Ахмад ҳожи Хоразмий
Менга ҳамдард бўлганларга ташаккур
Яқинда, кейинги йилларнинг энг машҳур бўлган “Дунё ўзбеклари” сайтида “Аллоҳнинг қудратини кўрдим” номли мақолам босилди. Бу мақолада полиция томонидан менга қилинган ноҳоқ тажовуз ҳам тилга олинганди.
Долзарблигидан бўлса керак, бу мақола сайтга қайта-қайта қўйилди. Унга 20 дан ортиқ муштарийлар ўз муносабатларини билдирганлар. Уларнинг деярли барчаси менга ҳамдард бўлганлар. Уларга, чексиз ташаккурларимни айтиш билан бирга, Аллоҳдан қайтсин сизларга, демоқчиман.
Тўғрисини айтсам, уларнинг менга бўлган меҳрибонликларини кўриб, ёлғиз эмаслигимни ҳис қилдим. Айниқса, ўзини Фарҳод Туркий деб коммент ёзган биродаримизнинг мен учун бунчалар куйинишидан кўзларимга ёш келди. Шукурки, бировнинг оғир кунига бефарқ бўлмаган одамлар орамизда ҳали кўп экан.
Бу борада менга дуо ва тилаклар билан, қатор таклифлар ҳам бўлди. И.Хушев, Фарҳод Туркий, Рихсивой Тошкандий каби биродарларимизнинг қимматли маслаҳатлари учун уларга алоҳида ташаккур айтмоқчиман.
Ўрни келганида айтсам, 2012 йилда менинг ҳайдовчилик гувоҳномамни пролиция ҳеч бир сабабсиз тортиб олди. Менинг ирқимни майна қилиб, устимдан кулишди ҳам. Магистрате (Ҳакам) Суднинг қарори билан 750 фунт стерлинг жарима ҳам тўладим. Улар менга: “Агар шикоят қилсанг нафақат Британия фуқоралигидан қуруқ қоласан. Чунки бу борадаги биринчи сўров биз(полиция)га келади ва шунингдек депортация ҳам қилинасан. Керак бўлса суднинг биргина ишораси билан қамоқда ҳам ўтирасан”, дейишди. Кўп таниш-билишлар полицияга, судга қарши шикоят қилиш ҳафли эканини айтишди.
Мен қўрққанимдан шикоят қилмадим. Бирнеча ойлар ўтганидан кейин бир юрист танишим: “Олий суд(Crown Court)га ариза киритинг. Улар (полиция ва Магистрате суд)ҳеч нарса қилиша олмайди, бу ер Ўзбекистон ёки Афғанистон эмас”, деб мени жон ҳолимга қўймади.
Мен қўрқа-писа Олий судга ариза киритдим. Бу билан боғлиқ можора салкам бир йил давом қилди. Ва ниҳоят мен тўлиқ ғалаба қилдим: Правамни ва пулларимни қайтариб беришди. Полицияни ва Магистрате Судни енглигина жазолашди.
Шундан кейин менга полиция ва судлар ёмон қарай бошлашди. Сал имкониятини топишса мендан ўчларини олишга ҳаракат қилишарди. Полиция менга ҳар хил асоссиз баҳоналар билан дакки берабошлади. Мен уларга чидаб бердим. Лекин мени инфарк даражасига олиб боришганидан кейин чидаб тураолмадим.
Ҳа, мен полициянинг бу даражадаги бедодлигидан уларнинг юқори ташкилотларига, ҳатто судларгада ёрдам сўраб мурожат қилдим. Айрим аризаларим ҳозиргача ҳам ҳаракатда.
Афсуски улар менга ёрдам қўлини чўзиш ўрнига “Ўйнашмагин арбоб билан, арбоб урар ҳар боб билан”, деган мақолни эсдан чиқарманг. Бу кунингизгада шукур қилиб жимгина ўтирмасангиз ўзингиздан кўринг” деган билгиларни билвосита, ҳатто бевосита ҳам билдирабошлашди.
12-январь 2016 да мен яшаётган Стокпорт шаҳрининг эмас, Манчестер шаҳри судининг ходими кечки пайт уйга тўсаттдан, бир папка ҳужжат кўтариб келиб қолди. Қўлида мен 14-январда Манчестер судига боришим ҳақида суд қарори бўлиб, бу қарор “Огоҳлантирмаслик асосида” деб ёзилган эди.
Суд томонидан 8.1.2016 да қабул қилинган бу қарор, 6.1.2016 да Г.Хўраз номли аёлнинг ёзган шикоятига асосланган бўлиб, гўёки мен бу аёлга тегажонлик қилган эканман. Шу сабаб менга қатор чекловлар жорий қилиниб, агар бу чекловлардан биронтасини бузам, полиция мени ҳечкимдан рухсат олмай қамоққа олишга ҳақли эканлиги ва мен 5 йилга қамалишим тўғрисада огоҳлантирилган.Тўғрисини айтсам, буларни ўқиб инфарк бўлишимга сал қолди.
14.1.2016 да айтилган муддатдан аввалроқ Манчестер судига етиб бордим. Суд залининг эшиги олдида мени Андрю исмли норғул бир англичан кутиб олди. Бу йигит ўзини Г.Хўразнинг адвокати деб таништирди ва жабрланувчи ҳозир келади, деб мени тинчитди.
Соат 11 дан ошган бўлсада бу аёлдан дарак бўлмади. Адвокат судьянинг олдига кириб кетди ва чиқиб: “У аёлнинг боласи касал бўлиб қолибди. Унинг даъвосини адвокат сифатида мен қиладиган бўлдим. Судья билан гаплашдим. Сиз: “ҳа ҳазиллашиб тегажоқлик қилгандим, бошқа қайтарилмайди”, десангиз сизга огоҳлантириш берилар экан. Нари борса озроқ жарима солинар экан, холос. Агар шундай қимасангиз суд залидан қамоққа олинишингиз мумкин экан”, деди.
Мен ҳа бўпти, судья айтганидай қиламаен, дедим. У судьянинг олдига яна кириб кетди ва чиқиб: “Бўлди, келишганимиздай қилинг, ҳаммаси жойида бўлади”, деди тиржайиб.
Мен киирганимдан кейин, судьялар микрофонларни ёқиб, менинг Г.Хўраз номли аёлга тегажонлик қилганим ва бу борада менга қўйилган айблар ҳақида билдиришди ва менга сўз беришди. Адвокат менга: “ҳали келишганимиздай қилиб айтинг, зўр бўлади”, деб имо қилди.
Мен эса бу борада шундай дедим: Мен, А.Хоразмий, МА16Ғ00008 номерли дело (иш) бўйича жавобгар шахсман. Аризагўйнинг баёнатини ва суднинг қарорини диққат билан ўқиб чиқдим. Албатта, суднинг ҳарқандай қарорини, ҳатто у кулгили бўлсада, ҳурмат қиламан ва унга бўйсунаман.
Аммо суднинг мазкур қарори адолатсиз ва ноқонуний. Сабаб шуки, суднинг бу қарори аризагўй Г.Хўразнинг тўла ёлғон ва кулгили баёнатига асосланган.
Суднинг бу ноқонуний ва дўқдан иборат қарори менинг шундоғ ҳам касал юрагимга ёмон таъсир қилди. Шу боис, Манчестер суди мендан расмий кечирим сўраб, ўзининг бу қарорини бекор қилиши лозим. Акс ҳолда бу адолатсиз қарорга қарши шикоят қилишга мажбур бўламан.
Менинг юқоридаги баёнатимни эшитиб судьялар ток ургандай карахт бўлиб қолишди. Ўзларига келганларидан кейин адвокатга қараб: “Ишни расво қилдинг-ку!” деган маънода ўқрайишди. Адвокатнинг эса тўрт томонидан тер оқарди. Шу тариқа, Аллоҳнинг қудрати ва ёрдами билан, уларнинг бу галги провокацияси амалга ошмади.
Маълум бўлишича, аризагўй 45-50 ёшларидаги онаси тожик, отаси персиён (эрони) бўлган, Гулли исмли аёл экан. Чотоноқлаб юрадиган бу аёл, ёшлигидан руҳий касалманд экан. Шу боис уни барча (ҳатто фарзандлари ҳам) “Гулли-жинни” дейишар экан. Унинг шаллақилиги ва жиннилиги сабаб 2014 йилда эри ҳам ташлаб кетган экан.
Адвокатни ҳам тегишли одам(ташкилот)лар унга текинга ёллаб беришган. Инглизчанида яхши билмайдиган бу аёлга: “Манашуларга қўл қўйиб беравер, сен судга чақирилмайсан. Бу одам турли томонга шикоят ёзиб, жуда ҳаддидан ошаяпти, уни сал қўрқитиб қўймоқчимиз”, дейишган экан.
И.Хушев тавсия қилганидай ёрдам сўраб таниқли адвокатларга учрашдим. Аввало уларга олдиндан кўпминглаган фунт стерлинг пул тўлаш лозим экан. Қолаверса “бу бир қимор ўйнагандай гап”, деб судда ютишга ҳечқандай кафолат беришмас экан. Айниқса, даъво полиция ва судга қарши бўлса, бунинг устигада муҳожир бўлсангиз, ютиш деярли имконсиз экан.
Яқинда ВВС дан кўрсатишича бизга яқин бўлган бир шаҳарда полициянинг ирқчилик тўла зўравонлиги сабаб бирнеча ой олдин Эрондан келган бир қочқин йигит вафот қилган. Унинг қариндошлари ва адвокатлари қанча ҳаракат қилишмасин адолат топиша олмай иш ёпилиб кетган.
“Metro”никими, “Independent”никими, BBCникими, қайсидир бир журналистнинг аралашуви билан, бу иш қайта судга олиб чиқилди ва 20 дан ортиқ полиция ходимлари жазога тортилди. Булар ҳақида ВВС да бирнеча бор намойиш қилинди.
Шу ўринда ўзини Фарҳод Туркий деб номлаган биродаримизнинг “Исмат ака келинг, адолат тантанаси ва Аллоҳ ризоси учун, манашу домланинг ҳимоясига бел боғланг. Чунки мусулмонларга нафрат билан қарайдиган “демократ” полициядан ҳар нарсани кутиш мумкин.
ВВСчиларни сиз яхши танийсиз, улар ҳам сизни ҳурмат қилади. ВВС ҳечкимдан қўрқмайди. Ҳеч бўлмаса, бу нарса ўз изига тушиб кетгунича ВВСчилар ўз ҳимояларига олсин домлани. Ҳаммамизнинг номимиздан илтимос қилинг ВВСга” деган сомментида жон бор экан, деб ўйлаб қолдим.
Нима бўлгандаям, тенгсиз курашда майдонга чиқдим, орқага қайтишга истак ҳам имконият ҳам йўқ. Бор умидимиз аввало бир Аллоҳдан, қолаверса менинг тағдиримга бефарқ бўлмаган ватандошларнинг дуоси ва ҳаракатларидан.
Аллоҳ нимани қисмат қилган бўлса унга рози бўлиш ҳар бир имонли одамнинг бурчи албатта. Ноҳақ туҳматдан, кутилган ва кутилмаган бало-қазолардан Аллоҳнинг ўзи асрасин.
Ахмад ҳожи Хоразмий
Буюк Британия, Стокпорт шаҳри
Шарҳлар
Мухлис
23.01.2016 at 21:10
Шу сайтда аввал “Аллоҳнинг қудратини кўрдим” мақоласини ўқиб бу “демократ”ларнинг қилмишидан юрагим яраланганди. Ўша яралар энди битаётганда манабу мақола юрагимни тешиб юборди.
Рахмат Каримовга, Ўзбекистонда адолат Англиядагидан кўп марта яхши экан.
Хоразмий домла қоилман сизга, шундай аҳволда (Аллоҳ шифо берсин юрагингизга) тенгсиз курашда бардавомсиз.
Сўфий ва ҳожи ҳам эканингиз сабаб Аллоҳ сизни қўллаб, кофирлар устидан ғолиб келаётгандирсиз. Хафиз қўрисин сизни, биз дуодамиз ҳожи ота.
Sarvar
23.01.2016 at 21:40
Maqolada keltirilgan sud hujjati “O’ynashmagin arbob bilan, jim utirmasang uzingdan kur” deb aytganlariga bir dalil bulipdi.
Domla 70 ga yaqinlashgan bulsada chechenlarga, turkmanlarga, pashtunlarga uxshagan qaytmas, jasur odam ekan.
Abdulhamid Ismoil boshliq BBC chilar, “Ozodlik”chi Bobojonovlar shu maqolani uqib yordam qullarini chuzmasa… bu ham Xudodandir
Мухлис.
24.01.2016 at 19:49
Мен бу комментни “Ўзбекхон” ва Муҳаммад Ёқуб Ҳамроевларнинг Ш.Рашидов ҳақида ёзганларидан таъсирланиб ёзаяпман. Биз ўзбеклар Ш.Рашидов ҳаётига лоқайд бўлдик, натижаси маълум.
Бугун домла Хоразмийнинг тағдиригада лоқайдлик қилаяпмиз. Ростдван ҳам, биз ўзбеклар қачон ҳалқ бўламиз ўзи? А.Пўлатов, Д.Ҳасан, Ю.Жумалар ўзбекларни ҳалқ эмас, оломон-мол деб бекорга аташмас экан-да…
Саид Муса
24.01.2016 at 23:30
Иван Васильевич касбини ўзгартиради” киносидаги Шпакнинг магнитофони, унинг портцигани, бу ерда бир каромат бор, дегани каби, Хоразмийнинг масжидга бораётганидаги мўъжиза, Манчестер судидаги мўъжиза, булар Нақшбандия тариқати сўфийси, ҳожи Ахмад акага Аллоҳ томонидан берилаётган кароматлар эмасми?
Бунга менинг шубҳам йўқ. Сўфийларнинг кўписида каромат бўлиши диний ва илмий манбаларда қайд қилинган.
Мусо ҳожи
25.01.2016 at 01:13
Ўзбекистонда ҳам милициянинг, суд ва прократуранинг устидан шикоят ёзсангиз уйингизга ўқ, ваҳобийларнинг варақаси, чўнтагингизга наркотик ташлаб, ҳатто шаллақи хотинлар томонида провокациялар ҳам уюштирилади.
Лекин Англичанларга ўхшаб бу даражада қовушмайдиган, аҳмақона “операция” қилишмайди.
Қайси аҳмоқ ишонади, 70 га яқинлашган ҳожи ота аёлларга тегажоқлик қилибди деса?!
Ҳожи ота судда “Манчестер суди мендан кечирим сўраб, бу ноқонуний ва кулгили қарорини бекор қилиши лозим”, деб боплабди.
|