Ахмад ҳожи Хоразмий
Комил Нуржон, Кенжабий ва Гулзамон - диктатура(ММХ)нинг шаллақи қуроллари
Каримов режими сиёсатига мухолиф бўлган таниқли шахсларни бадном ва ҳақорат қилиш учун режим (СНБ) муттаҳам ва шаллақи одамларни ишга солишлари сир эмас. Менинг ҳам мутахасис-олим сифатидаги чиқишларим ва Хоразмни бирлаштириш ғоям учун шундай муттаҳамларнинг бўҳтону ҳақоратларига нишон бўлдим. Қуйида шуларнинг айримлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Комил Нуржон. “Мухлис”, “Раҳбар”, “Абдумавлон”, “Раис”, “Низомиддин”, ва бошқа бало-батариддинлар номи билан ёзилган турли хил фисқу фасод комментларнинг, Отаназар Матчон, Бобохон Эргашев ва бошқалар номи билан ёзилган ҳақоратли бўҳтон мақолаларнинг муаллифи аслида битта одам – МХХ Хоразм бошқармаси агенти, "Олтин мерос” жамғармаси Хоразм бўлими ходими Комил Нуржоновдир. Комил Нуржонов – 70 га кирсада иймонга кирмаган, чўчкадай семиз ва бепаришта, таниқли Ленинпараст (ҳозирда Каримовпараст) – маддоҳ.

К.Нуржонов 1980 йиллардан КГБнинг агенти. Кўпроқ ичган пайтлари: -Мен КГБнинг майориман - деб гердайганларини ҳам кўпчилик эшитишган. Бироқ ўзини таниқли қаламкаш ва йирик тарихчи олим ҳисоблайди. 1990 йилларда бир пулга қиммат "Хоразм Ленинномаси” брошюрасини ёзиб: -Шу пайтгача Ленин ва Ленинизмни мадҳ қилган асарларнинг энг буюги бу. Бу китобни Ленин мукофотига тавсия қилишмаяпти, бу сиёсий чаласаводлар - деб жанжал кўтариб юрганини Хоразмликлар яхши эслашади.
1992 йили (бу пайтлар мен вилоят хокимлигида маъсул вазифада ишлардим) Ўзбекистоннинг барча оммавий ахборот воситаларида: "Амир Темур – буюк соҳибқирон, туркийлар фахри”, деб бонг уриб турган кезларида "Хорезмская правда” газетасида К.Нуржон6 қаламига мансуб: “Амир Темур – туркийлар кушандаси, қонхўр, босқинчи” - сарлавҳали мақола босилди.
Президент девонидан келиб бу мақола учун хокимни обориб-обкелишди. Газета муҳаррири, Ойхоним Рахимбоевани ишдан ҳайдашди ва шундай материални нашр қилгани учун журналистика соҳасига умуман йўлатишмади. Лекин мақола муаллифи(К.Нуржонов)га бало ҳам урмади. Чунки унинг ҳимоясини МХХ шахсан ўз зиммасига олган эди. Янгилишмасам, 2005 йилда, қайсидир бир интернет сайтида журналист Х.Рахмон имзоси билан "Комил Нуржонов - МХХнинг лайчаси”, номли каттагина мақола ҳам босилганди ва у бутун Ўзбекистон бўйлаб акс садо берганди.
Мен мутахасис-олим сифатида қачон “Озодлик” ёки ВВС да чиқмай СНБ (МХХ) агенти Комил Нуржон айрим пайтлари ўз номидан, кўпинча бошқалар номидан Мени обрўсизлантириш мақсадида СНБ буюртмаси асосида ҳақоратли ва бўҳтон мақолалар эълон қилади.
* *
Мен ўрта мактаб ўқувчиси йилларимдаёқ, ўзбек, туркман, қорақолпоқ миллатларининг маданияти, тили, адабиёти билан танишдим ва Хоразм миллати, маданияти ва тили на ўзбек, на туркман, нада қорқолпоқларники билан бир хил эмаслигига тушиниб етдим.
Мен Университет талабаси бўлганимдан кейин эса Ал-Берунийнинг “Қадимги ҳалқлардан қолган ёдгорликлар", академик С.Толстовнинг “Қадимий Хоразм”, “Қадимий Хоразм цвилизацияси изидан”, академик Я.Ғуломовнинг “Хоразмнинг сувғорилиш тарихи” Абулғози Баҳодирхоннинг “Шажараи турк” каби илмий асарлари орқали Хоразм тарихини чуқур ўрганабошладим.
Аввало Чингизхон, кейин эса Амир Темур босқини натижасида Хоразм давлати (империяси) инқирозга юз тутди. 1920 йилгача Хива хонлиги сифатида Хоразм давлат ва миллат сифатида мавжуд бўлиб келди. Совет(большевик)лар ишғоли(1920)дан кейин эса Хоразм ҳалқ Ресапубликаси (Хоразм ССР) сифатида фаолият юритабошлади.
Хоразм ҳудудида турли хил туркий миллат(туркман, қорақолпоқ, қозоқ, қипчоқ ва бошқалар)га дохил ҳалқлар Хоразмий миллати сифатида яшаганлар. Хоразмнинг давлат тили турли даврларда - форс (тожик), Хоразмий, Туркий-Хоразмий бўлган.
Шуни таъкидлаш керакки, Хоразм босқинчиларга қарши доим қаттиқ курашиб келган. Хоразм бу бўйсунмаслигини Советлар даврида ҳам намаён қилди. Советлар Хоразм Республикаси раҳбарларини икки марта қатлиом қилди. Бу биланда Хоразмликларни тўла мавҳ қилиб бўлмаслигига ақли етган Советлар 1924 йилда Хоразмни Ўзбекистон, Қорақолпоғистон ва Туркманистон ҳудудларига бўлиб юборди. Натижада Хоразмий тили давлат тили сифатида ўз фаолиятини тугатиб ўзбек, туркман, қорақолпоқ тилларида ўқиш, ёзиш ва сўзлашга мажбур қилинди.
Натижада башариятга ал-Хоразмий, ал-Беруний, М.Замахшарий каби ўнлаган алломаларни етказиб берган ва жаҳон цвилизациясига катта ҳисса қўшган буюк Хоразм нафақат давлат ва шунингдек миллат сифатида ҳам инқирозга маҳкум қилинди.
Менга Хоразмни қайта бирлаштириб Хоразм республикасини тиклаш ғояси тинчлик бермасди. Совет даврида бу ғояни кўтариш имконсиз бўлди. СССР қулаганидан кейин ҳам бу ғояни кўтариш хаф-хатардан ҳоли бўлмади. Тағдир тақозаси билан мен муҳожиротга юз тутдим ва менинг азалий орзуим – Хоразмни бирлаштириб қайта тиклаш ғоясини очиқлашга имкон туғилди. Ва бундан 90 йил олдин Советлар томонидан Хоразм ерлари бўлинган республикалар раҳбарларига Хоразмни бирлаштириш таклифи билан мурожат қилдим. Бу мурожат “Дунё ўзбеклари” каби бирнеча интернет сайтларида ҳам эълон қилинди.
“Дунё ўзбеклари”да менинг Хоразмни бирлаштириш таклифи билан чиқишимга кўплаган муносабат(коммент)лар, қатор мақолалар ва такрор-такрор очиқ хатлар ёзилишда давом қилмоқда.
Муносабат билдираётганларнинг катта кўпчилиги мен кўтарган ғоя борасида мен билан ҳамфикр бўлса, айримлари эса аксинча. Бу тушинарли ҳол албатта, ҳар кимнинг ўз фикри бор.
Салбий муносабат билдираётганларнинг катта кўпчилиги аноним комментчилар бўлиб, ёзганларида на маъно, на мақсад бор, асосан шаллақилик қилиб ҳузурланишган.
Такрор-такрор очиқ хат ёзаётган Ғайбулла Ўз. “Хоразм давлати бўлгану, миллати бўлмаган. Ўзбек тили билан Хоразм тили (Хоразм тили ўзбекчага нисбатан туркманчага яқинроқ) бир хил”, деб хатога йўл қўяётган бўлсада, баҳс одобидан унча чиқмаган.
Салбий муносабат билдираётганлар ичида Кенжабий ва Гулзамонлар ўз номлари билан ёзганлар. Ёзганлари ҳам асосан ҳақорат ва шаллақиликдан иборат. Шу боис уларнинг шахси ва фаолиятини ўрганиб уларни кашф қилишга қарор қилдим.
Кенжабий Қўзи – Хоразмлик. Бошқа Хоразмликларга ўхшаб Хоразмни бирлаштиришни қўллаб-қувватлаш ўрнига, бу таклифга тиш-тирноғи билан қарши. Бунинг сири нимада эканлигини билиш учун Хоразмдаги дўсту-танишларни ишга солдим.

Изланишлар натижасида маълум бўлдики, Кенжабий Хоразм вилоятининг Гурлан райони, Дўсимбий қишлоғида истиқомат қилар экан. Миллати паспортида “ўзбек” ёзилган бўлсада, Дўсимбий қишлоғи аҳолисининг кўпчилиги каби аслида қорқолпоқ экан. Буни “Дўсимбий”, “Кенжабий” деган номлар ҳам кўрсатиб турибди.
Қорақолпоғистонни Ўзбекистондан ажратиб олишни мақсад қилган “Олға Қорақолпоғистон” ташкилотининг махфий фаолларидан экан. Қорақолпоғистонга ўтиб қолган Хоразмнинг 4 районини Хоразмга бирлаштиришга тиш-тирноғи билан қаршилигининг, “Олға Қорақолпоғистон” сепаратистик ташкилоти фаолиятига тил текизмаслигининг боиси ҳам шунда экан.
Гурланликларнинг айтишига қараганда, Кенжабий 60 га яқинлашаётган бўлсада на биронта касбнинг, на биронта ишнинг бошини тутмаган. Қишлоқдаги асосий машғулоти – ёз бўйи иштонсиз шоли ўташ, қиши билан тарозидан уриб (ўғирлаб) гуруч олиб-соторлик қилиш экан.
Севимли хоббилари – алкашлик, бировларнинг шеърини ўғирлаб ўзини шоир қилиб кўрсатиш, шаллақилик қилиш кабилар экан. А. Ориповнинг шеърларини ўғирлаб, у ер, бу ерини ўзгартириб, ўз номидан эълон қилганида И.Хушев А.Ориповнинг шогирди ва мухлиси бўлгани учун билиб қолиб, Кенжабийни ер юзига шарманда қилди. Бошқа ўғирлик қилмайман, деб қасам ичиб, тавба қилиб, зўрға қутилди.
Бироқ Кенжабийнинг бошқа шеърлари қайси шоирларнинг шеърларидан ўғирланганини аниқлаш бошқа зукко журналист ва шоирларнинг вазифаси бўлмоғи керак. Токи Кенжабийга ўхшаган шеър (ижод) ўғрилари кўпаймасин.
Кенжабийнинг қандай шиорлигини билиш учун, ҳеч кимдан кўчирмай, ўзи ижод қилган шеърларини таҳлил қилиш етарли. “А.Хоразмийга шеърий жавоб”, мақоласида:
Ҳеч ким ҳам айта олмас, биз айтган сўзни,
Ҳеч ким ҳам боса олмас, биз босган изни.
Деб ўзининг тенгсиз шоир ва ҳазрати инсон эканига урғу беради.
Ғазабдан ташланма менинг устимга,
Талабгорим кўпдир қақроқ пўстимга.
Деган шеърини тушиниш унақа-бунақа ҳалқ шоирларигада насиб этмаса керак. Чунки айниқса, кейинги сатрини профессор унвонидаги адиблар ҳам тушина олмади.
Комментида ўзини “Шогирд” деб атаган муаллифнинг ёзишича Кенжабий Қўзи: “Хоразмий жаҳлимга тегишда давом қилса қуйидаги:
Хоразмни бирлаштиришни орзу қилганнинг,
Билинг-ки, кетгандир томи.
Ушбу ҳикматни биринчи айтган,
Авлиё шоир Кенжабий Қўзи.
Номли шеъримни эълон қилиб юбораман, кейин ўзидан кўрсин», дебди. Мана сизга шеър, мана сизга шоир!
“Туя ҳаммомни орзу қилибди”, деганларидай Кенжабий Қўзи ҳикмат (афоризм) ёзадиган мутафаккирликни ҳам даъво қилиб “шуурининг шуълалари”ни эълон қилди. Шууридаги бу шуълаларни ўқиб, бошқа ўғирлик қилмайман деган қасами эчкининг қасамичада ҳам эмаслигига ҳайрон бўлманг. Чунки наркоманнинг, алкашнинг, фоҳишанинг қасамига ва ваъдасига ишониб бўлмайди.
Кенжабий шуури шуълаларининг катта кўпчилиги А.Орипов шеърларининг у ёқ, бу ёғини ўзгартириб ўзиники қилиб олганига ўхшаб ғирт ўғирлик. Менинг юқоридаги гапим айни ҳақиқат эканига В.Воронцовнинг Тафаккур гулшани, Р Шоғуломовнинг Абадий ҳақиқатлар, О.Давтяннинг Доно фикрлар дунёси, К. Аллаевнинг Дурдоналар китобларига бир кўз югуртириган ҳарқандай одам амин бўлади.
Ўзи ижод қилган ҳикматлар эса, маъносиз, кулгули, ҳатто аҳмақона ҳам эканига ишонасиз қуйидаги таҳлилни ўқиб:
-Инсон ҳар қадамида хато қилиши мумкин ва бунга тавба (истиғфор) каффорат эканлиги Қуръон ва Ҳадисда келтирилган. Шу боис барча зикрларда юзлаб марта истиғфор (тавба) айтиш тавсия қилинган. Кенжабийнинг тавба ҳақидаги “ҳикмати” Қуръон ва Ҳадисни инкор қилади.
-Пайғамбаримиз: “Соқолни мўл қўйинглар, унинг ҳар бир торида паришта бўлади”, деб уқтиради умматларига. Бироқ бесоқол Кенжабий бўлса соқоллиларни эчки билан тенглаштирган.
-Ақида дегани эътиқод, ишонч деганидир. Сўфий Оллоҳёр бу тўғрида: -“Ақидасиз одам Шайтонга элдир”- деб ёзган. “Авлиё” Кенжабий бўлса ақидали одамни Иблисдан ҳам паст қўйган.
-Тараққиётни кўпхотинлик эмас, кўп фикирлилик белгилайди. Мана сизга ҳикмат! Ундан кўра “Нон есанг қорнинг тўяди”, “Сув ичсанг чанқоғинг босилади” кабилар яхшироқ ҳикмат эмасми.
-Кенжабий: “Худога ўқиган намозинг билан эмас, қилган амалинг (Кенжабийга ўхшаб қилган алкашлигинг, ўғирлигинг, шаллақилигинг) билан яқинроқсан”, деган “ҳикмати” билан Ҳадисда Пайғамбаримиз томонидан айтилган: “Аллоҳ наздида амалларнинг энг афзали вақтида ўқилган намоз, ундан кейингиси ота-онага итоат қилиб уларнинг хизматини қилиш, ундан кейингиси Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир. Жиҳоднинг энг афзали эса тақво билан қилинган Ҳаждир”, деган ҳадисини нотўғрига чиқараяпти Дўсимбийдан чиққан Кенжабий.
-Диктатура ҳукмрон жамият(Ўзбекистон)да жасоратли шоирлар аллақачон мухожирга айланган. Қолганлари юраксиз (жасоратсиз) бўлишга мажбур. Хўш, энди кейинги чорак асрда туғилган барча ўзбеклар бичилган қулдай ўсаяптими?
-Кенжабийнинг: “Шоирлар миллатнинг эркатойи, гули” деган “ҳикматини” ўқиб ҳар қандай одамнинг эсига беихтиёр: “Ўзини мақтаган ғирт аҳмоқдир!” деган ҳалқ мақоли келиши турган гап. Чунки бундай “ҳикмат”ни А.Орипов, Э.Воҳидов, М.Солиҳ каби машҳур шоирлар нарида турсин, А.Навоий каби буюк мутафаккир ва ғазал мулкининг султони ҳам айтишга андиша қилса керак.
-Инсонпарастлик динларидан ўзга барча динларнинг бемаъни эканини англай бошлайсан. Мана сизга ҳатто Пайғамбарлар ҳам айтаолмаган буюк ҳикмат! Динлар Аллоҳ томонидан ўз Расуллари ва китоблари орқали юборилади бандаларига. Аллоҳ томонидан юборилган динларнинг қайси экан у бемаъни дин?!
“Ранг кўр, ҳол сўр” деганлари бўйича Кенжабийнинг суратига эътибор берсангиз, ҳамқишлоқлари таъкидлаганидек, унинг қоралпоқ миллатига мансуб, ҳамда алкаш ва бепаришта эканлигини илғаш қийин эмас.
Замоной Акбарова. Кўр кўрни қоранғида топади, деганларидай Кенжабий ўзига ўхшаган, беномусликдан ҳазар эмас, ҳузур қиладиган, ўзини Гулзамон (замон(фоҳишалар)нинг гули) деб аташни хуш кўрадиган бир шаллақи хотинни ҳамфикр қилиб олибди. Кенжабийни Хоразмлик ва Гурланликлардан суриштириб кашф қилганимдай, Гулзамонни ҳам Тошкентнинг “Ўқчи” маҳалласидан суриштириб ўргандим ва унга нисбатан ишлатган “Муҳтарам” сўзимдан воз кечдим.

Мен Тошкентнинг “Олмазор” маҳалласида 1967 йилдан 2005 йигача яшадим. Мен яшаган уй ҳозир ҳам турибди. “Ўқчи” маҳалласи билан “Олмазор” маҳалласи шундоққина ёнма-ён. Фарзандларим эса “Ўқчи”даги 76-мактабда ўқишган. “Ўқчи” маҳалласи фаолларини яхши танийман, улар ҳам мени билишади. Чунки тўй-маъракадарда бирга бўлардик.
Мен уларга телефон қилиб Гулзамон ҳақида суриштирдим. Уларнинг маълумотига қараганда бу хотин маиший бузуқлигини келин бўлиб тушган маҳалласи(Самарқанд)да бошлаган. Бу фаолияти сабаб эри уни ҳайдаб юборган. У Тошкентга келиб бу касбини очиқчасига давом қилдирган.
Гулзамон “Дунё ўзбеклари”га берган интервьюсида: “Эски “Ўқчи” маҳалласида кўп йил яшадим. Яна тиркчилик учун тентак ва тескари ҳаракатларни бошладим. Пул-пул дедим, топдимам. Тиркчилик қиламан деб бир марта ҳалол қадам ташласам - уч марта ҳаром ишлрга ўралашиб қолавердим. Криминал ишлар билан ҳам кўп шуғилландим”, деб ўзининг фоҳишалик ва жиноий фаолиятини очиқ тан олади.
“Эркин Самандар Наманганлик ёзувчининг янги нашр қилинган романини менга бериб фикрим(баҳоим)ни сўради”, дегани биронта мантиққа тўғри келмайди. Умрида бирон ўқув даргоҳини кўрмаган, “...балки “ҚЎРЬОН”дан бир ҳарф...” деган жумла ичидаги биргина Қуръондан сўзида қатор хато қиладиган бесовад аёлга, унақа-бунақа адибнинг тиши ўтмайдиган роман бўйича фикр сўрар эканми Эркин ака?!
“Ҳа, энди 1-2 марта Эркин аканинг “хизмати”ни қилган бўлса, эркалатиб айтгандир балки”, десангиз хато қиласиз. Биринчидан, мен Эркин Самандарни яқиндан биламан, у жуда иймонлди одам, Гулзамонга ўхшаганларни ёнигада йўлатмайди. Иккинчидан, Эркин Самандар Вазирлар Маҳкамаси Раиси(И.Каримов)нинг ўринбосари эди. Гулзамон тугул, министрлар, катта-катта адиблар ҳам унга осонликча учраша олмасди.
Гулзамонга ўхшаган бефаросат фоҳишаларга теккан касаллик, баҳосини ошириш учун мансабдор ва машҳур одамларнинг номини сотиб ёлғон тўқиш.
Ҳеч кимга сир эмас, мустақиллик “шарофати” билан ўзи шундоғ ҳам кам бўлмаган Тошкентга вилоятлардан ҳам Гулзамонга ўхшаганларнинг кўплаб келиши фоҳишалар бозорининг касод бўлишига олиб келди. Натижада уларнинг кўпчилиги Дубай, Россия, Туркия каби мамлакатларга кетабошлашди. Бу ҳақда турли хил СМИларда кунда-кунаро ёзилаяпти. Улар ҳақида қатор кинолар ишланди. Фоҳишаликка лаёқадли аёлларни чиқармаслик ҳақида Ҳукумат қарорлар қабул қилиб, чекловлар жорий қилаяпти.
Ўзининг айтишига қараганда Гулзамоннинг иши Туркияда анча юришган. Шу билан бирга “Ичимда гапириб турувчи одам(виждон)ни хор қилганим учун ўзим ҳам хор бўлдим”, деб аянчли тағдиридан нолиб туради-да: “Ким нима деб, мени “қул” дейдими, камситишнинг замонавий (фоҳиша) сўзларини қўллайдиларми, менга барибир, фарқи йўқ!” деб шундоғ ҳам йўқ виждонига тупуради.
Гулзамоннинг суратига эътибор берсангиз аёллик иффатидан асар ҳам йўқлигини кўриш қийин эмас.
Гулзамоннинг кейинги пайтлардаги хоббиси клиент бўлмай қолган пайтларда турли-туман комментлар ва очиқ хатлар ёзиб ўзининг нақадар саводли эканлигини намойиш қилишдан иборат.
Ўзини буюк ўзбек шоири ҳисоблайдиган алкаш ва ўғри қорақолпақ Кенжабий ва ўзини ҳаммадан ақилли ва илмли ҳисоблайдиган бесовад ва фоҳиша Гулзамонларнинг бир тийинга қиммат ва ҳақоратлардан иборат шарҳларию, хатлари демократия ва сўз эркинлиги шиори остида бугуннинг машҳур бўлган сайти(Дунё ўзбеклари)да тинмай нашр қилинаяпти. Бунинг сири нимада ва бундан мақсад нима эканлигини сайт муҳаррири И.Хушевдан бошқа одам билмайди, ҳозирча.
Ўрни келганида такрор бўлсада айтмоқчиман, замон хатоси билан Қорақолпоғистонга ўтиб қолган Хоразмнинг 4 та районини Хоразмга қайта бирлаштириш таклифи ҳалқ муҳокамасига қўйилган эмас, бу таклиф Ҳукумат раҳбарларига ёзилган.
Бунинг устига бу таклифнинг Ўзбекистонни парчалашга алоқаси йўқ! Шу оддий нарсаларнингда фарқига бормай ҳақоратдан иборат комментлар, очиқ хат ва мақолалар ёзаётган бу бефаросатларни қип-қизил аҳмоқ ва шаллақи демасдан яна қандай аташ мумкин?!
“Ҳожи бўлиб, Қуръонни билган одам ҳам шунақа қўпол формада ёзадими”, дейишга шошилманг. Чунки “Ёмонликннинг жазоси (жавоби) ўзига ўхшаш ёмонликдир (42-сура, 40-оят)” дейилган Қуръонда.
Ўрни келганида қуйидаги Ҳадиснида эслатай. Саҳобалар Расулуллоҳдан: “Аллоҳ қандай (камбағалми, бефарзандми, ногиронми) бандаларининг аҳволига кўпроқ ачинади? деб сўрашганида Пайғамбаримиз: “Аллоҳ жоҳиллар орасига тушиб қолган олимнинг аҳволига кўпароқ ачинади”, деган эканлар.
Стокпорт шаҳри, Буюк Британия.
www.zamondosh.com
Шарҳлар
Хоразмли
Комил Нуржонни Хоразмда СНБнинг агенти эканлигини ҳамма яхши билади. Унинг ўзи ҳам яширмайди МХХ агенти эканлигини. МХХнинг орқасидан ҳазатиб юрибди, пишигини биров пишт деяолмайди. Яқинда СНБга қарашли битта сайтда Бобохон Эргашев номидан “Ака-ука оқпадарлар” номли бўҳтон ёзди. Бу мақолада Урганчлик кекса журналист Райимбой аканинг “Озодлик”да ишлайдиган ўғиллари тилга олинади. Улар мақола муаллифи Комил Нуржон эканлигини яхши билишсада СНБдан қўрқанларидан “ғиринг” дейишаолмади. Чунки Ўзбекистонда замон СНБники ҳозир.
Сиёсатшунос •
Махсус (МХХ) хизмат "ижодкорлари" Борис Саприкин, Отаназар Матчонов, Бобохон Эргашев каби турли аноним номлар билан Каримов режимининнг таниқли мухолифлари бўлмиш М.Солих, Ж.Маматов, Г.Бухорбоева, Р.Обид, "Озодлик", ВВС, М.Тожибоева, Б.Маликов кабиларга туҳмат ва ҳақоратлар ёзиш билан шуғулланадилар.
Булар ўз бўҳтон тошларини шаллақиликда танилган "Ҳаракат" каби сайтларда, И.Хуевга ўхшаган режимнинг хориждаги малайларининг сайтидан фойдаланаяптилар.
А.Хоразмийга отилаётган тошларга келсак, бунинг асосий сабаби унинг Хоразмни бирлаштириш ғоясидир. Агар Хоразм бирлашса Каримов режимига катта хаф пайдо бўлади.
Тарихга қарасангиз Хоразмликлар Чингизхон, Амир Темур қизил(Совет)лар каби босқинчиларга кўп қарши қилган миллат ҳисобланади. Каримов сайловда ҳам айнан Хоразмда ютқазган. Шу боис МХХга дохил айрим СМИлар жон-жаҳди билан домла Хоразмийнинг ғояси ва шахсини ҳақоратлашга тушиб кетди.
К.Нуржон, Кенжабий, Гулзамонга ўхшаган режим итларининг Хоразмийга қараб акиллаётганларининг боиси ҳам шунда.
Сардор •
Ризобек,
Сиз "И.Хушевга ёрдам бериш керак!" деб ёзгандингиз, бунда ҳикмат бор экан. Бир томонда хўжайинларининг буюртмаси, иккинчи томонда виждон азоби. Бундай пайтда И.Хушеага сиз айтгандай ёрдам бериш керак.
Бир эътибор беринглар, И.Хушев М.Эшонқуловани, Г.Бухорбоевани, "Озодлик"даги Бобожоновларни "Жасур журналистлар" деб кўкларга кўтарганди. Мўътабар ва Ахмад ҳожиларга шеърлар битган. М.Солихнинг этагида намоз ўқиса бўлади, деб уни муқаддас эълон қилганди.
Бугун эса бировларнинг қўли билан уларга лой чаплаяпти. Буни қандай тушиниш мумкин? Бунинг жавоби эса қуйида:
И.Хушев ўзининг китобида И.Каримов кўрсатмаси билан Ж.Маматов, М.Солих, ҳатто ўзининг яқин дўсти К.Баҳриевларга матбуот орқали бўҳтон қилганини тан олиб бу борада тавбалар қилди.
Юқоридаги одамларга лой чаплаш масаласи ҳам айнан Каримов(тўғироғи СНБ)нинг буюртмаси. Ишончим комил буни ҳам И.Хушевнинг ўзи тан олиб тавба қилади. Лекин Хушевнинг "ижоди" сабаб синган кўнгиллар қайта тузалармикан?
Ўзбек
Кўп вақтлардан буён бунақа қизиқ мақола ўқимагандим.
“Эркин Самандар Наманганлик ёзувчининг янги нашр қилинган романини менга бериб фикрим(баҳоим)ни сўради”, деб баҳосини ошириш учун мансабдор ва машҳур одамларнинг номини сотиб ёлғон тўқиган Гулзамон:
-И.Хушев М.Солих билан учрашиш учун Туркияга келганида менинг клиентим бўлиб "хизматим"дан фойдаланган. Ишонмасангиз сайтида чоп қилган менинг комментимни (30.08.2014 at 23:29 Ismat aka, Sız menıng jonımsiz ! Nega bunchalık yahshi
odamsiz ? Buldi gapim tugadi . Ammo bırovlarga hushomad bılan gapirishnı juda ,
juda va juda yomon kuraman) ўқинг - демаслигига кафолат борми?!
Исмат аканида тушунмай қолдим, бу билан: "Қаранг, менинг Гулзамондай фоҳишалардан дўстларим бор. Мен уларнинг жониман", деб ғурурланмоқчими? Масалан биз ҳазар қиламиз Ўзбекистонни, миллатни шарманда қилаётган бундай фоҳишалардан.
Samarkandlik
Ҳозиргина Ризо Обидни унчада хушламайдиган бир танишим телефон қилиб: "Р.Обид бировларнинг номидан шоирлар ҳақида бўҳтонли мақола чоп қилибди", деганидан кейин бу мақолани диққат билан ўқиб чиқдим.
Тўғри, фоҳиша ва ўғри бўлмаган одамга нисбатан "ўғри", "фоҳиша" сўзини ишлатсангиз албатта бу бўҳтон ва ҳақорат бўлади.
Кенжабий дегани А.Ариповнинг шеърини ўғирлаганини тан олиб тавба қилган-ку. Бунинг нимаси бўҳтон экан?!
Туркиядаги Гулзамон деган аёл ҳам фоҳиша ва жиноятчи эканлигини И.Хушевнинг сайтида ёзибди-ку, буни ҳақорат ёки бўхтон деб бўладими?!
Ва ниҳоят, Р.Обид бировлар номидан мақола ёзмаган. Мақоланинг муаллифи Хоразмий деган одам. Уни эса етти иқлим танийди.
|