"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Хабарлар

Мен ким, Каримовчими ё-да Солиҳчими?

Ахмад  ҳожи  Хоразмий

Мен ким, Каримовчими ё-да Солиҳчими?

(Борис Сапрыкин, ёки шу ном остидаги МХХ агентига  жавоб ўрнида)

1990 йилларда мени Каримовчи санашган, 2005 йилдан кейин эса Солиҳчи санашган. Ҳозирда эса ҳар икаласи ҳам мендан юз ўгирган. Қуйида бунинг тафсилотлари баён қилинади ва Расулуллоҳнинг: “Ҳар бир ҳаракат (амал) ниятга яраша бўлғусидир” деганлари асосида қандай хулоса чиқариш, муҳтарам ўқувчининг ихтиёрига ҳавола.

1989-1990 йилларда мамлакатдаги катта ва илғор хўжаликлардиан бири ҳисобланган Боғот совхозида директор бўлиб ишладим. Ўша даврда совхоз пахта режасини мамлакатда биринчи бўлиб бажарган, қўлда бир килограмм  ҳам пахта терилмаган. Совхознинг умумий даромади 36 % га, рентабеллик эса 12 % га ошган.

                                                                                   

       Боғот  совхози директорлари

Совхознинг муваффақиятлари ҳақида Москванинг “Время” программасида ҳам тўлиб-тошиб гапирилган. Мен Мозамбик(Африка)да ишлаганда И.Жўрабеков бизнинг меҳмонимиз бўлган, унинг билан  муносабатларимиз яхши эди. Балки шу ҳам сабаб, ўша пайтдаги Ўзбекистон Компартия Марказий Комитети 1-котиби И.Каримовнинг 1990 йил авгусда бизнинг совхозимизга ташрифи режалаштирилди. Ва Каримов: “Совхоз раҳбарини қаҳрамонликка таёрланг”, деб кўрсатма берган И.Жўрабековга.

Тағдир экан, “Югурганники эмас, буюрганники” бўлиб  қаҳрамонлик совхознинг мендан кейинги раҳбарига насиб қилди. Нима бўлганида ҳам мен Каримовчи-Жўрабековчи сифатида танилиб қолдим. Лекин ўша даврларда кўплар қатори мен ҳам “Бирлик”нинг ўзбек тили давлат тили бўлиши ғояси,  “ЭРК”нинг Ўзбекистонни мустақил қилиш ғояси тарафдорларидан эдим.

1997 йилда Ҳукумат рухсати билан ҳаж зиёратига борганим, 1999 йилда “Вакил” номли илмий-сатирик китобимнинг нашр қилиниши, 2003 йилдан агрохимикатларнинг асоссиз ишлатилишига қарши қилган сайъи ҳаракатларим, мени Каримов режими душманига айлантирди.

Агрохимия соҳасидаги нафақа ёшига етмаган мамлакатдаги ягона профессор бўлсамда, салкам 10 йил ишсиз қолиб, оиламни мардикорлик қилиб боқдим. Алал оқибат муҳожиротга юз тутдим. Шундай бир шароитда ҳам биронта сиёсий мухолифатга қўшилмадим.

Менинг муҳожирга айланганим ҳақидаги тафсилотлар  ҳужжатлар асосида ёзилган ва ўзбек, рус, инглиз, турк тилларида турли СМИларда нашр қилинган “Эътиқод, ҳалқ, ватан ва адолат учунги оғир кураш, ёхуд Каримов режими душманига қандай айланганим ҳақида мухтасар номли мақолада баён қилинган. Бу материал horazmiy.ucoz.com сайтида ҳозир ҳам турибди.

Ўзини Борис Сапрыкин деб номлаган нусха, ўзининг “Svoboda” номи остида қолдирган комментида: Его особые отношения с Салихом заключаются в том что ему помогли получить убежище зарубежом под видом члена партии ЭРК. Поэтому  Хоразмий просто задолжал перед Салихомдеб ёзади.

Унинг ёзганини ўқиб, таниқли ўзбек адибларидан бирининг: “Катта итлар(СНБ)дан ҳеч нарсани яшириб бўлмайди, барибир ҳид олади. Х... сними”  деб ёзгани ёдимга келди. Б.Саприкин ҳам ҳид олган, лекин ҳидни аниқ олаолмаган.  Шу боис  Комил Нуржон, Борис Сапрыкин каби СНБ агентларининг турли хил фисқу фасод тўқиб юрмасликлари учун қандай сиёсий бошпана олганим тўғрисида ўзим айтай.

Менинг сиёсий бошпана олишимга 2005 йилда Ўзбекистонда туриб интернетдаги ва “Озодлик”даги чиқишларим, Каримов адолатсизлигига қарши оилавий пикет қилганим, Лондон Университетидаги ҳалқаро конференцияда “Агрохимикатларнинг экологик муаммолари” мавзусида қилган маърузам ҳал қилувчи рол ўйнади.

 Тегишли ташкилотлар: “Бу ҳам СНБ агенти Анвар Каримовга ўхшаган қочоқ эмасмикан”, деб бирон мухолифат ташкилотидан тавсия сўраган бўлиши мумкин албатта. Агар шундай бўлиб, “ҳа, у ҳам режим қатағонига учраган”, деб тавсия беришган бўлса, уларга расман миннатдорчилик изҳор этишни виждоним олдидаги бурчим деб биламан.

Сиёсий мухолифат ташкилотларининг тавсияси асосан Қирғизистон, Россия каби МДҲ давлатларида ўтириб сиёсий бошпана сўраган одамлар учун муҳим рол ўйнайди. Бирон мамлакат ичига кириб олгандан кейин бундай тавсия катта аҳамият касб қилмайди.

Президент фармони, деб Хоразм МХХ бошқармаси офицери раҳнамолигида Каримовчилар, ота онамнинг ёнида менга атаб солинган қабрни ваҳшийларча бузиб ташлагани, Ўзбекистон тарихида биринчи ва ягона ҳол бўлди. Улар бу ваҳшийлигини ҳеч қачон ва ҳеч нарса билан оқлай олмайдилар.

Шундай бўлсада, Ўзбекистоннинг Афғанистон, Қирғизистон, Украина, Араб давлатларидаги каби нотинч минтақага айланишга йўл қўймай, ватаним ва ҳалқимнинг тинч ҳаётини таъминлашда Каримов ва МХХнинг роли беқиёс деб ўйлайман.

Мен Каримов режимидан ноҳақ жабр кўриб мўйсафид ёшда муҳожирга айландим. Буни ҳеч ким инкор қилаолмайди. Шу боис, сиёсий мухолифат сафларида бўлмасамда, коррупцияга ботган режим мухолифлари бўлмиш М.Солиҳ, А.Пўлат, Б.Чориев, П.Охунларга уларнинг ватанимни коррупциядан халос қилиб демократик адолат ўрнатиш борасидаги ишларига ҳайрхох эканимни яширмайман.

                                                                                     

   Хоразмийлар  адолат сўраб пикетда - 2005

Юқоридагиларни ўқиган одам менинг Каримовчи бўлганим ва унинг мендан юз ўгиргани, Солиҳчи саналишим боиси ҳақида етарлича маълумот олган деб ўйлайман. Энди Солиҳ ва Солиҳчиларнинг мендан юз ўгирганлари сабабларини баён қилсам.

Мен ўтган йилнинг декабригача Муҳаммад Солиҳ билан ҳеч қачон учрашган ёки гаплашган эмасдим. Унинг китобларини ўқиганман. Унинг юбилейлари муносабати билан у ҳақда мақолалар ёзганим ҳам бор гап. Онда-сонда уларнинг сайтида мақола билан ҳам чиққанман. М.Солиҳнинг Каримов билан алоқаси қандай бўлишидан қатъий назар у тўғридаги салбий фикрларимга қараганда ижобий фикрларим кўпроқ. У ҳам мени номаъқул одам ҳисобламасди, акс ҳолда мени меҳмонга таклиф қилмаган бўларди.

“Солиҳларни излаб” номли мақоламда айтилган, мени Истамбулда кутиб олган талаба йигитдан -Анқарада ўқийдиган талабанинг ҳақиқий оти нима? деб сўрадим. У бўлса олазарак бўлиб: “Унинг ҳақиқий исми ким эканининг сизга нима кераги бор, унинг исми кимга керак ўзи? деди.

-Ўзингнинг паспортдаги исмингми шу?, деб сўрадим. У бўлса: “Менинг ҳақиқий исмимни нима қиласиз? деб хавотирланди. Мен қовун туширганимни кеч сездим.

Мен Солиҳ акадан танланган асарларимни арзонроққа нашр қилиш ҳақида маслаҳат сўрадим. У бўлса: “Бир ношир бор, жуда инсофли, унга ўзим ҳам айтаман. Сизга бу борада Анқарадаги (мен исмини билаолмаган) талаба боғланади ва ёрдам беради”, деди.

Мен Англияга қайтиб келганимдан кейин Анқарадаги ўша талаба йигит боғланди мен билан ва танланган асарларни нашр қилишга киришиб кетдик. У ҳатто танланган асарларнинг айрим томларини турк тилига ҳам таржима қиладиган таржимон топиб беражагини айтди.

Шундай кунларнинг бирида мен унга: “Сизнинг исмингизни билишнинг имкони бўлмади, ҳеч бўлмаса суратингизни юборинг”, деб ёздим. Шундан кейин у йигит мен билан бошқа алоқага чиқмади.

Кейин мен Солиҳ акага хат ёзиб: “Ишимиз тўхтаб қолди, ёрдам бераман, дегандингиз”, деб ёздим. Солиҳ ака қисқа ва лўнда қилиб: “Ношир билан ўзингиз гаплашинг, бизни безовта қилманг бошқа”,  деб ёзди. Танланган асарларимни қимматроқ бўлсада Англияда нашр қилдирдим.

                                                                                         

     Танланган асарлар

Ўша кунларда менинг: “М.Солиҳнинг Пайғамбарлар тарихи китоби ҳақида” мақолам нашр қилинди. У мақолада: “Пайғамбарлар тарихи” китобини ўқиган кўпчилик қатори менда ҳам –“Муҳаммад Солиҳ ўз вақти ва салоҳиятининг сиёсатга сарфланган қисминида шеърият ва диний адабиётга сарфлаганида А.Орипов, Э.Воҳидовлар қаторидаги қаҳрамон шоир, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфлардай шайх бўлиб адабиётга, динга, ҳалқига кўпроқ нафи тегармиди”, деган фикрлар ҳам бор эди.

Шундан кейин ЎХҲ сайтидаги айрим мақолаларга онда-сонда ёзиб турадиган комментларим ҳам нашр қилинмайдиган бўлди.

Дўппини ерга қўйиб ўйлаб қарасам, соддалигим сабаб, уларнинг ҳақиқий исмини, суратини сўраб, Каримовчи(СНБ агенти)га айланиб қолибман. Шундан кейин Солиҳ ака мен кетганимдан кейин уйидан “мен ташлаб кетган” радиактив полоний қидирган бўлсада ажабмас, деган ҳаёллар чулғаб олди миямни. Шу тариқа Солиҳ ва Солиҳчилар ҳам “СНБ агенти” эканим боис мендан юз ўгиришди.

Шундай бир ҳолатда СНБнинг ҳақиқий агенти бўлмиш Борис Сапрыкин (ёки шу ном остидаги нусха) ўзининг  “Svoboda” остидаги комментида: То что вы тут Салиха защищаете, это ваша ошибка,  с огнём играете!” дегани  ҳеч бир мантиққа сиғмайди.

И.Хушев ҳам ўз асарларида И.Каримовни отасиданда устун қўйиб мақтайди. Лекин у Каримовни мақтаганида етарли асослар билан мадҳ қилади. Каримовни ёмон кўрадиган,  қалами ўткир олим, Толиб акалар ҳам И.Хушевнинг мақтаганларига бирон асосли эътироз билдираолишмаган.

Ўзини Борис Сапрыкин деб атаётган нусха бўлса Қонунда кўрсатилган 2 муддат (10 йил) ўрнига чорак аср(5 муддат)дан буён тахтдан тушмай ўтирган Каримовни “қонуний, легетим президент” деб ишонтирмоқчи бўлади одамларни.

СНБдай бадавлат ва қудратли ташкилот нимага И.Хушевга ўхшаган саводли, мулоҳазали ва мунозарада одобли одамларни эмас, Борис Саприкин, Комил Нуржон, Отаназар Матчон каби чаласавод, жоҳил ва шаллақи одамларни агентликка ёллашига ҳеч ақли етмайди одамнинг.

Ахмад ҳожи Хоразмий

Буюк Британия, Стокпорт шаҳри.

 

5 шарҳ

 

  1. Сарвар. 

12.07.2015 at 18:11

Аввало сайт муҳаррири И.Хушевга раҳмат, аҳамияти беқиёс бўлган ушбу мақолага тегишли суратларни қўйиб янгидан чоп қилгани учун.
Агар мақола аҳамиятли бўлмаганида шунча одам соммент ёзиб муносабат билдирармиди.
Бу мақолага ва унга ёзилган сомментларга М.Солиҳ, ҳеч бўлмаса Солиҳчилар коммент ёзиб муносабат билдирсалар яхши бўларди.
Домла Хоразмийнинг Каримовчиларгада, анти Каримовчиларгада алоқаси йўқлигига менинг ишончим комил бўлди.

  1. marat

11.07.2015 at 23:04  (Edit)

о.умаровга. “Жаҳонгир Маматов, Абдуфаттоҳ Маннопов, Бобур Маликов”, иш килиб уларга ухшаманг. дабдала гурух рус тилида айтганда ШАЛАПАЙЧИКИ В ПОЛИТИКЕ. марат захидов тель авив

  1. Оқил Умаров

10.07.2015 at 08:14  (Edit)

Сиз Агрохимик Хўжа, на фақат Мустабид каримовнинг ёнини оласиз, балки у ва унинг қонли тузими учун зимдан курашасиз. Ўзингиз буни қуйидаги фикрингиз билан кўрсатдингиз: “Каримов ва МХХ мамлакатда “тинчликни” ушлаб турибди”. Қанақа тинчликни ушлаб турганини, ҳурматли ўқувчилар “Туронзамин” сайтидаги Жаҳонгир Маматов, Абдуфаттоҳ Маннопов, Бобур Маликов, Ёдгор Турлибековларни ёзганини ўқиб, гапирганини эшитиб ва кўриб билиб олиши мумкин. Қаранг: http://turonzamin.org

marat

09.07.2015 at 01:09  (Edit)

Коментарий от Ташкентца
жалко что вы на себе испытали амбициозность Салиха (одамлани менсимаслиги), мол я тут решаю кто с кем будет общаться. Видите, как не справедливо они в вас увидели “стукача СНБ”. Поверьте они об этом уже растрезвонили по всему миру, через свои тайные переписки, общения по скайпу, вайберу, вотс-апу. Это тактика Салих, ревностно очернять всех кто умней его.
УРАААА!!! Я УМНЕЕ СОЛИХА – САЛАЯ! ПОДОЖДИТЕ, А ПОЧЕМУ ОБЩАТЬСЯ С СНБ НЕЛЬЗЯ, А С ЦРУ МОЖНО? ИЕ! М.з.

Ахмад ҳожи Хоразмий

08.07.2015 at 14:45

Тошкентлик комментариячига!
Аввало ташаккур, одамнинг шахсига тегмасдан, мунозара одобини сақлаб ёзганингиз учун.
Қолаверса, Солих ва Солихчилар менга “сен СНБ агенти” демаган, бу менинг тахминим. Бу борада хато қилган бўлсам улар ҳам, Аллоҳ ҳам кечирсин мени. Солих бировнинг орқасидан ёмонлаб юрмаслигига ишончим комил. Мен ундан ақиллироқман, деган фикрдан йироқман.
Саводлиликда ҳам, иймон-эътиқодда ҳам, бағри кенгликда хам Солихни Каримовдан афзал, деб биламан. Бу эътиқодим учун койиманг мени.

  1. Жумабой Қўзиев

08.07.2015 at 03:53

Мен Хоразмийга (шу баҳонада бошқаларга ҳам) бир замечания бермоқчиман: “Борис Саприкинга жавоб ўрнида” деб ёзибсиз. Аввало йўқ шундай одам, бўлганида ҳам у Борис Саприкинлар ёзмаган унақа комментларни. Бегуноҳ Борис Саприкиннинг исмини қўйиб ёзаётган одам бошқа бир мунофиқ у. Мунофиқ бўлмаганида ўзининг номини қўйиб ёзарди.
Тавсия қилардим, аввало ўз номингиздан ёзинг. Ҳеч бўлмаса Сарвар, Борис, Мухлис каби реал одамларнинг номини ишлатмай, Демократ,Толдиқўрғон, Шогирд, Тошкентлик деб ёзинглар.

Яна бир нарсани қўшимча қилай: Нурбек Бухорий ўз комментида “Бу (Агрохимия) фан қандай аҳволга тушиб қолди”, деб режим адолатсиз сиёсати туфайли олимларнинг ватанни тарк қилиши натижасида илм-фаннинг инқрозга учраганини таъкидлаган.

  1. Қудрат Ҳалимов

07.07.2015 at 19:35

Мақола муаллифи: “СНБдай қудратли ташкилот нимага Борис Саприкин, Комил Нуржон каби чаласавод, жоҳил ва шаллақи одамларни агентликка ёллашига ҳеч ақли етмайди одамнинг” деб ҳайрон бўлади.
Бунинг ажабланадиган жойи йўқ домла.Унақа-бунақа билимли, виждонли ва имонли одам МХХнинг кўрсатмаси билан бировларга туҳмат қилмайди. Шу боис МХХ имонсиз ва шаллақи одамларни ёллайди-да агентликка. Хушев дегани жўмард одам, МХХнинг гапи билан бировга тош отмайди у.
Эй домла-э соддасиз-да.

  1. Нурбек Бухорий, Толдиқўрғон

07.07.2015 at 19:13

Ҳақиқатни Аҳмад ака қуйидаги сатрлари остига кўмиб кетган: “Тегишли ташкилотлар: “Бу ҳам СНБ агентларига ўхшаган қочоқ эмасмикан”, деб бирон мухолифат ташкилотидан тавсия сўраган бўлиши мумкин албатта. Агар шундай бўлиб, “ҳа, у ҳам режим қатағонига учраган”, деб тавсия беришган бўлса, уларга расман миннатдорчилик изҳор этишни виждоним олдидаги бурчим деб биламан.”. Тавсиянома бўлган, демак. Уни билмай қолиши мумкинми? Фикримча, одамнинг асл мантиғи китоб қучоқлаб суратга тушгани билан, илм одамни эканини намойиш этгани билан, юзига турли ёрлиқлар-ифодалар илгани, зарбоф тўни ва ё гап-сўзи билан ўзгармайди, Аҳмад ака. Бировни яхши кунларда “МХҲ нинг одами” дейиш, шаҳсиятига тегадиган гап айтиш -ожизлар касби. МХҲ га бирорта одам ёллашнинг кераги йўқ. Ўзбеклар ўзлари ўзларига етади. Асл олимларни кўрганим учун ҳар икки гап орасида “агрохимик олимман” дейишингиз эриш туйилди. Бу фаннинг ўзи нима аҳволдаю!

  1. Сарвар. 

07.07.2015 at 16:50

Домланинг Борис Саприкинга жавоби илмий мақоланинг ўзи бўлибди. Саприкин тили билан айтганда ТАПОРОМ НЕ РУБИШ.
Домлага айтмоқчиман, Солиҳ акангиздан хафа бўлманг, у Каримовга ўхшаб атрофидаги дўстларининг ҳеч биригада вафо қилмаган.
Хоразмийнинг бир фикрига қўшиламан, нимага СНБ Хушевдайцларни эмас, Борисга ўхшаганларни ёллайди агентликка?

 

 

 

 

 

Категория: Хабарлар | Добавил: Horazmiy (2015-08-08)
Просмотров: 1097 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 3.0/1
Всего комментариев: 1
0  
1 Salim   (2015-08-08 4:28 PM) [Материал]
SNB agentiga zo'r javob bo'libdi.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0