Би-би-си мақоласига муносабат: Ўзбекистонда икки марта ҳосил олиш мумкин. Сўнгги янгиланиш 6 сентябр 2013 - 11:29 GMT
Профессор Аҳмад ҳожи Хоразмий деҳқончиликни ўрганиш билан бирга соҳага раҳбарлик ҳам қилган.
Би-би-си куни-кеча Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ёзда ғалладан бўшаган майдонларда бу ерга босингғўза етиштирилаётгани ҳақида хабар қилган эди. Вазирлик ходими ва Хоразмлик журналист буни имконсиз ва бўлмаган нарса, деб изоҳлади.
Ушбу мақолага қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор Аҳмад ҳожи Хоразмий муносабат билдирган.
Яна ушбу мавзуга оид
• Ўзбекистонда иккинчисига пахта етиштириш синовдан ўтказилмоқда • Қишлоқ хўжалиги бўйича таниқли олим профессор Ахмад ҳожи Хоразмий Би-би-си тингловчилари саволларига жавоб берди • Профессор Хоразмийнинг айтишича, Ўзбекистон шароитида икки марта ҳосил олиш мумкин ва буни унинг ўзи Хоразм вилояти мисолида тажрибада синаб кўрган. Бу тажриба ҳукумат кўрсатмаси билан бошланган эди, дейди Аҳмад ҳожи Хоразмий.
Ассалому алейкум муҳтарам Би-би-си.
"Ўзбекистонда иккинчисига пахта етиштириш синовдан ўтказилмоқда" номли мақола ва булар ҳақида вазирлик ходими, айниқса хоразмлик журналистнинг фикрлари бу борада қўлимга қалам олишга сабаб бўлди. Буғдойдан кейин пахта экиш масаласи Ўзбекистон ҳукумати томонидан 1990 йилнинг бошларида кўтарилган. Бу борадаги тадқиқотлар менга топширилганди. Мен бу борадаги тадқиқотларни айнан Хоразмда олиб борганман. Июнь ойида буғдойдан кейин оддий усулда экилган пахтанинг энг эрта пишар ва чиллаки навлари бўлмиш Хоразм-126 ва Нукус-40 навлари хам самарасиз эканлигини кўрсатиш баробарида июнь ойида пахтани фақат кўчатдан экиш мумкинлиги ва уни экиш услубини биринчи марта биз кўрсатганмиз.
Буғдойдан кейин (июнь ойида) кўчатлаб экилган ғўзалар очилди
Бизнинг бу тадқиқотларимиз ихтиро сифатида тан олинганди. Ўша пайтлардаёқ бу тадқиқотларга турлича фикр билдирилганди. "Оила ва жамият" газетасида таниқли ёзувчи Набижон Боқийнинг "Ғўзани кўчатдан экиб бўладими?" номли катта мақоласи ҳам босилганди. Ғўзани кўчат қилиб экиш борасидаги тадқиқот натижалари ва бу борадаги амалий тавсиялар "Ватан” газетасининг 1995 йил 15-22 сонида, "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журналининг 1996 йил 1-сонида ҳамда 1998 йил 2-сонида босиб чиқарилган. Булар асосида мамлакатимизнинг кўпгина жойларида ғўзани кўчатлаб экиш амалга оширила бошланди. Хусусан, Ўзбекистон Ахборот Агентлигининг "Правда Востока” газетаси орқали берган хабарига кўра Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ҳам буғдойдан бўшаган ерларга ғўза кўчатларини экишга киришилган. Шунингдек, Хоразм вилояти ҳокимининг 22.09.1997 йил, 128-ф фармойишида ҳам "бу ихтиро натижалари вилоятимиз қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида кенг жорий этилсин, вилоят оммавий ахборот воситалари буни тарғиб қилиб, бу тўғрида ахборот бериб борсинлар, бу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш ҳокимнинг биринчи муовини Ж.Ўтамовга юклатилсин", деб таъкидланган.
Эҳтиром билан, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор Ахмад ҳожи Хоразмий. Буюк Британия, Стокпорт шаҳри.
Ғалладан бўшаган майдонда ғўза етиштириш тажрибаси ва бундай тажрибанинг тупроқ ҳосилдорлигига таъсири қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида Би-би-си Аҳмад ҳожи Хормазмий билан суҳбатлашди.
Муқобил медиа плейерда ўйналсинми ________________________________________ Мақолага муносабатлар
Лекин ернинг кучи етадими бунга ёки сув борми суғоришга? Сув катта проблема. Орол қуриб экологик катастрофага олиб келаяпти. Балки қишлоқ хўжалигини кескин қисқартириб, саноат билан шуғулланиш керакдир Хитойга ўхшаб. Саноатдан келган пулга озиқ- овқат сотиб олиш керакдир. Орол денгизи хам тўлади, хоразмликлар хам соғломроқ бўлади. Қум ва туз бўронлари булмайди. Хоразмлик бўлиб, бу олимнинг фикрлаши қизиқ. Nizommiddin Komilov, Toshkent
Galatiku bu odam! Pahta yakaxokimligidan qutulolmay turgan halq, endi erta bahordan kech kuzgacha dalada. Erni ahvoli nima boladi? abdumavlon, Toshkandiy
Vodiyda 2-pahta ekilmoqda, Norin tumanining bir nechta dalalariga bug'doydan keyin pahta ekilgan. Ekilgan pahtalar bahorgi ekilganlaridan deyarli farq qilmaydi, menimcha yahshi dorilanganligi uchun bo'lsa kerak. Bunday dalalardan biri Norin tumani Toshqin qishlog'i(O't o'chiruvchilar binosi oldida)da. Kim xoxlasa borib ko’rishi mumkin. Vodiyda bu usulda kup yillardan buyon bug’doydan keyin paxta ekiladi. Bugdoydan keyin paxta ekish agrotexnikasi Xorazmiy tomonidan yaratilganni agronomlar aytib yurishadi. Mana, BBC sharofatidan Xorazmiyni ham kurdik. Dala shiyponda uning suratini xam osib quyibmiz. Sardor, Namangan
Bu odam (A.Xorazmiy) paxta buyicha, umuman agroximiya buyicha juda etuk olim. Biz undan talim olganmiz Toshkent Davlat Agrar Universitetida. Fikrlari mutlaqo tugri. Bu usulda bizning Samarkanda xam kuchatlab paxta ekiladi. Bekzod
Nizomiddin Komilov va Abdumavlon Toshkandiyga. Xafa bulmanglar-u, qishloq xujaligi, umuman dexqonchilik nima ekanini tushinasizlarmi uzi?!. Bilib quyinglar, erga kerakli ozuqa va tarbiyasini etkazsangiz uning kuchi togni talqon qiladi. Ota-bobolarimiz ming yillardan buyon uz tomorqalaridan 2 marta xosil olib kelishgan. Erning unumdorligi oshsa oshganki, pasaymagan. Chunki erga har yili kesak, go’ng solib turgan-da. Bundan 20-25 yil oldin Uzbekistonda gektariga 15-20 sentner bugdoy olinardi. Bugun usha erlardan 70-80 sentner xosil olinayapti. Bu bitta misol xolos. Xurmat bilan, Qishloq xujalik fanlari nomzodi S.Ziyodov.
Низомиддин, Абдумавлон ва Хоразмликлар диққатига Орол денгизини тўлдириш учун Амударё ва Сирдарё сувларидан фойдаланаётган Марказий Осиё давлатларида сувғориладиган деҳқончиликни кескин камайтириш керак. Бунинг эса иложи йўқ. Шу боис Орол денгизини тўлдириш умидига бундан 20 йил олдин нуқта қўйилган эди. Орол тубидаги тузларнинг учиб оролбўйи регионлари экологиясини бузишига қарши НПО "Ботаника” олимлари Оролнинг қуриган тубига турли хил шўрга чидамли ўсимликлар экиб, сал кам 20 йилдирки тадқиқот олиб бораяпти. Бунда Ботаниканинг собиқ ходими проф Хоразмийнинг услубларидан ҳам фойдаланилаяпти ва яхши натижалар олинаяпти. Жаноб Низомиддин бекор айтибсиз, Хитой қишлоқ хўжалигини қисқартиргани йўқ, уни ривожлантираяпти. Одамларни чалкаштирманглар ёлғон нарсаларни ёзиб. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини кескин камайтириб, саноатни ривожлантириш эвазига халқни боқиш ғояси бу яқин ярим асрда амалга ошадиган нарса эмас. Бу масалаларда мутахасис бўлмаган одамларнинг қуруқ ғояларга эмас, илм ва олимларга қулоқ солиш лозим. Б.ф.н. Шавкат Камолов. НПО "Ботаника”.
Комментчиларга
Қараб турсам барчалари куйиб-пишиб Низомиддин Комилов ва Абдумавлон Тошкендийларга гап тушинтираяпти. Уларнинг ким эканини биласизларми ўзи? Низомиддин, Абдумавлон деганлари асли битта одам - Урганчлик муттахам Комил Нуржонов. К.Нуржонов СНБнинг шестёркаси. Қачон проф Хоразмий бир нарса деса ёки ёзса К.Нуржонов СНБнинг топшириғи билан албатта Отаназар, Низомиддин, Абдумавлон яна бир бало номлар остида юқоридагиларга ўхшаган тутуруқсиз комментлар ёзади. Шу билан профессорни нейтрализация қилармиш. Круглий дуракнинг иши бу! Хоразм Маъмун Академиясидан К.Сафар.
ВВС дан олинди
|