатган.

                                                                                   

                                                                             Хоразмий паҳлавонлик чиқишларида
Курашга, айниқса оғир атлетикага қизиқиши ниҳоятда кучли бўлган. Хоразмийнинг ўзи, акаси Ўринбой, укаси Шокиржон, ўғиллари Ойбек ва Улуғбеклар ҳам кураш тушганда ўз тенгқурларидан бирон марта йиқилмаган.
Хоразмийнинг паҳлавонликка қизиқиши, уларнинг қишлоғига машҳур ўзбек паҳлавони Тўланбой Қурбоновнинг (1962) келиб чиқишлар қилганидан бошланади.
1963 йилнинг кузига келиб 15 ёшли Хоразмий 2 пуд(32 кг)лик тошни бир қўлида 4-5 марта кўтарадиган бўлади. Тўйлардаги курашларда нафақат тенгқурлари, ҳатто катталар ҳам у билан беллаша олмай қолишади.
Афсуски, унинг бу борадаги муваффақиатлари узоққа чўзилмайди. 1963 йил 18-сентябрда, далада ишлаётганида йиқилиб,  ўнг қўлининг суяги  қаттиқ жароҳатланади ва ўша еридан суяк емирилиши (остеомелит) бошланади.  
Қизиғи шундаки, у касалхонада ётганда ҳам жисмоний машқ қилишдан тўхтамайди. Врачлар ўша қўлида 5 кг дан ортиқ юк кўтармаслигини тайинлаб, уни 3-чи гуруҳ ногиронлик нафақасига чиқаришади. Шундай бўлсада, у оғир тошлар билан машқ қилишдан тўхтамайди.
1967 йилга келиб, ўша ногирон ўнг қўлида 2 эмас, 3 пуд(48кг)лик тошни кўтарадиган бўлади. Ўша йили ёзда тупроқшунослик ва агрохимия мутахассислиги бўйича Тошкент  Давлат Университетига ўқишга кириш учун ҳужжат топширади. 

                                                                                 

                                                                                               Машқ қилиб
Лекин Университет тиббиёт комиссияси унинг 6 марта операция қилинавериб дабдалага ўхшаб кетган ўнг қўлини кўрган заҳотиёқ “бу ногирон!” деб уни комиссиядан ўтказишмайди. 
-Майли охирги илтимосим, доктор опа қўлини берсин, мен шу сизлар ногирон деган қўлим билан унинг қўлини қисай. Агар доктор менинг қисишимга чидаб берса, мен сизларнинг қарорингизга розиман,- дейди абутурент А.Хоразмий. 
Врач беписандлик билан унга қўлини беради. Хоразмий эса: -Ё Полвон Пир! - деганича докторнинг қўлини шундай қисадики, врач Галина Васильевна:  -Ма-ма а а!!! - деб чинқирганича тик турган ҳолида, оғриққа чидай олмай, сийиб юборади. 
Кўришсаки, докторнинг кўрсаткич бармоғи жойидан чиқиб қийшайиб қолган, кичкина бармоғи эса икки жойидан синиб кетган.  
Бу ҳақда Университет газетасида “Майиб (ногирон) қўлнинг қудрати” сарлавҳаси остида каттагина мақола ҳам босилади.  Шундай қилиб, Ахмад ҳожи Хоразмий Университет талабаси бўлади (17).
Шахмат (шатранж) – ўйинлар шоҳи (ёки Шоҳлар ўйини) бўлиб, шахмат тахтасидаги кураш – ақиллилар (ёки ақллар) кураши ҳисобланади.
Шахмат (шатранж) биринчи бор Ҳиндистонда пайдо бўлиб, Перцияга, ундан бутун Ислом оламига кириб борган. Шахмат салкам 1400 йилдан буён изчил ўйналади. Бироқ у эрамиздан олдинги минг йилликларда ҳам ўйналгани маълум.
Қадим замонлардан шу бугунгача, бизга маълум бўлган буюк шахматчилардан: Муҳаммад бин Сирин, Саид бин Жудаир, Хишом бин Урва, Александр Алёхин, Бобби Фишер, Гарри Каспаров, Нигел Шортлар шахмат даҳолари сифатида эътироф этилган.
Профессор А.Хоразмий шахматни Европа ва жаҳон чемпиони Нигел Шорт билан дуранга ўйнаб (сурат-21), Британияликларни ҳайрон қолдиргани ҳам бор гап. 

                                                                           

                                                                       Жаҳон чемпиони билан дуранга ўйнаб
А.Хоразмий шахматчи бўлмасада, шахмат билан боғлиқ бўлган ҳаётига назар солса, нималари биландир саргузашт ва ҳангома (сатирик) ҳикояларга ўхшаб кетадигандай туюлади. Шахмат билан боғлиқ ҳаёти асосида, шундай хулосага келдики, шахмат фақат гўзал ва қизиқарли ўйингина эмас, шахмат – спорт, саргузашт, ижод, илм, тирикчилик (ҳаёт) ва санъат ҳам экан. 


                                                                          Ташкилотчи-раҳбар
Ахмад ҳожи Хоразмий Райком ва Обком (Ҳокимят) қишлоқ хўжалик бўлими мудири, мамлакатдаги энг катта хўжаликлардан бири бўлган Боғот совхози директори, Районлараро Ўзселхозхимия бирлашмаси раиси, Вилоят фан ва техника маркази директори, Хоразм ҳокимиятида маъсул ходим, Ўзбекистон пахтачилик институти (СоюзНИХИ) Хоразм филиали директори  бўлиб ишлаган ва катта-катта зафарлар қучган (сурат-22).

                                                                         

                                                                           Илмий Кенгаш ўтказишда
У қаерда ишламасин ўзининг “Раҳбар из қолдириши керак” деган шиорига содиқ қолган.
А.Хоразмий раҳбарлиги йилларида Боғот совхози кадрлар ўчоғига айланди. Унинг район ва вилоят раҳбарлари олдидаги юксак эътибори ҳам сабаб, партком секретари Ю.Матёқубов Хоразмийнинг тавсияси асосида бир йилда Райижракомга раис бўлиб кетди.
 Маданият ишлари бўйича ўринбосари Ҳ.Аллаберганов Навоий колхозига раис бўлди. Янабир ўринбосари А.Оллаёров “Атов” хўжалигига раис бўлди. Катта инженер Хударган эса, Хазорасп район Обод колхозига раис бўлиб кетди.  Деҳқончилик бўйича ўринбосари Қ.Абдуллаевни 1991 йилда Ҳонқа районидаги ўзи яшаётган колхозга раис бўлишини таёрлаган эди (20).

                                                                               

                                                                                  Боғот совхози директорлари
Деҳқончиликни илмий асосга ўтказиш бўйича кеча-кундуз тинмай иш олиб борди. Хоразмийнинг ғўзани ўғитлашнинг муддати ва усули бўйича экологик тавсияси (№ IDP 04369) кенг қўлланилди. Директорнинг ташаббуси билан “Пахта-шоли” , кейинги йили эса “Пахта-буғдой-шоли” алмашлаб экиш йўлга қўйилди. Натижада 1989 йили пахта топшириш режаси 3-октябрда Республикада биринчи бўлиб бажарилди. А.Хоразмий совхозга раҳбарлик қилган даврда 1 кг ҳам пахта қўлда терилмади (6, 20).


                                                   Ислом ва саҳоват бобида 
Унинг Исломдаги фаолияти 1951 йилда (3 ёшида), таниқли уламо, Абдулла қори (сурат-23) устозлигида Қуръони карим оятларини ёдлаш билан бошланган (3). 

                                                                                   Абдулла қори
 Ахмад ҳожи Хоразмий даҳрий(коммунист)лар тузуми даврида ибодатни яширинча қилди.  Бироқ ўша (1990 йиллар) даврда ҳам тузум мафкурасидан қўрқмасдан қатор масжид ва мақбаралар қурилишининг ташкилотчиси бўлган.  
Истиқлол даврига келиб “Қуръони каримдан мухтасар сабоқлар”(сурат-24),  “Ҳадиси шариф ўгитлари” (сурат-25) номли рисолалар ёзди (12).  
 Унинг шариат фарзи бўйича 12 ёшдан ўқиладиган 5 вақт намозининг бир ракати ҳам қазо эмаслиги,  Қуръондаги  кўплаган сура ва оятларни ёд билишдан ташқари,  114 та суранинг номи ва уларнинг тўла мазмунини,  ҳамда,  Инжили шарифни ташкил қиладиган 66 китоб ва уларнинг мазмунини ёддан билиши,  Аллоҳнинг Қуръонда зикр қилинган 99 та номи(сифати)ни маънолари билан ёд билиш ва буларни кунига бирнеча бор зикр қилиши,  Нақшбандия тариқатининг Расулуллоҳгача борадиган 40 та пири муршидининг исми шарифи ва уларнинг шамоилларигача ёд билиш жуда камдан-кам одамларга насиб қиладиган иқтидор десак хато бўлмас (12, 15).   

                                                                             Рисола
А.Хоразмий Хоразм вилояти, Боғот совхози директори (1988-1991) бўлиб ишлаган даврида (сурат-22), хўжалик худудидаги қабрстонларни обод қилгани ва ўз ҳисобидан масжид қургани учун, К.Нуржоннинг чақуви асосида, Обком(компартия)нинг 2-чи секретари, Л.Нетяганинг топшириғи билан, уни ишдан бўшатиш масаласи райком бюросида кўрилгани ҳам бўлган гап (12). 
8,5 минг гектар ҳудудга эга бўлган Боғот совхозидаги А.Хоразмий томонидан барпо қилинган “Нуржон бобо” номли бу ягона масжид, кўпчилик томонидан “Хоразмий масжиди”, деб ҳам юритилиши диққатга сазавордир (15). 

                                                                                         Рисола
“Иморат Бобо”, масжиди, “Арали эшон” масжиди, Ширвали бобо мақбараси, “Туркманлик” маҳалла маркази (сурат-26)  ҳам А.Хоразмийнинг раҳбарлиги ёки шахсан маблағи ва меҳнати асосида бунёд этилган. 
Булар ҳақида эса телевидения ва газеталарда “Профессор Хоразмийнинг саҳовати” каби материаллар (сурат-27) берилди. 
-Ҳар бир мусулмон учун энг яхши фазилат саҳоватли бўлишдир, – деб уқтирилади Қуръони каримда ва Ҳадиси шарифда. 

                                                                    "Туркманлик" маҳалла маркази
Масжидлар, маҳалла уйларини барпо қилиш, бузругларга мақбаралар тиклаш, қабристонларни обод қилиш, албатта саҳоват. Шу билан бирга, ташландиқ ерларни обод қилиш, йўллар қуриш, қудуқлар қазиш, сув келтириш каби ишлар хам жуда саҳоватли ишлар ҳисобланади.
А.Хоразмий ўз меҳнати ва маблағи ҳисобига ташландиқ ерларни ўзлаштириб боғлар барпо қилди. Қудуқлар қазиб маҳалла аҳлини сув билан таъминлади. Булар ҳақида “Ҳожи отанинг саҳовати” сарлавҳаси остида газеталарда мақолалар (сурат-28) нашр қилинди (5, 7).

                                                                                  Газета парчаси
2017 йил ёзда “Дунё ўзбеклари” сайти, Тошкентда истиқомат қилаётган ва 17 йил Каримов қамоқхонасида ўтириб, саломатлигини йўқотган таниқли ёзувчи М.Махмудов (Эврил Турон)га моддий ёрдам бериш учун тадбир уюштирди. Бу тадбирнинг иштирокчиларидан бири Хоразмий бўлиб, унинг саҳовати айрича бўлганлиги учун, бу тадбирнинг айрим тафсилотини қуйида келтирдик.

                                                                                   Газета парчаси
Ассалому алейкум Исматжон. Ўзимнинг пенсиям ва 3 ёшли ўғлим Мухаммаджоннинг овқат пулини қўшиб,  хозиргина Ватан Махмудованинг номига Мамадали ака учун Вестерн Юнион оркали 167,49 доллар пул юбордим. Юборилган пулнинг хужжати иловада. Илтимос бизнинг дуомиз билан бу арзимаган ёрдамни Ватан Махмудовага етказсангиз.
Эхтиром билан Ахмад ва Мухаммад Хоразмийлар.
Стокпорт шахри, Буюк Британия.

Muxlis
04/22/2017 at 11:03 AM
Исмат ака,
Сиз Мамадали Махмудовга ёрдам бериш тадбирингиз билан ўзбек ҳалқининг нақадар саховатпеша эканини кўрсатибсиз.
Бизга жуда қаттиқ таъсир қилгани, Хоразмий домланинг ёзганлари бўлди.   У бадавлат эмаслигидан ўкинган. Камбағал бўлатуриб ўзининг пенсиясига ўғлининг овқат пулинида қўшиб жўнатган. Ўзимиз нима еймиз, деб ўйламаган. Буни саховатпешалик рамзи деса бўлади (19).


                                                                  Тасаввуф ва тариқатда
Ахмад ҳожи Хоразмий 1999 йилдан йирик тасаввуфшунос олим, профессор Ориф Усмон ва имом Каримуллох ҳам сабаб, Нақшбандия тариқати сўфийси сифатида, катта эътиқод ва ихлос билан тариқат ибодатларини қилишда бардавом бўлди.
 Тасаввуф илми борасида ҳам тадқиқотлар олиб борди, Ўзбекистон марказий телевидениясида чиқишлар қилди ва: “Тасаввуф ва тариқат”, “Шайхлар шайхи”, “Бахоуддин Нақшбанд таълимоти ва тариқати”, каби қатор илмий-диний мақолалар эълон қилди.

                                                                  Тасаввуф бўйича маъруза ўқишда
2006 йилдан буюк Британия жомеъ (марказий) масжидларида “Тасаввуф ва тариқат”, “Бахоуддин Нақшбанд таълимоти ва тариқати”, “Нақшбандия-Хоразмий тариқати (ибодати)” мавзуларида маърузалар ўқиётгани (сурат-29), тариқат ихлосмандлари уни “Шайх Хоразмий”, деб эъзозлашлари ҳам диққатга сазавор ҳолатдир.
А.Хоразмий тасаввуф ва “Нақшбандия” тариқати борасида узоқ йиллик изланиши ва ибодатлари асосида, ижтиҳодни қўллаб,  Нақшбандия тариқатида кўрсатилган ибодатларга  қўшимча бирнеча ибодатларни жорий қилиб, “Нақшбандия-Хоразмий”   тариқатига асос солди ва бундан келаётган самара юқорироқ экани боис, ўзи ҳамда издош(мурид)лари шу тариқатда ибодат қилишда бардавом бўлишди.

                                                                           Сўфийлик тариқатида
Бу қўшимчалар асосан қуйидагилардан иборат: 
-Нақшбандия тариқати одобини зикр қилишдан олдин, шайх Аҳмад Яссавий жорий (тавсия) қилган 4 та калималарни ўқиш.
-12-чи одоб сифатида, “Вуқуфи ададий”дан кейин, (ва шунингдек ҳар доим Аллоҳнинг зикрини қилишда) Аллоҳнинг зикрини юрак уриши ритми билан бир хил тезликда қилиш.
-Инжили шариф китобларини ва Қуръони карим сураларини зикр қилиб, уларнинг илми-ҳикматларидан насибалар тилаш.
-Тариқат ибодатларини бажариш жараёнида солиҳ (сўфий) қалби файзёб бўлади, бу пайтда тегишли дуо-ю илтижолар қилинади (18). 


                          Хоразмий сўзлари – шиор ва ўгит сифатида
Айрим машҳур олимлар, ижодкорлар ва давлат арбобларининг сўзлари шиор ва ўгит сифатида турли хил ташкилотларда, кархоналарда ва бошқа жойларда осиб қўйилади. Албатта, бу ҳукуматнинг кўрсатмаси билан амалга оширилади.
Бироқ, жуда камдан-кам ҳолларда давлат арбоби бўлмаган одамнинг ҳам айрим сўзлари шиор ва ўгит сифатида айрим одамлар ва маҳаллий раҳбарларнинг ташаббуси билан осиб қўйилганига гувоҳ бўлади одам.
                                       Масалан, профессор Хоразмийга тегишли бўлган:


                                  Илм учун умринг бўйи чексанг машаққат,     
                                 Парвардигор ўзи қўллаб қилғай мурувват. 
                                   Пайғамбарлар меросхўри бўлган олимлар, 
                                              Ҳалқи учун умри бўйи чекар ситамлар
(сурат-31),

Сурат-31.  Илмий даргохда

 

“Раҳбар из қолдириши керак”, “Илм ва олимга эътиборсиз давлатнинг келажаги бўлмайди” (сурат-32), каби шиорларни ҳам Ўзбекистоннинг қатор илмий ва ўқув даргоҳларида , ҳар хил даражадаги раҳбарларнинг идораларида учратиш мумкин. 32-суратдаги И.Каримовга нисбат берилган шиор аслида А.Хоразмийга тегишли.

Сурат-32. Ўқув даргоҳида

“Ҳар хил илмлар ва ижодга қанчалик чуқур кириб борганингиз сари, билимингиз шунчалик саёз эканини англай борасиз” сўзлар нафақат Хоразмийнинг, ва шунингдек, қатор олим ва адибларнинг ҳам китобларнини безаб турибди.

 Ахмад ҳожи Хоразмий Қуръони карим ва тасаввуф илми асосида: 
                                                                 
  Ризо керак – тағдирига,
                                                                            Шукур керак – бул кунига,
                                                                            Сабр керак – қийинчиликка,
                                                                            Умид – керак яхши кунга

деган ўгитни ижод қилган ва у кўплаган одамлар учун дастури амалга айланиб улгурган (12, 15).


А.Хоразмий ҳақида 40 дан ортиқ мақолалар, радиоочерк ва телекўрсатувлар берилган. Унинг ёзган шеърлари ва у ҳақида ёзилган шеърлар телевидения,  тўй ва тадбирларда ашула сифатида куйланаяпти (https://www.youtube.com/watch?v=87Q-5yV7Hg8). Ахмад ҳожи Хоразмий 9 та фарзанднинг отаси,  қатор набира ва эвараларларнинг суюкли бобоси ҳамдир. 


Манбалар:
А. Хоразмий ҳақида нашр қилинган асосий манбалар


1-Маҳкам Раҳмон. Туман ортида қуёш бор.   (ўзбекча) «Туркистон» газетаси,  Тошкент-1979, 21-апрель.  
2-Рўзметов Б. Хоразм Докучеви (русча) “Хорезмская правда” газетаси.  Ургенч-1993,  25-март.  
3-Рўзимбой Ҳасан. Хоразм фахри (ўзбекча) “Қишлоқ ҳақиқати” газетаси.  Тошкент-1994, 1-апрель.  
4-Рўзимбай Ҳасан. Ал-Хоразмий изиндан  (туркманча) “Watan” газетаси,   Ашгабад-1994, 9-апрель.  
5-Рўзимбай Ҳасан. Профессор Хоразмийнинг саҳовати (ўзбекча) “Хоразм ҳақиқати” газетаси.  Урганч-1994, 24-август.  
6-Досчанов Т, ва бошқалар. Хоразм деҳқонларининг елкадоши.  (ўзбекча)  “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” илмий-ишлаб чиқариш журнали,  №3,  Тошкент-1998.  
7-Қурбонбоев Б. Ахмад ҳожи Хоразмий - 50 ёшда.  (ўзбекча) Видиофилм.  Хоразм телевиденияси.  Урганч-1998.
 https://www.youtube.com/watch?v=-Ga1ntIJkag&t=11s
8-Қаландаров П. Энциклопедист (устоз)  олим – 60 ёшда.  (ўзбекча) “Таълим технологиялари” журнали,  №5,  Тошкент-2008.  
9-Тойир Учқун. Ўзбекистон Солженицини ва унинг китоби ҳақида. (туркча)  “Европа” газетаси,  Лондон-2009, 20-август.  
10-Нурмаммедов А ва бошқалар. Профессор Ахмад ҳожи Хоразмийнинг ижодий йўли, ёхуд, адабий ижодда оқ йўл.  (туркча)  Илмий-адабий журнал “BAY”,  №170,  Косова-2009.   
11-Ричард Брингартен. Ахмад ҳожи Хоразмий (инглизча) http:/interlitq.org/issue9/volta/uzbek/bio.php  Кембриж-2009, Ноябрь  
12-Иса Каяжан ва бошқалар. Профессор Ахмад ҳожи Хоразмий Пайғамбар (63) ёшда,  ёхуд, Исломдаги 60 йил.  (туркча)  Илмий-адабий журнал “BAY”,  №186,  Косова-2011.   
13-Жон Баллам. Ахмад Хоразмий.  (инглизча) Тўплам «Идроклар имкониятлари»,  “Ипак йўли” нашриёти,  Оксфорд-2012.  
14-Норбоев Б. Профессор А.Хоразмий ҳақида.  (ўзбекча) “Туркистон тонги” газетаси, www.туркистонтонги.cом №11-(21).  Чимкент (Казакистан)-2013.   
15-Ойбек Хоразмий ва бошқалар. Ахмад ҳожи Хоразмий ҳақида.  (ўзбекча,  русча,  туркманча,  инглизча,  туркча) Танланган асарлар 1-том.  Лондон-2015.  
16-Ахмад ҳожи Хасанович Хоразмий - таржимаи ҳоли, тегишли ҳужжатлар билан. horazmiy.ucoz.com http://horazmiy.ucoz.com/publ/akhmad_ozhi_khasanovich_khorazmij_tarzhimai_oli_tegishli_uzhzhatlar_bilan/1-1-0-104    2012- Октябрь.

 17- Тойир Учқун. Ахмад паҳлавон қиссаси.. horazmiy.ucoz.com 2010-Апрель. http://horazmiy.ucoz.com/publ/akhmad_pakhlavon_issasi/1-1-0-28
18-Ахмад ҳожи Хоразмий Пайғамбар (63) ёшда. YouTube http://viyoutube.com/video/kscbVoVVdrI/axmad%20hoji%20xorazmiy
19-Эламанова Н. Саҳоватпеша(Ҳотамтой)лик рамзи. “horazmiy.ucoz.com” сайти. Июль 2017 (http://horazmiy.ucoz.com/publ/khabarlar/sa_ovatpesha_otamtoj_lik_ramzi/7-1-0-314)
20- Иброҳимов  Ш. Бир сурат тарихи, ёхуд, Ахмад ҳожи Хоразмий ҳақида асл ҳақиқатлар (ўзбекча, русча, инглизча) “Dunyouzbeklari” сайти (http://www.dunyouzbeklari.com/?p=180109) 2017-август. 


                                             Профессор Ахмад ҳожи  Хоразмийнинг асосий асарлари
Профессор Ахмад ҳожи Хоразмий илмий, ўқув, диний, адабий ва бошқа йўналишларда 30 дан ортиқ китоб ва рисолалар (сурат-31), 200 дан ортиқ мақолалар ёзган. Қатор ихтиро ва кашфиётлар қилган. Қуйида шулардан асосийлари келтирилади:

                                                                              Хоразмий асарлари
А)-Ўзбекистон табий пичанзор ва яйловларини ўғитлаш.  (русча),  «Фан»,  нашриёти.  Тошкент-1982.  
Б)-Мозамбик пахтачлигини ривожлантириш масалалари.  (португалча, русча).  “Меҳнат”  нашриёти,  Тошкент-1991
В)-Ўғитлар самарадорлигини оширишнинг илмий асослари.  (ўзбекча),  «Фан» нашриёти,  Тошкент-1994
Г)-Ер шарининг турли хил тупроқ-иқлим шароитларида ем-хашак ўсимликларини озиқлантиришнинг илмий асослари.  (русча), ”Фан” нашриёти,  Тошкент-1996.  
Д)-Хоразм деҳқончилигининг илмий асослари.  (ўзбекча),   «Фан» нашриёти,  Тошкент-1996. 
 Е)-Вакил.   (ўзбекча),  «Хоразм» нашриёти,  Урганч-1999. 
Ж)-Ўсимликларни ўғитлашнинг экологик ва иқтисодий асослари.  (ўзбекча),  Ургенч-2000. 
З)-Илмга бахшида умр. (ўзбекча), «Хоразм» нашриёти, Урганч-2001. 
И)-Қуръони каримдан мухтасар сабоқлар.  (ўзбекча),  Хоразм-2002. 
К)-Тупроқ хоссалари ва ўғит қўллаш асослари.  (ўзбекча),           Тошкент-2004. 
Л)-Ҳадиси шариф ўгитлари. (ўзбекча) Тўлдирилган, 2-чи нашри. Лондон-2007.
М)-Танланган асарлар 1-17 томлар.  (Ўзбекча, Тожикча, Русча,  Инглизча) Лондон-2015.  


                                                                      Сўнгсўз
Юқоридаги мухтасар шаклда баён қилинган, Ахмад ҳожи Хоразмийнинг ижод ва фаолиятини таҳлил қилиб, уни замонамизда камдан-кам учрайдиган энциклопедист олим ва ижодкор, деган хулосага келдик.
“Таълим технологиялари” илмий-услубий журнали(2008, №5)да ҳали бундан 10 йил олдин: “Энциклопедик (устоз) олим – 60 ёшда” номли салмоқли мақоланинг нашр қилиниши ва унинг кўпминглаган олим ва педагоглар томонидан хуш қаршиланиши, А.Хоразмийнинг аллақачон энциклопедик олим ва ижодкор деб тан олинганлигига ҳужжат ўлароқ кўрсада бўлади.
Биз тахлиф қилган ушбу мухтасар битик, илм ва ижод оламида танилган бир олимнинг 70 йиллик юбилейи муносабати билан, унинг ҳаёт ва фаолияти ҳақида қисқача билги ҳисобланади.
 Бундан мақсад “Қасд (ҳасад) қилган тўзар, баҳс (ҳавас) қилган ўзар” мақоли асосида бугунги ва келажак авлод рисоламиз қаҳрамони ҳаёти ва фаолиятидан ибрат олиб, унга баҳс (ҳавас) қилиб, ундан ўзишга ҳаракат қилсин. 


                                                                 Мундарижа
Ахмад  ҳожи  Хоразмийга  бағишланган                                                                                                                    айрим  рубоий ва шеърлардан сатрлар..............................................2
Муаллифлардан.......................................................................................3
А.Х.Хоразмийнинг мухтасар автобиографияси                                                                                                            ва унга тааллуқли айрим ҳужжатлар...................................................4
Ёшлиги ва таълими...................................................................................10
Илм-фанда..................................................................................................12
Адабиётда...................................................................................................18
Музика санъатида......................................................................................19
Спортда........................................................................................................21
Ташкилотчи-раҳбар...................................................................................25
Ислом ва саҳоват бобида .......................................................................26
Тасаввуф ва тариқатда............................................................................29
Манбалар....................................................................................................31
Сўнгсўз........................................................................................................35

 

 


Khorazmiy Publishing

Л о н д о н – 2018
 

Категория: "Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" | Добавил: Horazmiy (2018-03-20)
Просмотров: 903 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
0  
1 Qurbon Sardor   (2018-07-29 2:15 AM) [Материал]
Domla Xorazmiyning shiorlari va ugitlari bizning Universitetimizda xam bor.
Karimov davrida olib tashlashmoqchi bulishdi, lekin turibdi.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0