"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Хабарлар

Солихларни излаб

Ахмад ҳожи Хоразмий

Солиҳларни  излаб

Ойдин Солиҳ (раҳматли) ва Муҳаммад Солиҳларни зиёрат қилиш менинг кейинги йиллардаги орзуимлардан бири эди.

Агрохимик олим сифатида, ватаним биосферасини агрохимикатларсиз (мусаффо) кўриш ниятида узоқ йиллар Каримовчилар билан курашдим. Бир  шоирнинг:

Бир ёнда ожизу, бир ёнда кучли,

    Кураш кетар экан, тарапма-тарап.

Деганидай бу курашда мен якка эдим ва ожизлик қилиб муҳожирга айландим.

Доктор Ойдин Солиҳнинг химикатлардан ҳоли бўлган “Ҳақиқий тиббиёт” китобини ўқиб, ўзимга бир маслакдош топгандай бўлдим.

                                                                   

Унинг китобига мен қуйидаги шарҳни ёзганман ва бу шарҳ ББС сайтида ва Ойдин Солихнинг  китобида ҳам нашр қилинган:

           Доктор Ойдин Солиҳнинг “Ҳақиқий тиббиёт” китоби ҳақида

Яқинда ВВС сайтида Доктор Ойдин Солиҳнинг китоби ва унда кўтарилган масала ҳақида ВВС муштарийлари саволлари ва муаллифнинг жавобларини жуда қизиқиб ўқидим. Мутахасислигим доктор бўлмасада, доктор Ойдин Солиҳ китобида кўтарилган муаммонинг нақадар асосли ва долзарблигини яхши тушиндим.

 Мен ҳам Ойдин Солиҳ ўқиган даргох(ЎзМУ)да, у ўқиган аудиторияларда ўқиганман. Ойдин опа инсон саломатлиги йўлида ноҳалол ва нотабиий (химиявий) моддаларнинг қўлланилишини камайтира бориб, улардан умуман воз кечиш назариясини олдинга сурган. Бу билан у “21-аср – биология асри бўлади” дейилган башоратнинг ҳаётий эканлигинида кўрсатган.

Ўрни келганда айтмоқчиман, агрохимик ва агроэколог олим сифатида узоқ (30 йилдан ошиқ) йиллар жаҳоннинг турли жойларида ўтказган тадқиқотларим асосида агрохимикат(пестицид ва химиявий ўғит)лар экинлар ҳосилини ошираётган бўлсада, тупроқ унумдорлигига, биосфера экологиясига ва тирик организм саломатлигига жиддий зарар етказаётганини исбот қилганман.

Ойдин Солиҳга ўхшаб химикатлар ишлатишни йилдан-йилга камайтира бориб, ундан воз кечиш низариясини олдинга сурганман. Ва бу йўлда Ўзбекистон ҳукумати билан тинимсиз курашганман ва натижада Ватанимдан бадарға қилиндим. Бу ҳақидаги тафсилотлар бир неча тилларда элон қилинган “Биосфера экологияси ва тупроқ унумдорлиги учунги оғир кураш, ёхуд Ўзбекистонда Каримов режими душманига қандай айланганим ҳақида” сарлавҳали мақолада ҳам баён қилинган.

Яхшиямки Ойдин Солиҳ Ўзбекистонда яшамас экан, акс ҳолда инсон саломатлиги учун бебаҳо бўлган бу китоби учун менга ўхшаб у ҳам Ватанидан бадарға қилинарди.

ВВС муштарийларининг яхши эсида, бундан сал олдин таниқли ботаник олим, профессор Қаҳҳор Ҳожиматовнинг ҳам ВВСда чиқиши бўлганди. (Мен Қ. Ҳожиматов билан Ботаника институтида сал кам 15 йил бирга ишлаганман). Бу олим Ойдин Солиҳга ўхшаб синтетик дори-дармонларга қараганда табиий ўсимликлардан олинган дори-дармонлар анча самарали ва зарарсиз эканлигини кўрсатган ва амалда тадбиқ этган.

Бу ҳолатни Ойдин Солиҳнинг китобида кўтарилган муаммонинг нақадар долзарб ва ишончли эканлигига ҳужжат сифатида кўриш мумкин. Қ. Ҳожиматовнинг бу борадаги ишлари Беруний мукофатига сазовор бўлган. Агар Ойдин Солиҳнинг фамилияси “Солиҳ” бўлмаганида бу китоби учун Беруний мукофатини у ҳам оларди.

Менинг тадқиқотларимда химиявий ўғитларнинг 15-20 фоизигина ўсимлик озиқланишида иштирок этиб, қолган қисми тупроқ экологиясини булғашга хизмат қилишини, пестицидларнинг эса бор-йўғи 1 фоизигина зараркурандаларни йўқотиб, қолган қисми биосфера экологиясини булғаш манбаи сифатида хизмат қилиши аниқланган. Шу боис ҳам Ойдин Солиҳ ўз китобида замонавий синтетик (химикат) дори-дармонлар касалликнинг симптомларинигина йўқотиб, асосий қисми инсоннинг бошқа органларига зарар бериши ҳақида ёзганининг тўғри эканлигига ишончимиз комил.

Тасаввуф ва дин тадқиқотчиси ҳам сифатида шуни айтишим мумкинки, барча тирик мавжудот (ўсимликлар ҳам) Аллоҳни зикр қилибгина яшайди ва ривожланади. Агар инсон юрагининг уришини диққат билан кузатсангиз юракнинг “Аллоҳ”, “Аллоҳ” деб ишлаётганини кўрасиз. Тирик организм ўзига ёпишган касаллик билан Аллоҳни зикр қилиш давомида курашади.

                                                               

Агар организмга Аллоҳнинг китобларида Расулулоҳнинг ҳадисда баён қилинган муолажа(дори-дармон)ни “Аллоҳнинг номи билан” деб киритсангиз, бу муолажа организмнинг Аллоҳни зикр қилишини кучайтириб (илмий тиббиёт тилида иммунитетни кучайтириб) касалликни енгишга сабаб бўлади.

Юқоридагилар ҳамда “Аллоҳ дард юборганда унинг давосини ҳам юборгандир” деган ҳадис Ойдин Солиҳнинг Қуръонда ва Ҳадисда бўлмаган давони қўлламай тўғри қилганлигининг исботи сифатида кўриш мумкин.

Имом Муҳаммад Бухорий “Саҳиҳий”ининг 4-том, “Тиб китоби” бўлимининг 28-бандида қайд қилинишича, Расулиллоҳ одамларни даволаганда “Эй инсонлар Парвардигори, дардни кетказиб шифо ато этгин, Сен шифо этгувчисан. Сенинг шифоингдан бўлак шифо йўқ. Сен берган шифо ҳеч бир дардни қолдирмағай”, деган дуони ўқир эканлар. Бу эса Ойдин Солиҳнинг “Биз фақат тавсия қиламиз, шифо эса Аллоҳдандир” деганига бир шарҳ сифатида кўрилсада бўлади.

Ойдин Солиҳнинг Қуръон ва Ҳадисга асосланган бу китоби 21-чи биология асри китобларидан бири деб тушиндим. Қайси динга мансублигидан қатъи назар, Аллоҳни таниган ҳар бир одам ундан фойда олади деб ишонаман

                                                  *    *

Ойдин опа билан кўришиш ниятида йўл тараддудини кўрабошладим. Худдий шу пайтда унинг оламдан ўтгани ҳақидаги хабарни эшитиб жуда изтиробга тушдим.  Йўлкира харажатлари учун қарз олиб бўлсада аввалроқ отланмаганимга ўзимни айбдор ҳис қилдим.

Ҳеч бўлмаса Ойдин опанинг қабрини зиёрат қилиш насиб қилар, деган умид билан Туркияга отландим. Дунёнинг энг катта шаҳарларидан бири бўлган Истанбулга биринчи бор отланаётгандим.

Туркияда бирон танишим, йўқ. Турк тилинида яхши билмайман. Солиҳ аканинг на адресини, нада телефонини биламан. Бунинг устига унинг билан таниш ҳам эмасман. Бир кун олдин йўл-йўриқ сўраб ЎХҲ сайтига ёзгандим, лекин жавоб бўлмаганди. “Таваккалчининг ёри Аллоҳдир” дегани асосида Аллоҳга таваккал қилиб йўлга чиқдим.

Ярим кечада, энди қаён борсам экан деган ўй билан Истанбул аэропортидан чиқаётиб қарасам, бир талаба йигит менинг номим ёзилган қоғозни кўтариб турибди. Бу йигит билан у яшайдиган уйга кетдик. Камсуқумгина бу йигит метро ва автобусларга мен учун пул тўлаб, баҳоли қудрат меҳмон ҳам қилиб, мени роса ноқулай аҳволга солган. Аллоҳ рози бўлсин бу талабадан.

Бу талабадан: “Мен билан боғланган Анқарадаги талабанинг ҳақиқий номи ўшами?”, деб сўрадим. У йигит менга бир анойи қараб: “Унинг ҳақиқий номини нима қиласиз, кимни қизиқтиради унинг номи?”, деб олазарак бўлди. Мен унга: “Ўзингнинг паспортдаги номинг шуми?” деб сўраганимдан кейин унинг менга бўлган ҳадиксираши янада ошди. Мен қовун туширганимни кейин сездим.

Эрталаб нонушта қилиб бўлгандан кейин у йигит биров билан гаплашди-да: -Раис келаётган экан, қабристонга ўзи олиб борар экан сизни, деди. Мен Муҳаммад Солиҳ билан ҳечқачон учрашган ва ҳамсуҳбат бўлган эмасдим.

Тўғрисини айтсам, ҳали келмаган одамнинг салобати босабошлади мени. Қанчадан-қанча машҳур ва мансабдор одамлар билан кўришган бўлсам, менда бундай ҳолат бўлмаганди. Дунё таниган сиёсатчи ва шоир, Каримовдай диктаторни зир титратаётган одамнинг салобати босар экан шекилли.

Кўп ўтмай Муҳаммад Солиҳ кириб келди. Эски қадрдонлардай қучоқлашиб кўришдик. Кўринишидан баланд бўйли ва салобатли бу одам камсуқум ва оддий бир инсон экан.

Исмат Хушев тасвирлаган қора “Волво” машинасида тансақчилар билан Ойдин опанинг қабрини зиёрат қилгани “Қорааҳмад” қабристонига йўл олдик.

Ойдин опа орам топган ва устида гуллар очилиб турган қабр олдига бориб ўзимни тута олмай йиғладим. Солихлар ҳам менга қўшилиб кўзларига ёш олишди. Тўғрисини айтсам, яқинларим вафот этганида ҳам бунчалик ўксинмагандим.

                                                                     

Чунки, бешафқат ўлим менга маслакдош бўлган, беозор бир олимагада шафқат қилмагани менга алам қиларди. Кейин "Мулк" сурасини ўқиб Ойдин опа руҳи покларига дуо қилдик.

Шу ерда онасининг устидаги сал чўккан тупроқларни тузатаётган Темур Солиҳни ҳам учратдим. Спортчилиги ҳам билиниб турган балан бўйли, кулиб турган бу йигит менда яхши таассурот қолдирди.

Ўрни келганида айтсам, Муҳаммад Солиҳнинг тансоқчилари И.Каримовникига ўхшаб бепаришта ва қўрқинчли эмас, аксинча, ёқимли ва дилкаш одамлар эди. Шу боисми билмадим, уларни тансоқчи деб ҳам ўйламайди одам.

Ойдин опага дуои хайрлар қилгандан кейин биз Муҳаммад Солиҳ билан хайрлашдик. Мен Истанбулдаги машҳур масжидлар ва бошқа жойларни зиёрат қилиш билан машғул бўлдим.

Кетишим олдидан М.Солиҳ мени уйига, бир пиёла чойга таклиф қилди, мен бордим. Солиҳлардай бир машҳур одамлар кошонада яшаса керак. Уларнинг ишлатадиган қошиғ-у, пиёлалари ҳам тилладан, танаввул қиладиган емишлари шохона бўлса керак, деган фикрда эдим. Тескариси бўлиб чиқди. Яшайдиган уйлари оддий, емишлари-ю, чойнак-косалари бизникича ҳам йўқ эди.

Набиралари ҳам оддийгина кийинган, тартибли эди. Каттаси(4 ёшлиси)ни дарров танидим. “Дунё ўзбеклари”да бобоси (М.Солиҳ) билан тушган суратини кўргандим. Кичкинаси ундан ҳам ширин (кўз тегмасин) эди. Нимаси биландир менинг бир ёшли ўғлим – Муҳаммаджонни эслатарди. Ўғлимни соғинганимданми, уни бағримга босиб, ҳидлаб-ҳидлаб бошидан ўпдим.

М.Солиҳ Ойдин опанинг “Ҳақиқий тиббиёт” китобини ва ўзининг “Пайғамбарлар тарихи” китобларига дастхат қўйиб менга совға қилди.

Бир пиёла чой устида Муҳаммад Солиҳдан, эндиги (2015) йил 60 га тўладиган Жаҳонгир Муҳаммад ҳақида сўрадим. М.Солиҳ: -“Бир пайтлар Ўзбекистонда кучли журналист 2 та бўлса биттаси, агар битта бўлса ўшанинг ўзи Жаҳонгир, деб тан олинган журналист, ҳозирда қалами ўткир адиблардан бири у”, деди. Унақа-бунақа ижодкорни тан олмайдиган саркаш шоирнинг бу гапи Жаҳонгир Мухаммадга берилган катта баҳо эди.                      

Шундан кейин қизиқсаниб, “Бирлик”нинг раиси, доим уни ҳақоратлаб ёзадиган Абдурахим Пўлатов ҳақида сўрадим. Уни роса бўралаб сўкса керак, деб ўйлагандим. Аксинча: -Аллоҳ инсоф бериб, ҳидоятга бошласин уни”, деди М.Солиҳ. Шунда беихтиёр: -Ҳа, бу бекорга “Солиҳ” эмас экан”, деган фикр ўтди миямдан.

“Хоразмийлар Истанбулда” деган мавзу учун суратга тушишни илтимос қилдим ундан. Суратга тушдик. Шунда мен: “Солиҳ ака, кулиб тушсангизчи суратга”, дедим.

“-Афсуски, кулишга арзийдиган иш қилганимиз йўқ ҳали. Миллионлаган ўзбекларнинг бир бурда нон учун, ўрислар, қозоқлар ва бошқаларнинг эшигида қул бўлиб юрган бир пайтда, нафақат ҳандон отиб куладиган, беўхшов лапанглаб рақсгада тушадиган лидерлар бошқа тоифадан”, деди М.Солиҳ.

                                                                         

Мен Солиҳ акадан танланган асарларимни арзонроққа нашр қилиш ҳақида маслаҳат сўрадим. У бўлса: “Бир ношир бор, жуда инсофли, унга ўзим ҳам айтаман. Сизга бу борада Анқарадаги (мен исмини билаолмаган) талаба боғланади ва ёрдам беради”, деди.

Мен Англияга қайтиб келганимдан кейин Анқарадаги ўша талаба йигит боғланди мен билан ва танланган асарларни нашр қилишга киришиб кетдик. У ҳатто танланган асарларнинг айрим томларини турк тилига ҳам таржима қиладиган таржимон топиб беражагини айтди.

Шундай кунларнинг бирида мен унга: “Сизнинг исмингизни билишнинг имкони бўлмади, ҳеч бўлмаса суратингизни юборинг”, деб ёздим. Шундан кейин у йигит мен билан бошқа алоқага чиқмади.

Кейин мен Солиҳ акага хат ёзиб: “Ишимиз тўхтаб қолди, ёрдам бераман, дегандингиз”, деб ёздим. Солиҳ ака қисқа ва лўнда қилиб: “Ношир билан ўзингиз гаплашинг, бизни безовта қилманг бошқа”,  деб ёзди. Танланган асарларимни қимматроқ бўлсада Англияда нашр қилдирдим.

Ўша кунларда менинг: “М.Солиҳнинг Пайғамбарлар тарихи китоби ҳақида” мақолам нашр қилинди. У мақолада: “Пайғамбарлар тарихи” китобини ўқиган кўпчилик қатори менда ҳам –“Муҳаммад Солиҳ ўз вақти ва салоҳиятининг сиёсатга сарфланган қисминида шеърият ва диний адабиётга сарфлаганида А.Орипов, Э.Воҳидовлар қаторидаги қаҳрамон шоир, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфлардай шайх бўлиб адабиётга, динга, ҳалқига кўпроқ нафи тегармиди”, деган фикрлар ҳам бор эди.

Шундан кейин ЎХҲ сайтидаги айрим мақолаларга онда-сонда ёзиб турадиган комментларим ҳам нашр қилинмайдиган бўлди.

Дўппини ерга қўйиб ўйлаб қарасам, соддалигим сабаб, уларнинг ҳақиқий исмини, суратини сўраб, Каримовчи(СНБ агенти)га айланиб қолибман. Шу тариқа Солиҳ ва Солиҳчилар ҳам “СНБ агенти” эканим боис мендан юз ўгиришди, чамамда.

Асосий мавзуга қайтиб айтадиган бўлсак, учрашувимиз қисқа бўлганига афсусландим, биз қучоқлашиб хайрлашдик. Мен М.Солиҳни шундай кашф қилдим: -Аллоҳнинг “Самад” каби сифати билан бошқалардан кўпроқ сифатланган, машҳур Муҳаммад Солиҳ – имон-эътиқодли, оддий бир инсон экан.

Қани эди ҳар биримиз Солиҳдай бўлаолсак. Ё насиб.

Ахмад ҳожи Хоразмий

Буюк Британия, Стокпорт шаҳри.

Курбон • 20 hours ago

Манашу мақолани ва комментларни ўқиб менинг ҳам Солих билан учрашгим қелиб қолди.

  •  

Togboy • a day ago

Хожи ака, Аллоҳ сиздан рози бўлсин, пок ниятли беғубор инсон экансиз.

Турсунбой • 2 days ago

Тан олиш керак, "Замондош" бағри кенг сайт экан, Солих ҳақидаги манашу материални чоп қилибди. 
Тўғри, мақоладаги тафсилотлар бўлиб ўтган нарсалар. Гиначироқ одам бўлганида бу мақолани просто чоп қилмасди.
Бу мақола билан Г.Каримованинг "Замондош" СНБга қарашли дегани бўхтон эканини исбот қилибди.

Самаджон Тошкентдан. • 2 days ago

Мақола оддий ва самимий ёзилибди. Муҳаммад Солиҳни ҳар ким ўзича кашф қилган. Олим одамнинг кашфи энг тўғриси бўлса ажаб эмас.
Ойдин Солиҳ ҳаққига дуони уйида қилаверса ҳам бўларди. Унинг қабринида зиёрат қилиб дуо қилиш учун юртлар оша минглаган км йўл босиб Истамбулга боргани учун домланинг эътиқодига қойил қолдим.

Олим   2 days ago

Домла йирик олим бўлсангизда ростдан ҳам содда экансиз. Хабарингиз йўқми, Солихни овлаётганларидан? С.Литвенонкони ҳам ўз дўстлари ўлдирди-ку! Солих ҳам содда экан сизни яхши билмасдан уйига таклиф қилибди. Энди Солихдан умид қилманг, у энди сизга бошқа ишонмайди.

 

Категория: Хабарлар | Добавил: Horazmiy (2015-08-09)
Просмотров: 1852 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
0  
1 Шапиро   (2015-08-09 3:48 PM) [Материал]
Солихларни излаб Истамбулга бориб биттасини топибсиз. Кейин унида йўқотибсиз домла.
Балки бу ҳам яхшиликкадир, билгувчи Аллоҳ.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0