"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Хабарлар

Эзгу мақсад йўлидаги айрим азиятлар ҳақида

Ахмад ҳожи Хоразмий

Эзгу мақсад йўлидаги айрим азиятлар ҳақида

Бундан салкам 3 минг йил олдин, Хоразмда дунёга келган илоҳий  китоб – Авестода: “Эзгу фикр (мақсад), эзгу сўз, эзгу амал”, деб эзгу мақсадга алоҳида эътибор берилган. Ҳадиси шарифда: “Ҳар бир амал ният(мақсад)га  яраша бўлғусидир”, деб ҳар қандай амал мақсаддан келиб чиқиши таъкидланади.
Мен ўз ҳаётим давомида эзгу мақсадни амалга ошириш кўпича, қаршиликларга ва қийинчиликларга учрашига, қийинчиликларга бардош бериб қаршиликларни енга олгандагина  мақсадга эришиш мумкинлигига амин бўлганман. Кўпинча, эзгу ишларим учун азият ҳам чекдим.
Боғот совхозида раҳбар бўлиб ишлаганимда компартия сиёсати ва раҳбарларнинг қаршилигига қарамай, юзлаб одамларни уйли қилдим, масжидлар бунёд этдим, қабристонларни обод қилдим. Эвазига ишдан бўшатилдим ва оиламни бирнеча йиллар мардикорлик қилиб боқдим.
Кўп машаққатлар билан Ҳожи бўлдим ва Хоразм ҳокими И.Юсуповнинг: “Биз(Каримовчи)ларнинг сафимизга бегуноҳ ҳожиларнинг кераги йўқ!”, деган қарори асосида  Хоразм пахтачилик институти директори лавозимидан  бўшатилдим.
Меҳнаткаш ҳалқим манфати кўзланган, қишлоқ хўжалигидаги коммунистча иш услуби ва коррупция танқид қилинган “Вакил” номли китоб (сурат-2) ёздим. Натижада, ишсиз юрганим етмаганидай, Хоразмдан ҳам бадарға қилиндим.

Сурат-2. Китоб


Агрохимикатларнинг биосфера экологиясини бузиб, одамлар саломатлигига салбий таъсир қилишини исботлаб (бу борадаги ишларим ал-Хоразмий мукофотига сазавор бўлган), бу борада режим сиёсатига қарши бордим (сурат-3). Натижада мўйсафид ёшда оилам ва ватанимдан ажралиб мухожиротга юз тутдим. 
Муҳожиротда ҳам ватаним экологиясини яхшилаш борасидаги илмий ва ижодий фаолиятимни давом қилдирдим. Натижада нафақат Ўзбекистон матбуотида, ҳатто Каримов режимига мухолиф бўлган (аслида МХХга қарашли) айрим сайтларда ҳам СНБ агентларининг имзоси билан бўҳтон қилиндим. Бу ҳам етмаганидай, СНБ томонидан Хоразмда менга атаб солинган қабр ҳам намоишкорона бузиб ташланди.
2014 йил майда, Советлар сиёсати ва СССРнинг тарқалиши натижасида бўлиниб кетган ватаним(Хоразм)ни бирлаштириб, қайта тиклаш ҳақида Ўзбекистон, Туркманистон, Қорақолпағистон Республикалари раҳбарларига мурожат билан чиқдим. Бунинг сабаби, дунёга танилган Хоразм нафақат давлат сифатида, миллат сифатида ҳам йўқолиб бораётгани эди.
Австралиядаги Оборигенлар, Америкадаги Индейслар миллат сифатида камайиб ва йўқолиб кетмаслиги учун, улар қонун билан ҳимояланганлар. Ҳатто, камайиб ва йўқолиб бораётган ҳайвонот ва ўсимлик турлари ҳам (уларнинг айримлари зарарли бўлсада) қизил китобга киритилиб, қонун ҳимоясига олинган.

Сурат-3. Хоразмийлар пикетда


Шундай бир шароитда, башариятга ал-Хоразмий, ал-Беруний, М.Замахшарий, Н.Кубро каби алломаларни бериб, дунё цвилизациясига катта ҳисса қўшган буюк Хоразм, нафақат давлат сифатида, ҳатто миллат сифатида ҳам йўқолиб бораётганини кўриб турган сиёсатчи, олим ва ижодкор Хоразмийларнинг лоқайдлигини тарих кечирмайди.
Менинг Хоразмни бирлаштириб қайта тиклаш борасидаги турли чиқишларимга юзга яқин муносабат билдирилди ва бу жараён давом қилмоқда. Муносабат билдираётганларнинг кўпчилиги мен билан ҳамфикир эканликларини ёзиб, бу борада менинг бу ғоямни қўллаб қувватлаганлар. Эътиборлиси шуки, булар ичида менинг ёнимни олиб бу ғояга қаршилар билан талашаётганлар ҳам оз эмас. Аллоҳ рози бўлсин улардан.
Мен кўтарган ғоянинг мақсадига тушунмай, ёки, атайлаб ўзини “Кодир”, “КК (каракалпоқ)” деб номлаган аноним комментчилар жазавага тушиб, мени тинмай ҳақорат қилаётгани оғирлик қилсада, уларни тушинишга ҳаракат қилдим. Чунки аноним комментчиларнинг ўз номини яширишдан мақсади ҳам бировга мағзава ағдариш эканини ҳамма билади. Бўлмаса, ўз исмини яширишдан маъно нима?!
Булар ичида, Хоразмлик Кенжабий, деб ўзини яширмасдан, менинг бу ғоямни танқид қилганику майли, ўзимнида ҳақорат қилаётган киши диққатимни кўпроқ тортди. Унинг: “менинг ҳалқим”, деб Хоразмни ўз гарданига олиши, тажжубимни янада оширди.
Шу боис Хоразмдаги дўстлардан: “Лабини қизилга бўяб (мақолаларидаги суратига қаранг) ўзини Хоразмлик шоир Кенжабий, деб атаётган кишининг лабини бўяганидан шаллақилик қилишига ҳайрон бўлмадим. Бироқ Хоразмни “меники” дейишига қараганда хоразмнинг раҳбарларидан, ёки Хоразм ҳалқ депутати, ё-да жамоат арбобими, деган ҳаёлга бордим. У ким ўзи?” деб сўрадим.

Сурат-4. Кенжабий

Уларнинг мутлоқ кўпчилиги: “Унақа одамни танимаймиз”, деб жавоб беишди. Ва ниҳоят биттаси: “Э у-ми. Қорақолпоқми, қозоқми, кимлигининг тайини йўқ ва одамларнинг устидан ёзиб юрадиган бир проходимец  жилли. Гурланда уни Кенжа Қўзи дейишади. Мана унинг сурати(сурат-4)ни  юбордим. Бадфеъл ва бепаришталигидан кимлиги билиниб тургандир”, деди. Шундан кейин Кенжабийнинг ёзганларига эътибор қилганимга афсус қилдим. 
Эътибор берсангиз, эзгу мақсадларни амалга ошириш учун ҳам кўп бўҳтону ҳақоратларга қолиб азият чекиш керак бўлар экан. Шунда бир олимнинг:
Пайғамбарлар меросхўри бўлган олимлар,
Ҳалқи учун умри бўйи чекар ситамлар. 
Деб ёзгани бежиз эмаслигига иймон келтирдим.

Ахмад ҳожи Хоразмий.
Стокпорт шаҳри. Буюк Британия.

 

Категория: Хабарлар | Добавил: Horazmiy (2014-06-02)
Просмотров: 1150 | Рейтинг: 4.0/1
Всего комментариев: 2
0  
2 Horazmiy   (2014-07-02 6:30 AM) [Материал]
Ўзини  Aleksey деб атаган проходимец - шаллақи шоир Кенжабий бўлади. Қуйида унинг шеър деб ёзган нарсасига эътибор беринг:

Ҳар ким ҳам айтолмас биз айтган сўзни,
Ҳар ким ҳам босолмас биз босган изни.
Ғазабдан ташланма менинг устимга,
Талабгорим кўпдир қақроқ пўстимга.

А.Хоразмий жаҳлимга тегишда давом қилса қуйидаги шеъримни эълон қилиб юбораман. Кейин
ўзидан кўрсин, дебди:

Хоразмни бирлаштиришни орзу қилганнинг,
Билинг-ки,кетгандир томи.
Ушбу ҳикматни биринчи айтган,
Шаллақи шоир - Кенжабий Қўзи .

Мана сизга шоир, мана сизга шеър. Бу шеъри билан «шоир» Кенжабий ўзбек шеъриятини осмонга чиқарган. Бу шеърларни ўқиб ҳазрати Навоийнинг руҳи поклари ҳам: «Э, суф сендек
шоирга!» деган бўлса керак.

0  
1 Aleksey   (2014-06-26 3:33 PM) [Материал]
Siz kimsiz o'zi Kenjabiyday shoirga til tekkizadigan.
falon bo'lib ishladim fuston bo'ldim deyapsiz agar xalq uchun joningiz ayamay ishlaganizda xozir siz xam shoir bulardingiz.

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0