"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Хабарлар

Мен Буюк Британиянинг ҳам фуқаросиман!

Ахмад ҳожи Хоразмий 

Мен Буюк Британиянинг ҳам  фуқаросиман!

Ер юзидаги инсониятнинг кўпчилиги, айниқса, Ислом олами фуқaролари Европага келиш учун нафақат ватани ва мол-мулкларидан воз кечишаяпти, ҳатто жонларини ҳам Жабборга беришаяпти. Мен ва менга ўхшаган ватансеварлар мажбурликдан келдиик Европага.  Буюк Махтимқулининг:

     Ёт элларнинг боғи билан боғчаси,

Ўз элимнинг янтоғича кўринмас

деганидай, ҳозирда ватаним бўлмиш жанатмакон Буюк Британияни шўр босган она ватаним(Хоразм)га алмашмайман. Биринчи имконият бўлган заҳоти меҳнатим синган ўз ватанимга кетаман насиб бўлса.

Кўринг, ҳавас қилинг, мен,

Бугуни буюк Британиянинг ва,

Келажаги буюк Ўзбекистоннинг,

Ф у қ а р о с и м а н!

Буюк Британиянинг ҳам фуқароси бўлганимга ўзим ҳавас қилаётганим йўқ. Сабаби шуки, мен ўзимнинг куч-ғайратим ва саломатлигимни илм-фан, Ўзбекистон деб аталмиш ватан ва унинг ҳалқи учун сарфладим. Мўйсафид ёшга етганимда муҳожирот(Англия)га юз тутишни эмас, аксинча, юртнинг, элнинг ардоғида бўлишни орзу қилганман. Начора, тағдир (қисмат) экан...

Муҳожиротга юз тутишимнинг сабаби “Олимнинг қисмати” романи 1-томининг  9 ва 10 бобларида,  2-томининг 11 ва 13 бобларида атрофлича баён қилинган. Ва шунингдек, ҳужжатлар асосида, мухтасар шаклда ёзилган ва бирнеча тилларда нашр қилинган “Эътиқод, ҳалқ, ватан ва адолат учунги оғир кураш, ёхуд Каримов режими душманига қандай айланганим ҳақида мухтасар" номли 10-12 бетлик мақолада ҳам ватанни тарк қилишга мажбур бўлганим  сабаблари  баён қилинган.

Агар буни уч сўз билан ифодалаш керак бўлса: ҳожи бўлганим, “Вакил” номли илмий-сатирик рисоламнинг нашр қилиниши ва биосфера экологияси учунги курашларим мени Каримов режими душманига айлантирган омиллар ҳисобланади.

2005 йил ноябрда, Лондон Университети таклифига биноан “Жаҳон пахтачилиги муаммолари” ҳалқаро илмий конференциясида “Пахтачиликда қўлланиладиган агрохимикатларнинг экологик муаммолари” мавзусида маъруза қилдим. Бу маърузамнинг айрим эпизодлари ВВСда ҳам берилган.

Натижада Ўзбекистон Ҳукумати билан шундоғ ҳам мураккаб бўлган муносабатларимиз янада таранглашди. Шу боис, бирнеча йиллар Англияда қолиш зарурати туғилди. Мен бу ерда асосан тил ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш, мақолалар, китоб ва рисолалар ёзиш ва Ўзбекистондаги фарзандларимга моддий кўмак бериш билан шуғулландим.

Мен Буюк Британияда ёзган қатор илмий-услубий ва адабий асарлар Буюк Британиянинг ва  Ўзбекистоннинг қатор илмий ва услубий журналларида чоп қилинди. Ўзбекистоннинг даврий ва илмий матбуотида мен ҳақимда “Энциклопедик (устоз) олим – 60 ёшда” каби мақолалар эълон қилинди. Менга бағишланган ва мен ёзган шеърлар асосида таниқли хонандаларнинг ашулалари тўй ва тадбирларда,  телевиденияларда берилди. Бундай ҳолат 2012 йилнинг ўрталаригача давом қилди.

2012 йилнинг ўрталарига келиб Англияда яшашимиз учун берилган виза муддати тугади. Буюк Британия Ички Ишлар Вазирлиги(Home Office)дан 2012 йилнинг июлигача Буюк Британиянинг фуқоралигини олиш учун ҳужжат топшириш, ё-да, Англияни тарк қилиш шарти қўйилган хат келди. Шу боис ватан(Ўзбекистон)га қайтиш ҳаракатига тушдик. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасига қилган мурожатларим пастда айнан келтирилади:

From: khorazmiy@hotmail.com
To: ismailov1243@gmail.com
Subject: FW: Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги Элчихонасига
Date: Wed, 8 Feb 2012 22:57:23 +0000

Ассалому алейкум мухтарам Рустамжон ака,

Углим Улугбек 14 ёши (2009)да  Ангилияга келган. Углим хозир 16 ёшида, унга Узбекистон паспортини олишимиз керак. Чунки 3-4 ойдаи кейин визамизнинг муддати тугайди. Ватанга кайтиш учун паспорт керак. 

Илтимос, паспортни олиш борасида маслахат ва ёрдам берсангиз.

Ехтиром билан Ахмад хожи Хоразмий.

Стокпорт шахри.  

-------------------------------------------------------------------------

Date: Tue, 9 Feb 2012  16:37:55 +0100
Subject: Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги Элчихонасидан.
From: 
ismailov1243@gmail.com
To: khorazmiy@hotmail.com

Ассалому алайкум Ахмад хожи ака!

 

Хатингизда езган масалаларни хал қилишда ердам беришим учун

07786627305 уяли телефонимга қўнғироқ қилишингиз мумкин.

 

Хурмат ила, Рустам Исмаилов Консул.

-------------------------------------------------------------------------

From: khorazmiy@hotmail.com
To: uzbekistanembassyuk@gmail.com

Subject: FW: Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги Элчихонасига
Date: Mon, 27 Feb 2012 00:11:37 +0000

Ассалому алейкум мухтарам Элчи жаноблари.

Мен Ахмад хожи Хоразмий, Ўзбекистон фуқороси, 2005 йилдан Ангиляда яшаб келаяпман.

Хозирда рафиқам, ўглим ва қизларим билан Стокпорт шахрида яшаяпмиз. 

Шу йил июнда визамиз муддати тугайди ва Ватанга қайтамиз насиб бўлса.

Ўглим 16 га тулди, унга паспорт олишимиз керак. Бу масалада Рустам ака Исмоилов йул-йурик курсатмокчи эди. Бирок кейинги пайтлар у киши хатларимга жавоб бермаяпти. У киши бошка ишга утдими деган хаёлга борганим боис Сизга мурожат қилаяпман.

Илтимос, ўглимга Ўзбекистон паспортини олиш борасида ёрдам берсангиз.

Эхтиром ва илтимос билан жавобингизни кутиб,

Ахмад хожи Хоразмий.
 Stockport  шахри.

 

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасига қилган барча мурожатларим жавобсиз қолдирилаверди. Шундан кейин ватанга қайтиш учун ёрдам сўраб Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги(А.Комилов)га ҳам қайта-қайта мурожат қилдим. Улардан ҳам жавоб бўлмади. Ва ниҳоят Ўзбекистон президенти И.А.Каримовга бу борада ёрдам сўраб ариза билан мурожат қилдим.

Президентга қилган мурожатимга бевосита (ёзма равишда) жавоб  бўлмасада, билвосита – ватаним(Хоразм)даги ота-онам қабри ёнида менга аталиб бир йил олдин солинган қабрни Каримов(СНБ)чилар томонидан “Шахсан Президентнинг кўрсатмаси”, деб ваҳшийларча бузиш билан жавоб берилди.

Менга Каримов Ҳукумати (СНБ)  томонидан бундай совуқ муносабатнинг шакилланишида, 1996 йилдан бошлаб мен билан моши пишмайдиган СНБнинг агенти, Хоразмлик ғаламис, Комил Нуржонов асосий ролни ўйнади.

Ва ниҳоят, Буюк Британия фуқоролигини олишга рози бўлиб тегишли ҳужжатларни топширишга мажбур бўлдим. Бирон ижобий ўзгариш (Каримовчиларнинг имонга келиши) бўлармикан, деган умидда фуқоралик олиш жараёнини қўлимдан келганича чўздим.

Фуқаролак гувоҳномасини топшириш маросимида

В ниҳоят, 2015 йил 19-августда Стокпорт шаҳар ҳокимлигига  Буюк Британия фуқаролиги гувоҳномасини тантанали равишда топшириш маросимига таклиф қилиндим. Буюк Британия қироличаси Элизабет-II нинг Стокпорт бўйича вакили (Стокпорт ҳокими) менга фуқаролик гувоҳномасини топширар экан: “Буюк Британия Бирлашган Қироллиги ва Ҳукумати, профессор Хоразмий каби кўпқиррали ва йирик олимнинг Буюк Британия фуқароси бўлишидан ғурурланади”, деди.

Ва менинг Лондонда нашрдан чиққан “Танланган асарлар”имни, айниқса, инглиз тилида ёзилган  16-томини баланд кўтарганча ҳаммага намойиш қилатуриб: “Салкам бир миллион аҳоли яшайдиган Стокпортимизда истиқомат қиладиган бу ягона профессорга, унинг юбилейларида иштирок қиладиган, шаҳримиз бўйича Буюк Британия Парламентининг узоқ йиллардан буён аъзоси Ан Кофейнинг ҳам эҳтиромини ва табрикларини етказишдан бахтиёрман”, деди Стокпорт ҳокими.

Менга сўз беришганида: -Аввало менга қийин вақтларда бошпана бериб, меҳрибонлик қилган Буюк Британия ҳалқига ва Ҳукуматига, Стокпорт ҳокими Андрев Вердеил (Andrew Verdeille) ва Буюк Британия Папрламентининг Стокпортдан сайланган аъзоси Ан Кофей(Ann Coffey)га  миннатдорчилигимни изҳор қиламан.

 Қолган умримда, бир олим ва ижодкор сифатида, она ватаним (Ўзбекистон) ва иккинчи ватаним (Буюк Британия) илм-фани тараққиётига ва адабиётига ўз ҳиссамни қўшишга бор кучим билан ҳаракат қиламан. Қаерда яшашимдан қатъий назар, бобокалоним Муҳаммад ал-Хоразмий мероси ва ўгитига содиқ бўлиб, унинг муборак номини улуғлайман, - дедим.

Ўзбекистон ва Буюк Британия фуқаролак  паспортлари

2015 йил, 8-сентябрь куни менга Буюк Британия паспортини топширишди. В.Маяковскийнинг: “Кўринг, ҳавас қилинг, мен Советлар Мамлакатининг фуқаросиман!” деганига ўхшаб: “Кўринг, ҳавас қилинг, мен, бугуни буюк Британиянинг ва келажаги буюк Ўзбекистоннинг Фуқаросиман!”  деб,  мен уни она ватаним – Ўзбекистон паспорти билан бирга олиб юраман.

Ўзбекистон ва Буюк Британия фуқароси

  Профессор  Ахмад ҳожи Хоразмий

 

 Шарҳлар

Мухлис

27.09.2015 at 16:04

Бир шоир(Исмат Хушев)нинг муаллиф ҳақида ёзган қуйидаги шеъри эсимга келди:

Тақдир тақозоси билан йирик бир олим,
Олис Европа(Англия)дан топибди макон.
Ватан (Ўзбекистон) сўрамабди не учун ҳолин?
Ахир Хоразмиймиз дунёга танилган инсон!

Дарду алам бирла тутгандим сукут,
Эшитиб дилдаги нолаларини.
Оллоҳим, сен ўзинг паноҳингда тут,
Муҳожир зотларнинг болаларини!

Домла, олтмиш беш ёш бўлсин муборак,
Ҳижрат ҳам биз учун балки қисматдир.
Сиз ҳам Хоразмга қайтгайсиз бешак,
Қайтиш ҳам музаффар зотларга хосдир.

Ражаб Ўзбекистоний

27.09.2015 at 15:37

Бу мақолани оиламиз ва қариндошларимиз билан қайта-қайта ўқидик. Ва Хоразмий домлага қуйидагиларни айтмоқчиман:
Сиз Ҳукуматдан ноҳақ жабр кўрибсиз. Сизнинг юзингиз оқ, ватан(Ўзбекистон)га ҳоҳлаган пайтингиз келишга ҳаққингиз бор.
Ёшим ва илмим сиздан кўп кичик бўлсада бир маслаҳат берай. Ҳамма нарсани Каримовдан кўраверманг. Унинг номини сотадиганларда айб. Улар бунга жавоб беради ҳали. Адолатсизликдан жабр кўрган фақат сиз эмассиз, ҳаммасини Худога солинг домла. Биз ҳам дуода бўламиз.

Қудрат Хоразмий

27.09.2015 at 19:10

Аматжон ака, ассалому алейкум. Сизнинг ғоянгиз бўйича Хоразмни бирлаштириш ҳаракатида юрибмиз. Бу ерга келиб бу ҳаракатга ўзингиз бош бўлганингизда иш тезлашарди.
Мақолангизда: “Менга Каримов Ҳукумати (СНБ) томонидан бундай совуқ муносабатнинг шакилланишида,1996 йилдан бошлаб мен билан моши пишмайдиган СНБнинг агенти, Хоразмлик ғаламис, Комил Нуржонов асосий ролни ўйнади”, деб ёзибсиз. Буни ҳар бир Хоразмлик билади. Комил оға Хоразмда кўп одамларнинг бошига етган.  Ҳозирда қилган гунолари учун Жаҳаннамда қиёматгача жазо муддатини ўтамоқда.

1992 йилда “Хорезмская правда” газетасимда: “Амир Темур Туркийлар фахри эмас, Чингизхондан қолган Буюк Хоразмни  бутунлай хонавайрон қилган қонхўр (лекин шу гапи тўғри)” деб ёзган  К.Нуржонни Каримов чангалидан қутқариб қолган СНБ қанчалик қудратли бўлмасин, ўз агентини Жаҳаннамдан қутқаришга кучи етмаяпти. Чунки Жаҳаннам Худонинг даргохида, у ерда адолат ҳукмрон.

 

  1. Зафар Давлат

28.09.2015 at 01:29

Қочоқларнинг кўпчилиги Каримовни ёмонлаб, ўз ватанининг кўтини очиб юрадиган ЭРКчи, Бирликчи, Ҳуқуқчи, ВВСчи “Озодлик”чи ва ҳакозалардан иборат.
Шу боис ҳам уларни академик Р.Абдуллаев, Наманганлик журналист Жумабоевга ўхшаган Каримовнинг маддоҳлари “хоинлар” деб ёзади.
Бир ҳисобдан тўғри ҳам қилади.
Хўш, инсоф билан айтингларчи, манашу олим – Хоразмийни ҳам юқоридагилар сафига қўшиб бўладими? Албатта йўқ! Шундай экан, прездент Каримов Исмат таърифлагнидай мард бўлса, Хоразмийдан узр тиласин

  1. Шухратжон Аҳмаджонов,

27.09.2015 at 23:31

Ассалому алайкум Аҳмад ҳожи ака! Энди сиз Буюк Британия фуқароси сифатида Ўзбекистонга маълум бир муддатга бориш имконингиз бор. Сиз бундан буён Буюк Британия ҳукумати ҳимоясидасиз. Ҳурмат билан Шуҳратжон Аҳмаджонов.   2015 йил 27 сентябр АҚШ, Колорадо штати, Денвер шаҳри.


саиджахон

28.09.2015 at 07:02

Табриклаймиз, Сэр Хорезмий! Бунгаям етганлар бор, етмаганлар бор.

марат

28.09.2015 at 23:25

Хурматли Ахмад ҳожи. Биринчидан табриклийман. Чин калбимдан. Шу билан биргаликда битта сузга диккатингизни тортмокчи булдим. Сиз ёзган ибора: “Кўринг, ҳавас қилинг, мен, бугуни буюк Британиянинг ва келажаги буюк Ўзбекистоннинг Фуқаросиман!” деб, мен уни она ватаним – Ўзбекистон паспорти билан бирга олиб юраман. КУРИНГ ХАВАС КИЛИНГ,,, Маяковский ёзмаган. КУРИНГ урнига УКИНГ айтиш керак.

 

Категория: Хабарлар | Добавил: Horazmiy (2015-12-16)
Просмотров: 1347 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
0  
1 Shavkatbek   (2015-12-17 6:26 PM) [Материал]
Pahmat domla sizga!
Siz haqiqiy Vatanparvar ekansiz.
Uzbekistonliklarning, ayniqsa, siz birlashtirmoqchi bulayotgan Xorazmliklarning qalbida abadiy yashaysiz in-sha-Alloh.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0