"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Хабарлар

Хоразмни бирлаштириб, қайта тиклаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам И.Каримовга,
Туркманистон Республикаси Президенти муҳтарам Г.Бердимухаммедовга,
Қорақалпоғистон Республикаси раҳбари муҳтарам М.Эрниязовга

Хоразмни бирлаштириб, қайта тиклаш ҳақида

Сурат-1. А.Хоразмий

Қуйидаги мен таклиф қилаётган ғоя, менда бундан ярим асрдан кўпроқ илгари пайдо бўлган. Афсуски, бу муаммони Совет даврида кўтариш имкони ва катта зарурати бўлмади.СССР тарқалиб, ҳар бир республика битта мустақил давлатга айланиб, улар ўртасида чегара пайдо бўлганидан кейин, Хоразмни қайта тиклаш ғоясини кўтаришга зарурат туғилди. Қорақолпоғистон ватанпарварларининг ўз ватани (Қорақолпоғистон) озодлигини (“Қаққиллаган товуқ туғмай қўймайди” деганларидай) талаб қилишларини кучайтирганлари сари, Хоразмни қайта тиклаш зарурати ҳам кучайиб бораяпти.
Маълумингизким, Советлар даврида бизнинг Туркистонимиз “Ўзбекистон”, “Туркманистон”, “Қозоғистон”, “Тожикистон”, “Қорақолпоғистон”, “Қирғизистон” каби турли “истон”ларга бўлиб ташланди. Натижада кўпгина ҳалқлар, миллатлар, ҳудудлар 2-3 га бўлиниб кетдилар. Шундай жабрдийдалардан бири – Хоразм ҳисобланади.
Тарихдан маълумки, Хоразм кўпминг йиллик тарихга эга. Хоразм ҳалқининг тили, маданияти, илм-фани, адабиёти, экологияси бошқа(ўзбек, туркман, қорақолпоқ)лардан фарқ қилади. Ҳатто Хоразмликларнинг урф-одати-ю, кийимлари ҳам (2-сурат) бошқа ҳалқларникига ўхшамайди.
Хоразм давлати бирнеча марта бошқа давлатлар таркибига кирган бўлса, бирнеча марта бошқа давлатларни ўз таркибига қўшиб олган. Ва шунингдек, Хоразм бирнеча марта бўлиниб, яна бирлашган. 12-асрга келиб бу давлат буюк Хоразм империяси (давлати) сифатида ер юзидаги энг катта ва қудратли давлатга айланган. Ҳарқандай империя каби Хоразм империяси ҳам инқирозга юз тутиб, парчаланиб кетган.
Лекин Хоразмнинг асосий ҳудуди Советлар давригача яхлитлигича қолган. Хоразмнинг асосий ҳудуди бу: Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти, Туркманистонннинг Дошўғиз ва Чоржўй (Лебап) вилоятлари, Қорақолпоғистоннинг Тўркўл, Беруний, Амударё, Элликқалъа районлари ҳисобланади. Бу ҳудуддаги ҳалқнинг тили, маданияти, урф-одатлари ҳозир ҳам бир хил. Улар қариндошлик ришталари билан ҳам бир-бирлари билан чамбар-час боғлиқ.
Хоразмликлар миллат сифатида ҳам на ўзбек, на туркман, нада қорақолпоқ миллатига мансуб эмас. Улар кўпминг йиллик тарихга эга бўлган алоҳида бир миллат – Хоразмий миллатига мансуб. Ҳозирги даврда бу миллат (Хоразмийлар) ўзбек сифатида (Ўзбекистонда), қорақолпоқ сифатида (Қорақолпоғистонда), туркман сифатида (Туркманистонда) умргузонлик қилишади.
Орзуга айб йўқ деб, юрагимдагини очиқ айтадиган бўлсам, ҳар бир Хоразмий каби мен ҳам ватаним(Хоразм)ни озод бир давлат сифатида кўришни истайман. Балки, вақти келиб бу орзу амалгада ошар. Ё насиб.
Лекин ҳозир бу (Хоразм) миллат Ўзбекистон таркибидами, Туркманистон таркибидами, Қорақолпоғистон таркибидами (ўзи мустақил бир давлат сифатида бўлса янада яхши) Ўзбекистон таркибидаги Қорақолпоғистон ёки Россия таркибидаги Қирим каби бир мустақил ўлкада бирга яшаганлари афзал.

Сурат-2. Охирги Хоразмшоҳ Исфандиёрхон Хоразм миллий кийимида


Бунинг учун бу учта республика раҳбарлари бутун бошли Хоразм миллати манфатларини ҳисобга олиб, Ҳадисдаги “Ҳар бир ҳаракат ниятга яраша бўлғусидир” деганидан келиб чиқиб, яхши ният билан дипломатик стол атрофига йиғилишлари лозим.
Аввало Туркистонимизнинг, қолаверса, Хоразмнинг парчаланиши тарихнинг (тўғрироғи Советлар миллий сиёсатининг) катта хатоси бўлган. Энди бу хатони тузатиш Сизлар(Ўзбекистон, Туркманистон, Қорақолпоғистон раҳбарлари)нинг зиммангизга тушган.
Бу хатони тезроқ тузатиб (Қрим масаласида Н.Хрушчевнинг хатосини тузатган В.Путин каби) бутун бошли миллат(Хоразмийлар)нинг дуосини олиб, бу миллат юрагида қаҳрамон бўлиб қолиш имконияти(инояти)ни Худо Сизларга берган.
Аллоҳнинг берган бундай тарихий ва улуғ иноятига тезроқ муяссар бўлишга Сизларни даъват қилиб, миллионлаган Хоразмийлар номидан:

Хоразм ҳалқ (собиқ)  депутати, 
Қишлоқ хўжалик фанлари доктори,
Ўзбекистон Фанлар Академияси ва 
Хоразмнинг ал-Хоразмий мукофотлари лауреати,
профессор Ахмад ҳожи Хоразмий


Буюк Британия, Стокпорт шаҳри. 2014
 

 

Категория: Хабарлар | Добавил: Horazmiy (2014-05-12)
Просмотров: 1409 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 2
0  
2 Хоразм фарзанди   (2014-08-02 0:54 AM) [Материал]
Бу ғоянгизнинг амалга ошишига Аллоҳ йўл берсин.
Ишончим комил, бу иш бугун бўлмаса эртага амалга ошади.
Ўшанда Хоразмийга бирлашган Хоразмда олтиндан ҳайкал қўйилади иншаАллоҳ.

0  
1 файи   (2014-06-18 0:11 AM) [Материал]
боракансизқу Аҳмад оға.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0