"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Хабарлар

Саҳоватпеша(Ҳотамтой)лик рамзи

Саҳоватпеша(Ҳотамтой)лик рамзи

Саҳоватлилик  айниқса, Туркий ҳалқларга хос  хусусият.  Бировнинг, айниқса, ночор одамнинг бошига иш тушганда турли томондан, ҳарким имконияти даражасида кўмак бериши туркий ҳалқларда  узоқ тарихга эга. 

Нодирахон фарзандлари даврасида. Хоразм-2017

Қуйида қаттол И.Каримовнинг кўрсатмаси билан 17 йил ноҳақ қамоқда ўтириб саломатлигини йўқотган таниқли ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) ҳаётининг айрим оғир пайтлари ва унга таниқли ўзбек журналисти Исмат Хушев раҳнамолигида дунёнинг турли бурчакларидаги туркий ҳалқлар кўмаги ва бунинг натижасида, ёзувчи ҳаёти сақлаб қолиниб, унинг саломатлиги тикланаётгани билан боғлиқ айрим тафсилот тилга олинади.

“Дунё ўзбекларидан:

Тошкентдаги Юрак клиникасида жарроҳлик амалиётини ўтказган таниқли ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудовнинг аҳволи кутилмаганда оғирлашиб қолгани сабаб реанимация бўлимига ўтказишган. Мамадали акани қайта оёққа турғазиш учун Клиника шифокорлари, қўлларидан келган барча чора тадбирларни кўришмоқда.

Лекин асосий муаммо маблағнинг  етишмаслигида бўлаяпти, деб кўзига ёш олди ёзувчининг қизи Ватан Махмудова. Ҳатто Мамадали аканинг операцияси бир неча бор кечиккани сабаби ҳам аслида пулга бориб тақалган эди…

Шуни ҳисобга олиб, бугун Сиз азизларга мурожаат қилмоқчимиз. Тома-тома кўл булур деган гап бор. Кимнинг имкони бўлса, Тошкентга – ёзувчининг қизи Ватан Маҳмудова номига баҳоли қудрат ёрдам пули юборишларингизни илтимос қиламиз.

Юборилган пул квитанцияси рақамини бизга билдирсангиз, биз Ватанга етказамиз…

 “Дунё ўзбеклари”нинг бу чақириғига жаҳоннинг кўплаган жойларидан ҳамюртларимиз “Лаббай!” деб жавоб берабошлашди.  Натижада зарур маблағ йиғилиб ёзувчининг саломатлиги тикланабошлади.

Ёзувчи Мамадали Махмудов қизи Ватан билан касалхонада

Қуйида бу тадбир ташкилотчиси (“Дунё ўзбеклари” сайти) ва биргина иштирокчиси (проф А.Хоразмий) орасидаги мулоқатни Ҳотамтойлик рамзи эканлиги боис, Сиз муҳтарам ўқувчилар ҳукмига ҳавола қилмоқчимиз. 

Axmad hoji Xorazmiy

04/21/2017 at 8:37 AM

Аллох шифо берсин Мамадали акага.
Бадавлат эмаслигимга ҳаётимда биринчи марта ўкинаяпман. Бугун олган пенсиямнинг ҳаммасини эртага Ватан Махмудованинг номига юбораман насиб бўлса.
Эртага шанба, Western Union ишласин
-да иш қилиб. Юборган захотим кодларини И.Хушевга юбораман ва ўз фейсбукимга ҳам қўяман.
Агар эртага Western Union ишламаса
, албатта душанба куни юбораман насиб бўлса.
Мамадали акага шифо, Ватан қизимизга куч қувват тилаб
, Буюк Британиядан А.Хоразмий.

“Дунё ўзбеклари”дан: Минг раҳмат Сизга, домла. Қани энди ҳамма ҳам Сиздек бўлолса…

Ассалому алейкум Исматжон.

Ўзимнинг пенсиям ва 3 ёшли ўғлим Мухаммаджоннинг овқат пулини қўшиб хозиргина Ватан Махмудованинг номига Мамадали ака учун Вестерн Юнион оркали 167,49 доллар пул юбордим. Юборилган пулнинг хужжати иловада.

Илтимос бизнинг дуомиз билан бу арзимаган ёрдамни Ватан Махмудовага етказсангиз.

Эхтиром билан Ахмад ва Мухаммад Хоразмийлар.

Стокпорт шахри Буюк Британия.

Ассалому алайкум.

Раҳмат домла, албатта етказаман…

Бахтимизга доим соғ бўлинг.

Ҳурмат билан, Исмат Хушев.

Muxlis

04/22/2017 at 11:03 AM

Исмат ака,
Сиз Мамадали Махмудовга ёрдам бериш тадбирингиз билан ўзбек ҳалқининг нақадар сах
оватпеша эканини кўрсатибсиз.
Америкалик биродаримиз 50 доллар ажратишини айтган, Тошкентлик синглимиз 50 минг сўм хайрия қилишини айтган, айтмасдан берганлар сони қанчадан-қанча. Аллох баракотини берсин уларга.

Бизга жуда қаттиқ таъсир қилгани Хоразмий домланинг ёзганлари бўлди.                  Бадавлат эмаслигидан ўкинган. Камбағал бўлатуриб ўзининг пенсиясига ўғлининг овқат пулинида қўшиб жўнатган. Ўзимиз нима еймиз, деб ўйламаган. Буни саховатпешалик рамзи деса бўлади.
Расулуллоҳнинг: “Энг бадавлат одам илми кўп ва назари тўқ одамдир”, дегани асосида бадавлат эмаслигидан ўкинаётган Хоразмий энг бадавлат одам экан!

Fri 07/07, 23:34

Ассалому алайкум Аҳмаджон ака.

Соғ саломатмисиз, уйдагилар, бола чақалар тинч омонми?

Энди Сиздан бир илтимос. Мамадали ака ҳозир оғир иқтисодий аҳволда қолган. Июль август ойлдарида ҳам у кишини тоғ ён бағирларидаги салқин жойларда олиб қолмасак, аҳволи энди яхшиланиб бораётганда, яна мазаси қочиб қолиши мумкин. Шунинг учун яна озроқ пул юборишингизнинг иложи борми деб сўрамоқчиман. Ҳеч бўлмаса яна 50 ё 60 доллар. Бу масалада бошқа мурожаат қилиш йўқ. Сабабини бугун ё эрта эълон қилинажак мақолада батафсиз айтмоқчиман.

Сизга чексиз эҳтиром билан. Исмат Хушев.

On Monday, July 10, 2017 9:32 <khorazmiy@hotmail.com> wrote:

Assalomu aleykum Ismatjon aka.

Siz aytganday, pensiyamni oldim-u Vatan qizimizning nomiga 0715028733 kod bilan 85 dollar yubordim, нujjati ilovada.

Mamadali akaga duoi salomimni va tilaklarimni etkazarsiz.

Extirom bilan A.Xorazmiy.

Ассалому алайкум Аҳмаджон ака.

Ҳозир Мамадали Маҳмудов билан гаплашдим. Ёзган хатингизни ўқиб бердим. Сиздан бениҳоя миннатдор эканликларини, ҳали тамомила соғайиб кетганларидан кейин, бировга айтиб бўлса-да, албатта Сизга хат ёзажакларини айтдилар. У киши ўзлари компьютерга киролмайди, хат ё мақола юборолмайди. Буни у кишининг номидан бошқалар қилишади. Хуллас, жуда хурсанд бўлдилар. Раҳмат.

Ҳурмат билан, Исмат Хушев.

Ёзувчи Мамадали Маҳмудовдан журналист Исмат Хушевга

Энди уч -тўрт сўз айтсам балки ўринли бўлар,балки ўринсиз. Мен 8 июлдан 20 июлгача (санаториядан сўнг) бир кулбада ижарада турдим. Емоғим ўзимдан эди. Ўша профессор А.Хоразмийнинг 85 ни учма-уч етказдим. 20 июлдан 30 июлгача қоялар билан ўралган тоғдаман… Бир дўстимнинг юзи ҳисобига …

Унинг отини мавриди келганда очиқлайман

Haqsuz.

07/30/2017 at 11:47 AM

Юрагим эзилиб кетди машҳур ёзувчининг бу ёзганларини ўқиб.
Ноҳатки Хоразмийдан бошқа бирон саҳоватеша одам топилмабди ёзувчига озроқ пул юборадиган.
Исматвой, саҳоват қиладиган одам қолмаган бўлса, ноқулай бўлсада домла Хоразмийга яна илтимос қилиб кўринглар. Қарзга олиб бўлсада озроқ пул юборар шу одам.

Бу тадбир ташкилотчиси “Дунё ўзбеклари” ва унинг муҳаррири Исмат Хушев, ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг ҳамкасби. Уни аввалдан танийди. Шу боис унинг бу сайъи-ҳаракатларини тушиниш мумкин. Бу тадбир иштирокчиси – 70 ёшли отахон Ахмад ҳожи Хоразмий эса,  Мамадали Махмудовни умрида кўрган эмас.  Бунинг устига 12 йилдирки Буюк Британияда яшайди.

Хотамтой - проф. А.Хоразмий

Ўрни келганида айтадиган бўлсак, Хоразмий домланинг саҳоватпешалиги Хоразмликлар учун янгилик эмас. У ўз маблағи ва меҳнати эвазига бирнеча масжидлар, мақбаралар, қудуқлар, боғлар барпо қилган. Булар ҳақида вилоят ва марказий газеталарда: “Профессор Хоразмийнинг саҳовати”, “Ҳожи отанинг саҳовати” каби қатор мақолалар ва телекўрсатувлар ҳам берилган.

Булар борасидаги юқорида баён қилинган мулоқат туркий ҳалқларнинг қайдаражада саҳоватпеша бўлишига бир далили бўлгани учун уларни қоғозга туширдик.

Нодирахон Эламанова,     Хоразм вилояти,  Боғот райони, Хўжалик қишлоғи

Категория: Хабарлар | Добавил: Horazmiy (2017-08-05)
Просмотров: 851 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
0  
2 Мадамин   (2017-08-07 1:51 AM) [Материал]
Яшанг Хоразмий жўра! Хоразмдаги каби Англияда ҳам 2-3 масжид ҳам солинг. Стокпортда Хоразмий боғини аллақачон барпо қилгандирсиз.

0  
1 John   (2017-08-07 1:48 AM) [Материал]
Welldone Mr Akhmad! Carry on.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0